uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Шеъриятни қалбларга кўчирган шоир - Эркин Воҳидов (https://uforum.uz/showthread.php?t=15655)

Nigora Umarova 31.05.2016 20:12

Цитата:

Икки буюк устоз, буюк инсонлар. Буюкларнинг буюклиги нимада экан-а? Ҳавойилиги эмас, тупроқдек хокисор камтарлиги ва самимийлигида эмасмикан? Ҳар сафар раҳматли Ўткир ака ва Эркин акалар билан суҳбатлашганимда салобатлари босган тақдирда ҳам савол бериб қўйиб, жавобимни тинглашар ҳамда ўз муносабатларини билдиришар, баъзан ёзишнинг айрим масалалари юзасидан бирор маслаҳатга муҳтож бўлганида уларга мурожаат эта олишим мумкин эди. Эркин ака Пиримқул Қодировни сўнгги манзилга кузатаётган пайтда сўзлаган нутқларида "Буюк устозлар сони тобора камайиб бормоқда, охиратингиз обод бўлсин, устоз" дея, Ўткир акани кузатув маросимида эса, "Дўсти азиз, адабиётдаги сафимиз тобора сийраклашиб бормоқда",- деб нутқ ирод этгандилар...

https://img.uforum.uz/images/mjyzxpx7924781.jpg
Адабиётшунос олим, таржимон Раҳматилла Иноғомов вафот этганларида устозимиз Омонилла Мадаевга ички мусибатлари ўлароқ "Ота-онанг ўлса, йиғларсан бир йил/ Фалак битмас аза бошимга солди/ Мен дўстдан айрилдим, йиғла, эй, кўнгил,/ Сенга то қиёмат йиғламоқ қолди", -деган сатрларини ўқиб берган эканлар. Қиёматли дўстлик балки шундай бўлса керак...

https://img.uforum.uz/images/svegdto6278125.jpg
Бугун, бугун эса... Тумонат инсон. Барча марҳумнинг руҳи покига дуо ўқиш билан бирга, шеърий мисраларидан ҳам иқтибос келтириб ўқишмоқда.Ёзувчи Миркарим Осим Ҳазрат Навоий хусусидаги "Зулмат ичра нур" қиссасида буюк шоирнинг вафоти келтирилган ўриндаги Ҳирот манзарасини эслатди бу кун.
Аллоҳим бул икки нурли зотни ғариқи раҳмат шойистайи жаннат айлагин.

Nigora Umarova 31.05.2016 20:16

https://img.uforum.uz/images/knhzwgd7936378.jpg

Nigora Umarova 31.05.2016 20:18

https://img.uforum.uz/images/kmzvooc2481171.jpg

Абдулла Қаҳҳорнинг дала ҳовлисида

Nigora Umarova 31.05.2016 20:22

https://img.uforum.uz/images/kwyhjjm9420036.jpg

Адабиётшунос олим Умарали Норматов, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Жамол Камол, Омон Матчон.

Nigora Umarova 31.05.2016 20:26

https://img.uforum.uz/images/fvzwwzu3922048.jpg

Азим Суюн, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Дадахон Нурий, Иброҳим Ғафуров

Nigora Umarova 31.05.2016 20:28

https://img.uforum.uz/images/idbeace3756732.jpg

Ўткир Ҳошимов, адабиётшунос олим, таржимон Иброҳим Ғафуров ва Эркин Воҳидов

Nigora Umarova 31.05.2016 20:34

https://img.uforum.uz/images/lfiwzbk4147226.jpg

https://img.uforum.uz/images/nngcxxp7594533.jpg

https://img.uforum.uz/images/hypwcar8127010.jpg

Форумдошлар

Nigora Umarova 31.05.2016 20:39

https://img.uforum.uz/images/hgvygwc4720782.jpg

https://img.uforum.uz/images/llyjxgx6874770.jpg

https://img.uforum.uz/images/uouuups5349065.jpg

Nigora Umarova 31.05.2016 20:41

Марҳум устоз Эркин Воҳидовнинг сўнгги шеърларидан:

* * *
Дўстнинг ўлимига қандоқ кўнармиз?
Жон парчасин ерга қўшиб кўмармиз.
Айрила-айрила адо бўлгач жон
Дўстлар кетган юртга биз ҳам жўнармиз.

* * *
Беш маҳал дуога қўл очади чол:
– Оллоҳим, оз оғриқ, осон ўлим бер.
Ақрабо жонига тегмай жоним ол,
Йўлга қаратмасдан сўнгги йўлим бер.

* * *
Кимдир мени ёқтирмай қолса,
Ўчирилса исмим қатордан,
Не қайғум бор!
Номлар саналса,
“Ва бошқалар” ичида борман.

* * *
Элга фақат шодлик ҳадя этарман,
Ғамни ўзим билан олиб кетарман.
Айтсам, кўтаролмай ногоҳ заминнинг
Меҳвари узилиб кетса нетарман.

Nigora Umarova 31.05.2016 21:05

Устознинг ёш шоирга дегани

Менга қуллуқ қилма,
Юрт тупроғин ўп,
унга қуллар эмас, фидолар керак.
Унинг мендек шоирлари кўп,
Буюк элга энди даҳолар керак.

Қаддингни баланд тут,
Бўлма сертаъзим,
Чўққи бўлолмасанг, маҳкам қоя бўл.
Пиллапоя бўлдим сенга, азизим,
Сен ҳам гал келганда пиллапоя бўл...

Эркин Воҳидов, 1983 йил, "Келажакка мактуб" китобидан


Текущее время: 15:24. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»