...тааак ребята! давайте жить дружно...!
интернет фестиваль ташкилотчилари ва хакамлари бужойда бўлган ва кўп йиллардан бери бўлиб келадиган баҳсларни охир-оқибат кейинги фестивалда инобатга олиб иш тутадилар деб умид қилиб қолаверамиз (хар доимгидек). Ахир ташқарида XXI аср. Қачонгача бу хакамлар "хакамлар ўзини сайтига ўзи овоз бера олмайди, ўзи берган овоздан бошқасини кўра олмайди" деган ғалати мотвациялар билан ўзини оқлашга уринади? шунчалик тоза ўтказилаётган бўлса, нима учун ошкора ўтказишга ўтилмаяпти овоз бериш жараёнини? умуман олганда, ўз сайти ҳам даъвогарлик қилаётган шахсларнинг хакам бўлиши қачонгача давом этиши ҳақида тушунтириш беришларингизни сўрар эдим.
Қолаверса, ўз сайтини нима учун финалга чиқа олмаганига зўр бериб талашаётган сайтэгаларига илтимосим, келинглар, агар контентингиз яхши ва фойдали бўлса, шу фестивалсиз ҳам ишларингиз беш бўлаверади. Хожибой айтганидек "керекми сизга ўша олтиндан бўган кубик?"

*****
кескин фикр билдириб юборган бўлсам узр. Лекин кейинги фестивалларда, бахолаш фақат хакамлар хайъати томонидан эмас, юзерлар томонидан ҳам амалга ошириладиган қилиб, кейин эса, ўз нуфузига лойиқ бўлган мухтарам хакамларимиз, берган бахо ва ўринлари учун изох берадиган вақтлар хам келиб қолар деб ўйлайман.
бунақа нарсалар учун тортишавермасдан, миллий сегментимиз - Ўзнет ривожи учун меҳнат қилаверайлик азизлар...!