Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.06.2011 11:47   #101  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Най сўзининг этимологияси ва най тарихи

Шумер тилидан форсчага ўзлашган "на" ёки "най", "қамиш", "найза" маъноларини англатувчи чолғу асбобининг энг қадимий номланишидир. Арабларда пуфлаб чалинадиган чолғуларнинг барча тури учун қўлланиладиган "мизмар" сўзи най учун ҳам қўлланилади. Туркчада эса ҳалигача "най" сифатида ёдга олинади.

Европа ўлкаларида шунга ўхшаш номлар, жумладан "наийу" номи билан юритилади. Форсча "чалиш", "ижро этиш" маъносини берувчи "задан" сўзидан бирлашиб таркиб топган "найзадан" ўзлашиб, ҳозирги кунимизда ҳам қўлланилаётган "найзон" сўзига бориб тақалади. Айни дамда арабча истилоҳидан ҳосил бўлган "найи" сўзи ҳам ишлатилади. Шумерларда м.авв. 5000 йиллардан бери фойдаланилаётган бу чолғу асбоби энг қадимий бўлиб, м.авв. 2800-3000 йиллардан қолган, бугунги кунда Америка Филоделфия музейида сақланади.

"Най"нинг тасаввуфдаги ўрни

Мавлоно Румийга кўра оҳанг Аллоҳнинг лисонидир. Қайси миллат, қайси жунбушга келтирадилар. Ҳеч бир санъат инсон руҳига мусиқачалик тўғридан тўғри йўл топа олмайди. Оҳангнинг юқори пардаси бир маънавий покланиш, фараҳланиш ва юксалишга олиб боради. Руҳни кир ва занглардан покланиши каби, унга ботган тиканлардан тозалаб, даволайди. Наво билан тозаланмаган руҳ юксалмайди, аксинча тубан эҳтирослар билан аралашиб кирланади ва ўтмаслашади. Тўғри оҳанг инсонга ҳайвоний ҳисларини эслатишни тўхтатиб, унга "сўнгсиз борлиқ" ни ҳис эттиради, сездиради. Бу сезги билан уни Унга яқинлаштиради. Бунда энг таъсирчан овоз найнинг садосидир.

Ҳазрат Румий фалсафасида най, "комил инсон"нинг рамзидир ва ишқ дардини англатиб туради. Юзи сарғайган, ичи бўшаган, бағри доғланиб, ўйиб олинган, фақат танҳо Яратувчининг пуфлаши билан ҳаёт бўлган айни инсон каби ўз юртини соғинган ва илма тешик бўлган сийнасидан чиққан фарёд ва нолалари билан инсонларга сирлар пичирлаган бир дўстдир. Шу боисдан най, мавлавийларда муқаддас саналади ва "найи шариф" номини олган.

Манба: http://www.neyuretim.com
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 28.06.2011 11:54   #102  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Найнинг қисмлари

Най икки томони очиқ, цилиндр кўринишидаги асбобдир. Пуфланадиган жойи - бош қисмидан ҳаво киргизилиб, овоз чиқарилади. Кирган ҳаво қамишнинг ичкарисидаги толаларни пайдо қилиши табиий каналчаларга таъсир қилиб, титрашни юзага келтиради. Овознинг сифатли чиқиши учун қамишнинг керагидан ортиқ қалин диаметрли ёки ингичка диаметрли бўлиши тўғри эмас. Баъзи тажрибасиз най пуфловчилари жуда қалин қамишларнинг яхши овоз чиқармаслигини ҳалигача тушунмайдилар. Бу хато ёндашув бўлиб, най бўйига кўра идеал қамиш диаметрлари ҳисобланади.

