Цитата:
Сообщение от Behzod Saidov
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
бу тилимизнинг кашшоклашувига караб элтади. .
|
Шу ўринда яна бир нарсани эътиборга олиш лозим деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам сўзларнинг камлиги тилни қашшоқлаштиради деб айтиш мумкин. Лекин айрим ҳолларда ҳамма нарсани ҳам ўзбек тилига бошқа-бошқа сўзлар билан таржима қилиб бўлмайди. Битта сўз бир неча маъно ҳам бериши мумкин. Рус тилида амма ва хола, амаки ва тоға битта сўз билан ифодалангани каби.
Семинарда яна бир ҳолат маъқул бўлмади. Атама сўзини айрим олимлар атама айримлар эса термин деб ишлатишаяпти. Бир олим эса умуман бошқа бир сўзни ишлатди. (Биринчи эшитишим бўлгани учун ҳатто эсга ҳам қолмабди. Семинар материалларида маъруза тезиси бор.)
Хўш ўзи соҳани ўзбек тилида нима деб аташ керак? "Атамашунослик" ми ёки "терминология"?
Ўз фанини ҳали қандай аташни ҳам аниқлаб ололмаган олимларни кўриб тилимиздаги атамаларнинг бир тизимга солиниши, стандартларнинг яратилиши анча мушкул иш бўлишига ишонч ҳосил қилдим...
|
Fikrimcha, "Atamashunoslik" so'zi qo'llanilsa, hech kim qarshi bo'lmasa kerak... Sodda va tushunarli... Boshqa tilchilarimiz bunga nima der ekanlar?...