uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   ZiyoNET шикоятлар дафтари (https://uforum.uz/showthread.php?t=17815)

AbuMuslim 19.04.2012 12:38

ZiyoNET шикоятлар дафтари
 
ZiyoNET тармоғида мактаблар фаолиятига алоқаси бўлган ишлар бўйича таклиф, шикоят ва танқидларни қолдириш учун алоҳида саҳифа (хизмат) ташкил қилса бўладими? (Яъни ёзилган мактубларни ҳамма кўра олиши керак, шунда бу саҳифа қандайдир қийматга эга бўлади)

бошқа таклифлар бўлса бемалол...

Gulchehra Ibragimova 19.04.2012 13:55

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 722643)
ZiyoNET тармоғида мактаблар фаолиятига алоқаси бўлган ишлар бўйича таклиф, шикоят ва танқидларни қолдириш учун алоҳида саҳифа (хизмат) ташкил қилса бўладими?

бошқа таклифлар бўлса бемалол...

Узр, унда мана бу мавзу нима бўлади?

Hero 20.04.2012 08:01

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 722643)
ZiyoNET тармоғида мактаблар фаолиятига алоқаси бўлган ишлар бўйича таклиф, шикоят ва танқидларни қолдириш учун алоҳида саҳифа (хизмат) ташкил қилса бўладими? (Яъни ёзилган мактубларни ҳамма кўра олиши керак, шунда бу саҳифа қандайдир қийматга эга бўлади)

бошқа таклифлар бўлса бемалол...

Man bu fikrini maqullayman

AbuMuslim 20.04.2012 23:58

Цитата:

Сообщение от Gulchehra Ibragimova (Сообщение 722703)
Узр, унда мана бу мавзу нима бўлади?

Форум ва ундаги мавзуларнинг функциялари билан мен таклиф қилаётган саҳифанинг вазифаларида катта фарқ борде... форум бу форум...

ZiyoNET эса таълим тармоғидир... таълимга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар учун шикоятлар, таклифлар саҳифаси бўлса ва ва у ердаги таклиф, шикоят ва танқидларни ҳамма кўра олишса таълим ва унинг фойдаси учун жуда фойдали бўлар эди...

Таълим соҳасидаги қонунбузарликларни фош қилиш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш учун бу лойиҳани амалга ошириш зарурда... Мисол учун мактаблардаги пул йиғиш ҳақидаги шикоятлар билан кимга мурожаат қилишни кўпчилик ҳали билишмайди-да...

dili 23.04.2012 11:49

http://forum.uzedu.uz сайтига тез -тез кириб тураман. У ерда ўқитувчиларга "Мактаб адресини беринг, туман ва мактаб рақамини. malaka@inbox.uz га" деган жавоблардан учтасини ўқидим. Бу қандай сайт ёки электрон манзилми?
Аноним хатлар ўқилмас экан. Мен иш жойимни йўқотишдан қўрқаман. Аноним ёзмасдан қандай қилиб маълумот бераман.
Ахир шикоят бошқа форумда гаплашиш бошқаку. Ёки мен нотўғри тушундимми? Лекин қандай бўлганда ҳам жуда яхши таклиф.

Shahodat 29.04.2012 01:12

mb.uzedu.uz га битирувчилар ҳақида маълумотлар киритилмоқда (2-босқич) Ҳамза тумандаги мехмонхона КХК, Юнусобаддаги иҳтисодиёт КХК, педиатрия тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицеи (юнусобад) киритилмаган,ёки уларни бошқа жойга киритишган. Қаерга ёзиш керак? Айрим АЛ қисқартирилиб ёзилган-тушуниб бўлмаяпти. Аниқ ёзилса яхши бўлар эди.

Tulqin Eshbekov 29.04.2012 06:14

Цитата:

Сообщение от dili (Сообщение 724273)
Аноним ёзмасдан қандай қилиб маълумот бераман.

Исботи бўлмаган, текширувчи мутасаддиларни беҳуда сарсон-саргардон қилган кўплаб анонимлардан чарчаган ташкилотларнинг таклифи билан бир пайтлар унга чек қўйишга қаратилган қарор қабул қилингани ҳақида эшитгандим.
Анонимга йўл қўйиб берилса, уни ҚЎРҚОҚЛАРНИНГ ҲАҚИҚАТИ сифатида қабул қилишса, беҳуда тошлар бўронидан яна асаблар чарчагани қолади...

Цитата:

Сообщение от dili (Сообщение 724273)
Мен иш жойимни йўқотишдан қўрқаман.

Аввало иш жойингизни йўқотадиган иш қилманг!
Исботи билан айтилган ҳақиқат учун ҳеч нарса йўқотмайсиз, билъакс, ЮТАСИЗ! ;)
Ҳақиқатнинг юзига тик қарашга ва топиб айтишга ўрганинг. Ҳақиқат ҳимояси учун ҚОНУНЛАРИМИЗ ҚАЛҚОНДИР!

dili 29.04.2012 18:51

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 726729)
Аввало иш жойингизни йўқотадиган иш қилманг!
Исботи билан айтилган ҳақиқат учун ҳеч нарса йўқотмайсиз, билъакс, ЮТАСИЗ! ;)
Ҳақиқатнинг юзига тик қарашга ва топиб айтишга ўрганинг. Ҳақиқат ҳимояси учун ҚОНУНЛАРИМИЗ ҚАЛҚОНДИР!

Мактаб капитал ремонтда. Директор мактабнинг синф хоналарини ва коридорини ўқитувчилар ўз ёнидан қилади деяпти. Бу қонунга зидку! Бу ҳақда malaka@inbox.uz га ёзсам иш жойимни йўқотадиган иш қиламанку. Ёки индамасдан ўқувчилардан пул йиғиб, маошимдан қўшиб ремонт қилаверайми?

Shahodat 29.04.2012 21:26

Цитата:

Сообщение от dili (Сообщение 724273)
http://forum.uzedu.uz сайтига тез -тез кириб тураман.

Хеч қизиғи йўқ. У ерда кўтарилган саволлар ҳаммаси юфорумда бор.

Shokir Dolimov 30.04.2012 04:16

Цитата:

Сообщение от dili (Сообщение 726876)
Директор мактабнинг синф хоналарини ва коридорини ўқитувчилар ўз ёнидан қилади деяпти. Бу қонунга зидку! ... Ёки индамасдан ўқувчилардан пул йиғиб, маошимдан қўшиб ремонт қилаверайми?

Қонунга зид иш қилманг. Директорга бир тийин берманг, ота-оналардан ҳам, ярим тийин бўлсин, олманг. Модомики, вазият шуни тақозо этар экан, полигон-шийпон шароитида, ХХ аср бошида бўлган шарт-шароитларда, лекин виждонан дарс ўтинг. «Бер-берчи» эмас ўқитувчи бўлинг. Болаларимизга шундай таълим-тарбия беринг-ки, келажакда улардан ўхшаш директорлар-у, унинг ҳамтовоқлари етишиб чиқмасин! Шундагина Сиз чин устоз сифатида шогирдларингиз хотирасида мангу яшайсиз.


Текущее время: 05:55. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»