10.07.2012 21:01
|
#11
|
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
|
Цитата:
Халқ таълими вазирининг буйруғи билан Халқ таълими муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Мазкур Низом давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган халқ таълими муассасаларига (мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим) тааллуқли.
Унга кўра, умумтаълим муассасасининг раҳбарияти 10 кун олдин Васийлик кенгашини шакллантириш бўйича йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва ўтказилиш жойи ҳақида эълон қилиши шарт. Йиғилишда ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) ота-оналари (қонуний вакиллари) ҳам қатнашиб, улар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар таълим муассасасининг раҳбарияти ва бошқа ходимлари (синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тарбиячилар, тўгарак раҳбарлари) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналаридан (қонуний вакилларидан) турли сабабларга кўра пул маблағларини йиғса, унда ота-оналар Васийлик кенгашига оғзаки ёки ёзма равишда шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин.
Бундай ҳолатлар услубий таъминот ва халқ таълими муассасаларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинади, айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.
|
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)
|
|
|
Ответить
|