Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: Худойберди Тухтабоевнинг кайси асарларини укигансиз?
"Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими" 33 78.57%
"Ширин қовунлар мамлакатида", "Мунгли кўзлар" 23 54.76%
"Беш болали йигитча", "Омонбой ва Давронбойнинг саргузаштлари" 14 33.33%
Деярли барча асарларини 9 21.43%
Асарларини ўқимаган эканман 1 2.38%
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 42. Вы ещё не голосовали в этом опросе

 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.06.2011 15:27   #11  
Offline ID
Аватар для Xudoyberdi To'xtaboyev
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29  215/71
– 0  0/0

Uzbekistan
Ярамни янгиладингиз Хуршиджон. Ҳамон гап келди, айта қолай... Икки ёшда эдимми, ё ундан хиёл эслироқ эдим чоғи... «Қулоқнинг боласи» деган даъвода отамни уйдан олиб кетишган. Чамаси отам қаршилик кўрсатганлар, шунда 4-5 киши ҳамла қилиб ўртага олиб тепкилашган. Шу манзара кўз олдимдан сира-сира кетмайди... Биологик қўрқув...
Ҳар ўн йиллик ўзига хос одамларни етиштирганини кузатганингиз қизиқ ва жуда жиддий нарса! 30-40-йилларда одамлар қўрқув ва ваҳимада эди. Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида халқимизнинг ҳар тўртдан бирини қурбон бердик. Қиёс учун айтадаиган бўлсак, бевосита уруш майдонига айланган Белорусда ҳар бештадан бир одам қирилган. Шунга қарамай, урушдан ғалаба билан чиқиш одамлар ғурурини кўтаради. Кўтаришга кўтаради, лекин қалб ва онг қўрқувдан тозаланиб улгурмайди. У иллат 60-йилларда пасайди. Миллий ғурур эмас, жамиятнинг мустақиллашувидан келиб чиқадиган ғурур пайдо бўлди. 80-йиллардаги фикрчанлик 60-йиллардаги ўша руҳий уйғониш палласидаги тарбия маҳсули бўлди. Жамиятдаги иллатларга қарши исёнкорлик кучайди.
Ҳозир миллий ғурурнинг шаклланаётгани жумҳурият мустақиллигининг мевасидир.
Энди бояги муҳофаза, ҳимоя масаласига қайтсам, мен эришилган маънавий камолотни муҳофаза қилувчи соғлом муҳофазани назарда тутган эдим. Истайсизми-йўқми, ўз-ўзини муҳофаза этиш унутилган жойда камолотга силлиққина ва осонгина эришиш мумкин эмас. Ҳамонки, эзгулик ва ёвузлик тоабад ёнма-ён мавжуд экан, одам ҳар икковини ҳисобга олиб яшамоққа мажбур.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
2 "+" от:
 
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх