|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Библиотеки ... в том числе электронные |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Сизга яхши аёнки, баъзан таниш-билишларга орқаваротдан баҳо берганда “ўқимишли” “ўқимишли йигит”, “ўқимишли қиз”, “ўқимишли киши” ва ҳоказо сифатини қўшиб қўядилар.
Дарҳақиқат, ўқимишлилик инсон феъл-атворини баҳолашга маълум даражада мезон бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нега энди маълум даражада? Ва унга ўзингиз жавоб излай бошлайсиз. Кўп ўтмай шубҳангиз ўз тасдиғини топгандай бўлади. Баъзи аҳли, “дониш”лар тўғрисида айтиладиган “садқаи ўқитувчи кетсин”, “хайф унга олимлик” каби дашномли ибораларни хотирлайсиз. Дилингизда эътироз уйғонади: ўқимишлиларнинг ҳаммасини яхши одамлар деб бўлмайдими?! Сиз адашяпсиз, чунки ўқиган одам билан ўқимишли одамни бир-бирига тенглаб бўлмайди. Тўғри, ўқимишлиликка ўқиш орқали эришилади. Аммо у ёки бу олий ўқув юртини тугатиш, фан номзоди ёки доктори бўлиш кишини том маънода ўқимишли дейишга асос бермайди. Зукко ўқувчи кўнглида савол туғилади. Нега шундай? Ахир китобни офтобга қиёс қиламиз, “билимлар хазинаси” деймиз. Қатрада қуёш акс этгани каби билимлар хазинасидан баҳраманд бўлган кишини билимдон деб бўлмайдими? “Китоб кишилик жамияти томонидан яратилган энг буюк ихтиро, бир авлоднинг ўзидан кейинги авлодларга қолдирадиган бебаҳо маданий мероси-ку” деган фикрни эслаб қалбингиз жунбишга келади. “Кўрдимки, энг яхши дўст китоб экан” (Нажмиддин Кубро), ундан баҳраманд бўлган инсонга дунё жумбоқларини ечишга йўл очилмайдими? Сизда “ўжар рақиб”ингизни мот қилиш истаги янада кучаяди. Лекин сиз “рақиб”ингизни мот қилишга шошилманг-да, кенгроқ мулоҳаза қилиб кўринг. Ўқимишлилик нима? Унга қандай эришилади? Жавобингизнинг қисқа ва аниқ бўлиши табиий: “Албатта, китоб ўқиш орқали”. Китоб-ку беҳисоб. Аммо уни ҳамма ўқийвермайди. Қолаверса, ўқиганнинг ҳаммаси ўқимишли эмас. Бундан кўринадики, китобхонлик комилликка эришиш йўлидаги муҳим босқичдир. Китобхонлик тор маънода китоб ўқишни билдирса, кенг маънода танлаб ўқиш, ҳис этиш, англаш ва фикр билдириш тушунчаларини ўз ичига қамраб олади. У бадиий адабиётдан озиқланади, адабий танқид ва педагогика кўмагида юксала боради. Агар сиздан биров: “Китоб ҳақида қандай мақолларни биласиз?” деб сўраса, бир эмас, бир неча мақолни қалаштириб ташлашингиз мумкин. Аммо уларнинг мазмун-моҳиятини изоҳлаш ҳамманинг қўлидан келавермайди. Барчамиз мактаб даврида дарсликлардан фойдаланганмиз. Бироқ, дарсликларни севиб ўқиганимизда ҳам, барибир бизни ҳали китобхон деб бўлмайди. Чунки дарсликларда барча фикрлар қоидалаштирилиб берилгани ва ҳиссиётдан йироқлиги туфайли мустақил хулоса чиқаришга қийналасиз, яъни таъсир бир томонлама бўлиб, акс таъсир талаб этилмайди. Сиз дарсликлардан ҳаёт ва унинг қонуниятлари ҳақидаги билимлар билан танишасиз, уларни ақл кучи билан қабул қиласиз, хотирингизда қайд этасиз. Аммо