Цитата:
Сообщение от barlos
ОЛИС ЎТМИШ
Олис ўтмиш тушади эсга,
Қорпарчадек беғубор – гўзал.
Чўлғанасан соғинчли ҳисга,
Дийдор истаб яшайсан азал.
|
Ўтмиш билан "дийдор истаб яшаш" деб айтиш бироз нотабиийдек туюлади. "Ўтмишни соғиниш" бошқа гап.
Цитата:
Сообщение от barlos
Болдан тотли ширмой кулчаси,
Ташлаб кетди қолдириб доғда.
|
Тушунишимча, "ўтмишдаги кулча болдек тотли" демоқчисиз, лекин "ташлаб кетди қолдириб доғда" ибораси тушунарсиздек. Ўтмиш "қолдириб доғда" ташлаб кетдими ?
Цитата:
Сообщение от barlos
Давом этар ҳаёт ва йиллар,
Эҳтиёт бўл, йўллар – яхмалак!
Айланади фасллар, миллар,
Кимдир боғда, ким тоғда халак.
|
"Кимдир боғда, ким тоғда халак" жумласи "яхмалак" ка қофия топиш мақсадида сунъий конструкциядек.
Шеър негадир равон ўқилмай, ўнқир-чўнқирга тушиб чиққандай ўқилади. Айрим сатрлар 8 та, айрим сатрлар 9 бўғиндан иборат.