Feruza Xodjayeva |
06.11.2009 15:20 |
Мактабда "Oriflame"...ёхуд "5" баҳонинг нархи неча балл?
Яқинда бир мақолани ўқиб қолдим. Ҳақиқатдан ҳам ушбу кўтарилган муаммо ҳозирги кундаги энг оғриқли томонларимиздан биридир. Шунинг учун буни ҳурматли форумдошларимиз эътиборига ҳам ҳавола этишни лозим топдим.
Фикрларингизни кутиб қоламан...
Цитата:
Куз кунларидан бири эди. Эрта тонгданоқ эшик таққиллаб, ҳамкасбим Нилуфарнинг кириб келгани мени ажаблантирди. Салом-аликдан сўнг муддаога ўтди.
- Биласизми, мен "Oriflame" компаниясига аъзо бўлдим. Турли хил атир-упалар, сумкалар, косметика бўёқлари бор. Кўрасизми? Агар харид қиламан десангиз, бошқалардан кўра анча арзонроқ нархда берардим.
Ишламай, ёш болалари тарбияси билан машғул бўлиб уйда ўтирган аёл-менга унинг гапи сал эриш туюлди.
-Шошманг, ўзи булардан бирортасини сотдингизми,
-Ие, нималар деяпсиз, сотмасам, компанияга аъзо бўлармидим?! Қолаверса, мактабда бир эмас, нақ ўнга яқин ўқитувчилар (!) бриллиант учун "курашяпти"...
-Қаранг, бу матоҳингиз бозордагидан анча қиммат бўлса, уларни кимларга сотаяпсиз?
У менинг соддадиллик билан айтган гапларимдан кулиб юборди.
-Ҳамма гап шунда-да!-деди.- Қўни-қўшниларимнинг ўзига тўқроқларига, қолаверса, бозорда савдо қилаётган холаларим мижоз бўлди.
-Ўқитувчилар-чи? Ахир ҳамманиям қариндоши бозорчи эмас-ку?-таажжубландим
-Вой, опа-ей, бунча содда бўлмасангиз. Масалан, Зулфия опа мактабда директор муовини.Ўҳ-ҳў, ҳозир жуда қизиқиб қолди. мактабдаги 60 нафар ўқитувчи ҳам унинг мижозига айланган. Энди, нима десам экан, ўзи раҳбар бўлганидан кейин, бир оғиз гапида. Балиям анча ошиб кетди.
Уни бу гар-сўзларини эшитиб... ўйланиб қолдим. Ва беихтиёр "Замдиректор-ку эплабди, ўқитувчилар-чи, нима қилади?"- десам, у яна изоҳ берди:
-Ўқитувчиларми, ўқувчиларга сотаяпти-да!
Бу жавобни эшитиб:
-Мактаб қизларига бу қимматбаҳо матоҳни ўқитувчилар пулласа, ота-оналардан балога қолмайдими?-деб сўрадим.
- Ким ҳам фарзандини фақат "5" баҳога ўқишини истамайди, дейсиз? Ахир, инглиз, рус тили, химия, биология, физикаю математика фанларини ҳамма тўлиқ ўзлаштиролмайди-ку! Ана шу "беш"лар ҳисобидан улар ўзларига балл тўплаб, совринли бўлиб қолишяпти...
|
Албатта, тижорат ўз йўлига. Кимни имкони бўлса, ҳалол йўлини топса, қандини урсин. Лекин таълим-тарбия ўчоқларига мўмай даромад топаман, деб ўз манфаати, нафсини ўйлаб, турли йўллар билан ўтар-ўтмас матоҳларини тиқиштираётганларга нима дейсиз?
Шундай мўътабар даргоҳда хизмат қилаётган айрим мураббийларимиз ва устозларимизнинг ( ҳаммага тегишли эмас, устозларимиз мени кечиришсин!) энг биринчи вазифаси ўз шогирдларига ҳар томонлама намуна бўлиш эмасми...?
|