бу билим ва хулосалар ҳиссиётингизга заррача таъсир кўрсатмайди. Бадиий асар ўқиганда сиздаги бу “лоқайдлик” фаол муносабатга алмашинади. Қалбингиз чексиз шодликларга чулғанади – руҳланасиз, ғазабланасиз, изтироб чекасиз. Чунки у қалб дарди туфайли яралган, дард эса суҳбатдошни бефарқ қолдирмайди. Қаҳрамон руҳиятини ўзлаштириш ижодкордан фидойилик талаб этади. Ёзувчи ўз қаҳрамонининг қувонч-ташвишлари, дард-аламларини шахсий кечинмалари каби юракдан ҳис этсагина, чинакам санъат намунасини яратади. Буни Ҳабибулло Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи яратилиши тарихи билан боғлиқ қуйидаги хотирасидан ҳам билса бўлади: “Бобом вафотидан сўнг эди. Шаҳар ҳовлида яшар эдик. Бир кун уйимизда шундай воқеа рўй берди: ойим одатимизча, эрталабки чойни бибимнинг уйига ҳозирлади-да, эрта туриб ёзиб ўтирган дадамни чойга чақиргани кириб кетди. Биз дастурхон теварагида унинг чиқишини кутамиз... Бир вақт ойим негадир индамай чиқди-да, ўтириб бизга чой қуйиб бера бошлади. - Абдуллани чақирдингизми, Раҳбар? – дадам чиқавермагач, ойимдан сўради бибим. - Йўқ. - Нега? - Ўғлингиз йиғлаб ўтирибдилар, – деди ойим. Бибим бечора сакраб ўрнидан туриб дадамнинг уйига йўл олди. Кап-катта кишининг йиғлашидан ҳайратга келиб мен ҳам бибим ортидан эргашдим. Кирсак, дарҳақиқат, у юм-юм йиғлар, курсига тирсакланиб олиб, тўхтовсиз ёзар эди. Бибим дадамнинг бу ҳолига бир оз қараб турди-да, бир нарсани тушунди шекилли, индамай мени бошлаб орқасига қайтди ва ўтириб чойини ича бошлади... Кейинчалик англасам, ўшанда дадам ўз севикли қаҳрамони Кумушнинг ўлими пайти тасвирини ёзаётган экан”. Гўзаллик тарбиялайди, деган гап бор. Унга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, жаҳолат ҳам тарбиялайди. Агар сиз “Ўтган кунлар” романидаги Кумуш билан Отабек муҳаббати тасвирига оид саҳналардан қай даражада завқлансангиз, Кумушнинг ўлимидан чексиз изтиробга тушасиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам руҳингиз бойийди. Шунга кўра, китобхонликни образли тарзда ўқувчининг адиб билан жонли мулоқоти дейиш мумкин. Ёзувчи – китобхон мулоқоти ўзига хосдир. Бунда суҳбатлашувчи томонларнинг ҳуқуқлари бир хил эмас. Китобхон – ихтиёрий, эркин суҳбатдан у ўзига суҳбатдош танлаш ҳуқуқига эга. Аммо ёзувчи тимсолидаги суҳбатдош бундай қилолмайди. Китобхон ўқиётган асари ўзини қаноатлантирмаса, мулоқотни тўхтатиб қўя қолади. Китобхон ҳақ. Абдулла Қаҳҳор айтганидай “Ўқишли китоб гўзалликдир, лекин гўзалликда ҳам гўзаллик бор. Қоронғи кечада отилган мушак ҳам гўзал, қуёшга қараб хандон ташлаб турган гул ҳам гўзал. Осмонда сочилиб кетган ранг-баранг олов ва олқиш излар гўзаллиги кўзни қамаштирса ҳам пуч гўзаллик, шунинг учун бебақодир. Гулнинг гўзаллиги эса тўқ гўзаллик, чунки унинг бағрида ҳаёт бор, шунинг учун абадий гўзаллликдир. Ғунча гулдан ҳам гўзалроқ, чунки унинг бағрида икки ҳаёт – ўз ҳаёти ва яна гул ҳаёти бор”. |
||
|
Ответить |
|
|