Қамиш диаметри ортиши билан қамишнинг териси ҳам ортади. Агар кичик найларда жуда қалин диаметрли қамиш ишлатилса, ингичка товуш октавасидаги овозлар чиройли чиқмайди. Най ясашда энг яхши қамишлар Самандаги ўлкаларда етишган қамишлардир. Ўлкамиз ташқарисидаги Нил дарёси ва Суриянинг баъзи ерларида ҳам най қамиши ўсади. Най ясаладиган қамиш минглаб қамиш ичкарисидан машаққат ила танлаб олинади. Қамишлар октябрь - сентябрь ойларида кесилади. Бу ойларда кесилган қамишлар етилган ва сувга қонган бўлади. Кесиладиган қамишларнинг тартибли бўлиши, қобиқларининг сарғайиши бўғим ораларининг 7-8 см.бўлмаган шаклда бир-бирларидан тенг узоқликда бўлишига ҳаракат қилиш, уни исроф қилмаслик, жуда ингичка ва пишиши керак бўлган қамишларнинг кесилмаслиги учун, қамиш кесадиган кишининг ёнида ўлчов бўлиши ўта муҳим. Қамиш танлаганда, жуда қалин этлилари яхши эмас. Ташқи юзи жонли, порлоқ ва доғсиз қамишлар най ясашга энг маъқул қамишлардир. Най ясаладиган қамишларнинг 9 бўғим устида ўлчов олиш керак. Олтинчи бўғимда 2 та, еттинчи бўғимда 2 ва саккизинчи бўғимда 2 шаклида туйнуклар очилади. Қамишларда бўғим оралиқлар умуман илдиз томонидан бўғимлар зич ва тартибли бўлиши керак. Бу қамишлар етарлича сифатли овоз чиқаради.

Най билан танишиш учун, найнинг нималигини айтган Мавлоно "Маснавий"сининг кириш қисмидан ўрин олган 18 байтига назар солишимиз керак бўлади. Тингла найдин, зеро у бир нарсаларни тушунтирмоқда. Мавлононинг чақириғини берилиб тингласак ўргана оламиз. "Айрилиқлардан шикоят қилади". Найнинг дарди бизнинг дардимиздир. Чунки, биз инсонлар нега бу дунёда яратилдик, нега бу дунёга қозиқлардек ўрнашдик? Бу дунё фонийдир ва биз ҳам яратилиш эътибори билан билсак ҳам, билмасак ҳам боқий оламга бўлган соғинчни эшитмоқдамиз. Най дейдики: Мени қамишликдан айирганларидан бери ноламдан эркагу аёл бўлган барчани йиғлатди. Найнинг дарди жудоликнинг; асл ватанининг фарқига етишни англатади. Инсонларнинг баъзилари буни билади. Одатий тахминга кўра бу дунё асл ватандир. Худди шундай Платоннинг метафорик ўлчовида занжирли асирларнинг кўриб турган сояларни ҳақиқий деб билганлари каби, инсонларнинг ҳам катта бир қисми дунёни чин дея ҳисоблайдилар. Най эса фарёд қилиб инсонларга ҳақиқатни билдиришга, эшиттиришга ҳаракат қилади. Найни най қилган ҳақиқат ишқи билан, ҳақиқат ҳикоясидир.

http://www.neyuretim.com
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 09.07.2011 04:02   #103  
Аватар для Romiy
Оффлайн
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11  39/19
– 0  0/0

Kyrgyzstan
Thumbs up Хўжажон Рожий Марғиноний

Ассалому алайкум.
Мен 19-аср шоирларидан ҳисобланган Хўжажон қози Рожийнинг ижодларидан намуна келтирмоқчиман. Зеро, бу кишини "Асрлар нидоси" китобида ва Ziyouz.com веб саҳифасида ҳам битта иккита ғазаллари келтирилган холос. "Нечук жонман" ғазали машҳур, аммо омма эътиборига ҳавола этилмаган абётлари жуда ҳам кўп.
Азизлар, ушбу байтларни қўлёзмага қараб ёзганим ва адабий сўзларга бой бўлмаганим сабаб баъзи калималарда хатоликка йўл қўйган бўлсам узр сўрайман. Шунингдек тасҳиҳ ва изоҳларингизни кутиб қоламан.
Марҳамат буюк аждодларимиз меросларидан баҳра олинг!

