Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov
Кўрсатувни яхши бошлашди-ю, кейин киоскачиларга ўтиб кетишди... Муаммони кўтариб чиққандан кейин, охирида хулоса қилиш кераклигини унутишди чоғи 
Шу томондан оладиган бўлсак, кўрсатув унча муваффақиятли чиқмади, гўёки "Халқ сўзи"нинг сотилмаслигига Ўзбекистондаги барча киоскачилар айбдордек туюлжи, ваҳолангки, "Даракчи"нинг нега кўп сотилаётгани ва "Халқ сўзи"нинг қолиб кетаётганига аниқ сабаблар ҳақида мулоҳаза қилинмади. Мен кўрсатув бошланганида кўпроқ нарсани кутгандим...
|
Кеча кўрсатувни кўриб ҳудди шу фикр ҳаёлимдан ўтувди. Киоскчиларни муаммосини 2 жумлада айтилди (аренда тўлаш учун қўшимча нарса сотилиши) аммо кўрсатувда уларни (шундоғам ҳамма биладиган нарсаларни қайта қайта кўрсатилиги) чўзилиб кетди. Кўрсатув сўнгида умумий ҳулоса, муаммони ечиш учун таклифлар берилмади. 1-чи қисмини кўрсатилганидан сўнг 2-чи қисмдан кўпроғини кутган эдим.
Яна қўшимча тарзда марказий газеталарда (Ҳалқ сўзи, Туркистон ва ҳ.к.) чоп этилаётган мақолалар савиясини ҳам биров айтиб ўтишса бўларди. Танқидий ёки таҳлилий ҳеч нима ёзилмиди.