Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
гоҳо яхши давраларга тасодифан қўшилиб қолган битта-яримта калтафаҳмлар ўйламай-нетмай, моҳиятига етмай: "бўлмаган гап, қуруқ сафсата!" қабилидаги луқмаси билан суҳбатнинг белига тепади-да ўзи аравани қуруқ олиб қочади...
Шундай чигалроқ вазиятда ҳам ақлидониш инсон самимий, гўзал фикрлари ила даврага маънавий нур таратишда давом эта олади!
|
Мавзуга кайтишни маъкул топдим.
Дархакикат, баъзида жахлимизни боса олмаймиз, баъзида фикримизни когозга ураймиз, баъзида коса таги нимкоса кабилида сухбат курамиз.
Битта яримта калтафахм сухбатнинг белига тепса у билан тенг булишни узимизга раво курмаймиз ёки олиб кочаётган аравасини тухтатиб тугри йулга солишга вакт топа олмаймиз. Лекин качонгача? Хатто вакти келса бир форумдаги икки форумдош хам бир бирига хатосини курсатишга истихола килишади, одамгарчилик юзасидан фикрини маъкуллаб куя колишади. Бу эса сухбатларни белига тепгандан кура тезрок якун булишига олиб келади.
Зиёли, оми деган тушунчаларга эътибор бермайман. Лекин, даврамизда турфа онгли инсонларни куришни жуда жуда истардим.