|
Бу фикрларни дабдурустдан рад этиб бўлмайди. Асослаб бердингиз ҳам. Лекин масалани бир инсон ҳаёти мисолида таҳлил этишга ҳаракат қилсак, умрнинг бир қисмини ҳимояга сарфлаш, муттасил ўз-ўзини муҳофаза қилишга олиб келади. Муҳофазани сира унутмаслик теварак-атрофга шубҳа билан қарашга мажбур қилади. Эҳтиёткорлик кучаяди. Эҳтиёткорликдан шубҳа туғилади. Доимо шубҳа, доимо гумон... 30-йилларнинг охирида юз берган воқеалар таъсирида туғилган психология эмасми, бу?..
Ҳар қандай соғлом жамиятда ҳам 15 фоиз «эҳтиёткорлик даражаси» мавжудлиги оддий ҳол ҳисобланади. Ҳисобларга кўра, ҳозиргидақа ўтиш даврларида бу «даража» 70 фоизгача етади. Агар буни тан олсак, 70-80 йиллик шўро тарихи бир-биридан қолишмайдиган ўтиш даврларидан иборат эди. Демак, эҳтиёткорлик «ҳарорати» доимо юқори бўлган. Ўғлингиз Бобур мақолаларидан бирида одамлар ҳужайрасидаги қўрқув ҳиссини таҳлил этганда бу ҳақда жуда яхши хулосалар чиқарганди. Хўш, одам ўз табиатидаги қўрқув ҳиссининг қули бўлиб қолсинми ёки ундан халос бўлишига урингани дурустми?..
Мен ўзимча 30-, 40-, 50- ва ҳоказо ўн йилликларда шахси шаклланган кишиларнинг феъл-атворини қиёсан таҳлил қиламан. Шунда, Сизларга тенгқур авлод вакилларида ҳозиргина Сиз асослаб беришга уринган эҳтиёткорлик туйғуси кучли эканини сезаман. Ва... умрнинг бебаҳо қисми шубҳа, гумон ва эҳтиёткорликка сарфланганига ачинаман. Буни инсоннинг эркин камолоти учун соғлом ҳолат деб айтолмайман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
|