«Сариқ» матбуот, яъни миш-мишлар, жанжаллар, оламшумул воқеалар, ҳатто фаннинг қизиқарли ва кутилмаган ихтиролари ҳақида кўп ҳолларда енгил-елпи, оддий, талаффуздаги тил билан ёритиш Интенетда оддий ҳолатга айланган. Аммо ўзбек халқининг фарзанди сифатида она тилимга бундай муносабатни кўтара олмайман. Ҳатто кўнгилочар воқеалар ҳақида ҳам саводли ва муҳими қизиқарли тилда ёзиш мумкин ва буни
http://uzb.orzu.uz/ сайтида кўришингиз мумкин. Сайтда умуман хато йўқ, дейишга тил бормайди, албатта, лекин имкон борича тил қоидаларига риоя қилган ҳолда ва, муҳими, ахборотни мукаммал, пишиқ ва батафсил ёритишга интилишимиз аниқ. Кириб ўқиб кўринг. Ўйлайманки, ўзингиз бунга ишонч ҳосил қиласиз.