Куни кеча икки китобни - Тохир Маликнинг "Озод инсон кушиги" хамда Хуршид Дустмухаммаднинг "Журналистнинг касб одоби муаммолари" китобларини укиб тугатдим.
Тохир Маликнинг "Озод инсон кушиги" хужжатли киссаси XX асрдаги машхур асарлардан бири "Фаргона тонг отгунча" романининг муаллифи, Рашод Нури Гунтекиннинг "Чоликуши", Лев Толстойнинг "Анна Каренина", Войничнинг "Суна" романларини махорат билан таржима килган жасоратли адиб Мирзакалон Исмоилийнинг аянчли кисмати хакида ёзилган . Кишига хаётнинг ункир-чункир йулларини кучли ирода ила енгмокликни ургатади.
Хуршид Дустмухаммаднинг "Касб одоби муаммолари" илмий монографиясида эса миллий матбуотшунослигимизда хали тулик махсус урганилмаган журналистликнинг касб одоби муаммоларига багишланган. Унда ушбу мавзунинг жахон журналистикасида урганилиши тарихи, назарияси ва амалиёти хакида, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва унинг оммавий оммавий ахборот воситалари сохасига киритган янгиликлари, шу билан боглик муаммолар хусусида фикр юритилади.
|