Цитата:
Сообщение от 3dman
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Энг тўғри йўл - ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларга асосли қилиб ёзиб берсангиз, ҳаммаси оламгулистон бўлади-қолади!
|
Бизда битта ёмон тушунча борки, бирон киши уз хаккини химоя килиб бирон ташкилотга мурожаат килса у инсон атрофидагилар олдида "ёзувчи" деган макомга эга булади. Кейин эса уз хаккини химоя килган кишини хурмат килиш урнига ундан узоклашишни бошлашади. Бунака тушунча факат узбекларда бор шекилли.
|
"Ёзувчи" деган тушунчанинг салбий тушунилишига ҳам, маълум маънода асос бор, чунки, ўша аксарият "ёзувчи"лар фикрини асослашдан кўра, далиллар келтиришдан кўра, тухмат, бўхтонларга кўпроқ таянадилар, назаримда. Тўғри, ҳуқуқий соҳани яхши билиб, асосли ёзганлар ҳам йўқ эмас, бироқ улар кўпчиликни ташкил қилмагани учун, одамлар ундайларга ёмон кўз билан қарашга ўрганиб қолишган.
Ундайларга ёмон кўз билан қарашнинг яна бир тарафи, уларни ёмон кўрувчиларнинг аксарияти ишида, чиндан ҳам, эгри ишлари борлиги, виждони олдида пок эмаслиги ва "ёзувчи"ларнинг улар ҳақидаги ҳақиқатнинг ёзишлари мумкинлигидан далолатдир...