|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
ZiyoNET нинг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими ходимлари бу ердаги гап сўзларни умумлаштириб,
Негадир шунақа ремонтга, пардага, обунага деган муаммолар олий таълим тизимида халқ таълими тизимидагичалик илдиз отмаган. Мактаблар сони, ўқитувчи-ю ўқувчилар сонининг кўплиги учун ҳам ҳамма "нигоҳ"лар умумий таълимга қаратилаётган бўлса, не ажаб! Менимча, кўп нарса мактаб Раҳбариятига боғлиқ! Уларнинг ўзи "йиғ-йиғ"лардан манфаатдор бўлгани учун секингина изн бериб қўйишган бўлишлари мумкин. Масалан, Қоракўлдаги 1-сонли мактаб-интернатда (ҳозирги 7-Академик лицей) ўқиган кезларимиз (1997-2001 йиллар) бизни на обунага, на пахтага ва на ҳашарга жалб қилишмаган. Ўз ихтиёримиз билан пул йиғиб, "Ёш куч", "Синфдош" (ўша пайтда бу журналлар қўлма-қўл бўларди-да!) ва "Тафаккур"га обуна бўлганимиз ёдимда. Интернатимизга туташ мактаб ўқувчилари пахтага чиққан кезлари биз қўшни бинодаги шовқиндан қутулганимизга шукур қилиб, янаям унумлироқ дарс тайёрлардик. Энди-энди ўйлаб қарасам, булар бежизга эмас экан. Директоримиз Т.Жумаев бизни бу каби "юмуш"лардан холос этиш учун анча тер тўккан эканлар. Хуллас, Раҳбарият жонкуяр ва масъулиятли бўлса, нафақат ўқувчиларни ҳам, балки қўл остидаги ўқитувчиларни ҳам химоя қилиш йўлларини топа олади деб ҳисоблайман. Ҳар ҳолда курашиш лозим, ҳеч бўлмаса уриниб кўриш керак!!! Ахир, ҳозир масалан болаларини пахтага олиб чиқмаса, "Халқ душманисан!" деб отворадиган қаттол замонда яшамаяпмиз-ку! Умумтаълим мактабларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича Дастур якунига етди. Ҳайронман. яна нимани ремонт қилишар экан-а... Последний раз редактировалось Husen; 13.05.2011 в 11:00. |
|
Ответить |
|
|