Цитата:
"Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ.
АБДУРАУФ ФИТРАТ"
|
Президент Ш.М. Мирзиёев нутқида Абдурауф Фитратдан келтирилган иқтибос ва концерт дастурида Абдулла Авлонийнинг шеъридаги уйғунлик миллатимиз фарзандлари тарбиясига, уларнинг келажакдаги тақдирига бефарқ қарамасликка ундайди. Демак, таълим ва тарбияга ҳам фақат қоғоздагина эмас, амалда ҳам катта аҳамият берилади.