12.11.2010 09:32
|
#1
|
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
uForum-Uzbek Awards 2010
|
|
Цитата:
Husen: Мен клуб фаолиятига қарши эмасман. Насиб қилса чойхоналарда албатта қатнашиш ниятим бор.
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev
Мавзу муаллифининг "Қизил китоб"га кириш илинжида юрганлигидан.
|
Нафақат мен балки бошқа яна бир қатор форумдошларни иккиланмасдан "Қизил китоб"га киритса бўлади! Маэстро, Лутфилло Турсунов, Ҳусниддин Ато, Беҳзод Саидов, Феруза Ҳусниддинова.... эҳ-ҳе бу рўйхатни ҳали анча давом эттирса бўлади.
Ўз-ўзидан ҳар доимги савол туғилади? Форумдошлар нега пассив бўлиб қолди? Ёки бир пайтлар жонланган ва қайнаган форум виртуал оламдаги янгилик сифатида ўз аҳамиятини йўқотиб боряптими?
Форум нафақат ундаги бир-биридан қизиқ мавзулар билан, балки доимий янгиланиб турувчи иштирокчилар билан ҳам жонлидир? Аммо, биргина 2010 йилда форумда (ўзбек тилидаги бўлимларни назарда тутяпман) теша тегмаган фикрлари билан ярқ этиб кўзга ташланган иштирокчиларни айта оламизми? Албатта, Нигора Умарова ташаббуси билан форумга жалб этилаётган атоқли олимлар ва таниқли шахслар бундан мустасно!
Йил якунланиб боряпти. Шундай экан, Нигора опадан бир илтимосимиз бор. Форумнинг (ўзбек тилидаги бўлимларда, албатта!) энг фаол эркак/аёл иштирокчиси (фақат Мисс ёки Мистер Юфорум эмас! ), энг қизиқарли темаси, энг қизиқарли пости ва хоказоларни аниқлашни йўлга қўйсак, уларни рағбатлантириш чораларини кўриб, шу баҳона йил якунида сарҳисоб шаклидаги ўтиришимизни ташкил қилсак... UForumМТV Awards 2010
Ишонаманки, бу ҳам форумдаги қайноқ баҳсларни ортига қайтаришга озгина бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Хуллас, фикрларингизни кутамиз.
|
Цитата:
Jasurbek O'rinboyev
Ҳурматли форумдошлар!
Илтимос сўровномада барчангизни қатнашишингизни сўраймиз! Натижага кўра неча киши жамланса ўшанча одамга жойга буюртма берамиз!
"Менга фарқи йўқ" деган жавобни танлаганлар - заҳирадагилар ҳисобланади. 
18 декабрга ҳам яқин қолди, шунинг учун 16 декабрь, соат 17:00 гача қатнашувчилар сўровномада жавоб қолиришингиз лозим.
Обращение к модераторам: |
Илтимос, агар иложи бўлса, ушбу эълонни ҳар саҳифанинг юқорисида турадиган қилиб қўйсангиз! |
|
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 10.12.2010 в 13:23.
|
|
Ответить
|