23.03.2009 12:09
|
#11
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev
Энди иштирокчилар ташкилий масалалар бўйича фикрларини билдирсалар? Қанча ош дамланади? Ошпазликни ким зиммасига олади, бозор-ўчарничи?
|
Маслаҳат сифатида:
Агар манзилни ўзгартиришнинг имконияти бўлса, Юнусобод тарафда бир чойхона бор (хонадон, чордана қуриб ўтириш керак). Ундан кейин, "Малика" фабрикаси атрофида ҳам шундай жой бор (стол-стул). Бир одам бориб вақтини ва дастурхонга нималар кераклигини айтиб қўйса кифоя, ҳаммасини тахт қилиб қўйишади (мева-чевами, чақиндиларми, салатларми, патир-сатир дегандек). Ейилганига пул тўланади, тамом-вассалом. Ош билан ҳисоблаганда ҳар бир одамга тахминан 10 000 дан тўғри келса керак.
ИМХО, ошни чойхоначилар қилавергани маъқул шекилли... Ҳар ҳолда, масаллиқлари синалган (айниқса гуруч), қозон-ўчоқни тилини билиб қолишган...Тағинам ўзингизга ҳавола. "Кийик ўти"ни ўзингиз билан олиш эсдан чиқмасин ;-).
|
|
Ответить
|