Просмотр полной версии : Teatr - ma'naviy tarbiya maskani
Nega teatr bizda mashxur emas?? Evropadagi kabi
Colorado
14.06.2014, 14:23
Nega teatr bizda mashxur emas?? Evropadagi kabi
Қайси театр туғрисида сўраяпсиз, Ўзбек Академик театр, опера балет.... таъмирланмоқда.
Маэсторо биродаримиз театрга чипта ёқлиги сабабли, циркга тушганлар, адашмасам.
Туғри, маркетинг, яъни репертуар туғрисида маълумот топиш, электрон чипта сотиб олиш, ёки тулиқ анонс, критика (Спарк жаноблари, сизга шаъма) йўлга қуйилмаган.
А так, театрларлар лиқ тўла бумаса хам, спектакллар отмен бўлганини эшитмаганман.
Нигора бону ахъён ахъен эвент билан бизни хурсанд қилиб туралла. Чамамда, охирги пайт вақтлари камроқ, лекин манзилни уричча ёзишга ишқибозлар :)
Nigora Umarova
14.06.2014, 22:05
Nega teatr bizda mashxur emas?? Evropadagi kabi
Театрнинг машҳур бўлиш ёки бўлмаслиги томошабинга боғлиқ деб ўйлайман. Театр маркетинги ҳам бозор иқтисодиёти шароитида талаб ва таклиф қонунига бўйсунади.
Nigora Umarova
14.06.2014, 22:14
Қайси театр туғрисида сўраяпсиз, Ўзбек Академик театр, опера балет.... таъмирланмоқда.
Маэсторо биродаримиз театрга чипта ёқлиги сабабли, циркга тушганлар, адашмасам.
Гарчи театрлар таъмирланаётган бўлса-да, Опера ва балет театри ўз спектаклларини Туркистон саройида, Ўзбек Миллий Драма театри эса Ўзбек драма театри (Циркнинг рўпарасидаги)да қўйиб бормоқда.
ColoradoТуғри, маркетинг, яъни репертуар туғрисида маълумот топиш, электрон чипта сотиб олиш, ёки тулиқ анонс, критика (Спарк жаноблари, сизга шаъма) йўлга қуйилмаган.
А так, театрларлар лиқ тўла бумаса хам, спектакллар отмен бўлганини эшитмаганман.
Нигора бону ахъён ахъен эвент билан бизни хурсанд қилиб туралла. Чамамда, охирги пайт вақтлари камроқ, лекин манзилни уричча ёзишга ишқибозлар :)
Ўзбек театрларининг сайти ишламаётганлиги ҳақиқатдан ҳам оғриқли масалалардан бири.
Колорадо амаки, саломга яраша алик деганлар. Спарк жаноблари "Театр начинаеться с вешалки" деганларига ўрисча жавоб қайтардим. Айб жойи йўқдур... :)
Colorado
15.06.2014, 00:02
Колорадо амаки,
Бону, мендан яхши биласиз, драматургия оқсаганини, ички цензура драматурглада кучли.
статусим ўзгарибди, чамамда.....
Nigora Umarova
15.06.2014, 23:19
Бону, мендан яхши биласиз, драматургия оқсаганини, ички цензура драматурглада кучли.
Маҳоратли режиссёр бўлса, ўртамиёна драматик асардан ҳам кучли, томошабинга кучли таъсир кўрсатадиган саҳна асарини яратиши мумкин. Барчаси режиссёрнинг ракурсига боғлиқ. Баъзан асарнинг серқирралиги цензурани ҳам енгиб ўтиши мумкин.
“Shams & Qamar” teatr studiyasiga borgandim
"Театр начинается с вешалки" деганларидек, авваламбор, театр-студия қаерда жойлашгани, қандай топиб бориш мумкинлигини ёзсангиз ёмон бўлмасди.
Дом детского творчества возле центра Луночарского по адресу ул. Ипак йули 253-а. Чуть не доезжая до остановки Центра Луночарского, с левой стороны.
Телефоны администраторов "Шамс-и-Камар": (+99893) 530 67 33, (+99893) 5464012.
"Ўзга тилда ўзбекка ўзбек
Чуғурласа ўз тили йўқдек,
Укагинам, шахар эрур бу
Азим Тошкент деганлари шу!"
(Самарқандлик бир шоир шеъридан, 20 йилча олдин "Муштум" журналида ўқигандим)
В принципе, ничего архипроблемного и мегакатострафического в этом не вижу)))
Nigora Umarova
16.06.2014, 22:00
[
"Ўзга тилда ўзбекка ўзбек
Чуғурласа ўз тили йўқдек,
Укагинам, шахар эрур бу
Азим Тошкент деганлари шу!"
(Самарқандлик бир шоир шеъридан, 20 йилча олдин "Муштум" журналида ўқигандим)
В принципе, ничего архипроблемного и мегакатострафического в этом не вижу)))
Форумда, йўғе-е-ей, мавзуда пойқадамингизни хуш кўрдик, Маэстро. :187:
Ҳа, ҳақиқатан ҳам бир пайтлар ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидов,
Тилимизда "вотти-вотти",
Аста-секин йўқолвотти , - деб ёзган эдилар. :)
Nigora Umarova
25.06.2014, 12:19
Ҳайрат ичра ҳайратга солган асар билан “Дийдор”лашув
Ҳазрат Алишер Навоийнинг ҳар бир асари – ўзича бамисоли сиру синоат “саҳнаси”дир. “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги “Дийдор”театр-студияси томонидан Алишер Навоийнинг “Хамса”сидаги биринчи “Ҳайрат ул-аброр” достони асосида саҳналаштирилган парчани инсоннинг сиру синоат остонасига етакловчи саҳна асари дейиш мумкин.
https://img.uforum.uz/images/tohyqaj3768411
Маълумингизким, “Ҳайрат ул-аброр” достони ўн бир мақолатдан иборат бўлиб, муножот, ҳамд ва наът қисмларидан бошланади. “Дийдор” театр-студиясининг бадиий раҳбари, режиссёр Баҳодир Йўлдошев асарнинг оламни яратилиши борасидаги қисмида томошабинни ушбу жараёнга олиб кира олган, спектаклни кузатувчи шахс бевосита бу жараённинг иштирокчисига айланди. Замин ўз ўқи атрофида айланганидек, Алишер Навоий шеърияти ҳам ишқ теграсида ҳаракат қилади. Навоий ижодиётида Ишқ – гўзаллик, Руҳ, Ахлоқ, Дин, Фалсафа, Эрк, Абадият каби тушунчалар қамраб олинган. Навоий Ишқ номи билан Инсонни улуғловчи илоҳий сирларни тадқиқ этади, буюк шоир тасвиридаги ҳақиқий ишқ кечинмалари Инсон ва Худо орасидаги руҳий яқинлик, бирлик туйғуларини ифодалайди. Спектакль қатнашчилари Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов, артистлар Руслан Ҳайдаров, Парвез Ашурбоев, Мадинахон Сапаева, Назокат Нарзиевалар ушбу туйғуларни юксак даражада етказиб бера олишган:
Фалак нарвони орқали сипеҳр - осмонга юлдузларнинг қадалиши, Ишқ шуъласининг зарраси орқали Қуёшнинг пайдо бўлиши, замин тупроғи келтирилиб оби раҳмат орқали Инсоннинг яратилиши, ўттиз тўққиз йил қайғу ёмғири ёғиб, бир йил хурсандчилик ёмғири ёғиши орқали инсон ҳаётининг асосий қисми ғам-қайғудан иборат эканлиги... Ҳайратларнинг чеки йўқ.
Оламни севмоқ – оламни бино этган Меъморни севмоқ. Кичик бир уй ҳам ўз-ўзича пайдо бўлиб қолмайди-ку. Нега дунёнинг яратувчиси бўлмас экан? Созандасиз чолғу асбоби нима деган гап? Мусаввир бўлмаса суврат чизилмаслигини гўдак ҳам англайди. Навоий ана шундай мантиқларга таянгани учун Аллоҳнинг мавжудлигига далил ҳам ахтариб ўтирмайди. Бильакс, Ишқ ойнасида Холиқ яратган мўъжизаларни акс эттирадики, уларнинг гўзаллиги фақат Ишқ нурида очилади.
Навоий “Хамса”нинг илк достонида кўнгил таърифини беради. Шундан кейинги уч бобни – уч ҳайрат деб номлайди.
“Ҳайрат” нима? Ушбу саволга жавобни навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққулдан олдик: “Ҳайрат – кутилмаган ғаройиботлар, фавқулодда тилсимли ҳодисотлардан ақлнинг ажабланиши. Ҳайрат –инсон руҳининг ҳудудсиз коинот асрорларидан таажжубланиши. Ҳайрат – кўнгил тилсими”.
Навоийшунос олим таъкидла ўтганларидек, Ҳазрат Навоий буни уч ҳолат ва уч манзарада акс эттиради. Биринчиси, инсоннинг кўз очиб мавжуд борлиқ гўзалликларидан ҳайратга келиши.
“Ким бу гулистон ким эрур бу жаҳон, Балки жаҳоне гул ичида ниҳон”, - дейди шоир ва жаҳон жамолининг кўрки “Неча назар бўлса тамошо талаб, Булъажаб узра кўрунуб булъажаб ” ҳайрат устига ҳайрат ғалаён эттирганлигини ёзади.
https://img.uforum.uz/images/pqjhvtp1060409.jpg
Иккинчи ҳайратга бағишланган саҳнада эса ижро этувчи актёрлар “ҳумоюн қанотли қуш” – кўнгил соҳиби бўлмиш томошабинни бошқа бир оламга йўллашади. Бу олис сайёралар олами, йироқ-йироқ юлдузлар маскани. Томошабин бевосита актёрлар ижросидаги кўнгулнинг “малак олами гулистонидан малаку (фаришталар) олами шабистонига ҳавола қилиб”, холиқи аслий зикрига зокир”лиги борасидаги фикрлар баҳсининг иштирокчисига айланади. Қуёш, Ой, Аторуд, Зуҳра каби сайёраларнинг шоирона тасвири, актёрлар нутқидаги оҳангдорлик, рассом Сергей Седухиннинг саҳна тасвиридаги ўзига хос санъаткорона ифодаланган махсус эффектли жиҳатлар коинот оламига бўлган “сайру сайёҳат”ни таъминлаб берган.
Сайёр кўнгил Навоий сўзлари билан айтганда:
Чун яна бир равзани қилди ватан,
Сокин эди бир бути симинбадан.
Қоши фусунгар, кўзи танноз ҳам,
Ул бир этиб ишва, бу бир ноз ҳам.
Турраси марғуласида юз гириҳ
Мушкдин айлаб қамар узра зириҳ.
Шоҳид ўзи эрди, навосоз ўзи,
Соқий ўзи, замзама пардоз ўзи...
Томошабин сифатида ложувард қоронғу осмондаги юлдузларни кузатиб туриб, Қуёшнинг чарағон нуридан кўзингиз қамашиб кетгандек бўлади, гўё жонли манзаранинг гувоҳисиз.
Алишер Навоий наздидаги Қуёш Шарққа байроқ кўтариб, жаҳон мамлакатларини бир туғ атрофида бирлаштирган ҳоким. У гардун отига миниш майлида уфқдан тавсанини сакратиб чиқади. Кейин юқори кўтарилгунча уни шитоб билан тезлатади ва ҳарорати оламни иситади.
Ва ниҳоят спектаклнинг якуний қисмида инсон қиёфаси яратиб бўлинади ва ижодкорлар томошабинни учинчи ҳайрат оламига етаклашади. Бу ҳайрат – инсоннинг ўз-ўзидан, вужудидаги айрим аъзоларга хос хусусиятлардан ҳайратланиши. Беихтиёр инсоннингяратилиши ҳақидаги диний афсоналар киши ёдига тушади. Маълумингизким, инсоннинг яратилиши Инжилда ҳам, Қуръони Каримда ҳам, Носуриддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий”ида ҳам, Абулғозихоннинг “Шажараи тарокима”сида ва бошқа кўплаб асарларда келтириб ўтилган. Диний тасаввурлар бўйича Худо дастлаб тўрт унсурни бунёд этган. Булар: ўт, сув, ер, шамол. Сўнг одам яратилган. Одам шамол ёрдамида ҳаракатга солиниб, олов билан жасади иситилганида ҳароратга тўлган. Ва Яратганнинг шавқу саховати туфайли ўз эркини топган.
https://img.uforum.uz/images/gcvigdr8799612
Тасаввуф фалсафасига биноан, ушбу тўрт унсурнинг ҳар биридан тўрт хусусият, тўрт ҳолат, тўрт майл ва тўрт сифат юзага келтирилганмиш.
1. Тупроқдан – сабр, Худонинг марҳаматига умид.
2. Сувдан – қувонч, саховат, назокат, бирлик.
3. Шамолдан – ёлғон, иккиюзламачилик, сабрсизлик, тантиқлик.
4. Оловдан – нафс, кибр, таъма, ҳасад.
Бундан ташқари, тасаввуфда тупроқ Аллоҳнинг мунаввар нури, сув-унинг ёруғ ҳаёти, ҳаво – буюклиги, олов – унинг ғазаби тимсоли. Тупроқ ва сув – жаннат мулки, шамол ва олов – дўзах ичидаги нарсалар. Инсоннинг яратилиши борасидаги саҳна кўринишида кумуш жомга тупроқ тўкилиб, сув қуйилиши ва лой қорилиши инсоннинг феъл-атвори ва улуғворлиги хусусиятларини акс эттиргандек бўлди назаримда.
Хулласи калом, ҳайратлар ичида ҳайратларга солган саҳна асари кишини гардуни дуннинг собиту сайёрасининг мутлақ ҳокими инсонни ўзини Ер юзида мутлақ ҳокимлигини, коинот гултожиси эканлигини англаган ҳолда тафаккур билан иш юритишга ундайди, руҳиятини поклайди. Шоир мисраларида таъкидлаганидек,
Эрур ўзга ҳайвон бу иштин бари –
Ки инсон эрур барчанинг сарвари.
https://img.uforum.uz/images/qxahbfa2539357
Баҳру бар, кенг маънода олганда, арзу самонинг турфа неъматлари, сиру мўъжизотлари “коинот сарвари” учундир, азалнинг қадим замонлардан одамга тинчлик бермаётган қонунлари, меъёрлари, турли зиддият ва муаммоларини ечиш одамзотгагина хосдир. “Ҳайрат ул-аброр” спектакли мана шуларни англашга ҳамда чуқур англаган ҳолда инсонни кўнгил ва ақл мутаносиблигида иш юритишга ундайди. Бу икки уйғунликдаги инсоний фаолият инсонни ҳаёт тарозусининг мувозанатини ушлаб туришини таъминлайди. Акс ҳолда фақат кўнгил амрига бўйсуниб иш тутилса инсон ҳавойи, фақат ақлга бўйсуниб иш тутилса эса ўзгалар тақдирини ўйламайдиган, фақат мақсади сари интиладиган қалбсиз темир одам –“робот”га айланиб қолади. Комил инсон бўлишнинг муҳим шартларидан бири эса руҳият ва моддиятнинг уйғунлиги, ақл ва кўнгил амрини тенг кўрган ҳолатда фаолият олиб боришдир.
Нигора УМАРОВА
Nigora Umarova
25.06.2014, 12:41
https://img.uforum.uz/images/ewfigmt5314737
"Ҳайрат ул- аброр" саҳна асарининг ижодкорлари: саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев, Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ва видео режиссёр Абдукарим Мирзаевлар.
Colorado
25.06.2014, 17:16
мақолатдан иборат
ложувард
Нигорахон, қоил! Шундай анансдан кейин асарни кургингиз келади.
Лекин, юқоридаги сўзлар ўзбекчами, ёки новодел? Биз, ғалчалар ожиз :)
Nigora Umarova
25.06.2014, 21:10
мақолатдан иборат
ложувард
Нигорахон, қоил! Шундай анансдан кейин асарни кургингиз келади.
Лекин, юқоридаги сўзлар ўзбекчами, ёки новодел? Биз, ғалчалар ожиз :)
Раҳимжон ака, ушбу сўзлар ўзбек тили луғатида бир пайтлар кенг қўлланилган, бироқ давр ўтиши билан кам ишлатиладиган сўзлар рўйхатига кирган сўзлардир. Ойбекнинг "Навоий" романида, Навоий ва бошқа мумтоз адиблaрнинг асарларида кенг қўлланилади.
Ложувард - !) тўқ кўк тусли тош.
2) кўк тус (ранг)
Мақолот - 1) мақолалар, нутқлар;
2) бобллар.
Ҳазрат Навоийнинг "Ҳайрат ул-аброр" достонида бу сўз кўпроқ "боблар" мазмунини англатади.
albatros
26.06.2014, 12:23
2014 йилнинг 19 июни, соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.
Bu ijodkor haqiqatdan ham yuksak iste'dod egasi. Bu inson haqida maqtov yoki buyuk so'zlar aytish shart emas. Uning yaratgan boqiy asarlari - bu inson haqida so'zlab beradi bizga. Ana shunday inson bilan ijodiy muloqot kechasiga qatnashishga muyassar bo'lib, yuqoridagi fikrlar haqiqat ekanligini yana bir bor amin bo'ldim. Tafakkur jurnalining 2007 yildagi sonlaridan birida ham Bahodir Yo'ldoshev haqida shunday so'zlar yozilgandi:
Bahodir Yo'ldoshevning fe'l-atvori ham, turish-turmushiyu o'y-kechmishi ham, o'zi yaratgan teatr dunyosi ham pandu o'gitdan yiroq. U hamisha fikrni yondirib, tafakkur yolqinlarini yoqib yashagan. O'y-mushohadadan, badiiyat jozibasidan lazzat olgan va o'zgalarni ham shunga da'vat etgan. Uning spektakllaridan hech bir tomoshabin nasihat eshitib chiqqan emas.To'lib-to'lib yig'lagan, to'yib-to'yib kulgan, iztiroblanib, azoblanib chiqqan va barini fikratiga jo qilib, xayollarida g'alayon, qalbida tug'yon bilan tomosha zalini tark etgan.
Tadbirda Bahodir Yo'ldoshevning bir mulohazali, savol tarzidagi fikri ancha o'ylantirib qo'ydi: " Qani kim ayta oladi, nega butun dunyoda hamma teatrlarning sahnasi qiblaga qarab quriladi? " Haqiqatan kishini o'ylashga chorlaydigan savol...
Nigora opa, agar mumkin bo'lsa shu tadbir haqida batafsilroq ma'lumotlar hamda tadbir suratlaridan qo'ysangiz xursand bo'lardik... ;)
Nigora Umarova
26.06.2014, 22:46
2014 йилнинг 19 июни, соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.
Bu ijodkor haqiqatdan ham yuksak iste'dod egasi. Bu inson haqida maqtov yoki buyuk so'zlar aytish shart emas. Uning yaratgan boqiy asarlari - bu inson haqida so'zlab beradi bizga. Ana shunday inson bilan ijodiy muloqot kechasiga qatnashishga muyassar bo'lib, yuqoridagi fikrlar haqiqat ekanligini yana bir bor amin bo'ldim. yolqinlarini yoqib yashagan.
Tadbirda Bahodir Yo'ldoshevning bir mulohazali, savol tarzidagi fikri ancha o'ylantirib qo'ydi: " Qani kim ayta oladi, nega butun dunyoda hamma teatrlarning sahnasi qiblaga qarab quriladi? " Haqiqatan kishini o'ylashga chorlaydigan savol...
Nigora opa, agar mumkin bo'lsa shu tadbir haqida batafsilroq ma'lumotlar hamda tadbir suratlaridan qo'ysangiz xursand bo'lardik... ;)
Саволларга жавоб бу мавзуга сиғмаса керак.
Алоҳида мавзу очиб Баҳодир Йўлдошевнинг жонкуярлик билан билдирган театр санъати ҳақидаги мулоҳазаларини, саҳналаштирган асарларини унга жойлаштирамиз.
Насиб...
https://img.uforum.uz/images/gxvejix414691.jpg
https://img.uforum.uz/images/onqpidi7894675.jpg
https://img.uforum.uz/images/encildz9420902.jpg
Nigora Umarova
27.06.2014, 23:28
Ўзбекистонимизнинг таниқли режиссёрлари, санъат арбоблари Баҳодир Йўлдошев ва Маҳкам Муҳаммедовларга Тошўжа Хўжаев устозлик қилганлар, режиссёрлик сир-асрорларини ўргатганлар. Эътиборингизга Тошхўжа Хўжаевнинг шогирдларига берган сабоқларини ҳавола этамиз:
Тошхўжа Хўжаев сабоқлари
Одам ҳаётда беихтиёр, саҳнада, экранда ихтиёрий ҳаракат қилади.
***
Актёр саҳнада ёлғон гапириши, томошабинни алдаши мумкин, телеэкранда алдаш уни фош қилади.
***
Ҳозирги замон актёри давр билан ҳамнафас, ақлли, интелектуал бўлиши лозим.
***
Санъат бўсағасидан ўтдингми дард билан яша.
***
Сенда фикр бўлса гапир, бўлмаса ҳавони ларзага солма.
***
Ҳаётда ҳаракат ҳамиша акс ҳаракат келтириб чиқаради, таъсир доирасига айланади:
А) Муҳитга.
Б) Шерикка.
В) Ҳаракат қаратилган нарсага.
***
Ёзилган мавзуни, асарни болаларга ҳикоя қилиб беринг, уларнинг тилида асосий воқеалар қалқиб чиқади.
***
Қўйилган спектаклларда, телевизион кўрсатувларда инсонлардаги ҳайвоний қусурларни ўлдириш керак.
***
Асар жанрини аниқ нишонга олиш лозим: инқилоб бўхронларида фожеа, йўқсиллик мушкулотларида драма, инсон табиатининг бузилиш ҳолатларида кулгили комедия туғилади.
***
Режиссёр мантиқий учта ҳақиқатни билиши шарт: ҳаётий хақиқатни, саҳнавий ҳақиқатни, ижтимоий ҳақиқатни.
***
Характер бу ички хислат, характерли бу ташқи хислат.
Nigora Umarova
27.06.2014, 23:32
Тошхўжа Хўжаев сабоқлари
Авваллари телевидениедан бериладиган спектакллар жонли кетарди. Уларни муҳрлаб қўёлмас эдик. Ҳозиргидай тасвирларни саралаб, ёқмаса қайтадан саҳналаштириш имкониятлари йўқ эди. Шу тобда содир бўлаётган воқеаларни шу онда томошабинга узатиш эса катта масъулият юклайди. Режиссёрдан ҳақиқий ижодий ёндашувни талаб қилиши табиий. Бутун оркестр дирижёр таёқчасига қараб турганидай, телевизион пультда барча ижодкор ва муҳандислар режиссёр ишорасига қараб туради. Агар режиссёр ижод маҳсулини бутун вужудидан ўтказмаса, унинг партитурасини ёддан билмаса, кўриниб турган тасвирларнинг энг зарурини, кераклисини томошабинга шу онда етказмаса, бу унинг уқувсизлиги, ҳозиржавоб эмаслиги, лаёқатсизлиги ҳисобланади. Шу аснода Парда Турсуннинг «Элмурод», Тўхтабулат Абдумўминовнинг «Шикоятга ўрин йўқ», Нозим Ҳикматнинг «Унутилган одам», Асқад Мухторнинг «Давр менинг тақдиримда» ва бошқа кўпгина телевизион спектакллар ана шундай жонли усулда эфирга узатилган. Ана шу жонли ижро жараёнида менинг кўз олдимда ҳамиша устоз Тошхўжа Хўжаевнинг нигоҳи тургани турган.
“Маҳкам, наҳотки шу кадрни томошабинга раво кўраяпсан, нега уни эмас, буни эфирга узатаяпсан” деяётгандай, синчковлик билан кузатиб тургандай, устоз сифатида ўткир нигоҳи билан “кадрларни саралаб, энг зарурини томошабинга узат” деб маслаҳат бергандай туюлади. Устозларнинг талабчан нигоҳи, зукко назари олдида биз ҳамиша бурчлимиз, шу маънода устоз саҳналаштирган ҳар бир спектакл биз учун сабоқ бўлади деб ўйлайман. Исталган асарини олинг, Ойбекнинг «Қутлуг қон»ими, Баҳром Раҳмоновнинг «Юрак сирлари», Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим», Маримото Каорининг «Ўғирланган умр»ими режиссёрлик санъатининг гўзал намуналари ҳисобланади. Ўз вақтида томошабинни ларзага солган, барчани жумбушга келтирган спектакллар бўлганди булар. «Қутлуғ қон» спектаклидаги Зикир Муҳаммаджоновнинг Салим бойваччаси, Амин Турдиевнинг Танти бойваччасининг болахонадан туриб сармаст ҳолда айтган «Ҳайбатингга ишонма» қўшиқларидан тортиб Ҳикмат Латипов ижро этган Ёрмат, Шукур Бурхонов ижро этган Йўлчи образлари ҳали-ҳали кўз олдимдан кетмайди. Тошхўжа ака даврни, муҳитни яхши ҳис қиларди. Урф-одатларни заргарона саҳналаштира олиш иқтидорига эга эди.
Бир куни режиссёрлик амалиётида юрган вақтимизда «Юрак сирлари» спектаклининг бир репетициясида актриса Ирода Алиева режиссёр томонидан кутилган натижани саҳнада чиқара олмади, такрор-такрор машқ қилса ҳам бўлмади. Шунда режиссёр нарироқда ўтирган актриса Эркли Маликбаевани ёнига чақириб, қулоғига бир нарсани шивирлади, кейин репетицияни давом эттираверди. Бир оздан сўнг ташқаридан Эркли Маликбаева «Ирода опа, кўчада ўғлингизни трамвай босиб кетибди» деб додлаб кириб келса бўладими. Ирода опа бўлса «Нима, нима деяпсан?» дея тўсатдан ларзага тушиб, чинқириб юборди, фарёд кўтарди. Режиссёр шартта ўрнидан туриб «Ана, мана шу ҳолатинг керак менга, саҳнани шу ҳолатда давом эттир» деди. Ирода опа бўлса ҳўнграб йиғлаб юборди. Режиссёр шундай қилиб саҳнани моҳирона «провакация» йўли билан чиқарди. Бу спектакл қанча шов-шувга сабаб бўлди, томошабин спектаклга оқиб келди. Театр эшиклари синиб кетди, аншлаг, аншлаг, аншлаг… Тошхўжа ака мавзуни танлай олар эди, давр руҳини, томошабин дардини биларди.
Мен Станиславскийни кўрмаганман, унинг «системаси», саҳналаштирган спектакллари хусусида ўқиганман, эшитганман. Лекин устоз Тошхўжа Хўжаев билан мулоқатларда, қўйган спектаклларини томоша қилганимда Станиславский ва унинг системасини кўрганман.
Бир куни дарсда Александр Штейннинг «Бир шахс иши» спектаклини саҳналаштираётган пайтда талабалардан кичик бир саҳнани номлашни сўради. Воқеалардан келиб чиқиб саҳнани режиссёрча номлашда биз анча қийналдик, уч кунгача ҳаммамиз ҳар хил номлаб кўрдик, лекин ҳеч бири тўғри келмади. Охири Тошхўжа аканинг ўзи «ЧП» деб оддий ва содда ном қўйиб берди. Шахснинг ҳаётида кескин бурилиш, бу «Фавқулотда ҳодиса» деди. Биз талабалар эса мураккаб номларни қидириб ўтирибмиз. Домла оддийгина номлаб, «Воқеаларни номлаш, уни рўёбга чиқариш режиссёр ишининг калитидир» деди. Битта ном учун Тошхўжа акадаги чидам, тоқат уч кун сабр қилишига қойил қолгандик ўшанда.
Институтда «Қутлуғ қон» спектаклининг талқинига қўшилмаган айрим домлалар бир куни Тошхўжа акага эътироз билдиришди, уни қайтадан кўриб чиқишни таклиф қилишди. Шунда домла «талқин учун партия билетим билан жавоб бераман» деб қатъиятлилик билан ўзини ҳимоя қилган экан. Тошхўжа ака ана шундай ўз фикрига эга, сўзи устида тура биладиган, ўта билимдон инсон ва ижодкор эди. Ҳар бир ижодий жараёнда, ҳоҳ фильм бўладими, ҳоҳ спектакл бўладими ёки оддий телевизион кўрсатув бўладими, устоз олдидаги масъулият бизни тарк этмаслиги керак. Устозлар ўгити, сўзсиз нигоҳи ижодкорга мадад бўлади.
Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби Маҳкам Муҳаммедов
Nigora Umarova
22.07.2014, 23:13
Диққат!!!
«ДИЙДОР» (http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=1963491&search_text=%D0%B4%D0%B8%D0%B9%D0%B4%D0%BE%D1%80) режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студиясида танлов эълон қилинди. Ҳужжатлар 25 июлдан 25 августгача қабул қилинади. Студия толиби номига лойиқ деб топилган ижодга ташна, театр санъатига оид бўлган илмни эгаллашни истаган соҳиб ёки соҳиба бепул таълим олиш имкониятига эга бўлади.
ca3cdf087df3908
Nigora Umarova
23.07.2014, 18:11
Нигора опанинг таклифлари билан ўтган жума куни Дийдор студиясига "Нодирабегим"нинг премьерасига бордик. Анча йиллардан бери театрдан бу қадар завқ олмаган эдим. Ёш актёрлар ролларни шу қадар маҳорат билан ижро этишдики, ўзимни ҳудди катта театрда, тажрибали ижрочилар олдида ҳис этдим. Режиссернинг лавҳлар билан безаган саҳнаси ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Кичиккина саҳна имкониятларидан шунча катта саҳнани ярата олганларига хайрон қолдим. "Илҳом" театри деб ҳамма айюханнос соладилар, ўзимизникилар ҳам бор экан-ку :)
542137b1aaf2c28
Nigora Umarova
23.07.2014, 18:15
“Ҳалима” пьесасининг ютуғи шундан иборат бўлдики, залда ўтирган томошабин уни нафасини ичига ютиб кузатди, пассив томошабин эмас, фаол кузатувчи сифатида “Нега?” саволига доимо воқеалар ривожида жавоб топишга интилиб, ҳар бир сюжетни синчиклаб томоша қилди. Драмадаги воқеалар долзарблигини йўқотмаган ҳолатда, инсонни шафқатсиз ҳаёт кураши жараёнида собит аҳдга, қатъиятли бўлишга, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзлигини сақлай билишга ундайди. Мазкур драмада бой бўлиш иймон, виждонини четга суриб қўйиб ўзгаларнинг бахтсизлиги эвазига ўзинигина бахтли бўлиши учун, нафс ўпқонини қондириш дегани эмас; инсоннинг ҳисга эмас, ҳирсга берилиши кимларнингдир фожиасига олиб келиши ғоя сифатида кўрсатилди...
https://img.uforum.uz/images/goqcpqp3125005
Энди спектаклни www.utube.uz видеопорталида кўришингиз мумкин.
e12f36056e23375
Nigora Umarova
01.09.2014, 16:30
Ҳайрат ичра ҳайратга солган асар билан “Дийдор”лашув
Ҳазрат Алишер Навоийнинг ҳар бир асари – ўзича бамисоли сиру синоат “саҳнаси”дир. “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги “Дийдор”театр-студияси томонидан Алишер Навоийнинг “Хамса”сидаги биринчи “Ҳайрат ул-аброр” достони асосида саҳналаштирилган парчани инсоннинг сиру синоат остонасига етакловчи саҳна асари дейиш мумкин.
https://img.uforum.uz/images/tohyqaj3768411
...ҳайратлар ичида ҳайратларга солган саҳна асари кишини гардуни дуннинг собиту сайёрасининг мутлақ ҳокими инсонни ўзини Ер юзида мутлақ ҳокимлигини, коинот гултожиси эканлигини англаган ҳолда тафаккур билан иш юритишга ундайди, руҳиятини поклайди.
"Ҳайрат ул-аброр" қисмлари асосида яратилган спектаклни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
http://youtu.be/yPpB5rocdrs
Nigora Umarova
19.09.2014, 13:12
Ўз оламин яратган мусаввир
Театрга келган одам ўзга бир муҳитга тушиб қолади. Спектаклни кўриш жараёнида бевосита воқеалар иштирокчисига айланади. Агар томоша томошабинни ҳайратга солмаса, спектаклнинг таъсири хазон япроғининг олови мисол чўғи бўлмай кўзни ачитади, нафасни бўғади.
Саҳна асаридан ҳайратланишни яратишда режиссёр, актёрлар маҳоратидан ташқари саҳна рассомининг ҳам муҳим ҳиссаси бор. Режиссёр иши, актёрлар ижроси спектаклнинг суягини ташкил этса, саҳна рассомининг чизгиси, давр муҳитини яратишдаги истеъдоди спектаклнинг “лаҳми”ҳисобланади. Ўз даврининг талабини чуқур ҳис қилган ҳолда театр ва сценография санъатидаги ўзгариш ва янгиликларни инобатга олиб ижод этган, декорациялар орқали томошабинни ўйлашга, мулоҳаза этишга ундаган рассом Георгий Брим эди. Георгий Брим ХХ аср ўзбек театрига янгилик - “ драматург – режиссёр –рассом” схемасини олиб кирган ижодкордир. унинг истеъдодидаги асосий хусусият – ҳар бир спектаклнинг ўз тасвирий талқинини топиш, драматургия ва унинг қаҳрамонларига нисбатан ўз муносабатини барқарор билдира олишида эди. Георгий Брим спектаклларидаги декорациялар бир-бирига ўхшамаслиги, улар ранг, шакл, нур ва фактура асосида ўзига хос талқин этилади. рассом маҳоратининг асл моҳияти унинг юксак тасвир маданияти, рангтасвир техникаси ва театр технологияси сирларини пухта эг Георгий Брим 1935 йил 18 сентябрда Туркманистоннинг Акстафинск туманида деҳқон оиласида туғилган. 1953 йилда Ашхобод бадиий билим юртини, 1957 йилда Шота Руставели номидаги Тбилиси театр – рассомлик билим юртини тугатади. билим юрти йўлланмаси билан Мари вилоят театриа бош рассом бўлиб ишлайди. Тақдир тақазоси билан Георгий Брим 1961 йилда Ўзбекистонга келиб, Тошкент театр ва рассомлик институтига ўқишга киради. Талабалик йилларидаёқ Тошкент, Ашхобод, Мари шаҳарлари театрларида спектаклларни саҳналаштиришда рассом-декаратор сифатида қатнаша бошлайди. 1967йилда ўқишни битириб, Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри)да рассом, 1969 йилдан эса бош рассом сифатида фаолият кўрсатади.
https://img.uforum.uz/images/vcpemva9602638.jpg
Nigora Umarova
19.09.2014, 13:18
Георгий Брим фаолиятининг бошланғич даврида Ўзбекистонда кўзга кўринган театр рассомлари И. Вальденберг, Д. Ушаков, Ҳ. Икромов ҳамда В. Рифтинларнинг ижодий анъаналарига асосланиб спектаклларни безайди. кейинчалик эса у аста-секин ўз ижодий йўлини топиб олади, кўплаб спектаклларнинг саҳна юзини кўришида рассом-декаратор сифатида ўз ҳиссасини қўшади. Ўтган асрнинг 60-80 йилларида Ҳамза театрида саҳналаштирилган ҳар бир спектаклда Бримнинг рассом-декаратор сифатидаги руҳияти яққол сезилиб турарди. У ўнлаб спектаклларни маҳорат билан безаб, истеъдодли театр рассоми сифатида тан олинади, эл назарига тушади, маданий жамоатчиликнинг эътиборини қозонади.
Мусаввир Ҳамза театрига келиши билан таниқли театр режиссёри Тошхўжа Хўжаев саҳналаштирган А. Штейннинг “Шахсий иш” (1967), Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” (1968), С.Азимовнинг “Қонли сароб” (1968) спектаклларига декорация тайёрлади. Дастлабки муваффақиятлардан руҳланган рассом доимий тарзда ижодий изланишда бўлди. Қатор спектаклларни саҳнага қўйишда ўз салоҳияти ва истеъдодини намоён этди.
Георгий Брим Ҳамза театрида саҳналаштирилган Софоклнинг “Шоҳ Эдип” (1969), Шукур Саъдулланинг “Афсона яратган қиз” (1971), Уйғуннинг “Парвоз” (1971), Асқад Мухторнинг “Самандар” (1972), Уйғуннинг “Абу Райҳон Беруний” (1973), Ўлмас Умарбековнинг “Комиссия”(1974), Фридрех Шиллернинг “Қароқчилар” (1974), Иззат Султоннинг “Кўрмайин босдим тиконни” (1975), Гоголнинг “Уйланиш” (1975), Е.Шварцнинг “Қор маликаси” (1976), Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони”(1976), Ўлмас Умарбековнинг “Қиёмат қарз” (1976), Асқад Мухторнинг “Саҳро тор” (1977), В.Васильевнинг “Рўйхатларда йўқ” (1978), Рабиндранат Тагорнинг “Ҳалокат” романи асосида Александ Гинзбургнинг “Ганг дарёсининг қизи” (1978), Лев Толстойнинг “Тирик мурда” (1978), М.Горький номидаги рус Давлат академик драма театрида Гольдфельнинг “Иван ва Мария” (1971), М. Мелькумов ва Комил Ёрматовнинг “Узоқ ва яқин йиллар” (1974), Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони” (1977), Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик Катта театрида Ж. Вердининг “Риголетто” (1970), Ж.Бизенинг “Кармен”(1973), Тошкент Давлат оперетта театрида И.Штрауснинг “Хушақчақ уруш”(1973), Қўқон ўзбек драма театрида Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” (1974), Уйғуннинг “Қопқон” (1975), Каттақўрғон ўзбек драма театрида Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони” (1977), Фарғона мусиқали драма ва комедия театрида Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” (1977) спектаклларига декорациялар ишлади.
Nigora Umarova
19.09.2014, 13:29
Георгий Бримга Ўзбекистонимизнинг театр санъатига катта ҳисса қўшган буюк режиссёрлар Александр Гинзбург, Тошхўжа Хўжаев, Баҳодир Йўлдошевлар билан анча йиллар ижодий ҳамкорликда ишлаб, ўзбек театр санъати тарихида муҳим ўрин тутган спектаклларга декорациялар яратиш насиб этди. Георгий Бримни Баҳодир Йўлдошевсиз, Баҳодир Йўлдошевни эса Бримсиз тасаввур этиш мумкин эмас, деган гап юради санъат аҳли орасида. Улар-дўст, улар –маслакдош. Ҳамкорликда “Рўйхатларда йўқ”, “Нодирабегим”, “Келинлар қўзғалони”,”Ибн Сино”, “Юлдузли тунлар”,“Майсаранинг иши”, “Ипак йўли”, “Искандар” каби кўплаб спектаклларни яратишган. Бу икки буюк санъаткор бир-бирлигини зимдан ифода орқали тушунишган, бири иккинчисини тўлдириб турган. Режиссёр Баҳодир Йўлдошев суҳбатларининг бирида (“Тафаккур” журнали, 2001 йил, суҳбатдош Наим Каримов), “Режиссура – жуда ғалати бир ҳунар. Лойни тинмай тепасиз, аммо ундан нима чиқишини ҳали билмайсиз. Шунда Брим келиб: “Лойни яхши пишитибсан. Бу лойдан мачит қуриилишида фойдаланиш мумкин. Лекин бу лой фақат қора сувоққа кетади”, деб қолади. Шу лой қанчалик пишган бўлса, Брим унинг сифатига қараб ё пардозга ишлатади, ё бошқа нарсага. Агар лой пишимаган бўлса, ўзи ишга тушиб кетади... Мен жуда омадли одамман... Гап шундаки, дўстларим кўп эмас. Шундай дўстларим борки, мени ҳар қандай шароитда ҳам ҳимоя қила олади. Брим иккимиз бир ойда туғилганмиз. Фарқимиз шундаки, мен ундан ўн ёш кеч туғилганман. Бизнинг ҳамкорлигимиз- Тўла акамнинг хизматлари. Шу одам иккимизнинг бошимизни қовуштирган”.
https://img.uforum.uz/images/iiswhqw9615872.jpg
Режиссёр Баҳодир Йўлдошев, Григорий Брим, шоир Хуршид Даврон.!996 йил.
Nigora Umarova
19.09.2014, 13:32
Георгий Брим меъморчиликни севган ва шунинг учун ҳам архитектура шаклларига тез-тез мурожаат этиб турган. Бу шакллар Брим учун фақат давр гувоҳи, воқеаларнинг макон ва замонини кўрсатувчи омил эмас, балки саҳна сатҳини талқин этишнинг ўзига хос йўли, спектакль конфликтини белгиловчи омил бўлиб келган. Рассом ўзининг дастлабки ишларида кўпинча меъморий ёдгорликларнинг фрагмент ва деталларидан давр гувоҳи сифатида фойдаланган. Кейинчалик эса “Мария Стюарт” ва “Беруний” спектаклларида бу элементлардан саҳнавий пластик композициялар яратди. Кейин эса спектаклларни меъморлик нуқтаи назаридан ҳал этиш тамойилига, саҳнада меъморий композиция усулларидан фойдаланишга ўтади. Ф. Шиллернинг “Қароқчилар” спектаклида ана шундай усулни кўриш мумкин. бунда актёрлар фожеани ўзбек театрига хос анъанавий романтик-исёнкорлик руҳида талқин этишдан қочиб, шафқатсизлик ва зўравонлик мотивларини етакчи ўринга олиб чиқадилар. Саҳнанинг орқа томони гобелен бўлиб, унда қуюқ жигарранг ўрмон тасвири кўзга ташланган. Буни граф Моорнинг қўрғони дейиш ҳам мумкин ёки шу қўрғон залларига осилган сурат деб тасаввур қилса ҳам бўлади. Қўрғон ғоят баланд, гўё ўзи жойлашган тепалик билан рақобат қилаётгандек туюлади. Қўрғон фонида рицарларнинг қиёфалари, аниқроғи рицарлик яроқ – аслаҳалари кўзга ташланади. Рассом маҳорати шундаки, томошабин кўрмай турибоқ ўша аср интерьерлари ҳақида тасаввурга эга бўлади. Металл яроғ-аслаҳаларнинг ярқираши бу таассуротни мукаммаллаштиради. Спектаклнинг дастлабки дақиқаларидаёқ ён томонлардан баланд ва учли тўсиқлар пайдо бўлган. Булар ҳалок бўлган рицарларнинг қабрлари билан узвий боғланиб кетган. Рассом тасвирий ечимдан кўзда тутган мақсад- илгариги рицарлик ғоялари униталаёзганлиги ҳақидаги тасаввур режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан Карл Моор ва унинг ўғли Франс саҳналарида ривожлантирилади ҳамда спектаклнинг иккинчи қисмидаги ўрмон эпизодларида ўз ниҳоясига етади.
Георгий Брим фикрларининг фаоллиги табиий равишда томошабинни ўзи билан ҳамфикр қилишга, уларни фақат бўлаётган воқеаларга эмас, балки рассомнинг ана шу воқеаларга муносабатига ҳам хайриҳоҳлик билдиришига эришиш истагини белгилаб берган.
1978 йилда Ҳамза театрида В.Васильевнинг “Рўйхатларда йўқ” спектакли саҳналаштирилади. Спектакль Иккинчи жаҳон урушининг воқеалари ҳақида маълумот берган. Ўша пайтларда театрда кичик саҳна йўқ. Шунда Георгий Брим театрнинг ички мкониятларидан фойдаланади. Спектакль қўйилган кунда залдаги брезент қопламали ўриндиқлар бир қарашда томоша бўлмайдиган кундаги ҳолатни эслатади. Лекин томошабинларнинг бу ўриндиқлар ёнидан саҳна томонга ўтиб жойлашишидан кўринадики, бу брезентлар плашч-палаткалар эканлиги. Ҳар бир томошабин оёғи остида аскар каскаси ётибди. Каскалар жуда кўп, улар аскар қабрларини эслатиб туради, томоша зали, уни ёпиб турган брезент устида эса автоматлар, флягалар ва бошқа солдат асбоблари сочилиб ётган. Кейинроқ спектакль давомида актёрлар каскаларни киядилар, шунда томошабинлар нафақат урушнинг биринчи кунларининг гувоҳи, балки иштирокчиларига ҳам айланадилар. Бунда томошабин зал билан саҳнани туташтирувчи борлиққа тушиб қолган. Мусаввир ифода воситаларини фақат нарсалар – уруш даври белгиларидан қидирмайди, балки туташ борлиқнинг ифодалилигидан ҳам ахтаради, томошабинни бу белгиларни сезишга эмас, қаҳрамонлар аҳволининг фожеасини ҳис этишга, уларни Брест қалъасининг бандилари ва курашчилари деб ҳис этишга мажбур этган. Томошабин учун ғайриоддий бўлган томоша залининг қоралиги эса душман томонни эслатган. Фашистлар ўша ердан отганлар, ўз қисмларидан ажраган аскарлар ўша ердан келганлар ва ортларига қайтганлар.
Nigora Umarova
19.09.2014, 13:36
1990 йилларда саҳналаштирилган “Нодирабегим” фожеасида Георгий Брим режиссёр билан ҳамкорликда Ҳамза театрида яратилган декорацияга мурожаат этган дейишади. Аввалги декорациядан айнан фойдаланмай, ундаги етакчи тимсол сақланиб қолган. Етакчи тимсол вазифасини ҳашаматли саройни кўтариб турган устунлар ҳисобланган. Улар ўзларида жамият тарихини безаб, асрлар давомида ақл ва ҳикмат, имон ва эътиқод байроғини баланд кўтариб келган кишиларни ўзида мужассам этади. Миллий кўринишга эга бўлган бу безакларда нафақат Шарқ, балки антик даврлардаги Ғарб санъати, алалхусус меъморчиликдаги муштарак нуқталар акс этган. Бу билан эса режиссёр ҳам, мусаввир ҳам Нодира фожеасини умумбашарият фожеаси эканлигини кўрсатмоқчидек туюлади гўё.
“Искандар” спектакли саҳналаштирилганида Георгий Брим саҳнада ўзгача ақл бовар қилмайдиган даражадаги қаср қурадики, ушбу қасрда Будда илоҳиёти ҳам, Европа ибодатхоналарининг унсурлари-ю, мусулмон масжидларининг Қуръони Каримбитилган нақшлари мужассам, юқорида эса чексиз коинот акс эттирилган эди. Бунда Георгий Брим ҳам, Баҳодир Йўлдошев ҳам асарни саҳналаштиришда янгича ечим топишга интилишганди. Улар янгича саҳна талқини ва “тили”ни кашф этишди. Спектаклда миллий маданиятимиз, Европа театр анъанаси, халқ оғзаки ижоди, ўзбек мумтоз адабиёти уйғунлашган тарзда яққол намоён бўлди.
Рассом 1996 йилда нишонланган Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган Самарқанднинг Регистон майдонидаги томошада, юртимизнинг Мустақиллик, Наврўз байрамларини маҳобатли безатиш ишларида ўзининг сержило, рамзларга бой тасвири билан майдонга ажиб жозиба бахш этди. Бу билан Георгий Брим юртимизга, халқимизга бўлган эҳтиромини намоён этди. Мусаввир Ўзбекистонда яшаш даврида ўзбек халқининг миллий қадриятлари, анъаналари, санъати ва тарихини чуқур ўрганган, меъморчилигимизнинг нозик жиҳатларини илғаб, уларни ўз асарларида, ишларида намоён этганди.
Умрининг сўнгги йилларини Георгий Брим дўстлари ва маслакдошларидан узоқда ўтказди. Яқин қариндошлари Германияга кетишгач, у ҳам улар билан ўзга юртга кетишга мажбур бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўзга юртда фикрдош топа олмай, илдизидан ажралган чинор мисол буюк мусаввир 1999 йил 19 майда қулади. Ижодкор учун энг асосий нарса ижод қилиш учун шароит ва имкониятдир. Рассом мусофирликда бу насаларга эриша олмади. Зеро, театр учун ибодатхонадай бир даргоҳ, томошагоҳ умрининг мазмуни эди.
Санъаткор ҳаётининг ўзи бир олам. Георгий Брим ҳаёт йўлида ўнқир-чўнқир, паст- баланд йўлларни кўп кўрди. Умри давомида инсонларга у бир нарсани – санъат, санъаткорликнинг моҳияти ижодкорнинг шахси, дини, миллатидан қатъий назар, ягона ва ўзгармас эканлигини ибрат қилиб қолдирди. Мусаввир умрининг сўнгги йилларигача оламни ўрганди, ўз оламини яратди, таҳайюл оламида сайр этиб, умрбоқий рангтасвири орқали инсонларга ҳам бу оламда сайр этиш имконини яратиб берди.
Nigora Umarova
19.09.2014, 14:05
Георгий Брим ижодидан намуналар
https://img.uforum.uz/images/gjemtbj3842958.jpg
"Илтижо"
https://img.uforum.uz/images/udqrcni8372675.jpg
"Ҳаётнинг пайдо бўлиши"
https://img.uforum.uz/images/ucjactf4365787.jpg
"Умр йўли"
Миллий театрнинг 100 йиллигига тайёргарликлар режасига кўра театр биносида ремонт ишлари якунланиб, яқин кунларда янги мавсум очилади, деган хабарлар бор.
Бу юбилей мавсум репертури қандай бўлади, янги спектакллар премьераси бўладими, бирор оламшумул янгилик бўлармикан (театрнинг номини дунёга машҳур қилган бирор спектакл қайта қўйилмасмикан, масалан "Отелло"!), деган саволлар қизиқтиряпти.
Nigora Umarova
20.10.2014, 15:14
Миллий театрнинг 100 йиллигига тайёргарликлар режасига кўра театр биносида ремонт ишлари якунланиб, яқин кунларда янги мавсум очилади, деган хабарлар бор.
Бу юбилей мавсум репертури қандай бўлади, янги спектакллар премьераси бўладими, бирор оламшумул янгилик бўлармикан (театрнинг номини дунёга машҳур қилган бирор спектакл қайта қўйилмасмикан, масалан "Отелло"!), деган саволлар қизиқтиряпти.
Мавсум очилсин-чи, бирор янгиликнинг шабадасидан баҳраманд этамиз. Ҳозирча эса...
Nigora Umarova
20.10.2014, 15:21
Ҳозирча эса...
...айтгандек, "Эълонча"31 октябрь, соат 13.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон милллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек операсининг илк хонандаларидан бири - Ҳалима Носированинг 100 йиллик хотира кечасига бағишланган ижодий учрашув бўлади. Ижодий учрашувда адабиётшунос олим Наим Каримов, Ўзбекистон халқ артисти муножот Йўлчиева, артистнинг яқинлари,Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров ҳамда шогирдлари иштирок этишади.
Кутубхонага кириш учун шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни олишни унутманг.
https://img.uforum.uz/images/pxslxtd1070872.jpg
Nigora Umarova
23.10.2014, 16:49
Миллий театрнинг 100 йиллигига тайёргарликлар режасига кўра театр биносида ремонт ишлари якунланиб, яқин кунларда янги мавсум очилади, деган хабарлар бор.
Бу юбилей мавсум репертури қандай бўлади, янги спектакллар премьераси бўладими, бирор оламшумул янгилик бўлармикан (театрнинг номини дунёга машҳур қилган бирор спектакл қайта қўйилмасмикан, масалан "Отелло"!), деган саволлар қизиқтиряпти.
Noyabr oyining repertuari01 noyabr, 18.00 «Qumda sevgi jilolari» «Lustre of love» L.Rahmatov
02 noyabr 18.00 «Omonat dunyo» «Temporal worlds» Dilbar va Tilab Mahmudovlar
03 noyabr 18.00 «Taqdir sinovlari» «Test of fate» Q.Norqobil
04 noyabr 18.00 «Omon bo'lgin, azizim» «Bless you my dear» V.Delmar
05 noyabr 18.00 «Andishali kelinchak» «Shamefaced bride» E.Xushvaqtov
06 noyabr 18.00 «Ko'ngil» «Soul» E.Xushvaqtov
08 noyabr 18.00 «Rustam» «Rustam» U.Ismoilov
09 noyabr 18.00 «Quyoshni sen uyg'otasan» «You will wake up the sun» Q.Norqobil
10 noyabr 18.00 «Uch kunlik dunyo» «Three days' world » N.Qodirov
11 noyabr 18.00 «Ko'ngil» «Soul» E.Xushvaqtov
12 noyabr 18.00 «Andishali kelinchak» «Shamefaced bride» E.Xushvaqtov
13 noyabr 18.00 «Ko'ngil» «Soul» E.Xushvaqtov
15 noyabr 18.00 «Yolg'iz ayol» (rus tilida) Одинокая женщина (на русс.яз) «Alone woman» Dorio Fo16 noyabr 18.00 «Qumda sevgi jilolari» «Lustre of love» L.Rahmatov
17 noyabr 18.00 «O'zbekcha raqs» « Uzbek dance» N.Abbosxon
18 noyabr 18.00 «Sizsiz o'tmas kunlarim» «I can't live without you» E.Xushvaqtov
19 noyabr 18.00 «Ko'ngil» «Soul» E.Xushvaqtov
20 noyabr 18.00 «Ko'ngil» «Soul» E.Xushvaqtov
22 noyabr 18.00 «Kunduzsiz kechalar» « Forever nights» U.Azim
23 noyabr 18.00 «Oilaviy sir» «Family secrets» I.Sulton
25 noyabr 18.00 «Ogoh bo'ling, odamlar» «Please be aware of» U.Azim
26 noyabr 18.00 «Ko'ngil» «Soul» E.Xushvaqtov
27 noyabr 18.00 «Qirmizi olma» «The red apple» E.Xushvaktov
29 noyabr 18.00 «Taqdir sinovlari» «Test of fate» Q.Norqobil
30 noyabr 18.00 «Alisher Navoiy» «Alisher Navoi» Uyg'un, I.Sulton
Yaxshi spektakllar. Tomosha qilganman, tavsiya etaman.
30 noyabr 18.00 «Alisher Navoiy» «Alisher Navoi» Uyg'un, I.Sulton
Мана бу янгилик!
Nigora Umarova
24.10.2014, 16:50
30 noyabr 18.00 «Alisher Navoiy» «Alisher Navoi» Uyg'un, I.Sulton
Мана бу янгилик!
Кузатишларим асосида билдираманки, спектакль ҳар йили февраль ойида репертуарда бор. 6-7 йилдан бери қўйилади.
Билмадим бу ерда мухокама қилиш ўринлими, йўқми, битта масала анчадан бери қизиқтиради.
Маълумки, театр, кино муассасалари кўпчилик жамланадиган жойлар, турли вилоятлардан, ахолининг турли қатламлари вакиллари тўпланади. Кимдир юқумли касаллаги билан (масалан, грипп ёки бошқа), кимдир эса яна бирор нарсани олиб келади. Шундан келиб чиқиб, кино-театрларда томошабинлар зали дезинфекция (дезинсекция) қилинармикан, қилинса қайси оралиқда (ойда неча марта) қилинади ?
Шу масалага ойдинлик киритилса яхши бўларди.
