|
Ёзувчи ҳаётидан ҳангомалар. Иккинчи воқеа.
|
|
Ижодингизнинг асосий қисмини болалар учун ёзган асарлар ташкил этади. Айнан болалар учун ёзишингизга нима сабаб бўлган?
Худойберди Тўхтабоев: "Бунинг икки сабаби бор:Биринчиси, фаолиятимни мактабда болалар ўртасида бошладим. Болаларни яхши кўриб қолдим. Қалбимда, руҳиятимда болалар дунёси айланади. Мен дастлаб 15 йил давомида фельетон ёзганман. Х. Тўхтабоев, Т.Худойбердиев, Н.Каримов, рус тилида ёзганимга Н. Баранова фамилиясини қўллаганман.
О.Тоғаев 1960-70-йилларда "Совет Ўзбекистони" газетасида публицистика жанри" мавзусида докторлик диссертацияси ёзиб, кенгашга қўйиши керак эди. Ўқиб, фикрингизни айтинг, деб таҳририятга келди. Ўқисам, публицистикада тақлид кучайган. Х. Тўхтабоевга Т.Худойбердиев, Н.Каримов тақлид қилаяпти. Бу ҳам етмаганидек энди рус тилида ижод қилаётган Н. Баранова ҳам тақлид қиляпти, деб ёзилган. Буларнинг ҳаммаси менман дедим. Шундан кейин бу фикрларини кенгашга тақдим этмади. Хуллас, мен фелъетон ёзишдан тўхтадим. Сабаби мен айтган гаплар тарвузнинг устидан сув қуйгандек тўкилиб кетаверди. Ҳеч ким қулоқ солмади. Болалар менинг гапимни жон қулоғи билан тинглайди. Шундай қилиб мен болалар ёзувчиси бўлиб қолдим.
|