Баҳри фано ҳубоби туҳмат нишон эмасму,
Бир дам била вужудинг кўздин ниҳон эмасму.

Гўё шарар намуди бир лаҳзада адамдур,
Фурсат ҳаётимизға андак замон эмасму.

Олуда қилма жонини аълойи иллийндин,
Келгон яна уружи то ло макон эмасму.

Унвони ғам ёзурда сийнамни сафҳасига,
Оҳиста чек рақамни дил нотавон эмасму.

Маллоҳи аҳли дониш баҳри ҳақиқатида,
Ғарқ ўлғуси, бу дарё кўп бегарон эмасму.

Дунни азиз этибдур давроннинг инқилоби,
Вазъи замонани кўр, ер- осмон эмасму.

Тайрон ло макондур, жон тайрин иқтизоси,
Болу парин ёзурға тан ошён эмасму.

Амният истар эрсанг тарк айла хону-монинг,
Вайроналар ҳарими доруломон эмасму.

Навбат билан адамға бир-бир сафар қилурмиз,
Дунё саройи фоний, эл карвон эмасму.

Беҳуда сарф этибмиз нақди ҳаётимизни,
Уқбони тожириға бу иш зиён эмасму.

Таҳқиқ дийдасини ибрат била очиб кўр,
Ашё мазоҳиридин зоти аён эмасму.

Дашти фано тариқин азм айлағон кишиға,
Дунёни бир матои бори гарон эмасму.

Бу гулистон ичинда боди хазон ғамидин,
Гул ғунчасин дилинда бир парча қон эмасму.

Зоҳир чаман гулининг ранги бақоси йўқдур,
Ботин кўзин очиб кўр, дил гулистон эмасму.

Субҳи тараб дамиға шоми ғами қариндур,
Гоҳ-гоҳ мусаррат расми жаҳон эмасму.

Эл жисмини яшургон, суртуб лабиға туфроғ,
Сондуқ сийнасиға бул хокидон эмасму.

Расволиғимга боис тули амал вагарна,
Ҳар кундаги маошим бир парча нон эмасму.

Ишқ ўтини гудози дилдан асар қилибдур,
Хунобаи жигардин ашким равон эмасму.

Эй даҳри бемурувват, токай ситам қилурсан,
Ғам заҳмидин бу маҳзун, озурда жон эмасму.

Мумкин эмас қазони дастидин эмин ўлмоқ,
Бу саҳнанинг асири пири-жувон эмасму.

Дунё танаъъумини занбурлик асал бил,
Нўши лазиз аммо ниши ёмон эмасму.

Аҳли шараф жаҳонда сахти насиб ўлибдур,
Ҳар кун Ҳумо ғизоси қоқ устихон эмасму.

Рожий, ҳусули матлаб ҳақ даргоҳидин ўлган,
Ҳар ҳастанинг паноҳи ул остон эмасму.

Албатта Аллоҳ насиб этса келгусида бошқа абётларни ҳам эътиборингизга ҳавола қилиб бораман деган умиддаман.
Ответить 
Старый 09.07.2011 17:11   #104  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Romiy Посмотреть сообщение
Шунингдек тасҳиҳ ва изоҳларингизни кутиб қоламан. Марҳамат буюк аждодларимиз меросларидан баҳра олинг!
Yaxshi g'azal ekan! Oz-moz tushunishga harakat qildik. Lekin g'azal nomi va kam iste'moldagi so'zlar izohini ham berib borsangiz foydadan xoli bo'lmasdi.

Masalan:

Bahr - dengiz,
Hubob - qatra,
Sharar - uchqun, alanga.
Namudi - ko'rinish, manzara
Illiyndin - ? bu so'zni topolmadik nima degani?