Спарк! Авторитетингизни йўқотманг! Ўзи шундоқ ҳам уч-тўрт одамнинг фикри учун кириб тураман мазкур форумга...
Хусусан, Сизнинг фикраларингизни ўқиш мен учун мароқли.
Лекин, дезинфекция масаласида икки поғона пастга тушиб кетдингиз чоғи...
Оно Вам надо?
Унда трамвай, автобус ва метродан бошлаш керак эди)))
Насиб қилса Ноябрь ойида чет элдан Ватанга қайтаман (тахминан ойнинг ўрталарида, бир хафтага). Оилам билан қайси спектакльга тушсам бўлади? Бола чақа билан кўришга "Ўзбекча рақс " "нормальнийми", Спарк? Ўтган сафар айнан Сизнинг тавсиянгиз билан "Андишали келинчак"ка тушиб мамнун бўлган эдим. Хуллас, уч қизим ва аёлимни қаерга олиб борай?
Nigora Umarova
03.11.2014, 15:02
Билмадим бу ерда мухокама қилиш ўринлими, йўқми, битта масала анчадан бери қизиқтиради.
Маълумки, театр, кино муассасалари кўпчилик жамланадиган жойлар, турли вилоятлардан, ахолининг турли қатламлари вакиллари тўпланади. Кимдир юқумли касаллаги билан (масалан, грипп ёки бошқа), кимдир эса яна бирор нарсани олиб келади. Шундан келиб чиқиб, кино-театрларда томошабинлар зали дезинфекция (дезинсекция) қилинармикан, қилинса қайси оралиқда (ойда неча марта) қилинади ?
Шу масалага ойдинлик киритилса яхши бўларди.
Тўғри савол берибсиз. Станиславскийнинг, "Театр илгичдан бошланади" (Театр начинается с вещальки) деган доно гапи бор.
Одам театрга мароқли дам олгани бораман, деса-ю, ҳаво орқали юқумли касаллик юқтириб кетса...
Жавоб топсак яхши бўларди. Айтгандек, ҳозир саҳнада баъзи спектаклларда исириқ тутатиш одат тусига кирган. Энг яхши туркона, миллий колоритли - дезинфекция усули
Насиб қилса Ноябрь ойида чет элдан Ватанга қайтаман (тахминан ойнинг ўрталарида, бир хафтага). Оилам билан қайси спектакльга тушсам бўлади? Бола чақа билан кўришга "Ўзбекча рақс " "нормальнийми", Спарк? Ўтган сафар айнан Сизнинг тавсиянгиз билан "Андишали келинчак"ка тушиб мамнун бўлган эдим. Хуллас, уч қизим ва аёлимни қаерга олиб борай?
"Ўзбекча рақс" жуда яхши спектакл, ҳам кулдиради, ҳам йиғлатади (таъсирчан бўлсангиз), тушсангиз ютқизмайсиз.
икки поғона пастга тушиб кетдингиз чоғи...
Ўзимга ҳам бироз ноқулай, локин сабаби бор, шунинг учун ёзишга журъат қилдим.
Nigora Umarova
04.11.2014, 11:40
Насиб қилса Ноябрь ойида чет элдан Ватанга қайтаман (тахминан ойнинг ўрталарида, бир хафтага). Оилам билан қайси спектакльга тушсам бўлади?
Maestro, агар юртга қайтган бўлсангиз, 7 ноябрь. соат 18.00 да, Ўзбек драма театрида (Аброр Ҳидоятов номидаги театр) адиб Эркин Аъзам қаламига мансуб, режиссёр Сафиддин Мелиев саҳналаштирган "Фаррош кампирнинг туши" спектакли намойиш этилади. Ярми чин, ярми ҳазил кўринишидаги ўйга толдирадиган спектакль. Тавсия этаман.
Актриса Доно Бобохонованинг фаррош кампирни ижро этгани таъсирли чиққан. Бугунги кунда ҳам ечимини топмаган "ошхўрлик касалиги", "менга нима-сенга -нима?" каби бефарқлик иллатлари кўзгуда кўрсатилганидек намоён этилган.
Кўрган одам кетказган вақтига ачинмайди.
Nigora Umarova
04.11.2014, 16:23
Ажабтовур саҳна асари кўрдим(иштирок этдим)
“Замонавий театр ва замонавий спектакль қандай бўлиши керак?” - деган саволга 27-29 октябрда ўтказилган «Ill Home» фестивалида озгина бўлса-да жавоб топишга ёш ижодкорлар ҳаракат қилишди. Ўтказилган фестиваль шиори: “Атрофимиздаги – театр. Театр - руҳиятимиздадир” деб танлангани бежиз бўлмаган кўринади. Бунда ёш режиссёрларга саҳна маконидан, мослашувчан макондан ташқарига чиқиб ижодларини намоён этиш имкони берилди. Марказий Осиё мамлакатларининг 15 га яқин ёш режиссёрлари ҳамда драматик санъат мактабининг артист ва талабалари, театршунослар, мусиқачилар, саҳна рассомлари ( актёр Борис Гафуров, рассом Шуҳрат Абдумаликов, санъатшунос Мухаббат Туляходжаева (Ўзбекистон), Сухроб Назимов (Тожикистон), Thibaut de Ruyter (Германия), Женя Беркович, Юрий Квиатковский, Алексей Жеребцов (Россия) театр лабораториясининг машғулотларида қатнашиб, машғулотлар самараси ўлароқ, қилган ишларининг натижасини томошабин эътиборига ҳавола этишди. Лойиҳа Ўзбекистондаги Швейцария идораси ҳамда Шаҳзода Клаус фонди (Нидерландия) ҳомийлигида амалга оширилди.
“Саҳна санъатининг мақсади- ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш, актёрлар эса замон тарихининг жарчиларидир” – деган эди буюк драматург Вильем Шекспир. Ҳақиқатдан ҳам шундай эмасикан, деган савол туғилди менда “Илҳом” театрда саҳналаштирилган (“саҳналаштирилган” десам хато бўларо-ов) қўйилган “Гераклнинг 12 жасорати” деган спектаклни кўриб. Бундай дейишимга асосий сабаб - воқеалар саҳнада эмас, балки театрнинг турли жойларида, гардеробда, ташландиқ галереяда, йўлакда, театр дурадгорхонасида, томда, кинозалда, кўчадаги фаввора ёнида, зинапояларда бўлиб ўтади. Фақат биргина кўриниш саҳнада кўрсатилди. Қизиқарли томони шундаки, бунда биз томошабин эмас, балки спектаклнинг иштирокчисига айландик, актёрлар билан бирга ҳаракат қилдик. Натижада эса Геракл ва унинг атрофидагиларни ҳис этган алам-изтиробларга шерик бўлдик. “Илҳом“ театрининг бадиий раҳбари, актёр Борис Ғафуровнинг спектаклда ўз қаҳрамони номидан айтган, «Ill Home» (инглиз тилида бу “касалхона” демакдир)га хуш келибсиз. Буц ерда қалби мажруҳлар даволанади. – деган сўзлари спектаклнинг моҳиятини очиб бергандек бўлди.
https://img.uforum.uz/images/sotnhje7311809
Nigora Umarova
04.11.2014, 16:27
Театр лабораториясида “Site-specific theatre” йўналишида иш олиб борилиб, режиссёрлар янги ғоя ва ечим устида ишлашганлиги яққол кўриниб турибди. Қоп-қоронғу саҳнадан фарқли ўлароқ, янгича муҳит, меъморчилик, ижро услубларини ўйлаб топишган. Бу эса воқеалар ривожига ўз таъсирини кўрсатган.
https://img.uforum.uz/images/nhsxujm6961768
Қадимги юнон мифологиясининг қаҳрамони Гераклнинг жасорати ва мифологияга нима учун мурожаат этиш театр лабораторияси асосчиларига керак бўлиб қолди?
Миф — қарама-қаршиликлар (яхшилик-ёмонлик, зулмат-зиё, кун-тун) акс этган икки қутбли воқеалар ривожига ўхшаб кўринади. Воқеалар онгимизда ғира-шира намоён бўлади-ю, қайсидир қирраси ҳаётимизнинг бир қиррасини кўрсатгандек бўлади. Қадимий инсоннинг тасаввуридаги воқеаларга назар ташлаб, чалкашликлар калавасининг бир учини топгандек бўласиз гўё. Бу эса хаёлот ва ҳаёт ўртасидаги ипдир. Балки шунинг учун ҳам мифологик воқеалар саҳналаштирилганмикан?
Йўлбошчимиз томошабинлар гуруҳидан орқада қолмасликка ва четдаги турли нарсаларга алаҳсимасдан унинг ортидан эргашишимизга чорлади. Бизнинг – 20 нафар томошабиннинг театрнинг зим-зиё йўлаклари, совуқ кўчадаги, қоп-қоронғу том ва хоналаридаги фонуслар йўлимизни ёритган “сайримиз” ана шу тарзда бошланди.
https://img.uforum.uz/images/etvztoa8029712.jpg
Дастлабки саҳнада Гераклнинг туғилиш жараёни гардеробда рамзлар (бешик, беланчак, исириқ. туморлар) ёрдамида, “Алла” қўшиғи орқали кўрсатилди. Бу “Алла” - ғафлатдан уйғотувчи, бедорликка чорловчи, огоҳликка ундовчи алла эканлигини спектакль сўнггида англаб етдик.
Баъзан инсон қоронғуликдан қўрқади. Қўрқоқлик жасоратнинг акси. Ичимиздаги асосий душмандир. Инсон қўрқиши оқибатида ҳаётидаги ўз олдига қўйган кўп эзгу мақсадларига эриша олмайди. Спектакль қаҳрамони Геракл эса қўрқувни туғилибоқ енгади. Беланчагига тирмашган икки илонни бўғибгина тез ва осонгина ўлдириб қўя қолади.
https://img.uforum.uz/images/rurbjme9048375.jpg
Nigora Umarova
04.11.2014, 16:31
Гераклнинг тақдирига доимий тарзда бир-бирига қарши кучлар – Зевс ва Гера (Зевснинг аёли) таъсирини кўрсатади. Бу икки илоҳ(юнон мифологиясига биноан)даги ҳислар, Зевсдаги – ҳукмронлик, илм олишга интилиш, комилликка интилиш, уни юксакликка кўтарган бўлса, Герадаги – бахиллик, вайронкорлик, тажовузкорлик, қаҳр уни беихтиёр ҳаракатлар қилиб кейин афсусланишига олиб келади. Шу тарзда қаҳрамонимиз ўзига илк сабоқни олади., қилингане гуноҳлар учун айбдорни қидирмай ва ўзни айбламай, бу тақдир ва тангри томонидан берилган инъом – АҚЛдан фойдалана билмаслик оқибати эканлигига ишонади.
https://img.uforum.uz/images/prrfzij1698169.jpg
Қизиғ-а, қадимги Юнонистон асотирининг қаҳрамони қаерда-ю, бугунги куннинг инсони қаерда?! Гераклнинг илк жасорати (режиссёр баҳром Қурбонзода (Тожикистон) маҳлуқлар Тифон ва Ехидна томонидан дунёга келган немей шерини ўлдириши бўлиб, бунда кучлиликни кўрсатиш, вақтдан унумли фойдалана билиш, инсоннинг ўз ҳирс ва эҳтиросларини бошқара билиш каби маъно мужассам. Маълумингизким, шер олов, қуёш, ҳукмронлик, олийжаноблик рамзи ҳисобланади. Унинг тимсолида Исо(АВ), Будда, Дониёл пайғамбар, ҳиндлар сиғинган илоҳ – Вишну, Мисрда Сехмет, Тефнут, Хаторлар тасвирланган.
Қуёш тимсоли сифатида шер вақтдан тўғри фойдаланиш белгиси ҳамдир. Сайёрамиз қуёш атрофида айланиши бир йил – 12 ой деб белгилангани ҳолда вақт тимсолини кўрсатиши бежиз эмасга ўхшайди. Рим саркафагларида ҳам, ўрта асрда ғарбдаги кўмиш маросимида ҳам, Миср асотирлари маҳлуқи Ааму тимсолида ҳам шер кўрсатилган.
Файласуф Карл Юнгнинг фикрича, ёввойи шер ичимизда онгсиз равишда сақланган кучли эҳтирос тимсоли бўлиббаъзи ҳолларда жаҳл чиққанда инсон ўзини-ўзи бошқара олмаганида намоён бўлади. Агар Немея йўлбарсини Ехиднадан дунёга келганини нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, у иккиюзламачилик-мунофиқлик рамзи дейиш ҳам мумкин. Инсон ўз мақсадига эришиши учун ўз манфаатини ўзгалар манфаатидан устун қўяди. Баъзан ўзи билмаган ҳолда атрофидагиларга зара етказади. Ехидна ярми аёл. Ярми илон тарзидаги маҳлуқотдир. Илон Шарқда нафси аммора сифатида келтирилади. Мизенсаҳнани кўра туриб “инсон нафсини енга олсагина жасорат кўрсата олади” деган фикр пайдо бўлди. Гераклнинг “Тоғ тоғ билан учрамайди, одам одам билан учрашади” деган гапи ҳам фикримизни тасдиқлагандек бўлди. Бугунги кунда ўз манфаати йўлида ў қариндош-уруғидан, ака-укасидан, дўстидан юзкўрмас бўлиб кетаётган одамлар кўп эмасмикан қаторимизда?
Геракл қуёш илоҳи Аполлон камони ёрдамида немея шери билан 30 кун давомида курашади. Бу эса ҳар куни ўзингни ичингдаги манманликни ўлдиргин, у билан курашгин деган мазмунда эмасмикан?.. Бекорга тасаввуфнинг яссавия тариқатида “ўлмасдан туриб ўлиш” таълимоти берилмаган. Ичида мудраб ётган ҳайвонни уйғотиб, камчиликларимизни сабр-тоқат ва қатъият қалқони ила “ўлдириш” орқали инсон нафсини ўзига бўйсундира олади.
https://img.uforum.uz/images/zzdsuyq7697574.jpg
Инсон ҳис-туйғулари ҳар доим унга бахт олиб келавермайди. Баъзан инсон ҳисларга берилиб ақл кўзи бекилади. Гераклда ҳам шундай. У ўзининг қадду-қоматига, кучига ишонган қаҳрамон. Бироқ унинг шон-шуҳратига эришишига бир ўзи сабабчимикан? Атрофидаги дўст-ёрлари-чи? Баъзан асосий ишни қилган имнсон четда қолиб кетиб, ишга шунчаки қўл урган кимдир одамлар наздида қаҳрамонга айланади. Тисей ва Геракл ўртасида ҳам худди шундай вазият юзага келган. Натижада эса уларнинг дўстлиги ёвликка айланди.
Спектаклда ёш режиссёрлар томонидан ишлатилган бундай ғоявий топилмаларни кўп келтириш мумкин. Биргина кинозалда кўрсатилган, қутурган буқалар подасининг одамларни қувлаш саҳнаси ҳам, инсонлар ўз муаммоларидан ўзлари қочишади. Муаммонинг кўзига тик қараб, уни ечиш даркор эмасмикан, муаммо ечилмас экан, у сени таъқиб этаверади, деган ғояни, қўлингдан келса ўзгалар муаммосига ҳам томошабин бўлмай уни ени ечишга ёрдан бер” деган фикрни англаш мумкин. Бугунги глобаллашув даврида интернет тармоғида бирор нохуш воеа ёки чорасизликни қўл телефонига муҳрлаб, тармоққа жойлаштираётганлар озми?
Бир пайтлар ёзувчи Фёдор Камоловнинг “Гераклни нима қилиш керак?” деган ҳикоясида бир бола иншосида, “Гераклни ёмон кўраман. Чунки у йўлида дуч келган хатарни кучи орқали мағлуб этади. Маҳлуқотларни ўлдиради, янчади” деб ёзган эди. Бу орқали инсон гарчанд кучли бўлса ҳам, у кучини ақл билан ишлатмас экан у тажовузкор, вайронкор бўлашини англаш мумкин. Шарқда комил инсон ақлан етук, жисмоний жиҳатдан бақувват, соғлом, маънавий жиҳатдан пок инсонни комил инсон дейилади. Гераклни эса биз комиллик тимсолида кўра олмаймиз. Чунки у хотини ва болаларини ўлдириши эвавзига тавқе - ланъатга эришди, тавқе лаънатни ювиш учун эса Зевс томонидан тақдирига битилган 12 жасоратни кўрсатди. “Сўнгги пушаймон – ўзингга душман” деган гап бор. Ақл билан иш юритмаслик Гераклга кўп панд беради.
“Гераклнинг 12 жасорати”даги кўринишларнинг ҳар бири кишини ўзига четдан кузатишга, ўзини-ўзи таҳлил этишига, бефарқлик каби тузатса бўладиган касалликни тузатишга ҳамда огоҳликка даъват этди. Зеро, огоҳлик давр талаби.
Nigora Umarova
04.11.2014, 16:49
https://img.uforum.uz/images/rmwwmod3943641.jpg
Буюкларнинг буюклиги ўзига хос камтарлиги ва хокисорлигида ҳамда виқорида, дейишади. Ўзбекистон халқ артисти, буюк санъаткор Зикир Муҳаммаджоновнингн ушбу китобини ўқиб бунга кўпроқ амин бўляпман.
Бу “Алла” - ғафлатдан уйғотувчи, бедорликка чорловчи, огоҳликка ундовчи алла
Оригинал фикр :)
Қўрқоқлик жасоратнинг акси. Ичимиздаги асосий душмандир.
Ҳамма гап нимадан қўрқишда. Ҳар бир инсонда русчасига айтганда "чувство самосохрания" бор, бу туйғу одамни турли "жасорат"лардан қайтаради (масалан, сузишни билмаган одамни сувга шўнғишдан, чоҳни ёқасига бориб ерга сакрамасликдан ва ҳоказо).
Спектакль қаҳрамони Геракл эса қўрқувни туғилибоқ енгади.
Геракл мифологик қаҳрамон, Зевснинг ўғли, шунинг учун "қўрқувни туғилибоқ енгади" дейиш, менимча, нотўғри. Геракл шу қаҳрамонона хусусиятлар билан туғилган.
Nigora Umarova
04.11.2014, 16:54
Геракл мифологик қаҳрамон, Зевснинг ўғли, шунинг учун "қўрқувни туғилибоқ енгади" дейиш, менимча, нотўғри. Геракл шу қаҳрамонона хусусиятлар билан туғилган.
Унинг онаси инсон эканлигини ҳам унутмайлик. Қон билан кирган, жон билан чиқади. :)
Nigora Umarova
04.11.2014, 16:55
Ҳамма гап нимадан қўрқишда. Ҳар бир инсонда русчасига айтганда "чувство самосохрания" бор, бу туйғу одамни турли "жасорат"лардан қайтаради (масалан, сузишни билмаган одамни сувга шўнғишдан, чоҳни ёқасига бориб ерга сакрамасликдан ва ҳоказо).
Айтганларингиз "эҳтиёткорлик"ка кирмасмикан?
Nigora Umarova
07.11.2014, 11:05
Cавияли саҳналаштирилган спектакль. Вақтингиз бекорга кетмайди.
https://img.uforum.uz/images/roohpks9910929.jpg
Nigora Umarova
28.11.2014, 14:41
Бугун соат 17.00 да Ўзбек Миллий академик драма театри ташкил этилганлигининг 100 йиллик юбилейига бағишланган тадбир ўтказилади.
https://img.uforum.uz/images/vlrqwzm4636759.jpg
https://img.uforum.uz/images/bcbivpj1528088.jpg
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ
2014 ЙИЛ ДЕКАБРЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР
Р Е Ж А С И
1 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
2 Сешанба 18-00 "Ўткан кунлар" А. Қодирий
3 Чоршанба 18-00 "Омонат дунё" Т. ва Д. Махмудовлар
4 Пайшанба 18-00 "Рустам" У.Исмоилов
5 Жума 18-00 "Тонг отган тарафларда" У.Азим
6 Шанба 18-00 "Имкон" Л. Махмудов
7 Якшанба 18-00 "Ўзбекча рақс" Н. Аббосхон
8 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
9 Сешанба 18-00 "Сенга бип гап айтаман" А. Иброҳимов
10 Чоршанба 18-00 "Танхо юлдузим" Н. Аббосхон
11 Пайшанба 18-00 "Тақдир синовлари" Қ.Норқобил
12 Жума 18-00 "Сизсиз ўтмас кунларим" Э.Хушвақтов
13 Шанба 18-00 "Халала" Р. Н. Гунтекин
14 Якшанба 18-00 "Ўзбекча рақс" Н. Аббосхон
15 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
16 Сешанба 18-00 "Омон бўлгин, азизам!" В. Дельмер
17 Чоршанба 18-00 "Ойдин" Р.Маҳамаджонов
18 Пайшанба 18-00 "Ўткан кунлар" А. Қодирий
19 Жума 18-00 "Йиғлама қиз" Р.Маҳамаджонов
20 Шанба 18-00 "Кўнгил" Э.Хушвақтов
21 Якшанба 18-00 "Ўзбекча рақс" Н. Аббосхон
22 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
23 Сешанба 18-00 "Танхо юлдузим" Н. Аббосхон
24 Чоршанба 18-00 "Сизсиз ўтмас кунларим" Э.Хушвақтов
25 Пайшанба 18-00 "Омонат дунё" Т. ва Д. Махмудовлар
26 Жума 18-00 “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
27 Шанба 18-00 "Имкон" Л.Махмудов
28 Якшанба 18-00 "Ўзбекча рақс" Н. Аббосхон
29 Душанба 18-00 "Халала" Р. Н. Гунтекин
30 Сешанба 18-00 "Кўнгил" Э.Хушвақтов
31 Чоршанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
Nigora Umarova
01.12.2014, 18:52
Нима учун - “Фаррош кампирнинг туши”?!..
...Офтоб бор экан. Лекин ер юзига сира чиққиси келмас экан. Ҳар куни эрталаб Худога нола қиларкан. Ер юзида ифлос нарсалар кўп, ҳеч кўргим келмайди, дер экан. Тангри уни овутаркан. Сен чиқавергин, ер юзини ифлос нарсалардан тозалайдиган одамлар бор, дер экан...
Офтоб ҳар куни яна Худога нола қиларкан. Ер юзида ёмон одамлар бор. Уларниям кўргим келмайди, дер экан. Тангри уни овутаркан. Сен чиқавергин, қанча кўп нур сочсанг, ер юзида ёмон одамлар шунча камаяди, дер экан.
Ўткир Ҳошимов, “Дунёнинг ишлари”дан.
Офтоб сўзининг талқинлари кўп: қуёш, меҳр, кун каби. Инсон маънавиятини қалб қуёши дейишади. Маънавият инсоннинг нечта дипломи борлиги, олий маълумот эгаси эканлиги ёки эмаслиги, мавқе. Бойлиги билан эмас, атрофидаги инсонларга нисбатан бўлган самимий муомаласи, жамиятга тегадиган фойдаси билан белгиланади. Устоз ёзувчи, драматург Эркин Аъзам қаламига мансуб “Фаррош кампирнинг туши” (ёхуд иккинчи номи “Бошига “кулфат” тушган бир бекорчихона ҳангомаси) 2011 йилда “Ёшлик” журналида чоп этилган эди. Асар ёзилганидан кўра ўзгача тарзда яқин кунларда Ўзбек драма театрида саҳналаштирилди. Қизиқ, фаррош кампир ҳам бош қаҳрамон бўла олармикан, деган ўй билан режиссёр Сайфиддин Мелиев саҳна асарини кўришга ошиқдим. Билганга чин, билмаганга хипчин тарзидаги комедия ўз томошабинига хос ва мос саҳна асари бўлибди. Томошабинлардан кимдир тушунган, кимгадир эса воқеалар моҳияти “етиб бормаган”. Томошани кўриб анча вақтгача ўйлар гирдобида қолдим. Тушнинг бунга қандай алоқаси бор? Ахир кундалик ҳаётимиздаги, баъзи ташкилот ва корхоналарда бўлаётган воқеалар-ку!..
Хаёлда туш ҳақида ўқиган мулоҳазаларим гавдаланди.
Зигмунд Фрейд фикрича, тушда кишининг уйғоқ пайтидаги онг ости кечинмалари юзага қалқиб чиқади. Уйғоқ пайтида инсон кўпроқ онгга, ақлга бўйсунади. Унинг ҳатти-ҳаракатлари чегараланган, маълум бир йўналишга йўналтирилгандир. Тушда эса инсон эркинроқдир”. (Зигмунд Фрейд. Толкование сновидений).
Адабиётшунос олим Жаббор Эшонқулнинг, уйқу ва уйғоқ ҳолатлар инсон фаолиятининг икки қарама-қарши қутбидир. Бирида воқелик ва мантиқ ҳукмрон, иккинчисида эркинлик ва “Мен”и ҳукмрон"- деб ёзган эди.
Уйғоқ одам ўз фаолиятини мавжуд шароитининг мантиғига мослайди: у шу даврга мос кийим кияди, уй қуради, ташвиш чекади ва макон ҳамда замон талабига мос тарзда фикр юритиб, муносабат ва муомала қилади. У макон ва замон чегарасида яшашга, макон ва замон номидан гапиришга, фаолият юритишга, яшаш учун курашга, ундан ўзини ҳимоя қилишга мажбур. Уйқу ҳолатида макон ва замондан мутлақо халос бўлади. У ўз ички дунёси “Мен”и ихтиёрига ўтади. Макон ва замон уйқуда-туш кўриш жараёнида шахсни ушлаб қололмайди. “Мен” шунчалик кенгки, у ўзида барча маконларни, барча замонларни мужассам этади. Бу ерда уйғоқ пайтидаги яшаш учун кураш мантиқи “ўлади”. Кишининг уйғоқлигида унинг онгини жиловлаб турган бу мантиқ уйқуда мутлақо аҳамиятсиз бўлиб қолади. У макон ва замон ахлоқидан, тартиб-қоидасидан, қонунларидан, яшаш тарзидан, таъқиб ва тақиқ хавфидан буткул қутулади, яъни буткул эркин бўлади. Унинг замон тартиб-қоидасидан таранг бўлган ақлий зўриқишлари барҳам топади. Ақл “дам” олади. Ана ўша пайтда фақат “Мен”га –ички дунёга хос истак-кечинмалар бош кўтаради. Уйғоқ одам ўзини ўраб турган воқеликнинг ижрочиси, уйқу эса ички ҳиссиётлар – руҳий дунё билан юзма-юз келишдир. Уйғоқ пайти ақлий истаклар. Ақлий муносабатлар пардалаб турган кечинмалар уйқу пайти одам билан юзма-юз келади, ўзини кўрсатади.
Туш инсон руҳиятининг кўзгуси. Фаррош кампир (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Донохон Бобохонова) ёмғирли ҳавода азонлаб шалаббо аҳволда ишга келади-ю, озгина пинакка кетади. Воқеалар жараёни ана шундан бошланади. Гарчи номи Қумри бўлса-да, бир оёғи тўрда, бир оёғи ерда бўлиш ўрнига “бир тпка”нинг тагидан туну-кун бир пулни иккинчи жойга ўтказиш билан “овора-ю сарсон” бекорчилар тўпланган ишхонага қатнашга мажбур. Дарди ичида. Ойимтилла келини уйда ўтирса, кун бермайди. Ўз меҳнат дафтарчасида ишласа нафақа пулининг нақд ярми “кесилиб кетади”. Шунинг учун ҳам келининг ўрнига “Дилнавоз хола” бўлиб ишлашга мажбур. Актрисанинг овоз товланишлари фаррошнинг дардини очиб берган.
Пьесада мавжуд бўлмаса-да, унга иўшхонада ҳар бир мутахассисга хизмат қилувчи тўрт шотир образи киритилган. Гумашталар образини артистлар Илҳом Бердиев, Саъдулла Ниёзов, Дилшод Раҳмонов, Тўлқин Набихўжаевлар қойилмақом қилиб яратишган. Улар керак бўлса - соябон, керак бўлса - хиёбоннинг ўриндиғи, керак бўлса - ташкилотнинг об-ҳавоси, муҳитини, даражасини очиб берувчи “термометр” вазифасини ўташади. Ёш актёрларнинг пластик ҳаракатлари, нутқлари орқали ташкилот ич-ичидан “чириб битганлиги”, сирти бўлса-да, пойдевори дарз кетганлигини билиш мумкин.
Раҳбар Раҳбарович образини Саид Абдуҳамидов яратган бўлиб, ундаги қатъиятсизлик, чумчуқ пир этса, юраги шиғ этадиган “қўғирчоқ раҳбарча” эканлигини нутқи, мимикаларида, ҳатти-ҳаракатида, айниқса, окахонидан бўлган қўнғироққа нисбатан жавобида англаш мумкин. Қизиғи шундаки, Раҳбар Раҳбарович ўз ходимларидан ҳам қўрқадиган инсон. У каламуш мисол ташкилотнинг бор-будини ўз манфаати йўлида сарф этган, пулларини совуриб юборган инсон, шунинг учун сирларини билган инсонларга нисбатан “тили калта”, камчилигини айтган тақдирда ҳам ходимлари уни менсишмайди. Дарров айбини юзига кўзгу қилишади. “Йўқ, мен раҳбарманми-йўқми?!..” деган саволига пичинг билан қарашади. Раҳбарчанинг тилёғмалигини, оқил эмаслигини телефондаги бошлиқ акахони билан бўлган суҳбатидан, “иккита “Т”-тил ва телефондан эҳтиёт бўлмаслигидаги танбеҳидан” суҳбати орқали актёрнинг нафас тиқилгудек бўлган нутқи билан бера олган. Хизмат лавозимига бефарқлиги, амали номини ошириш учунгина лозимлигини эса зарур ҳужжатга имзо чекишида у билан танишиб чиқмай, сариқ матбуотда чиқувчи бошқотирмани ечиш билан оворалидан билиб олса ҳам бўлади. Бундай раҳбари бор идора вайронкорликка маҳкум. Сариқ матбуотда чиққан Дилдора Фаёз деган қўшиқчининг тақдири унга қизиқ-ку, бироқ идорасида арзимайдиган мояна олувчи фаррошнинг оилавий аҳволига бефарқ, лоқайдлик касаллига чалинган. Олдидан оққан сувнинг қадрига етмайдиганларнинг хилидан.
Гумашталар ва тинмай Туркия ва боршқа давлатларга бўзчининг мокисидек қатнайдиган олибсотар маркетолог хоним (Дилрабо Тошпўлатова) Дилдора Фаёзнинг шоу-бизнес оламидаги саҳнада намоён бўлишини антиреклама тарзимда ажойиб тарзда кўрсатишган. Ҳаттоки реклама мизансаҳнасини “Туркиядан келган моллар бор!” дея томошабин юзида заҳарханда кулгу уйғотадиган тарзда якунлашган. Дилрабо ўз образини яратар экан, олибсотарларга хос бўлган психологик хусусиятларни нозик тарзда очган. Иш учун маркет вазифасини бажаради. Ҳатто муовин бува (Ўзбекистонда химзмат кўрсатган артист Жумадилла Раметов)нинг “четга ўте-е-ей, “Абу Сахий” деб жеркиб берувчи репликаси ишхонада у аслан нима билан машғул бўлишини рўй-рост кўрсатган. Иқтисодчи хоним (Изроҳат Муродова) қизил рангни севгувчи аёл бўлганлигидан қизил рўмол сўраганида бошидаги дуррани ҳам ечиб бериши, ҳисобчи хоним (Тўхтахон Суропова) важоҳат билан вишиллаб Раҳбар Раҳбаровичга - “Февраль ойида эсингиздами, бўш накладнойга пул ўтказиш учун ҳужжат тайёрлаётганингизда...” – деб важоҳат билан заҳрини сочаётганда маркетолог ўз ён дафтарчасига қараб, - “февраль ойида мендан фалон пул қарз эдингиз”- деганда ўчибгина қолади. Демак, бу идоранинг машмашалари-ю, қўрқуви бир-бирига ипсиз, занжирсимон тарзда боғланганлиги яққол намоён бўлмоқда. Бундан ташқари сотувчи хонимнинг у эшикдан, бу эшикка қанор қопдек қўша-қўша сумкасини ортмоқлаб юриши ҳам, котиба қиз (Юлдуз Ҳайдарова) ва иқтисодчи хоним (Изроҳат Муродова)га гоҳ туфли, гоҳ алламбало нарсаларни таклиф этиши ёки самолётдаги учиш жараёнида стюардесса қизлар берган арзимаган шоколадни тақдим этиши ҳам табиий чиққан, сунъийлик кўзга ташланмайди.
https://img.uforum.uz/images/zpcuome3773130.jpg
Nigora Umarova
01.12.2014, 18:53
Жумадилла Раметов яратган Муовин бува образи шарти кетиб-парти қолган, оёқда зўрға турса ҳам, ишга судралиб келадиган қария тимсолида намоён бўлади. Айниқса, 60, 70, 80, 90, 2000 йиллардан бери тўпланган қути-қути қоғозларни у ёқдан-бу ёққа судраб юриши, бугунги кунда ахборот компьютер технологиялари ривожланган даврда ҳам ишхона бюракратизм иллатидан қутулмаганлигини кўрсатади. Дилнавоз холани ўз номи билан “Қумри” деб чақирувчи биргина инсон ҳам шу Муовин бува, Раҳбар Раҳбаровичнинг лавозимга эришувига ҳам сабабчи шу қария. Гарчи “раҳбарча” уни “устоз” деб алқаса-да, тил учида қилинган муомала билан, самимий қилинган муомаланинг фарқига яхши боришини Жумадилла Раметов кўрсатиб бера олган. Бироқ Муовин бувада қатъият йўқ, у инсон бир гапни гапирса “сизники тўғри”,, антипозицияда туриб бошқа тараф гапирса “сизники тўғри” деб турувчи нейтрал шахслигини актёр ажиб талқин қилган-ки, унинг талқини тарозу посангисига ўхшайди. Қайцси бир палла оғир келса, шу тарафга ён босади. 40 йилги меҳнат фаолияти давомида ўз фикрига эга бўлмаслиги натижасида умри судралиш орқали ўтиб кетган. Ҳаттоки қачонлардир Қумри холани севган, бироқ тўғри, аниқ қарор қабул қилмаганлиги унга панд берганлиги тўрт гумашта ва ностальгия саҳнасидаги “Moon River’s” (Дарёдаги ой) оҳангига икки актёрнинг вальс тушиши орқали кўрсатилган. Ҳаттоки, тушки ошга бориш жараёнида чойнакка “оқбола” солиб бериб ичиришганлигида ҳам соғлиғи кўтармаса-да, “оқи” билан “қизили”ни аралаштирган Муовин бува “охирги манзили“га етиб боришини тезлаштиради-ю, актёрнинг “Мени шу аҳволда кўрганмидинг Қумри...” деган охирги нолишин ҳайқириғи пушаймон тўла унда чиққади актёр нутқида. Актёрнинг сўзлари, мимикаси, пластикаси бир-бирига уйғунлашган ҳолда ижро этилди-ки, залда ўтирган томошабинлардан бири “...уффф. Нимагадир димоғимга спирт ҳиди келиб кетди" – деб юборди.
Ватанпарвар, маърифатпарвар, юртпарвар адиб, саркарда Алихонтўра Соғуний “Туркистон қайғуси” асарида, “Агар ўзбеклар палов-ош атрофида бирлашгандай бирлашганларида эди, дунёни олар эдилар"- деб ёзган эди. Бўлим бошлиғи-ю (Сардор Мансуров) ва Бош мухассис (Ш.Камолов) ўртасидаги баҳс ҳам “Ақидахон ва Мартинбекнинг тўй ошига бориш” ҳақидаги машмашадан бошланади. Бош мутахассис қизларимизнинг ғайри миллат вакилига хорижга турмушга чиқиб кетишларига қарши, Бўлим бошлиғига эса куёв қора бўладими. Қизил бўладими-фарқи йўқ. Муҳими – ош қора бўлмасин. Бугунги кунда глобаллашув даврида қизларимизнинг хорижий мамлакатлардаги ирқи, динидан қатъий назар хорижлик куёвларга турмушга чиқиб кетиш масаласининг бир учи мана шу кичик саҳнада кўрсатилган бўлиб, кимдадир ғурур. Айниқса, Бўлим бошлиғининг, - “Оббо-о! (Мутахассислар хонасига имо этиб) Камлик қиляптими?.. Нима, сиздан сўраб тегсинми?! Эркинлик, демократия! Биз ҳам дунёга чиқиб бўлдик, оғайни! Ҳозир жаҳоннинг қай гўрига борманг, “тоғажон” деб тўрттаси бўйнингизга осилади! Замоннинг зайли-да, қўлингиздан нима келарди?” – дейиши унинг маънавий қиёфасини очади. Кимдадир қорин ғамидан ўзга ғам йўқлиги сўз ўйини орқали, “кунингдан бир кунинг бўлса ҳам ош - е, пулингдан бир пулинг қолса ҳам ош - е”, “Наҳорга ҳам ош, пешинга ҳам ош, кечқурун ҳам ош”, “ейишга ҳеч нарса бўлмагандан кейин ош ейилади-да” – деган киноялар орқали, иш вақтида ҳам ходимларнинг ўз ишланрини суистеъмол қилишликлари кўрсатилган.
Спектакль жараёнида хорижий мусиқалардан унумли фойдаланилганки, бу дунёга юз очган мамлакатимизга дунёнинг илғор тажрибалари билан биргаликда ёмон иллатлар ҳам кириб келаётганлиги кўрсатилгандек бўлган. Саҳна декорациясидаги нураб бораётган, ғишти кўчаётган деворлар ҳам майда-майда иллатлар туз мисол асрлар давомида етиб келган қадриятларимизни емиришини кўрсатаётгандек гўё...
Спектакль якунида барча ходимлар ташкилотнинг мол-мулкини талон-тарож қилишади-ю, Дилнавоз холага биргина раҳмат қолдиришади. Юқоридан ишхона бузилмаслиги ҳақида хабар келиб, ташкилотда ҳеч вақо қолмаганлигини билган бошлиқ “шок”ка тушади. Ва... ва аламини жазавага тушган ҳолда, “Болам, мени бўшатмагин..” деб зориллаётган Дилнавоз холадан олади. Шу ерда актёр Саид Махмудов Раҳбар Раҳбаровичнинг ниқобсиз ҳақиқий қиёфасини очади-ю, “Йўқол, кампир”,-деб ўшқиради. Актриса Доно Бобохонова шу ҳолатда пауза орқали Дилнавоз опанинг ички бўҳронини кўзи билан ифодалаган.
Негадир хаёлимдан мана шу “миллион туда, миллион сюда” қилиб ишлайдиган ишхонанинг барча ходимлари, ташкилотни ич-ичидан кемирувчи каламушлар қиёфасида гавдаланди.
Фаррош кампир асар сўнггида “Ҳамма жой топ-тоза... Қайдасан, Қўйлиқ отам...”-деб манзилга равона бўлади. Бунда икки хил мазмун – ишларини бажариб уйга қайтаётган кампир ҳамда бу дунё кирликларини тозалаб мозористон тараф йўл олган ожиза қиёфасини кўриш мумкин. Тўғри-да, дунё замзамалари кўзларини кўр қилиб қўйган инсонлар “Ҳайя ул-Фалақ”ни эшитишармиди...
Спектакль хос томошабинга мос тарзда, “қуйди-чиқди” дан узоқ тарзда саҳналаштирилган. Ҳар бир воқеа устида минг мулоҳаза юритасиз. Драматург томонидан ёзилган қаҳрамонлар тилидан ўзгача жаранглаб чиқаётган “теша тегмаган гаплар”, қочиримлар, “ним коса тагидаги ” таг маънолар... Актёрларнинг роль ўйнашлари асносида, жуда кўп ўйлайсиз.
Ҳақиқат тоза ҳавога ўхшайди. Нафас олиб турасиз-ку, тўймайсиз, бироқ тўйиб-тўйиб нафас олгингиз келади. Аслида эса “Фаррош кампирнинг туши” спектаклидаги маънавий пок инсон, шу – Қумри хола. Раҳбар Раҳбарович ҳам, бош мутахассис-у, ҳисобчихон-у, иқтисодчи хоним ҳам, бўлим бошлиғи ҳам фаррош кампир оёғи тагидаги супринди, ўз турмуш ташвишлари-ю, машмашаларидан, икир-чикирларидан “майдалашиб кетган” инсонлардир. “Инсон агар маънан бир оламга юксалса, ерда туриб ҳақиқатни кўради ва моҳиятини англайди”- деб ёзган эди имом Ғаззолий “Иҳё ул- уд-дин” асарида. Саҳна асарининг сўнггидаги фаррош кампирнинг шифокор қиёфасида чиқиши ва қолган қаҳрамонларнинг бемор қиёфасида гавдаланиши, “Ҳой, инсонлар, тезроқ тузалмасангизлар, бузилган ахлоқ ахлатхонаси уюмида қоласизлар...” – деб огоҳликка чорлаётгандек...
Нигора УМАРОВА
https://img.uforum.uz/images/ihqmwvt339260.jpg
26 декабря во Дворце искусств «Istiqlol» прошла церемония награждения победителей национальной премии «Эътироф – 2014». Итак, победителями стали:
...
«Лучший спектакль года» – Драма «Ойдин»;
ТВда ўзининг рекламаси билан ҳаммани жонига тегишга улгурган Эътироф – 2014 конкурси ўтказилибди. Миллий театрда кўйилган "Ойдин" спектаклини 2014 йилнинг энг яхши спектакли деб топилгани рости айтганда ажабланарли. Ушбу пьеса, менимча, "одам савдоси" мавзусида "заказ" асосида ёзилган, бадиийликдан йироқ, зўрама-зўраки конфликт асосида қурилган.
Nigora Umarova
29.12.2014, 14:20
26 декабря во Дворце искусств «Istiqlol» прошла церемония награждения победителей национальной премии «Эътироф – 2014». Итак, победителями стали:
...
«Лучший спектакль года» – Драма «Ойдин»;
ТВда ўзининг рекламаси билан ҳаммани жонига тегишга улгурган Эътироф – 2014 конкурси ўтказилибди. Миллий театрда кўйилган "Ойдин" спектаклини 2014 йилнинг энг яхши спектакли деб топилгани рости айтганда ажабланарли. Ушбу пьеса, менимча, "одам савдоси" мавзусида "заказ" асосида ёзилган, бадиийликдан йироқ, зўрама-зўраки конфликт асосида қурилган.
“Йилнинг энг яхши спектакли” – “Ойдин” спектакли Сурхондарё вилояти мусиқий драма театри (http://kun.uz/2014/12/27/etirof-2014-tanlovi-goliblari-malum-buldi/).
Сиз Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган спектакль вариантини кўргансиз. Ушбу спектакль Сирдарё вилоят театрида ва яна юртимиздаги 3 театрда саҳналаштирилган. Балки саҳна талқини ўзгачароқдир....
Nigora Umarova
02.01.2015, 22:06
1 январь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида драматург Рихсивой Муҳаммаджоновнинг "Йиғлама қиз" спектаклига тушдим. Бироқ нега энди пьесанинг номи "Йиғлама қиз" деб номланганига ақлим етмади. Саволлар гирдобида қолдим. Эскирган мавзу, долзарблик топмадим.Спектакль мавзуси сериаллар мавзусидан икки қадам ортда қолган, бироқ актёрларнинг ижроси саҳна асарини жонлантириб турибди. Ушбу спектаклдаги буви ролини Рихси опа Иброҳимова ўзгача, Тўти опа Юсупова ўзгача, Малика Иброҳимова ўзгача ижро этишган. Характерларидаги жиҳатлар ролга "юққан".
Театр фойесидаги саҳна асарларининг декорацияси кўргазмасини кўриб маза қилдим. Рассом Бахтиёр Тўраев ва унинг шогирдларини иши - "Ревизор", "Спартак", "Маскарад", "Қарсилдоқ", "Пири коинот"...
Декорацияларга юқоридан қаралса ажабтовур кўринар экан. Мўъжиза ичида мўъжиза.
https://img.uforum.uz/images/hbqhtcg3948600.jpg
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2014 йилнинг январь ойи учун репертуари
https://img.uforum.uz/images/vztssck3579669.jpg
Nigora Umarova
06.02.2015, 19:25
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 2015 йилнинг 6 февралида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб пойтахтимиздаги Туркистон саройида маданий тадбир ўтказилди. Унда "Дийдор" театр-студиясининг "Ёдим синиқлари" спектакли намойиш этилди.
https://img.uforum.uz/images/rpxuuej2563965.jpg
Юртимизда мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшайдиган ўзбек аёли, ўзбек шоирасининг тимсоли бўлган Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган шоирага кўрсатилган юксак эҳтиромдир.
Мазкур қарор асосида юртимизнинг барча ҳудудида шоира ижодига бағишланган адабий кечалар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг
100 йиллигига бағишлаб ўтказилган маданий тадбир ҳам шулар жумласидан.
Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг муносиб туҳфаси сифатида "Дийдор” театр-студияси томонидан Зулфиянинг ҳаётидаги яхши ва ёмон кунлари, таассуротлари, тасаввурлари, ички кечинмалари, севгиси, оиласи ота-онаси, ўтмиши, ҳурлик соғинчи ҳақидаги хотираларидан сўзловчи "Хотирам синиқлари" достони асосида "Ёдим синиқлари" спектакли саҳналаштирилди.
https://img.uforum.uz/images/ozibbvi8582987.jpg
Зулфияхонимнинг "Хотирам синиқлари" достони халқ, миллат оғриғига, қувончига дахлдор. Унда шоира турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон билан кечган умрининг баҳори, жуда эрта келган хижрон, қалб изтироблари фожеаси орқали иккинчи жаҳон урушидан йўқотишлар билан чиққан халқнинг дард ва аламларини ифодалайди. Хотирасидаги чизиқларни бир бир ёд этар экан унинг синиқлар – акаси ва турмуш ўртоғининг бевақт ўлимини ҳам дард билан қаламга олади.
https://img.uforum.uz/images/zwtrhsa901088.jpg
Асар якунида шоира ҳурлик соғинчини қанчалар қадрлилигини, аччиқ хотиралар тугаб озодлик кунларини орзиқиб кутгани ва унга етишгани, ўзбекнинг озод Зулфияси эканлигидан фахрланади. Мустақиллик даврида топган эъзозини ўзининг жўшқин шеърларида ифодалайди.
https://img.uforum.uz/images/gizhtfq964125.jpg
Бу асарни саҳнага олиб чиқишдан мақсад бугунги ёшларни мард, жасур, кучли иродали бўлишлари қолаверса шу билан бир қаторда мустақиллик, хурликни, нақадар улуғ неъмат эканлигини Зулфия ҳаёти мисолида ёрқинроқ акс эттиришдан иборат.
“Ёдим синиқлари” спектаклидаги ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева (Зулфия), “Ниҳол”, “Эътироф”-2014 мукофотининг совриндори Илёс Арабов ҳамда “Дийдор” театр ўқув студиясининг актёрлари Ҳайдаров Руслан (ота), Нарзиева Назокат (она),
Миразим Абдумутал ўғли (қўшни йигит), Мадинахоним Сапаева (келин),
Мамашарипов Ҳусанбой (миршаб-пристав), Ашурвоев Парвиз (ака) ижро этишган.
"Ёдим синиқлари" спектакли мустақил Ўзбекистонимиз ёшларига яратилган шарт-шароитлар, имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ва бу неъматларни қадрига етиб она ватанга муносиб фарзанд бўлишларига етаклайди.
https://img.uforum.uz/images/zouwoot3858975.jpg
Етук режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилиб, илк марта Тошкент шаҳрида томошабинлар ҳукмига ҳаво этилган мазкур спектакль республикамизнинг барча вилоятларида намойиш этилиши режалаштирилган.
e2acce45e7ae5d4
Nigora Umarova
12.02.2015, 15:34
"Хотирам синиқлари" спектакли бугун - эрта Самарканд шаҳрида намойиш этилади. Ушбу спектаклнинг намойиши Сирдарё, Жиззах илоятларида ҳам бўлиб ўтди.
https://img.uforum.uz/images/grkmpqb9835215.jpg
https://img.uforum.uz/images/xhezefo1109759.jpg
Ушбу спектаклнинг намойиши
Andijonga kelmasmikin...
Nigora Umarova
13.02.2015, 14:25
Ушбу спектаклнинг намойиши
Andijonga kelmasmikin...
Спектаклни бутун Республика бўйича қўйиш режалаштирилган. Вилоятлар бўйича спектакль қўйилиши режасини аниқлаштириб мавзуга жойлаштираман.
Nigora Umarova
15.02.2015, 23:24
Ушбу спектаклнинг намойиши
Andijonga kelmasmikin...
Андижон вилоятида ҳам спектаклни қўйиш режалаштирилган. Спектаклнинг Республика бўйлаб намойиш этишнинг режасини қуйида келтириб ўтмоқдаман.
Қашқадарё вилояти – 17 февраль
Сурхондарё вилояти – 19 февраль
Андижон вилояти – 25 февраль
Фарғона вилояти – 26 февраль
Наманган вилояти – 27 февраль
Навоий вилояти – 4март
Бухоро вилояти – 5 март
Қорақалпоғистон Республикаси – 11 март
Хоразм вилояти – 12 март
Тошкент вилояти – 14 март
Вазият тақазосига кўра жадвалга айрим ўзгартиришлар кириши мумкин. “Ёдим синиқлари” спектаклининг намойиш этиш соати ва жойини жойлардаги Маданият ва сорт ишлари бошқармасидан аниқлашингиз мумкин.
Nigora Umarova
16.02.2015, 12:52
Қалбдан қалққан синиқлар
Қалбда қўрғошиндай ётиб ҳасратим,
Кўзларим жаҳонга бахтиёр боқар...
...Бахтли аёл дермиш мени халойиқ...
Зулфия
Дардсиз тириклик йўқ. Фақат бўшлиққина дардсиз, бедаво. Баъзан инсон барча нарса муқим, “ўзича” рисоладагидек бўлишини истаб қолади: бахт боқий бўлсин,бахтсизлик бўлмасин, тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин - ҳаёт, тириклик бўлсин, ўлим, ҳижрон бўлмасин. Бироқ тақдир синовлари томонидан отилган тош-тақдир зарбалари унинг бу орзуларини чил-чил синдиради. Бежиз, банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейишмайди. Тақдир бизга йўллаган ҳукмидан қочиб қутула олмаймиз. Яўлимиздан келадигани эса белгилаб берилган ҳаёт йўлида, манзилга томон ошиқаётганда йўлни кўркамлаштира олишимиз, ундаги йўловчилар билан тўғри муносабатга кира олишимиздир. Ҳар бир инсон ўзини ўзича ҳақ деб билади. Бироқ Ҳақиқатга бу дунёнинг кўзлари билан қаралганда у турли тарафдан турлича кўринади. Ривоятларда келтирилишича, эмишки Арши аълодаги ҲАҚИҚАТ КОСАси ерга тушиб чил-чил синган ҳамда ер юзидаги ҳар бир инсон унинг синиғини топиб олиб, мен ҳақиқатни топдим дея бир-бирига гапириб юрар экан. Аслида эса синиқлар бирлаштирилса, Ҳақиқат Ягона бўлади. Зеро, ҲАҚнинг ҲАҚлиги ҳақлигидадир.
Яқинда “Дийдор” ўқув – театр студияси томонидан Ўзбекистон халқ шоири, ўзбек аёлллари учун вафо ва садоқат, матонат тимсоли бўлмиш Зулфияхонимнинг умри шоми аро битган “Хотирам синиқлари” достони асосида “Ёдим синиқлари” спектакли саҳналаштирилди. Кимдир бу достонни Анна Ахматованинг “Реквием”ига, яна кимдир Александр Твардовскийнинг “Хотира ҳуқуқи” асарларига муқояса қилди. Инсон Фано ва Бақо остонасида турар экан, қилган аъмолларини сарҳисоб қилади. Достонни ўқиш, спектаклни кўриш жараёнида ўз ижодини “Ҳаёт варақлари” деб аталмиш шеърий тўпламдан бошлаб, турли даврнинг турли бўҳронларини бошидан кечирган, пайти келганда суюмли бўлиб “суйган ва эркаланган”, айрилиқ оловида куйган-у, бироқ бу оташ унинг иродасини пўлатдек мустаҳкам қилиб бахтсизликдан бахт қидира олган, алал оқибат халқи орасида “Бахтим шул - ўзбекнинг Зулфиясиман” деб фахрланган шоира Зулфияхоним ўзининг дардларига сизни дарддош қилгандек бўлади.
Забардаст режиссёр Баҳодир Йўлдошев саҳналаштирилган “Ёдим синиқлари” спектаклини илк бора телеэкранда кўрганимда соат милларининг чиқиллашига ўхшаш ун-сониялар оҳанги эътиборни бехос тортди: Кичиккина ун, бироқ бу бонгга ўхшайди. Юрак уришимиз, нафас олишимиз, фикр тезлигимиз, ўйларимиз, туйғуларимиз... Сония... Ундан тўғри фойдалана олишимиз, уни йўналтиришимиз, бойлигимиз. Сарҳисоб палласида вақт аталмиш бойлигимизнинг ушбу мисқолининг уволи-ю, тўғри фойдалана билганлигимизни тарозу палласига қўйгандаги жавобгарлигимиз. “Дин-дин, дин...”. Бонг уриляпти-ю, ҳамоҳанг тарзда хаёлдан Зулфияхонимнинг, гарчи бу мисралар спектаклда айтилмаса ҳам, фикр чақмоғида, “Ҳаёт китобини бехос варақлаб, мен ўтган умримга ачинмай қўйдим...” сатрлари яшин тезлигида ўтди.
Зимистон саҳна. Саҳнада Зулфияхоним қиёфаси(Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева) намоён бўлди: “Ўзбекистон, Она Ватаним, заифлигим кўз ёшим суйма... Бахтдан, бахтсизликдан қолсам довдираб... Ёнсам сув сепасан, сўнсам ёндириб... Ватан бўлмасайди одамзод албат, Ўзи кашф этарди, кашф этгандай бахт”. Зулфиянинг “Азиз туйғулар” шеърлари туркумидаги мисраларининг хотимаси БАҲОР, НЕВАРА, САДОҚАТ,МЕҲНАТ, ТАЯНЧ, ОРЗУ каби туйғуларни бўлмасайди .... ОДАМЗОД АЛБАТ ЎЗИ КАШФ ЭТАРДИ КАШФ ЭТГАНДАЙ БАХТ деб якунлайди.
https://img.uforum.uz/images/fqqezrg3625909.jpg
Инсон тирик экан, меҳнат ва кураш, интилиш бор. Кураш бор ерда эса тўқнашув, зиддият, фожиа ва у билан боғлиқ туйғулар мужассам. Кучли аёлгина бундай сўзларни айта олишга, ёзишга журъат топа олади. Актрисанинг сокин, бир маромда, бироқ ички туғёнларнинг етишувини кўрсатиб берувчи шеър ўқишида ғам, изтироб каби туйғуларни эмас, мураккаб ҳаёт қонуниятини очиш, инсоннинг қандай ҳар қандай ғовларни енгибгина ўз ниятига етишишини кўрсатиш, юксак мақсадга қон ва жон, фидойилик эвазигагина қарор топишини англайди киши.
