15.01.2010 18:25
|
#14
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 25
+ 10
74/24
– 0
0/0
|
Цитата:
* * *
Йўлда қаттиқ чарчаган Улуғбек ота-онаси билан Воғи Сафедга келиб тушди. Ҳаммомда ювиниб, тоза кийимларини кийгач, дастурхон устида ота-онасига бўлган ҳодисаларни бир-бир айтиб берди.
— Ҳазрат бобом менга муҳим бир гап айтганини маккор Аҳмад Тусий сезди. Шунинг учун биттаси Самарқандга келгунимча оғзимни пойлаб келди. Бухорода бўлса “тутиб олиб ҳибс қилинсин”, деган фармон бор экан. Аму бўйигача таъқиб этиб келишди-ку! Хайрият, ниятларига етишолмади ноинсофлар!
— Яратганга шукур, — деди Шоҳруҳ. — Паноҳида асрапти.
— Бобом менга қараб: “Темурийлар сулоласини илоё отанг билан сен давом эттиринглар! Омин!” — деб юзларига фотиҳа тортдилар.
Бу гапларни эшитганда Шоҳруҳнинг кўзидан ёш оқиб кетди, юзига фотиҳа тортганда кафти ҳўл бўлди. Ўзини тутолмай ўкириб йиғлай бошлади:
— Вой отажоним-ей! Шунчалик танти, улуғ одам энди йўқ! Қабр тоши остида! Вой, бунга қандай чидаб бўлади?!
Улуғбек ҳам отасига қўшилиб: “вой бобожоним-ей!” деб йиғлай бошлади. Уларнинг йиғисига Гавҳаршод бегим қўшилди. Улар ўша кундан бошлаб кўк кийиб аза тутдилар. Яқин-йироқдан хеш-ақраболар, ёру биродарлар йиғилиб, аза очдилар.
Маҳалла-кўйларда, жоме масжидлари олдида қўйлар сўйилиб, эл-юртга худойи ошлар тортилди.
* * *
|
|
|
Ответить
|