Izohlari bo'lsa, g'azal ma'nosini topishgayam qiynalmasdik. Oldindan rahmat.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 09.07.2011 21:50   #105  
Аватар для Romiy
Оффлайн
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11  39/19
– 0  0/0

Kyrgyzstan
Иллийн асли араб калимаси бўлиб маъноси қуйидагича:
Пайғамбар алайҳис-саломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Аллоҳнинг арши остидаги бир макон бўлиб, инсу жиндан бўлмиш мўминларнинг номаи аъмоллари битилган китоб ўша маконда сақланади.
.................................................. ..............................

Мен яна бир бор узр сўраган ҳолда айтаманки, сафарда бўлганим сабаб ёнимда етарли китобларим йўқ. Шунинг учун сизлардан ана шу масалада ёрдам беришингизни илтимос қиламан. Албатта мен ҳам билганларимни ёзишга ҳаракат қиламан, инша Аллоҳ.
Сизларга ҳам олдиндан раҳмат.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 09.07.2011 22:43   #106  
Аватар для Romiy
Оффлайн
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11  39/19
– 0  0/0

Kyrgyzstan
Охир замон аломатлари

Замона охириға бул аломат, меҳру шафқат йўқ,
Қилиб тоат ибодатлар саҳар оҳу-надомат йўқ.

Биров-бировни берурга фандлиғни ихтиёр этгай,
Ки мундин бошқа одамлар дилида ҳеч ҳаёлат йўқ.

Ҳасадхўрлиғ қилур доим, фалончи бой бўлиб кетди,
Фалон касбни қилиб, деб мундин ўзга фикри-тоат йўқ.

Бу ҳолда фарзу вожиб ишларини орқаға ташлаб,
Тамаъ нониға лаб очгай, ғараз, холис ибодат йўқ.

Ўзини ҳоли-аҳволи нечукдур, билмайин ҳаргиз,
Кетибдур нафсни раиға, десам чунки диёнат йўқ.

Кимики тўғри юрса ўғри дегайлар бу замонда,
Ҳамиша тавба денглар дўстларим, мундоғ аломат йўқ.

Ҳалол бирла ҳаромни фарқ қилмағай неча одамлар,
Суруштирманг, бу йўлда яхши одам кам, ниҳоят йўқ.

Маҳаллада агар тўй бўлса одамлар хижум бўлғай,
Кўрингизлар намоз вақтида, масжидда жамоат йўқ.

Хилофи шаръ ишиға кўб тараддуд қилди баъзилар,
Ки таҳқиқ айламакға муфтий, қозида адолат йўқ.

Ки бирни шарри мингга еткуси, деб айдилар ҳазрат,
Шунинг чун эй биродарлар, дуомизда ижобат йўқ.

Ажаб андиша рўё бу замон одамлари билмас,
Юзинг кўрганда сўзлар тил учи бирла, мадомат йўқ.

Десам сўз кўб, қаю бир сўзни изҳор айлайин тақрир,
Бу турфа сўзни ёзмакға каминда истиқомат йўқ.

Ўзингин бил, дигар бирла ҳеч ишинг бўлмасун, Рожий,
Ўзидин бехабарлар мундин анда борса роҳат йўқ.
Ответить 
Старый 11.07.2011 21:01   #107  
Аватар для Romiy
Оффлайн
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11  39/19
– 0  0/0

Kyrgyzstan
Усмон хўжа Аъламга ёзилган тарихдан парча

Фано майдонидин ким юрмай ўтди,
Қазони қаҳрамонин сўрмай ўтди.

Ўзин ахтаргучи кўп аҳли мансаб,
Қазо етди ўриндан турмай ўтди.

Бири кетди ва навбат бирга етди,
Туруб кетган келиб ўлтурмай ўтди.

Қазо девониға ёзғон сижилни,*
Кими ҳукмин бажо келтурмай ўтди.

Бу майдонда самарлиғ* қайси нахлин,*
Ҳазонни сарсари* яқтурмай ўтди.

Бинойи давлатининг қайси сардор,
Ҳаводис* селиға буздурмай ўтди.

Бу мазраъдин* ҳаётин хирманини,
Фано барқи* қачон ёндурмай ўтди.

