Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 22.07.2012 22:15   #11  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
То Шокир ака:
Адашмасам, бир хабарингизда харбий бўлиш истагидаги юзга яқин номзодларга берилган "Ўзбекистон билан чегарадош давлатларни санаб беринг" деган саволга улардан бор-йўғи ўн нафаригина тўғри жавоб беролганлигини куйиниб ёзгандингиз (рақамларда адашаётган бўлишим мумкин). Мен эса бундан-да баттар воқеанинг гувоҳи бўлганман - иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мавзусига алоқадор номзодлик ишини қилаётган аспирант вилоятлар ва уларнинг марказларини айтиб беролмаган.
Мазкур мавзудаги баъзи постларни ўқиб, бу ачинарли холнинг сабабларини англагандек бўлгандирсиз? ;-) . Тағин "Нимага саводсизлашиб кетаяпмиз?" деб мавзу очиб олиб, у ерда ўзимизча алламбалорларни куйиб-пишиб муҳокама қилиб ётганимизга ўлайми? ;-) "Ничего, биз ҳам шундай ўқиганмиз, мана, чёткий даражаларга етиб, ишлаб юрибмиз" қабилидаги гаплар борки - оддийгина "прописка" сўзининг тилимиздаги муқобилини тополмайдиган "филолог" ва "тилшунослар" бор ;-), айнан шундай гаплар борки - "Ҳиндистоннинг пойтахти -Покистон!" деб юрган талабалар бор, айнан шундай гаплар борки - Миллий (!) интернет фестивалда "Фестивал очилиши" деган номинация бор ;-) ...

TO Баходир ака. Фикримча, Корея мисол тариқасида келтирилиши (хусусан, тилла борасида) бироз ноўрин. Керак бўлса, биз ҳам йиғиб берамиз ўша 240 тонна тиллани (жон бошига 8 граммдан тушаркан ;-). Лекин шукурки, бизнинг ташқи қарзимиз деярли йўқ, бўлса ҳам "вилка" даражасида. Яъни, айнан ўша пайтдаги Кореяга ўхшаб МВФдан олинган қарзни вақтида ёполмаслик натижасида деярли дефолт ҳолатига тушиб қолиш хавфи йўқ. Гап бундамас, корейслар суперватанпарвар бўлгани учун ривожланиб кетмаган. Улар айнан таълимга зўр беришган, хатто уларга нисбатан қўлланиладиган "образовательный фанатизм" деган тушунча ҳам бор. 10 боладан 9 таси мактабдан ташқари яна турли тўгаракларга боришаркан ("продленка" деса ҳам бўлади). Корейс мактаб ўқувчиса мактабда ўртача кунига 11 соат вақтини ўтказаркан (айнан, мактабда ;-)). Айтмоқчи, Корея - барча ўқув муассасаларига юқори тезликдаги "широкополосный" интернетни ўтказган дунёдаги биринчи (ва адашмасам, хозирча -ягона) давлат ҳисобланади.

Фикримча, Шокир ака синов пайтида берган берган саволига Кореялик боғча боласи бемалол жавоб бера олса керак (Корея мисолида). Чунки:
Цитата:
Неуёмное желание корейских родителей впихнуть с своих отпрысков максимум полезной информации привело к тому, что в Корее возникла целая индустрия образования для дошкольников. Очень много развивающих игр для маленьких и самых маленьких. В магазинах продаётся великое множество разноцветных популярных книжек, можно купить там и «образовательные игры» (например, головоломку в виде карты Кореи), и даже записанные на кассетах образовательные детские песенки (таблица умножения в виде песенки или корейский алфавит – тоже в виде песенки).
PS: Афсуски, мен фарзандаларим учун ўз вақтида (10 йилча олдин) "Расмларда Ватан тарихи" туркумидаги китоблардан ташқари балоям топа олмаганман. Каттаси уже мактабни тугатди. Энг кичиги бу йил мактабга чиқади. Ўзимизга доир бирор мавзуда (табиат, география, алифбо, математика, тарих, эртаклар, ва х.к.) излаб-излаб бирорта (!) тайинли "ривожлантирувчи ўйин" топа олмадим. Буниси ҳам мактабни битириб кетгунча топилмаса ҳам керак:-(.

... Бугун мактабга чиқадиган қизим репититордан келиб, дарс қилиб ўтирибди. Ўтган йил биринчи синфга борган жиянимнинг алифбосини ўқияпти: "Би-иои". Қарасам, "Bi-lol" сўзи экан. "Қизим, бу "Л" харфи, "Би-лол" деб ўқилади" дедим ва ўз ишимга чалғидим. "Хўп бўлади, дада". Кийинги сўзни ўқияпти: "Л-но-бат". Қарасам "I-no-bat" экан. 6 яшар болага қандай тушунтиришни билмай, миям ачиди ;-). Тўғрида, фарқига қандай борсин? Чизиқчами? Чизиқча! "Л"ми? "Л"!:
Bilol
Inobat
Алифбони чоп этишга комьютернинг айнан шу шрифтини танлаган ва шуни тасдиқлаганларнинг гўрига самимий равишда ғишт қалаб қўйдим;-).

Последний раз редактировалось Maestro; 22.07.2012 в 22:41.
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх