uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ўзбекистон ва дунё янгиликлари (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=602)
-   -   Кун мавзуси (https://uforum.uz/showthread.php?t=10722)

Husen 29.10.2009 16:59

Кун мавзуси
 
Мавзуни ўқиб шу номдаги кўрсатув ёки газеталардаги доимий рукнлар эсингизга тушган бўлса ажаб эмас. Номидан аёнки, ушбу мавзуда айни шу куннинг воқеаларини - жамиятимизда рўй бераётган янгиликларни муҳокама қиламиз.
Эътибор берсак, форумда очилган кўплаб мавзулар унга асос қилинган воқеа-ҳодисалар, тадбирлар ўтиб бўлганидан сўнг ҳувиллаб қолади ёки қизғин мунозараларга сабаб бўлмайди.
Масалан, қаранг:
Тренинг для людей с ограниченными возможностями
Выставка «Образование и Карьера»
ICTexpo-2009 natijalari bilan tanishamiz...
Tempus в Узбекистане ва хок....

Бир ҳисобдан, мазкур мавзу “Йўлда кечган ўйлар”га ўхшаб кетади. Бунда эса ҳиссиётларсиз, айни шу кунда содир бўлаётган бирон ижтимоий ҳодисани муҳокама қиламиз. Ўз-ўзидан мазкур ҳодиса эскиргач кейингисига ўтиб кетилади. Натижада, форумда турли умри қисқа мавзулар сони ҳам қисқаради.

Husen 29.10.2009 17:05

Демак, бошлаймиз...
Мана совуқ кунлар ҳам бошланиб қолди. Истаймизми-йўқми, шамоллаш, тумов, грипп хавотири безовта қила бошлайди. Аллақачон кўплаб меҳнат муассасаларида оммавий эмлашлар бошланди.
Ўз тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу касалликлардан фориғ бўлишнинг осон ва оммабоп усулларини ўртоқлашсак.

Айтайлик, кишида шамоллаш аломатлари сезилди. Қаранг-ки, уйида ҳеч қандай дори-дармон воситалари йўқ. Хўш, нима қилмоқ керак?

Nigora Tursunova 29.10.2009 17:17

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 292801)
Айтайлик, кишида шамоллаш аломатлари сезилди. Қаранг-ки, уйида ҳеч қандай дори-дармон воситалари йўқ. Хўш, нима қилмоқ керак?

Agar shamollab qolsak, ayam doim turpni olib ichini uyib, ichiga asal solib, 1-2 soatga qo'yib qo'yardilar. Keyin ichidagi suvni (asalni) ichirardilar.
Yana limonli asal choy qilib ichish ham foydali.

Lutfillo Tursunov 29.10.2009 17:25

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 292801)
Аллақачон кўплаб меҳнат муассасаларида оммавий эмлашлар бошланди.

Қачон эмлашганларини ҳатто яхши эслай олмайман ҳам. Фақат болаликда, дўхтирни кўриб деразадан қочишга улгурмаган бир сафар нимагадир қарши эмлашувди.
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 292801)
Айтайлик, кишида шамоллаш аломатлари сезилди. Қаранг-ки, уйида ҳеч қандай дори-дармон воситалари йўқ. Хўш, нима қилмоқ керак?

Талабалик пайтида футбол ўйнаб, кетидан водопровотимизнинг ширин сувидан обдон симириб, томоқни оғритиб қўйганман. Шунда тоза сирка(уксус)га озроқ сув аралаштириб, у билан бинтни намлаб бўйинни яхшилаб боғлаб ётишни қайсидир калласи катта дўстимиз маслаҳат қилувди, каминаниям калласи катталик қилиб, шу айтганини бажариб... Ана кейин томоқ оғриши бир четда қолиб, бўйним куйганидан неча кун азоб тортганман.
Менам шунга ўхшаш бирор "ақлли" маслаҳат бериб қўймай. Яхшиси буни биладиганлар маслаҳат берганлари маъқул.

Sulhiya Gaziyeva 29.10.2009 17:32

Men shamollab qolganimda limonli asal choy ichaman. Yaxshi yordam beradi.

Lutfillo Tursunov 29.10.2009 17:37

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 292795)
Кун мавзуси

Айтганча, "кун мавзуси"ни ким белгилайди ва "кун мавзуси" ҳар куни битта бўладими ёки ҳамма ўзи истаган "кун мавзуси"ни айтаверадими?

Behzod Saidov 29.10.2009 17:39

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 292795)
Бир ҳисобдан, мазкур мавзу “Йўлда кечган ўйлар”га ўхшаб кетади. Бунда эса ҳиссиётларсиз, айни шу кунда содир бўлаётган бирон ижтимоий ҳодисани муҳокама қиламиз. Ўз-ўзидан мазкур ҳодиса эскиргач кейингисига ўтиб кетилади. Натижада, форумда турли умри қисқа мавзулар сони ҳам қисқаради.

Мен қаршиман. :) Агар янги мавзу очилса, умри қисқа бўлса ҳам вақти келиб ўша мавзуга қайтиш мумкин. Бу ерда эски мавзуга қайтсак фикрлар аралашиб, эски мулоҳазаларни топиш ҳам қийин бўлиб қолади.



Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 292801)
Айтайлик, кишида шамоллаш аломатлари сезилди. Қаранг-ки, уйида ҳеч қандай дори-дармон воситалари йўқ. Хўш, нима қилмоқ керак?

Аптекага чиқиб, дори олиш керак. :)

Feruza Xodjayeva 29.10.2009 17:41

Цитата:

Сообщение от Lutfillo Tursunov (Сообщение 292831)
Айтганча, "кун мавзуси"ни ким белгилайди ва "кун мавзуси" ҳар куни битта бўладими ёки ҳамма ўзи истаган "кун мавзуси"ни айтаверадими?

Menimcha har kuni ertalab bitta kun mavzusini belgilash kerak (ya'ni kim birinchi bo'lib belgilasa).

Nigora Tursunova 29.10.2009 17:43

Цитата:

Сообщение от Lutfillo Tursunov (Сообщение 292831)
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 292795)
Кун мавзуси

Айтганча, "кун мавзуси"ни ким белгилайди ва "кун мавзуси" ҳар куни битта бўладими ёки ҳамма ўзи истаган "кун мавзуси"ни айтаверадими?

Manimcha, mavzu kunning dolzarb mavzusi bo'lishi kerak. Bitta mavzu muhokama qilib bo'lingach, keyingisiga o'tiladi.

olim 29.10.2009 17:43

Цитата:

Сообщение от Sulhiya Gaziyeva (Сообщение 292826)
Men shamollab qolganimda limonli asal choy ichaman. Yaxshi yordam beradi.

Turli xil ta'siri past dorilardan ko'ra tabiiy ne'matlardan foydalanganimiz maquldir.


Текущее время: 10:41. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»