Асолат гулшанининг қайси баргин,
Тегуб ғам жоласи сўлдурмай ўтди.

Ким онлардин ҳаётин заврақини,
Жаҳон гирдобидин суздурмай ўтди.

Бу маҳфилдин* ажал соқийси кимга,
Ўлумни шарбатин сундурмай ўтди.

Фалакни золи кимнинг туфроғини,
Элакдин ўтказиб тўздурмай ўтди.

Лаҳад дарвозасидин қайси сарвар,
Белин букмай, бошин индурмай ўтди.

Бу дунё кўчасидин қайси отлиғ,
Адам сари инонин бурмай ўтди.

Бошини косасини қайси сардор,
Лаҳад туфроғига тўлдурмай ўтди.

Ажал кимини йиғоч маркабиға,*
Оёғидин қолдуруб, миндурмай ўтди.

Бу саҳрони сивоси ҳар қаюнинг,
Бошин айландуруб тиндурмай ўтди.

Қани бир дасти балоким бошиға,
Ажални муштини туйдурмай ўтди.

Ўлум шаҳбозини сарнечасидин,
Ким ул болу-парин юлдурмай ўтди.

Бу зулмат хонадин бир дам ёруғлиқ,
Шарарни* ламъасидек* турмай ўтди.

Бу дунёни аруси мардларини,
Тасарруф қилғали қўйдурмай ўтди.

Жаҳондин ўтди ҳар ким юк кўтармай,
Шаётин қўлласа тутдурмай ўтди.

Бу қаттиқ йўлда дунё тутмағонлар,
Оғир юкдин белин толдурмай ўтди.

Бу йўлда катта давлатлик мусофир,
Қўлидин нақдини олдурмай ўтди.

Жаҳон молини юткон ҳар муқаммир,*
Дами охир, қачон ютдурмай ўтди...

Хўжахон қози Рожий.

,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, ,,,,,,,,,,,,,,,,

Сижил - рўйхат, архив
Самар - мева, ҳосил
Нахл - дарахт
Сарсар - кучли шамол
Ҳаводис - ҳодисалар
Мазраъ - зироатгоҳ, дала
Барқ - яшин
Маҳфил - жамият ёки байрам ўтказиладиган жой
Маркаб - арава
Шарар - аланга
Ламъа - шуъла
Арус - куёв ёки навқирон йигит
Муқаммир - қиморбоз
Ответить 
Старый 12.07.2011 09:10   #108  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Romiy Посмотреть сообщение
Мен 19-аср шоирларидан ҳисобланган Хўжажон қози Рожийнинг ижодларидан намуна келтирмоқчиман. Зеро, бу кишини "Асрлар нидоси" китобида ва Ziyouz.com веб саҳифасида ҳам битта иккита ғазаллари келтирилган холос. "Нечук жонман" ғазали машҳур, аммо омма эътиборига ҳавола этилмаган абётлари жуда ҳам кўп. Азизлар, ушбу байтларни қўлёзмага қараб ёзганим ва адабий сўзларга бой бўлмаганим сабаб баъзи калималарда хатоликка йўл қўйган бўлсам узр сўрайман. Шунингдек тасҳиҳ ва изоҳларингизни кутиб қоламан. Марҳамат буюк аждодларимиз меросларидан баҳра олинг!
Albatta she'rlari bizga manzur bo'lmoqda. She'r muallifining ozgina biografiyalari bilan tanishtira olasizmi?
Bu she'rlarni qaysi qo'lyozma kitoblaridan olyapsiz, Toshkentdagi Sharqshunoslikdan izlab ko'rmoqchi edim. (kimning ko'chirma nusxasi qo'lyozma, qaysi xat turida bitilgan?) Asarning nomini ham aytib o'tsangiz juda minnatdor bo'lib qolardik.
Yana bitta savol Usmon xo'ja A'lam qanday tarixiy shaxs bo'ladilar, nechanchi asrda yashab o'tgan?

