uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Болалар дунёсида ўзлигини топган адиб: Худойберди Тухтабоев (https://uforum.uz/showthread.php?t=6001)

Nigora Umarova 05.08.2008 10:35

Болалар дунёсида ўзлигини топган адиб: Худойберди Тухтабоев
 
Мухтарам форумдошлар!

Навбатдаги сухбатдошимиз Узбекистон халк ёзувчиси, Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими Худойберди Тухтабоевдир.
Худойберди Тухтабоев - узбек болалар адабиётининг етакчи намояндаларидан бири, уларнинг рухий оламини том маънода яхши англайдиган ижодкор ёзувчи.

https://img.uforum.uz/images/1972502.jpg

Nigora Umarova 05.08.2008 11:05

Цитата:

Худойберди Тухтабоев Фаргона вилоятининг Катта Тагоб кишлогида 1932 йил 17 декабрда тугилган. Отасидан жуда эрта етим колган Худойберди бобоси эркабой ва бувиси Робиябибининг кулида тарбия топди. 1949 йилда Кукон педагогика билим юртини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (хозирги Миллий университет) битирди. Иш фаолиятини Фаргона вилояти туманларидаги мактаб укитувчиси сифатида бошлаб, кейинчалик илмий булим мудири, мактаб директори[ булиб ишлади. 1958 йилда уз журналистик фаолиятини бошлаган ижодкор 14 йил орасида "Тошкент окшоми", "Совет Узбекистони" газеталарида 300 дан ортик фельетонлар эълон килди. "Ёш гвардия", "Камалак" нашриётлари, "Гулистон", "Шарк юлдузи", "Гулхан", "Гунча", "Ёш куч" журналларида фаолият курсатди.
1958 йилда бадиий ижодга кириб келган ижодкорнинг киска вакт орасида "Шошкалок", "Ёш гвардия", "Сир очилди", "Сехрли калпокча" номли китоблари нашр юзини курди.
Утган йиллар давомида адибнинг "Омонбой ва Давронбой", "Сарик девни миниб", "Сарик девнинг улими", "Беш болали йигитча", "Касоскорнинг олтин боши", "Йиллар ва йуллар", "Сехргарлар жанги ёки ширин ковунлар мамлакатида", "Жаннати одамлар" каби романлари дунёга келди.
Севикли болалар ёзувчиси 1982 йилда "Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими", 1991 йилда "Узбекистон халк ёзувчиси" каби унвонлар билан такдирланган.
Асарлари рус, инглиз, немис тилларига таржима килиниб чет давлатларда чоп этилган.

https://img.uforum.uz/images/2768500.jpg

Nigora Umarova 05.08.2008 11:16

Сухбатимиз мавзуси "Болалар адабиёти ва унинг бугунги кундаги ахволи", болаларнинг китоб укишга булган кизикиши сусайишининг асосий омиллари, болалар рухияти хакида булади.
Ёзувчининг асарлари хакидаги кимматли фикр - мулохазаларингизни, адибга узингизни кизиктирган саволларингизни колдирасиз, деган умиддамиз.

haoshen 05.08.2008 11:54

Хурматли адиб, айтингчи "Қасоскорнинг олтин боши" асари каби бошқа асарлар яратилганми? Ушбу асарнинг давоми бўлиши мумкинми?

Maestro 05.08.2008 13:46

Мен адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг асарларида "катта бўлганман" десам ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Кичиклигимда Хошимжон саргузашларини ўқиб завқланган бўлсам, кейинроқ Намоз бошидан кечирган воқеалар ила "яшаганман". Ўсмирликка яқин даврларда эса "Мунгли кўзлар"ни ўқиб нихоятда таъсирланган эдим... Тўғрисини айтсам, яқинда фарзандларим билан "талашиб" "Жаннати одамлар" ва "Беш болали йигитча"ни яна бир карра ўқиб чиқдим;-). Менда ва фарзадларимда адабиётга қизиқишни кучайтиришга асос бўлган ўлмас асарлар муаллифига чексиз миннатдорчилик билдириб, яна узоқ йиллар шундай асарлар яратиб ижод қилишларини чин дилдан тилайман!

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 126081)
Сухбатимиз мавзуси "Болалар адабиёти ва унинг бугунги кундаги ахволи", болаларнинг китоб укишга булган кизикиши сусайишининг асосий омиллари, болалар рухияти хакида булади.

