|
Мавзу остидаги ҳамма фикрларни ўқиб чиқолмадим, шунинг учун кимнидир такрорлаётган бўлсам, олдиндан узр.
Узоқ йиллик тарихимизда оз муддат мустақил бўлган эканмиз (400 йил ҳам дейишади айрим манбаларда). Бу ҳолат алифбомизга ҳам таъсир ўтказган. Руний, уйғур, арабий, кирилл, лотин... Энди ҳозир жорий этилиш жараёнида турган лотин алифбосига тўхталадиган бўлсак, буни ижобий ҳол деб санайман. Нимани йўқотамиз? Нимани топамиз? Бу саволлар муҳим албатта, аммо тарихга кўз ташланса, ҳеч бир ёзув катта йўқотишларсиз амалиётга жорий этилмаганини кўрамиз. Қурбонлар бўлиши табиий. Кирилча бизда муомалага кирганига 70 йил бўлибди, бу қисқа муддат олдинги ёзувлар билан солиштирилганда. Шунинг учун ёзувни алмаштириш у қадар қийин кечмаса керак. Айниқса бу жараён ахборот узатиш ва сақлаш юқори даражага кўтарилган замонда рўй бераётганини ҳисобга олсак (транслитерациялаш муаммо бўлмайди). Аҳолининг саводхонлик даражаси тушиб кетиши, катталар қийналиши каби фикрлар асоссиз, бундай муаммолар ҳамма даврларда бўлган ва келажакда ҳам бўлади. Ташвишлантирадиган муаммо, ватан ташқарисидаги ўзбеклар.
|