Цитата:
Сообщение от AZiza X
Муаммолар ва ютуқлар...
|
Тўғрисини айтсам, бошланғич синфдалигимда сухандонларга ҳавас қилиб, амо улар билан журналистнинг фарқига бормасдан "Журналист бўламан!" деб юрардим. 11 йиллик мактаб даврида шу ният миямда ўрнашиб, шу даражага етиб борди-ки, гўёки журналистликдан бошқа нарсани эплолмайдигандек ҳис қилиб қолдим ўзимни. Аммо, журналистика факултетига ўқишга киргач орзуларнинг амалга ошиши осонмаслигини англай бошладим... Бировни кўролмаслик эмас-у, калласида тариқча ақли йўқ курсдошларнинг ТВ да бир юмалаб сухандон, мухбирга айланиб қолишларидан ҳайратга тушардим... Нима эвазига? Биринчи курсда "Ёшлар" телеканалида амалиётда бўлдим. Биттагина лавҳанинг сценарийсини тасдиқлата олмай роса ҳалак бўлдим. Оқибат амалиётдан 3 баҳо билан қайтдим, стипендиянинг ҳам милтираб турган чўғи тағин пасайди. Аммо, амалиётга бормасдан ҳам 5 олиш мумкин эди... Айтганча, айни шу муаммо хусусида яқинда "Правда Востока" газетасида факултетимизни уриб чиқишганмиш...
Хуллас, осонгина таслим бўлдим. Мана энди бошқа соҳаларда ўтлаб юрибмиз... Аммо, ҳамон туманимга борганимда мени журналист бўлади деб кутиб юрган, "Ҳа, мухбир!" деб чақирадиган маҳалладошларимнинг "Телевизорда чиқмаяпсан-ку?!!" деган самимий мурожаати ҳар гал ичимни тилиб ўтади... Вазиятдан қандай чиқишни билмай, "Э, ТВ да ишлаб бўлмайди, ака, танка керак. Кейин ҳаммаёқ цензура, эркин ишлолмайсан" деб осонгина айбни бировга тўнкаб қўя қоламан! Аммо. аслида ундай эмас - ҳамма бало журъатсизликда!!!
Хуллас, кадрлар масаласи ТВ даги энг катта муаммо деб биламан!