Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Бугунги кундаги баъзи асарлар эса умуман шарқ, миллат тарбиясига тўғри келмайди",- деган асосли гапни айтдилар.
|
Барибир бу сабаб умумий қилиб айтганда билимсизликка бориб тақалади, деб ўйлайман. "Билимсизлик" деганда саводсизлик эмас, чуқур билимнинг етишмаслигини назарда тутяпман.
Масалан, ўз вақтида Ойбек, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубовлар "Навоий", "Юлдузли тунлар", "Улуғбек хазинаси"ни ёзаётганларида йиллаб ўша даврга оид тарихий ҳужжатларни ўрганишган. Натижада асарни ўқиш давомида ўрта аср муҳити шундоқ кўз ўнгимизга келади.
Асарни ёзишда алоҳида тайёргарлик, изланиш олиб борилган бўлса, бу ўша ижод ишида дарҳол сезилади.
Қизиқ, бугунги кунда ёзувчи бўламан деган ёшлар қандай йўлдан бориб, камол топишади? Шу жараённи тасаввур қилишим қийинда. Албатта, ўзидаги иқтидор билан у-бу нарса қоралама қилади. Уларнинг ичида айрим маҳсуллари яхши чиқишиям мумкин. Лекин ҳақиқатда ўткир, ўз сўзига эга, дунё танийдиган ёзувчи бўлиб етишиш учун йўналиш берадиган мактаб бизда борми?