Қора либосда, елкасига оқ ёпинчиқ ташлаб олган актрисанинг салобати мана шу ёзуқларни ўқиттирмаяптимикан... Азоб-уқубат ҳам бахт ва шодлик каби турмушнинг улуғвор ҳақиқати. Уни ижодий бўёқдан чиқариб ташлаш ярамайди. Қора улуғворлик рамзи. У бор экан, бизни оқни, покликни англаймиз. Баъзан юракдан истаган ва кутган нарсамизни амалга ошди деб ўйлаймиз. Лекин токи инсон дунёда яшар экан, севар-севилар, шод-хуррам бўлар, ижод этар экан, азоб-уқубат, изтироб у билан ҳаминқадар ёнма-ён бўлади.
Актриса(ТВ версияда) тахлам китоблар тахланган столнинг ёнидаги курсида ўтириб шоира шеърини ўқимоқда. Столнинг устида хира кўзгу. Ғира-шира хотиралар уйғонишининг бир омили. Шоир Фахриёрнинг “Кўзгуга қарадим, аксим кўрдим кўзгуда” сатрлари бор. Кўзгуда ҳам алдамчилик бор. Рўй-рост кўрсатаяпман дейди-ку, бироқ ўнгни терс, терсни ўнг қилиб кўрсатади. Хотира уйғонишининг бир омили.
https://img.uforum.uz/images/pzyznuy6902903.jpg
Nigora Umarova
16.02.2015, 12:56
“Хотира синиқлари” – қандай асар? Ҳаёт сабоқларини кейинги йўлларда равон қилишга хизмат қилувчи асарми? Инсонлар қилган хатолар оқибатида келиб чиққан фожиаларни кўрсатиш орқали гўзаллик, эзгулик, ҳақиқатни келажакка кўрсатишми? Бахтсизликдан бахт, ҳаёт берган зарбадан ожизланиб қолмай, балки бундан ҳам кучлироқ бўлишга интилган, қисматга тан бермай, балки ҳаёт заргарининг пичоғида тарошланиб серқирралигини намоён этган аёлнинг ёзуғими? Айтишларича, олмос қанча кўп тарошланса, серқирра бўлиб, қиймати ошар эмиш...
“Ҳуррият келдингми - наҳотки келдинг,
Пинҳона соғиндим, пинҳона кутдим.
Ёмғирга бағрини тутган саҳродек-
Сенинг насимингни қалбимда тутдим...”
https://img.uforum.uz/images/vxqkpoz7873783.jpg
Қўрқув салтанатида “Ҳуррият” ҳақида пинҳона кутишдан ўзга илож ҳам йўқ эди. Зеро, ҲУРЛИК, ҲУРРИЯТ дея баралла нидо этганлар, собиқ тузумнинг замбарагига нишон бўлишганди. Шу сабабли ҳам шоиранинг ўкинчу, армонлари “қўрқув калхатлари тегиб синдирган "ЁДИ СИНИҚЛАРИ” кўнгилнинг туб-тубига чўккан, уни келажакка сабоқ бўлиши учун Зулфияхоним мардлик билан гарчи юрак бардош бера олмаса-да, уларни қалқитишга, жонлантиришга сабот топа олган. Режиссёр ва актрисанинг юксак маҳорати мана шу кўринишни биргина деталь орқали – юрак санчиши “УҲ...” орқали тасвирлаб беришган. Шу ҳаракат портлаши кутиб турган вулқоннинг портлашига сабаб бўлгандек гўё. “Синиқлар” “портлаш” орқали ёзилган достон. Шу сабали бўлса керак “Ёдим синиқлари” саҳна асарида ҳам оқни – қора, ноҳақликни-ҳақиқат, адолат деб ишонган инсонлар қиёфасини, воқеаларни кузатамиз. Унда ўтган-кетган инсонлар жонланди, воқеалар жонланди. Спектакль ижрочиларининг Зулфиянинг “Ҳижрон” шеърлари тўпламидаги “Қалб бўлганда йироқда, ирода экан ожиз” қўшиғининг маҳзун хиргойиси саҳнага чиқишлари билан воқеалар ривожи бошланди. Қўшиқ хиргойисидаги “Кўпдир айтажак сўзим...” деган нуқтасида шоиранинг кўз ёшларини ичига ютиб, севимли инсонини қалбида ҳис этиб, куч топиб яшашини кўрсатишидаги биргина ҳаракати ичидаги фарёдни қўли билан тўсиши ҳамда “давраларда шўх-шаън аёл”нинг қиёфасига кўчиши саҳнасида бир қиёфадан иккинчи қиёфага ўтишида актриса Гулбаҳор Йўлдошеванинг маҳорати яққол кўринади.
https://img.uforum.uz/images/vtazmsd1158755.jpg
Nigora Umarova
16.02.2015, 13:10
https://img.uforum.uz/images/mahjbzi4347479.jpg
Она (актриса Назокат Нарзиева) Зулфияхоним онаси Хадича хола образини яратиш жараёнида “усти бутун –ичи тутун” аёл тимсолини акс эттирган. Шоиранинг доим қулфлоғлиқ хотира сандиғидаги “хотира синиқлари”даги
“Сўфи Оллоёрми, девона Машраб,
Баёзларин ўпиб қўлга оларди.
Юмушми, ўйинми-барини ташлаб,
Сеҳрли оламга кирардик...” -мисралари ўқилганда билиш мумкинки, уй-рўзғор юмушлари, тикув-чатувдан ортмайдиган бу муштипар аёлнингичи халқ китобларининг муҳташам хазинаси бўлган. Зулфия ўзининг “Ҳаёт варақлари” мақоласида Хадича хола ҳақида, “У ҳамма вақт камгап, хаёлчан эди, лекин унинг фикрлари, ўйлари мудроқ эмаслигини, унга мутелик, заифлик ёт эканилигини билар эдим. Руҳидаги маъюслик, овозидаги ҳазинлик фақат унинг сажиясига хос бир сифатгина эди, холос. Унинг етти фарзандининг бирортасига ҳам уларни таҳқирлайдиган, камситадиган сўзи ёки ҳаракатини эслолмайман, лекин секингина айтилган афсус ва муҳаббат тўла танбеҳи билан энг ўжаримизни ҳам осонгина қайтариб олар эди.
Онамнинг қанчадан-қанча қўшиқ ва афсоналарни, достон ва эртакларни билишига ақлимиз бовар қилмасди. Бу сеҳрли афсона ва достонлар бизга бениҳоя ҳузур бағишлар, ўзига ром қилиб олар, ҳар сафар янги жилва касб этар эди. Биз фарзандларнинг “нега?”, “нима учун?” тарзидаги саволларимизга сабр-қаноат билан, жуда мароқли, мулойим жавоб қилардилар. Ўша овоз, энди билсам, мени дунё кенгликларига бошлаган сўқмоқ экан. Энди билсам, онамнинг битта ўзлари ҳозирги замон болаларига ҳар хил ахборот берувчи ўнлаб манбалар ўрнини босар эканлар...” Шоира йиллар ўтган сайин онасининг муборак зот эканлигини чуқурроқ англаётгандек, танҳо қолган кезларида эса хотираси қатларидан онасининг овозини эшитгандек сезади.
Рангу оҳангларни жонга қуйганда,
Шуълага тўларди бутун коинот.
Ўзимни сеҳрга асир туйганда,
Юракда ёзарди қўшиқ ўт қанот”.
Машрабнинг “Ҳеч кима маълум эмас, ҳоли паришоним менинг...” ғазали билан Хадича хола (Назокат Нарзиева) куйлаганида онанинг дардлари алангаси намоён бўлади.
https://img.uforum.uz/images/sbapawk1716979.jpg
Зулфияхонимнинг “Хотира варақлари” эсдаликларида шундай ёзилади : “ Онамнинг шеър ўқишларини кўп севар эдик, қандайдир эркаловчи, майин, мусиқий, маънили... Онам кўпроқ ўғил болаларни ўстирган. Ўғил бола тарбияси қийин бўлади, аёл кўп ўғил ўстирса, сержаҳл бўлиб қолади, деган гаплар қулоғимга чалинган. Йўқ, менинг онам овозини сира баланд кўтармасдилар. Мен уларни тинглаётганимда пок, оромбахш бир оламга киргандай ҳис этардим ўзимни”. Шоиранинг тўрт норғулдек акаси бўлган. 37-йилларнинг талотўплари шак-шубҳасиз Исроил дегрез хонадонини ҳам четлаб ўтмаган. Саксон йил ловуллаб сўнмаган ўт ажаб эмас, “Хотира синиқлари”га кўчган-у, бу дардларнинг учқуни қоғоз варақларини куйдирган бўлса... Яқинларни йўқотиш...
https://img.uforum.uz/images/mpxkeen7292423.jpg
Nigora Umarova
16.02.2015, 13:16
Адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъкидлаганидек, “Хотира бутун бўлолмайди. У доим парчалардан иборат. Парчаларда яшайди. хотиранинг табиати ўзи шундай. У синади, сўнади, яна чўғланади, яна аланганинг тилларига айланади, куяди. куйдиради, омонсиз жароҳатларга, юракнинг дардларига малҳам бўлади”. Спектаклда шоира номидан талқин этилган ҳар сўзда, ижрода фарёд саси, армон саси келиб турди. Унда 37-йиллар давр машинасининг даҳшатларига қарши туролмаганларнинг фарёдлари тўлиб ётибди. “Ёдим синиқлари”да нафақат Зулфияхонимнинг тақдири, балки ўша давр аёллари – оналар, опа-сингиллар, келинчакларнинг қора кўргуликлари акс этган. Халқимизда, “ўт балоси, сув балоси, туҳтат балосидан Ўзинг асрагин”- деган дуо бор. Спектаклда куйланган, “Бахтиёр давринг берган, -Замонангни куйга сол.- Дала бўйлаб саралаб, Қизлар терар гул-лола” - деб оҳангга солинган давр бўлган бўлса-да, сиртдан зўраки табассум, бағри қонга тўлган, турмуш ўртоғини урушга жўнатиб, айрилган, ҳижрон азобида қолган, туҳмат билан қамалган, авахтама-авахта ўғлини излаб, яқинига егулик олиб бориб, “передача”сини етказа олмаган, охирида эса “отувга ҳукм қилинди” деган совуқ хабарни олган муштипар оналар замони эди. Саҳнада ҳар сафар ўқ отилганида томошабиннинг юраги ларзага келди.
https://img.uforum.uz/images/yhdaoro8302448.jpg
Ва ҳадемай сездик бу қаҳрамонни,
Тиғдай тилларида ялай бошлади.
Қадами етганда ҳар хонадоннинг-
Қувончи бужмайди, сўлий бошлади...
https://img.uforum.uz/images/sqfjigq5037914.jpg
Актёр Ҳусанбой Мамашарипов яратган миршаб- пристав образи ҳар хонадонга ёвузлик, совуқлик олиб кирувчи зулм салтанатининг югурдаги, шумқадамлик тимсолида яққол намоён бўлган. Совуқ, маънисиз, зомбига айланган, манқурт инсоннинг тимсоли қарашларида зоҳир.
https://img.uforum.uz/images/onnylic860744.jpg
Nigora Umarova
16.02.2015, 13:20
https://img.uforum.uz/images/kposamv4638328.jpg
Гарчи актриса Гулбаҳор Йўлдошева Зулфияхоним тимсолини яратган бўлсалар-да, ёш актриса Мадинахоним Сапаева ижросида Зулфиянинг ёшлигини кўрдим. Мадинанинг қоғоздан кабутар ясаб учириши, қувончдан кўзларини ёниб туриши, келинчак мисолидаги ижроси, “Қошларимга ўсма қўйиб қароладим, -Гул узай деб боғингизни ораладим...” - деб қилган дардли ижроси, яқин инсони урушга кетганидаги бир нуқтада қотиб қолган қарашлар кишида чуқур таассурот қолдирди.
https://img.uforum.uz/images/pmxkqbo9495913.jpg
Бунча чидам қайдан-пўлат, оловдан,
Метиндан яралган жонмиди отам...
Оташ оғушидан топиб бизга нон,
Ғамга ҳам чидамли бўларкан одам...
Руслан Ҳайдаров Исроил дегрез(Зулфиянинг отаси) образи орқали меҳнаткаш, иродали, сабр-матонатли шахс тимсолини талқин қила олган.
Олов ва меҳнат маҳорати бирикканида, инсон кўп ишларнинг уддасидан чиқа олади. Руслан - ота характерини очишда бир оғиз сўз ишлатмайди, бироқ унинг келбати, дилга танглик чўкканда ҳолатидаги тиргак ҳолати, шоира отасининг салобатли азиз қиёфасини кўрсатган.
Қолганда азоблар исканжасида,
Ота, бир кўрмадик кўзингизда ёш.
Яшаб умидларнинг пок саждасида,
Ҳатто ёвингизга отмадингиз тош.
Ва фақат дедингиз:”Солдим худога”...
https://img.uforum.uz/images/ggoyjie9702575.jpg
Дарҳақиқат, ёмонлик қилган кишига ёмонлик қилиш, ҳамманинг қўлидан келади. Ёмонликка ёмонлик қайтармаслик-ақлли кишининг иши, аммо ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш-мард кишининг иши.
КГБнинг темир сандиқлари очилганида бир гуруҳ журналистларга қатағон даври қурбонларининг “жиноий ишлар”и билан танишиш имкони берилди. Ўша йилларда ёшлар газетаси таҳририятида ёниб-куйиб ишлаган Ислом Усмонов шоиранинг ўртанча-учинчи акаси Нормат Исроиловнинг “иши” билан ҳам танишиб, шу ҳақида каттагина мақола эълон қилади. Журналистнинг “Туҳмат” (1991) деб аталган мақоласидан маълум бўлишича, давлат ва партия идораларида хизмат қилган Нормат Исроилов бўронли 1937 йилнинг бегуноҳ қурбонлардан бири бўлган. Хуллас, Нормат Исроиловнинг умри қисқа экан. У 34 ёшида, авжи кучга ва ақл-заковатга тўлган вақтида отиб ташланган.
Адабиётшунос Адҳам Акбаровнинг “Зулфия” (1975) адабий портретидан маълум бўлишича, акаларнинг тўнғичи Исмоил Исроилов бўлиб, 20-йилларда тузилган ёшлар ташкилотида фаолият кўрсатган, кейинроқ эса Москвадаги Шарқ халқлари коммунистик университетида таълим олган. Ўзбекистонга қайтгач, масъул партия ишларида хизмат қилган. Шоиранинг иккинчи акаси Қодир Исроилов Каттақўрғон шаҳридаги ёшлар ташкилотининг раҳбари бўлган. Нафақага чиққунига қадар Тошкентдаги заводларнинг бирида, қуювчилик цехида хизмат қилган. Юқорида тилга олинган китоб ёзилган вақтда Қодир ака қадрдон хонадонида “кексалик гашти”ни суриб яшаган.
Шоиранинг тўртинчи акаси - Аҳмад Исроилов. У ҳам Нормат акасининг изидан кетиб, Москвада ўқиган ва партия идораларида хизмат қилган. Камина унинг ҳаёти ва фаолиятига доир бошқа бирор маълумотни топа олмадим. И.Усмоновнинг Нормат ака тўғрисидаги мақоласида фақат бир фактгина тилга олинган. У акаси билан бирга Тошкент киностудияси қурилишида иштирок этган экан.
Кўриниб турибдики, гарчи баттол тузум отани ўғлидан жудо қилган бўлса-да оила бошлиғи фарзандларини эл-юртига фойдаси тегадиган тарзда тарбиялаган. Уларни инсонларга нисбатан ёмонлик қилишга эмас, яхшилик қилишга ундаган. Қайғу-аламдан қочиш керак эмас, балки у билан юзма-юз келган ҳолдагина инсон ўзлигини топиши, англаши мумкин. Зулфияга ана шу сабру-чидам, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш ота мерос бўлиб қолган туйғу эмасмикан?!.. Руслан Ҳайдаровнинг изтиробли нигоҳлари Исроил дегрезнинг мана шу қалб туғёнларини сўзлаб бера олгандир.
Зеро, Зулфия ҳам - “Дадам... дадам, десам, қонимга ширин ва аламли ҳаяжон югурганини ҳамма вақт ҳис қиламан, дадамнинг меҳнатли катта ҳаёти, тақдир унинг бошига солган қатор уқубатларнинг алами менинг томиримни қайта-қайта кесиб ўтганини сезаман”- деб ёзган эди.
Шоира “Мен Тонгни куйлайман” деган юқорида келтириб ўтган ҳасби ҳолида айтилган бу сўзларни шарҳлаб, адабиётшунос Адҳам Акбаровга бундай “очилган” эди: “Мен илк бор маҳорат дарсини отамдан олганман, десам бўлади. Улар ўз касб-корларини ҳамма нарсадан афзал кўрардилар. Унга бутунлай берилган ва усиз ҳаётларини тасаввур этолмас эдилар. Ёдимда, отам нафақага чиққан ўттизинчи йилларда, бир куни, уйга борсам, отам кўрпа-тўшак қилиб ётган эканлар. Маълум бўлишича, улар шу куни заводга борган эканлар, цехда пўлат эритмалари сачраб, отамни куйдирган экан. Энгашим қарасам, баданга санчилган металл сочмаларидан кўкраклари илма-тешик бўлиб кетган. Отам мендан шу парчаларни олиб ташлашимни сўрадилар: “Қўрқма, қизим, мен оғриганини сезмайман”, дедилар майин овоз билан. Аммо юрагим дов бермай, отамни касалхонага олиб бордим. У ерда докторлар қисқич билан металл парчаларини олиб ташлашди. Отам ўзлари сезмаган ҳолда меҳнатга бўлган ихлослари билан, агар таъбир жоиз бўлса, меҳнатга ўчликлари билан менга намуна бўлдилар, ўз ишимга қандай муносабатда бўлиш илмини ўргатдилар”.
Nigora Umarova
16.02.2015, 13:21
Нима учун инсон ҳаётида қийинчиликка кўп дуч келади? Бу орқали шукрона келтириш ва ношукурлик ўртасида эътиқод синови кетадими? Машъал ёрқин бўлиши шамолга боғлиқлиги ҳам эътиқод синови-ку... Ҳақиқий эътиқод бандасигина кучли ва ҳақиқий муҳаббатга эга бўлиши мумкин. Муҳаббат – ҳаёт мазмуни, дорулбақодаги барча бўшлиқларни тўлдиришга қодир. Зулфияда на шундай йўқотишлар кўп бўлди: акасини йўқотиш, Ҳамид Олимжонини йўқотиш, ота-онасидан айрилиш... Бироқ у тушкунликка берилмади. Тушкунлик кайфияти – “қўли бирор ишга бормаслик” -ьзанг мисол инсон иродаси, қатъиятини емиради. Ҳаёт зарбаларини, қийинчиликларини енгиб ўтиш орқали инсон қалби покланади, кумушдай ярқирайди, оҳанграбодек атрофдаги инсонларни ўзига тортади. Шоира қора қисматини ана шундай ярқиратиб ўтишга ҳаракат қилди. Саҳнадаги Зулфияхоним ҳам, алалхусус, қисматидаги ёзуғликларни баён этдиким, барча атрофидаги шахслар унинг атрофида гирих атрофида айланган сайёралар мисол атрофида айланди.
Шоиранинг 80 ёшида ростгўйликка тўла, тазарруларга тўла асарини яратиши маънавий жасоратдир. Уни саҳнага олиб чиқиш, талқин этиш, томошабинга етказиб бериш эса улкан маҳоратни талаб этади. “Ёдим синиқлари” спектаклини кўриш керак эмас, ҳис этиш керак, достонни эса ўқиш керак эмас-уқиш керак. Шунчаки бафарқ назар ташлаб кетиладиган асар эмас, инсонларнинг яшаётган жамиятига, атрофидаги инсонларнинг ҳис-туйғуларига бефарқ бўлмасликка ундайдиган, огоҳликка чорлайдиган, воқеаларни таққослаш, фикр юритишга чорлайдиган спектакль дейиш мумкин. Унда баҳор нафасини ҳам, чақмоқни ҳамтуясиз, ҳаётнинг қувончу-ташвишларига актёрлар билан бирга шерик бўласиз.
Зулфия, “Шоирлар ўз таржимаи ҳолларини ёзмасликлари жоиз. Негаки, шоирлар ҳақида шеърлари тавсиф беради, улар ҳақида ҳамма нарсани айтиб бермаса ҳам, ижодларида ҳаётларининг кўпчилик томонларини шарҳ этиб беришга қодир шеърлар бўлади”- деб ёзган эди. “Хотирам синиқлари ” достонининг саҳна кўринишини шоиранинг “Ҳасбу ҳоли” деб аташ мумкин. Зеро, осмондан тушган қор парчаси ҳам ерга қўнгач, унинг гардин ўзи юқтиради. Инсон комилликка интилиш даврида маънавиятига таянади. Зулфияхоним таъкидлаганларидек, муҳими “риё ва ҳаромдан нари яшамоқлик”, пуч эътиқод ва ишончларга алданиб ғофил қолмасликдир. Халққа унинг буюк фарзандлари орқали баҳо беришади. Шоира миллатимизнинг ўз эътиқодин ҳаётий шиорига айлантирган мана шундай аёли тимсолида халқимиз шуурида, санъат асарларида намоён бўлиб қолади.
Нигора УМАРОВА
Андижон вилояти – 25 февраль
Rahmat, e'tibor uchun tashakkur.
Nigora Umarova
05.04.2015, 15:33
336382524df68cd
Қатъиятсизлик қурбони бўлган Ҳалима
Актёрлар, томошабинлар, саҳна ва томошахона ҳамжиҳатлигидагина яхлит нарса яратилади. “Ҳалима” мусиқали драмасида мана шу нарсага эришилган деса бўлади. Томошабин деярли саҳна асарининг иштирокчисига айланди. Актёрлар билан жонли мулоқотда бўла олди. Маълумки, ифоданинг ўзига хослиги барча санъатларнинг ибтидоси ва интиҳоси ҳисобланади. “Дийдор”чилар саҳналаштирган “Ҳалима”да мана шундай ўзига хосликни кўриш мумкин. Мусиқали драма дуторнинг ўйноқи оҳанги билан бошланади. Сўнг халқ куйларидан “Тановор” ижро этилади. Одатда “Тановор”ни шарқ аёлининг симфонияси деб таъриф берилади. Ҳақиқатан ҳам драманинг илк кўринишида Ҳалима ўзининг мажнунтоллари билан сирлашади. Қизлар (Мадина Сафоева, Мафтуна Ғофурова, Рисолат Тўлқинова, Рухшона Абдуллаевалар) мажнунтол тимсолини ярата олганлар. Ривоят қилишларича, мажнунтол сочларини ювиб маъшуқини сой бўйида кутаётган қиз тимсоли эмиш.
Сочим фикрида тунлар айласанг печ,
Қарорурми жаҳонинг тун каби ҳеч? (Ҳазрат Алишер Навоий)
Соч фикрида одам тун эмас, кунлар ҳам тўлғаниши муқаррар. Сочнинг ранги қора. "Мажнунтолларнинг баргаклари" тўлғонб гўёки Ҳалимага қора тунлар тугаганлигии билдираётгандек... Ҳалима(Шоҳиста Пирназарова)нинг қувончи ичига сиғмайди. Неъмат акаси (Илёс Арабов)совуқ ўрмонлардан икки йилги айрилиқдан сўнг ёнига қайтиб келмоқда. Энди у орзу қилгандек “тўй бўлади, тўй..”.
Бироқ... Бироқ бечорагина Ҳалима билмайдики, ҳали олдинда бундан-да катта айрилиқ бор. “Мажнунтоллар”нинг ёйилган қора сочлари маъшуқага ошиқнинг висолидан эмас, олдиндан келаётган айрилиқнинг қора тунидан, кутилаётган фожеадан дарак бермоқда. Қадимда шарқда аёллар азада сочларини ёйиб йиғи беришган.
Ҳалима ва Неъматнинг муҳаббати ўртасига учинчи шахс Ортиқбой (Парвиз Ашурбоев) аралашади. Барча муҳаббат қиссаларидаги мана шундай ҳолат драмадаги воқеалар ривожини кучайтиради. Жаҳон саҳнасининг ноёб дурдонаси “Ромео ва Жульетта”ни оламизми, ўзимизнинг “Тоҳир ва Зуҳра”, “Вомиқ ва Узро”, ҳазрат Навоийнинг асарлари “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” ни оламизми, учинчи шахс аралашган қиссалар гоҳида фожеа билан тугайди. Инсон хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам қисмат қўлидадир.
Бу дунёда беғам инсоннинг ўзи йўқ. Фироқсиз висол инсон қисмати эмас. Зеро, гул тикансиз,шакар эса чивинсиз бўлмайди.
Ортиқбой (Парвиз Ашурбоев) бир умр ҳамдам топиб розлашишга интилди, талпинди. Унинг бир-биридан ўктам, ақлли, ҳар тарафлама доно учта хотин бор. Бироқ ҳамрози, мувофиқ ҳамдами йўқ. Ортиқбойнинг фикрича, ҳамма нарсани пулга сотиб олса бўлади, аммо билмайдики, инсон қалбини зўрлик билан на “червонг”га, на “муллажиринг”га, на “шалдироқ қоғоз”га ва на “чек”ка сотиб олса бўлади. Ортиқбойнинг комил эмаслиги у Худонинг эмас, пулнинг бандаси эканлигидадир. У ҳаммани сотиб олишга интилади.
Спектакль жараёнида Ортиқбойнинг ҳатти-ҳаракатларини томошабин кузатар экан, беихтиёр Умаржон Исмоиловнинг “Рустам” спектаклидаги қуйидаги мисралар киши хаёлидан ўтади:
“Пул бўлса, пул бериб-базм оласан,
Пул бўлса, пул бериб-имон оласан,
Пул бўлса, пул бериб- виждон оласан,
Пул бўлса, пул бериб –хотин оласан!
Базм пул, виждон пул, хотинлар ҳам пул,
Шариат, қошу кўз, ширин сўз ҳам пул,
Жонлар пул, танлар пул, кўкраклар ҳам пул,
Ҳаттоки муҳаббат, юраклар ҳам пул.
Билмадим, Худонинг ўзи дунёни
Яратса пулни ҳам ўйлаганмиди?
Шу пулнинг ўзидан кучли эканин,
Худонинг ўзи ҳам билганми эди?
Пул бўлса, пул учун тизни чўксалар,
Пул бўлса, пул учун ерни ўпсалар,
Пул бўлса пул учун одамни сўйиб,
Қонидан кўчага сувлар сепсалар.
Айтинг-чи, ким кучли – Худоми ё пул?!!
...Агар пул бўлмаса бутун дунёда
Одам йўқ, турмуш йўқ, ҳатто яшаш пуч...
Неъматни укасининг ўрнига мардикорликка юборишда пулнинг кучидан фойдаланди, Ҳалимани ўзиники қилиб олиш учун яна ўша “қоғоз” муҳим аҳамият касб этди, Неъматнинг отаси Раҳим акага дўкон очиб бериш учун ҳам пул керак, Ҳалиманинг отасига ҳам дўкон, ҳам ер туҳфа этишда ҳам Ортиқбойнинг “худоси”нинг “илоҳий кучи” катта аҳамиятга эга. Ҳатто бояги “қизилни кўрса Хизр айнийдиган” зорманда Неъматнинг жонини табиб ёрдамида тез ва осонгина суғурибгина ола қолди. Ҳалима ва Неъматнинг қисматига ачинибгина турган Холжон хола (Рухшона Абдуллаева)ни ҳам муллажирингнинг оҳанги минг хил муқомга рақс тушишга мажбур қилди. Биз Ортиқбойни салбий ёки ижобий қаҳрамон дейишдан йироқмиз. Ортиқбой ўта ақлли, тадбиркор шахс, бошқалардан ортиқ давлати бўлса-да, пулини ортиқча сарфламайди, керакли жойга “ортиғона” ишлатади. Билади, бу дунёдан ҳеч ким мол-дунёсини ортиб кетмайди, шунинг учун ҳам яшаб қолишга интилади. Ортиқбой комил инсон эмас, нафс бандаси. Бу унинг энг катта камчилиги. Бироқ давлати бор экан, унинг разиллигини пулининг кучи кўплигидан ҳеч ким юзига айтмайди. Атрофида бир гуруҳ ожиз, “қўли калта” инсонлар галаси, ҳа, галаси тўпланган. Агар мана шу ерда уюшқоқлик бўлганида эди, Ҳалима ва Неъматнинг ҳаёти фожеа билан тугамасди.
Парвиз Ашурбоев Ортиқбой қиёфасини унинг изтироблари-ю, ҳатти-ҳаракатларини ижро давомида очиб бера олган. Томошабин унинг ҳамдами йўқлигига баъзан ачинча, баъзан қилаётган ишларидан нафратланади. Бироқ бу кучли нафрат эмас. Ортиқбойнинг қилаётган ишлари ночорлик аломати. Ўзи бой бўлса-да, кўнгли камбағал, бировнинг бахтини пул эвазига тортиб олган инсонни “бой” деб атай олишимиз мумкинмикан?
Nigora Umarova
05.04.2015, 15:34
Адабиётшунос олим Наим Каримовнинг бизга берган маълумотидан маълумки, Ғулом Зафарий “Эл ашулалари” тўпламини шоир Элбек билан ҳамкорликда 1925 йилда чоп этган (“Шарқ юлдузи” журнали, 2012 йил, 1-сон). Шу боис ҳам “Ҳалима” драмасида бир қатор халқ қўшиқлари учрайди. Бироқ биз мириқиб томоша қилган Рамзиддин Қодиров томонидан саҳналаштирилган “Ҳалима” опера драмасида эса Машраб ғазали билан куйланадиган,
“Ҳеч кима маълум эмас, ҳоли паришоним менинг,
Осмонни пора қилди оҳу афғоним менинг...”- ,
мумтоз қўшиғи ҳам борким, Руқия хола (Назокат Нарзиева) томонидан ижро этилган (ўйналмаган, Назокат маҳорат билан ижро этган) дардли бу оҳанг чорасиз қолган она, дард-андуҳларини ичига ютган забун шарқ аёли томонидан куйланганлиги учун ҳам киши қалбини паргола қилиб юборади. Илк бора Толибжон Бадинов, сўнгра Дилнура Қодиржонова томонидан қиёмига етказиб куйланган бу қўшиқ Назокат Нарзиева томонидан ҳам шундай нола билан тараннум этилганки, ундаги оҳангда кучли изтиробли дард бор. Руқия хола образини яратар экан Назокат Нарзиева бир оғизгина сўз ишлатмайди. Навниҳол қизи Ҳалимани бойнинг никоҳига узатиш борасидаги оилавий суҳбатдагина ўғли Зокиржон (Мақсудали Эгамов)га биргина “болам” мурожаатининг ўзидагина унинг ожизгина изтиробини, Ҳалиманинг “онажон” деб йиғлагандаги ҳолатидаги фиғонваш оҳангидаги “кулган бошқалардир, йиғлаган менман...” (Чўлпондан)ини англаш мумкин. Сўзсиз ижро, аммо томошабинни Рукия холанинг оламига олиб кириш бор бу ижрода. Назокат Нарзиеванинг ролини кўриб туриб, томошабин ҳақиқатан ҳам бу забун, ожиза аёлнинг қиёфаси эканлигига ишонади.
Бундан ташқари спектаклдаги Бодомбека (Мадина Сафаева) ижроси кишида катта таассурот қолдирди. Уддабурон, қатъиятли, ўз сўзини ўтказа оладиган аёл тимсоли унда намоён. Ҳатто Неъмат ва Ҳалимани бирга бўлишлари учун ҳам зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиққан ҳам мана шу аёл. Ортиқбойнинг хонадонида-жаҳаннамда яшаса-да, ўзлигини-одамгарчиликни йўқотмаган бойнинг аёли қиёфасини Мадина кескин, қатъий ҳатти-ҳаракатлари, қарашлари, овозидаги ўктамлик билан очиб бера олган. Кўринишидан Бодомбека сиртига сув юқтирмайди, бироқ усти кулиб-кўз ёши ичига томган, ўзи эриша олмаган бахтга Ҳалима эришишини ич-ичидан астойидил истайди. Аёлнинг макри қирқта дейишади. Ортиқбойнинг хотинларини бошқарувчи аёл сифатиа Бодомбека бу макрини Неъмат ва Ҳалиманинг бирга бўлишлари учун ишлатади: Агар Холжон хола Ҳалимани Ортиқбой никоҳига олишига йўл қўйса, Холжонга заҳар беришини айтиб, қўрқитади. Аммо ҳаётда ҳаракат фақат бир тарафлама эмас, ҳар тарафлама бўлиши керак. Биргина Бодомбека қилган ҳатти-ҳаракат туфайли Неъматнинг иродасизлиги туфайли барча қилинган тадбирлар зое кетади.
Неъмат (Илёс Арабов) қиёфасида гарчи Сибирда мардикорчиликка бориб келса-да, кўзи очилмаган, қатъиятсиз, иродасиз, ўз севгиси учун курашмайдиган, “ўлдим-куйдим”дан ўзга сўзларни билмайдиган қаҳрамонни кўрамиз. У бойга ишонади. Онгига етиб бормайдики, “чидаган чидаб, чидамаган қирилиб кетган” ўша совуқ ўлкаларга боришдек “меҳрибончилик”ни унга бой отаси раво кўрган. Руслар уни олти ой “ўлиб кетмасин, юртига эсон-омон етиб борсин” деб сут-қатиқ бериб боққанида, миллатдоши - бой отаси Қўқондаги пахта заводига ўпкаси чанг-ғуборлардан чириб кетиши учун юборганида ҳам унинг кўзи очилмайди. “Яна айрилиқми?..”- сўзлари билан чекланиб қолади. Ҳалима ва Неъмат фожеасининг асосий сабабчиси Ортиқбой эмас, балки Неъматнинг айнан ўзидир. Зеро, матал борким, “Энг даҳшатли йиртқич-қуён” - деган. Ҳаётдаги иккиланиш, кескин ҳатти-ҳаракат қилишдан қўрқиш инсон ҳаётини фожеага етаклайди. Бу ерда гарчи рус тилида сўзлашишни узоқ ўлкалардан ўрганиб келиб саводи чиққанлиги намоён бўлса-да, тадбир билан иш юрита олмаган ожиз Неъмат қиёфаси гавдаланади. “Боши икки марта тақ этиб деворга урилганда”гина Неъматнинг кўзи очилади. Ҳалима билан бирга бўлишнинг учинчи бора имконияти пайдо бўлганида ҳам касаллигини рўкач қилиб, ёри билан бирга бўла олмаслигини Бодомбека(Мадина Сафаева)га билдиради. “Ромео ва Жульетта”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Вомиқ ва Узро”, “Фарҳод ва Ширин” асарларидаги маъшуқларидан фарқли ўлароқ Неъмат ожиз, ўз севгиси учун курашмайдиган қаҳрамондир. Унинг бу ожизлигини Илёс Арабов яққол намоён эта олган.
Неъматда ҳам, Ҳалимада ҳам истак бор. Аммо истакнинг ўзи етарли эмас, ҳаракат керак. Неъматда ҳам, Ҳалимада ҳам мана шу ҳаракат етишмайди.Бу албатта, актёрларнинг эмас, балки драма муаллифининг ижод маҳсули. Актёрлар етарли даражада муаллиф яратган қиёфани жонлантириб беришга ҳаракат қилдилар.
Шунингдек, Муслим ота(Валижон Азметов), Зокиржон (Мақсудали Эгамов), Холжон хола (Рухшона Абдуллаева)лар яратган қиёфа ҳам кишида катта таассурот қолдирди.
аҳна декаратори Сергей Седухиннинг саҳна безагидаги ўзига хос услуби, либослар бўйича рассом Севара Зуннунованинг либослар дизайни “Ҳалима”нинг бугунги кундаги қиёфасини ҳозирги замон томошабини қиёфасида муҳрланиб қолишига асосий сабаб бўлган.
Nigora Umarova
09.04.2015, 17:45
https://img.uforum.uz/images/zfgowyd5469573.jpg
Kecha O'zbek drama teatrida "Kimsasizlar" spektaklining topshirilishi bo'lib o'tdi. Dramaturgiyasi sayoz, biroq aktyorlar haminqadar spektaklni yuzaga chiqarishga harakat qilishdi. Spektaklni ko'rish jarayonida qahramonlarni ko'rib ko'z oldimdan Respublika urush va mehnat faxriylari pansionatidagi menga tanish bo'lgan insonlar prototip sifatida gavdalandi. Asar qaysidir jihatdan Delmarning "G'ariblar"ini eslatadi.
Farzandlaringiz bilan ushbu spaktaklni ko'rishni tavsiya etaman.
Nigora Umarova
24.04.2015, 14:03
Апрель ойи репертуари
https://img.uforum.uz/images/zpbmhjg8734234.jpg
https://img.uforum.uz/images/cjgjkme2339949.jpg
Naim Karimov
12.05.2015, 15:54
O‘zbek Milliy akademik drama teatrida atoqli olim va dramaturg Izzat Sulton qalamiga mansub “Imon” dramasining sahnalashtirilayotgani haqidagi ovoza, nihoyat, real voqeaga aylandi. 1960 yil 14 iyulda ilk bor sahna yuzini ko‘rgan va 12 yil davomida tomoshabinlar e’tiborini muttasil qozonib kelgan asarga mustaqillik yillarida ham ehtiyoj borligi unda ko‘tarilgan axloqiy-ma’naviy muammolarning bugun ham dolzarb va muhim ahamiyatga ega ekanligidan dalolat beradi.
illiy teatr asarni qayta sahnalashtirish ishini teatrning bosh rejissyori O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Marat Azimovga topshirdi. U spektakl stsenografiyasini yaratishdek o‘ta mas’uliyatli va mashaqqatli ishga yosh rassom Otabek Fayzievni jalb etdi; spektakldagi bosh rolni ijro etishni esa teatrga yaqinda qaytib kelgan O‘zbekiston xalq artisti Yodgor Sa’dievga taklif etdi.
Milliy teatr tarixida bunday barkamol spektakllar oz bo‘lmagan. Lekin sho‘ro davrining mafkuraviy ta’siridan xoli bo‘lmagani uchun bugun ularning ayrimlarini qayta sahnaga olib chiqish mahol. Izzat Sulton dramasida ko‘tarilgan asosiy masala esa Imon masalasi. Imon – vijdonning oliy bosqichi. Xalq va jamiyat oldidagi, Islom va Olloh oldidagi poklik mezoni. Imon — nihoyatda serqamrov tushuncha. Dramada ana shu serqamrov tushuncha faqat bir masalaning badiiy tahlili orqali talqin etiladi. Bu — ilmiy o‘g‘irlik masalasi. Yuzaki qaraganda, ilmiy o‘g‘irlik xalqning turli ijtimoiy, iqtisodiy, madaniy qatlamlariga mansub tomoshabinlar ommasi uchun muhim ahamiyatga molik emas. Asar bosh qahramoni Orif Komilov (O‘zbekiston va Qoraqalpog‘iston xalq artisti M.Abduqunduzov)ning marhum professor Yusupov qalamiga mansub qo‘lyozmani o‘g‘irlab, uning birinchi qismi bo‘yicha nomzodlik dissertatsiyasini himoya qilgani va ikkinchi qismini doktorlik dissertatsiyasi uchun asrab yurgani umumxalq miqyosdagi sharmandali voqea emas. Ammo butun umr bo‘yi ilm-fan ravnaqi yo‘lida halol xizmat qilgan Yo‘ldosh Komilovning farzandi Orifning shunday qalloblikka qo‘l urishi taniqli kimyogar olimning katta fojiasidir. Ammo farzandlarning imon-e’tiqodli otalarining fidoyilik va vatanparvarlik, xalqparvarlik singari an’analarini, ezgu insoniy fazilatlarini davom ettirish o‘rniga ularni jamoatchilik oldida sharmisor qilishi — jamiyatni befarq qoldirmaydigan voqea. Har qanday jamiyatning tanazzulga yuz tutishi, aslida, shunday voqealarni yillar davomida loqaydlik bilan kuzatishdan boshlanadi.
Teatr Izzat Sulton asarida ko‘tarilgan muammoning bir oila uchungina emas, balki poklanayotgan bugungi jamiyat uchun ham g‘oyat muhimligini chuqur his qilgan holda uni sahnaga olib chiqdi.
Sirasini aytganda, ilmiy o‘g‘irlik dramaturg uchun hayotda ro‘y bergan va ro‘y berishi mumkin bo‘lgan barcha ma’naviy-axloqiy masalalarga bo‘lgan munosabatini ifodalash uchun bir bahona, xolos. Buni zukko tomoshabin yaxshi tushunadi va sahnada kirdikori fosh etilgan “ilmiy o‘g‘ri” o‘rnida o‘z lavozimini suiiste’mol qilib, nafaqat o‘zi, balki bolalari va hatto nevaralari uchun ham qasrlar qurib tashlagan yoki qurib tashlayotgan amaldor va puldorlarni, talabalarni shilish hisobiga kekirib yashagan yoki yashayotgan domlalarni, “mo‘ylov”ini yog‘lab qo‘ymagani uchun kasalga qaramay qo‘ygan shifokorlarni ko‘z oldiga keltiradi. Bu noxush hodisalarning hammasiga sabab shu shaxslardagi Imonning salomat bo‘lmagani. Shu ma’noda spektakl katta ijtimoiy jarangga ega.
Rejissyor Marat Azimov sahnalashtiruvchi rassom Baxtiyor To‘raev va rassom Otabek Fayziev bilan hamkorlikda spektaklning o‘ziga xos badiiy obrazini yaratishgan. Parda ochilishi bilan hozirgi hashamatli qasrlardan birining ko‘cha tomonga qaragan derazalari va shu derazalardan avtomobillar g‘izillab o‘tayotgan ko‘cha ko‘rinadi. Tun. Bir-ikki soniyadan so‘ng parda ochilib, Yo‘ldosh Komilovning qimmatbaho qandili charaqlab turgan uyi ko‘z oldingizda butun salobati bilan namoyon bo‘ladi.
Asarda garchand o‘tgan asrning 60-yillaridagi hayot tasvirlangan bo‘lsa-da, rejissyor voqeani pesa muharriri Ahmadjon Meliboev yordamida hozirgi davrga ko‘chirgan. Zero, asarda ko‘tarilgan masala ham, konfliktning ikki qutbini tashkil etgan qahramonlar ham bugungi voqelik uchun begona emas.
Naim Karimov
12.05.2015, 15:55
Kishilik jamiyatining ko‘p asrlik tarixidan shu narsa ma’lumki, haqiqat bilan nohaqlik, adolat bilan adolatsizlik o‘rtasidagi kurashda haqiqat va adolat hamisha ham tantana qozonavermaydi. Hozir ham muayyan bir davralarda Sanjarovlarning Komilovlar ustidan g‘olib kelishlari hech gap emas. Shuning uchun “Imon” spektaklida rejissyor ham, aktyor ham Sanjarov-Abduqunduzovning “o‘z” falsafasining to‘g‘riligiga bo‘lgan ishonch olovini pasaytirmasligi maqsadga muvofiq. Aks holda yana sotsrealizmning siyqalgan relslariga tushib qolish mumkin.
Spektaklda to‘qqiz personaj qatnashganiga qaramay, asosiy voqealar markaziga Komilov bilan Sanjarovdan tashqari, Komilovning o‘g‘li, ammo Sanjarovning shogirdi Orif ham tortiladi. Hayot mashaqqatlari va zavqini faqat ilm-fanda ko‘rgan Yo‘ldosh Komilov o‘g‘lining keyingi tarbiyasi Sanjarovning — ilmga boylik orttirish vositasi deb qaragan kishining qo‘liga topshirilganini ko‘ra-bila turib, na o‘g‘lining hayot tarzi bilan qiziqadi, na nomzodlik dissertatsiyasi bilan. Axir u safdoshi professor Yusupovning qanday ilmiy muammolar bilan shug‘ullanganini bilgan bo‘lishi kerak-ku!.. Hamma gap shundaki, Komilov singari o‘z hayotini ilmga yoki boshqa bir sohaga to‘la-to‘kis bag‘ishlagan ayrim kishilar farzandlarining keyingi tarbiyasi bilan qiziqmay qo‘yadilar. Natijada farzandlar otalar tarbiyasidan uzilib, boshqa “tarbiyachilar”ning ta’sir doirasiga tushib qoladilar. Bu achinarli hol: ota farzand oldidagi burchini to‘la bajara olmadi. Orifning qing‘ir yo‘lga kirganini ko‘rgan Komilov — Sa’diev hayotining shu davrini eslab, o‘kinadi, nafaqat farzandi, balki o‘zi ham gunohkor ekanidan iztirob chekadi.
Izzat Sulton pesani yozishdan avval Fanlar akademiyasining Kimyo institutiga borib, Sobir Yunusov, Malik Nabiev singari atoqli olimlar bilan suhbatlashib, Chirchiqdagi kimyo kombinati ishchilari hayotini o‘rganib, o‘zbek kimyogarlari erishgan yutuqlar haqida tasavvur hosil qilgan. Hayotini mamlakatimizda kimyo fanining kamol topishiga bag‘ishlagan olimlar uning Komilov obrazini yaratishida prototiplar bo‘lib xizmat qilgan. Ammo u shu davrda muhim va dolzarb hisoblangan “ishlab chiqarish mavzu”idagi asarni emas, balki hatto “imon” so‘zidan ham hurka boshlagan jamiyat uchun ma’naviyat muammolariga bag‘ishlangan asarni yozishni ma’qul ko‘rdi. Buning sabablaridan biri shundaki, o‘sha davrda odamlarda molparastlik, hashamparastlik mayllari kuchaygan; odamlar xorijdan keltirilgan “stenka”larga o‘zlari o‘qimaydigan, ammo muqovasi xushsurat bo‘lgan kitoblarni “ko‘z-ko‘z” qilib qo‘yadigan bo‘lgan edilar. Gazetalar buyumparastlik odamlarni ma’naviy va ruhiy qashshoqlikka olib kelishi mumkinligi haqida bong urgan yillar edi.
“Imon” shunday tarixiy-ijtimoiy va ma’naviy muhit qaror topa boshlagan davrda yaratildi. Asar boshlarida ulkan qandil detaliga e’tibor qaratilganining sababi ham shunda.
Spektakl markazida, yuqorida aytilganidek, Komilov bilan Sanjarovning bahsi turadi. Sanjarov nazarida, har bir odamning ichida nahang yashaydi. “Ha, men nahangman! — deydi u Komilovga. — Har bir odamning ichida nahang bor. Har kim hayotdan qonib lazzatlanish uchun qo‘lidan kelganini qiladi. Sen o‘zing ham hayotning gashtini surmayapsanmi? Mana, o‘zing ham mana shunday koshona qurib olibsan-ku?” Komilov uning bu so‘zlariga javoban “koshona”ni halol mehnati evaziga qurganini aytadi. Shundan so‘ng Sanjarov hayotiy falsafasining to‘g‘riligini tasdiqlash uchun deydi: “Agar o‘g‘lingning ichida nahang bo‘lmasa edi, u mening shogirdim bo‘lmas edi”. Bu, kuchli argument. Komilov bu so‘zlarni rad etishga ojiz. U faqat: “Men bu nahangni quritaman... Bu bizning imonimiz”, deya oladi, xolos. Dramaturg shu bahsda Sanjarovning tantana qilayotganini sezadi va uning “yorilishi”ga imkon beradi: “Imon! Imon! Shu imoning bilan sen bugun hatto o‘z o‘g‘lingning qo‘lidan birovning qo‘lyozmasini olishga ham qodir bo‘lmay turibsan-ku?” Sanjarovning bu so‘zlari Komilovga, uning falsafasiga berilgan yana bir kuchli zarbadir.
Rejissyor har ikkala rolning ijrochilari bilan birga shu mizansahna ustida ko‘p ishladi. Va shu mizansahnada g‘oyaviy va badiiy jihatdan yetuk spektaklning tug‘ilgani oydek ravshan bo‘ldi.
Afsuski, ayrim personajlar spektakl boshlanishida muayyan badiiy vazifani bajargan bo‘lishsa-da, keyin, dramaturgik materialning yo‘qligi tufayli, ular xarakteri rivojlanmay qolgan.
Maqola so‘ngida yana bir narsani aytishni joiz deb bilaman. Teatrga kelgan har bir pesa, rejissyor va artistlar ko‘magida pishib, yetilib sahna yuzini ko‘radi. Bundan bir necha yil avval yozilgan, mualliflari o‘tib ketgan asarlar qayta sahnalashtirilganda, rejissyor va adabiy emakdosh shu asarga yangi tarixiy davr ko‘zi bilan yondashib, ba’zi bir sahna, monolog yoki dialoglarni qisqartiradi. Bu hamma zamonlarda, hamma teatrlarda qo‘llanadigan ijodiy ish usuli.
Ammo bu masalaga ijodkorlarimiz ehtiyotkorlik bilan yondashganliklari ma’qul.
“Imon”ning 1960 yildagi premerasi ko‘tarinki ruhda o‘tganidan keyin Izzat Sulton yon daftariga quyidagi so‘zlarni yozib qo‘ygan ekan: “Tomoshabin hayotdan dastavval yorqin hodisalar va ibrat bo‘larlik xarakterlarning ko‘rsatilishini intizorlik bilan kutadi va shu yo‘ldagi kichkina muvaffaqiyatni ham katta quvonch bilan qarshi oladi. Ijobiy qahramonni izchil ijobiy, yuksak taqlid namunasi qilib tasvirlashdan hayiqmaslik kerak”.
Bu, teatrni ibrat maktabi deb bilgan olimning dil so‘zlari.
https://img.uforum.uz/thumbs/fylnvwd6016849.jpg (https://img.uforum.uz/images/fylnvwd6016849.jpg)
Nigora Umarova
09.09.2015, 17:01
Nemis tilida so‘zlashuvchi havaskor teatr guruhlarining 8-teatr festivali
2015- yil 12-13 sentabr kunlari O‘zbekiston Yoshlar teatri sahnasida nemis tilida so‘zlashuvchi o‘zbekistonlik havaskor teatr guruhlarining an’anaviy teatr festivali bo‘lib o‘tadi. Ushbu festival doirasida Toshkent, Farg‘ona, Samarqand va Buxoro shaharlaridagi „Wiedergeburt“ nemis madaniyati markazlarining havaskor teatr guruhlari so‘nggi bir yil davomida o‘zlashtirgan asarlarni sahnada namoyish etishadi. Teatr festivali arafasida ushbu guruhlar germaniyalik teatrshunos-pedagog Yoaxim Byurkert (Joachim Bürkert) ishtirokidagi seminar-mashg‘ulotlarda o‘z mahoratlarini sinovdan o‘tkazish imkoniyatiga ega bo‘lishdi.
Festivalni o'z qishlog'iga noma'lum uchar jism qo'nganligi haqida Sotvoldi hikoya qiladigan mashhur „Abdullajon“ filmiga asoslangan sahna asari ijrosi bilan farg'onalik havaskor teatr guruhi boshlab beradi. Buxoro vakillari esa uylanish uchun malika qidirayotgan kambag'al shahzoda haqida hikoya qiluvchi „Cho'chqaboqar“ nomli asar bilan sahnaga chiqishadi.
Festivalning ikkinchi kuni toshkentlik ijrochilarning yaqindagina o'z turmush o'rtoqlarini qabrga qo'ygan ikki nafar ayolning chigal taqdiri haqida hikoya qiluvchi „Bevalar“ nomli asari bilan boshlanadi. Samarqand shahri vakillari namoyish etadigan „O'z ichimizda“ nomli asarda esa nemis jamiyatida chet elliklarga nisbatan munosabatlarning turfa xilligi tilga olinadi.
Barcha asarlar nemis tilida ijro etiladi.
Ushbu tadbir avvalambor Toshkent shahridagi maktab, litsey, kollej va oliygohlarning nemis tilini yaxshi biladigan o‘quvchi va talabalariga mo‘ljallangan. Festival 12 sentabr kuni soat 17.00 da va 13 sentabr kuni soat 16.00 da boshlanadi. Spektakllarga kirish bepul.
https://img.uforum.uz/images/nqcqguz3160137.jpg
Nigora Umarova
21.09.2015, 11:37
Жойлари жаннатда бўлсин. Беғубор актёр эдилар. Суҳбатларимиздан бирида, "Навоийни ўйнаш орзуим эди, шу орзуйим театрга етаклаган. АФсус ўйнай олмадим...",- деган эдилар.
Обид Юнусовнинг "Парвона"даги Ўткурий, "Келинлар қўзғалони"даги Асқар, "Қора камар"даги Қорахўжа эшон образлари ҳануз киши ёдидан кетмайди.
Дубляждаги овозлари ҳануз жаранглаб туради. Ҳазин, маҳзун, самимий овозлар.
Оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
https://img.uforum.uz/images/zhhdjlm3899148.jpg
Уважаемая Нигора! Вы раньше выкладывали здесь репертуар Национального театра. Нет ли у вас октябрьского? Или, может, Вы знаете сайт, где публикуют репертуар узбекоязычных театров? На kun.uz нашел афишу, но там только на неделю и только театр им. Хамзы.
Жойлари жаннатда бўлсин. Беғубор актёр эдилар
Oxiratlari obod bo'lsin, qabrlari nurga to'lsin ilohim. Qolganlarini salomat qilsin.
Oila a'zolariga hamdardlik bildiramiz.
Репертуар театров можете посмотреть на afisha.uz, но там в основном русскоязычные театры представлены.
Репертуар театров можете посмотреть на afisha.uz, но там в основном русскоязычные театры представлены.
В том-то и дело, что на Афише только русскоязычные и есть. А узбекоязычные ни на одном сайте почему-то не выкладывают. Непонятно, почему сложилась такая странная ситуация. Неужели эти театры не заинтересованы в оповещении широкой публики...
Кстати, у театра Хамзы есть свой сайт teatr.uz, но обновляется он очень плохо. Последний раз репертуар там выкладывали аж в марте!
Репертуар театров можете посмотреть на afisha.uz, но там в основном русскоязычные театры представлены.
В том-то и дело, что на Афише только русскоязычные и есть. А узбекоязычные ни на одном сайте почему-то не выкладывают. Непонятно, почему сложилась такая странная ситуация. Неужели эти театры не заинтересованы в оповещении широкой публики...
Кстати, у театра Хамзы есть свой сайт teatr.uz, но обновляется он очень плохо. Последний раз репертуар там выкладывали аж в марте!
Да, почему то в узб.театрах сайтами вообще не занимаются то ли бюджет не позвлляет, то ли им это и не надо. Репертуар Нац.драм.театра (Хамза) на месяц можно получить в кассе театра, тоже самое с театром А.Хидоятова.
Nigora Umarova
06.10.2015, 15:20
Уважаемая Нигора! Вы раньше выкладывали здесь репертуар Национального театра. Нет ли у вас октябрьского? Или, может, Вы знаете сайт, где публикуют репертуар узбекоязычных театров? На kun.uz нашел афишу, но там только на неделю и только театр им. Хамзы.
