Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov
Цитата:
Сообщение от olimbek
Мен бу фикрларга қўшиламан. Лекин талабаларнинг билимини бахолашда аниқлик булармикан?. Олисда туриб исталган шпаргалкадан фойдаланиш мумкин. Унинг учун хеч кандай чекловлар йук?
|
Аввало, масофавий таълим нима учун керак, деган саволни мушоҳада қилиб кўриш керак. Масофавий таълим AbuMuslim айтганларидек, қўшимча таълим сифатида керак бўлади. Яъни, бу билим сертификат ёки диплом олиш учун эмас, чет эл манбалари ва ўқув тизими ёрдамида ўз салоҳиятини янада юксалтириш учун лозим. Шундай экан, олисдан туриб шпаргалка ёрдамида баҳо олиб масофавий таълимни якунлаш бу - ўқиган одамнинг ўзига зарар. Шу оддийгина қоидани тушуниб етмаган одам масофавий таълимдан фойдаланиши ғирт беманилик. Тушунган киши эса баҳо олиш учун эмас, имкон қадар билим олиш учун кўпроқ ҳаракат қилади.
|
Албатта Сиз айтган фикрларингизга кушилган холда, масофадан укитишнинг купгина афзаликларини айтишимиз мумкин. Шпаргалкадан фойдаланиш деган гапни "адабиётлар"дан фойдаланиш деб узгартириб курсак, менимча буни хам ёмон жойи йук. Айникса географик узок масофадагилар учун, сиртки булимда укиётганлар, амлиётда ишлаётганлар ва малакасини ошириш факултетларида таълим олаётганлар учун яхши кул келади. Албатта янги педогогик технологиялар билан укитувчилар талабаларга бераётган дарсларини хеч кандай масофавий таълим эгалай олмайди деган фикрдаман. Мен узим хам 2003 йилда Москва Электроника институтини масофадан укитиб "Масофадан укитиш технологиялари" курси буйича 2 ойлик курсини битирганман. Бу жуда кизикарли укитиш тизимлигини биламан ва бу хакида ёзган маколаларимни укисангиз фойдадан холи булмайди.
а)
Масофавий укишнинг сиртки ва мустакил таълимдан фарки
б)
Фармацевтика ўкув жараёнида информацион технологиялар ва масофадан ўкитиш муаммолари
в)
Масофадан укитиш ва унинг истикболлари
Умуман бу йуналишнинг хам уз талабгорлари хам купаяди деган умиддаман.