"Болалар адабиёти ва унинг бугунги кундаги ахволи"
Албатта, бу борада хурматли адибимиз даражасида фикр юрита олмайман. Шундай бўлсада, оддий китобхон ёки ота сифатида қуйидаги шахсий фикримни айтиб ўтмоқчиман.

Баъзи давраларда "Ҳозир болалар ўқийдиган китобнинг ўзи йўқ" деган фикрни эшитиб қоламан. Бўлмаган гап! Деярли ҳар сафар маош олганимда китоб дўконига кираман ("Шарқ зиёкори"). Биз кичиклигимизда мутоала қилган китобларнинг лотин алифбосидаги қайта нашрларидан тортиб янги чоп этилган асарлар, болалар қомуслари, жахон болалар адабиётилан таржималар (Том Сойердан тортиб Капитан Гранд болаларигача), турли эртаклар тўпламлари, шеърлар-у топишмоқлар, мақоллар тўпламларигача бор.

"Бўлса ҳам - қиммат!". Хозир нима арзон? Бир елимшиша "Кока-кола" ҳам 1500 сум. Шу пулга китоб ҳам беради... Бу бир бахона!
Ота бир марта улфатлар билан бўладиган "чойхонадан" воз кечса, тўйда санъаткорларга икки марта "қистир"маса, она шу тўйга "мундайроқ" тоғора қилиб борса, синф рахбари ота-оналар мажлисларида тўғри тушунтириб 100 сўмдан китоб учун маблағ тўпласа (эх муаллим, гарданингга яна нималарни юклаш мумкин?;-)) - фарзандларга 4-5 яхши китоб олиш мумкин, мазза қилиб 1-2 ой алмашиб ўқишади. Ҳеч ким бунинг учун отиб ташламайди.

Хўп, "беш қўл баробар эмас" деганларидек, камхаржлик айб эмас.
Унда китобхон танишлардан фарзандлар ўқиши учун вақтинча китоб олиб туришга нима ҳалақит беради? Ғурурми? Кибру-ҳавоми? Манманликми? Тубанликми?
Нега шахсий кутубхонам борлигини яхши биладиган маҳалладошлардан бирортаси(!) на ўзи учун, на фарзандлари учун мендан китоб сўраб турмайди? Асакаси кетиб қолса керакда, а?
-"Қўшни, "Жумонг"нинг диски чиқибди, болалар тинқиллаб қўйишмаяпти, мабодо сизда йўқми?"... (Дард йўқ, бало йўқ!).
-"Ака, диск йўғ-у, яхши болалар китоблари бор. Шундан берақолай?"
-"Э, хозир болалар китоб ўқирмиди. Буларга компьютер бўлса, реп бўлса, кино бўлса".
-"Ўзларидан сўраб кўрганмисиз?"
-"..?!"

Ҳамма бало катталарда! Хохиш, истак, интилиш, керак бўлса - талаб йўқ. Бахона эса мингта!

Нима бўлсада, "Шарқ зиёкорида"ги болалар адабиёти бўлими доим харидорлар билан гавжум. Ўзим неча марта кўриб кетган китобимни эртанги куни келиб тополмай хуноб бўлганман. Демак, ўқишяпти. Бундан кейин ҳам ўқишади! Мен бунга аминман!

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 126081)
адибга узингизни кизиктирган саволларингизни колдирасиз, деган умиддамиз.

Ижозат бўлса, мухтарам адибимизга савол:
1. Шахсан мен Сизнинг деярли барча асарларингизни экранлаштириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Хусусан, "Сехргарлар жанги ёки ширин ковунлар мамлакатида" асари махорат билан экранлаштирилса, саргузаштларга бойлиги юзасидан "Гарри Поттер"дан хечам қолишмайди деб ҳисоблайман. Айтингчи, шу пайтгача асарларингизни экранлаштириш (болалар учун фильм, сериал, мультфильм шаклида) юзасидан Сизга таклиф ва мурожаатлар бўлганми?
Жавоб учун ташаккур!

Оффтоп:
TO Nigora Umarova.
Менинг анъанавий саволим нима бўлади?;-)

Nigora Umarova 05.08.2008 14:55

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 126166)

Оффтоп:
TO Nigora Umarova.
Менинг анъанавий саволим нима бўлади?;-)

Оффтоп:
Анъанавий саволингиз жавобсиз колмайди, албатта ижодкорга бераман саволингизни.
Пиримкул Кодировга хам мавриди келганда саволингизни бераман.
Бировнинг омонатини эгасига етказиш керак. Карздорлик- бизларга хос ва мос эмас. :-)

Nigora Umarova 05.08.2008 17:07

Укувчилик йилларимда "Сарик девни миниб", "Сарик девнинг улими", "Ширин ковунлар мамлакатида ёки Акромнинг саргузаштлари" китобларини укиб кандай завкланган булсам, бугунги кунда хам бу китоблар мен учун уз ахамиятини йукотгани йук. Сабаби ёзувчи жамиятдаги иллатларни болаларча куз билан караб, уларни фарклашга ургатади, укувчиларни фикрлашга ундайди.
Айникса, "Ширин ковунлар мамлакатида" китобидаги жамият иллатлари бугунги кунда хам мавжуд. Ёзувчининг кахрамонлари юкорида Маэстро таъкидлаб утганларидек, Гарри Потердан колишмайди.
Хатто, Том Сойерни ярим йулда колдириб кетади. Уларда "шум бола"ча хатти-харакатлар хам мавжуд.

Nigora Umarova 05.08.2008 17:10

Юкоридаги асарларни кулгу билан укиган инсон, "Мунгли кузлар", "Касоскорнинг олтин боши", "Беш болали йигитча", "Жаннати одамлар"ни укиса бироз маъюс тортади.
"Жаннати одамлар" автобиографик асар хисобланади. Унда ёзувчининг болалик йилларидаги вокеалар, етимликнинг кийинчиликлари акс эттирилган.
Ёзувчининг болалик йилларидаги хотиралари "Беш болали йигитча", "Мунгли кузлар"га хам кучган.

Maestro 05.08.2008 17:52

Оффтоп:
TO Nigora Umarova.
"Иштаҳа тановвул пайти келади" деганларидек, авомнинг мендек манглайи қора бир вакилидан таклиф бор;-).
Мухтарам адибларимиз билан сухбатга параллел равишда азиз мехмонларнинг ҳаёти ва ижодига тегишли бир савол берилса-ю, форумчилар унинг жавобини топишга ҳаракат қилиб кўришса? Тўғри жавоб муаллифига адиб дастхати туширилган китоб тақдим қилинса?
Мисол учун, "Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб" асари неча марта қайта нашр этилган ва китобнинг умумий адади қанча?" қабилида...
Ха энди, бу ҳам бир таклифда...

Lutfillo Tursunov 05.08.2008 18:59

Кўпчиликда бўлгани каби менда ҳам бадиий адабиётга меҳр уйғонишида Худойберди Тўхтабоев асарларининг беқиёс ҳиссаси бор. Биринчи марта "Сариқ девни миниб"ни ўқиб, мен ҳам Хошимжонга ўхшаб роса "сеҳрли қалпоқча"ни қидирганман...
Севимли адибимизга саволларим:
1. Сизнинг мактабда яхши муаллим бўлганингизга шубха йук. 25 ёшда хар ким хам мактаб директори бўлолмайди. Агар сиз олийгохни тугутиб, мактабда ўкитувчилик килмасдан пойтахтда колганингизда болалар ёзувчиси сифатида танилган бўлармидингиз? Демокчиманки, уша мактабдаги фаолиятингизнинг ижодий фаолиятингизга кай даражада богликлик томонлари бор?
2. Улгайганимиз сари болаликдаги хусусиятларимизни унутиб, ундан узоклашиб борамиз. Хатто болаликдаги айрим харакатлар бизга эриш туюла бошлайди. Асарларингизда болалар психологиясини очиб бериш сизда кийинчилик тугдирмаганми?
3. "Касоскорнинг олтин боши"ни ёзишингизга нима туртки бўлган? Намоз Примкул ўгли - тарихий шахс. Качон ва каерда Намоз ботирнинг такдири хакида эшитгансиз ва у хакида асар ёзиш фикри тугилган? Умуман, асосан мустамлакачиларга карши курашган бундай шахс хакида асар ёзиш совет тузуми даврида кийинчиликларни келтириб чикармаганми?


Текущее время: 17:53. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»