Цитата:
Сообщение от Биллур
Ўзингиз бу нарсаларга қандай чоралар кўришингизни билдириб ўта оласизми...?
|
Ярим йилгина бир масъул лавозимда ишлаш насиб қилганди, анча-мунча орзуларимни амалга оширишга муваффақ бўлдим. Яъни, талабаларимизга ижод ва маҳорат сирларини ўргатиш мақсадида уларнинг 4 та мақолалар, шеърлар, ҳикоялар тўпламини чиқаришга эришдик! Битта талабамиз Президент стипендиати бўлди! Бутун жамоани илмий изланишларни давом эттиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини бера бошлади. Ижод билан боғлиқ жамоада ижод қилмаган мураббий - мураббий эмас, деган ғояни илгари суриб, ҳаммани ижодий изланишга, мақолалар ёзишга даъват эта (аниқроғи, қистай) бошладик. Бу саъй-ҳаракатларимиз ҳам зое кетмаётган эди!..
Кейин... мақтаб-мақтаб бошқа масъул ишга "кўтариб" юборишди...