Репертуар Национального театра Узбекистана
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ
2015 ЙИЛ ОКТЯБР ОЙИ РЕПЕРТУАР
Р Е Ж А С И
1 Пайшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
2 Жума “Тонг отган тарафларда” У.Азим
3 Шанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
4 Якшанба “Заминдан олис кетма” Қ.Норқобил
5 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
6 Сешанба “Ойдин” Р.Мухаммаджонов
7 Чоршанба “Халала” Р.Н.Гунтекин
8 Пайшанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
9 Жума “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
10 Шанба “Имон” И.Султон
11 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
12 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
13 Сешанба “Танхо юлдузим” Н.Аббосхон
14 Чоршанба “Имкон” Л.Махмудов
15 Пайшанба “Қирмизи олма” Э.Хушвақтов
16 Жума “Ўткан кунлар” А.Қодирий
17 Шанба “Йиғлaма қиз” Р.Мухаммаджонов
18 Якшанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
19 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
20 Сешанба “Омон бўлгин азизим” В.Дельмар
21 Чоршанба “Кундузсиз кечалар” У.Азим
22 Пайшанба “Омонат дунё” Т ва Д Махмудовлар
23 Жума “Ойдин” Р.Мухаммаджонов
24 Шанба “Имон” И.Султон
25 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
26 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
27 Сешанба “Заминдан олис кетма” Қ.Норқобил
28 Чоршанба “Рустам” У.ИСМОИЛОВ
29 Пайшанба “Ўзбекча рақс” Н.АББОСХОН
30 Жума “Йиғлaма қиз” Р.Мухаммаджонов
31 Шанба “Қуёшни сен уйғотасан” Қ.Норқобил
Nigora Umarova
06.10.2015, 15:26
Да, почему то в узб.театрах сайтами вообще не занимаются то ли бюджет не позвлляет, то ли им это и не надо. Репертуар Нац.драм.театра (Хамза) на месяц можно получить в кассе театра, тоже самое с театром А.Хидоятова.
Мне бы тоже очень хотелось, что б сайты узбекско язычных театров часто обновлялся (на сайте объявляли месячный репертуар театра, размещали информацию про спектаклов, про творчества актеров, режиссеров, рецензии к спектаклям), и что б каждый театр имел свой сайт.
Россия, бошка давлат театрларида янги мавсумни премьерадан бошлаш одатга айланган. Нима учун Миллий театрда йил давомида премьералар жуда кам ?
Якин 2-3 йилда эслай оладиган премьералар - "Уткан кунлар", "Ойдин" (жуда саёз асар, уни хисобга олмаса хам булади), "Сенга бир гап айтаман", яна 1-2 та булиши мумкин.
Бор йуги шу булса, буни сабаби нима, ахир театр усиши, актер, режиссерлар усиши учун янги асарлар сахналаштирилиши керак, ижодий процесс булмаса, ёш актерларимиз турли енгил елпи киноларда уйнаб, саньат шу эканда деб колаверадику.
Миллий театрнинг кайси ойга репертуарини олманг, хар шанба якшанба "Андишали келинчак" ни курасиз, шу кайнона келин можароси билан зални ярим чала тулдириб, театр уз вазифасини бажариб куйгандек куринади.
Nigora Umarova
08.10.2015, 16:57
https://img.uforum.uz/images/miatcpw2981343.jpg
Кеча Ўзбекистон Ёш томошабинлар театрида Кореянинг "Хаебома" театр компанияси В. Шекспирнинг "Макбет"ини намойиш қилди.
Корейс мусиқасини оҳанглари дўмбирада, корейс либосларида янгича услцубда ижро этилди. Актёрлар пластикасини, томошабинлар билан мулоқот қилишини маҳорат деса бўлади.
https://img.uforum.uz/images/yshyekv8619985.jpg
https://img.uforum.uz/images/epsmmvq8620220.jpg
Всемирно известный английский театр «Глобус» 4 ноября выступит в Ташкенте (http://uz24.uz/culture/shekspirovskiy-teatr-globusq-vistupit-v-tashkente).
Гастроли театра Шекспира пройдут в среду, 4 ноября, в Национальном академическом драматическом театре. Актеры покажут зрителям знаменитую постановку «Гамлета», которая получила высокие оценки критиков за рубежом. Спектакль идет на протяжении 2 часов 40 минут с участием 8 актеров, которые исполнят сразу по несколько ролей.
Вход на спектакль будет осуществляться только по пригласительным, сообщили представители Британского Совета в Узбекистане на пресс-конференции 27 октября.
Спектаклга таклифнома олиш имконяти бормикан ?
Sihat-Salomatlik
28.10.2015, 10:03
Буни Британский Советга телефон қилиб сўраб кўришингиз мумкин.
Буни Британский Советга телефон қилиб сўраб кўришингиз мумкин.
Таклифномани Ориат-ФМ ёки Инстраграмда утказилаётган конкурсларда иштирок этиб олмш мумкин деган жавоб олдим :dash2:
Nigora Umarova
05.11.2015, 15:23
Буни Британский Советга телефон қилиб сўраб кўришингиз мумкин.
Таклифномани Ориат-ФМ ёки Инстраграмда утказилаётган конкурсларда иштирок этиб олмш мумкин деган жавоб олдим :dash2:
Англиянинг "Глобус" театри "Гамлет"ни бизда қўйишини 1 ой олдин МСВнинг сайтида ўқигандим.
Спектакль соат 14.00да ва 19.00 да қўйилди.
Саҳнадаги қайнона-келин можароси, маиший томошалардан чарчаган ўзбек томошабинига ушбу спектакль Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Британия элчихонаси томонидан қилинган яхшигина совға дейиш мумкин.
https://img.uforum.uz/images/lvyekci6598956.jpg
Nigora Umarova
05.11.2015, 17:03
“Гамлет” бошида ўзбек дўпписи
Томоша бошланишидан олдин “Ассалому Алейкум!”- деб сўз бошлаган Лаэрт ва Гильденстерн ролининг ижрочиси Том Лоуренс ўзбек тилида фақат шу иккигина сўзни билишини айтиб, “Гамлет” фожеаси мумтоз инглиз тилида қўйилишини, бундан бир ярим аввал Ер курраси-глобусни айланиб чиқиш учун Лондондан чиқишганлигини, бугунги кунгача 141 мамлакатни айланиб, Ўзбекистон 142-мамлакат эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Гамлет” “Глобус” театрининг Globe to Globe лойиҳаси асосида 2014 йилнинг 23 апрелида бошланиб, икки йил давом этади. Театр труппасининг ушбу томошаси саҳна, кўча ва майдонларга мўлжалланган. Буни оддийгина, бироқ ўзига хос рамзга эга саҳна декорациясидан ҳам билиб олиш мумкин. Актёрлар ижроси давомида сурилиб ҳаракатга келтирилаётган дарпардалар, бир қанча сандиқ ўзига хос вазифага эга.
https://img.uforum.uz/images/pndqacb1871546.png
Актёрлар гарчи инглиз тилида ижро этишса-да, томошабин ўртасида жонли мулоқот ўрната билишди. Реквизит ва декорациялар юқорида келтириб ўтганимдек кам, асосий ўрин актёр ижросига қаратилган. “Глобус” театрининг бадиий раҳбари - Доминик Дромгул. Труппада 12 та актёр бўлиб, ҳар бир актёр бир қанча роль ижро қилишди.
Кундузги томошадаги “Гамлет”ни келиб чиқиши Нигериядан Лади Эмерува ва кечки томошада келиб чиқиши покистонлик Наим Хайатлар ўйнашди. Иккала ижро ҳам ўзига хос. Лади Эмеруванинг ижросидаги Гамлет жўшқинлик бўлса, Наим Хайатда тадбир билан ўйлаб иш тутувчи Гамлет мужассам. Иккала Гамлет ҳам “Ё ҳаёт, ё мамот – шудир ҳақиқат”ини ўзича талқин қилди. Гамлет ўзига нисбатан ачиниш ҳисини уйғотадиган қаҳрамон эмас, балки “Бутун замон бугун измидан чиқди, уни йўлга солмоқ менинг зиммамга тушди” ғоясига эга бўлган, ўзгалардан фарқли ўлароқ ўз қарашига эга бўлган қаҳрамон, мавжуд тузум- дунёдан узилиб қолган шахс сифатида намоён бўлди.
Фожеани кўриш жараёнида гўё томошабин учун макон ва замоннинг аҳамияти йўқдек. Клавдий ва Гетруда (қирол ва қиролича) “Қопқон” саҳнасида икки вазифани ўз ва сайёҳ актёрлар вазифасини бажаришди – томоша ичида томоша. Режиссурада актёрлар ижроси жой-жойига қўйилган, актёрлар ҳатти-ҳаракатида ортиқча нарсанинг ўзи йўқ. Фонограмма, қўшимча оркестр деган нарсанинг ўзи йўқ. Актёрларнинг ўзи Шекспир давридан қолган мусиқа асбобларини чалишди. Режиссёр сайёр театрга хос бўлган эркин муҳитни яратган. Инглиз тилини мукаммал билувчиларнинг билдирган фикрига кўра, шекспир тили актёрларнингсўзларни маҳоратли талқини орқали шоирона тилда етказиб берила олинди. Полоний ролидаги Китт Барлетт, Офелия фожеасини дард билан куйлаган Аманда Уилкинлар томошабинда ёрқин таассурот қолдиришди.
Айтгандек, “Глобус” театрининг актёрлари Твиттер тармоғида қолдирган хабарларига кўра, улар (https://twitter.com/WorldHamlet)“Гамлет”ни ўзбек томошабини бунчалик эҳтирос билан кутиб олишлигини хаёлига ҳам келтиришмаган кўринади.( Brr-it is colder here than we are used to-we are keeping warm by heating the soldier tabards #backstage #Uzbekistan)
Айниқса, Гамлет қаҳрамонларининг бошига кийдирилган ўзбек дўпписи ўзбек томошабинига қилинган ҳадяси учун актёрлар бошига кийдирилган тождек ярақлаб турди.
Нигора УМАРОВА
Nigora Umarova
05.11.2015, 17:07
Бугун "Глобус" театрининг жамоаси Қозоғистонда ҳам ўз томошаларини қўйишмоқда.
https://img.uforum.uz/images/qmygeyq6707802.jpg
Бизда спектаклни намойиш қилинганда титрлар рус тилидагина кетди. Ўзбек тилида ҳам титрларни қўйишни ўйлаб кўриш керак экан...
таклифнома олиш имконяти бормикан ?
Спектакль соат 14.00да ва 19.00 да қўйилди.
Форумдошларга илинмабсизде ? :)
https://img.uforum.uz/images/lvyekci6598956.jpg
Эхтимол бунака Гамлетни курмаганим хам яхшидир...
Nigora Umarova
05.11.2015, 17:55
Форумдошларга илинмабсизде ? :)
Мени ҳам таклиф қилишди. 19.00 дагигасигина тушдим.
Эхтимол бунака Гамлетни курмаганим хам яхшидир...
Ғоя ўзгармаган. Актёрларнинг жонли ижроси учун ҳам кўришга арзийди. пластика зўр.
Nigora Umarova
06.11.2015, 16:25
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ 2015 ЙИЛ НОЯБРЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР
Р Е Ж А С И
6 Жума, 18:00 “Имон” И.Султон
7 Шанба, 18:00 “Заминдан олис кетма” Қ.Норқобил
8 Якшанба, 18:00 “Ойдин” Р.Мухаммаджонов
9 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
10 Сешанба, 18:00 “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
11 Чоршанба, 18:00 “Имкон” Л.Махмудов
12 Пайшанба, 18:00 “Қуёшни сен уйғотасан” Қ.Норқобил
13 Жума, 18:00 “Имон” И.Султон
14 Шанба, 18:00 “Танхо юлдузим” Н.Аббосхон
15 Якшанба, 18:00 “Кундузсиз кечалар” У.Азим
16 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
17 Сешанба, 18:00 “Халала” Р.Н.Гунтекин
18 Чоршанба, 18:00 “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
19 Пайшанба, 18:00 “Заминдан олис кетма” Қ.Норқобил
20 Жума, 18:00 “Йиғлaма қиз” Р.Мухаммаджонов
21 Шанба, 18:00 “Қирмизи олма” Э.Хушвақтов
22 Якшанба 14:00; 18:00 “Андишали келинчак Э.Хушвақтов
23 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
24 Сешанба, 18:00 “Ойдин” Р.Мухаммаджонов
25 Чоршанба, 18:00 “Огоҳ бўлинг одамлар” У.Азим
26 Пайшанба, 18:00 “Омонат дунё” Т ва Д Махмудовлар
27 Жума, 18:00 “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
28 Шанба,
14:00 “Имон”, И.Султон
18:00 “Кўнгил”, Э.Хушвақтов
29 Якшанба, 18:00 “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
30 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
Nigora Umarova
10.11.2015, 10:35
ГАМЛЕТ ДЛЯ «ТРЕТЬИХ» СТРАН
Гамлет толерантный, Гамлет политкорректный, Гамлет миссионерский, Гамлет для «третьих» стран, Гамлет, как просветительский проект, Гамлет, как бизнес-проект?!?!?!?!?
Сразу на ум приходят детские стишки и поговорки: Гамлеты всякие нужны!, Гамлеты – всякие важны!
Или вот известное высказывании Карла нашего Маркса: Гамлет бродит по Европе, Гамлет коммунизма или продвинутого капитализма, тут могут быть варианты.
Вот ведь не задача!!!
Чего же так великие режиссёры всегда мучились с этим «Гамлетом», а как актёры мучились?
И годами мечтали об этой роли, а, получив её, испытывали и страх, и радость, и безумные муки?
Чего только не переживали великие?
Просто хочется упомянуть не всуе!
И тех кто в ряду и памятны: Ричард Бербёдж – первый исполнитель, Джон Гилгуд, Лоуренс Оливье, Пол Скофилд, Михаил Чехов, Владимир Высоцкий, Олим Ходжаев, Аброр Хидоятов… Жан Луи Трентиньян, Даниель Ольбрыхский…
Тогда как нынешний (не времён Шекспира!), а так называемый реконструированный театр «Глобус» катается со своим спектаклем по свету…
Может быть это не ахти какая художественная удача, но, как теперь говорят «правильный бизнес-проект?» или «маркетинговый ход?». «Гамлет» - как продукт успешных продаж?!
Вот ведь ирония судьбы, всё, чего страшился герой шекспировской пьесы, не прошло и четырехсот лет – всё с ним происходит! Его и продают, его и предают, на нём «играют», им спекулируют…
Легко, и «без затей».
Без затей в том смысле, что инновация этого спектакле не в художественных смыслах, не в концепции и не в каком – то особо талантливом прочтении классической пьесы, а в «здравом подходе» к художественному произведению, к подготовке его к «тиражированию», к «низведению» его до понимания широких масс, сделать из великой трагедии эпохи Возрождения некий общедоступный дайджест, «лубочное издание с картинками» (для малоимущих и неграмотных людей. Такие издания существовали в России) и его театральную версию.
Нынешний театр «Глобус» такую вивисекцию с пьесой произвёл ничтоже сумняшеся! (то есть ничуть не сомневаясь).
То есть теперь это вполне в повседневной практике и называется это «удачно продать бренд».
Причём, это делается, что называется, с минимальными затратами (и, наверное, с прибылью!
Иначе какой смысл затеваться-то?) и с шумным эффектом.
И может не стоит об этом говорить и писать, в конце-концов! пьеса «Гамлет» переживёт и эти эксперименты, ну и хорошие, известные, глубокие и даже гениальные театральные и кино интерпретации при желании можно найти…
Главное было бы желание. Но как в известной телевизионной программе возникает вопрос: «Как это устроено?»
Всё бы хорошо, но даже перекраивая смыслы и суть пьесы авторы не очень позаботились о том, чтобы быть, хотя бы убедительными и выстроить свой «походный» спектакль более последовательно.
Если, сказать по научному режиссёры спектакля Доминик Дромгул и Бил Бакхёрст «пересказали» шекспировскую пьесу языком и приёмами «эпического» театра Б. Брехта. С «переодеваниями» и «перевоплощениями» актёров на ходу, «входя» в образ и по надобности отстраняясь от него, играя одновременно разные роли.
С выходом на авансцену для произнесения, а - фактически для пересказа, монологов. С «походными» весьма условными атрибутами сценического пересказа, да и идея доведения «элитарной» пьесы до широких, трудовых масс тоже вполне в русле брехтовского театра.
Так, что Брехт в целом, мог бы и одобрить эту попытку.
Но всегда разноголосица в оценках и в понимании представленного решения начинается тогда, когда внутри одного спектакля начинается «разноголосица» не совсем предусмотренная авторами идеи.
Так персонажи, которые сыграны, скажем так, в русле классической традиции психологического театра (Полоний – Кит Барлет, Клавдий – Джон Дугал) и очень тепло принятые публикой, именно они и вносят в этот «походный» нотку не предусмотренной эклектики.
Этот спектакль мало рассчитан на углублённое прочтение пьесы. По, правде говоря, Гамлету (Ляди Эмурава), позволю себе употребить нынешний сленг – «по барабану», Что «Дания – тюрьма», и что «Порвалась нить времён…».
Да и вопрос «Быть или не быть?», по большому счёту – не стоит. А что ему не быть-то?
Здоровый парень, ко всем относится без особенного «напряга», Дания его не волнует по определению, какая там «нить времён?». Если по брехтовски выйти из образа и задуматься, а он практически и не «входил» в образ, не было особой нужды, то – поживает он хорошо, играет в известной труппе, вот и на историческую родину съездил на гастроли, всё, как говориться: «путём, всё тип-топ!».
(По ходу могу сказать, что в этом спектакле много всего смешного приходит на ум, не предусмотренных авторами, но то и дело возникающих из-за стремления сделать «универсальный» спектакль, устраивающий всех. Ну, скажем, эта полу-профессиональная труппа, набранная по принципам толерантности, полит- корректности. И эта замечательно здоровая «афро»-девушка Аманда Уилкин – Офелия!, которая, даже если будет очень стараться, никогда не утонет и побледнеть ей даже под страхом смерти не удастся…
Таких курьёзов – завались! Дженифер Леонг в роли Горацио выглядит только комично и как такой «доверительный альянс» мог сложиться и против кого они «дружат» с упомянутым Гамлетом?!...)))
«Палаточный» спектакль и придуман и поставлен для «других целей и для других задач» и пьеса «Гамлет» известный бренд, как теперь говорят, хороший материал для продаж.
Ну и желательно знать, в таком случае, свою «целевую аудиторию».
И в слове «палаточный», очевидно, и есть подсказка, ведь сразу возникают ассоциации с пионерскими (скаутскими!) лагерями или с солдатскими полигонами, где, в принципе, было бы и уместно играть этот спектакль)))
То есть тогда, и разумно было бы считать это некой просветительской акцией?!
К чему, собственно, и стремились, хотя бы отчасти, надо полагать, авторы проекта.
А вообще, самое правильное место для показа этого спектакля был бы спортзал или актовый зал какого-нибудь колледжа или института с английским языком обучения?!
Поскольку по большому счёту, спектакль пусть и не очень осмысленно, но всё же пересказывает текст! Этот спектакль нужно слушать!
"Гамлет" в рамках мирового турне
И «вытаскивать» этот спектакль на сцену академического театра – самая большая тактическая ошибка устроителей показа. И вполне провинциальная привычка устраивать не соизмеримо более помпезный приём, чем того ожидают… или на что рассчитывают гости.
Спектакль явно рассчитан и на «другие» площадки и на «другого» зрителя.
Вот почему: англоязычные студенты и школьники не видевшие и, по большому счёту не читавшие пьесу, смотрели бы это спектакль гораздо более живо (чем полный зал театралов, которые спустя десять минут после начала показа и быстро разобравшись – что – к чему! стали уютно засыпать под малопонятное журчание английской речи.
И световая партитура спектакля, и аутентичная ( вполне походная) музыка, и мобильность декораций предполагают, что спектакль будет играться на открытых площадках, - для всех! И всех стран и всех народов - для работяг, доярок, колхозников, пастухов и для любознательных лицеистов и студентов изучающих английский язык, те же кто не знает язык послушают музыку, увидят подтанцовки, признают своих соотечественников – из Гвинеи или Пакистана, и те в свою очередь после спектакля в живом общении всё разъяснят!) - что это за представление и с чем его стоит есть)))
Гамлет, Гамлет – где ты был? Гулял по свету! Он объездил сотню стран. И судя по рекламному шлейфу имеет шумный успех… Ну, что же, Большому (!) Гамлету – большое плавание! И, пожалуй, радоваться надо тому, что не Ревизор!)))
P.S По большому счёту, мне кажется, что принципы "толерантности", "полит.корректности" мало соотносятся с природой драмы, трагедии, если не сказать, что они её (трагедию) убивают...
Камариддин Артыков, театральный критик
Nigora Umarova
10.11.2015, 10:50
Гамлет толерантный, Гамлет политкорректный, Гамлет миссионерский, Гамлет для «третьих» стран, Гамлет, как просветительский проект, Гамлет, как бизнес-проект?!?!?!?!?
Камариддин Артыков, театральный критик
Sparc, мақолани ўқиб чиқиб, "Эҳтимол, бунака Гамлетни кўрмаганим ҳам яхшидир..."- деган фикрларингиз хаёлдан кечди.
Кўриб яхши қилдим, бироқ бизнинг ўз "Гамлет"имиз бўлишини орзу қилдим.
Асалнинг таъмини билмаган инсон, болни ҳам асал деб ўйлайди. Балки шу жиҳатдан ўзбек томошабини спектаклни "ВАУ" деб қабул қилгандир?!.. ;)
Буюк режиссёрларимиздан бири, "Ҳар бир миллатнинг ўз Гамлети бўлиши керак. Агар саҳнада тўғри талқин қилинса, Гамлет ҳам замонамиз қаҳрамонига айланиши мумкин"- деган эдилар. Қани эди, қани эди... Ўзбек саҳнасида ҳам "Гамлет" саҳналаштирилса...
Ўзбек саҳнасида ҳам "Гамлет" саҳналаштирилса...
Янги узбек Гамлетини куйищ учун замон ва макон шароитлари тугри келиши керак чамаси.
Кандай килиб, нима учун узбек театри 30-, 40- йилларда уз чуккисига эришди ва 70-, 80- йилларгача бу чуккидан тушмади. У пайтда, замонанинг огирлигига, очарчилик, оммавий репрессияга карамай кандайдир рухий кутаринкилик булган дейишади, эртанги кунга ишонч хисси хамда фан ва маданиятни ривожоантириш учун яратилган имкониятлар шундай натижа берган булиши мумкин.
Бугунги кунда иктисодий щароит хам, маданиятга эътибор хам етарли, лекин рухий кутаринкилик йукмикан, балки рухий тушкунлик бордир. Халкимизни бугунги холини туйлардан куриш мумкин манимча, 1-2 кунлик туйга ун минглаб доллар сарфлайдиганларнинг уйида китоб жавони бормикан? Оилаларимизда хам асосий мавзу пул топиш, моддий бойлик орттириш ва албатта кайнона-келин муносабатлари.
Шунинг учун, "Миллий кино" деб бериладиган фильмларимизда, театрларимизда асосан коши чимирилган, серзарда кайнона ва хамма нарса жонига теккан келинни, 2-3 этажли дангиллама уйларни, хар бир уйда нечталаб машиналарни курамиз.
Хуллас, якин йилларда бизда махорат бобида олдинги авлоддан колишмайдиган "Гамлет", "Отелло" лар, мусика театрларимизда "Лайли ва Мажнун", "Тохир ва Зухра"лар куйилса канийди...
Nigora Umarova
10.11.2015, 13:28
Янги узбек Гамлетини куйищ учун замон ва макон шароитлари тугри келиши керак чамаси.
Бугунги кунда иктисодий щароит хам, маданиятга эътибор хам етарли, лекин рухий кутаринкилик йукмикан, балки рухий тушкунлик бордир. Халкимизни бугунги холини туйлардан куриш мумкин манимча, 1-2 кунлик туйга ун минглаб доллар сарфлайдиганларнинг уйида китоб жавони бормикан? Оилаларимизда хам асосий мавзу пул топиш, моддий бойлик орттириш ва албатта кайнона-келин муносабатлари.
Шунинг учун, "Миллий кино" деб бериладиган фильмларимизда, театрларимизда асосан коши чимирилган, серзарда кайнона ва хамма нарса жонига теккан келинни, 2-3 этажли дангиллама уйларни, хар бир уйда нечталаб машиналарни курамиз.
Хуллас, якин йилларда бизда махорат бобида олдинги авлоддан колишмайдиган "Гамлет", "Отелло" лар, мусика театрларимизда "Лайли ва Мажнун", "Тохир ва Зухра"лар куйилса канийди...
Гап руҳий тушкунликда ҳам эмас. Санъат, маданият, адабиёт ҳар доим ҳақиқий ҳаёт тарзидан бир поғона юқори турган. Санъаткорлар тўйда юришни ўзларига ор деб билишган. Ўз мавқеини яхши англашган.
Бизга кулдирадиган, йиғлатадиган томоша асарлари эмас, ўйлантирадиган санъат асарлари керак.
Данғиллама уйларда китоб жавони йўқ деб ўйлайсизми? Бор. Бироқ ушбу хонадонда китоб ўқийдиган инсон бормикан? Мана шу савол кўндаланг туради.
Кошки, ўзбек томошабинининг орзуси ушалса... Кошки эди...
Nigora Umarova
11.11.2015, 15:38
Хабарингиз бор ZiyoNet ахборот ресурс тармоғида uRadio.uz ишга тушди. Интернет радио эфирининг бугунги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино, дубляж устаси Ҳошим Арслонов бўлдилар. Моҳир актёр билан театр, кино, дубляж санъати юзасидан суҳбат ўтказдик. Суҳбатни эртага, пайшанба куни соат 17.00 да www.uradio.uz орқали тинглашингиз мумкин. Суҳбатни тинглаш имкони бўлмаганлар унинг аудиофайлини audiо.ziyonet.uz манзили орқали юклаб олсалар бўлади.
https://img.uforum.uz/images/mcrbbaa4699333.jpg
https://img.uforum.uz/images/jsiukqu4658669.jpg
https://img.uforum.uz/images/awycuvo7142058.jpg
Фотосуратлар муаллифи Евгений Скляревский.
Айтгандек, бу суҳбатнинг дебочаси. Агар саволларингиз бўлса, Ҳошим акага йўлласангиз студиямизда саволларингиз асосида яна суҳбат ўтказишимиз мумкин.
Nigora Umarova
24.11.2015, 17:24
ТЕАТР ОДАМЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир ЙЎЛДОШЕВ билан гурунг
https://img.uforum.uz/images/kekaaev7506418.jpg
— Баҳодир ака, бу йил 70 ёшни қаршиладингиз. Умрингизни санъатга, театрга бағишладингиз. Одам умрини нимага бағишласа, охир-оқибат унинг ўзи шу нарсага айланади, деган гап бор. Маълумки, театр зулматда ёруғликни, ғафлатда бедорликни, ғамда ҳамдардликни намойиш этиб келган. Зарур бўлганда у ижодкордан қурбонлик ҳам талаб қилади. Театр одами шу талабларга руҳан тайёр бўлиши керак. Айтинг-чи, «театр одами» деган ибора сиз учун қандай мазмун касб этади?
— Тўғри, театр қурбонлик талаб қилади, лекин бу табиий ҳол. Яъни, театр одамининг театрга ҳамма нарсасини бағишлаши табиий. Чунки у театр учун туғилади. Четдан қараганда эҳтимол бу фожеа бўлиб туюлар, йўқ, аслида ундай эмас, театр одамининг бахти театрга ўзини бахш этишида. У фақат актёр ёки режиссёр эмас, театрнинг рассоми билан гримёридан ташқари яна қанча одами бор! Улар театрдан бошқа жойда ишламайдилар! Худди масжиднинг фарроши масжиддан бошқа жойда ишламагандай (ўн баробар кўп ойлик берсангиз ҳам, у кафенинг эшигини супурмайди). Англияда театр одамларидан биттасини бошда «танимайдилар», у одам бир неча бор: мени актёр сифатида синаб кўринглар, Гамлетни бир мартагина ўйнай, деб қайта-қайта илтимос қилишига қарамасдан, унга: «Сен-а?! Сен ҳали Гамлетни ўйнамоқчимисан?!» қабилидаги киноялар билан: «Умуман, сендан ҳеч қанақа актёр чиқмайди», деб илтимосини рад этишади. У чор-ночор, ҳеч бўлмаса, реквизитор бўлиб ишга киришни сўрайди. Ниҳоят, уни реквизитор қилиб ишга олишади. У умрини ўша театрда ўтказади. Умри поёнига етганида: «Гамлетни ўйнаган актёр монолог айтаётган пайтда реквизитлар орасидаги ясама бош чаноқни эмас, менинг бош чаноғимни кўтариб турсин», деб бош чаноғини театрга қолдиришни васият қилади. Унинг бош чаноғи ҳозир ҳам бор. Ҳозир ҳам ўша театрда қайси актёр Гамлетни ўйнаса, монолог айтаётган пайтда собиқ реквизиторнинг бош чаноғини кўтариб айтади. Ўша одам аслида театрнинг одами эди.
— Театрдаги жараёнлар сизга кафтингиздаги чизиқлардай кўриниб туради. Чунки сиз бу соҳанинг ичида бўлганингиз каби, бу соҳа ҳам сизнинг ичингиздадир. Айтинг-чи, шон-шуҳратдан юз ўгириб, ўзини қидирган, салоҳиятли, қувваи ҳофизаси кенг, ўзи боғланиб қолган театр учунгина яшаган бирорта актёрни учратдингизми?
— Гап шундаки, бу соҳада ўзини театрга бағишлаган одам барибир танилади. Ғани Аъзамов ҳақиқий маънода шон-шуҳрат эгаси эди. Ҳолбуки, у киши умри давомида иккинчи, учинчи, бешинчи планлардаги ролларни ўйнаган. Унинг «Олтин девор»даги Мўмин образидан бошқа бош роли йўқ. Лекин бешинчи планлардаги парчаларни ҳам қотириб қўйган. Мухлислар Ғани акани ҳозир ҳам эслашади. «Қонли сароб» номли спектакл бўларди. Ичкаридаги барда (спектаклга одам чақириш учун) шаҳардаги энг сифатли пивони олиб келишарди ва уни атайлаб антракт пайтида, яъни танаффус пайтида сотардилар. Буям бир бемаънилик. Одамлар танаффус бўлди дегунча пивога югуришарди. Ғани ака эса ўша спектаклда танаффусдан кейин ўйнарди, роли 10-15 дақиқа давом этарди. Ғани аканинг навбати келиши билан одамлар пиволарини ташлаб, спектаклга қайтардилар, Ғани аканинг роли тугаганидан кейин яна пиво ичишга чиқиб кетишарди. Лекин, афсуски (изоҳ бериб ўтай: машҳурликлари туфайлигина санъаткорман деб ўйлаб юрганлар учун афсус), ҳозирги пайтда машҳурлик тушунчаси бироз ўзгарди. Битта-яримта чала-чулпа қўшиқ айтиб, дидсиз оломонни қойил қилиб ҳам машҳур бўлиш мумкин. Лекин бу сиз айтмоқчи бўлган асл шон-шуҳрат эмас — сароб! Эртага унутилади. Аммо асл санъаткорни юз йилдан кейин ҳам эслайдилар. Бундай санъаткор диди баланд мухлис учун яшайди. Диди баланд мухлиснинг даражасига интилади. Қолсам, ўз одамларим орасида қолай, дейди. Келажакда мени ўз даражамдаги одамлар эсласин, деб орзу қилади. Ҳа, санъатда дид энг муҳим масала — ҳаёт-мамот масаласи.
Бир ҳикоят бор: тишлари тўкилган, кучсиз, ўрнидан ҳам туролмай қолган қари шернинг ёнига бир ит келиб, мен сен билан уришмоқчиман, дейди. Сен билан уришмайман, дейди шер. Ит, мен билан уришсанг, итлар орасида ит шерни енгибди, деган гап бўлади-да, шу гапдан қўрқаяпсан-да, а, дейди. Шер, йўқ, итлар орасида гап бўлишидан қўрқмайман, мен шерман, шерлар орасида гап тарқалишидан, шер ит билан уришибди, дея устимдан кулишларидан қўрқаман, деб жавоб беради.
Nigora Umarova
24.11.2015, 17:26
— Табиий тимсоллардан иборат бўлган ёрқин мўъжизаларни, идрокдан ташқаридаги шаклларни яратиш — Яратувчининг ўзигагина хос. Образ яратмоқчи бўлган санъаткорнинг имкониятлари эса ниҳоятда чекланган, у бу масалада жудаям нўноқ, жудаям уқувсиз, унинг ишлари худди буюк рассомнинг асарини яхши кўриб қолиб, расм чизишга уринган боланинг ишларини эслатади.
— Лекин бу боланинг бошқа овунчоғи йўқ. Бошқаларга эрмак кўпдир балки, у болакай эса бўлак ишни қилолмайди, шунинг ўзи билангина овунади. Ахир уни Худо яратган-да! Унинг ўзи ҳар қандай санъат асаридан кўра буюк ва ҳайратланарли мўъжиза. Фаришталар одамнинг яралишидан норози бўлган пайтда одам Худонинг марҳамати билан нотаниш нарсаларнинг ҳам номларини ўзи айта бошлаганида фаришталар хатоларини тан олишган. Энг ёрқин санъат асарлари фаришталарнинг ўша хатоларини эслатиб турса керак.
Бу ёғини сўрасангиз, санъатда ҳам, адабиётда ҳам тақдирларига тадбир излаб юрган ҳаваскорлар кўп. Яна битта жиҳат ҳам бор: асл санъаткорлар билан сохта санъаткорларнинг ўртасидаги фарқ. Яқинда бир донишманд киши билан гаплашиб қолдим. Ундан нега асл санъаткорлар улуғ ишларни амалга оширадилар-да, сукут сақлайдилар, сохта санъаткорлар эса ҳеч нарса қилмайдилар-да, лекин оламни бузиб, ҳадеб бақиргани бақирган, деб сўрадим. Шунда у киши образли қилиб жавоб берди: эътибор беринг, эндигина кўзи очилган кучукчанинг ҳам ҳургиси келади. Чунки у она итнинг боласи бўлгани учунмас, ҳуришни билгани учун ҳуради.
Ҳа, бу жавобда ҳикмат бор.
— Адабиёт оламида адиб ҳам, шоир ҳам бўлолмаган, лекин ёзиб яшашга қасд қилган истеъдодсиз одамлар учрайди. Театрда ҳам театр учун туғилмаган бўлсалар-да, театрдан ниманидир тама қилиб, ундан кетмайдиган одамлар йўқ эмас.
— Қалам аҳли қаторига суқилиб киришни истаганлар дидни ўтмаслаштирадилар… Театрдаги истеъдодсизлар ҳам хавфли одамлар: театрда театрни йўқотиш учун изғиб юришади. Бунақалар Худонинг театр одамларига юборган бир синови. Улар ўзи катта саҳна учун — ҳаёт учун туғилишган. Қарасалар, катта ҳаётда яна битта кичкина саҳна ҳам бор экан. Кел, мана шу ерда ҳам бир ўйнаб кўрай дейишади. Энди улар ўйиннинг каттасини кўрсата бошлайдилар: ойлигим кам… тўйим кўп… эҳтиёжим бор… унвоним йўқ ва ҳоказо… (Кимки ишқсиз илму ҳикмат истағай, илм бирла молу давлат истағай, дейдилар Ҳазрат). Улар охир-оқибат театрни ўлдиришади. Аммо театр ҳам аяб ўтирмайди, ўч олади. Бир неча авлодни ўз саҳнасидан сидириб ташлайди. Шунинг учун ҳам устозларимиз образли қилиб, театрга жон ато этиш учун жондан кечиш керак, дейишарди.
Устозларимиз бизга айнан нималарнидир ўргатишмаган, балки йўл кўрсатишган. Тошхўжа Хўжаев шундай талаб қилар эди: бир кунда — ҳатто газета-журнал бўлса ҳам майли — юз варақ ўқимасанг, битта яхши кино ёки спектакл кўрмасанг, кечқурун кимсасиз театрнинг қоронғу саҳнасида лоақал бир соат-ярим соат хаёлга толмасанг — сен режиссёр бўлолмайсан.
Ҳа, устоз тўғри айтган экан. Бу асл қонуният бугун ҳам ўз кучида турибди: агар китоб ўқиб, уйқунг келса, агар театрнинг қоронғу саҳнасида хаёлга толиб ўтиролмайдиган бўлсанг, агар спектакл кўришга тоқатинг етмаса, сен хафа бўлма, аксинча, мен театр одами эмас эканман, деб хурсанд бўл… Жоним омон қолар экан, де. Ҳаётдан лаззатланиб яшашим мумкин экан, деб севин. Ва энди сендан бир илтимос, бу эшикни орқасидан ёпиб кет. Бу — сен кириб-чиқиб юрадиган эшик эмас, бемалол қаттиқ ёпавер. «Дийдор» студиясига келгунча ўзларини профессионал санаб юрган актёр ва режиссёрларнинг кўпчилиги эшигимизни секин ғойиб бўлиш асносида орқасидан ёпиб кетишди. Мен улар учун хурсанд бўлдим.
Nigora Umarova
24.11.2015, 17:27
— Бир қарашда ҳаёт санъатсиз ҳам давом этаверадигандай туюлади… Чунки санъат фақат хос одамлар учунгина мавжуд, фақат хос одамларгина санъатсиз яшолмайдилар, деган қараш ҳам бор. Лекин инсон борки, токи унинг қалби тирик экан, ўзи билган-билмаган ҳолда кўнглида санъатга ошноликни ҳис этади. Эндигина ўн иккига кирган қиз кўзининг нурини тўкиб тикаётган каштада асл санъат алифбосини таний бошлайди, бу жараён унинг туйғуларини парваришлайди.
— Яхши асарнинг туғилишини Иброҳим алайҳиссаломни ўтга ташлаган пайтларида қалдирғоч ўтни ўчириш учун тумшуғида сув олиб келган ҳодисага ўхшатиш мумкин. Зайнаб Садриевани кўп эслайман. У кишини саҳнада кўриб, ҳайдаб юборган келинларини қайтариб олиб келган онахонлардан хатлар олганмиз. Неча-неча бузилган оилалар Зайнаб опа туфайли қайта тикланган. «Ғариблар»ни қўйганимизда, спектакл тугаши биланоқ, уч-тўрт чақиримдаги уйига кирмасдан, 400-500 километр наридаги ота-онасини кўргани кетган томошабинлар қанча. Агар суриштириб кўрсангиз, театрга ҳар ким ўз важи билан келади, биров онасини олиб келади, биров хотинини, бошқаси эса ёнидаги билан яқиндан танишиш учун спектаклни баҳона қилади… Лекин саҳнада одамларни бирлаштирадиган, одамнинг дардини одамга юқтирадиган қувват бор. Вазифадан бутунлай фарқ қиладиган хизматнинг юки жуда оғир. Театрда ишламайдилар, у ерда хизмат қилишади. Театр одамлари эса театрдаги машғулотларни ана шу камтарона хизмат учун узлуксиз давом эттиришлари шарт.
— Санъат ҳам, адабиёт ҳам (ҳаттоки илм-фан ҳам) фақат битта нарсани англатмоқчи, фақат битта нарсани изоҳлаб бермоқчи бўлади. Аммо у мавҳум. Балки заррадан ҳам кичикдир, балки коинотдан ҳам кенгдир… Лекин мавҳум. Умуман, санъат асарларидаги буюк қудратдан дарак бериб турадиган, фақатгина элас-элас идрок қилинадиган ўша жозибадор таъсиротни Станиславский шундай изоҳлайди: «Санъат бу ҳақиқий ҳаёт эмас, ҳатто унинг акси ҳам эмас. Санъат ўзича яратувчидир. У ўзининг замон ва макондан ажралган шахсий ҳаётини яратади. Бу ҳаёт эса мавҳумлиги билан гўзал».
— Ҳа, шундай. Санъаткорлар ҳам, сиз айтмоқни олимлар ҳам ўз-ўзича яратувчи. Математик Григорий Перельман Санкт-Петербургда, кичик бир квартирада, жуда оддий яшайди. Яқинда у мукофоти бир миллион доллардан иборат бўлган Пуанкаре гипотезасига жавоб топди. Лекин Перельман ўз жавоби сўнгида Клея математиклар институти томонидан таъсис этилган ўша бир миллион доллардан воз кечганини ҳар ким ҳар хил изоҳлаши мумкин… Аммо йигитнинг пулни инкор қилишида ҳам, у топган аниқ жавобнинг моҳиятида ҳам бутунлай бошқа бир нарса бор — тушунтириб бўлмайди. Одам худди ўша ёмбини кўргандай, тушунгандай, сезгандай, идрок қилгандай бўлади. Лекин унинг аслида нималиги номаълум. Идрокда қандайдир сир- ли кечинма юз беради. Санъаткорлар ҳам шу тариқа ниманидир айтмоқчи, тушунтирмоқчи бўладилар…
Аммо ҳеч нарсани тушунтириб, англатиб бўлмайди. Айтинг-чи, бу ҳаётда тушунтириб, англатиб бўладиган нима бор аслида? Бу — аччиқ, бу — ширин, бу — нордон, деймиз. Лекин ширин дегани нима? Аччиқ дегани-чи? Тушунтириб бўлмайди. Ҳолат-ҳодисаларда ҳам шундай.
Санъат асарларининг моҳиятида ҳам фақат идрок этиладиган, ҳис қилинадиган, аммо тушунтириб бўлмайдиган ёмби бор. Театр одамлари Станиславский айтган ўша ёмби учун яшайдилар… Улар кези келганда, мисолимиздаги олим йигитга ўхшаб, алам, оғриқ ва ҳасратлардан тубанда ётган миллионларни инкор қилишади…
Nigora Umarova
24.11.2015, 17:31
— Сиз ишлаётган «Дийдор» студияси (http://utube.uz/search/result?query=баҳодир-йўлдошев)даги иш тартиби Станиславскийнинг мактабига хос темир қонунларни эслатади. Чунки у ердаги ёш ижодкорлар худди Станиславскийнинг ҳаваскор актёрлари сингари тор ва энсиз жойни саҳнага айлантириб, ўзларини намойиш қилишяпти. Энг муҳими — тинимсиз машқ ва интизом орқали «кечинма санъати»ни чуқур эгаллаш. Гурунгимиз сўнгида «Дийдор» ҳақида, кичкинагина театр студияси шаклидаги катта даргоҳ ҳақида гапириб берсангиз.
— Агар ижодкорда интизом бўлмаса, у ҳақиқий ижодкор бўлолмайди. Биз студиямиздаги ўқувчиларга тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қилаяпмиз. Булар оддий, лекин юки оғир тушунчалар: сен ўзингни санъатда севма, балки қалбингдаги Худо берган оловга — санъатга бўлган оташга муҳаббат қўй; сен актёр бўлмоқчисан, чин маънода ақл юритишга ўрган; ётиш-туришингни, еб-ичишингни, гапиришингни муттасил назорат қил; қоронғу саҳнада ўтириб, тин ол, сукут сақла — нима учун Гамлетнинг ҳар бир монологи «…Энди жим бўл» ёки «Энди сукут сақла» деган сўзлар билан тугайди? Бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўр; боболарга қулоқ тут, улар ҳам: кўп ема, кўп ухлама, кўпроқ сукут сақла, деб насиҳат қилишаяпти… Актёр қуёшнинг қизиғида машқ қилаётган пайтда сен сояда ўтириб буюрма, сен ҳам қўлингдаги соябонни ташлаб, қуёшнинг тиғига бошингни тутиб тур, актёр билан елкама-елка туриб меҳнат қилмасанг — жиноятчисан; мухлислар сенга гул беришса, гул кўрмаган одамга ўхшаб ҳаммасини қучоқлаб кетма, охирида саҳна учун таъзим қил ва бир донагина гул қолдиришни унутма.
Шунақа. Асл санъат илинжида дийдор тортиб келганларга иложи борича шуларни ўргатамиз. Чунки «Дийдор» — бу саҳна. Саҳна эса муқаддас даргоҳ.
Нурилла НАРЗУЛЛАЕВ суҳбатлашди.
Манба: «Маънавий ҳаёт» журнали, 2015/3
"Хуршид Даврон кутубхонаси" сайтидан олинди. (http://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/teatr-odamlari-ozbekiston-respublikasi-sanat-arbobi-bahodir-yoldoshev-bilan-gurung.html?utm_source=twitterfeed&utm_medium=facebook)
teatr.uz (http://teatr.uz/) сайти жонланибди.
Бугун Миллий театрнинг "Кузги мактублар" спектакли премьерасига тушдим. Таассуротлар афсуски яхши эмас.
Бафуржа эртага ёзаман...
Премьерани такдимотида Миллий театр директори ва Узбекистон халк артисти Ёдгор Саъдиев катнашишди. "Кузги мактублар" спектакли Улмас Умарбековнинг "Кузнинг биринчи куни" драмаси ва "Кизимга мактублар" хотиралар китобига асосланган экан.
"Кизимга мактублар" Улмас Умарбеков томонидан Москвадаги касалхонада ёзилган, у огир касаллик билан курашиб, умрининг охирги кунларида узининг ёлгиз кизига узини, ота-оналари хаёти хакида эсдаликларини мактублар куринишида ёзган. Уз вактида бу китобни укиганимда манга каттик таъсир килганди. Бу асарни Зулфиянинг "Хотирам синиклари" билан бир каторга куйиш мумкин.
Менимча, "Кизимга мактублар"нинг асосида алохида сахна асари яратилса арзийди, очигини айтганда бу спектаклга шуни кутиб тушгандим. Мохир режиссер томонидан бу ишга кул урилса, якинда Дийдор студиясида намойиш этилган ""Ёдим синиклари" дан колишмайдиган спектакл чикарди.
"Кузги мактублар" спектаклида эса "Кизимга мактублар"дан парча укиш билан чегараланишган холос. Ушанда хам факат панд-насихатлар кисми танлаб олинган, натижада ёшларни кингир йулга кирмаслик, ичкиликбозлик, молпарастлик каби иллатлардан йирок булишга чакирадиган бир дидактик, шиорсимон спектакл булиб колган холос. Кучли, драматизмга бой сахна асарини урнига "Ойдин" спектаклига ухщаган зураки спектакл.
Вокеаларни ривожига келсак, Улмас Умарбековнинг "Кузнинг биринчи" драмаси ёзилганига унча куп вакт булмаган булсада, замонавийлаштирилган. Тугрида, хозир ким хам "Волга" автомобили билан мактанарди, ким хам отасидан мотоцикл сурарди? Уларни урнини "Каптива" билан "Матиз" эгаллаган :) .
Хуллас, кахрамонлардан бири Собир, студент, отасидан анчадан бери "Матиз" олиб беришни сурайди. Унинг уртоги Рамзиддин бой оила фарзанди, якинда "Каптива" олган. Собир, Рамзиддин ва уларнинг яна бир уртоги Фарход янги машина "ювиш" максадида укишга бормай Фарходникида арокхурлик билан банд.
Шу вактда йигитларнинг бири деворда осиглик милтикни кутариб чикади, милтик укланган ва охир окибат йигитлар ундан одам отиб куйишади. Асосий зиддият шунга курилган.
Очигини айтганда, нега айнан шу асар Миллий театрда куйиш учун танлаб олингани тушунарсиз, "Кузнинг биринчи куни" драмаси уша ёзилган давр талабларидан келиб чикканда хам анча жун, асосан тарбиявий мохиятга эга. Унда драматизм, конфликт йук хисоби.
Умуман "Кузги мактублар" спектаклини шу куринишида Миллий Академик драма театри сахнасига олиб чикиш зарурмиди, у купрок ёш режиссернинг диплом спектакли ёки бирор тажриба-эксперимантал студия сахнасига ярашармиди. Афсуски, миллий театримиздаги охирги вактдаги премьера спектакллари "Ойдин", "Кузги мактублар" тобора жун, хомаки, зиддиятдан холи булиб бормокда.
Тагин хам томошабинларга рахмат, кеча хам зал тула булди, театр кассасидан спектакл бошлангунча одам аримади. Спектакл сунгида карсаклар хам булди. Халкимиз театрга тушишни канда килмаяпти. Театрчи ? Театр томощабинни маънавий бойитадиган, кучли драматизмга бой, одамларни фикрлашга чорловчи, бахс-мунозарага сабаб буладиган, содда килиб айтганда, халк огзига тушадиган спектакллар билан хурсанд киляптими? Ёки ТВ экранларидаги "Канго кани, канго" ёки "Зизи жуда мазали" рекламалари каби бизни енгил-елпи, арзонгаров асарлар билан овутяптими ?
P.S. Модератор жаноби олияларининг кайчилари тегмайди деган умиддаман, хар эхтимол энди текстларимни алохида копия киладиган булдим.
Энди бир-икки огиз суз спектакл вактидаги мухит хакида.
Кинога попкорн, кола, чипс билан кириш, сеанс вактида чайнаб утириш одатий холга айланган, у ерда овозни максимал юкори куйилиши хисобига эхтимол чидаса булар. Лекин театрда бунака холатлар актерларнинг диалогидан чалгитади. Кечаги спектаклга тушганимда аксига олиб икки тарафдан хам шундайларни олдига утириб колибман. Биттаси бир ярим соат давомида целлофан пакетни гижимлаб, попкорн чайнаб кола ютди, охири кулларини жинси шимига артиб тинчиди :) .
Орка каторда утирган онахон эса хойнахой кайнона-келин тугрисида булса керак, кани Саида Раметовадан кайноналик киликларини урганай деб келгану адашган чамаси. Шундай булса хам, шахар бермай, спектаклни бошидан охиригача (ёнидаги овсинига булса керак) шархлаб утирди. "Ана, сичконни ини минг танга буп кетти" га ухшаган писанда гапларни эшитиб утиришга тугри келди.
Nigora Umarova
17.12.2015, 14:41
Тагин хам томошабинларга рахмат, кеча хам зал тула булди, театр кассасидан спектакл бошлангунча одам аримади. Спектакл сунгида карсаклар хам булди. Халкимиз театрга тушишни канда килмаяпти. Театр-чи ? Театр томощабинни маънавий бойитадиган, кучли драматизмга бой, одамларни фикрлашга чорловчи, бахс-мунозарага сабаб буладиган, содда килиб айтганда, халк огзига тушадиган спектакллар билан хурсанд киляптими? Ёки ТВ экранларидаги "Канго кани, канго" ёки "Зизи жуда мазали" рекламалари каби бизни енгил-елпи, арзонгаров асарлар билан овутяптими ?
P.S. Модератор жаноби олияларининг кайчилари тегмайди деган умиддаман, хар эхтимол энди текстларимни алохида копия киладиган булдим.
Қайчи тегмайдиган, "теша тегмаган гаплар" ёзилган зўр пост бўлибди.
Nigora Umarova
21.12.2015, 18:40
Олча гули баргидек,
Ўйнаб-ўйнаб ёғар қор.
Ажаб, қорга қарайман,
Кўнглимда яшнар баҳор...
Зулфия
Ташқарида қор учқунлаб турган бўлса-да, Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат Ўзбекистон Давлат Катта академик театри инсонлар билан гавжум. Бунинг асосий сабаби, 21 декабрда намойиш қилинадиган композитор Рустам Абдуллаев куй басталаган “Садоқат” операсининг премьераси бўлди.
Ўзбек театри саҳнасида бу йил шоира Зулфия таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан икки асар томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Бу асарлар: бири – ўзбек театр саҳнаси дарғаси, режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг Зулфия қаламга мансуб “Хотирам синиқлари” достони асосида яратилган “Ёдим синиқлари” драмаси бўлса, иккинчиси- композитор Рустам Абдуллаевнинг Омон Матчон либреттоси асосида режиссёр Фируддун Сафаров талқинидаги “Садоқат” операси.
https://img.uforum.uz/images/kpkgarn4721093.jpg
Садоқат, вафо... Бугун олам бўҳронлари, инсонлар турмуш ташвишлари билан ўз қобиғига ўралиб олган, меҳр-оқибат ўртадан кўтарилаётган, севги-муҳаббат манфаатлар асосида қўрилаётган бир даврда камёб бўлиб бораётган инжа туйғу. Вафони вафосиздан қидирмоқ, қумга сингиб кетган сувни изламоқ сингари ножоиздир. Вафо гўзал, маънавий бой қалб соҳиб ва соҳибаларидагина мавжуддир.
https://img.uforum.uz/images/tckkpih8929565.jpg
Nigora Umarova
21.12.2015, 18:51
2 парда, 5 кўринишдан иборат “Садоқат” операсини томоша қилар эканман, нафақат мен, балки атрофимдаги томошабинларнинг синчковлик ила томошани кузатишаётганлиги, қаердадир изтироб чекиб, қайдадир опера қаҳрамонларининг шодлиги-қувонч онларига ҳаммаслак бўлганликларига гувоҳ бўлдим. Опера 1981 йилда Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд мусиқали драма театрида, 4 кўринишда саҳналаштирилган эди.
Саҳна безагини безатишдаги рассом Зубайдулло Ботировнинг китобларга тўла Зулфия ижодхонасини, Наврўз байрами шуурини, урушнинг машъум офатларини, шоирлар мушоирасидаги базм-у жамшидни тасвирлаб ишлаган декорациялари таҳсинга сазовор. Инсон 30-йилларда Ойбек, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғуломларнинг Чимёнга қилган ижодий сафарларида иштирок этаётгандек бўлади гўё. Уруш бошлангандаги хабарни эшитган инсонларнинг “Нечук..” дея талвасага тушиб, ҳайкалдек тош қотишлари шодликнинг бир дақиқадаёқ ғам билан алмашинуви режиссёр томонидан маҳорат билан кўрсатилган.
https://img.uforum.uz/images/esrkauh2490298.jpg
Саҳнадаги рангин бўёқлар бир зумда қизил ва қора – жанг майдонларидаги аланга ҳамда мотам рангига алмашинади. Зулфия (Малика Норматова)нинг қўрқинчли туш кўриб Ҳамидини йўқотиш ҳолатидаги саҳна ҳамда залда телбавор ҳаракатларини Малика Норматова ҳаракатлари ва ариялари орқали очиб бера олган. Қора кийган, ғамгусор аёл тимсолидаги актриса Ҳамидини излаб, томошабинларга “Уни кўрмадингларми?” ёки “Энди Сени қайдан топаман?” дея кезинишлари, овозидаги титрашлар... Тақдир зарбалари синдирмоқчи бўлган-у, бироқ қатъият ва иродаси мустаҳкам аёлнинг фарзандларининг биргина “аяжон” сўзи орқали қаддини ал тутиши, ўзида матонат топишини Малика, нафақат куйлаш, балки юзидаги ифодалар ёрдамида ҳам намоён қилди.
https://img.uforum.uz/images/pvyocqe7949916.jpg
“Қайғу инсонни мукаммалликнинг энг юқори чўққисига олиб чиқади”,- дейди юнон файласуфи Спиноза. Зулфиянинг андуҳларни енгиб, қийинчиликларга юзма-юз келиб, уларни инсонларга яхшилик қилиш, ўз қобиғига ўралиб олмай фаол жамоат арбоби сифатида намоён бўлиб, уларни енгиб ўтганлиги барчамизга сир эмас.