Javoblar uchun Alloh rozi bo'lsin.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy

Последний раз редактировалось Kavsar; 12.07.2011 в 09:13.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 12.07.2011 14:42   #109  
Аватар для Romiy
Оффлайн
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11  39/19
– 0  0/0

Kyrgyzstan
Хўжажон Рожий таржимаи ҳоли

Шоир ва жамоат арбоби, етук мутасаввиф ва фақиҳ олим Хўжахон хўжа ибн Низомиддин хўжа Рожий Марғиноний 1834-йили Рамазон ойида, Марғилон шаҳрининг Аввал қишлоғида зиёлилар оиласида таваллуд топган. У Қўқон ва Бухоро мадрасаларида атрофлича таҳсил кўриб, форс-тожик ва араб тилларини мукаммал эгаллайди.
Мадрасани тамомлагач у жуда хушхат ва яхши савод эгаси бўлганлиги учун қозихонада хат ишларини олиб борувчи мирзолик ишига тайинланади. Шоир 33 ёшигача шу ишда хизмат қилади. Кейинчалик қозилик лавозимида ишлайди. Мана шу даврларда у уч тилда: ўзбек, форс-тожик ва араб тилларида шеърлар ёзувчи шоир сифатида шуҳрат қозонади. Айни чоғда у ижодий ишлар билан ҳам қизғин шуғулланиб, бир қанча асарлар ёзади.
Ҳозирда шоирнинг ўн минг мисрадан ортиқ адабий мероси мавжуддир. Улар асосан ғазал, маснавий, муҳаммас, мусаддас, муаммо, рубоий, тарих, сатира ва юморлардан иборат. Рожий лирикаси ҳам, ҳажвий асарлари ҳам бадиий таъсирчанлиги, пишшиқлиги билан ажралиб туради. Рожий Марғиноний лирикаси Зокиржон Ҳолмуҳаммад ўғли Фурқат таъбири билан айтганда "латиф ва равон". Унда энг эзгу кечинмалари фавқулодда гўзал бадиий либосда акс эттирилади. Шоирнинг севги темасидаги шеърларида ҳам унинг мавжуд ижтимоий тузумдан нафрати очиқ кўриниб туради:

Найлайин муҳаббатни шаҳнаси қўлим боғлаб,
Ишқни танобила кездирур биёбонлар.

Кўрмаган жафоларни кўрсатурсан, эй афлок,
Юрғизиб бошим узра бир тўқиз тегирмонлар.

Қози Рожий бир мунча асарларида очкўз, разил амалдорларни, амални бойлик тўплаш воситасига айлантириб олган қозиларни кескин танқид қилади:

Қанча қози қози бўлди чамбарак дастордин,
Мансаб аҳлин кўрди эмди шоҳлик ҳайвон экан.

Хўжахон Рожий ижодида унинг 85 байтлик бир маснавийси алоҳида ўрин эгаллайди. Бунда қози ижтимоий тенгсизликни кўрсатиш билан бирга унга ўз муносабатини ҳам яширмайди:

Золим фалак кўҳна эрур пушти ҳам,
Пешаси атфолига қилмоқ ситам.

Зулм карам аҳлига ҳаддин зиёд,
Кимга қилай арз қилай кимга дод.

Топсам эди даст мани дарднок,
Айлар эдим субҳ яқосини чок.

