![]() |
Цитата:
Цитата:
|
Оффтоп: Агар купрол ёзилган булса олдиндан узр сурайман.Бир одам айтиб берган эди "Совет даврида Кирилл алифбосидаги узбек имлоси кандай булишини куриб чикишиётган булишган, уша давр тилшунос олимлари ва ёзувчилар тупланишган, у ерда курилаётган масалалар ичида "к" ва "қ" харфларини битта "к" харфи билан ифодалаш хам курилган экан. Куп тортишувлар булибди, шунда Говур Гулом домла урнидан туриб "Уфф, бу тортишувлрингдан си*илиб кетдим" деган экан ("қ" урнидага "к" харфи айтиб). Шунда йигилганлар, "домла бу нимаси, зиёли одамсиз, шундай гап айтиш уринлими деб сурашганда, домла "узларинг шуни хохолаяпсизлар" деган экан, шундан сунг "к" ва "қ" харфлари урнида колган экан. P.S. Хозирдаги ёзишмаларга хеч кандай алокаси йук, шундай эсимга тушиб кетганди. |
Цитата:
Цитата:
|
Имломиз юзасидан баҳс очилгани ўта ўринли ҳолат. Имломизни ўзгартирган пайтда баъзи шошмашошарликка йўл қўйилди. Бугунги кундаги имломиздаги бир неча икки белгили ҳарфларни бир белгилига айлантиришнинг ўрни ва имкони бор. Айтайлик, ҳозирги лотиндаги (ш) (sh) ни бир ҳарфда (s) ёзса бўлади. Бу ҳолатда кирилдаги (с) лотинда ҳам (c)и бўлиб қолаверади. (Ғ) даги ва умуман апострофларни олиб ташлаш керак бўлади ва апострофнинг ўрнига зарур жойда, масалан (ч) СН (h) ёзилишини қўллаш керак бўлади. Бугунги кунда қўлланилаётган апостроф ўрнига кирилдаги (ъ) белгисини қолдирса бўлади. Шу ўринда (ў) ҳарфини ҳам апострофсиз ёзишнинг имкони бор. Бу ўринда лотиндаги бугун бизнинг имломизда ишлатилмай қолиб кетган (w) ни (ў) ҳарфи ва товуши қилиб киритиш керак бўлади. Бу ўзгаришлар имломизни такомиллаштириб, айниқса уни интнрнет соҳасида қўллашга катта қулайлик яратади.
Очилган баҳсдаги Ҳ ва Х ҳарқлари масаласида аниқ айтиш керакки иккаласи ҳам қолиши керак. Сабаби Ҳ ҳарфи ва товуши билан бошланадиган ва Х ҳарфи билан бошланганларидан маъно жиҳатидан бир биридан тубдан фарқ қиладиган сўзлар жуда кўп. Хўп, таъкид; Ҳўп ғаллани эзиб майдалаш; хам ғамгинлик ва ҳам, ҳол ва хол, ҳар ва хар алоҳида сўздардир. Бундан ташқари х ва ҳ ҳарф ва товушлари сўзнинг ўртасида ҳам сўз маъносини бузиб юборади. Масалан Тоҳир ва тохир. Бу сўзлар бизга бошқа тилдан келган бўлса ҳам уларнинг маъноси мана шу х ва Ҳ товушлари орқали аниқланиб туради. Умаман имломиз тўғрисида мунозара ташкил қилиниб катта ишга қўл урилган. Буни охиригача етказиш керак. |
Цитата:
|
Цитата:
Мен назарда тутган стереотип эса қуйидагидан иборат: х ва ҳ ҳарфларини ажратиш тарафдорлари бу товушларни ҳақиқатда талаффузда фарқламайди, шунчаки сўзларнинг ёзилишини ёддан билади ва ана шу "билим"идан воз кечолмайди. Рус мактабда ўқиган танишларингиз эса эшитиб бу товушларни фарқлай олмайди, чунки реал фарқ йўқ. Шунинг учун хато ёзади. Фақат рус мактабда ўқиганлар эмас, ҳ ва х ҳарфли сўзларни ёддан билмаган ҳамма, ҲАММА адашади. :) |
Цитата:
|
Цитата:
Agar mantiqli taklif bo'lsa, siz aytgan "stereotip bilim"dan voz kechish mumkin bo'lar, ehtimol. Biroq, shu mantiqli taklifning o'zi yo'q-da. :) Bu bilan Sizning taklifingiz mantiqsiz, demoqchi emasman. :) Sizning taklifingiz - o'rinsiz. :) |
Цитата:
|
х ва ҳ ҳарфлари масаласида тортишув ва мулоҳазалар бўлиб ўтар, бирор мантиқли қарорга келишилар. бу ўринда масалани қаттиқроқ ва чуқурроқ кавлаштирсак масалага яна бир муаммо у ў ҳарфи ва товуши ЎТ Ўт Ўрик Ўртоқ каби сўзлардаги икки хилдаги ў лар масаласи ҳам қўзғалиб кетади.
Аммо бугунги кундаги имломизни такомиллаштириш масаласи кун тартибида жуда муҳим ўрин эгалламоқда. Сабаби, бугунги имломизни интернетда қўллашдаги қийинчиликларни инобатга олмай бўлмайди ва бу масалани иложи борича тезроқ ҳал қилиш пайти етиб келди. Зораки, ушбу мунозара масалага туртки бўлса эди. |
Текущее время: 05:01. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»