Операнинг 5-кўриниши Зулфияни юбилейи, халқи олдида ўз ҳурмати ва ардоғини топган аёл сифатида тасвирлайди. Шоира ,
“Эъзозлар, ардоқлар учун ташаккур,
Асли Сиз офтобим, мен зиёсиман.
Тонгларингиз кулсин, дориломон, ҳур,
Бахтим шул - ўзбекнинг Зулфиясиман” –дея ҳаммаслаклари Ойбек, Ғафур Ғулом ва халқ ардоғида ўз нутқини якунлайди.
https://img.uforum.uz/images/issszyf9335933.jpg
Ҳар қандай операнинг яратилиши миллат санъатида ўзига хос маданий ҳодиса ҳисобланади. “Садоқат” операсининг яратилишида Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Фируддин Сафаровнинг ёш ижрочиларга ролларни ишониб топширгани (Зулфия-Малика Норматова, Ҳамид Олимжон-Рустам Алимардонов, Ғофур Ғулом-Раҳим Мирзакамолов, Ойбек-Жаброил Идрисов ва бошқалар) ҳамда ёшлар бу вазифани уддалашганлиги, либослар бўйича рассом Лобар Полванованинг ишлаган либослари 30, 40, 60, 80-йилларнинг қиёфасини асар қаҳрамонларига сингдира олганлиги, сакҳналаштирувчи-балетмейстр Ўзбекистон халқ артисти Қодир Мўминовнинг саҳналаштирган рақслари, дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Фазлиддин Ёқубжоновнинг оркестрни маҳорат билан бошқариши таҳсинга сазовор.
Nigora Umarova
06.01.2016, 18:21
Фарзандларингизни театрлардаги байрам томошаларига олиб боряпсизларми? Қайси театр-томошалари маъқул келди-ю, қайси томошалар маъқул келмади?
Nigora Umarova
06.01.2016, 18:29
Ўзбек Давлат драма театрида "Сохта қорқиз" спектакли қўйилаётган экан.
https://img.uforum.uz/images/hmwjbcf2016041.jpg
Tulqin Eshbekov
06.01.2016, 19:06
Фарзандларингизни театрлардаги байрам томошаларига олиб боряпсизларми?
Муқумий номидаги театр анча жонланиб қолди.
Nigora Umarova
12.01.2016, 14:08
Sparc, эртага яхшигина спектакль кўрсатилади. Кетказган вақтингизга ачинмайсиз. Фарзандларингиз ва оила аъзоларингиз билан тушсангиз бўлади.
Спектакль Ўзбек Миллий академик драма театрида, соат 18.00 да бошланади.
Сизга бонус бор. Шахсий хабар орқали билдираман.
https://img.uforum.uz/images/saxcjml8958450.jpg
Nigora Umarova
18.01.2016, 17:05
“Момо Ер” билан саҳнада сирлашув
Барча яхши-ю, мен ёмондирман,
Барча буғдой-у, мен сомондирман.
(Халқ айтимларидан)
Одам зотида мулкка, ерга бўлган нафс шаклланганидан бери урушгани урушган. Баъзан урушда мутлақо қирилиб, ном-нишонсиз кетган эллар ҳам бўлган, кули кўкка соврилиб, тирик жон қолмай, хонавайрон бўлган шаҳарлар ҳам бўлган. инсониятга нима керак?! Ерми?... Нафси амморасига бўйсунмай аҳил-иноқ яшаса бўлмасмикан?... Чексизлик билан қиёслаганда йўқлик, йўқлик билан қиёслаганда борлиқ бўлмиш “коинот гултожи” бўлмиш Одами зот баъзан ўзининг нафси исканжасида урушни ўйлаб топиб “оламнинг меҳвари”ни ўз ўқидан чиқариб юборишга ҳам сабаб бўлиб қолмаяптимикан... Фитратан ожиз ва заиф бўлган инсон, шоир айтганидек, “дунё ичидаги чала иморат”дир. “Тирикчилик” деб аталмиш жангу-жадал, “яшаш учун кураш”дан бироз тин олиб, ўзининг моҳияти, дунёга келб кетишининг маъноси, ҳаётининг мазмун-мақсади ҳақида тузукроқ ўйлаб топишга вақт топа олармикан...
Яқинда Ўзбек Миллий Академик драма театрида ёш, умидли режиссёр Ғафур Мардоновнинг қирғиз адиби, буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг адабиётшунос олим Асил Рашидов ўзбек тилимизга ўгирган “Сомон йўли” қиссаси асосида саҳналаштирган “Момо Ер” спектакли инсониятни ўйлантирган мана шу каби саволларга жавоб топишга интилган томошабинларга мўлжалланган камер спектаклдир. Актёрлар ижросига кўра моноспектакль бўлган ушбу саҳна асари бир неча йиллар аввал “Шамс-Қамар” театр-студиясида қўйилган ҳамда ўз вақтида томошабин эътиборини яхшигина қозонган эди. Ғафур Мардонов ўз “Момо Ер”ини саҳналаштиришда жўнгина, янгича ечим топишга интилган. “Момо Ер” тушунчаси “Она Ватан” тушунчасига маънодош. Ундаги ижро икки актёр - Ўзбекистон халқ артисти Малика Ибрагимова ҳамда Ихтиёр Отажоновларга юклатилган. Актриса Малика Ибрагимова ижро этган Тўлғоной образи спектакль жараёнида Мустақиллик майдонида қад ростлаган жанг майдонида қайтмаган фарзандининг андуҳида унинг йўлларига нигорон бўлиб термулиб кутаётган қадди букик-у, бироқ руҳини тақдирнинг шафқатсиз зарбалари синдира олмаган мотамсаро она ҳайкали тимсолини эслатди.
Саҳнада худди Ер шаклидагидек қилиб сомон парчалари қалингина тўшалган. улар саҳна кўриниши мобайнида турли вазифаларни бажарди. Биринчи кўринишда Иккинчи жаҳон урушига кетиб қайтиб келмаган инсонларнинг сон-саноқсизлиги, унинг заҳарли изғирини йигитларни жанг майдонларининг турли бурчакларига изғитиб юборганлигини, жангчилар ортидан йиғлаб қолган яқинларининг чексизлигини англатса. Баъзи ўринларда буғдой даласини рамзий ифодалаган.
“Момо Ер” спектакли ҳам “Сомон йўли” қиссаси каби инсоннинг уруш билан тўғридан-тўғри тўқнашиш жараёнида эмас, балки воситали жараёнда кўрсатилган. Уруш қаердадир узоқ-узоқларда бошланган, лекин Тўлғонойнинг қисматида у ғалла даласида кечади. Биринчи кўринишда Тўлғаной (Малика Ибрагимова) ҳамда Ер ролини ижро қилган актёр Ихтиёр Отажонов сомонга аралашиб ётибди. Тўлғаной саҳна асарининг илк кўринишида гўёки ўз ўтмиши ва дардларига ўралашиб қолгандек, бироқ асло ундай эмас. Саҳна асарининг бош қаҳрамони ушбу жараёнда Момо Ер билан ўзи ҳақида эмас, балки замон, тарих, жамият, одамлар ва уруш ҳақида сўзлайди. Ўн бир кўринишдан иборат спектаклда Малика Ибрагимова турли кўринишда – навниҳол, қувноқ қизалоқ Тўлғаной, Сувони ва уч ўғлининг ҳалол меҳнати бахтидан масрур ҳамда мағрур Тўлғаной, ғам қаддини букиб қўйса-да, иродаси букилмаган Тўлғаной сиймоларини актёрлик ижросидаги пластика ва нутқи орқали ифода этиб бера олган. Гўёки Сомон йўли юлдузлари туркумида янги чиққан Ҳилол тўлиб-тўлиб, “Тўлғон” Ой - 15 кунлик Ой балқиб чиқққандек, инсон қийинчиликларни енгиб ўтиб комиллик даражасига эришиш йўли намоён бўлганидек.
https://img.uforum.uz/images/cbwdpnt9102319.jpg
Nigora Umarova
18.01.2016, 17:07
“Қўрқут ота” китобида баён этилишича, туркийлар ўзга қавм ва уруғлар устидан эришган элга “оқ” ва “оқсуяклар” дейишган. Бундан ташқари “оқ” ранг ҳурлик, мустақиллик ва ҳокимликни билдирган. Спектаклда кийилган либослар мисолида олиб қарайдиган бўлсак, Тўлғаной дастлаб қизил рўмолда, сўнг эса бошига оқ шол рўмолда кўринади. Дастлаб рўмолни кайвони аёллардек кунгурадор(мамлакатимизда одатда Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилояти аёллари шу каби рўмол танғишади), сўнг эса азадор аёллар ташлаб олган сингари бошига ташлайди. Бу ҳам либослар бўйича рассом Флюра Газизованинг спектаклда анъана ва расм-русмларни ёритиб бериш жараёнидаги ютуғи ҳисобланади.
“Момо Ер” спектаклида мизен саҳна ва деталлар яхшигина топилган. “Қоп”, дастлаб овулдошларини бошқариш каби масъулиятли юкни ўз зиммасига олган аёлнинг қоп орқалашида намоён бўлса, кейинги ўринда эса Тўлғоной эл-юртнинг сўнгги буғдойини уруғлик учун деб йиғиб олганида ўғирланиш жараёнида халқнинг ризқига кўз олайтирувчилар ва уни ҳимоя қилувчилар доимо бўлганлигини кўрсатиш вазифасини бажарган. Спектакль жараёнида Ер, Сувонқул, Қосим, Жайноқ, Майсалбек, Алиман, ўғри образларини Ихтиёр Отажонов нутқидаги паст-баланд, кўтаринки-тушкун овози, ҳатти-ҳаракатлари орқали бериш жараёнида турли воситалардан ҳам фойдаланган: ёзда ҳосил мўл бўлганлиги комбайндан тушаётган буғдой бир идишдан иккинчи идишга юқоридан пастга қаратиб солиниши ёрдамида; Алиманнинг Тўлғанойлар хонадонига келин бўлиб тушиши ҳамда вафот этиши қўнғироқлар осилган сочпопукларнинг ҳаракати ва оқ рўмолга кафандек ўралганлик ҳолатида; Тўлғонойнинг тақдир зарбаларига дуч келиши хипчин кўринишидаги арқоннинг ерга шаҳд билан урилишида кўрсатилган. Булар, албатта, режиссёр Ғафур Мардоновнинг топилмаларидир.
Воқеаларнинг йўналиши ва ривожланиш жараёни Тўлғаной ва Ер ўртасидаги рамзий савол-жавоблар қаҳрамонларнинг ички дунёсини очишда, воқеаларни кўламлироқ ифодалашда қиссадан айнан “териб олинган”. Спектакль ижрочилари ўйнаган қаҳрамонлар халқ ва ватан олдидаги инсонийлик бурчларини чуқур ҳис этадилар. Эзгулик, инсонга чексиз меҳр-муҳаббат уларнинг муқаддас шиоридир. Эътибор беринг-а, Тўлғонойнинг кенжа ўғли Жайнақ спектаклда қатнашмайди, бироқ биз уни онанинг ўғли ҳақидаги “урушдан эвакуация қилинган қаҳратонда дийдираб ўтирган бир болага устидаги тўнини ечиб бериши орқали боланинг қалбида бировга яхшилик қилиш бурч эканлиги ҳақидаги тушунчани сингдирганлиги” хусусидаги сўзларидан биламиз. Майсалбекнинг жанггоҳдаги ҳолати ҳамда ҳалок бўлиши айнан кўрсатилмайди, аммо Ихтиёр Отажоновнинг “Майсалбек монологи”дан унинг шахсиятини англаймиз.
Малика Ибрагимова нутқи орқали ифода этилган Алиман образи хусусида ҳам тўхталсак. Алиман Қосим билан севишиб турмуш қурган, ўзини усиз тасаввур эта олмайди. Бироқ Алиман ҳаётида биринчи ва охирги қалтис қадамини ташлайди, ихтиёрини бошқа инсон-чўпон қўлига топширади. Бу қалтис қадам оқибати ўлароқ виждон азобида ҳалок бўлади. Ёш жувоннинг инсоннинг табиий эҳтиёжи устун келган экан, бунинг туб моҳияти Алиманнинг шахсий ҳирсини қондиришни кўрсатиш эмас, балки уруш фожеасининг қурбони эканлигини намоён этишдир. Чўпон ва Алиман муносабатларини очишда, “Ола бош ҳўкиз чўх-чўх,/ Қайт чўлоқ қуйруқ чўх-чўх./
Жала-жала бўлиб ўт, /Бизнинг уйга қуюб ўт”, - халқ қўшиғи куйланади.
Жала-сел йўлида дуч келган барча нарсани ювиб кетувчи табиий офат. Бу билан режиссёр томошабинни саҳнада юз бериши мумкин бўлган фожеадан огоҳлантираётгандек бўлади. Алиман образи Тўлғанойнинг юксак инсоний фазилатлари, улуғворлигини саҳнада кўрсатишга яна бир асос бўлган. Келини вафот этади, набира туғилади. Тўлғаной бирини кузатиб, бирини кутиб олади, бахтсизлик ортидан бахт эшик қоқади. Натижада Тўлғанойда ҳаётдан безиш, унга нисбатан аламзадалик, нафрат, умидсизлик ўрнига “ҳаёт учун курашиб яшаш” некбинлик ҳолатини Малика Ибрагимова ёрдамчи актёр томонидан юқоридан қўлига тутқазилган йргакланган гўдак мисолида кўрсатган. Образлар мисолида қиёслайдиган бўлсак, Алиман-иродасиз, Тўлғаной-қатъият соҳибаси. У инсонийлик бурчини унутмайди.
Спектаклнинг тўрт ўрнида “Осмонга қарасам, Сомон йўли худди ёшлик пайтимдагидек...”- деган Тўлғонойнинг нутқи бор. Ушбу нутқ бош қаҳрамон турли хил вазиятга тушганда яққол намоён бўлиб алоҳида аҳамият касб этади. Дастлаб-икки севишган қалб – Тўлғаной ва Сувонқул учрашуви, бир қучоқ сомон кўтариб, ризқ-рўз улашиш мақсадида олам-олам орзуларга кўмилиш жараёнида; машъум Иккинчи жаҳон уруши бошланиши ҳақидаги энг осойишта “сўнгги” тунда; учинчи ўринда Тўлғонойнинг турмуш ўртоғи Сувонқул ва бош ўғли Қосимдан “қора хат” келиб, онанинг “шилқ этиб” тушишидан аввал; охирги ўринда эса аёлнинг умр сафари қариганида сўнгги манзилга етиш олдидан ҳаётидан мамнун ҳолида кетиши олдидан айтилган.
Инсон ўзгаради, Ердаги жамият ҳаёти ўзгаради, умр мазмуни ўзгаради, бироқ осмондаги Сомон йўли ўзгармайди. Қадимдан инсонлар йўлдан адашишса, тунда Сомон йўли юлдузлар туркумига қараб ўз манзилларини топиб олишган. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Тўлғаной тақдир зарбалари олдида эсанкираб қолмай, умрининг қоронғу кечасида ўз “йўлчи юлдузи”ни топа билганлигини, эртанги кунига умид билан қараганлигини кўрамиз. “Ниятинг – йўлдошинг”-дейишади. Актриса яратган Тўлғоной “ҳаёт зарбалари”га дуч келганида ҳам эсанкираб қолмай, “Ғалаба”га умид боғлади. Малика Ибрагимова,- “Кечир, Ғалаба, ҳаммамиз ёлғиз аскарга ёпирилиб, “Бошқалар қани?” деб сўраганимизни, Алиманни - “Қани мени Қосимиииммм...” деб йиғлаганини, мени эса Жайноғим, Майсалбегим, Қосимим, Сувонқулим қаниии...” деб йиғлаганимизни кечир Ғалаба... кечир..”- деган нутқининг ўзи шарқ аёлида Тўмарисдек, Қурбонжон додҳохдек қанчалик сабот борлигини, ўтганни қайтариб бўлмаслик лозимлигини билгани ҳолда, энди эришилган тинчликнинг қадрига етиш шарт эканлигини қатъий ифода этган. Нутқда дард, нутқда алам, шу билан бирга ишонч ва матонат кўрсатилган.
Берган барча неъмати - ташвишга ҳам, қувончга ҳам шукроналик келтира билиш - инсонлигини англаган кучли бандасига хос. Дастлаб ўғли Қосим, уни уруш туфайли йўқотгач эса, орадан анча йиллар ўтиб набираси, “Энажон, енг..-дея буғдой нони тутгандаги, “Нон ўлмас экан, меҳнат ўлмас экан – ҳаёт ўлмас экан. деб осмонга қарасам, сомон йўли худди ёшлик пайтимдагидек. оламнинг у бетидан, бу бетигача тўшалиб ўтибди. бугун дунёда яна бир деҳқон туғилди-ку, - дея кўзим уйқуга кетди...”- деб спектакль сўнггида сўзлагани ер юзига тинчлик уруғини экувчи, бурда нонга қаноат қилувчи бунёдкор шахс юзага келганлигини билдиради.
Муқаддима ва хотиманинг узвийлигидаги Ер билан Тўлғонойнинг учрашуви ва хайрлашувидаги Осмондаги ва Ердаги сомон парчалари бир-бири билан боғлиқлигини; инсоннинг боши кўкда бўлса-да, оёғи ердан узилмаслиги. инсонийлик бурчини бажаргани ҳолда ўз манзилига юлдуздек чақнаган ҳолда енгил руҳ ила етиши ҳолатини очиб бериш “Момо Ер” спектакли ижодкорларининг бош мақсади бўлган бўлса не ажаб?!..
Саҳна кўринишлари жараёнида “Самаал” қирғиз ансамблининг чанқовуз оҳанглари, композитор Вивальди, серб-хорват этнографи Горан Греговичнинг скрипка, мандолинада ижро этилган мусиқалари, инсонларни огоҳликка ундашга чорлаётгандек поъезднинг чинқириғи садоси эшитилиб турди. Ғира-ширалик орқали урушни худди туш сингари тасвирлашга ундовчи тутунлар, Тўлғаной “сўнгги уйқу”га кетганда устига ташланган сомон парчалари спектакль тилини англашга, уни “ўқиш”га ёрдам беради.
“Момо Ер” спектаклни кўрган томошабин маиший турмуш муаммоларигагина ўралашиб қолмай, инсонпарварлик. ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, бошга оғир кулфат тушганида ҳам ўзини йўқотиб қўймаслик каби юксак инсоний фазилатларни асраш даркор деган фикрда томоша залини тарк этади. Зеро, унда “оналарнинг кўзида қонли ёш оқиб, йиғиси тошни ёриб йўл пойлашлари”, “урушга юборилган “вагон-вагон” овулдаги йигитлардан биргина аскарнинг қайтиб келиши”ни кўрсатилиши тинч ва осуда кунларимизга осонликча эришилмаганлиги ҳам шукроналик келтира билиш фазилатига эга бўлишимиз кераклиги кўрсатилган.
https://img.uforum.uz/images/doqzsrm3070544.jpg
Nigora Umarova
18.01.2016, 17:10
“Момо Ер” билан саҳнада сирлашув
https://img.uforum.uz/images/cbwdpnt9102319.jpg
Спектакль 31 январь, соат 18.00 да саҳнада яна кўрсатилади.
Asror Samad
26.01.2016, 15:58
Актриса Малика Ибрагимова ижро этган Тўлғоной образи спектакль жараёнида Мустақиллик майдонида қад ростлаган жанг майдонида қайтмаган фарзандининг андуҳида унинг йўлларига нигорон бўлиб термулиб кутаётган қадди букик-у, бироқ руҳини тақдирнинг шафқатсиз зарбалари синдира олмаган мотамсаро она ҳайкали тимсолини эслатди.
Малика Ибрагимова етук актриса. Бир пайтлар Рустам Ҳамидов саҳналаштирган "Тўмарис" спектаклидаги Тўмариси одамнинг эсида қолган. Булар Эргаш Масофаевнинг мактабидан етишиб чиққан актёрлар мактаби сирасига киради.
Насиб килса, 5 ва 6 феврал кунлари Миллий театрда "Момо Ер" ва "Алишер Навоий" спектаклларини томоша килишни режалаштирганман. Таассуротларни ёзаман.
Nigora Umarova
05.02.2016, 17:12
Насиб килса, 5 ва 6 феврал кунлари Миллий театрда "Момо Ер" ва "Алишер Навоий" спектаклларини томоша килишни режалаштирганман. Таассуротларни ёзаман.
Рус драма театрида 9, 10 февраль кунлари Алишер Навоийнинг "Хамса"сидаги достонлар асосида тайёрланган спектакль-композициянинг премьераси бўлиб ўтади. Актёрларнинг рус ва ўзбек тилида достонларни икки тилдаги муқобилини топиб ўқишлари, режиссёрнинг топилмалари, актёрларнинг пластикаси...
Ўзбек ва рус тилларидаги матнларни Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов, рус тилидаги матнларни театрнинг актёрлари ўқишади.
Саҳналаштирувчи режиссёр Бахтиёр Ҳамидов.
Саҳна рассоми Маша Сошинанинг оддийгина, бироқ рамзий маънога эга саҳна деталлари, декорацияси зўр чиқибди.
Баҳром Гўрнинг ов саҳнаси, ер ютиши; Искандарларнинг Доро билан жанг майдонидаги олишувлари, Лайли ва Мажнун қиссасида актёрлар фикрни ҳиссиёт орқали бера олишди.
https://img.uforum.uz/images/ojudaux9947345.jpg
https://img.uforum.uz/images/imewkue4994609.jpg
https://img.uforum.uz/images/cfgeaqg8571083.jpg
Рус драма театрида 9 ва 10 феврал кунларига билет йук. Энг якини 24 феврал.
"Момо Ер" спектаклига тушдим. Моноспектакльда бош кахрамон Тулганойнинг бутун хаётини курамиз, ёшликда кенгсиз далаларда топган бахти, фарзандлари улгайиши ва камолоти, уруш дахшати, уруш йиллари азоблари, нихоят кексалик ва кексаликдаги янги умид - набира кувончи.
Спектаклда хашаматли декорациялар хам, актерлар ансамбли хам йук, факат ер (пичанзор) ва аёл, аёл такдири. Бир кунда сочларига оқ оралаган, шиддат билан ўтаётган поезд вагонларида уғлини қидираётган, уруш туфайли эри ва фарзандларидан ажралган она образини Малика Иброхимова жуда таъсирчан ижро этган. Ўз хаётий кечинмалари бўлган, ўз такдир синовларидан ўтган актерларгина бундай ижро маҳоратига эришиши мумкин менимча.
Бир ёки "Момо Ер"даги каби икки актёр иштирокидаги моноспектаклга бизнинг томошабинлар тайёр эмасдек туюлди. Залда спектакл бошланишида одам кўп эмасди, лекин актёрларни берилиб роль ижро этаётган вақтида томошабинларни гала-гала бўлиб чиқиб кетиши жуда хунук чиқди. Бундан ташқари, томошабин шаҳар ахолисининг бир кичик қисми эканлигини ҳисобга олганда, охирги йиллар Тошкент шаҳрида яшайдиганларнинг маданий савияси нақадар пастлашиб кетганини театрда кўриш мумкин. Айтгандек, йўлларимизда ҳам шу аҳвол.
Спектакл пайтида бемалол телефонда хаммага эшиттриб гаплашиш-ку одатий хол, бунга эътибор бермаса ҳам бўлар, лекин биринчи каторда эр ва жувоннинг ёш боласи телефонда овозини ўчирмасдан ўйин ўйнаши - бунақасини очиғи кўрмагандим. Асосийси, на эр на жувон томошабинларни уларга қарашларига эътибор ҳам бермай, ўзаро гаплашиб ўтиришди. Ягона умид шундаки, театрга адашиб кириб қолган бу икки "қорин бандаси"нинг фарзанди кўнглида қачонлардир адабиёт, санъатга қизиқиш уйғонар.
Nigora Umarova
08.02.2016, 16:33
Рус драма театрида 9 ва 10 феврал кунларига билет йук. Энг якини 24 февраль.
Менга ҳам шундай дейишди. яхши ҳамки репетиция жараёнини кузатганим. Яқин кунларда мен ҳам спектакль таасуротларини жойлаштираман.
Nigora Umarova
08.02.2016, 16:35
Спектакль пайтида бемалол телефонда хаммага эшиттириб гаплашиш-ку одатий хол, бунга эътибор бермаса ҳам бўлар, лекин биринчи каторда эр ва жувоннинг ёш боласи телефонда овозини ўчирмасдан ўйин ўйнаши - бунақасини очиғи кўрмагандим. Асосийси, на эр на жувон томошабинларни уларга қарашларига эътибор ҳам бермай, ўзаро гаплашиб ўтиришди. Ягона умид шундаки, театрга адашиб кириб қолган бу икки "қорин бандаси"нинг фарзанди кўнглида қачонлардир адабиёт, санъатга қизиқиш уйғонар.
Бунга-ку, чидаса бўлади. Энг ёмони Тўлғаной тақдир зарбасига учраганидаги қамчин тушиши мизенсаҳнасида овозини чиқариб кулган томошабинларни кўрдим. Миллатимизда ҳамдардлик тушунчаси йўқолиб кетаяптимикан а?...
Nigora Umarova
08.02.2016, 16:48
Bonum Faktum cсанъат галлереясида саҳна рассоми Сергей Седухиннинг "Ниқоблар оламида" кўргазмаси очилди. Ҳар бир театр ниқоби фалсафий мазмунга эга. кўргазмани томоша қилар экансиз, бирор бир хорижий мамлакатдаги музейга кириб қолгандек бўласиз.
Кўргазма 16 февралгача давом этади. Кириш бепул. Соат 10.00 дан 18.00 гача ишлайди.
Арт-факт-галлереянинг манзили: Содиқ Азимов кўчаси, 3-тор кўча.
https://img.uforum.uz/images/vdqpkom4013878.jpg
https://img.uforum.uz/images/donacry9199036.jpg
"Алишер Навоий" спектаклига тушдим. Авваламбор шуни айтиш керакки, навоийшунос олимлар Иззат Султон ва Уйгун қаламига мансуб ушбу драма сюжетига эътироз билдиришади, биринчи навбатда Навоий ва Гули муҳаббат линиясига. Чунки бирор тарихий манбаларда нафақат бундай маълумотлар йўқ, балки бутун ишқий лирика суфийлик фалсафасига кўра Оллоҳга муҳаббатни англатади.
Албатта, бу саҳна асари бадиий асар, бадиий тўқимага асосланган, шу пайтгача Миллий театр ва бошқа театрларимизда қўйилаётган экан, демак буюк шоиримиз хақида бошқа арзирли драматик асар йўқ.
Nigora Umarova
09.02.2016, 17:44
Албатта, бу саҳна асари бадиий асар, бадиий тўқимага асосланган, шу пайтгача Миллий театр ва бошқа театрларимизда қўйилаётган экан, демак буюк шоиримиз хақида бошқа арзирли драматик асар йўқ.
Муқимий номидаги мусиқали драма театрида Хуршид қаламига мансуб, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов режиссёрлигида Алишер Навоийнинг "Лайли ва Мажнун" достонининг тақдимоти бўлиб ўтибди. Холис томошабин сифатида бир фикр билдирсангиз....
Nigora Umarova
09.02.2016, 17:52
"Дийдор"чиларга офарин!
Ҳақиқатан ҳам ҳақиқий маънавий озуқа берадиган мусиқали дастур тайёрланибди.
"Эл нетиб топқай мениким, мен ўзимни топмасам..." Ўзликни англашга хизмат қиладиган мана шундай томоша дастурлари кўпайса эди...
https://img.uforum.uz/images/llvmrsq1098880.jpg
Nigora Umarova
09.02.2016, 18:07
“Хамса”ни саҳнада “улусқа марғуб этиб...”
Машҳур муаррих, Алишер Навоийнинг замондоши Хондамир ўзининг “Макорим ул-ахлоқ” асарида “...Унинг (Навоийнинг) эҳсонидан бир қатрасини ерга тўксалар, лола ўрнига ҳар зарра тупроқдан Жамшид жоми униб чиқар эди”,- деб ёзиб қолдирган. Шул жиҳатдан ёндошадиган бўлсак, Жоми Жамшид ила дунёдаги воқеа-ҳодисаларни, инсонларнинг ҳолатини, аввалдан бўлгуси воқеа-ҳодисаларни кўриш, кузатиш мумкин бўлган. Низомиддин мир Алишер Навоий “улуғ муддао” билан битган “Хамса” орадан 535 йил вақт ўтган бўлса-да, ўз аҳамиятини йўқотмаган, борган сари қадри-қиймати ортмоқда. “Буюк шер” асрлар қаъридан туриб бўлгуси воқеаларни аввалдан башорат этгандек, наъра тортиб инсонларни комилликка, огоҳликка, эзгуликка чорлаётгандек туюлаверади...
Мамлакатимизнинг Рус Академик драма театрида Алишер Навоийнинг “Хамса” достони асосида саҳналаштирилган “Дегонимни улусқа марғуб эт...” (“Иди моё творение в народ!..”) спектакл-композициясининг ғоясини ёритишда асосий мезон сифатида режиссёр Бахтиёр Ҳамидов севги, хиёнат, садоқат, инсонийликни улуғлаш қилиб олган. Мақсад эса, бизнинг наздимизда ҳазрат Алишер Навоийни бугунги кунимизда ҳамнафас этиб кўрсатишдан иборат. Ўзбек ва рус тилларида намойиш қилинаётган ушбу спектакль инсценировкасининг муаллифлари – ўзбек тилидаги матнда Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ҳамда рус тилидаги матнда театрнинг адабий эмакдоши Владимир Островскийлардир. Инсценировка муаллифлари буюк шоирнинг каломини Навоий замонасининг тили туркийда ва муқобилини эса рус тилидаги шеърий таржима орқали томошабин эътиборига ҳавола қилишган.
Баъзан Навоий шеъриятини тушуниш қийин, уни томошабин эътиборига “Навоий тили”да етказиш оғир ҳамда мушкул, дейишади. Ҳақиқатан ҳам шундаймикан-а?.. “Хамса”даги воқеалар шаклини, қаҳрамонлар характерини томошабинга етказиб беришнинг меъёри ва мезони қандай бўлиши керак?!.. Шу каби ўзимни қизиқтирган саволлар билан спектаклни кўришга ошиқдим.
https://img.uforum.uz/images/lnmndzo1589012.jpg
Nigora Umarova
09.02.2016, 18:11
Шарқда “Хамса” яратишнинг муҳим шартлари бор. Бу адабиёт ихлосмандларига ойдек равшан, яъни ҳар бир шеърий достонлардан таркиб топган асар “Хамса” бўлиши учун:
1) Беш достондан ташкил топиши (зеро, араб тилида “хамсун” - “5” - сонини англатади) ;
2) биринчи достон панд-насиҳат руҳидаги таълимий-фалсафий бўлиши;
3) иккинчи достон Хусрав ва Ширин можароларига бағишланиши;
4) учинчи достон Лайли ва Мажнун муҳаббатини мавзу қилиб олиши;
5) тўртинчи достон Баҳром ҳақида бўлиши;
6) бешинчи достон Искандар ҳақида ёритилиши шарт бўлган.
Саҳна ечимини кўрсатиш учун ҳам режиссёр Бахтиёр Ҳамидов “Хамса”ни “Фарҳод ва Ширин” достонидан бошлади. Бунинг асосий сабабини режиссёрдан сўраганимизда, у- “Барча достонларда инсон коинот гултожи эканлиги шарафланади. Биз танлаган саҳнавий сюжетлар ҳам инсоннинг улуғворлиги ва ожизлик томонларини кўрсатишга қаратилган. Шу жиҳатларини ҳисобга олиб, “Ҳайрат ул-аброр” (“Сметение праведных”)ни спектаклнинг ечими сифатида танладик. “Инсоннинг карам тожининг мушаррафлиги”ни ифодалашда ҳар бир достон сюжетидан энг таъсирчан ўрнини олиб саҳнада тасвирлашга алоҳида урғу бердик. Инсоният бугунги кундаги ўзини қийнаётган,; у оламшумул бўладими ёки кундалик муаммоларми-барчасининг ечимини Навоий асарларидан топса бўлади. Буюк ижодкорнинг ҳикматлари эл орасида тарқалганлигини; қон-қонига, руҳиятига сингиб кетганлигини кўрсатиш мақсадида, ҳар бир достон кўриниши ниҳоясига етгач, унга оид китобни томошабинга туҳфа этиш орқали халққа яқинлигини кўрсатмоқдамиз”-, дея жавоб берди.
“Фарҳод ва Ширин” достонини томошабинга қироат ила ўқишдан аввал Устоз (актёр Афзал Рафиқов) ва шогирдлар ўртасида суҳбати аржуманд бўлиб ўтади. Гўёки, шогирдлар Устоздан Навоий ва унинг асарлари хусусида сабоқ олмоқчилар... Афзал Рафиқов бундан 25 йил муқаддам ҳазрат Навоий ролини ижро қилганлигини ( режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг “Искандар” спектаклида) эсланиб, томоша бошланади.
https://img.uforum.uz/images/hbbjeja6170786.jpg
Nigora Umarova
09.02.2016, 18:13
Шогирдлар диққат билан “Фарҳод ва Ширин” достонининг Навоий “Масиҳ анфоси ила тирилтирган туркий тил”да тинглашни бошлайдилар. Кейин эса айнан шу достон шогирдлар ижросида рус тилидаги муқобили кўрсатилади. Ҳар бир шогирдга “Хамса” достонидан бир қанча қаҳрамоннинг ижроси юклатилган: Шогирд Аброр (Йўлдошев)га – Вазир Бузург Уммид, ҳиқоятчи, шоҳ Доро; шогирд Константин (Пирожков) – Хисравшоҳ, ҳикоятчи, Искандар; шогирд Фирдавс (Арипов) – жаллод, Мажнун, аскар; шогирд Диана (Тюменева) – ҳикоятчи, элчи; шогирд Наргиз (Рўзибоева) – Ширин, Лайли; шогирд Обид (Исмоилов) – Фарҳод, Шоҳ Баҳром, аскар; шогирд Зулфия (Раимқулова) – ҳикоятчи, энага, болакай ролларини бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишдаги мизен саҳналарда бетакрор тарзда ижро қилишди. Актёрлар ижроси жараёнида мусиқачилар Шавкат Матёқубов, Аброр Ҳақназаров, Маъмуржон Олимжонов, Собитжон Туяковлар танбур, сато ҳамда доирада миллий мумтоз мусиқалардан “Бузург”, “Наво”, “Чўли Ироқ”, “Куйгай” каби куйларни навозиш айлашди.
PS: Баъзан ашула ва қўшиқни бир кўринишдаги асар деб ўйлаймиз. Яқиндагина 80 ёшни қоралаган устазода, созанда, олим билан суҳбатлашганимда, у зот – “ашула” сўзининг этимологияси (келиб чиқиши) “ашк-у + нола” сўзларининг бирикишидан, “қўшиқ” сўзи эса (“қўш+ишқ” -ҳозирги кунда бу “дуэт куйлаш” дейилади) сўзларидан товуш тушиши орқали бирикиши (ассимилияция)дан ясалганлигини билдирдилар.
“Фарҳод ва Ширин” достонида К.Пирожков ўйнаган Хисравшоҳ ва “Сабъайи сайёр”да О.Исмоилов ўйнаган Шоҳ Баҳромларни чоғиштирсак, подшоҳларнинг феъл-атворидаги жиҳатлар тубдан фарқ қилади. Сўзимизнинг исботини Хусрав ва Баҳромнинг олдида “минг қуллик” ёхуд қуллуқ қилиб-таъзимчилик, шакаргуфторликда хушомадга ривож берувчи мулозимлар ролини бажарувчи актёрларнинг ҳолатидан англашимиз мумкин. Икки актёр ижро этган шоҳлар кайфу-сафони, маишатни хуш кўришади, бироқ...
https://img.uforum.uz/images/tkpbrib9782508.jpg
Nigora Umarova
09.02.2016, 18:14
Константин ўйнаган Хусрав ўз ақлининг эмас, балки вазири Бузург Уммид (Аброр Йўлдошев) ва атрофида динор ундириш илинжида юрган хизматкорлари қилган ёлғон хушомадларининг “қўғирчоғи”га айланган қиёфа. Ундан ҳайиқишади, аммо ҳурмат қилишмайди. Шоҳ атрофидаги кишиларни вазир Бузург Уммид бошқаради. Актёр Аброр Йўлдошев вазирнинг бошқарув фаолиятини қўлидаги чилдирма воситасида, барчани ўз куйининг минг оҳангига солиши орқали ифода эта олган. Ҳатто Салосил қўрғонига Фарҳод Бузург Уммиднинг тавсияси ила банди қилинади. Актёрларнинг изғиринли шамол -қуюнни тасвирлаш ҳолатида асарнинг бош қаҳрамонларини ҳалокатга учрашидан хабар бераётгандек... Хусравшоҳ ва Фарҳоднинг машҳур “Деди: Қайдин сен, эй Мажнуни гумраҳ...” диалогида ҳам Хисравшоҳнинг моддий жиҳатдан бой, лекин маънан қашшоқлиги, ирода ҳиҳатдан ожизлиги намоён бўлган. Обид Исмоилов (Фарҳод) ва Наргиза Рўзибоева (Ширин) “пок ният-пок кўнгил-пок кўз” фазилатлари зоҳир бўлган хос ишқ кишиларини кўрсатиб беришди. “Фарҳод ва Ширин қиссаси” ўйналган аввалги спектакллардан фарқли равишда, макрни Ёсуман эмас, балки маънан ва теран ожиз бўлган Хусравшоҳ ишқ ғунчасига заҳар томизиб амалга оширади.
“Лайли ишқининг Мажнун танида жон-у, суяк-суягигача қондек сингиб кетиши” хусусидаги Араб элларида бошланганлигини сўзлаган Устознинг “Лайли ва Мажнун” “фасонанинг ривояти”дан сўнг шогирдлар яна ҳикоятнинг ижросини бошлашади. Фирдавс Орипов ўйнаган Мажнун Лайлисини кўриб ҳушин йўқотган ошиқнинг ҳолатини қисман очган. Бечора ҳоллиги, ожизлиги орқали атрофдагиларнинг раҳмини келтиради-ю, бироқ ўзини бахтли қилиб кўрсатишига озгина нимадир етишмайди. Мажнун Лайлисини таъмасиз севганлиги учун ҳам бахтли эди. “Чаман ичра” қўшиғини Наргиза ва Фирдавс (Лайли ва Мажнун) куйлашгач, атрофдаги қиз-жувонларнинг палакни кўтаришлиги орқали, уларнинг бирлашувига ер-у кўкнинг хайрихоҳлигини; келиб тушган хипчиннинг аёвсиз урилиши, чархи кажрафторнинг зарбалари-ю, икки севишганнинг ўртасига тушган ғовни; Лайлининг йиқилган Мажнунини олдига паранжи (бунда ушбу ёпинчиқ ташқи дунёдан ажралишни ўзида мужассамлаштирган) тутиб келиши-ю, “Йўл бўлсине-е-ей, йўл бўлсине-е-ей, босган изларинг гул бўлсине-е-ей..” фольклор лирик ашуласининг куйлаши иккаловининг янги боқий ҳаёти - тан бирлашуви эмас, руҳ бирлашуви бошланганлигидан далолат беради.
Наргиза куйлаган Лайли ноласида томошабиннинг кўз олдида негадир тупроқли йўл келди. Тупроқ –хоксорлик, камтарлик; кибр-манманликдан покланиш, юксак инсонийлик мартабасидан ўзг нарсани назарига илмаслик рамзи. У йўлда ястаниб ётади ва инсонлар уни босиб ўтадилар. Бироқ ошиқ уни босиб ўтса, маъшуқа учун бу пойқадамдан гул унгандек мартаба ҳисобланади. Навоий ўз шеърларидан бирида, “Руҳ агар юз важҳ ила туфроғинг ўлса, не ажаб..”- деб бежиз ёзмаган. Руҳнинг тупроқ бўлиши важҳ (шарт)ларидан бири садоқатдир. Тупроқ бўлиб эврилишлар орқали йўлга айланиш. вафо ва садоқатнинг юксак босқичига кўтарилиш демакдир. Лайли ва Мажнун бир-бирларининг туйғуларига бўлган садоқатлари туфайли ишқи Ҳаққа етишишганлиги, руҳ бирлашганлиги достон якунидаги сюжетда очиб берилди.
Nigora Umarova
09.02.2016, 18:16
Устоз “Сабъайи сайёр”ни сарафроз айлаб бўлгач, шогирдлар яна қаҳрамонлар қиёфасида Шоҳ Баҳромнинг маишатга тўла ҳаётини-ю, ов саҳнасини намоён этишади. Достонни саҳналаштирилишида асосий урғу достондан фарқли равишда етти иқлимдан келган мусофирларнинг ҳикояти ёки Баҳром ва Дилоромнинг муҳаббатига эмас, балки “шоҳ агар зулмкор бўлса ҳамда улусин кўз ёшин қон каби оқизиб, жонзотларга шафқатсиз бўлса, шул қонларнинг дарёси уни ўз қаърига олиб ер ютиб кетади",- деган ғояга берилган. Умар Хайёмнинг, “Дунё тўрт (унсур) ва етти (сайёра) билан бошқарилади”,- деган гаплари бор. Шу жиҳатдан Алишер Навоий ўз достонини “Сабъайи сайёр” деб атагани бежиз эмас. Шоҳ Баҳром етти иқлимнинг ҳукмдори бўлгани ҳолда мамлакатида адолат ўрната олмайди. Баҳром форсийда Марс сайёрасининг, араб тилида Миррихни билдиради. Рим афсоналарида Марс уруш маъбуди ҳисобланади. Обид Исмоилов Баҳромгўрдаги қизиққонлик, жиззакилик, урушқоқлик, жангни севиш ҳолатларини ижро қила билди.
Қон дарёсининг оқиши ва ов саҳнаси қизил дарпарданинг ҳаракати ҳамда актёрларнинг пластик ҳаракатлари ва нутқларидаги таҳлика, мусиқа орқали ифода этилди.
https://img.uforum.uz/images/acgzdpg5177041.jpg
Шоҳ Баҳромнинг акси адолатли ҳукмдор тимсоли Искандар навбатдаги достон “Садди Искандарий”да кўрсатилди. Сюжет Файлақус Искандарнинг топиб олиши воқеаси билан бошланди. Саҳнанинг икки чеккасидаги икки ҳукмдор ўнг тарафда аввал Файлақус, сўнг эса Искандар бир тизгинни; чап тарафида Доро юқоридан осилиб турган икки тизгинни ушлаб турибди. Бу икки ҳукмдорнинг мамлакатларини бошқаришдаги қудратини англатади
“Садди Искандарий” достонидаги кўринишда Искандар (К. Пирожков) ва Доройи Баҳман (А.Йўлдошев)ларнинг ўртасидаги зиддият (конфликт)лар элчи (Д. Тюменева) олиб келган чавгон, копток-у, тариқдан бошланиши бадиҳагўйлик-у ҳаракат; жанг саҳнаси эса икки тарафдан аввал либос илгич, сўнг эса жанг аравалари-ю, манжаниқлар вазифасини бажарган ускуна орқали ифода этилди. Доро ва Искандарнинг қиличбозлигидаги актёрларнинг фаоллиги, мусиқа, либослар жанг тасаввурини берди. “Сабъайи сайёр” достонида деворларга илинган етти доира Шоҳ Баҳромга тегишли етти иқлим ва ундаги етти гўзалнинг тасвири етти қасрга ташриф буюриши маъносини билдирган бўлса, “Садди Искандарий”да эса у жанг бошланишидан олдин бонг берувчи ноғора вазифасини бажарди. Доронинг икки қули томонидан ўлдирилиши саҳнасида қуллар унга тегинишмайди, бироқ актёр Аброр Йўлдошев узоқдан рамзий ҳаракатлар воситасида подшонинг ўлдирилиши ва бошидан шараф тожининг кетишини кўрсатди.
Nigora Umarova
09.02.2016, 18:20
Саҳнадаги оқ, қора, сариқ, қора курсилар ҳар бир достон бошланишидан аввал қаҳрамоннинг характери, воқеалар ривожига кўра пайти-пайти билн ўрни алмаштириб турилди. Оқ ранг-муқаддаслик. олий ҳокимликнинг белгиси ҳисобланади. Даставвал саҳнада Устоз (Афзал Рафиқов) оқ курсига келиб ўтиради. Қизил мардлик. олов, қон рангидир. “Сабъайи сайёр” достонида Баҳромнинг подшоҳлигини кўрсатишда, Баҳром гўё қон дарёси устида ўтиргандек тасаввур ҳосил бўлади кишида. Қора ранг тасаввуфнинг баъзи тариқатларида тинган, яхшилик билан нурланган нафснинг рангидир.
“Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Садди Искандарий” достонларида қора рангли курсилардан кенг фойдаланилди. Сариқ ранг заъфаронлик, хаста ҳоллик белгиси. Ушбу рангдаги курси, асосан, “Лайли ва Мажнун” достонида яққол кўзга ташланди.
https://img.uforum.uz/images/xpgjvqx404229.jpg
Рамзсиз акс эттирилмайдиган деталлар, воқеалар. оддийгина қуруқ баён томошабинни ялқовликка, тайёр мазмуннигина “ямламай ютишга”. бевосита ижодкор овози, руҳи, диди, туйғуси, ғоя ва ҳаяжони билан мулоқотга кириш ўрнига, актёрнинг ижроси билангина чекланиб қолишга ўргатиб қўяди. Бироқ томошабин Афзал Рафиқов ижросидаги ҳазрат Навоий достонларидаги ўринларни тинглаб, гарчи Афзал ака Навоий қиёфасида бўлмасалар-да, соҳир овозлари орқали Навоийнинг фикр уммонига ғарқ бўлади. Нутқдаги шоирнинг мисралари жонли, овоз пардасининг турли ҳолатларида жаранглашига кўра тарихий муҳитни юзага келтиради. Навоийнинг тилини кўпчилик томошабинлар тушунмайди, дейдиганлар шу ерда адашишади. Билъакс, Афзал Рафиқов нутқидаги XV асрдаги туркий тилдаги сўзларни тинглаб, тафаккуримизни чархлаб, юракка етказиб, бевосита ўзимиз ҳам актёрга қўшилиб ҳикматомуз сўзларни такрорлаётганлигимизни сезмай қолдик.
Навоий сўзларини томошабинга етказмоқчи бўлган актёр табиатан лирик овозга, ақл-идрок, кенг тасаввурга, кенг ва ифодали нутққа эга бўлиши билан бирга, Навоий ижодиёти ва шеъриятидан хабардор бўлиши, ашъорларнинг ботиний ҳамда зоҳирий маъноларини англаши, маънавий жиҳатдан ҳам бунга ҳақли бўлиши шарт. Афзал акада эса бу фазилатлар мужассамдир. Актёр “назм адосини бағоят аржуманд ва бениҳоят шариф ва дилписандлик” билан “борчадин дағи хўби, бор дурур маснавийнинг услуби” билан томошабинга етказиб бермоқдалар. Аруз илмига мувофиқ, “Ҳайрат ул-аброр” сариъи мусаддаси матвийи мавкуф (муфтаилун, муфтаилун, фоилун), “фарҳод ва Ширин”ни ҳажази мусаддасси маҳзуф (мафоийлун, мафоийлун, мафоийл), “Сабъайи сайёр”ни ҳафифи мусаддасси маҳбуни мақсур (фоилотун, мафоилун, фаилон), “Лайли ва Мажнун”ни ҳажази мусаддасси аҳраби мақбузи мақсур (мафъулу, мафоилун. мафоийл), “Садди Искандарий”ни мутақориби мусаммани мақсур (фаулун, фаулун, фаулун, фаул) рукнларига ажратиб, тармоқларига мос ва хос тарзда ўқидилар.
Бу менинг режиссёр Бахтиёр Ҳамидов саҳналаштирган ва актёрлар ижросини кузатиб ўйлаган фикри ожизларим эди. Эҳтимол, ҳар бир томошабин “Хамса”нинг ушбу саҳнавий талқинини кўриб, “ўз Навоийси”ни кашф этар, саҳнада жаранг сочган нутқ, саҳна безаги ва ишлатилаётган ашёлар-у (деталлар), актёрларнинг имо-ишораларини ўз ҳолича идрок этиш ҳуқуқига эга бўлар... Ахир ҳар бир томошабиннинг “ўз Пушкини”, “ўз Шекспири” бўлганидек, “ўз Навоийси” бўлиши батамом табиий бир ҳол-ку!...
Менга эса “Хамса”нинг Навоий ёзган асл матни билан бир қаторда рус тилига ёндош тарзда, бақамти, икки тилда чоғиштириш ёрдамида томошабин эътиборига ҳавола этилиши манзур бўлди. Бул эса, ҳазрат Навоийнинг асарлари миллат ва тил танламаслигининг, бизни яна-да шоирнинг асарларини ўрганишга бўлган яқинлигимизни оширишга қилинган бир ҳаракатнинг далилидир. Умид билдирамизки, келажакда Навоий асарлари инглиз ва бошқа хорижий тилларда ҳам саҳна юзини кўради. Рус Академик драма театрининг “Хамса” талқинини ҳазрат Навоийнинг 575 йиллик таваллуд айёмига “улусға марғуб этилган” ҳамда “кўнгилга маҳбуб этишга” томошабинлар учун армуғон этилган туҳфа сифатида қабул айладик.
Зеро, Низомиддин мир Алишер Навоийнинг “Хамса”сига ишланган спектаклни кўнгил кўзи билан кўриб, мушоҳада қилишга ҳаракат қилдик. Шоир ўзи ёзганидек, “маъни хўблиги” нутқда, “суврати ҳам дилкашлиги” ижрода намоён бўлди.
https://img.uforum.uz/images/xvwvbrk5574814.jpg
Миллий театрдаги "Алишар Навоий"
Спектакли жуда яхши таассурот қолдирди, шарқ миниатюраларига асосланган декорациялар, етук актёрларимиз ўз ролларини маҳорат билан ижро этишди. Эркин Комилов доимо безовта, тахт ташвиши билан банд, серзарда ва беқарор Хусайн Бойқаро образини яратган. Бехзод Мухаммадкаримов ижросида Навоий, Дилноза Кубаева ижросида Гули яхши чиққан. Менга айниқса ёш актёрлар томонидан ижро этилган ошпаз Абдулмалик ва Мансур образлари ёқди.
Бу спектакль Академик Миллий театр статусини белгилайдиган, ҳамма актёрлар ўз образларини қиёмига етказиб ўйнаган, бақувват спектакль чиққан, менимча. Театрга оилавий бориб томоша қилишни ҳаммага маслаҳат берардим.
мусиқали дастур тайёрланибди
Бу дастурни янглишмаса 8 феврал куни Наво каналида тушлик пайтида беришганди.
http://teatr.uz/219-fevral.html
Кечки спектаклларга 12 ёшгача бўлган болалар Сиз азизларни
кўнгилгагидек дам олишларингиз, ҳамда залда тинчлик сақланиши учун киритилмайди,
Қизиқ, театр маъмуриятини бу қоидадан хабари бормикан, шу вақтгача бирор марта буни ижросини кўрмадим.
Яқинда театр хақидаги кўрсатувларни бирида Миллий театр етакчи актерларидан бири театрларимизда попкорн ва шунга ўхшаш нарсаларни сотишга қаршилигини айтдию, шу театрнинг ўзида бу нарсалар кенг сотилиши йўлга қўйилганини негадир эсдан чиқарди.
Кеча Рус Академик драма театрида Алишер Навоийнинг “Хамса” достони асосида саҳналаштирилган "Иди моё творение в народ!.." спектаклига тушдим. Таассуротларимни ёзаман.
Ушбу спектакл ҳажман кичик залда ўйналди, актёрлар ва томошабин ўртасидаги масофа йўқ ҳисоб, деярли бир қадам. Шунинг учун барча деталларни кузата оласиз, актёрлар ҳаракатлари бўладими, Афзал Рафиқовнинг Навоий "Хамса"сидан қироатлари бўладими, ҳамма нарса яққол кўз ўнгингизда.
Спектаклни кўриб бўлиб, ҳаёлимга биринчи бўлиб келган нарса - мана шу Навоийни англаш, Навоий асарларидаги маънавий бойликни бугунги одамларга, томошабинга етказишнинг энг содда йўли эмасми? Ахир ҳаммамиз Навоийни мактабда ўтганмиз, "Фарход образи орқали меҳнатни улуғлаш" каби иншоларни ёзганмиз, ТВ экранлари орқали йиллар давомида забардаст навоийшунос олимларимиз Навоий ижодининг нақадар юксаклигини, уни хозирги ёшларга ургатиш, керак булса мослаштириш хақида қанча гапирилган, Навоий ғазаллари бериб борилади-ю, лекин ҳанузгача кўпчилик "ҳа шундай буюк шоиримиз бор", "Навоий бобомиз" каби умумий гаплардан нарига ўтмайди.
Албатта, бир ярим соат ичида Навоий "Хамса"си тугул, ушбу бешликка кирадиган бирор достондаги воқеа-ҳодисаларни, унда маъно ҳазиналарини тўлиқ акс эттириш имконсиз вазифа, режиссёр ўз олдига бундай вазифани қўймаган ҳам. Менимча, ушбу спектаклнинг асосий мақсади ҳар бир достондаги бирор бир эпизодни танлаб, у орқали "Хамса" даги умуминсоний қадриятларни кўрсатиб бериш. Бунга эса Афзал Рафиқовнинг бетакрор овози, Навоий ҳар бир сатрини юракларга етказиб бера олиш маҳорати, ёш актёрларнинг ҳар бир эпизодни берилиб ўйнаши, томошабинларни ҳаяжонлантира олишлари орқали эришилади.
Бугунги ҳаётимизда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаётган "Хамса"даги умуминсоний қадриятларни оммавий томошабинга етказиб бериш орқали Қадимги Греция антик маданияти ва Европадаги Уйғониш асри ўртасида буюк шарқ маданияти турганлигини, Шекспир, Петрарка, Гёте, Мольерлардан олдин айнан шарқ маданияти умуминсоний қадриятларни улуғлаганини кўрсатиб бериш, мана шу спектаклнинг асосий ютуғи менимча.
Nigora Umarova
26.02.2016, 12:39
Кеча Рус Академик драма театрида Алишер Навоийнинг “Хамса” достони асосида саҳналаштирилган "Иди моё творение в народ!.." спектаклига тушдим. Таассуротларимни ёзаман.
Мен ҳам спектаклга тушган эдим. Сизни негадир кўрмадим. Ҳақиқатан ҳам спектакль ҳар сафар қўйилганида сайқалланиб бормоқда.
