|
Ўқувчига жазо бериш мумкинми?
|
|
Ассалому алайкум, uforum аъзолари. Мен ушбу мавзуни "Ўқувчига жазо бериш мумкинми?" деб номладим, чунки охирги йилларда кўпгина ўқувчиларнинг "қутуриб" кетаётганлигини гувоҳи бўлмоқдаман. Бир вақтлар ўқувчилар коллеж, лицейдан ҳайдалиб кетишдан қўрқишарди, ҳеч бўлмаганда синфдан, курсдан қолиб кетишдан ҳайиқиб туришарди. Ҳозир эса ҳеч нимадан қўрқишмайди. Дарсларга баъзи ўқувчилар хоҳласа келади, хоҳламаса йўқ. Дарсларга баъзида ҳалақит беришади. Қўлингиздан келгани битта директорга "билдиришнома". Ота-онасини чақириб(агарда чет элга ишга кетмаган бўлса), ўзларича тартибга олган бўлишади. Озроқ аҳвол яхшилнгандек бўлади-ю, яна ўша аҳвол давом этади... Агар баъзида жаҳлингиз чиқиб, ўша ўқувчига қаттиқ гапирворсангиз, сиз айбдорга чиқасиз.
Охирги йилларда бирорта коллеждан ёки лицейдан курсдан қолиб кетган ўқувчиларни эшитмадим. Бу нарсалар ўқувчиларнинг онгига албатта, таъсир қилади деб ўйлайман.
Ўқийдиган билимли ёшларга стипендиялар, ўқимайдиганларга турли жазо чоралари кўрилса фойдали бўлмайдими?
Фикрларинизни кутиб қоламан.
|