|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
МУНОЖОТ
1 Д одимни эшитгил, қодир Оллоҳим, И шқ сенсан, ошиқ ҳам сен, мен қулингман. Л ойиқман қаҳрингга, дўзаҳим - богим, О монат деворман, ўтман, қулингман. Р убби маскун ичра сайёд, ўзим сайд, О ртиқ мадорим йўқ, воқифсан аҳир. М англайда ёзилган фармонингни айт, Д аъват қил, гуноҳкор бандангни чақир. И ймон бер руҳимга, жисмимга жон бер, Л ойимни қориштир, поклаб бер менга. О жиз томиримга покиза қон бер, Р авшан қил, қорамни оқлаб бер менга. О хират илмидан қил мени огоҳ, М уродим шамини сўндирма, Оллоҳ. 2 М озийга урилиб синар овозим, У мр ўтиб борар бенаф , бенаво- Н аҳотки бу-қўлим? Бу менинг созим? О ллоҳдан сўражман: - Нечун бу жафо, Ж ами жудоликлар жонимга етди, О л, дейман, Оллоҳим, омонатингни. Т авба қил?- деди ул, бир Китоб тутди- М уродинг мустажоб, мингил отингни, У ммонлар йўлингда, чангал йўлингда, Н омаълум ҳар жойда қурилган доринг. О ламнинг калиди сенинг қўлингда, Ж афо ҳабибингдир, хиёнат - ёринг?. О ллоҳим, лаҳза – мен, сен эрса мангу, Т аскин берганингми, шафоатингми бу?! 3 С емурғ қушим, подшо қушим, ҳуш келдинг, Е тти гумбаз, етти водий сарвари, В аслинг неъматидан баҳравар қилдинг, И нтизор жонингман, йўлсиз, сарсари. Н ола айлаб Семурғ деди: - Эй бедор, Ч орлар сени Бируборим. Бор. Ишон. С ен фано водийси, ҳақ қошига бор, Е ру осмон чўкмакдадир бенишон. В аҳший дунё, қонҳўр дунё қутурди, И нсон фарёдига тўлди коинот, Н абийлар, доҳийлар, шоирлар турди, Ч ора, чора!, - дея сўрдилар нажот... Оллоҳим, билурсен қай сори кетдим, Оллоҳим... Мен ўлдим... Мен сенга етдим... Рауф Парфи
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|
|