Nigora Umarova
26.02.2016, 14:21
http://teatr.uz/219-fevral.html
Кечки спектаклларга 12 ёшгача бўлган болалар Сиз азизларни
кўнгилгагидек дам олишларингиз, ҳамда залда тинчлик сақланиши учун киритилмайди,
Қизиқ, театр маъмуриятини бу қоидадан хабари бормикан, шу вақтгача бирор марта буни ижросини кўрмадим.
Яқинда театр хақидаги кўрсатувларни бирида Миллий театр етакчи актерларидан бири театрларимизда попкорн ва шунга ўхшаш нарсаларни сотишга қаршилигини айтдию, шу театрнинг ўзида бу нарсалар кенг сотилиши йўлга қўйилганини негадир эсдан чиқарди.
Театрнинг "Ташриф китоби"га фикрингизни ёзиб қолдирсангиз бўлар экан, Sparc
Мен ҳам спектаклга тушган эдим. Сизни негадир кўрмадим.
:) Мен эса сизни кўрдим, янглишмасам, 2-каторда эдингиз.
Nigora Umarova
03.03.2016, 10:36
Ушбу спектакл ҳажман кичик залда ўйналди, актёрлар ва томошабин ўртасидаги масофа йўқ ҳисоб, деярли бир қадам. Шунинг учун барча деталларни кузата оласиз, актёрлар ҳаракатлари бўладими, Афзал Рафиқовнинг Навоий "Хамса"сидан қироатлари бўладими, ҳамма нарса яққол кўз ўнгингизда.
Спектаклни кўриб бўлиб, ҳаёлимга биринчи бўлиб келган нарса - мана шу Навоийни англаш, Навоий асарларидаги маънавий бойликни бугунги одамларга, томошабинга етказишнинг энг содда йўли эмасми?
Албатта, бир ярим соат ичида Навоий "Хамса"си тугул, ушбу бешликка кирадиган бирор достондаги воқеа-ҳодисаларни, унда маъно ҳазиналарини тўлиқ акс эттириш имконсиз вазифа, режиссёр ўз олдига бундай вазифани қўймаган ҳам. Менимча, ушбу спектаклнинг асосий мақсади ҳар бир достондаги бирор бир эпизодни танлаб, у орқали "Хамса" даги умуминсоний қадриятларни кўрсатиб бериш. Бунга эса Афзал Рафиқовнинг бетакрор овози, Навоий ҳар бир сатрини юракларга етказиб бера олиш маҳорати, ёш актёрларнинг ҳар бир эпизодни берилиб ўйнаши, томошабинларни ҳаяжонлантира олишлари орқали эришилади.
Sparc, мулоҳазаларингиз ўқиб, URadio.uzда Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов билан Навоий сиймосини саҳнада талқин этишнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида суҳбат ўтказдик. (http://audio.ziyonet.uz/uz/book/2666)
https://img.uforum.uz/images/pneynms1104025.jpg
URadio.uzда ... суҳбат ўтказдик.
Мароқли сухбат бўлибди. Элъер Носиров, Наим Каримов билан бўлган сухбатларингизни эшитиб, юклаб хам олдим.
- Юклашда аудио файлни ўзини эмас, архивланган файл (масалан, RAR форматида) ни юкланса қулайроқ бўларди.
- URadio.uz нинг ўзида студия мехмонлари билан сухбатлар архивини топиш қийиндек кўринди, Ziyonet.uz да қулайроқ.
- оффтоп бўлсада, Наим Каримовнинг "Навоий" романи Ойбекнинг энг буюк асари деган фикрига қўшила олмайман. Тўғри, бу асар туфайли Ойбек Сталин мукофоти билан тақдирланди, асар кўп тилларга таржима қилиниб, адибнинг танилишига ёрдам берди. Лекин, менимча, "Қутлуғ қон" романи ўша давр талабларига асосан ёзилган бўлсада, 20- аср бошларидаги халқимиз ҳаёти, миллий руҳини юксак бадиий маҳорат билан акс этиб берган.
Nigora Umarova
13.04.2016, 20:39
Sparc, ёзишмаларимиз Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг ижодига оид бўлганлиги учун форумдаги Ойбеккка оид мавзуга (uforum.uz/showthread.php?t=19013&page=5) ўтказилди.
Nigora Umarova
18.04.2016, 05:39
Баҳодир Йўлдошев: “Ютуқ ҳам, мағлубият ҳам бирдек олға бошлайди...”
Режиссер Баҳодир Йўлдошев ҳақида кўп гапирилади ва ёзилади. Томошабин турли театр саҳналарида бу иқтидор соҳиби қўлини дарҳол яхши ҳис қилади. У қаерда бўлмасин, қандай спектакль қўймасин, танқидчининг синчков нигоҳи, нозик таъбли, инжиқ томошабин ҳамиша унинг бетакрор услубини илғаб олади.
Ҳозир Баҳодир Йўлдошев театр санъати давомчиларини тайёрлайдиган «Дийдор» театр-студиясини бошқармоқда.
Ўз профессионал биографиясини қисқа тасвирлайди: театрдан театр студиясигача ва буни режиссер учун табиий ва мақбул ижодий йўл деб ҳисоблайди. Одам аввал тажриба тўплайди, кейин эса уни ўз ишини давом эттирувчи ёшларга беради.
Бу ва бошқа кўп нарсалар ҳақида режиссер Uzbekistan Today муҳбирига берган эксклюзив интервьюсида ҳикоя қилди.
Аҳволни ўнглаш зарур
Нашрлардан бирига берган интервьюнгизда сиз ҳозир театрларнинг ижодий муҳити ёмонлашди, деган эдингиз. Бу нима билан боғлиқ?
– Эшитган бўлсангиз керак, жуда машҳур гап бор: «Пушкалар ишга тушганда музалар (илҳом парилари) жим қолади». Қовунлар, тарвузлар, яна алланималар сермаҳсул бўлган йиллар бўлади. Театрда ҳам шунга ўхшаш. Унинг йўли ҳар доим ҳам равон эмас.Ҳозир мамлакатимиз театр санъати мураккаб даврни кечиряпти. Бу ҳолатни бу йил ҳақиқий қиш,совуқ деярли бўлмагани билан қиёсласа бўлади. Театрсиз ҳаёт... Албатта, театр ғойиб бўлгани йўқ, шунчаки ҳозир, таъбир жоиз бўлса ёмғирдан паноҳ топиши керак. Кейинги авлодларга қолдириш учун ўз хазинасини сақлаб қолиши лозим. Аҳир у узоқ яшаши керак-ку. Бу фақат бизда эмас. Россияда, Ғарбда ҳам шундай. Афсус билан айтаман, режиссерлар ҳозир томошабинни сақлаб қолиш учун классикага путур етказяпти.
Бироқ, ҳали ҳамма нарса йўқотилгани йўқ. Бундан бир неча ой муқаддам бизнинг студиямиз ўқувчилари Россияда ижодий сафарда бўлиб, ёш режиссерлар учун ташкил этиладиган “Ремесл” танловида қатнашдилар. “Зулфия ҳақидаги хотиралар” саҳна асарини олиб боришган эди. Йигитларнинг айтишларича, Москва, Петербургнинг етакчи танқидчилари уларга келиб: «Биласизми, енгил-елпи асарлар шундай жонга тегдики, сизларнинг спектаклингиздаги сукунатни соғиндик” дейишибди. Бу жуда нуфузли фестиваль эди. Бизнинг ёшлар бошқа театрлар намойиш этган ишларни кўргандан кейин ўзларига қарата айтилган сўзлар маъносини тушунишган. Чет эллик ҳамкасбларимизнинг кўп спектакллари бўлар-бўлмас, беҳаё саҳналар билан тўлиб-тошган, саҳнада ичишади, сўкинишади, умуман, аслида саҳнада бўлмаслиги керак бўлган ҳамма нарса бор. Бизнинг мамлакатимизда, албатта, бу даражадаги ҳолатларга йўл қўйилмайди. Аммо, режиссер ва актер кадрлар тайёрлашни янада яхшилаш кераклиги бор гап.
Иккинчи тарафдан, биласизми, ҳали Суқрот давридаёқ, ҳали Софокл борлигига қарамай, театр таназзулда эканини айтишган. Театр бор ва бўлади. Бу театр ишини давом эттираётган авлод –бошқа масала.
Демак, ҳозирги ёшлардан янги Баҳодир Йўлдошевларни тарбиялаб чиқаришнинг иложи йўқ экан-да. Шундайми?
– Ўқитишнинг иложи йўқ. Яхши йўловчи ўзидан из қолдирмайди. Бир хил нарсани такрорлаш мумкин эмас. Буни хатто синаб кўришнинг ҳам ҳожати йўқ, чунки тажриба кутилган натижани бермаслиги ҳаммага маълум. Мен бошлаган ишни давом эттирадиган авлодни тарбиялаш - бу амалга ошириш мумкин бўлган вазифа, мен ҳозир айни шу билан шуғулланяпман.
Тўғри бу осон иш эмас. Шундай ривоят бор. Ота ўз ўғлини муаллим олдига билим бериш илтимоси билан олиб келади. Ўғил муаллим ҳузурига бир йил қатнайди, икки йил қатнайди ва охири сўрайди: “Нега сиз менга ҳеч нарсани ўргатмаяпсиз”. Мен панд-насиҳат эмас, ибрат муҳим эканига чуқур ишонаман! Шунинг учун мен ҳамиша студия ўқувчиларидан фикрларини, ҳаётга муносабатларини ўзгартиришларини сўрайман. Стенографиячи дунёга ўзгалардан кўра бошқачароқ қараши лозим.
Бундан чиқди юзага келган вазиятни ўнглаш мумкин экан-да?
– Агар айнан ҳозир туб янгиланишларга киришсак, анча йиллар керак бўлади. Бироқ биз, “Дийдор” студияси жамоаси, жумладан, мен ҳам, қўл қовуштириб ўтирганимиз йўқ.Студиядаги видеокузатувларга боқинг, болалар учун дарс кетяпти. Менинг барча умидим – улардан.
Сиз студия ўқувчилари билан бевосита мулоқотда бўласизми ёки видеокузатув тизими орқали уларни кузатиш билан кифояланасизми?
– Албатта, улар билан мулоқотда бўламан, дарс ўтаман. Камералар уларга ҳамиша яқин бўлиш учун керак. Йўқ-йўқ, ҳа, ким ўзини қандай тутаётганини кузатиб тураман. Ким диққат-эътиборли, ким лоқайд, ким қандай ўтирибди. Бу ўқув жараёнини янада такомиллаштириш учун керак. Айтмоқчи, улар камералар ўрнатилганини билишади.
Студия ташкил этиш нега керак бўлди, аҳир бизда театр учун кадрлар тайёрлайдиган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бор-ку?
– Яхши савол. Чиндан ҳам, мана институт, бор, талабаларга дарс бер... Бироқ мен институтда қўлланилаётган ўқитиш тизими аллақачон эскириб кетган деб ҳисоблайман. Биз илгари ҳаракатланишимиз керак. Қандай қилиб, 7-8 миллион сўмлик контракт пули тўлаган одамдан санъаткор етиштириб чиқариш мумкин? Мен буни тушунмайман. Шифокор, ўқитувчи, меъмор ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мумкиндир, улар ўқишга сарфлаган ҳаражатларини оқлашар. Артист кейин қандай қилиб бу маблағнинг ўрнини тўлдиради? Талабалар институтда ўзларини жуда бекорчидек ҳис қиладилар, улар – ўқув жараёни соҳиблари ким, талабаларга нима дейди? Улар ахир институтга юлдуз бўлиб киришган, ўқишга эмас, балки кинода суратга тушиш, тезроқ журнал муқоваларидан ўрин олишдек эҳтиросли истаклар оғушида келишади. Бироқ, буларнинг бари жуда тез сўнади, қалб, иқтидор даъвати эса абадий қолади.
Айтмоқчи, «Дийдор» студияси менгача, яъни режиссер Эргаш Мусафаев учун ташкил қилинган,бироқ, негадир унинг иши юришмади. Мен бу ерга етти йил аввал ишга келгандим. Шундан бери, албатта, кўп нарса ўзгарди.
Биз касбимизга қалб амри билан қадам қўйганлар учун ишлаймиз. Шу билан бирга чин дилдан мурожаат қилганларнинг барчасини истеъдодли деб ҳисоблаймиз. 150 га яқин кишини тўплаймиз, албатта, бир йўла бунча одамни ўқита олмаймиз, бунча жой йўқ. Шунинг учун биринчи навбатда 60 киши ўқишни бошласа, қолганлар ярим йилдан кейин келади. Шундай қилиб, ҳаммага жой етади. Сентябрда 60 кишилик гуруҳ машғулотларни бошлаган эди, ҳозир улар 20 киши қолди. Бу табиий, болаларнинг айримлари бардош бера олмайди. Бу ерда улар актерлик ва режиссерлик меҳнати – оғир ва қора иш эканини биладилар. Биз уларга ҳамма нарсани ўргатамиз. Тингловчиларимиз ўзлари либослар тикадилар, декорациялар қурадилар, умуман театрда бўладиган барча ишни бажарадилар. Бу кейинчалик саҳна жиҳозлари билан шуғулланувчи ҳодимлар уларни алдай олмасликлари учун зарур.
Параллел равишда қизиқарли янгиликлар жорий этишга ҳаракат қиламиз. Масалан, яинда студиямизга машҳур Собиржон Рўзиев мураббий билан ташриф буюрди, энди унинг ёрдамчилари бизнинг тингловчиларимизга қиличбозлик бўйича сабоқ беришади. Албатта, уларнинг вазифалари спорт усталигига номзодларни тайёрлаш эмас, балки актерга томошабин ишона оладиган даражада қиличбозликни ўргатишдир. Студиямиз ўқувчиларига бу осон бўлмаяпти. Айниқса биринчи кунлар. Жуда қийин бўлди, мушаклари, оёқлари оғриганидан шикоят қилишди. Мен эса уларга агар машқда оғир бўлса, саҳнада осон ва ишончли бўлади, дейман. Бизда тартиб-интизом қаттиқ. Кечикиб келганлар - Алишер Навоий ғазалини ёд олади, албатта, луғат билан ўқийди, яъни ҳар бир сўз маъносини англаб етиши лозим. Бир кун машғулот қолдирса - учта шеърни ёдлайди.
Nigora Umarova
18.04.2016, 05:48
https://img.uforum.uz/images/cksirmw1001337.jpg
Бу тизимни қандай ишлаб чиқдингиз?
– Бу – дунё тажрибаси. Биласизми, менинг кузатувларимга кўра, барча яхши режиссерлар студияларни тугаллаганлар. Студияларсиз театр ўлади. Шундай гап бор ва ҳаёт буни тасдиқлайди. Студия биз тингловчиларни таниқли режиссерлар билан бир қаторга қўйишимиз учун эмас, балки таъбир жоиз бўлса, қурт капалакка айланиши учун керак. Шуни ҳам эътиборга олинг, ўқувчилар биз курс якунида ҳеч қандай ҳужжат бермаслигимизни билиб туриб ҳам ўқишга келишяпти.
Шу билан бирга, мен ҳеч қачон Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини рад этмайман. Ўз иқтидорларини намоён этган йигит-қизлар институтга кириши учун хатто биз ўзимиз ҳам ҳаракат қиламиз. Баъзан ҳатто ёрдам берамиз, мен ўзим шахсан ректор Бахтиёр Сайфуллаевга қўнғироқ ҳам қиламан, гарчи у ҳеч нарса қила олмаслигини, кириш тест синовлари натижалари унга боғлиқ эмаслигини, бу билан бошқа ташкилот шуғулланишини тушунсам ҳам, бизда шундай иқтидор эгаси борлигини айтаман. Шунда кўнглим хотиржам бўлади. Институт диплом учун эмас, балки умумий ривожланиш учун керак, аҳир у ерда профессионал фанлардан ташқари умумтаълим предметларидан ҳам сабоқ берилади. Бу эса айни бизда йўқ ва жуда муҳим босқич ҳисобланади, аҳир бўлажак актер, режиссер ҳар томонлама баркамол бўлиши лозим.
Унда нега бу тизимни тўлалигича институтда қўллаш мумкин эмас, аҳир ҳозир яхши кадрлар тайёрлаш мақсадида кўп олий ўқув юртларида ўқув жараёни тубдан ўзгартириляпти?
– Ҳамма нарса мумкин, бироқ вақт керак....Бу ердан режиссерлар етишиб чиқиши, спектакллар қўйиши лозим. Бизнинг студия энди етти ёшга тўлди, ҳали муҳокама қиладиган, “буни қаранг-а!” дейдиган маҳсулот йўқ. Барчаси таққослаганда кўринади...Ҳозирги кундаги театр
Кадрлар, тайёргарлик, вақт… Бугун театр қандай яшаши керак?
– Театр энди пайдо бўлгандаёқ, унинг йўқ бўлиб кетишини башорат қилишганди. Бироқ санъат яшайди, жуда бўлмаганда театрда таомил бўлгани учун барҳаёт. Зеро. таомил ҳеч қачон ўлмайди-ку?! Театрда таомил, руҳ, истасангиз, мистика бор. Шулар туфайли у ҳамиша яшайди. Одам ғайриоддий нарсаларга ишонувчан. Театрлар артистлар ҳисобига яшамайди. Театр ўз номи билан театр ва у хайратомуз сеҳр-жодуларга тўла, деган тушунча бор. Театрда тунаб бўлмайди, деб ҳисоблашлари бежиз эмас, чунки, барча овозлар,актерлар – уларнинг руҳи, қаҳрамонлар сиймолари ҳамиша у ерда. Агар одам театрда бир, икки марта қолса, у яхши томонга ўзгармайди. Хоҳласангиз ишонинг, хоҳламасангиз йўқ, мен бундай одамларни биламан. Булар нима учун рўй беради – тушунарсиз, театр ўз ҳаёти билан яшайди. Актерлар орасида яна бир ирим бор, саҳнага одатда кийиб юрадиган пойафзал билан чиқиш мумкин эмас, талқин этаётган ролдаги оёқ кийимини кийиш керак. Умуман, театрда мистик жиҳатлар кўп, ғайриоддий ҳодисалар бўлиб туради. Гоголь, Макбет, Шекспир асарларини саҳналаштириш хавфли. Шундай пьесалар борки, уларни умуман қўймасликка ҳаракат қилинади.
Сиз бунга ишонасизми?
– Сидқидилдан ишонаман. Агар спектакль устида пухта ишламаган бўлсангиз, яхшиси уни қўймаган, қўл урмаган маъқул. Театр бунинг учун қасос олиши мумкин.
Санъатимизда ғайриоддийликлар кўп. Яна бир мисол актерлик касби. Албатта турли персонажлар бор, бироқ ҳақиқий актерларни ҳамиша жамият тушуниб етмайди, улар доим ёлғизланиб қолади. Масалан, уйи йўқ, хотини билан ажрашган, ўзи эса Гамлет ролини ижро этиш учун саҳнага интилади. Сўрагинг келади: шаҳсий ҳаётингда миллионлаб муаммоларинг қалашиб ётганда сенга Гамлетнинг изтироблари нимага керак?! Йўқ, у барибир саҳнага интилади.
Шахсий ҳаёт иккинчи даражадами? Ўзингизда-чи?
– Менинг шахсий ҳаётим йўқ. Мен бу ерда, театрда яхши яшайман.
Бироқ, Сизнинг оилангиз, фарзандларингиз бор?
– Оилам, фарзандларим, невараларим, албатта, бор. Бироқ, бу кўпчилик тасаввур қиладган оила эмас.. Биз ҳар куни дастурхон атрофига тўплана олмаймиз,шанба-якшанба кунлари бизникига болалар келмайди. Бизда бошқачароқ.Болалар менинг ёнимга,студияга келишади,бироқ кўпинча телефон орқали мулоқотда бўламиз.Улар менга қўнғироқ қилиб, ўз муаммолари ҳақида гапиришади, мен эса уларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан – ҳеч қачон бош тортмайман.Агар ўзимга бирон нарса керак бўлиб қолса, уларга қўнғироқ қиламан, қўллаб-қувватлашларини сўрайман.Шундай яшаймиз.
Nigora Umarova
18.04.2016, 05:50
Романтика… Бироқ келинг, воқеликка қайтайлик. Бугун театр, афсуски, даромад келтирадиган корхона эмас, бизда меценатлик институти ва хомийлик деярли ривожланмаган. Нега бизнес ва томошабинни бу қизиқтирмаяпти? Лондонда масалан, бу институт жуда оммалашган. Собиқ Иттифоқ вақтида ҳам театрнинг дўстлари кўп бўлган. мактаб кучлироқ....
– Қандай ҳомийлик ҳақида гапиряпсиз? Ўзбекистонда театрларнинг катта қисми давлат томонидан дотация қилинади, мамлакат санъатнинг очликдан ҳалок бўлишига йўл қўймайди... Буни ҳамма билади, шунинг учун бизнес томонидан меценатлик институти эътиборсиз қолмоқда. Ундан кейин собиқ Иттифоқ вақтида, биласизми, театр қандай аталарди? Эслатиб қўяй – зарарга ишлайдиган театр-кўнгилочар корхона, яъни, олдиндан, унинг фойда кетирмаслиги таъкидланарди. Мен айтяпман-ку, театр – бу идрок, руҳ, у пул ишлаб топмайди.
Бошқа масала –унинг нечоғлик кераклиги даражаси. Театр ҳозир ҳеч кимга керак эмас. Биронта бозорни ёпиб кўринг - қанчалик шовқин кўтарилади, энди озиқ-овқатлар учун бу ерга эмас, у ерга бориш керак.- деб ғазаблар сочилади.Театрни ёпинг-ҳеч нарса бўлмайди,бироз вақт ўтгач эслаб ҳам қўймайдилар. Шунинг учун санъат ўзини сақлаб қолиш учун ишлайди, бу жуда муҳим. Бино,маъмурият қолади ва театрнинг ўзи режиссерларни ҳам, актерларни ҳам чақиради, томошабин ҳам топилади, унинг барча муаммолари ҳал бўлади. Боя айтганимдек, театр – бу мистика, бу ерда тушунтириб бўлмас нарсалар жуда кўп. Шундай бўлган ва ҳамиша шундай бўлади. Бироқ, шу билан бирга театр унинг даъватига жавоб берувчиларга ниҳоятда боғлиқ.
Хорижий мактаб билан бизнинг театрни таққослаш унча тўғри эмас. Бизнинг театр санъатимиз чет эл театрларидан анча кучли. Собиқ иттифоқ ҳудудида энг яхши театр бўлган ва шундай бўлиб қолади. Уларда бошқача тартибдаги театр. Чет элда театр – томоша санъати, бизда эса у кечинмалар санъати ҳисобланади. Биз ҳам, улар ҳам Станиславскийдан таълим олганмиз, бироқ улар ундан фойдаланади биз эса унинг қонунлари билан яшаймиз.
Меценатлик масаласида шундай демоқчиман. Меценатлар миллионлари билан нима ўзгаради? Истеъдолларга кўп пул керак эмас, овқатланиш учун танга-чақа доим топилади. Совет вақтида қанча одамлар Сибирь лагерларига юборилган? Санъат қандай бўлган!... Мандельштам, Гумилев ва кўплаб бошқалар. Улар қандай буюк шоир эдилар?! Иссиқ ва шинам жойларда кўксилари тўла орден-медаллар билан ўтирганлар-чи? Биз уларни деярли билмаймиз.
Бошқа ҳаёт
Сиз театр ҳақида муҳаббат ва ўз ишингизга садоқат билан сўзлайсиз.Шу билан бирга у ерда кўпдан бери ишламайсиз. Нега кетгансиз?
– Бу - 90 йилларда бўлган. Ўзбек академик драма театри бош режиссери лавозимидан кетганман. Шундай вақт бўлгандики, артистлар бозорга кетишган, пул ишлашлари керак бўлганди, мен уларни қораламайман. Мен ҳам кетдим, бироқ, бозорга эмас. Уч йил уйда ўтирдим, ишламадим.
Наҳотки, ижодкор одам иш билан ҳайрлашиши мумкинми?
– Ҳамма нарса бўлиши мумкин.Театрдан, эҳтимол, жисмонан кетгандирман, миям эса ишлашда давом этди. Мен фикран янги пьесалар қўйдим, ўзим саҳналаштирган асарларимни қовлаштирдим,хатолар топдим.
Хато бўлганини тан олиш...бу нима?
– Лаззатланиш! Хатоларни англаб ета оладиган бўлганингдан қониқиш! Биласизми, ютуқ ва мағлубият - бирдек одамни олға бошлайди.
Сиз Ўзбек миллиц академик драма театрига Александр Гинзбургдан кейин режиссер этиб тайинландингиз. Эслайсизми, буларнинг барчаси қандай юз берганди?
– Буни унутиб бўлмайди. У кетмоқчи бўлганимда мени тўхтатди ва бир умрга шу ерда қолдирди.
Институтдан кейин армияга бордим. Кейин қадрдон театримга қайтганимда кўрдимки, менинг устозим – Тошхўжа Хўжаевнинг жамоа билан муносабатларига путур етибди. Бу вақтда Гинзбург бош режиссер лавозимига тайинланганди. Мен энди бу театрда келажагим бўлмайди, негаки, мантиқан, бош режиссер ўз душманининг шогирди билан ишламайди, деган қарорга келдим. Москвада, Таганкадаги театрда бадиий кенгашдан ўтдим. Сафар тараддудини кўришга киришдим, Жонажон театрмдан бўшаш вақти келиб етди. Ва ким ўйлабди дейсиз, ишдан бўшаш ҳақидаги варақага айни Гинзбург имзо қўймаслигини. У менда қароримнинг тўғрилигиг шубҳа уйғотди ва Москвада Баҳодир Йўлдошевлар қалашиб ётганига ишонтирди.
У вақтда менинг диплом спектаклим йўқ эди, у менга аввал диплом спектаклини қўйиш, шундан кейингина тўлақонли мутахассис бўлиб Москвага кетишни таклиф қилди. А.Дюманинг “Нель минораси” диплом спектаклидан кейин яна бир таклиф - янги спектакль қўйиш масаласи келиб чиқди.Александр Осипович мендан яна бироз сабр қилишни сўради, унинг сўзларини эслайман:«Мана гастролга борамиз, қайтганимиздан кейин сен кетасан, сени яхши қабул қилишлари учун Москвага ўзим қўнғироқ қиламан»,- деганди. Бироқ. бахтга қарши у вафот этди. Менда ўша вақтларда катта эътибор қаратиладиган зарур унвон ёки ютуқларим йўқлигига қарамай, бош режиссер лавозимига тасдиқлашди.
Сиз буларни тасаввур ҳам қила олмаган пайтларда нега бундай бўлгани ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
– Буни жуда тез тушундим. Дўстим Георгий Брим мен тўғримда Александр Осиповичга гапирган.Биз Брим билан бирга ўқиганмиз, дўст бўлганмиз, кейин бирга ишладик, мен – режиссер, у рассом, бир-биримизни сўзсиз тушунардик.
Александр Осипович қандай одам бўлган? Театрни у қандай аҳволда ташлаб кетди, аҳир бу кам бўладиган маданий синтез, Гинзбург фамилияли инсон ўзбек миллий театрини бошқариши?
– Александр Осипович – жуда яхши инсон, ажойиб раҳбар эди. У менталитетни ҳис қиларди, айни шу унга жамоа билан бир тан, бир жон бўлиб ишлашга ёрдам берган. Қолаверса,мен театр бошқарувини қўлимга олганимдан кейин шунчаки Гинзбург йўлини давом эттирдим,ҳеч қандай кескин ўзгаришларни амалга оширганим йўқ.
Бунда, менимча, ҳамма тинч ва ҳамжиҳатликда яшаётган кўп миллатли Ўзбекистон ҳаётининг ўзига ҳос жиҳатлари муҳим ўрин тутди. Бизга кескин ўзгаришларнинг ҳожати йўқ..Бироқ, шу билан бирга, бу ижодга мутлақо ҳалақит бериши ҳам керак эмас. Мен бошқарган Ўзбек миллий академик драма театри учун ижодий тажрибалар устувор ўрин тутганди.Биз кўпинча чет эллик артистларни бизнинг театримизда бош ролларни ўйнаш учун таклиф қилардик, ҳамкорликда бирон лойиҳаларни амалга оширардик.
Nigora Umarova
18.04.2016, 05:52
Ўзингиз раҳбарлик қилган вақтлардаги театр ҳаётининг энг қизиқарли воқеаларидан гапириб беринг?
– Эҳ, биласизми,театр шундай яхши эдики, ҳар бир кун афсона билан якун топарди. У вақтларда шундай санъаткорлар бор эдики, Наби Раҳимов, Шукур Бурхонов - театр уларнинг бор дунёсига айланганди. Улар театр одамлари эди. Дам олмай ишлашарди. Бунинг устига жуда қизиқ бўларди. Иш кунлари улар менга бақиришарди: “Дам олмай ишлаяпмиз, бўлди, етар, бошқа бунга тоқат қилиб бўлмайди! Дам олишимиз керак”. Бундай илтимос ва талабларга доим ижобий жавоб берардим. Эрталаб театрга кириб келганимда қарайманки, туришибди. “Аҳир кеча келмаслигингизни айтгандингиз-ку”, деб сўрасам, «Ҳа, шу кўчадан ўтгандим, ишда қола қолдим» деган жавобни эшитаман.Биз театрни яхши кўрардик, дам олмай ишлашга тайёр эдик.
Ҳозир театрга тез-тез бориб турасизми, ахир деярли бутун ижодий фаолиятингизни шу даргоҳга бағишлагандингиз?
– Йўқ, кўп эмас. Бироқ видеоёзувларни томоша қиламан, улар қандай спектакларни қўйишяпти, у ерда нималар бўляпти, ҳаммасини тушунаман.
Фикрингизча, театр қандай яшаяпти?
– Биласизми, у яшаётгани йўқ, у ерда юз бераётган нарсалар нимаси биландир реанимацияни эслатади. Шундай бўляптики, бутун театр тўйларга боради, бу нотўғри. Томошабин артистни фақат театрда,саҳнада кўриши керак. Артист - театр мулки, бизнинг пайтларда улар хатто бозорга ҳам боришмасди, ҳамма нарса театрга олиб келинарди. Актер қўлида халта билан бозор айланганини қаерда кўришган? Мен буни яхши кўнгилда айтяпман, уларга яхши бўлишини истайман. Бироқ тушунинг, актер ва театр – бу ажратиб бўлмас имиж. Шунинг учун актерлар тўйлар ва бошқа тантаналарда пайдо бўлаверса, театрга қизиқиш йўқолади. Актерларнинг ўзлари ҳам маҳорат бобида кўп нарсадан маҳрум бўлади.
Биласизми, қачон катта дарахт қуласа, уни ётган жойида қуртлар кемиради. Бугун театрнинг аҳволи шундай. Қачонлардир, кимлардир ишлаб чиққан, ривожлантирган, ном берган барча нарсалардан бугун бошқалар фойдаланишмоқда. Айнан фойдаланмоқдалар. Театрни ривожлантирмаяптилар...
Яқинда Муқимий номидаги мусиқали театрда сиз саҳналаштирган асар тақдимоти бўлди. Сизни ҳамкорлик қилиш учун тез-тез театрларга таклиф қилишадими?
– Афсуски, тез-тез эмас. Намойиш этилаётган саҳна асарлари театрларнинг эмас, балки Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ташаббуси. У ерда ҳақиқий аҳволни тушунадилар, театрларга тажрибали, машҳур режиссерлар, жумладан мен билан ҳамкорликда ишлашни маслаҳат берадилар. Бироқ бу ҳамкорлик нимага айланаётгани эса кулгили.
Мен актерлар билан бу ерда, «Дийдор» студиясида ишлайман.Ҳаммаси яхши, тантанавор бошланади. Биринчи сафар актерлар театрнинг раҳбарияти билан келишади. Актерлар мендан сабоқ олишни исташларига ишонтиришади. Улар билан ишлашни бошлайман. Бир неча машғулотдан кейин актерлар белгиланган вақтларда репетицияларга келмасликнинг турли йўлларини қидиришга тушишади. Уларни бу борада театр раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлайди. Режиссерларда ҳасад пайдо бўлади, ҳудди мен уларнинг иш жойини олиб қўйишни хоҳлаётгандек.Уларга мен билан биринчи учрашувлардан кейиноқ актерлар қайта тарбияланаётгани, ишга муносабати ўзгараётгани ёқмайди. Мен ҳақимда «Агар актер Баҳодир Йўлдошев билан ишлаган бўлса, бошқа режиссер саҳналаштирган асарда роль ўйнай олмайди» дейишлари тасодифий эмас. Бутунлай ортиқча интригалар бошланади. Умуман, ишни шундай ташкил қилишадики, кейин “Баҳодир Йўлдошевнинг вақти йўқ” деб гапиришади. Бундай воқеалар турли театрлар билан юз берди.
Муқимий театрида лойиҳа устида олиб борилган ишлар доирасида бўлган воқеаларни комедиядан бошқача атаб бўлмайди. Бу анча жиддий спектакль бўлиб, унинг асосини Сайманнинг “Калифорния симфонияси” ташкил қилади, бизда эса у “Бир-бирингизни асранг” деб номланган. Бироқ унинг устида ишлаш жуда мушкул бўлди. Мен бу ҳақда гапиришни истамайман. Фақат шуни қўшимча қилмоқчиманки, мен хатто спектакль тақдимотида ҳам қатнашмадим.
Nigora Umarova
18.04.2016, 05:56
Ҳаммаси болаликдан бошланди
Сизнинг театрингиз нимадан бошланди?
– Мен театрчилар оиласиданман. Онам Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги театрда 40 йил директор лавозимида ишлаган. Ўқитувчилар фарзандлари ўқитувчи, артистлар эса артист бўлишини хоҳлашмайди. Бизнинг оиламизда ҳам шундай бўлган. Ҳозир қўшиқдаги “Оҳ, онажон, она, сен қанчалик ҳақ экансан” , деган сўзлар ёдга тушади.
Сиз ўз касбингиздан афсусдамисиз?
– Йўқ, мен бошқа иш билан шуғуланаолмайман. Бироқ театрда ишлаш – менинг орзуим эмасди, бу ота-онамнинг иши эди, мен уни давом эттирдим.
Шундай алоҳида тоифа бор – актерларнинг фарзандлари, циркчилар болалари, шифокорлар сулолалари. Мен актерлар сулоласи вакилиман. Шу билан бирга болалигим ҳақида ёрқин хотираларим кўп. Бу доимий гастроллар, репетициялар. Онанг қачон келишини кутиб ўтирасан. Меҳрибон энагалар тайёрлаган таомларни ейсан. Бу – доимий спектакллар. Болалар аввалига ўйнайдилар, кейин эса актерлар ётоқхоналари бўйлаб югурадилар. Ота-оналар алламаҳалда келиб, ким қаерда ухлаб қолганини қидирадилар. Актерлар болаларни ажратмайдилар, улар ҳамманинг фарзанди. Ҳар биримизнинг учтадан ойимиз бўларди. Катта ойи – бу ҳақиқий онамиз ва иккита кичик ойи унга ёрдам берувчилар. Мана ҳаммамиз катта бўлдик. Энди уйга борганда ҳар бир ойимиз ёнига ўтиб, саломлашиб, ҳолидан хабар оладиган бўлганмиз, бўлмаса улар ҳафа бўлишади.
Ҳозир жонажон Каттақўрғонга тез-тез бориб турасизми?
– Онам ҳаётликларида кўп борардим. Ҳозир кам бораман.Ҳар борганда ҳотиралар қайнаб чиқаверади,У ерда синглим бор, менга жуда меҳрибон. Айни шу меҳрибонлиги, ғамҳўрлиги учун унинг ёши мендан кичик бўлса ҳам опа дейман.
Онангиз ишлаган театр ҳозир қандай?
– Ойим 60 ёшга кирганларида ишдан кетдилар, ҳали ишлашлари мумкин бўлса ҳам бўшадилар. Ойим жуда ақлли инсон эдилар, ўз вақтида кетиш керак, дердилар. Ойимдан кейин бир неча директор, режиссер алмашди. Умуман, театр етакчисиз ишлаши қийин. Уни ёки режиссер, ёки директор “ушлаб” туради. Мен ўзим Каттақўрғон театрида кўпдан бери бўлганим йўқ. Бироқ ўтган йили у ерда менинг шоира Зулфия тўғрисидаги “Ёдим синиқлари” спектаклимни қўйишди. Мен бу спектаклни айни Каттақўрғонла қўйилишини жуда истагандим. Бизни жуда яхши кутиб олишди, театр тоза, шинам. Труппанинг барча аъзолари спектаклимизни кўргани келди. Албатта труппа бутунлай янгиланган, мен у ерда деярли ҳеч кимни танимадим.
Сиз отангизни бирон марта тилга олмадингиз...
– Отам – менинг энг яқин кишим, у иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 9 май куни Москвада Барҳаёт полк паради бўлганда менинг невараларим қўлларига отамнинг фотосуратини кўтариб олиб қатнашишди.
Отам ва онамнинг тарихи жуда қизиқ. У онамни театрга олиб келган, бироқ онам директор этиб тайинлангандан кейин ўзи у ердан кетган. У оиламизни боқиши керак, театрда эса кўп пул топа олмайсиз. Онам гастролга кетганда, отам бизга энагалик қиларди, барча ташвишларни ўз зиммасига оларди.
Отам ижодкор одам бўлган, у барча чолғу асбобларини чала оларди. Навоий, Пушкин, Ахматова, Цветаева ва бошқа классиклар ижодини яхши биларди. Уни шаҳарда ҳамма танирди. У билан бозорга борганларимиз ёдимга тушади. Уч соатлаб вақт кетарди. Аслида керакли маҳсулотларни ўн дақиқадаёқ ҳарид қилардик, қолган вақт унинг таниш-билишлари билан салом-алик қилишига сарфланарди. Баъзан чидай олмай “”Дада, шунча саломлашганингиз етар, уйга кетайлик..”деб юборардим.
Nigora Umarova
18.04.2016, 06:00
Чегарасиз ижод
Сиз доим, мана кўп йиллар мобайнида Мустақиллик байрами, Наврўз, бошқа байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда, “Шарқ тароналари”да театрлаштирилган томошаларни саҳналаштириб келмоқдасиз. Бу лойиҳалардаги янгиликларга муносабатингиз қандай? Йиллар ўтгани сайин нима ўзгаряпти, нималар анъана бўлиб қоляпти?
– Сиз, ўтган йилги «Шарк тароналари»да бўлгансиз, менимча, 3D-мэппингни– катта, қимматбаҳо ва ниҳоятда завқли лойиҳани кўрдингиз. Томошабинларнинг муносабати мени тараққиёт янгиликлари ва технологияларидан фойдаланиш мумкин ва кераклигига қаттиқ ишонтирди. Улар дунё билан замонавий, барчага тушунарли тилга сўзлашиш учун зарур. 3D-мэппинг бизга етти дақиқада мамлакатимизнинг буюк тарихи тўғрисида ёрқин ва чиройли шоу орқали ҳикоя қилиш имконини берди.
Бу лойиҳа устидаги ишда нима ёдингизда қолди?
– Германиялик ҳамкорлар билан ишлаш. Уларга бундай қил дейсан, улар эса сенга “бу мумкин эмас”, деб жавоб қайтаришади, оқибатда бошқа нарсани бирга қидирамиз. Бу муроса йўлини ва бирмунча фойдалироқ ечимлар топишнинг табиий ижодий жараёни ҳисобланади. Лойиҳа устида ёш мутахассислар жамоаси билан биргаликда жуда тажрибали профессионаллар ишлашди, таниқли олимлар жалб этилди. Умуман жуда яхши ишладик. Ниҳоятда қизиқарли лойиҳа.
«Шарк тароналари» мавзусини давом эттирмоқчиман. Кўпчилик чет эллик меҳмонлар фестиваль туристик жиҳатдан имкониятлироқ бўлишини орзу қилишади. Бутун дунёда фестиваллар - индустрияга айланган. Бизнинг фестивалимиз дастурини концептуал оптималлаштириш режалаштирилмаяптими? Бунинг учун маркетинг усулларидан фойдаланиш?
– Бирдан эмас, бироқ бу йўналишда ишлар олиб бориляпти, уларнинг натижасини яқин вақт ичида ҳамма ўз кўзи билан кўриши мумкин бўлади.
Агар лойиҳалар ва театрдан бирини танлашга тўғри келса, Сиз...
– Театрда қолардим. Театр ажойиб. У кичик саҳнада, унча кўп бўлмаган томошабинлар билан бирга мўъжизалар яратиш имконини беради. Мен ҳамиша юракдан ишлашга ҳаракат қиламан. Аммо театр мен учун ҳар қандай ишдан кўра каттароқ, муҳимроқ ва азизроқ.
Uzbekistan Today, Олег Гаевой суҳбатлашди, Валерий Харитонов фотоси (http://http://www.ut.uz/uz/boshqa/zamondosh/bahodir_yoldoshev_yutuq___ham_maglubiyat_ham__bird ek_olga_boshlaydi)
Суҳбатнинг асл варианти (http://ut.uz/ru/eshyo/persona/bahodir_yuldashev_pozor_i_uspeh__odinakovoe_udovol stvie)
Ўзбекча вариантидаги ушбу парчани ўқиб, ҳайрон бўлдим, наҳотки Баҳодир Йўлдошев шундай деган бўлса деб
«Пушкалар ишга тушганда музейлар жим қолади».
, аслида тўғри экан, ҳайрият :)
«Когда пушки говорят, музы - молчат».
Nigora Umarova
18.04.2016, 15:35
Суҳбатнинг асл варианти (http://ut.uz/ru/eshyo/persona/bahodir_yuldashev_pozor_i_uspeh__odinakovoe_udovol stvie)
Ўзбекча вариантидаги ушбу парчани ўқиб, ҳайрон бўлдим, наҳотки Баҳодир Йўлдошев шундай деган бўлса деб
«Пушкалар ишга тушганда музейлар жим қолади».
, аслида тўғри экан, ҳайрият :)
«Когда пушки говорят, музы - молчат».
Таржима маники эмас. :)
Nigora Umarova
20.05.2016, 23:58
Дийдорчилар нигоҳида кулгили маҳзун “Бизнинг Чарли”
https://img.uforum.uz/images/hgiobgf8054248.jpg
“Дийдор” театр-студиясида саҳналаштирилган “Бизнинг Чарли” спектаклининг бош қаҳрамони Чарльз Спенсер Чаплин, “Ҳаёт йирик планда нигоҳ ташлайдиган бўлсанг – фожеалардан иборат, узоқдан нигоҳ ташлаганда эса комедиядир” – деган эди. Ҳозирги кунда биз учун унчалик “чуқур” бўлмаган, ранг-барангликка чулғанган турмуш тарзимизда “оқ-қора тасвирга муҳрланган” Чарлининг бизга яқинлигининг сабаби нимада экан-а?!..
Чаплинга нисбатан илиқ муносабатнинг томошабинда шаклланишининг бош мезони, эҳтимол ҳаёт қийинчиликларига қарамай ўзининг кулгили тутиши ҳамда рўдапо пиджаги-ю, улкан пойафзали орқали; гарчанд ўзи мураккаб ва қийин шароитда бўлса-да, атрофидаги инсонларга қўлидан келганча яхшиликни сахийлик даражасида эмас, ахийлик даражасига етказиб кўрсата оладиган одамлар ҳам мавжудлигини маромига етказиб ўйнай олган актёр Чарльз Спенсер Чаплиннинг маҳоратида бўлса керак. Шу сабабли, қарийб юз йилдан ортиқ вақт ўтибдики, унга нисбатан илиқ, самимий муносабат ҳали-ҳануз ўзгаргани йўқ.
“Дийдор” театр-студиясининг ёш актёрлари студиянинг бадиий раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев бадиий раҳбарлигида талқин қилишган “Бизнинг Чарли” спектаклида “Чарли, сен бетакрор” қўшиғининг сўзларидан ўзга сўзлар иштирок этмайди, мазмун ҳатти-ҳаракат, мимика, пантомимика, мусиқа орқали ифодаланган. Барча актёрлар спектакль бошланишидан аввал ташқи қиёфаларини Чаплин қиёфасига ўхшашлари учун грим қилиб чиқишларидан ташқари, ҳар спектаклдан аввал кечинишга даъват этилган “инсоннинг руҳий ҳаётини” яратиш учун ўз юракларини ҳам тайёрлаганликлари яққол кўриниб турибди. Барчаси буюк актёрнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш жараёнидан бошланиб, у ўйнаган, суратга олган фильмлар билан танишилганлик ва алалхусус, 16 апрель куни “Буюк Чарли”нинг таваллудига бағишланган томоша қўйиш режаси ишлаб чиқилганликдан бошланганди. Тонг саҳардан, кечгача бўлган машқлар, эгалланган билимлар сарҳисоби ўлароқ, янги спектакль томошабин эътиборига ҳавола қилинди.
Спектакль гўё ҳаёт кинолентаси ўтаётгандек, Чарли Чаплин ўйнаган фильмларнинг фрагменти мужассамлашган оқ-қора тасвирларнинг бир маромда актёрлар томонидан кинолентадек намойиш этилиши билан намоён бўлди. Ҳамма актёрлар Чаплин қиёфасида, уларнинг ҳар бирининг қалбида ўз Чаплини бор, уни ўзича мужассам қилишга ҳаракат қилишган.
Буюк актёр ҳақида шундай бир ривоят юради: “Кунлардан бир кун Эйнштейн ва Чаплинни америкаликлар қарсаклар билан кутиб олишибди. Шунда буюк актёр, “Сизни кашф этган нисбийлик назариянгизни тушунмаганликлари учун олқишлашмоқда, мен эса ижро этган ролларим тушунарли бўлганлиги сабаб қарсакларга сазаворман”,- деган экан”. Балки ёш актёрларнинг эътиборини Чаплин миллион-миллион томошабинга соддалиги, самимийлиги, ишонувчанлиги, боладек беғуборлиги орқали бирдек “тушунарли” бўлганлиги учун тортгандир?!..
Замон эврилишлари инсоннинг ички, руҳий эҳтиёжларида намоён бўлади. Ғалвир билан сув ташиб, бўлмайди, сув ташишга челак керак ёхуд шамолни жиловлашга, ҳуштакка тугма қадашга уринишда ҳеч мантиқ йўқ.
Воқеликка кўчмаган ботинни, воқеликда ифодаланмаган ҳиссиёт бўронларини инсонларни ўзига жалб этгувчи саҳна асарига айланиши қийин. Бугунги кунда саҳна асаридаги воқеаларни, ҳолатни, нозик руҳий жиҳатларни кўнгил призмасидан ўтказиб томоша қилишни “ботир” томошабин жуда истайди. “Саҳна алифбоси”ни ўрганиб-ўрганмай, ўзини кенг майдонга ураётганларни киши кузатар экан; бу ҳолат фожиа эмаслигига, вақтнинг ўзи уларни саралаб, нокерагини саҳнадан суриб ташлашига кишилар кўп марта амин бўлишган. Томошабин савияси паст спектаклни бир “тотиб” кўриб, секингина бир четга “чиқариб” қўяди. “Чиқинди” барибир чиқинди-да, ундан қандай янгилик кутиш мумкин? Чарли Чаплин ўйнаган фильмлар ҳали-ҳануз яшаб келмоқда. Бунинг сири нимада? Санъатнинг вазифаси “кўнгил розининг чекканини роз айлаш” экан, санъаткор уни қай даражада ифода этиб беришида эмасмикан барча синоат?
Nigora Umarova
21.05.2016, 00:01
“Дийдор” театр-ўқув студиясининг талабалари устозлари Баҳодир Йўлдошевнинг, “Театр руҳ билан тирик. Агар унга муносабат тўғри шаклланмаган бўлса, у қасдини олади. Театрдай муқаддас даргоҳга қилинган хиёнат кечирилмайди. Балким актёрнинг ўзидан, балким авлодларидан қасдини олади. Ҳар уч кунда намоз ўқишни ташлайдиган чаласавод мулла бўлсанг, бу гуноҳи азим! Театрда ҳам шундай...”- деган сўзларини дастуруламал қилиб олишган.
https://img.uforum.uz/images/gzdswpu2671419.jpg
Чарли Чаплин қиёфасини бир гуруҳ актёр (А.Носирхўжаева, С.Умаров, И.Қосимова, З.Қурбонова, Л.Султонова, А.Абдураҳимов, М.Шагалиева, Д.Ўлжабоева)лар ижро этишган бўлишса-да, асосий ижро Ҳусан Мамашарипов ҳамда Шаҳзод Эгамбердиевлар томонидан талқин қилинди. Сўз ва ҳаракат тезлиги аввалгига нисбатан ўн баробар ошган даврда яшаяпмиз. Манзилга тез ва осон етказувчи тезюрар поеъзд, авиалайнерлар, автомобилларда етиб бориш мумкин бўлиб қолди; улар аввалги уловлар-қайиқ, тулпорларнинг ўрнини тезликда эгаллади. Спектаклнинг аввалги қисмида шу жиҳатлар қайиқ эшаётган, поеъзд локомативларида кетаётган инсонлар қиёфасининг пластик ҳатти-ҳаракатлари ёрдамида ифодаланган. Ўйлаб қарайдиган бўлсак, барчанинг борар манзили бир, инсоният техника, технологияларни ихтиро қилиши орқали вақтнинг тежалишига эришди. Тежалган вақт бани башарга одамгарчиликни, маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоғи даркор эди. Бироқ бунинг акси бўлмоқда. “Тирикчилик” деб аталмиш жисм манфаати учун елиб-югураётган инсон атрофидаги гўзалликни кўра олмаяпти, уни ўраб турган инсонларга нисбатан ҳам суст эътиборда. Гўзалликни ҳис этиш қалб хотиржамлигини талаб этади. Ҳусан Мамашарипов ижро қилган Чарли Чаплин қиёфасида гўзалликни ҳис эта олиш туйғуси бор. Бир зумда саҳнанинг ўзидаёқ Чарли қиёфаси “ясалган” Ҳ, Мамашарипов дастлаб ўзига юклатилган вазифани роль ижроси мобайнида “англамагандек” бўлиб туради-ю, бироқ дарҳол Чаплиннинг ҳатти-ҳаракатларини тезликда ўзига “сингдириб ташлайди”. Дастлаб, Чарли иштирокидаги “Ипподром”, “Миттивой”, “Чувринди”, “Ойна солувчининг ўғли” фильмларидан фрагментларни ижро этишгач, фильмлардан олинган “Ринг” ҳамда “Гул сотувчи басир қиз” саҳнаси қўйилди. Саҳнадаги барча кўринишлар моҳиятан занжирсимон бир-бирига уланиб, бирининг мазмунини иккинчиси тўлдиради. Чарли (Ҳ.Мамашарипов) нима учун ринггга тушганлигини боксдан ютиб олган пулни гул сотувчи кўр қиз (И.Қосимова)нинг кўзини очиш учун тийин-тийинигача ҳадя этгач, унинг бу ҳаракати сабаби очилади. Ҳусан ижро қилган қиёфа Чаплин инсон фожеасининг вужуд ва руҳаро зиддиятини талқин қилади. Айни жиҳати билан ҳам у ботин фожиаси - инсоннинг ташқи тарафдан қараганда қулгили-ю, қалби йиғлаётганлигининг инъикосидир. Қаҳрамоннинг характерини очишдаги актёрнинг Чаплиннинг ўхшовсиз ҳатти-ҳаракатлари: мувозанатини тута олмай йиқилиб тушавериши-ю, уни кимлардир туртиб тургизиб қўйишларида, бокс тушиши, топган-тутганини муҳтожларга қилган туҳфасида, савоб ишни қилгач эса, “сув келтирган хор-у, кўза синдирган азиз” ҳолатига тушганликдаги маҳзун ҳолатида тура билиб, ҳақиқатни қачонлардир юзага чиқишини кутишини акс этганлигидаги мизан саҳналарда кўриб бир куласиз, бир куясиз. Ижродаги Чарлининг “мен”и индивидуал, миллий доираларга сиғмаган универсал “мен”га айланганлиги умуминсоний моҳият касб этган.
Nigora Umarova
21.05.2016, 00:02
Спектаклнинг иккинчи қисмида актёр Шаҳзод Эгамбердиев вақт, ижод, ижодкор, инсоннинг ҳаётини ижросини маромига келтирди. Вақт олий ҳакам: у ўзи билан дўст тутиниб, ундан оқилона фойдаланганларни мукофотлайди; ундан бебурд фойдаланганлардан ўз ўчини олади. Шаҳзод тасвирлаган “Вақт ўлчови” пантомимикасида катта-кичик соатларнинг чиқиллаши-ю, унинг измида ҳаёт ўйинини ўйновчи инсонларнинг ҳатти-ҳаракатлари ифода этилган. Гўё соат юриши алфозидаги бонги инсонни “ўз қобиғини ёриб чиқиши”га ундаётгандек. Пантомимиканинг ижро этиш жараёнидаги ғояда макон ва замон қамрови улканлашгандек. Вақтдан унумли фойдаланиш масаласи ҳар доим инсон ҳаётининг бош мезони бўлиб келган. Актёр қўлёзмаларни олганида улардан тарсакига ўхшаш зарбдан мункиб кетганлик ҳолати рўй беради. Тахламлардан учтасини саҳнанинг орқа тарафига осганида, Мольернинг “Тартюф”, В.Шекспирнинг “Ричард III” ҳамда “Гамлет” спектаклларининг афишалари намоён бўлди. Ушбу асарларнинг бош қаҳрамонлари - ўзлигини излаш жараёнида жуда кўп зиддиятларга дучор бўлган шахслар. Ш.Эгамбердиев ижро қилган қаҳрамон фоний дунёда яшаш учун ўзига ўнг тарафига авло инсон қиёфасидаги ниқобни-ю, орқа томонига иблис ниқобини кийган, ўткинчи ҳаёт ақидаларига амал қилиб яшаётган, турмушнинг сўнгсиз талаблари ҳамда эҳтиёжлари остидан ўз фалсафасини излаётган инсондир. Актёрнинг бир хил, аммо ўнг ва терсда ўзгача мазмун касб этган ҳаракатлари кузатилар экан, унинг кўнгил ичра макон қурган шайтоний ниқобини суғуриб олиши орқали саодат топишга интилаётган шахс қиёфасини англанади. Кўринишнинг иккинчи қисмида қизил ва кўк ниқобларнинг учрашувини-ю, ўртадаги сарсон оқ ниқобнинг аросатдалигига гувоҳ бўлинди.
