Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Битта шаҳарда яшаймиз, марҳамат, факультетимизга келинг, талабаларимизни таклиф этинг, форумдан фойдаланиш сирларини, маҳоратини ўргатинг. Бундан фақат хурсанд бўламиз.
Фақат, бир илтимос, уларни "Техас"-"Пехас" деганга ўхшаш ниқобга тиқишга уринманг
|
Вақт топиб, Университет маъмурияти орқали талабаларга мурожаат ёзаман шекилли: «Наҳотки, Университетга ўқишга киришга етган ақлингиз, форум рўйхатидан ўтиб, унинг саҳифаларига мустақил равишда хабар киритишга етмаса?! Наҳотки, шу ишни сизга юртимиз журналистлари, журнал муҳаррирлари, қўли гул ошпазлари ва мендек қари офицерлари келиб, ўргатишлари керак!», деган масалани кўтармасам бўлмайдиган кўринади.
Мурожаатни ўқиган талабаларнинг аксарияти, шу жумладан, форум саҳифаларида чоп этиш учун эмас айрим домлаларнинг ички дунёси, қатъий талабини қаноатлантириш учунгина «через не могу» ёзилган, ҳажми ҳам, тарзи ҳам, замиридаги руҳи ҳам, бир-бирига эгизаклар каби ўхшаш мақолаларнинг муаллифлари (танқид остида қолиб кетган талабалар) ҳайратдан ёқа ушлаб қолишса, ажаб эмас.
Охир-пировардида ким изза бўлади, агар шу ишни қилсам? Ёки хатга жавоб тайёрлаш ҳам ўзингизга юкланадими?