Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev
Ҳурматли форумдошлар!
Ҳеч бўлмаса саводсизликка қарши курашувчи мавзуда хатоларсиз ёзишни иложи борми? Жудаям ғашимни келтиряпти юқоридаги саводсизликлар.
|
Ҳаққаттан! Айнан мана шу мавзуда ҳам қўпол хатолар билан ёзилиши ачинарли!
Мавзу «Нимага саводсизлашиб кетяпмиз?» деб номланган.
Саводли ва саводсиз ким ўзи? Саводсиз бўлишнинг асосида, замирида ҳозирги кунда нима турибди? Саводли бўлишга нима ҳалақит беради? Бу форумнинг саводсизликни йўқотишга бирор таъсири, кучи, ваколати борми? Яъни биз форумдошлар саводсизликни камайтиришга нима ҳисса қўша оламиз, нима фойда келтира оламиз?
Мана шу саволларга жавоблар бўлса? Суҳбатларимиз/ёзишмаларимиз, буларнинг фойдали томони форум ташқарисига ҳам чиқса деган фикрдаман.