Инсоннинг асл (гўзал!) фожиаси нимада? Қилаётган амалини ўзича тўғри деб билади-ю, бироқ орқаваротдан унинг нотўғри эканлигини, келтириб чиқаргувчи оқибатларини ўйламаслигининг оқибатидами? Фалсафада “дионисийлик” тушунчаси бор. Ушбу тушунча И.Кант, Ф. Шиллер, Ф.Ницше сингари файласуфлар асарида эстетиклик(гўзаллик)нинг зиди сифатида талқин қилинади. Гапнинг индааллоси, эстетиклик (гўзаллик) тартиби – фазо, уйғун гўзалликка асосланган воқеликни ифодаласа; “дионисийлик” – тартибсизлик (хаос), хунуклик ва ёвузликка асосланган (шайтоний) воқеликни ифодалайди. Юнон мифологиясида салтанат қонунларини бузиб, олий даргоҳдан бадарға қилинган Олимп фуқароси Дионис воқеаси ушбу тушунчанинг рамзий изоҳини ўзида ифода этгани боис, инсон ҳаётидаги телбаворлик “дионисийлик” атамаси билан ифода қилинади. Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашнинг самараси ўлароқ, телбавор ҳолатга келган актёр Ш.Ибрагимовнинг қаҳрамони дионисийлик ҳолатидан чиқиш пайтида қалбидан иблис қутқуси ниқобини суғуриб олади ҳамда четга улоқтириб, ҳақиқат қиличини саҳнанинг ўртасига қадайди. Актёрнинг қарама-қарши туйғулар ўртасидаги курашда жунбушга келиши ҳамда яхшилик ва ёмонлик эҳтирослари аро телбаворлик мақомидан чиқиш ҳолати ўзига хос чиққан. Қаҳрамон дастааввал илмсизлиги туфайли қўлёзмалардан “тарсаки еган бўлса”, илм орқали ўзлигини топгач эса, китоб орқали у қайтадан руҳан туғилади. Таъкидлаб ўтиш керак, Чарли Чаплин ҳам 14 ёшигача ҳарф танимаган, акаси Сид ўқиб берган матни орқали ўз ролини ёд олган ҳамда кейинчалик ўқишни ўрганган. Унинг машҳурликка эришувининг бош сабаби ҳар куни тинимсиз ўз устида 4-16 соатлаб ишлаши бўлган экан. Балки Ш.Ибрагимов қўлёзмалар ва китоб кўринишида буюк санъаткор ҳаётининг шу жиҳатига эътиборни қаратмоқчи бўлгандир?!..
Nigora Umarova
21.05.2016, 00:04
Ечим сифатида К. Станиславскийнинг “Актёрнинг ўз устида ишлаши” китоби қўйилди. Аввал у ўйнатган қизил ва кўк ниқобларнинг моҳиятини ташкил этувчи аччиқ киноя инсоннинг ўз-ўзини четдан туриб кузатиш қуроли вазифасини бажарган бўлса, китоб кўриш (ўқиш ва уқиш) орқали Олий Ҳақиқатга етишган қаҳрамон руҳиятига энди Масхара сиғмайди. Олий ҳақиқат этагини тутган актёр энди ўз қисматининг интиҳоси томон одимлайди. Зеро, у танлаган касб - актёрлик қисмат. Воқеан Олий ҳақиқат ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди; яхшилик-ёмонлик, оқ-қора, гўзаллик-хунукликнинг барчаси унга бирдек хизмат қилади.
Санъат гўзаллик тарғиботчиси экан, театр санъатининг чигал ва мураккаблиги ҳам, олий даражадаги трагизми-ю, киноявий кулгу остига яширинган ўйлантирувчи жиҳатлари ҳам, энг асосийси, миллат ва замон танламаслиги ҳам унинг ҳаққониятидадир. Хулласи калом, “Дийдор” театр-студиясининг театр илми толиблари устозлари Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев бадиий раҳбарлигида саҳналаштирган “Бизнинг Чарли” миллат ва замон танламаган ҳолда томошабинларнинг диққат-эътиборларини жалб этганлигининг бош мезони жаҳолатни яхшилик орқали забт этиш мумкинлиги экс эттирилган ҳаққониятда ҳамда умуминсоний ғояларнинг кўрсатилишида, фикрни фақат сўз билан эмас, қалб изтироблари орқали ифода этилишидадир.
https://img.uforum.uz/images/vfykqtj1788615.jpg
Nigora Umarova
29.06.2016, 13:08
“Аршин мол-алон” – 3D форматда ёхуд келажак театрига сайёҳат
Яхши, савияли томошабин йўқ. Шунинг учун ҳам театрлар ўз репертуарларини томошабинбоп асарлар қўйишга мўлжалламоқда, деган гапларни эшитиш одатий ҳолга айланмоқда. Қайсидир жиҳатдан театр маркетингида бу гап ҳам тўғридир. Бугунги глобаллашув асрида театр санъати ҳам дунё бўйича “ўз товар”ини истеъмолчи-томошабинга ўтказиши учун талаб ва таклиф қонунига бўйсуниши керакдир?!.. Бироқ, бироқ... Бир андиша борким, санъатнинг саноатга айланишининг охири инсон қалбини нурлантириб турган маънавият олами алангасининг гуриллашини тутанқириққа айлантириб, қалб ва ақл кўзини гардуни-дуннитўғри англашга ҳалақит бермасмикан, керак бўлса, чалғитмасмикан?!..
Кино санъатида 3D форматидаги фильмлар кўпайиб кетиши натижасида томошабин фильмни кўриш жараёнида унинг иштирокчисига айланиб, фильмда иштирок этаётгандек туяди ўзини. Бу ҳам кўпроқ томошабинни санъатга оҳанграбодек жалб этишнинг бир усули.
ХХI асрнинг технологиялари юқори даражага етдики (бу. албатта, ҳозирги кун нуқтаи назаридан икки-уч, борингки, беш йилдан сўнг балки бугунги кунда биз ривожланишнинг олий нуқтаси деб билган нарсалар оддийгина кундалик бир ҳолга айланар), у санъатда ҳам ўз инъикосини зоҳир айла бошлади. Тиббиёт, таълим каби ижтимоий соҳалар каби санъатга ҳам “мультимедиа” атамаси кириб келди. “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студиясида озарбайжон драматурги Узерли Гажибековнинг 3D форматда “Аршин мол-алон” спектаклини саҳналаштирилганлигини эшитиб, хаёлдан “Демак, студия саҳна толиб соҳиблари ҳам ўз иш жараёнида театр мультимедиасига хос бўлган Net art, video art, рақамли тасвир, мультимедия усул ҳамда услубларини қўллаган ҳолда ўзбек театр санъатида ўзига хос янгича услуб яратишибди-да, зеро, саҳнада қандайдир янгича услуб ва йўналиш кашф этиш уларнинг устози, студия бадиий раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевга хос бўлган фазилат, қолаверса, 2015 йилда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали бошланиши олдидан намойиш қилинган тарихимизнинг зарварақларини томошабин эътиборига кутилмаган совға сифатида тайёрланишида ҳам санъат устаси бош-қош бўлган”, - деган ўй-хаёллар билан студияга отландим.
Аввалроқ, қизиқишларим ўлароқ, интерактив спектакль ҳамда уни интернет орқали саҳналаштирилиши (“саҳналаштирилиши” сўзининг ўзи ҳам ғайритабиийроқ назаримда), ўзига хос сценографияси ҳамда драматургияси билан танишиб, назарий жиҳатларини ўрганган, бироқ ҳаётдаги “жонли ифодаси”ни амалиётда кўрмаган эдим. (Буни кейинчалик ҳозир шу устида ишлаётган “Театрда-мультимедиа ёхуд виртуал театр” мақоламда эътиборингизга ҳавола қилурман).Шу сабаб бўлса керак, қизиқишлар устунлик қилувчи ярим ҳайрат, ярим одатий ҳолат каби тушунчаларим ва юртимиздаги театр соҳасида “экспримент қилиш” саҳна устозига хослигини инобатга олиб, бундан унчалик ажабланмадим ҳам. Каминага шуниси аниқ эдики, 3D ҳамда 2D форматдаги спектаклларда актёрнинг “двойниги” ёки “тройниги” у билан ушбу жараёнда айнан бир пайтда иштирок этади ва бунда, албатта, АКТ (ахборот компьютер технологиялари) қўлланилади. Бундан ташқари томошабин ҳам спектаклнинг ҳам экрандаги, ҳам саҳнадаги ижросида интерактив иштирок этади. 3D форматидаги спектакль илк бора 1997 йилда япон рассоми Сакамото томонидан “саҳналаштирилган”. Бу соҳа билан Берлин театр академиясида махсус илмий тарзда шуғулланилади.
https://img.uforum.uz/images/njodutx8070410.jpg
Nigora Umarova
29.06.2016, 13:09
Ҳар қандай кашфиёт қайта туғилган эскиликнинг янгича кўринишидир. “ТЕАТР-ЛЕНД” деб аталмиш театр оламидаги саҳна асарининг - у Рим Колизейи бўладими, машҳур “Глобус” ёки Катта театрми, томошабин эътиборига ҳавола қилиниши макон ва замон танламайди. Муҳими унинг ижроси, томошабин билан мулоқоти ҳамда ҳамдардлик туйғуси-ю, ўй-фикрларини жунбушга келтиришида. “Дийдор”нинг ТЕАТР-ЛЕНДида театр-ўқув студиясининг талабалари ипга тизилган маржондек гуллаган дарахт новдасини кўтариб “Аршин мол-алон” спектаклини бошлашларининг ўзидаёқ, кишиларда баҳорий кайфият уйғотди. Гарчанд саҳна рассомлари, студия ўқувчилари Д.Ғаниева ҳамда Ш.Назарова саҳнанинг марказида “Ким бағринг тиғлади беаёв, нечун қалбинг чок-чокидан сўкилди анор...” ифодасини берувчи анор тасвири турган бўлса-да, Узеир Гажибеков ёзган машҳур, бугунги кун тили билан айтганда “бестреллер” “Аршин мол-алон” илк бора 1913 йилда илк бора саҳна юзини кўрган, 1946 йилда суратга олинган фильмидаги “бир калла қанд, битта мулла, ўн сўм пул” ибораси ўзбек томошабини нутқида тез-тез ишлатиладиган халқона ибора ёдга тушиб, киши беихтиёр жилмайди. Ҳоди Тоқтош ёзганидек, “Муҳаббат эски дард, бироқ у ҳар юракда янгиланар...”.
Асқар ва Гулчеҳра, Султонбек ва Зебо, Сулаймон ва Жаҳон, Вали ҳамда Осиёларнинг муҳаббати ўзига хос “3D формат”да кўрсатилди. Бир қаҳрамон образини айни бир пайтнинг ўзида 3 актёр дублёр ўз маромига етказади: Асқар – А.Абдураҳимов, И.Нусуров, М.Мухторов; Гулчеҳра – П.Омонова, З.Қурбонова, И.Қосимова; Султонбек – С.Умаров, Ш.Эгамбердиев, Ҳ.Мамашарипов; Сулаймон-Н.Умаров, С.Алимов, Ҳ.Алижонов; Жаҳон – Д.Ўлжабоева, М.Тўраева, З.Абдуллаева... Хуллас, бош қаҳрамонлар ижроси 24 актёр (иккинчи даражали роль ижрочилари билан 27 та) талаба томонидан ижро қилинди. Ижро жараёнида физикадаги электр токининг занжир реакцияси рўй бераётгандек гўё: 3 актёр бир қаҳрамон нутқини бир хил пайтда, бир хил импровизация, бир хил ҳатти-ҳаракатда, турли овоз-у, аммо бир хил темпда томошабинга етказиб беришди. Қайсидир актёрнинг ижросида роль ижросидаги дублёридаги ҳатти-ҳаракатидан адашиш ҳолати юз берса, “занжир” узилиб, томошабинга келаётган оҳанграбо қуввати тўхтаб қолади. Спектакль қаҳрамонлари нутқидаги сас гарчанд у тугагаган бўлса-да, ҳунуз томошабиннинг қулоғи остида худди “темир одам” роботнинг шаклан эшитганда копмьютер ёрдамида бир маромга келтириб ишланган овози янглиғ жаранг сочиб турибди. Томошабин“пари теккан девонадек” – “транс” ҳолатига тушиб, спектаклнинг таъсир доирасидан чиқиб кета олмаяпти. Бу, албатта, ижро жараёнида нафақат қобилиятни, балки актёрларни жипслаштириб турувчи иттифоқни ҳам талаб қилади.Ҳаммаси, алалхусус, студияда актёр-талабаларга дарс бераётган устозлар Н.Островский (театр тизими услубияти), В.Ратушин (саҳна нутқи), Н.Крючкова (грим), О.Комилжонов (мусиқа раҳбари), М.Тўлахўжаева (театр тарихи), Э. Қаҳҳоров ва Г. Қаҳҳорова(рақс)ларнинг сермаҳсул сабоқларининг натижасидир.
Саҳна либослари, декорациялар, бутафорлар талабаларнинг ўзи томонидан яратилган. Юқорида таъкидлаб ўтган “ёрилган анор” кўринишидан ўзга саҳна безаги мавжуд эмас, жой ва маконни, буюмларни ҳатти-ҳаракат, рўмол (бир ўринда қоп, бир ўринда газлама, бир ўринда ҳарир қалғай рўмол), тўртбурчак рама (Гулчеҳра ўғирланганида сақланган омборхона) ўзига хос вазифаларни бажарди. Актёрларнинг маҳоратли ижроси туфайли саҳна безагига ҳам у қадар эътибор берилмади. Муҳими- фортепьянода ижро қилинган жонли мусиқа, актёрлар куйлаган қўшиқ (фонограммасиз!), рақс, пластика, ижродаги, баъзан ўрни-ўрни билан томошабинга қилинган ёқимли “шумликлар” томошабин ва актёрлар муҳитини қамраб олганлигида.Саҳна асари кўпроқ майдон томошасини эслатди. Зеро, асосийси – спектаклнинг у майдон кўринишида бўладими ёки мўъжазлигида эмас, балки томошабинга қай жиҳатдан муҳимлигидадир.
Театр томошабин билан тирик. Актёр учун ҳеч бўлмаса бир дона томошабин, томошабин учун эса уни ўзига сеҳрлаб, мафтун қила оладиган, ҳайратлантирадиган томоша керак. Инсон мўъжизадан ҳайратланади. Мўъжиза кучлироқ таъсир қилиши учун эса актёр ва томошабин ўртасидаги тўсиқ-чегара олиб ташланиши, кузатилмиш ва кузатмиш олами бирлашмоғи шарт. Бунда томошабин ҳам бевосита спектакль ижрочисига айланади. “Аршин мол-алон” спектакли намойиш қилинишининг дебочасида ҳам устоз-режиссёрнинг “спектаклдаги иштирокингиз билан актёрларимизга ёрдам берсангиз” деган мурожаати ҳам бежиз эмасдиро-о-ов...
ХХI асрда ўтган асрда айтилган “театр - санъат меҳроби”, “театр-тарбия маскани” иборалари бир қанча ўз аҳамиятини йўқотди. Инсонларни тарбияга чақириш, тартиб-интизомга ундаш ёқмайдиган замонда яшаяпмиз. Шу жиҳатларни эътиборга олган режиссёр томошабин ва саҳна ўртасидаги чегарани олиб ташлаган. Актёрлар ўз ижросини ҳам саҳнада, ҳам томошабин залидан туриб ижро қилишди. Керак бўлса, томошабинни ҳам “гапиртириб” юборишди. Буларнинг барчаси актёрлар томонидан “атайлаб уюштирилди”. Сабаб эса, оддий, интерактив театрнинг талаби шундай. томошабин спектаклнинг иштирокчисига айланиши шарт.
Валлоҳи аълам, тасаввур қилаяпманки, 2500 йилда театр “театр” деб аталмаса кераго-о-ов. Инсон миясига спектаклни узатиш тизими уланиб қўйилади-ю, томошабин спектаклни томоша қилмай, балки туш воқеаларини кўргандек иштирокчига айланади. Бунда саҳна кўриниши узоқ давом этиб, ҳатто ўтиб кетган машҳур актёрлар ҳам роль ижро этишади. Буларнинг барчаси голограмма спектакли орқали амалга оширилади. Бироқ бу “саҳна асари” инсон қалбига таъсир қила оладими? Ҳамма гап шунда. Инсоннинг инсонлигини, комиллигини белгиловчи омиллардан бири - қалб ва ақлнинг уйғунлигида.Театр кўриниши ҳам икки йирик ва асосий йўналишда – жонли ва виртуал йўналишда бўлса керак.
“Аршин мол-алон” спектаклини келажак йўналишига кўра белгилайдиган бўлсак, жонли спектаклларнинг сирасига киритардим. Бу ерда ҳам жонли мулоқот, ҳам ўйлантирадиган фикрлар мужассам. Сифатли режиссура ҳамда актёрларнинг ижродаги маҳорати эса театрга у қандай даврда бўлишидан қатъий назар, ўзгармайдиган талаблардандир. 3D форматдаги спектакль агар инсон омили бўлмаса, жонсиз танга ўхшаб қолади. Хулласи калом, бизнинг актёрлар ёрдамидаги кўрганларимиз - “3 тарафлама тошойна орқали томошабиннингспектакль ёрдамида кўрсатилган акси” эди.
albatros
29.06.2016, 14:52
...“Ким бағринг тиғлади беаёв, нечун қалбинг чок-чокидан сўкилди анор...” ифодасини берувчи анор тасвири турган бўлса-да
... худди “темир одам” роботнинг шаклан эшитганда компьютер ёрдамида бир маромга келтириб ишланган овози янглиғ жаранг сочиб турибди. Томошабин“пари теккан девонадек” – “транс” ҳолатига тушиб, спектаклнинг таъсир доирасидан чиқиб кета олмаяпти
...Зеро, асосийси – спектаклнинг у майдон кўринишида бўладими ёки мўъжазлигида эмас, балки томошабинга қай жиҳатдан муҳимлигидадир.
...актёр ва томошабин ўртасидаги тўсиқ-чегара олиб ташланиши, кузатилмиш ва кузатмиш олами бирлашмоғи шарт
...Инсоннинг инсонлигини, комиллигини белгиловчи омиллардан бири - қалб ва ақлнинг уйғунлигида.Театр кўриниши ҳам икки йирик ва асосий йўналишда – жонли ва виртуал йўналишда бўлса керак.
...Ҳар қандай кашфиёт қайта туғилган эскиликнинг янгича кўринишидир
Булар сизнинг "топилма"ларингизми? ;) Чиройли қиёс ва ўхшатишлар. Мен буни "Тагига чизиб ўқиладиган жумлалар" деб атадим. ;)
Мақоладан эса бир қадар таассурот ола олдим. Эҳтимол, ушбу спектакльни ўз кўзим билан кўрсам яна қайтадан кашф этиб, таассуротларим ўзгарар. Аммо шунисининг ўзи етарли, кифоя. :)
...Буни кейинчалик ҳозир шу устида ишлаётган “Театрда-мультимедиа ёхуд виртуал театр” мақоламда эътиборингизга ҳавола қилурман
! Бунисини эса кутамиз.
Ҳар қандай кашфиёт қайта туғилган эскиликнинг янгича кўринишидир
Русчада "Все новое это хорошо забытое старое" ибораси бор. Келтирилган жумлангиз ушбу иборани нўноқ таржимасидан ўхшайди.
виртуал театр
Дийдор студияси ҳақиқатан "виртуал театр"га ўхшайди. Эшитмоқ бор-у, кўрмоқ йўқ.
Бир неча бор студия билан телефонлашиб "кимсиз?", "қайси ташкилотдан?", "неча киши бўлиб келасизлар?", "биз фақат ташкилотлар хати асосида спектакль кўрсатамиз" каби музокаралардан кейин "фалон куни телефон қилинг", "яна фалон фалончи куни", "телефон номерингизни ёзиб олдик, ўзимиз хабар берамиз" каби жавобни эшитавериб, шу хулоса келиб чиқади.
Nigora Umarova
29.06.2016, 18:22
Русчада "Все новое это хорошо забытое старое" ибораси бор. Келтирилган жумлангиз ушбу иборани нўноқ таржимасидан ўхшайди. таржима ёки таржима эмаслигини билмадим-у, бироқ шу жумлани тез-тез такрорлайман нутқимда.
Nigora Umarova
29.06.2016, 18:26
Дийдор студияси ҳақиқатан "виртуал театр"га ўхшайди. Эшитмоқ бор-у, кўрмоқ йўқ.
Бир неча бор студия билан телефонлашиб "кимсиз?", "қайси ташкилотдан?", "неча киши бўлиб келасизлар?", "биз фақат ташкилотлар хати асосида спектакль кўрсатамиз" каби музокаралардан кейин "фалон куни телефон қилинг", "яна фалон фалончи куни", "телефон номерингизни ёзиб олдик, ўзимиз хабар берамиз" каби жавобни эшитавериб, шу хулоса келиб чиқади.
Одатда музокаралар, телефон орқали эмас, юзма-юз амалга ошириларди. тўғри, чстудияга ўғридан-тўғри кўчадан келган томошабин киритилмайди. Студия актёрларининг аксарияти талабалар бўлгани учун ҳам уларнинг спектакль ижросидаги вақтини томошабин вақти билан мувоқиқлаштириш учун шундай йўл тутилади. Бироқ бир қанча форумдошлар билан студиянинг "Ҳалима" ва "хотирам синиқлари", "Бизнинг Чарли" спектаклларини бирга томоша қилганмиз.
"Так что", "Дийдор" не иллюзия :)
тўғри, чстудияга ўғридан-тўғри кўчадан келган томошабин киритилмайди
Одатда музокаралар, телефон орқали эмас, юзма-юз амалга ошириларди
Инкорни инкор бўляпти-ку :)
Ҳа, майли, нима ҳам дердик, чет элларда аллақачон замонавий санъат (современное исскуство) вакиллари "санъат санъат учун" андозасига ўтиб олишган. Тўғри-да, оломон аср бошидаги супрематизм, дадаизм, кубизм дан тортиб ҳозирги постмодернизм оқимларини қаердан ҳам тушунарди. Оппоқ полотнога чаплаб ташланган бўёқларни кўрганда "ҳа бирорта бола шўхлик қилгандир-да" деб ўтадиган авом, шу расмни "билимдон"лар миллионлаб долларга баҳолашини қаёқдан билсин. Ҳорижий театрларда "замонавий санъат"нинг байроқдор режиссерлари қўяётган спектаклларини-ку қўяверинг, Россиянинг ўзида "свят-свят-свят" деб бундай томошалардан қочиб чиқаётганлар етарли.
Хуллас, бизда ҳам "тўғридан-тўғри кўчадан келган томошабин киритилмайди"ган театр пайдо бўлгани эҳтимол яхшидур.
P.S. Бироз муболаға қилган бўлишим мумкин.
Nigora Umarova
09.07.2016, 08:36
Одатда музокаралар, телефон орқали эмас, юзма-юз амалга ошириларди
Инкорни инкор бўляпти-ку :)
Асло "инкорни инкор" эмас.
Паспорт маълумотларингиз сўралмаяпти-ку. Театр ҳам "давлат идораси" :)
"Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунда ҳам аноним мурожаатлар қабул қилинмайди.
Яқинда "Қирмизи олма"га тушгандим. Жуда бўш асар.... Зўрма зўраки кулги! Томошани сунъий равишда чўзишга уринишган, холос.
Nigora Umarova
09.07.2016, 09:52
Яқинда "Қирмизи олма"га тушгандим. Жуда бўш асар.... Зўрма зўраки кулги! Томошани сунъий равишда чўзишга уринишган, холос.
Неча йиллардан бери театр саҳнасидан тушмай қўйилиб келмоқда-ку, томоша. Ҳатто, "Қирмизи олма" комедияси киритилган "Андишали келинчак"нинг ҳам китоби чоп этилибди. :)
"Қирмизи олма" ... Жуда бўш асар.... Зўрма зўраки кулги!
Ҳатто, "Қирмизи олма" комедияси киритилган "Андишали келинчак"нинг ҳам китоби чоп этилибди.
Театршунос, санъатшунослар қаёққа қараяпти экан, Миллий театрнинг репертуарини қайта кўриб чиқиш вақти келган аллақачон, бунинг учун эса кучли режиссерни жалб қилиш керак.
Афсуски, Тошкент театрлари театр мухлисларини хурсанд қилаётгани йўқ. Миллий театрни репертуари маълум, йил давомидаги премьералар сони ўзи саноқли, ўшалар ҳам асосан бўш, схематизм ҳукм суради.
"Ойдин", "Кузги мактублар" умуман Миллий театр саҳнасига олиб чиқишга арзимайдиган спектакллар. "Алишер Навоий" - яхшиям Уйғун ва Иззат Султоннинг шу асари бор экан, Миллий театр улуғ шоирнинг ҳар юбилейига шу асарни уёғ-буёғини ўзгартириб саҳнага олиб чиқади. Тўғри-да, жон куйдириш, изланиш, Навоий асарларини янги саҳна кўринишини излашни нима кераги бор, тайёр спектакл турганда.
Миллий театрнинг шу мавсумида менга энг ёққан ягона спектакли - "Момо Ер".
Миллий театрни кўп танқид қиламиз-у, лекин Рус драма театрида ҳам барча спектакллар бир хил даражада эмас. Масалан, Афзал Рафиқов ўйнайдиган "Ретро" спектакли ҳам анча бўш қўйилган (режиссер Олимжон Салимов). Бу театрда ҳам асосан маиший мавзулар.
Лекин битта спектакл театрнинг бир йиллик тарозини босди десам муболаға бўлмаса керак. Бу Алишер Навоий юбилейига қўйилган "Иди мое творение в народ" спектакли бўлди. У ҳақда ўз таассуротларимни ёзгандим, феврал ойидан мавсум охиригача деярли канда қилмай ҳар сафар шу спектаклга тушсам ҳам, ҳар сафар биринчи марта кўргандай таъсир кучи сусаймади. Рус тилида "остановись мгновенье, ты прекрасно" деган ибора бор, спектаклдан чиққанда шу ибора фикримдан ўтади.
Nigora Umarova
17.08.2016, 15:49
Республика Киночилар уйида 20 августдан бошлаб Ёвдат Илёсовнинг "Олачипор ажал" қиссаси асосида саҳналаштирилган "Тўмарис" тарихий драмаси намойиши бошланади. Спектакль"Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги "Киноактёр" таетр-студияси актёрлари ижросида, режиссёр Сайфиддин Мелиев томонидан саҳна юзини кўрди.Спектаклнинг ўзига хос жиҳати томошагоҳ зинапоясига тушиб келишингизданоқ, ўзингизни эрамиздан аввалги 300-400 йилларга тушиб қолгандек ҳис этасиз. Зинапоялар сак, шак, массагет, скиф қабилаларининг қурол-анжомлари, либослари, маиший буюмлари асосида безатилган. Актёрлар фақатгина саҳнада эмас, томоша залида ҳам ўз санъатларини намоён этишади.
https://img.uforum.uz/images/tikdadn7840169.jpg
Муҳтарама Nigora Umarova, "Правда хорошо, а счастье лучше" хақида таассуротларингизни ёзмадингиз. :)
Nigora Umarova
19.09.2016, 12:53
Кичик (Малый) театрнинг “Қирмизи олмалари” ёки “Ҳақиқат яхши-ку, бироқ бахт афзалроқ”
«Малый (Кичик) театр!... Бу русларнинг Саҳна академияси. Бу-умрбоқийлар жамоасидир!”-, деган эди Александр Амфитеатров. Дарҳақиқат, ижодкорнинг гапида жон бор. Театр бу йил ўзининг 260 мавсумини очади. Нима учун театр “Малый театр” деб аталади? Ахир шунча йиллардан бери фаолият олиб бориб келаётган бўлса?!..
Унинг бир неча асрлик деворлар билан ўралган биносида бетакрор ва буюк рус санъаткорлари Ермолова, Рикалова, Никулина, Медведева, Федотова, Ленский, Южин каби бир қанча актёрлар; Бороздина, Музилей, Рижовлар сулоласи фаолият олиб борган бўлса... Бу актёрларнинг номи рус театри тарихи китобига зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Театр зали томошабинлар билан доимо тўла, томошабин билетни олдиндан онлайн буюртма қилиб залга ошиқади. Кулгу ва ҳасрат, қайғу ва шодликларга тўла эҳтиросли ҳамда ҳис-ҳаяжон билан ижро қилинган роллар доимо олқишлар зарбидан санъат эҳромига ўзача руҳ бахш этади.
1856 йилда савдогар Варгиннинг уйида Москва император театр труппаси ўз ишини бошлайди.
“Малый” сўзи аввал кичик ҳарф билан ёзилиб, театр труппаси биносига ишора қилинар эди. Сабаб, шундоққина унинг ёнида балет ва опера спектаклларига мўлжалланган “большой” – Катта театр ҳам фаолият олиб бориб, унинг биноси “Малый”га нисбатан ҳаминқадар анча катта эди. Бироз вақт ўтиб театр бинолари номи билан боғлиқ “катта” ва “кичик” сўзлари атоқли отга айланди. Ўша пайтларда “Малый“ Император Москва балет-опера ва драма театри труппасининг актёрлари Ҳам Катта театр, ҳам Кичик театр саҳнасида ўйнай олар, чунки икки театр ўртасида ер ости йўли мавжуд бўлиб, актёрлар икки театрга бемалол ўта олишарди.
Куни кеча пойтахтимиздаги Рус Академик драма театрида Рус Кичик (Малый) театрининг гастроллари бўлиб ўтди. (Кейинги ўринларда “Малый театр” деб ўтамиз). Театр ўзининг ҳар йили одатдагидек октярь ойида очиладиган мавсуми олдидан “Катта гастроллар” хорижий мамлакатларга ўз санъатини намойиш қилиш дастури доирасида ўз ижодий сафарини ўтказмоқда. Рус кичик театри охирги марта ўлкамизга 1964 йилда қилган ижодий хизмат сафарида Генрик Ибсеннинг “Шарпа” пьесасини намойиш қилган эди.
Ушбу сафардаги дастур асосида ўзбек томошабини А.Н.Островскийнинг режиссёр Сергей Жеванович саҳналаштирган “Ҳақиқат яхши-ю, бироқ бахт афзалроқ” спектаклини томоша қилди. “Ҳақиқат яхши-ю...” илк бора “Серсув олмалар” номи билан 1876 йилда саҳналаштирилган, 2002 йилда эса режиссёр С.Жеванович уни қайта саҳна юзини кўришига сабабчи бўлди. http://https://img.uforum.uz/images/jfjbbff3248816.jpg
Саҳна декорацияси оддийгина тахтадан ясалган деворлардан иборат. Унда на бир олмазорни, на бир боғни кўрасиз ва на бир олманинг шохчасини кўрасиз. Саҳна рассоми Александр Боровский саҳна безаги сифатида муҳаббат, оила, фарзанд, кўпайиш рамзи бўлмиш олмалар саҳнанинг у ер-бу ерида жуда сероб. Тўкилаётган олмаларни тутиб қолиш учун эса чодир тутиб қўйилган. Қайсидир ўринда бу чодирнинг вазифаси тушаётган олмаларни тутиб қолиш бўлса, қайсидир ўринда қуёш нурини ёки “ҳовлига тушаётган бахт нури”га соя солаётгандек бўлади. Олмани ейиш, артиш, девордан ирғитиш, нес-нобуд қилиниши каби муносабатлар орқали пьеса қаҳрамонлари характерларининг хусусиятлари очилган. Боғдаги олмалар боғбон Меркулич (актёр Д.Курочка) дан ўзга ҳеч кимга керак эмас. Савдогар Барабшевихлар оиласи, ташқи дунёдан узиб қўйилган, ўз қобиғига ўзи ўралиб олган инсонлар тимсолидир. Улкан деворлар билан ўралган панжаралар ёнида ташқи оламга олиб чиқувчи биргина эшикча бор. Шу эшикча орқали ҳовлига бахт ва ёруғлик олиб кирувчи қаҳрамонлар Платон (Г.Подгоринский), Сила Ерофеевич Грознов (В.Бочкарёв)лар ҳовлига киришади. Олмабоғдаги қаҳрамонларнинг кулгили, ўйлантирувчи воқеалар орқали томошабин беихтиёр бахт мавжуд, бироқ уни ҳар ким ўз дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда англашини ҳис этади: кимдир куйдирганим-бахтим, дейди, кимдир суйдирганим-бахтим, дейди... Пьеса қаҳрамонларининг барчасини ўз ҳақиқати бор: Ҳукмфармо савдогар аёл Мавра Тарасовна (Е.Глушенко)нинг ягона ҳақиқати набирасини бой-бадавлвт генералга узатиш, “кўча ялло” ўғли Амос Панфиловичнинг(В.Низовой) ҳақиқати майхонама-майхона санғишу, пулларни “бебилиска” совуриш; энага Фелицатанинг(Л.Полякова) хаёлида бошқа нарса; Платоннинг ҳақиқати (Г.Подгоринский) ҳақиқатнинг кўзига тик қараш... Томошабин эътиборини саҳнанинг орқа тарафидан эшитилаётган гитара орқали ижро қилинаётган куй ва инсонларнинг суҳбати ҳам тортади. Улар, инсон ўз қобиғига ўзи ўралиб олмай, ҳақиқатни ҳам ўзидан, ҳам ташқаридан қидириш кераклигини, қиёслаш орқали уни таниш мумкинлигига ишора этаётгандек...
https://img.uforum.uz/images/jfjbbff3248816.jpg
Nigora Umarova
19.09.2016, 12:57
https://img.uforum.uz/images/wqpbtbt6701670.jpg
Островский драмаларини ўқиган одам ҳар доим уларда воқеа ривожи айланадиган муҳаббат можароларига дуч келади. “Ҳақиқат яхши-ю, аммо..”даги қаҳрамонлар Поликсена(О.Жевакина) ва Платон (Г.Подгоринский)ўртасидаги муносабатда ҳам қарашлар ва табақаланиш зиддияи юз беради. Глеб Подгоринский ижро қилган қаҳрамон ўзини “ватанпарвар” деб ҳисоблаб, “бетга айтганнинг заҳри йўқ” қабилида иш тутади. Алалоқибатда эса, ҳақиқатнинг аччиқ заҳрини ўзи тотади. У шунчалик ҳақиқатпарварки, баъзан тўғри сўзлаяпман деб ўзгаларнинг заҳарханда кулгуси остида қолади. Бошқа ўринда эса Г.Подгоринскийнинг қаҳрамони замонавий фикрлайдиган, уддабурон ёшлар тимсоли сифатида намоён бўлган. Унинг уддабуронлиги доимо унга қўл келади.
Островский пьесасининг “ақлли” қаҳрамонлари иккита: бири ақли “ошидан тўлиб-тошиб кетган” Платон бўлса, иккинчиси доно ва айёр Фелицата. Платон тўғрилиги ва шарттакилиги орқасидан ноқулай вазиятга тушиб қолган бўлса, айёр ва доно Фелицата ҳар доим қалтис вазиятни юмшатиб юради. “Филицита” сўзининг маъноси “бахт”ни англатади. Филицита образини ижро қилган Россия халқ артисти Людмила Полякованинг спектаклнинг бошиданоқ олма арчиб ўтириши, барча муаммоларнинг ечимини топишга атрофидагиларга ёрдам берувчи шахс эканлигини томошабинга “айтиб қўяди”. Актриса спектаклнинг икки-уч ўрнида импровизацияга ҳам йўл қўйди. Людмила Полякова ижро қилган Фелицата Поликсенанинг бахти учун ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлади.
В.Бочкарёв ижро қилган Сила Ерофеевич Грознов образи ҳам томошабинда кулгу уйғотиб, зални жонлантириб турди. Бир қарасанг қалтираб, шарти кетиб-парти қолган чол, бир қарасанг ўзини ёш алпқомат йигитлардек тутадиганунтер-офицер ролини В. Бочкарёв ўзгарувчан пластик ҳаракатлар ва овоз товланишлари билан бир қиёфадан, иккинчи қиёфага кира олган ҳолда ижро этди.
https://img.uforum.uz/images/fibniil7990178.jpg
Спектаклдан аввал Россия халқ артисти Людмила Петровна Полякова билан суҳбатлашишга мушарраф бўлдим. Доно аёл, шарттакилигининг қайсидир жиҳатини Нонна Мордюковага ўхшатдим: "Биз (Малый театр актёрларини назарда тутмоқда) ҳеч қачон ўз театримиз ва А.Островскийга хиёнат қилмаймиз. Театримиз фаолияти Алексей Островский билан боғлиқ У барча пьесаларини Малый театр учун ёзган. Театр саҳнамизда Островскийнинг 46 та пьесаси саҳналаштирилган. Саҳнага чиқдингми, ролингни илк бора ўйнаётгандек бор вужудинг билан барча имкониятларингни ишга солмасанг саҳнага хиёнат қилган бўласан. Ёшим ўтиб қолганлиги сабаб, кекса аёллар ролини беришади: қайнона, она ёки бошқа-бошқа... Саҳна ва киноэкранда қайнона (тёща) ролини ижро қилаётганда рус аёлининг ёмон жиҳатини эмас, оқила донолигини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Чунки бошқа мамлакатларнинг томошабини мен ижро қилган қиёфамни кўриб халқим аёлларига баҳо беради".
Актрисанинг сўзларини тинглаб, Ҳа, бу бизга "Қирмизи олма" эмас, деган ўйлар ўтди. Бугун "Правда-хорошо, а счастье лучше"ни кўриб, ҳақиқатдан ҳам "Ҳақиқат яхши-ю, бироқ бахт афзал"лигига ишондим. Ҳаммаси бир сават сархил олмалардан бошланган эди...
Нигора УМАРОВА
Nigora Umarova
19.09.2016, 22:12
Муҳтарама Nigora Umarova, "Правда хорошо, а счастье лучше" хақида таассуротларингизни ёзмадингиз. :)
Сизнинг рецензия ёзишингизни кутаётгандик.
Муҳтарама Nigora Umarova, "Правда хорошо, а счастье лучше" хақида таассуротларингизни ёзмадингиз. :)
Сизнинг рецензия ёзишингизни кутаётгандик.
Бу спектаклни ютюбда кўргандим, "вживую" барибир бошқача бўларкан. :)
P.S. Миллий театрда "Мирзо Улугбек"ни премьерасини сентябр ойи репертуаридан негадир олиб ташлашибди...
isroiljon2110
20.09.2016, 14:55
ИМХО, қуйидаги жавоб вариантларини қўшиш мақсадга мувофиқ:
5. Авваллари бориб турардим, ҳозир эса йўқ.
6. Ёқтираман, лекин жуда кам ёки умуман бормайман.
7. Бугунги куннинг театри маънавият ўчоғи эмас.
8. Дидимга ўтириши мумкин бўлган спектакллар кам.
9. Мен истаган жавоб варианти йўқ.
9. Мен истаган жавоб варианти йўқ.
Nigora Umarova
20.09.2016, 15:44
9. Мен истаган жавоб варианти йўқ.
Сиз истаган жавоб варианти қандай экан?
isroiljon2110
20.09.2016, 17:55
9. Мен истаган жавоб варианти йўқ.
Сиз истаган жавоб варианти қандай экан?
Ассалому алайкум Нигораопа. Сиз билан виртуал сухбатлашаётганимдан хурсандман. Сизнинг фикрларингизга бефарқ эмасман, телевидение ва радиода хам кўриб эшитиб қоламан.
Мен истаган жавобга келсак, вилоятларда театрлар бор ва фаолият кўрссатмоқда, лекин туман марказларида ўша вилоят ёки республика театрларидан гастрол сафарлари умуман йўқ. Шахсан мен, театрга имконияти бўлса хар хафта ташриф буюрар эдим. Шунингдек, мактабда ишлашимни хисобга олиб шуни хам айтишим керакки ўқувчиларни театрларга ташрифини қатъий режа билан амалга ошириш керак.
Nigora Umarova
20.09.2016, 18:24
Ассалому алайкум Нигораопа. Сиз билан виртуал сухбатлашаётганимдан хурсандман. Сизнинг фикрларингизга бефарқ эмасман, телевидение ва радиода хам кўриб эшитиб қоламан.
Мен истаган жавобга келсак, вилоятларда театрлар бор ва фаолият кўрссатмоқда, лекин туман марказларида ўша вилоят ёки республика театрларидан гастрол сафарлари умуман йўқ. Шахсан мен, театрга имконияти бўлса хар хафта ташриф буюрар эдим. Шунингдек, мактабда ишлашимни хисобга олиб шуни хам айтишим керакки ўқувчиларни театрларга ташрифини қатъий режа билан амалга ошириш керак.
Эътибор учун ташаккур.
Дарҳақиқат, фикрларингизда жон бор. Пойтахт театрлари вилоятларда ҳам хизмат сафарида бўлишади. Ҳозир Миллий академик драма театри 27 сентябргача Навоий вилоятида "Иймон" спектакли билан хизмат сафарида юришибди. Пойтахтда ўқувчи ва талабаларнинг театрга боришлари маълум бир тартиб ва йўналишда уюштирилган.
Nigora Umarova
20.09.2016, 18:39
P.S. Миллий театрда "Мирзо Улугбек"ни премьерасини сентябр ойи репертуаридан негадир олиб ташлашибди...
Балки бунга ўзига хос сабаблар бордир. "Мирзо Улуғбек" спектаклида иштирок этувчи актёрлар ўша куни хизмат сафари-гастролга боришлари керакдир...
"ЎЗБЕККИНО" Миллий агентлигида кино актёрларининг студияси фаолият олиб бормоқда. Ижодкорлар Явдат Илёсовнинг "Олачипор ажал" романи асосида "Тўмарис" тарихий драмасини саҳналаштиришди. Бориб кўрсангиз, кетказган вақтингизга ачинмайсиз деб умид билдираман. Спектакль 25 сентябрдан қўйила бошланади.
Боғланиш учун касса телефони:2458148
https://img.uforum.uz/images/tikdadn7840169.jpg
isroiljon2110
21.09.2016, 13:58
Эътибор учун ташаккур.
Дарҳақиқат, фикрларингизда жон бор. Пойтахт театрлари вилоятларда ҳам хизмат сафарида бўлишади. Ҳозир Миллий академик драма театри 27 сентябргача Навоий вилоятида "Иймон" спектакли билан хизмат сафарида юришибди. Пойтахтда ўқувчи ва талабаларнинг театрга боришлари маълум бир тартиб ва йўналишда уюштирилган.
чекка туманларга эътибор берилиши керак. агар бизга буйрук билан жадвал келса сузсиз укувчиларни олиб борган булардик
Эътибор учун ташаккур.
Дарҳақиқат, фикрларингизда жон бор. Пойтахт театрлари вилоятларда ҳам хизмат сафарида бўлишади. Ҳозир Миллий академик драма театри 27 сентябргача Навоий вилоятида "Иймон" спектакли билан хизмат сафарида юришибди. Пойтахтда ўқувчи ва талабаларнинг театрга боришлари маълум бир тартиб ва йўналишда уюштирилган.
чекка туманларга эътибор берилиши керак. агар бизга буйрук билан жадвал келса сузсиз укувчиларни олиб борган булардик
Тв каналларида театрларимиз спектакллари бериб борилади, уларни ёзиб олиб дарсдан ташқари кўрсатиш, мактаб рахбарияти билан келишган холда театр тўгарагини ташкил қилиш мумкин. 2-3 ойда бир Шанба-якшанба кунлари вилоят марказидаги театр спектаклларига болаларни олиб боришни хам ташкил қилиш мумкин, манимча.
Хуллас, хакикий театр мухлиси бўлган ўқитувчи шу нарсаларни ташкиллаштириши мумкин. Мактаб рахбарияти томонидан рагбатлантирилса ёки кўмак берилсаку зўр бўларди.
isroiljon2110
22.09.2016, 11:35
Мактаб рахбарияти томонидан рагбатлантирилса ёки кўмак берилсаку зўр бўларди.
тўғри, бахона қидирсак жуда кўп. рағбат ва кўмак хар қандай ишга стимул беради.
Nigora Umarova
10.10.2016, 19:26
P.S. Миллий театрда "Мирзо Улугбек"ни премьерасини сентябр ойи репертуаридан негадир олиб ташлашибди...
Миллий театрда Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб "Мирзо Улуғбек" спектаклини кўрдим. Октябрь ойи репертуаридан жой олибди. Бундан аввал спектаклнинг Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида қўйилган вариантини Улуғбек ролини Ўзб.халқ артисти Эркин Комилов ва Ўзб.да хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Раҳимовлар ижросида кўрган эдим.
Пойтахтда саҳналаштириш жараёнида режиссёр Олимжорн Салимов ҳамда саҳналаштирувчи рассом Шуҳрат Абдумаликовлар ўзгача ечим ва йўл танлашган.
Батафсил таассуротларни кейинроқ ёзаман.
Nigora Umarova
10.10.2016, 19:31
Дийдор студияси ҳақиқатан "виртуал театр"га ўхшайди. Эшитмоқ бор-у, кўрмоқ йўқ.
Бир неча бор студия билан телефонлашиб "кимсиз?", "қайси ташкилотдан?", "неча киши бўлиб келасизлар?", "биз фақат ташкилотлар хати асосида спектакль кўрсатамиз" каби музокаралардан кейин "фалон куни телефон қилинг", "яна фалон фалончи куни", "телефон номерингизни ёзиб олдик, ўзимиз хабар берамиз" каби жавобни эшитавериб, шу хулоса келиб чиқади.
Sparc, бир имконият: "Китоб олами" савдо мажмуаси ҳар якшанба куни "Дийдор" театр-ўқув студияси билан ҳамкорликда ҳар якшанба куни театр томошалари йўлга қўйишибди. Томошага фақат дўкондан китоб сотиб олганларгина киритилар экан. Мана буни китоб маркетингининг замонавий ва маънавий услуби деса бўлади. :)
Якшанба куни 2Д форматда "Аршин мол-алон" спектаклини мириқиб томоша қилдим.
Дийдор студияси ҳақиқатан "виртуал театр"га ўхшайди. Эшитмоқ бор-у, кўрмоқ йўқ.
Бир неча бор студия билан телефонлашиб "кимсиз?", "қайси ташкилотдан?", "неча киши бўлиб келасизлар?", "биз фақат ташкилотлар хати асосида спектакль кўрсатамиз" каби музокаралардан кейин "фалон куни телефон қилинг", "яна фалон фалончи куни", "телефон номерингизни ёзиб олдик, ўзимиз хабар берамиз" каби жавобни эшитавериб, шу хулоса келиб чиқади.
Sparc, бир имконият: "Китоб олами" савдо мажмуаси ҳар якшанба куни "Дийдор" театр-ўқув студияси билан ҳамкорликда ҳар якшанба куни театр томошалари йўлга қўйишибди. Томошага фақат дўкондан китоб сотиб олганларгина киритилар экан. Мана буни китоб маркетингининг замонавий ва маънавий услуби деса бўлади. :)
Якшанба куни 2Д форматда "Аршин мол-алон" спектаклини мириқиб томоша қилдим.
Қизиқ, шу якшанбада "Китоб оламига"га киргандим. Одатдан ташқари жонланишни кузатдиму, сабабини сўрамабман. Аксига олиб, китоб дўконидан китобсиз чиқмаслик одатини шу сафар бузгандим. Майли, кейинги сафар. Маълумот учун рахмат.
P.S. Миллий театрда "Мирзо Улугбек"ни премьерасини сентябр ойи репертуаридан негадир олиб ташлашибди...
Миллий театрда Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб "Мирзо Улуғбек" спектаклини кўрдим. Октябрь ойи репертуаридан жой олибди. Бундан аввал спектаклнинг Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида қўйилган вариантини Улуғбек ролини Ўзб.халқ артисти Эркин Комилов ва Ўзб.да хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Раҳимовлар ижросида кўрган эдим.
Пойтахтда саҳналаштириш жараёнида режиссёр Олимжорн Салимов ҳамда саҳналаштирувчи рассом Шуҳрат Абдумаликовлар ўзгача ечим ва йўл танлашган.
Батафсил таассуротларни кейинроқ ёзаман.
Октябрни бошидаги премьераларни ўтказиб юборибман. Яқин кунлардаги шу спектаклни албатта кўраман.
"Китоб олами" савдо мажмуаси ҳар якшанба куни "Дийдор" театр-ўқув студияси билан ҳамкорликда ҳар якшанба куни театр томошалари йўлга қўйишибди.
Масалан, келатёган якшанбада қандай асар қўйилиши мумкин? Ва айнан қайси соатда? Фарзандларим билан боришни режалаштиряпман.
Nigora Umarova
11.10.2016, 14:53
"Китоб олами" савдо мажмуаси ҳар якшанба куни "Дийдор" театр-ўқув студияси билан ҳамкорликда ҳар якшанба куни театр томошалари йўлга қўйишибди.
Масалан, келатёган якшанбада қандай асар қўйилиши мумкин? Ва айнан қайси соатда? Фарзандларим билан боришни режалаштиряпман.
Ҳусейн, +99871 2331026 ва
+99871 2324994 телефон рақамларига мурожаат этиб маълумот олишингиз мумкин.
келатёган якшанбада қандай асар қўйилиши мумкин?
Шу якшанбада "Чаплин" қўйиларкан, соат 12 ёки 3 да.
Аниқ маълумот фэйсбукда (https://www.facebook.com/kitobolami.uz?fref=ts) эълон қилинади.
Shuhrat Rizayev
14.10.2016, 16:09
Миллий театрда Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб "Мирзо Улуғбек" спектаклини кўрдим. Октябрь ойи репертуаридан жой олибди. Бундан аввал спектаклнинг Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида қўйилган вариантини Улуғбек ролини Ўзб.халқ артисти Эркин Комилов ва Ўзб.да хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Раҳимовлар ижросида кўрган эдим.
Пойтахтда саҳналаштириш жараёнида режиссёр Олимжорн Салимов ҳамда саҳналаштирувчи рассом Шуҳрат Абдумаликовлар ўзгача ечим ва йўл танлашган.
Мумтоз асарнинг яна бир умри
Темурхон наслидин султон Улуғбек,
Ки олам кўрмади султон анингдек.
Анинг абнойи жинси бўлди барбод,
Ки давр аҳли биридин айламас ёд.
Ва лек ул илм сори топти чун даст,
Кўзи олдинда бўлди осмон паст.
Расадким боғламиш зеби жаҳондир,
Жаҳон ичра яна бир осмондир.
Билиб бу навъ илми осмоний,
Ки андин ёзди “Зижи Кўрагоний”.
Қиёматга деганча аҳли айём,
Ёзарлар анинг аҳкомидин аҳком.
Алишер Навоий.
Улуғ аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур авлоди бўлмиш Мирзо Улуғбек ўрта асрлар Шарқ Уйғониш (Ренессанс) даврининг буюк намояндаларидан бири, илм-фан ҳомийси, фалакиёт соҳасида ўз давридан бир неча асрлар илгарилаб кетган улкан олим, муаррих, давлат арбоби.
Мирзо Улуғбек ҳақидаги бор ҳақиқатни ҳазрат Алишер Навоий юқорида келтирилган қисқа шеърий битикларида тўла акс эттирган десак сира муболаға эмас. Зеро, Мирзо Улуғбек ўз даврида буюклигу хотирасизликка маҳкум бир зот, оламшумул кашфиётлари билан осмон ичра ўз осмонини кашф этган ва то қиёматгача ҳукму аҳкоми, мероси билан завол топмайдиган Шахсдир.
У қирқ йил шаҳри азим Самарқандни пойтахт тутиб, Амир Темур салтанатининг бир қисмини барқарор сақлади, улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Аммо бу ишларида қаршилик қилган, шоҳлик тожини тортиб олиб, мамлакатни ўз худбин хоҳишлари туфайли таназзулга бошлаган кучлар бор эди. Уларнинг тепасида Мирзо Улуғбекнинг ўз зурриёти, мутаассиб Мирзо Абдуллатиф турарди.
Ота ва фарзанднинг қарама-қаршиликлари, олам сирларини билишдек тилак-истак билан мутаассибона ақидаларга кўр-кўрона бўйсуниш орасидаги муросасиз зидлик, маърифат ва жаҳолат кураши ўзбек ва озарбайжон халқининг фарзанди, атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” номли машҳур саҳна асарининг бош мавзусидир. Улуғбекнинг оламни илмий билиш, янги-янги кашфиётлар яратиш йўлидаги ишлари унинг жамият ҳаётини адолат ила бошқариш, инсонлар қалбига эзгулик уруғини сепиш каби юксак фазилатлар касб этиши учун ҳам восита бўлади.
Шоҳ ва олим, ота ва адолатли ҳукмдор бурчлари орасидаги изтироблар, мураккаб муносабатлар, ёрқин эҳтирослар, олам ва одам ҳақидаги фалсафий мушоҳадалар “Мирзо Улуғбек” тарихий фожиасининг ҳар бир давр учун эскирмас ғоявий-бадиий баркамол асар сифатида аҳамият касб этишига асосий сабабдир. Бугунги глобаллашган дунёқарашлар замонида мазкур асар даврнинг оғриқли саволларига жавоблар топишимизда, маънавий баркамоллик йўлларида бадиий маёқ бўлиб хизмат қилишини назарда тутиб режиссёр Олимжон Салимов билан камина ҳамкорликда мумтоз асарнинг замонавий жарангини “Мирзо Улуғбек”нинг қуйидаги фикрларида кўрдик ва уни Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд давлат драма ва мусиқа театрида саҳналаштирилган спектаклнинг асосий ғоявий-бадиий концепцияси сифатида белгиладик.
Замонамиз ғоят нозик. Ҳар ёқ хатарнок!
Бизга лозим забардастлик, бирлик ва идрок.
Бу фурсатда оломонга ғалаён солиб,
Бизга қарши қўзғатганлар бизга дўст эмас.
Улар Темур хонадонин ёвуз душмани,
Бундай овоз зиндонлардан чиқмай бўғилар.
Дарҳақиқат, халқ бирлиги, мамлакат якдиллиги ғояси бугун турли кўринишдаги хавфу хатар, тахдидлар тажоввуз қилаётган бир замонда ниҳоятда муҳим масаладир. Бинобарин, халқни ғалаёнга солиб, уни турли фитналарга бошлаш туфайли қандай даҳшатли воқеалар – фожиалар юз бериши бугунги Араб ярим ороли мисолида ўзининг яққол исботини топмоқда. Мана шундай вазиятда жаҳолат уруғини сепаётган манфур кучларнинг “зиндонлардан чиқмай бўғилмоғи” энг тўғри йўлдир.
Мақсуд Шайхзоданинг тарихий воқеалар моҳиятидан англаган ана шу ҳақиқати ва фалсафий умумлашмалари бугунги кунларимизга бағоят ҳамоҳанглик касб этади. Айни чоғда Самарқанд театри томонидан саҳналаштирилган “Мирзо Улуғбек” спектаклининг ҳам бош ғояси мазкур масалаларга қаратилди. Шу билан бир қаторда мутаассиблик, диний ақидапарастлик, худбинлик, жаҳолат каби қатор замонавий долзарб ижтимоий – сиёсий масалаларга муносабат ҳам спектаклда ўзининг устивор бадиий – эстетик ифода ва ижросини топди.
