|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Библиотеки ... в том числе электронные |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#41 | |
![]() |
Цитата:
Кимдир сизга, "Кутубхона мавжуд бўлмаса ўкувчилар нимани ўкишади, деса нима дейсиз...?" кўрдингизми мантикка хам тўғри келмади... : ) |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#42 | |
|
Цитата:
Elektron adabiyot kamligi uchun ularni o'quvchilariyam kammasmi, aksincha? Agar elektron adabiyotlar bo'lsa, ularni o'quvchilari albatta topiladi. Mana masalan Forumdagilarning deyarli hammasiga kitob ko'rinishidagi adabiyotlardan ko'ra elektron ko'rinishidagilari afzal. |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#43 |
|
Электрон адабиётлар тайёёрлаш буйича Олий таълим вазирлиги катта ишлар олиб бормокда. Масалан бизнинг кафедрамиз хамма дарслик в услубий курсатмаларни электрон дарслик куринишда тайёрлаб кафедра сайтида www.fitq.zn.uz талабаларга етказиб берган. Бу маълумотлар ZiyoNET рессурсларида хам бор. Умуман ZiyoNET да сайтларни текинга очиб берилаётганини узи бу ахборот технологияларини Республикамизда ривожига жуда катта хизмат килади деб уйлайман. Факат талабалар интернетдан кенгрок фойдаланишлари зарур.
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#46 |
![]() ГоскомСИТТ
заместитель председателя
Сообщений: 114
+ 29
202/67
– 0
2/2
![]() |
Ўзбекистонда кутубхона деганда менга нимагадир биринчи навбатда А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёдимга келади (балким талабалик чоғида асосан у ерга борганим учунми...), лекин негадир ушбу мавзуда хеч ким бу асосий кутубхонани эсга олмабди.
Хозирда ушбу кутубхонада тўлиқ матнли электрон маълумотлар базалари яратилмоқда, ва айнан муаллифлик ҳуқуқлари билан муаммолар чиқмаслиги ҳамда ноёб тарихий китобларни асраш учун шундай ахборот ресурсларини рақамлаштириш бошланган. Тўғри бу хозирча жуда кам ва Интернет тармоғига тўлиқ қўйилмаган. Ушбу йўналишдаги ҳаракатларни жадаллаштириш бўйича маълум ишлар олиб борилмоқда ва умид қиламизки яқин орада бундай электрон ресурслар сони кўпайиб, Интернет тармоғи орқали уларга уланиш имконияти яратилади. PS. Муаллифлик ҳуқуқини ZiyoNETда таъминланиши керак ёки керак эмаслиги ҳақида (ёки бошқача қилиб айтганда давлат томонидан тузилган жамоат таълим тармоғида қонун талаблари бажарилиши керак ёки керак эмаслиги ҳақида) муҳокамага хожат йўқ, менимча. Шунинг учун ZiyoNET ресурс маркази директори Бехзод Гайбуллаев айтиб ўтгандек агарда кимнидир муаллифлик ҳуқуқи поймол этилиб ресурс нотўғри қўйилган бўлса дарров уни олиш чорасини кўриш керак. Акс ҳолда муаллифлар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги орқали мурожаат қилишлари мумкин, бу эса яхши оқибатга олиб келмайди. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#47 |
![]() |
Sherzod ака, жуда яхши янгилик бўлди... Ўзбек тилидаги э-кутубхоналар учун... миллий кутубхоналаримизнинг бебахо хазиналари асос бўлиши керак...
Мен хам эсимда бир китобни Навоий кутубхонасидан роса излаб (катологларидан) бир кун шу китобни ўрганишимга вактимни сарф килган эдим... Агар бу кутубхона онлайн хозир турса тасаввур килинг...
|
|
|
Ответить |
|
|
#48 | |
![]() |
Цитата:
Узбек тилидаги кутубхона орзуми? мавзусида асосий эътиборни электрон кутубхонага каратганимиз боис асосий кутубхона эътибордан четда колибди. Тугри Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонасининг фонди бой, бирок бугунги кунда ракамлаштирилган ахборот ресурсларидан китобхонлар фойдаланишмайди, балким одатий картотекалардан фойдаланишади. Бу борада Узбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг кутубхонаси анча илгарилаб кетгандек туюлади, назаримда. Сабаби картотека бундан 3-4 йиллар мукаддам ракамлаштирилган ва кутубхоначилар компьютер оркали керакли китоб, кулёзма, диссертацияларни тез хамда осон топиб беришарди. Уйлаймизки, Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонасидаги ахборотни ракамлаштиришдек хайрли ишлари якин орада якунланади ва бу китобхонларга кулайликлар яратади. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#49 |
![]() |
Менимча хаммасига вакт керак бўлса керак... Хозирча орзуимиз армон бўлиб колган... балки невараларимиз... хазрати Навоийнинг ХАМСА асарини шундай бир икки кнопкаларни босиш билан хохлаган жойини хохлаган микдорда топиб, шархлари билан... изохлари билан топиб ўкишлари бор нарса... бу кун келади... Аллох хохласа...
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#50 | |
![]() ГоскомСИТТ
заместитель председателя
Сообщений: 114
+ 29
202/67
– 0
2/2
![]() |
Цитата:
Нима бўлганда ҳам, ҳурматли AbuMuslim, яхши ният қилиш керак менимча ва жуда неваралар вақтигача қолдириш шарт эмас
|
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|