Қози Рожий "нечук жонман", деб бошланадиган ғазалида қалб кўзи очиқ мўъмин инсоннинг афсус надомати, пушаймон тавба тазарруси, қалб нолалари, Аллоҳга муножаати ва Унинг чексиз марҳаматидан умидворлигини ифода этган. Совет мустабид даврида бу зотнинг ижодиёти бўйича Муҳаммаджон Мадғозиев илмий иш қилиб, фан номзоди унвонини олишга муяссар бўлган.
Шоир Фурқат қози Рожий ҳақида: "Ман Рожий домулло бирлан маърифат пайдо айладим ва аруз фанида кўб моҳир киши экандур ва туркий ғазал машқида табъи кўб латиф ва равон эрмиш",- деган экан.
(Туркистон вилоятининг газети 1891-йил 20-апрель №16)
Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор А.Муҳаммадиев қози Рожий ҳақидаги хотираларида:
"Мен ёшлигимда Рожий домуллони кўп кўрганман, чунки у киши Марғилон бозори (жомеъ масжиди)даги ишхонасига бизнинг маҳалламиз орқали ўзининг кичик икки ғилдиракли извошида ўтар эди. Шоирнинг сурат қиёфаси яхши эсимда, у узун бўйли, озғин, қорачароқ лекин хушсурат киши бўлиб, соддача кийинар эди.
Кўп марталаб эшитувимча, Рожий домулло хушсуҳбат, ниҳоятда камтар киши бўлиб, ўша вақтдаги амалдорларга хос бўлган такаббурлик аломатлари сира-сира билинмас, қизиқ-қизиқ латифаларни жуда катта санъат билан айтиши суҳбатдошларини тамомила маҳлиё қилар экан.
...Бир куни меҳмондорчиликка келганларни Рожий домулло кутиб олиш маросимида шошиб қолиб (бу вақтда у кишининг ёши 70да эди) бир пой ковушини ечмай сўридаги кўрпачага чиқиб кетади ва шу лаҳзада "Қарангки, иккита ҳаёлчанроқ ака-укалар бўлар экан,- деб ҳикоя бошлайди.-Акаси отни суғоргани анҳорга чиқиб қараса, укаси маҳси устидан оёғини юваётган эмиш.
Акаси ундан кулиб:
-Ие,жинни бўлдингми, нима учун маҳси устидан оёқ юваяпсан?- деса,унга жавобан укаси:
-Сен ўзингни бил, от етаклаб чиқдим деб жуганнинг ўзини кўтариб чиқиб, сувга тутиб турибсанку!- деб жавоб берибди. Ака ҳақиқатан ҳам, рнига жуганни олиб чиққан экан,"- латифа тугамасданоқ кўтарилган кулги орасида ҳалиги "ҳижолатлик" йўқолиб кетади,"- дея ҳикоя этган эди профессор.
Қози Рожий воқеаларга объектив назар билан қаровчи ва маълум даражада прогрессив киши бўлган.Бу нарса айниқса унинг "Дукчи эшон" воқеасига бағишланган маснавийсидан ҳам яққол кўриниб туради.
Қози Рожий Марғиноний 1918-йил 29-март пайшанба куни Марғилон шаҳрида боқий дунёга риҳлат қилади. Халқ ўзининг олими ва шоирини зўр қайғу билан дафн этадилар. Шоирлар у кишининг вафотларига бағишлаб марсиялар битадилар. Ҳозирча муаллифи номаълум бўлган марсия шундай бошланади:

Хўжажон қози зубдайн олам,
Эрди ул бу замоннинг миртози.

Шеъру иншоу нутқида йўқ,
Анинг амсоли ёки аъвози.

Ичи маъни билон семирғон эди,
Гарчи сувратда эди бас нози.

Бўлғон эрди кори илмға ғарқ,
Ҳама ажзи атмом афъози.

.................................................. .....................

Ўш шаҳрида 2007-йили нашр этилган "Хўжахон қози Рожий Марғиноний" китобидан келтирдим.
Ответить 
Старый 12.07.2011 14:49   #110  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
[MOD]Kavsaroy!
Sizda fikr.uz saytida blog ochish imkoni bor. Shunday ekan shoir Xo'jajon Rojiy hayoti va ijodiga bag'ishlab alohida blog ocharmiz...
Shoir ijodiga oid bo'lgan barcha ma'lumotlarni u yerga joylashtiramiz.
fikr.uzda Romiy siz ham qatnashsangiz bo'ladi. Bahs-munozarani, she'rlar tahlilini u yerda davom ettiramiz.[/MOD]
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх