|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#31 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Бир режиссёр ТВ га чикиб олиб, кибор билан гапирмокда:
Узим олган кинофильмни негадир узим кургим келмайди. фильмларим премьерасида зурга чидаб утираман. Бу уз ишимдан коникмаслик назаримда. Уз ишимдан кониккан куним ижоддан тухтаган буламан. Мана фалсафа, фильм олишади. Аммо, узлари куришмайди, кургиси келмаётганини бошка маънога йуйишади. Ижодкор качонки, уз ишидан таъсирлансагина бошкаларни хам таъсирлантира олади. Вахоланки, бугунги аксарият режиссёрлар фильм олаётганида маъсулият билан ёндошмайди, томошабинни алдаш мумкин деган фикр билан узини томошабиндан бир погона тепада турган шахс сифатида хис килиб ишлашади. Качон-ки, режиссёр фильм олаётганда томошабинни шунча-ки кимдир-да деган хаёл билан эмас, аксинча уларни буюк тахлилчи, уткир донишманд ва адабий танкидчи сифатида хис килиб фильм ишлашса нимагадир эриша олиши мумкин. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#32 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#33 |
![]() |
Фикримча, хар бир режиссёрнинг кино асарлари иккига- ижодий муаллифлик ва тижорий фильмларга булинади. Хар иккиси хам режиссёрнинг эхтиёжидан келиб чикади. Биринчиси пул ишлаш максадида ишланса, иккинчиси эса ички кечинмалардан, чукур хиссиётлардан келиб чикиб ишланади. Иккинчисида хаяжон эмас, фикр илгари туради. Инсон бу фильмни куриб каерда турганини, нима килаётганини, кай томонга кетаётганини тахлил килиб куради.
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#34 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
|
Ответить |
|
|
#35 | |
![]() |
Цитата:
Хозирги кундаги ёшлар "Уткан кунлар" ни укиганман дейишади-ку, бирок кино фильмини куришдан нарига утишмаган. режиссёрлар хам мана шу нарсани инобатга олишса "Бойвачча"-ю, "Нортой" ларни уйламай... |
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#36 |
![]() |
Мухокама килинаётган мавзуга мос ва хос макола экан:
"Тарихий фильмлар качон яратилади?" |
|
|
Ответить |
|
|
#37 | |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
[SIZE=3]Россия телевидениесида машъум фожиа хакида хабар бериб, бунда гарб кинолари айбланди. Маълум булишича, ун олти ёшли усмир уйига сал кечрок келганида онаси ва акалари томонидан танбех эшитади. Бу танбех унга ёкмай, ошхонадан болта кутариб чикиб онаси ва акаларини совукконлик билан чопиб ташлайди. Куркиб кетган укасига пул бериб, бувисиникига жунатади. Узи эса хотиржам холда кучага чикиб пивохонага боради. Мен унинг жавобларини эшитиб хайратга тушдим. У узини мутлак айбдор хис килмади. Уз эркини химоя килган эмиш. Назаримда факатгина рухий хаста одамгина уз онасини чопиб ташлаши мумкин. Бу усмирда рухий хасталик аломати сезилмади. Сухбатлашаётган мухбирнинг таъкидлашича йигитча зулм, улдиришлар акс эттирган бир фильмни саксон олти марта курган экан. Мухбирнинг фикрича, айнан шу кино гояси болани совуккон килиб куйган ва окибатда онасини чопиб ташлаётганида кули калтирамаган. Мухбирнинг хулосасига эътироз билдирмаймиз. Бирок, бир саволни уртага ташлаб, фикрлашга даъват киламиз: телевидение йук пайтида, беъмани кинолар ишланмаган даврларда хам жиноятлар булиб турарди. Бунга нима деймиз? Последний раз редактировалось Ibragim Yermatov; 27.08.2008 в 14:46. Причина: Единый шрифт, требование Центра. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#38 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Усмирларимиз купрок бирор кишини узларига «кумир» деб билиб, унга ухшашга интилишади. Кумир – асли мажусийларнинг санамга топиниш маъносини билдиради. Хозир бирор кимсага гоят равишда кунгил куйиб, уни жон-дилидай куриб, унга сажда килиш даражасида яхши куриши тушунилади.
«Жиноятнинг узун йули» рисоламизда бемаъни фильмларнинг болалар одобига салбий таъсири хакида гапирган эдик. Бу масалага яна кайтишга тугри келяпти. Сабаб, айнан фильмлар таъсирида тудалар ташкил этилгани якин тарихдан маълум. Аслида унчалик зарарли булиб туюлмаган айрим фильмлар таъсирида тудалар ташкил этилгани якин тарихдан маълум. Аслида унчалик зарарли булиб туюлмаган айрим фильмлар кутилмаганда акс таъсир хам килиши мумкин экан. Етмишинчи йилларда Америкадан «Бекиёс еттилик», «Етти углонга етти келин», «Зорро» каби дастлабки жангари рухдаги фильмлар келтирилди. Бу фильмлар адолат учун кураш гояси билан йугрилган эди. Аммо айрим усмирлар бу гояларни узларича талкин этиб, жамиятда узларича адолат урнатмок учун «бекиёс еттиликлар» ёки «Зорро командаси»ни ташкил килишди. Хатто кулгига мойил, самимий хисобланган «Автомабилдан сакланинг» деган фильмдан кейин хам «Деточкин болалари» каби гурухлар пайдо булиб, шахсий автомабилларга зарар етказиш билан шугулландилар. Агар Деточкин айрим текинхур шахсларни аниклаб, сунг машинасини угирлаган булса, унга таклид килувчи болалар саралаб утиришмади. Кимнинг машинаси тугри келса мих билан чизишди, гилдиракларини бигиз билан тешишди, хатто угирлашдан хам кайтишмади. Кулга тушган болалардан, «Нима учун бундай килдиларинг?»-деб суралганда: «Нима учун уларда машина бор-у, бизда йук», деб жавоб килишди. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#39 | |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Цитата:
Агар бу муҳокамага ташланган савол бўлса, муҳтарам форумдошларга қуйидаги шахсий фикримни билдириб ўтмоқчиман. Ҳамма балоларда фильмларни айблайвериш ҳам тўғри бўлмаса керак. Негадир биз бир нарсани эътибордан четда қолдираяпмиз - исталган фильм томошабинларнинг маълум бир категорияси учун мўлжалланган! Катталар учун фильмни - катталар, болалар учун фильмни - болалар кўриши керак! "Мана бу ҳорижий жангари фильмни томоша қилган болакай мана бундай номаъқул иш қилибди" деб катталар учун мўлжалланган фильмни айблаш ноўрин чамамда. Фильмни расмий равишда таъқиқлаб бўлмайди, чунки у каттарга мўлжалланган ва катталар назарида бор йўғи бир фильм холос. Бу ҳудди "Автохалокатларда болалар жароҳатланиши кўпайиб кетмоқда, шунинг учун автотранспортни таъқиқлаш керак" деганга ўхшаган гап... Қолаверса, чекланган ҳамма нарса болалар учун қизиқарли, тескари эффект бериши мумкин. Унда асосий масала - болаларнинг катталар учун мўлжалланган фильмларни кўрмасликларига эришиш. Бу эса ота -онага боғлиқ. Фикримча, фақат бир йўл - болага тўғри тарбия бериш керак. Бунинг уддасидан чиқиш эса ниҳоятда машаққатли. Ҳар ким ҳам эплайвермайди. Энг осони айбни четдан қидириш: "Мактабда ўқитувчилар қаёққа қаряпти?", "Ўртоқларининг ичида бир-иккита номақули борда, шуларга қўшилиб...", "Ҳамма ёқни интернет кафе босиб кетди, мен ишда бўлсам...", "Телевизорда бўлар-бўлмас клиплар кўп", "ДВД дискларда расво кинолар бемалол бўлиб қолган"... "Барака топкур, сен-чи, сен?! Фарзанд сеники-ку?! Сен қаёққа қараяпсан? Ўзингни зўрға мажбурлаб борадиган ота-оналар мажлисидан ташқари неча марта мактабга бординг? Болангнинг биология ўқитувчиси исмини биласанми ўзи? Ҳеч бўлмаса синф раҳбарининг фамилиясини биларсан? Олтита ўртоғининг исмини, улар кимнинг фарзандлари эканлигини биласанми? Энг яқин дўсти кимлигини-чи? Умуман, фарзандингнинг энг яхши кўрган ширинлиги (таоми, меваси), ёқтирган йил фасли (рангги, спорт тури, кинофильм қаҳрамони, қўшиқлари, ҳайвонларини) биласанми? Энг ёмон кўрган нарсасини, нимадан қўрқишини, орзуси нима эканлигини сўраб кўрганмисан? " Ишончим комилки, юқоридаги саволларнинг барчасига тўғри жавобни ҳар бир ота-она ҳам бера олмайди... Едириб, ичириб, кийдириб, бир уй бўлиб "Жумонг" кўриб ётган билан бола ўзидан-ўзи баркомол шахс сифатида тарбия топиб қолмайдику ахир! Шунинг учун, болаларнинг жиноят йўлига кириш-кирмаслиги аввало оилада шаклланган муҳитга, тарбияга боғлиқ. Мен бошқа бирор сабаб кўрмаяпман. Миллий болалар киноиндустрияси хусусида икки оғиз. Негадир мен болалар учун ишланган фильмларни эслай олмаяпман (балки улғайиб қолганлигим учундир?). Мультфильмлардан иккитаси эсимда. Таассуф-ки, ҳорижнинг "Дети шпионов", "Гарри Поттер", "Джуманжи" каби фильмларини, "Қирол шер", "Соҳибжамол ва маҳлуқ" каби мультфильмларини жуда яхши биламан... Энг катта муаммо маблағ танқислигидами? Унда айнан шу йўналишда маҳсус фонд ташкил қилиш керак. Фондга давлат бюджет маблағларини, студиялар эса ҳозирда енгил -елпи, бироқ кассабоп фильмлардан тушаётган даромаддан 0,01% фоизини шу фондга ажратиб турса, анча-мунча маблағ йиғилиб қолади. (исталган корхона ёки ташкилот йўлдан фойдаланса - фойдаланмаса даромадидан маълум фоизини Республика йўл фондига ўтказиб туради). Агар номдор ижодкорларимиз болалар учун фильм ёки мультфильм ишлашни ўзларига эп кўрмасалар, ёш умидли ижодкорлар бор. Қолаверса, шу мутахассилик бўйича тахсил олаётганларга "диплом иши" қилиб топширса ҳам бўлади. Маблағ бўлса-жон деб рози бўлишади. Тўғри, тажрибасизлик оқибатида натижа бирор саёз бўлиши мумкин, бироқ ҳеч нарса бўлмаганидан кўра шуям ҳарна. Ана шунда "ғояга қарши - ғоя" бўлади! "Ҳорижники ундоқ, ҳорижники бундоқ" деган билан бирор нарсага эришиш қийин чамамда... Последний раз редактировалось Maestro; 27.08.2008 в 18:49. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#40 | |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Цитата:
Болалар ўртасида жиноятчилик минг йил олдин ҳам бўлган бўлса керак. Ҳар ҳолда, қадимги Хитой, грек ва рим қонунчилигида балоғатга етмаган жиноятчиларга нисбатан жазолар алоҳида келтирилган экан. Балоғатга етмаганларга нисбатан жиноий қонунчилик эволюцияси асосан ўрта асрларда кузатилган. Қизиғи шундаки, айнан шу даврларда қонунбузар болаларга уларнинг ёшларии, жисмоний ва ақлий жиҳатларидан келиб чиқиб жазо белгилаш тартиби шакллана бошлаган. Шунчаки фактлар: - Франциянинг дастлабки қонуни (1791 й) - жавобгарлик 16 ёшдан бошлаб. - Франциянинг иккинчи қонуни (1912) - жавобгарлик 13 ёшдан, болалар ва ўсмирлар ишларини кўриб чиқувчи алоҳида судлар ташкил қилиниши. -қадимги инглиз қонунчилиги - жавобгарлик 7 ёшдан, энг оғир жазо - ўлим. - Англия қонуни (1908) - 14 ёшгача бўлганларни қамамаслик, 14 ёшдан 21 ёшгача бўлганларга қамоқ ўрнига маҳсус "иш уйларининг" ва маҳсус судларнинг жорий қилиниши. - Россиянинг биринчи қонуни (1742), жавобгарлик 17 ёшдан. -Россиянинг иккинчи қонуни (1765), жавобгарлик 10 ёшдан, 17 ёшгача енгиллаштирилган жазо. -Усмонийлар империяси қонуни (1858 й), жавобгарлик 13 ёшдан. 13 ёшдан 15 ёшгача - умрбод қамоқ ёки ўлим жазосидан бошқа жазолар (максимал - 10 йил) 15 ёшдан 18 ёшгача умрбод қамоқ ёки ўлим жазосидан бошқа жазолар (максимал - 15 йил). "Вояга етмаган тартиббузарлар тўғрисдаги" алоҳида қонунлар: - Фаластин (1937). - Иордания (1951). -Сурия (1953) -Миср (1974) - Бахрайн (1976) -БАА (1976) - Ливан, Қувайт (1983). Демак, қадимда болалар жиноятчилиги бўйича алоҳида қонунлар бўлганми - жиноятчилик ҳам бўлган. Табиийки, у пайтлар телевидение, кино, реп, клип, компьютер, дискотека сабаб бўлмаган... Шу сабаб, ҳозирча "муаммонинг асл негизи тарбияда" деган фикримда қоламан... Последний раз редактировалось Maestro; 27.08.2008 в 20:55. |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|