Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Гаплар кўпроқ "Қитмир гаплар"га тўғри келади.
|
Менимча, Тўра Мирзо ака хурсанд бўлади! Мана, у кишининг айтгани ҳам бўлди, Сизнинг таклифингиз ҳам ўринли эканини ҳеч ким инкор этолмайди. Икки мингдан ортиқ гап-шеърларимизнинг деарли ҳаммаси туркумга умумий ном бўлиши ё бирортаси ҳам бўла олмаслиги мумкин. Чунки, гап хазинамиз шунчалик бойки, қувончлиси-ю қайғулиси бири биридан кам эмас. Сиз жуда тўғри таърифлагандек, улар орасида "Қитмир гап"лар ҳам анчагина. Муаллифнинг асл муддаоси - шунақа қитмирликларга имкон қадар барҳам бериб, жонга ҳузур бахш этувчи қаймоқ гапларни кўпайтиришдир!
Устоз Хуршид Дўстмуҳаммад "Нимкоса гаплар" деган номни таклиф қилган. Бу ҳам ёмонмас. Бироқ, гапларимизнинг ҳаммаси "нимкоса"га чиқиб қолмасмикин, деган ўй тинчлик бермади.
Яна бир таклиф: "Гап ҳақида гаплар" деб қўйсак қандоқ бўларкан?