Спектакль расадхона кўринишларини эслатадиган доира шаклидаги безак-декорация билан очилади. Расадхона зинапояларидан уч-тўрт поғона кўтарилган Мирзо Улуғбек ёлғиз ҳолда коинот билан тиллашмоқда. “Самоватнинг олтин йўлчиси Ҳилол” аллома қалбига соҳир ҳислар солади. У ҳаётининг етуклик палласида ўз умрини самовот билан юзма-юз туриб сарҳисоб қилаётгандек. Олимнинг “Зиддиятлар маъносини англамоқ, ечмоқ” тилагидаги бор интилишлари сўнгги бир маҳражга келиб, у “нуроний ҳосил” кутмоқда. Бироқ олим Улуғбек илмий мушоҳада зиддиятларини ечару, аммо тожу тахт, салтанат зиддиятлари рўбарўсида ҳайрону лол. Хоссатан, шу топда Кўксарой ертўлаларидан садо келади. Бу тутқунликда эллик йил умрини ўтказган Пири Зиндонийнинг нидоси эди. Беш пардали пьесанинг тўртинчи парда иккинчи кўринишида акс этадиган Улуғбек ва Пири Зиндоний саҳнаси янги талқиндаги спектаклнинг муқаддимасида келади. Айнан шу лавҳада “Шоҳманми мен ёки донишманд?” дея сўнгсиз ўйларига жавоб излаётган Мирзо Улуғбекнинг подшоҳлик моҳияти юзага чиқади. У Пири Зиндоний билан бахсга киришади. Мамлакатни донишмандлар кенгаши бошқаришини адолат тамойиллари барқарорлигини таъминлашнинг оқилона йўли сифатида таъкидлаётган собиқ сарбадор – Ҳасан чилангар – Пири Зиндоний қарашларига қарши Улуғбек якка подшоҳлик идора усулини ёқлаб эътироз билдиради. Хатарли бир замонда синовлардан ўтган сиёсий тизим ўрнига янгича бошқарувни таклиф этиш Улуғбек қарашларига зид эди. Гарчи у олим сифатида фикрлар хилма-хиллигини эътироф этса-да, шоҳ сифатида мамлакатни ягона хукмдор қўл остида ушлашни мақбул йўл деб билади. Шунинг учун ҳам Пири Зиндонийни зиндонда сақлаб туришни маъқул кўради. Аммо Улуғбек спектакль сўнгида пьесадаги каби Пири Зиндоний билан иккинчи бора учрашади. Энди у шоҳлик мартабасини топшириш арафасида, донишмандлигини шоҳликдан баланд тутиб Пири Зиндонийни зиндондан бўшатиш ҳақида фармойиш беради. Спектакль сўнгларидаги ана шу лавҳа муқаддимадаги лавҳа билан гўёки ягона бир мантиқий доирани ташкил этиб, шоҳ Улуғбекнинг донишманд Улуғбекка айланиш жараёнини тадрижий бир маром – эволюцион кўринишда намойиш этади. Биз спектакль бошида зиддиятлар гирдобидаги шоҳ Улуғбекни томоша сўнгига келиб илму фан фидойиси – аллома сифатида қабул қиламиз.
Shuhrat Rizayev
14.10.2016, 16:12
Улуғбекнинг ижтимоий-сиёсий қарашларидаги эволюцион жараён турли зиддият ва тўқнашувлардан ўтиб, тобланиб келиб, том маънода, маърифатга асосланган давлатчилик ҳақидаги тушунчаларга етаклайдики, пировардида томошабин спектаклнинг замонавий жарангини яна бир карра залворлироқ ҳис этади.
Шоҳ ва донишмандлик, шоҳ ва шоирлик ғояси ўзбек адабиётида кенг ишланган мавзу. Нафақат ўзбек, умумжаҳон адабиётида бу мавзуга эътибор қаратган мумтоз асарлар талайгина. Чунки, ана шу икки қарама-қарши қутбдаги ҳодисаларни мувофиқликка келтириш мумкинми деган фикр мутафаккир адиблар ҳаёлини банд этган. Миллий адабиётимизда ҳазрат Алишер Навоий асарларидан тортиб то Ойбек, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров романларигача бу масала йирик эпик полотноларининг марказига қўйилган. Худди шундай Мақсуд Шайхзода ҳам ўша оламшумул ғояларни буюк салафларга интилиб катта фалсафий – бадиий умумлашмалар даражасида акс эттиришга уринган. У тарихни буюк шахслар ҳаракатлантиради деган кўҳна қарашлардан келиб чиқиб, бу масалаларнинг бор зиддиятини бадиий образлар мисолида очиб беришга ҳаракат қилади.
Пьесадаги султон ва донишманд нисбатларидаги фалсафий – бадиий мушоҳадалар Улуғбекнинг ёрқин монологларида, Абдуллатиф, Гавҳаршодбегим, Сайид Обид каби персонажлар билан ёпиқ ва очиқ фикрий баҳсларида, кучли конфликт ва коллизияларда ифодасини топади.
Олимжон Салимов мусаввир Шуҳрат Абдумаликов тайёрлаган декорация – чамбарак саҳна орқали чархпалак мисол айлангувчи тарих кечмишларининг Улуғбек даври ва шахси билан боғлиқ яна бир мисоли – намунасини кўрсатаётганлигига рамзий ишора қилади. Спектаклнинг барча воқеалари шу доира ичида кечади. Бу ерда Абдуллатифу Гавҳаршодбегимнинг худбин хоҳишларига боис тахт ҳам, Улуғбек, Али Қушчи, Феруза ва толибул илмларнинг чексиз коинот сирларини англашга ундаётган курраи замин – глобус ҳам, Темур бободан мерос “тож – оғир қалпоғ”у юлдузлар жамолининг жозибаларини намоён этгувчи устурлобгача ҳамма нарса бор. Спектакль персонажлари ана шу мавжуд рамзий белгилар – ишоралар орасида ўз хос нарсаларини излайдилар. Гоҳида Абдуллатиф каби жазавага тушиб, тахт васвасасига бериладилар. Гоҳида эса бу сирли дунёнинг синоатларини тушуна олмай саросар юрадилар. Ҳа, спектакль энг аввало ана шундай шартли рамзий хусусиятлари билан томошабинни ўзига жалб этади. У шунчаки оддий бир томоша кўргани келмаганини, интелектуал жараённи тақозо этувчи, фикрий фаолликка ундовчи ижтимоий – бадиий мушоҳада юритиш ҳамда эстетик завқ олиш имкони таклиф этилаётганини англайди. Мана бу энди мумтоз талқиндаги юксак спектаклларга хос муҳим жиҳат. Айни спектаклнинг бирламчи муҳим ютуғи. Иккиламчи, режиссёр талқини ва актёрлар зиммасига юклаган вазифалари, учламчи, актёрлар ижроси ва талқини ваҳоказо ҳоказо синтетик санъат табиатига хос жиҳатлар ҳақида сўз юритиш учун, аниқроғи мушоҳада қилиш учун майдон ниҳоятда кенг. Томошабин бу вазиятда оддий кўнгилхушлик учун вақт ўтказиш мақсадида келган оддий кузатувчи эмас, аксинча муайян маънавий-тафаккурий фаолиятга чоғланган ҳамкор, таъбир жоиз бўлса, ҳаммуаллиф мақомига кўтарилмоғи керак бўлади.
Пьесанинг марказий қаҳрамони Мирзо Улуғбек образини спектаклда икки санъаткор саҳнага олиб чиқди. Бири Миллий академик драма театрининг етакчи актёри, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов бўлса, иккинчиси Самарқанд театри етакчи актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Раҳимовдир. Б. Раҳимов нисбатан ёш, қолаверса образ устида изланишни давом эттираётган актёр. У асардаги чўнг фалсафани теран англагани ҳолда унинг ифода тарзини излаш жараёнида. Тажрибали актёр Эркин Комилов эса устози Шукур Бурҳон ижросидаги Мирзо Улуғбек образи билан нафас олиб, орзуланиб юрган актёр. У қарийб ярим асрдан бери устозининг бу образ устидаги чеккан заҳматларини, муносабат, мулоҳазаларини мушоҳада этиб юради. Ўрни билан Шукур Бурҳон маҳорати ҳақида сўз кетса Мирзо Улуғбек образи хусусидаги устоз изланишларини ривоят мисол сўйлаб юради. Демак, Эркин Комиловда мазкур образга қарийб эллик йиллик ички тайёргарлик ва иштиёқ бор. Шулар боисми Э.Комилов Мирзо Улуғбекнинг ҳар бир сўзи, ўй-фикри, хатти-ҳаракатларини юрагидан ўтказади. Кечинма санъатининг ниҳоятда таъсирчан усулларини қўллайди. Гоҳо мулоҳазакор олим, файласуф, гоҳо эҳтиросли ошуфта қалб инсон, суйгувчи ёр, гоҳида эса яқинларидан етаётган аламу озорлар учун озурдажон шахс сифатида намоён бўлади. У устози каби сўзларни жонлантириб, томошабин қалбига таъсир кўрсатиш маҳоратини пухта эгаллаган. Актёр шоҳ ва донишманд шахснинг зиддиятларини изтироб билан қалбидан ўтказаётган ўта мураккаб образни гавдалантиради. Гоҳи инсоний туйғулари жўш уриб, овозига титроқ, кўз қароғига ёш тўлиб келади. Аммо у ўша заҳотиёқ Э.Комилов эмас, Мирзо Улуғбек суврати ва сийратида эканлигини томошабинга намойиш этиб олқишлар олади. Мутафаккир тийнати билан эҳтиросли қалбнинг табиий бир уйғунлигини кўсата билади. Шу боис ҳам пойтахт бош театридан вилоят театрига бориб бегона жамоада махобатли образ яратаётгани театр санъатимиздаги янгилик, залварли маданий ҳодиса ўлароқ эътироф этилади.
Кези келганда тан олиб айтиш керакки, “Мирзо Улуғбек” каби эпик спектаклларда албатта бош образ – етакчи актёр бўлиши зарур. Ана шу қаҳрамон атрофида ўз саҳнасини ижро этаётган бошқа персонажлар ўша етакчи сиймога эргашади, тенглашишга ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида спектаклдаги ансамбль рухини таъмин этади. Назаримизда “Мирзо Улуғбек” спектаклида воқе бўлган ўзига хос тажриба – пойтахт театридан етакчи актёрнинг вилоят театридаги етакчи образ талқини учун таклиф этилиши, умуман, бошқа театрлар учун ҳам катта саҳнавий полотнолар яратишда ўзига хос тажриба ва намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Shuhrat Rizayev
14.10.2016, 16:14
Спектаклда ғоят мураккаб талқиндаги образлардан яна бири Абдуллатиф образидир. Ёш актёр Бахтиёр Нажмиддинов бу ролга ҳадик билан ёндошиб, спектаклдаги дастлабки қадамларини хавотир билан ташлайди. Бироқ кейинги саҳналарга ўтгани сайин қандайдир ички қувват кашф этиб, дастлаб уқувсизроқ кўринган Абдуллатифни залворли бир қиёфага айлантириб боради. Актёр образнинг ички динамикасини илғайди ва шунга мувофиқ ҳаракат қилади. Вақти билан, тажриба пайдо бўла бошлагач, Б.Нажмиддинов ўз образини янада бойитиш, ривожлантириш, кучайтириш имкони – ижодий потенциалга эга эканини алоҳида таъкидламоқ жоиз. Гавҳаршодбегим – Меҳри Хакимова, Сайид Обид – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Солижон Хакимов, Шайхулислом Бурхониддин – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахрулло Раҳимов, Пири Зиндоний – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Туйима Пардаев, Феруза – Шоҳсанам Раҳимова, Али Қушчи – Фарид Расулов, Нигорхоним – Сарвиноз Саитова ижролари ҳақида ҳам талайгина эътиборли фикрлар айтиш ўринли. Бу санъаткорларнинг барчаси ўз образларининг ички дунёсини англашга интиладилар. Уларнинг вазият тақозосига кўра намоён бўладиган хусусиятлари борасида режиссёр аниқ вазифалар белгилаган. Шу сабабдан ҳам бу образларни бир андоза- қолипда ўлчаб, ёндашиб бўлмайди. Спектаклда ўттизга яқин турли персонажлар ҳаракат қилади. Улар ҳар бирининг ўз ўрни, мизан саҳналари бор. Бу ҳам режиссёрнинг эпик фикрлаш иқтидори, бори саҳна бўшлиғини тўла қамраб олиб, уни мазмун ва томоша завқи билан тўлдира олиши, ғоявий ва бадиий – эстетик мақсадни юзага чиқариш маҳоратидан далолатдир.
Саҳналаштирувчи режиссёрнинг спектаклдаги ҳар бир катта-кичик лавҳа ва деталларга ортиқ даражада эътибор бериши бош ғоянинг яхлитлиги ва таъсирчанлигини таъминлашда муҳим омиллардан бўлган десак янглишмаймиз.
Маълумки, Мирзо Улуғбек пьесасида тарихий шахс – Хўжа Аҳрор Валий образи салбий маънода талқин этилади. Балки театрларимизнинг мазкур асарга кўпда мурожаат қилавермаслиги шу билан ҳам изохланар. Чунки Мустақиллик даврига етиб, бузиб кўрсатилган тарихнинг кўпгина оқу қора доғлари бартараф этилди. Хаққоний тарих яратишга уриниш, тарих хақиқатини тиклаш авж олди. Шу жумлада Шайхзода пьесасини синчиклаб ўрганмасдан турли ёрлиқлар ёпиштиришга харакатлар бўлганини ҳам таъкидламоқ ўринли. Тўғри, Хўжа Аҳрор Валийнинг Ўрта асрлар мамлакатимиз тарихидаги роли ва аҳамияти эътиборли, нуфузи баланд. У Улуғбек билан замондош бўлгани ҳолда шоҳ билан муайян муносабатларга киришгани ҳақида маълумотлар йўқ. Бу кўпроқ пьеса муаллифининг бадиий тўқимаси маҳсули. Лекин Шайхзода ўз асарида Хўжа Аҳрор образига ниҳоятда эҳтиётлик билан ёндашади. Унинг қиёфасини пьесанинг энг сўнгги кўринишларида кичик бир лавҳада жонлантиради. Шу маънода пьеса бўйича ҳам, аввалги саҳна талқинларида ҳам Хўжа Аҳрор бош персонажга айланмайди. Тўғри, ўтган аср олтмишинчи йиллар охирларида кинорежиссёр Латиф Файзиевнинг “Улуғбек юлдузи” фильми учун пьеса асос бўлган. Кино санъати талабига кўра кинорежиссёр ғоявий – бадиий контрастни кучайтириш учун Хўжа Аҳрор Валий образини тамомила янгитдан ишлатган, ўта фаоллаштирган. Шу сабаб “Улуғбек юлдузи” фильми билан “Мирзо Улуғбек” саҳна асари бир биридан жиддий фарқ қилади. Фильмдаги Хўжа Аҳрор образига юкланган вазифа пьесада аслида Абдуллатиф, Гавҳаршодбегим, Сайид Обид ва яна бошқа персонажлар билан тўқнашув саҳналарида намоён бўлади. Шунинг учун Хўжа Аҳрор образи иккиламчи персонажлар қаторига туширилган. Пьеса ва кинофильмдаги бу икки ҳолатни бир-бири билан аралаштирмаслик керак. Қолаверса, Мақсуд Шайхзода ўзбек адабиёти ва тарихини ниҳоятда чуқур билган катта олим эди. Назаран, у Хўжа Аҳрорни тарихий шахс сифатида эмас, балки фақат ўша давр илмий манбаларида номи тилга олинган машҳур диний арбоб сифатида фақат ному насабидан файдалангандек туюлади. Шуларга кўра, “Мирзо Улуғбек” тарихий драмасини холис назар билан ўрганиб чиққан одам унда тарихий фактлар масъулиятини эмас, энг аввало Шекспирона трагедияларга хос эҳтирослар пўртанасини ҳамда фалсафий фикр юксаклигини туяди. Ана шу жиҳатлари билан пьеса мумтоз асарлар сирасида эътироф этилади. Билҳақиқат, мазкур асарга бугунги кун кўзи билан қараб, юксак бадиий эпик спектакль сифатида саҳнага олиб чиққан ижодий жамоа том маънода мумтоз асарнинг янги умрини бошлаб берди.
Мақолада "Мирзо Улуғбек" спектаклининг Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида қўйилган версияси баён этилган.
Кеча Миллий театрда "Мирзо Улугбек" спектаклини кўрдим.
Авваламбор, Мақсуд Шайхзоданинг драмасига жуда эркин ёндошилган, спектаклни "по мотивам" деса хам бўлади. Юқорида ёзилганидек, Хўжа Ахрори Вали га тегишли сатрлар хаммаси олиб ташланган, натижада Абдуллатифдан тортиб бошқа диний арбобларнинг нима учун Мирзо Улугбекка нисбатан мухолифлиги сабаблари бироз ноаниқ бўлиб қолган. Шу туфайли Абдуллатиф қарашларининг ўзгариши эволюцияси ноаниқ бўлиб қолган. Абдуллатиф қатнашган биринчи сахнада унинг отасига нисбатан хурмати нима учун кейинги сахналарда бирдан ўзгариши сабаблари очилмай қолгандай. Бошқа тарафдан драманинг ўзида хам бу савол фақат тахтга интилиш билан тушунтирилади.
Улугбекнинг Пири Зиндоний билан мунозарасидан негадир сарбадорларга тегишли қисми олиб ташланган. Бобо Кайфий билан Абдуллатиф, Хўжа Ахрори Вали ўртасидаги мунозара хам спектаклга кирмай қолган. М.Шайзоданинг драмаси совет даврида ёзилгани туфайли ундаги айрим қарашлар бугунги кунга эхтимол тўгри келмас, лекин драмада тахтга фалсафий қарашлар, кучли мунозаралар бор, лекин унинг спектакл варианти фалсафийликдан йироқдек кўринди, қандайдир юбилей вариантидек.
Хуллас, Миллий театрдаги "Алишер Навоий" спектаклининг эгизак версияси бўлиб қолган.
Кеча "Китоб олами"да Дийдор студиясининг "Бизнинг Чаплин" спектаклини кўрдим.
Спектаклни кўриш учун дўкондан камида 30 минг сўмга китоб сотиб олиш керак экан. Бу шартни бажариб, савдо мажмуасининг кираверишида тайёрланган ўриндиқлар ва артистлар учун ширмалар қўйилган кичик залга ўтдим. Актерлар ва томошабинлар ўртасида масофа деярли йўқ ҳисоби.
Ўз ўриндиғимга жойлашгач, кимлар келаётганини кузатдим. Нима учундир деярли ҳамма болалар билан кириб кела бошлади, натижада болалар сони катта томошабинлар сонидан ортиқ бўлди чамаси. Очиғи бу нарса мани жуда хавотирга солди, чунки 3-4 кун олдин Миллий театрда ёнимда ўтирган ёш қизча тузукроқ спектаклни томоша қилишга қўймади. Қизчани тиззасида олиб ўтирган давангирдек бир одам қизини ҳадеб "чўлп-чўлп" ўпавериб жонга тегди, қизча ҳам умуман тинч ўтиролмади.
Хуллас, яна спектаклни тузукроқ кўриб бўлмас экан деган фикр ҳаёлдан ўтди. Лекин, спектакл бошлангач, ёш актёрларнинг ўйини болаларни маҳлиё қилиб қўйгандек, деярлик ҳамма болалар жим кузатишди.
Спектакл Чаплиннинг "Огни большого города" фильмидаги эпизодларга қўрилган. Спектаклни бошида Чарлини ролини ўйнаётган йигитларнинг бири ҳадеб ҳар хил алфозда йиқилавериши бироз сунъийдек ("понарошку") туюлди. Секин-аста воқеалар ўзгариши билан, айниқса "соқол олиш" эпизодидан бошлаб, берилиб кузата бошладим. Бунга менимча, Чаплиннинг бетакрор мусиқаси ҳам ёрдам берди.
Бир соат бир нафасда ўтиб кетгандек, спектакл ҳам тамом бўлди. Дийдор студиясининг ёш актерлари маҳоратига тан бермай илож йўқ.
Актёрларга ҳам, "Китоб олами"дан ташкилотчиларга ҳам ташаккур.
Кеча "Китоб олами"да Дийдор студиясининг "Бизнинг Чаплин" спектаклини кўрдим.
Мен сал кечикиб бордим, аммо фарзандларим вақтида бориб, тўлиқ томоша қилишди. Сизни шахсан танимаганим учун аҳамият бермабман, билганимда кўришиб, ҳол-аҳвол сўраб қўярмидим.. ;)
Шанба куни "Китоб олами" мажмуасида Дийдор театр-студиясининг "Аршин мал алан" спектаклини томоша қилдим.
Спектаклда ҳар бир ролни параллель равишда 2та актёр ижро этади. Табиийки, томошабинда бундай ижродан ноқулайлик (дискомфорт) юзага келмаслиги учун, параллель ўйнаётган иккала актёрнинг ҳаракатларида ҳам, гапириши, куйлашида ҳам синхронликка эришиш керак. Бундай ижронинг яна бир қулай томони - иккала актёрнинг ижросини, куйлаганда эса овозини деярли онлайн режимида баҳолаш мумкин.
Томоша қилаётиб, ҳар бир жуфтликдан ўзимга ёққан ёш актёрларни ижросини кузатдим. Спектакл ёшликка хос кўтаринкилик, завқ билан ўтди.
"Китоб олами" га рахмат..
Nigora Umarova
31.10.2016, 20:03
"ЎЗБЕККИНО" Миллий агентлигида кино актёрларининг студияси фаолият олиб бормоқда. Ижодкорлар Явдат Илёсовнинг "Олачипор ажал" романи асосида "Тўмарис" тарихий драмасини саҳналаштиришди. Бориб кўрсангиз, кетказган вақтингизга ачинмайсиз деб умид билдираман. Спектакль 25 сентябрдан қўйила бошланади.
Боғланиш учун касса телефони:2458148
https://img.uforum.uz/images/tikdadn7840169.jpg
Якшанба куни, 6 октябрь, соат 18.00 да "Тўмарис" спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади.
Nigora Umarova
31.10.2016, 20:06
Шанба куни "Китоб олами" мажмуасида Дийдор театр-студиясининг "Аршин мал алан" спектаклини томоша қилдим.
Спектаклда ҳар бир ролни параллель равишда 2та актёр ижро этади. Табиийки, томошабинда бундай ижродан ноқулайлик (дискомфорт) юзага келмаслиги учун, параллель ўйнаётган иккала актёрнинг ҳаракатларида ҳам, гапириши, куйлашида ҳам синхронликка эришиш керак. Бундай ижронинг яна бир қулай томони - иккала актёрнинг ижросини, куйлаганда эса овозини деярли онлайн режимида баҳолаш мумкин.
Томоша қилаётиб, ҳар бир жуфтликдан ўзимга ёққан ёш актёрларни ижросини кузатдим. Спектакл ёшликка хос кўтаринкилик, завқ билан ўтди.
"Китоб олами" га рахмат..
"Дийдор"чиларга ҳам раҳмат. :)
Nigora Umarova
01.11.2016, 02:54
“Мирзо Улуғбек” юлдузининг Миллий театрдаги ёғдуси
Илк ёзув ихтиро этилган кундан
Тинчликни унутди изловчан фикри.
Айирмоқ истади ёлғонни чиндан-
Нимаси тўғри-ю, нимаси эгри.
Мақсуд Шайхзода
Олимлар, илму маърифат соҳиблари мисли юлдузлардир. Гарчанд бу ёруғ оламдан ўтиб кетганларига неча-неча асрлар бўлса ҳам, уларнинг илм нурлари инсон шуури, тафаккурини ёғдулантириб туради. Мирзо Улуғбек... Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси, “олим-инсон-донишмандлик” учбурчаклигининг барча қирраси намоён; олимлик ва ҳукмдорлик зиддияти шахсиятида ўзаро курашиб “юлдузлар қўшинига фармондор” бўлиб, фарзанди аржумандининг феъл-атворининг сезимидан бироз чалғиган алалхусус, Абдулатиф қўлида шаҳид кетган ота.
Ўзбек Миллий академик драма театрида Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” фожиасини режиссёр Олимжон Салимов ҳамда адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев театр актёрлари билан ижодий ҳамкорликда саҳна юзини кўриши ўзига хос ҳодиса бўлди.
https://img.uforum.uz/images/mbeyfow3751652.jpg
Забардаст шоир Мақсуд Шайхзода томонидан ХХ асрнинг 50-60 йиллардаги давр талаби билан ёзилган, совет мафкураси томонидан Хўжа Аҳрор Валийдек зотлар қоралашга мажбур қилинган драмага “Масиҳ анфоси бирла руҳ киритиш” ўзига хос тарихий, адабий. юксак бадиий ижодкорлик билимдонлигини талаб этади. Бундан ташқари 60-йилларда Александр Гинзбург каби режиссёр, Улуғбек ролини ижро қилиб томошабиннинг онгига мангу муҳрланиб қолган Шукур Бурҳоновдек устоз буюк санъаткорларнинг “панжасига панжа уриш”, Мирзо Улуғбек сиймосини замонавий томошабин эътиборига ҳавола қилиш ҳазилакам иш эмас. Шу тарафдан ижодкорлар ўз саҳнавий ечимини, ўз қаҳрамонларини, ўз ғояларини акс эттириб бера олишган.
XXI аср ахборот бўҳронлари асри. Курраи арзнинг глобаллашув деб аталмиш жараёнида холис ахборотни нохолис ахборотдан ажрата олиш шарт, “Агар шоҳсан сен, огоҳсан сен/ Агар огоҳсан, сен, шоҳсан сенсен” бўлган ахборот полигонлари ядро полигонларидан кучли бўлган даврда “Мирзо Улуғбек” фожиасидаги Амир Темур арвоҳи (Ўзб.халқ артисти Ёқуб Аҳмедов)нинг “Агар душман рўпарангда бўлса, унинг енгмоқлик осон/ агар у ичингда бўлиб зимдан иш кўрса, унга бас келмоқлик амри маҳол” ёки “Мамлакатда ғалаёнлар олдини олгин/ Оламонга ғалаён солиб, юртга қарши қўзғатганлар/ Хонадонимизнинг ёвуз душмани”, - деб жаранглаган сўзлари томошабинни беихтиёр огоҳликка, тинч-хотиржам кунларимизнинг қадрига етишга чорлайди.
Драмани кузатган томошабинда шундай савол туғилади: “Хўжа Аҳрор тимсолини фожиадан олиб ташлаб, Шайхзоданинг ижодкорлик услубига зид иш қилинмадимикан?” Бу табиий. “Мирзо Улуғбек” фожиаси юқорида қайд этиб ўтганимиздек, эски мафкура томонидан яратилган ҳамда ўша давр талабига мутаносиб тарзда диний арбоб ва мутаасиблар қораланиб келинган эди. Кейинги 30 йилларда Улуғбек ва Хўжа Аҳрор Валий ҳаётда умуман учрашмаганлиги тарихчи олимлар томонидан исботланди. Ҳатто “Хўжа Аҳрори Вали ва Мирзо Улуғбек муаммолари талқини” юзасидан илмий иш ҳам қилинди. Тарихий манбаларга мурожаат этадиган бўлсак, XVI асрда яшаган муаррих Фахриддин Али ас-Сафий ўзининг “Рашоҳоти айн ул-ҳаёт” (“Ҳаёт чашмаларидан томчилар”) асарида Хўжа Аҳрор шахсияти ва унинг Мирзо Улуғбек мутлақо билан учрашмаганлиги хусусида, Мирзо Улуғбекнинг ашаддий душмани Мавлоно Низомиддин Хомуш бўлганлиги ҳамда ўғилда отага нисбатан хусумат пайдо бўлишида унинг қўли борлиги айтиб ўтилади. Мавлоно Низомиддин Хомушга нисбатан адоватнинг пайдо бўлишида эса ўша пайтдаги Самарқанд шайхулисломи Хожа Мавлоно Исомиддиннинг ўзига хос ўрни бор. Драманинг қайтадан сайқалланган янги вариантида Мавлоно Низомиддин Хомуш вазифаси Саййид Обид образига, Хожа Мавлоно Исомиддин вазифаси эса шайхулислом Бурҳониддинга юклатилган. Ўрта мактабларнинг 9-синф “Адабиёт” дарслигига Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” фожиаси киритилганлиги ҳамда ўсиб келаётган авлодга тарихий ҳақиқатни борича, ҳаққоний ўргатишни ўз олдимизга бош мақсад қилиб қўйганлигимизни эътиборга оладиган бўлсак, саҳна асарининг бундай таҳрир қилинишига етарлича асос бор.
Пойтахт томошабинлар эътиборига ҳавола этишдан олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби режиссёр Олимжон Салимов “Мирзо Улуғбек” фожиасини аввал Самарқанд мусиқали драма театрида саҳналаштирган. Саҳна декорациясидаги баъзи ўзгаришларни айтмаса, режиссёр томошабинга асарни тақдим этар экан, унинг ечимини топишда Мирзо Улуғбекнинг “Мен султонманми ёки донишманд?” саволини кўндаланг қўяди. Улуғбекнинг “Замонамиз ғоят нозик. Ҳар ёқ хатарнок!/ Бизга лозим забардастлик, бирлик ва идрок” ёки “Мамлакатга урфон керак, илму маърифат/Бошбадоқлик эмас; идрок, низом, фаросат ” сўзлари фақатгина сарбадорлар сардори Пири Зиндоний-Ҳасан Чилангаргагина эмас, гўё ҳозирги замон фуқаросига нисбатан хитобдек эшитилади.
Икки пардали, саккиз кўринишли фожианинг марказида Мирзо Улуғбек сиймоси туради. Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ижро қилган Улуғбек гоҳ олим, гоҳ давлат арбоби, гоҳ устоз, гоҳ раиятпарвар ёр ва инсон сифатида гавдалантирган. Улуғбекнинг раиятпарварлиги боғбон қизи Фируза (Ўзб.да хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева)ни севиб қолиб унга уйланганлиги, зиндонда Пири Зиндоний билан кўришиш олдидан унда гуноҳсиз ётган асирларни қутқариши ҳамда арзу ҳолга келган боғбон, Бобо Кайфий(Ўзб.да хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов) билан бўлган суҳбатлардаги мизансаҳналарда очиб берилган. Кучли инсон оҳ-воҳ қилмайди, унсиз фарёд чекади. Абдулатиф (Ўзб.да хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов)нинг ўзига нисбатан қилган хиёнатидан огоҳ бўлган отанинг фарёдини актёр юзи билан тахтга юзланган, орқаси билан томошабинга ўгирилган ҳолатда акс эттирдики; бу билан давлат ташвишлари, раият масалалари, осмон илмига юзланибман-ку, бироқ фарзандим тарбиясига эътибор қаратмабман, деган нидони елкалари титраган ҳолда унсиз етказиб берди.
Nigora Umarova
01.11.2016, 03:02
Мирзо Абдулатиф образи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов ва Асадулло Набиевлар томонидан ўзига хос талқин қилинди. Фатҳулла Масъудов талқинидаги Абдулатиф айёр, уддабурон, жаҳли чиққанда ақлини йўқотадиган, мулоҳазакор; Асадилла Набиев талқинидаги Абдулатифда эса ожиз ва қўрқоқ, мақсад бор-ку, бироқ уни амалга оширишга журъати етмайдиган мураккаб шахсни кўрамиз.
Шу ўринда либослар бўйича рассом Лобар Турсунованинг ишларини таъкидлаб ўтиш даркор. Шахсларнинг характерини томошабин эътиборига ҳавола қилинишида у ранглар мутаносиблигидаги ўзига хос рамзийликдан унумли фойдаланган. Абдулатиф вафодор, отага меҳрибон ўғил сифатида намоён бўлганида, ички узун қизил либос ҳамда устида кулранг қабо; унинг ҳақиқий юзи очилганида эса, қип-қизил узун кўйлак ҳамда қора саллада худди думи гажакдор чаёндек кўзга ташланди. Фирузанинг либосида ҳам бу ҳолат кўринади: у Улуғбек ёнида поклик тимсолида, сарой фитналаридан гардланмаган, қуёш нури янглиғ нур сочиб турганлиги сабаб новвотранг узун кўйлак ва оқ қабода гавдаланган.
Саҳна асарининг кўриниши фожиа экан, Улуғбек фожиасининг бош сабабчиси ким ва нимада? Падаркуш Абдулатифнинг тожу-тахтга ҳирсу ҳаваси билан бирга Гавҳаршодбегимнинг ўз набираси Абдулатифга берган тарбияси эмасмикан бу?!.. Тархон уруғига мансуб момонинг тахтга сажда қилиш монологини томошабин тинглар экан, наҳот бу аёлда фарзанд, набирага меҳрибонлик кўрсатишдан кўра ҳукмфармоликни йўқотиш устунлик қилса, деб ўйга толади инсон. Мирзо Улуғбекка Амир Темурнинг бош рафиқаси Сароймулкхоним тарбия берган, Абдулатифга эса Гавҳаршодбегим. Икки малика-икки қутб. Бири – Самарқанддаги машҳур Бибихоним масжид-мадрасасининг қурилишига бош-қош бўлиб, талабаларнинг илму-маърифат олишларга ҳомийлик қилган бўлса; иккинчиси эса ўз иззат талаблиги орқасидан набираларининг бир-бирига, ҳатто ўғилнинг отага қарши боришига сабабчи бўлди. Бундай момонинг тарбиясини олган набирадан нимани ҳам кутса бўлади? Такаббур ва ўжар Гавҳаршодбегим хусусида Ойбекнинг “Навоий”, Пиримқул Қодировнинг “Она лочин видоси” романлари орқали тасаввурга эгамиз. Ушбу образ Ўзбекистон халқ артистлари Яйра Абдуллаева, Рихси Иброҳимова, Муқаддас Ҳолиқовалар томонидан талқин қилинди. Рихсихоним Иброҳимова томонидан талқин қилинган Гавҳаршодбегим жоҳил, худбин, ўзбилармон, “шарти кетиб-парти қолган” эса-да, ҳар қандай йўл билан айтганини қилдирадиган малика бўлса; Муқаддас Холиқова ижросидаги Гавҳаршодбегим хонадон шаънини барча нарсадан устун қўядиган аёл тимсолида томошабинга етказилган. Актриса Муқаддас Холиқовани доим қайнона ёки томошабин кўрса кулгу уйғотадиган аёл тимсолида кўрганимиз боис, унинг бу қиёфаси биз учун янгилик бўлди. Овоздаги ўктамлик ва забардастлик бир зумда томошабинни ўзига ром этди.
Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” фожиасидаги Хўжа Аҳрор Валий “юки” таҳрир қилинган ҳолда Саййид Обидга юклатилганлигини юқорида таъкидлаган эдик. Обидлик – ибодат қилувчилик, демакдир. Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов ижро этган Саййид Обид эса ислом динига эътиқод қилувчи инсоннинг вазифасини “тоат, ибодат, бединлардан жирканмоқлик, дин йўлида шаҳид бўлиб, саодат топмоқ”да деб билади. Қайсидир жиҳатдан Муҳаммадали Абдуқундузов ижросидаги Саййид Ислом атрофдаги қаҳрамонларни ўзидан ҳайиқтириб туради, ўз фикри билан ҳисоблашишга мажбур қилмоқчи бўлади. Қаҳрамон Абдураҳимов қиёфасидаги ушбу қаҳрамон эса атрофдаги илму маърифат аҳлига доимо истеҳзо билан қарайдиган шахс.
Спектаклдаги актёрлар ансамбли - салбий хусусиятлари мавжуд қаҳрамонлар Абдулатиф ва Саййид Обид, фазилатлар мужассамланган қаҳрамонлар Мирзо Улуғбек атрофида доира шаклида намоён бўлишади. Ўз навбатида, ушбу доиралар ўртасида зиддиятлар вужудга келар экан, олимнинг “зиддиятлар маъносини англамоқ, ечмоқ” сўзлари орқали томошабин воқеаларнинг моҳиятини англайди.
https://img.uforum.uz/images/mcphkwo3400866.jpg
Абдулатиф ўйлаб топган “Аббос-Фируза” можаросининг бош сабабчиси Фирузадир. Фируза ўз замонасида “нодонларни чин доноликка чорлаётган”, Мирзо Улуғбекнинг мадрасаси пештоқига битилган “Илм олиш муслим ва муслималарга фарздир” ҳадиси шарифига амал қилгувчи илми толибадир. Ҳатто Буроқбек билан бўлиб ўтган чигал фитнани ҳам унинг комил ақли ечади. Улуғбек Фирузасига “суя-суя талоқ бергани”да унинг сарой чиркинликларидан асрашни истайди. Фируза талқини Лола Элтоева ижросида ички сезги – интуиция кучли ривожланган ҳолда ижро қилинган бўлса, Дилноза Кубаева ижросидаги Фируза эндигина илм ўрганаётган толиба сифатида гавдаланади.
Спектакль жараёнида турли мусиқалар ижро қилинди. Ўзбекистон санъат арбоби Мустафо Бафоевнинг мусиқаси билан бир қаторда Европа мусиқаларининг ижросини табиий деб биламан. Сабаби эса оддий Мирзо Улуғбек олим сифатида Европада ҳам ўзининг юқори нуфузига эгадир. Машҳур поляк астрономи Ян Гавелиунинг 1690 йилда нашр этилган “Продромус астрономия” деган машҳур китобида иккита сурат босилган бўлиб, уларнинг ҳар иккаласида ҳам Мирзо Улуғбекнинг сиймоси акс эттирилган. Биринчи суратда буюк ватандошимиз илми нужум – астрономия худоси Ураниянинг ёнида, овруполик тўрт мунажжим: юнонистонлик Птолемей, олмон шаҳзодаси Гасс, даниялик Тихо Браге ва италиялик Жан Баптист Риччиоли билан бирга тасвирланган. Иккинчи сувратда эса у яна Урания теварагида ўтирган тўққиз машҳур мунажжим: Тимахарис (милоддан аввалги II аср), Птолемей (милоддан аввалги II аср), ал Баттоний (852-929 йиллар), Региомонтан (1436-1476), Вольтер (1430-1543), шаҳзода Гасс (1532-1592), Николай Коперник (1473-1543), Тихо Браге (1546-1601 йиллар) билан бирга акс эттирилган. Бу мисол Мирзо Улуғбек номи бундан уч аср илгариёқ машҳури жаҳон бўлганини кўрсатиб турибди.
Алалхусус, “Мирзо Улуғбек” спектакли якунида олимнинг “шоҳманми ёки донишманд?” саволига ечим – Улуғбек биринчи ўринда Ҳазрати ИНСОН деган жавоб топилди. Олим бўлиш осон, бироқ ҳамма ҳам одам бўлавермайди. Донишмандлик ҳаёт давомида орттирилади, лекин умр бўҳронларида у доим қўл келмайди, баъзан инсонлар донишмандликни ўз манфаатлари йўлида қўллашади. Мирзо Улуғбек ОЛИЙ ИНСОН сифатида ҳазрат Алишер Навоий таъбири билан ҳамд этилганидек, “Қиёмат деганча аҳли айём/ Ёзарлар анинг аҳкомидан аҳком”. Спектакль ижодкорлари эса Мирзо Улуғбек маърифат шуъласини Ўзбек миллий академик драма театрида қайта ёғдулантиришдек масъулиятли вазифани уддалашди.
Нигора УМАРОВА
Драмани кузатган томошабинда шундай савол туғилади: “Хўжа Аҳрор тимсолини фожиадан олиб ташлаб, Шайхзоданинг ижодкорлик услубига зид иш қилинмадимикан?” Бу табиий. “Мирзо Улуғбек” фожиаси юқорида қайд этиб ўтганимиздек, эски мафкура томонидан яратилган ҳамда ўша давр талабига мутаносиб тарзда диний арбоб ва мутаасиблар қораланиб келинган эди.
Кейинги 30 йилларда Улуғбек ва Хўжа Аҳрор Валий ҳаётда умуман учрашмаганлиги тарихчи олимлар томонидан исботланди.
Ҳатто “Хўжа Аҳрори Вали ва Мирзо Улуғбек муаммолари талқини” юзасидан илмий иш ҳам қилинди. Тарихий манбаларга мурожаат этадиган бўлсак, XVI асрда яшаган муаррих Фахриддин Али ас-Сафий ўзининг “Рашоҳоти айн ул-ҳаёт” (“Ҳаёт чашмаларидан томчилар”) асарида Хўжа Аҳрор шахсияти ва унинг Мирзо Улуғбек мутлақо билан учрашмаганлиги хусусида, Мирзо Улуғбекнинг ашаддий душмани Мавлоно Низомиддин Хомуш бўлганлиги ҳамда ўғилда отага нисбатан хусумат пайдо бўлишида унинг қўли борлиги айтиб ўтилади. Мавлоно Низомиддин Хомушга нисбатан адоватнинг пайдо бўлишида эса ўша пайтдаги Самарқанд шайхулисломи Хожа Мавлоно Исомиддиннинг ўзига хос ўрни бор. Драманинг қайтадан сайқалланган янги вариантида Мавлоно Низомиддин Хомуш вазифаси Саййид Обид образига, Хожа Мавлоно Исомиддин вазифаси эса шайхулислом Бурҳониддинга юклатилган. Ўрта мактабларнинг 9-синф “Адабиёт” дарслигига Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” фожиаси киритилганлиги ҳамда ўсиб келаётган авлодга тарихий ҳақиқатни борича, ҳаққоний ўргатишни ўз олдимизга бош мақсад қилиб қўйганлигимизни эътиборга оладиган бўлсак, саҳна асарининг бундай таҳрир қилинишига етарлича асос бор.
Драмадан нафақат Хўжа Ахрори Вали билан боғлиқ қисмлар, шунингдек, Амир Темур билан боғлиқ сарбадорлар қисми ҳам олиб ташланган, натижада Мирзо Улуғбек ва Пири Зиндоний дискуссияси ҳам чала бўлиб қолган. Умуман драмадаги саҳналар кетма-кетлиги ҳам ўзгартирилган.
Ҳар сафар тизим ёки замона ўзгариб, шу ўзгаришга қараб асарларни ўзгартириш - халқнинг ўзига, ўз ўтмишига ишончсизлик, демакки ўз келажагига ишончсизлик аломати менимча.
Nigora Umarova
01.11.2016, 15:26
Драмадан нафақат Хўжа Ахрори Вали билан боғлиқ қисмлар, шунингдек, Амир Темур билан боғлиқ сарбадорлар қисми ҳам олиб ташланган, натижада Мирзо Улуғбек ва Пири Зиндоний дискуссияси ҳам чала бўлиб қолган. Умуман драмадаги саҳналар кетма-кетлиги ҳам ўзгартирилган.
Ҳар сафар тизим ёки замона ўзгариб, шу ўзгаришга қараб асарларни ўзгартириш - халқнинг ўзига, ўз ўтмишига ишончсизлик, демакки ўз келажагига ишончсизлик аломати менимча.
Мен аввалги Мақсуд Шайхзода ёзган "Мирзо Улуғбек" драмасини ҳам, ҳозирги саҳналаштирилган вариантини ҳам қайта-қайта ўқиб чиқдим. Бироқ ҳеч қандай узилишни сезмадим. Кетма-кетликнинг ўзгарганлиги асар мазмунига, Улуғбек сиймосини юқори планга олиб чиқишга ҳалақит бермаган. Сарбадорларга оид саҳна кўринишидаги Улуғбекнинг Пири Зиндоний-Ҳасан Чилангар билан боғлиқ саҳнасида ҳам керакли ўринларгина сақланган. Агар асарнинг 50-йилларда совет мафкураси талаби нуқтаи назаридан ёзилганлигини инобатга олсак, унга таҳрир киритилмаганида саҳна юзини кўриши даргумон бўлармиди? Саҳна асарида муҳими характер очилган-ку!...
Кейинги 30 йилларда Улуғбек ва Хўжа Аҳрор Валий ҳаётда умуман учрашмаганлиги тарихчи олимлар томонидан исботланди.
Эҳ-ҳе, совет давридаги вульгар социология методининг ўрнига янги вульгар адабиётшунослик методи топилибди-ю.
Ижодкорнинг бадиий тўқимаси қаёқда қоларкан унда ? Агар сизнинг янги методикангиз бўйича асарларни қайчилайдиган бўлсак, тарихда ким ким билан учрашгани-ю, ким учрашмаганига асослансак, "Алишер Навоий", "Мирзо Улуғбек" драмаларидан биринчи навбатда Гули ва Ферузани келинг олиб ташлайлик. Ундан сўнг, "Ўткан кунлар"га ўтиб, тарихда Юсуфбек ҳожи деган шахс бўлмаган, Отабек, Мирзакарим қутидорларни Худоёрхон ўз ҳузурида қабул қилгани тўғрисида маълумотлар хон канцелярияси архивида топилмаганини рўкач қилайлик.
Ўзбек адабиётидан ташқарига чиқиб, Шекспирни ҳам қайчилайлик. Венеция архивларида Отелло деган генерал бўлгани хақида маълумотлар йўқ экан, Дания-ку умуман Шекспирни судга берсин, қандайдир Гамлет деган тарихда номаълум шахсни Даниянинг шаҳзодаси деб ёзиб, шаҳзоданинг тилидан "Дания - тюрьма" деб, бу мамлакатга туҳмат қилгани учун.
Хуллас, янги методикангизнинг келажаги порлоқ - бутун жаҳон адабиётини қайчидан ўтказсангиз бўлади.
Nigora Umarova
03.11.2016, 08:42
Хуллас, янги методикангизнинг келажаги порлоқ - бутун жаҳон адабиётини қайчидан ўтказсангиз бўлади. Бу қилдан қийиқ ахтаришми ёки майдалашиш? Мен спектаклдан олган таассуротларни ёзсам, Сиз Менинг камчиликларимни қидириш билан оворасиз ))))))))))))))))))))))))):187:
Омон бўлинге-е-ей. Ўзи ҳақиқатан ҳам форумда қўлни ювиб кетиш пайти келибди, шекилли.Омон бўлинге-е-ей.
"Айбим уйингизга тоза ҳаво олиб киришга ҳаракат қилганимми?" ("Келинлар қўзғалони" фильмидан)
Қанча гапингиз бўлса, шахсий хабар орқали билдирсангиз, жавоб бераман. Мавзуни "Оффтоп"га тўлдирмайлик.
Мавзуни "Оффтоп"га тўлдирмайлик
Бу оффтоп эмас.
Драмадаги Хўжа Ахрори Вали бўйича қисмларни олиб ташлашни сиз "тарихчилар Улуғбек ва Хўжа Ахрор умуман учрашмаганини исботлашди", деб асослаяпиз. Бундай асослар бўйича асарларга ўзгартириш киритиш нималарга олиб келишини бироз бўрттириб кўрсатиб бердим.
Бадиий асарларни, ундаги тарихий шахсларни замонага мослаштириб, турли сабабларни рўкач қилиб ўзгартиришни нотўғри деб ҳисоблайман, бу биринчи навбатда шу асар муаллифига нисбатан хурматсизлик.
Албатта, саҳнага асарни олиб чиқишда режиссёрни унга ўзгартириш киритиш орқали асарнинг янги қирралари очса, бу қувонарли ҳол. Лекин, конкрет Миллий театрдаги "Мирзо Улуғбек" драмаси ўзгартиришлар туфайли зиддиятлар кучини йўқотган, асарнинг бирор янги қирраси очилмаган.
P.S. Форум доирасидаги мунозарага "қилдан қийиқ ахтаришми ёки майдалашиш" деб қарасангиз бу сизни муаммоингиз. "Қўлни ювасизми" ёки бошқа нарса қиласизми, ўзингизга ҳавола.
Ўқиб одам бехосдан ачинишниям, жахли чиқишниям билмайди... Одамда фаросат бўлмаса қийин экан. Фейсбукдан олинди:
Dilnur Kamilov > Maslahat.uz
Бугун маданий хордик чикариш максадида оилавий Миллий театрга спектакл томошасига бордик. "Имкон" деб номланган дардли комедия сахналаштирилган. Жудаям ажойиб спектакл экан. Менга жуда е'кди.
Энди менга умуман е'кмаган ва диккатимни тортавериб асабимни ку'зитган "сахна" лари хакида фикр юритмокчиман:
Спектакл бошланишидан олдин томошабинлар бир неча бор огохлантирилди. Менимча 3 бора уяли алока воситалари спектакл давомида у'чирилиб ку'йилиши таькидланди.........
1. Спектакл 18.00 да бошланиб бу'лди, 5-10 дакикалар у'тиб хам одамлар гала гала бб томоша залига кириб келишяпди. Е' одамларнинг соати 10-15 минутга адашиб кеч колишябди е'ки хар доимгидек у'збекчасига кечикиб юриш.Манимча 2 чиси.
2. Уяли алока воситалари хар е'н хар е'нда жиринглаябди ва телефон эгалари г'улдур-г'улдур килиб бемалол телефонда гаплашиб у'тиришибди. Актерларни хам чалгитади, бошка томошабинларнинг эса хакини ейиш бн баробар.
3. Спектакл кетяпди, Кимлардир биринчи каторда туриб олишган ва нимадирларни мухокама килишябди. Кейин эьтибор берсам кимларнидир жойига бошкалар утириб олишган, хакикий билет эгалари келиб уз жойларини талаб килишябди. Халиги
зайчикларга бошка жой топиб бергунга кадар яна орка катордагиларни хакки ейиляпди.
Бизни одамларимизда качон "Маданият" шаклланади? Театрда, концерт залларда, умуман олганда айнан маданият билан боглик даргохларда хам узига яраша иштирок этиш маданияти, узини тутиш, томоша килиш маданияти бу'лиш керакку, хеч булмаса бошкаларни хурмат килиш, уларнинг маданий хордигини бузмаслик, бировларни пул тулаб кирган дам олишини бузмаслик каби тушунчалар качон бу онгли ва лек бефаросат мавжудотларнинг фахмига етиб бораркин а?
Театр- бу жонли сахна бу'лса, у ерда фонограмма йу'к, дубль кадр олиш йу'к, 5-6 та камера ишламайди, янглишиб кетишга фурсат йу',к, такрорий лавхалар берилмайди, пауза босиб ку'йила олмайди.
Хар ерда инсон у'зини тутабилишга у'рганиб бир оз у'зини хурмат килиб, ички дуне'сини, маданиятини ислох килиш вакти аллакачон у'тиб кетмадимикан? Ахир театрларда турли мамлакатлардан мехмонлар ташрифи аримайди. Узимиз майлику, у'згалар олдида "Театрда у'тиришни билмаган маданиятсиз халк" деган номни козониш, ва бизга нисбатан салбий фикрларнинг билдирилишига замин яратиб ку'ймаябмизми? Огохлантиришлар кор килмас экан, у холда кандай йу'л тутиш мумкин?
Инсон маданияти ва маьнавиятидаги нуксонлар бу бир карашда эьтиборсиздек туюлар, лекин халкнинг юзи, миллатнинг юзи энг аввало унинг маданияти ва маьнавиятида мужассам эмасми?
Качон ? Качон биз .........................???????
Миллий театрга хос камчиликлар асосли ёзилган. Афсуски театр маъмурияти бу камчиликларга чек қўйиш учун йиллаб хеч нарса қилмаяпти, билетлар сотилса бўлди. Рус драма театрида бундай вазиятларга бирор марта дуч келмадим.
Nigora Umarova
22.11.2016, 17:33
АНТОНEН АРТО
ДУРДОНА АСАРЛАР КEРАКМИ?
(“ТEАТР ВА УНИНГ ЭГИЗАГИ” КИТОБИДАН)
Ёзилган, чизилган, тасвирланган ифодаларга тақлид қилганимиздан, улардан нусха кўчирганимиздан, эҳтимол, руҳиятимиздаги об-ҳаво бузилган, соғлом муҳит йўқ. Шундан ҳеч ким қочиб кетолмайди, ҳатто энг авангардларимиз ҳам эски шакл олдида бош эгади. Қанийди, шакллар йўқолиб, сувдай парланиб кетиб ҳамма нарса қайтадан жонланса.
Омма тушунмайдиган, англамайдиган ва гўёки хосларга аталган дурдона асарлар ғоясидан воз кечишни ўрганишимиз керак. Руҳиятнинг ички кенглигида ўтмишнинг жилоси бўлмаганидек, қалблар ўтмиш орқали сирлашиб нурланмайди.
Ўтмишдаги дурдона асарлар фақат ўтмиш учун керак бўлган. Улар биз учун энди ярамайди. Ўтмишда айтилган ва айтилмаган маънони ҳозиргилар ҳис қиладиган, англайдиган усулда айтиш, ифодалаш, кўрсатиш ҳуқуқига эгамиз-ку!
Юксак нарсаларни тушунмайди деб, оломонни айблаш осон. Лекин ўтмишда ифода этиб бўлинган ўлик дунёларни ишонарли қилиб тасвирлашдан нима наф. Дейлик, оломон “ Шоҳ Эдип” пьесасини англамаса, бунга “Шоҳ Эдип” айбдор, оломон эмас.
“Шоҳ Эдип”да авлод алмашинуви мавзуси тилга олинган. Табиат доим аҳлоқни масхара қилади. Биз билмайдиган, бизни бошқарадиган кучлар бор. Буни тақдир дейишади.
Оломон темирйўл ҳалокатидан, зилзиладан ваҳимага тушади. Вабо, уруш, инқилоб унга бегона эмас. У бетайин ишқий муносабатларнинг юкини ҳам кўтариб юради. Бироқ оломон юксакликни илғамаслиги мумкин, унга жайдари тилда мурожаат қилиш керак. Ўткан даврларнинг ўлик тили ва баландпарвоз ғояларни тиқиштириш керак эмас.
Ҳамма вақт оломон сир-синоатга ўч бўлади. Тақдир тугунларини ечишни истайди. Яратишнинг қонуниятини тушунмоқчи бўлади.
Матншунослар эски қўлёзмаларни текширишсин, эстетлар эски шаклни танқид қилишсин, майли. Лекин қачондир айтилган гапни ҳадеб такрорлаб бўлмайди, ифодаланган нарса такрор ифодаланиш учун ифодаланмаган. У икки марта яшашга ҳақли эмас. Оғиздан чиққан ҳар қандай сўз фақат айтилган пайтда ҳаракатда бўлади, яшайди, тирик бўлади. Сўнг мазмуни қолмайди. Янги мазмун, ифода керак. Фақат театр дунёсидагина ҳар қандай ифода, тасвир қайтарилмайди.
Дурдона асарлар намойишига оломон бормас экан, бу дурдона давр руҳидан узоқ адабий тилда тасвирлангани учун бормайди.
Одатда, оломон ва мухлисларга ҳамма айбни тўнкариб, фикрлашдан қочамиз. Аслида, уларга ниқоб остида қолган, тортанак қоплаган асарларни намойиш қиляпмиз. Бутпарастлик янги кўриниш олиб, театр гўё дурдона асарларга сиғинишнинг меҳробига айланмоқда. Тирикликни алмисоқдан қолган қолипга қуйиб тасвирлаяпмиз. Бу эса ўзини оқсуяк ҳисобловчи лўттибозларнинг одати, холос.
Томошабин бемаъни томошаларга боряпти. Томошабин охирги юз йилликда ҳаққоний томошани кўрмади. Юз йилликдан олдин Театрнинг юксак мақомига хос ҳаққоний мелодрамалар намойиш қилинган эди.
Ёлғонни, сохталикни, нусха кўчиришни томошабин ҳеч қачон ҳақиқат ўрнида қабул қилмайди, чунки тўғрилик илдизи унинг шуурида ўсади. Шундай экан, бугунги даврда ҳаққониятни саҳнадан эмас , кўчадан изласа, топилади. Оломонга имкон туғилдими, у одамийлигини, албатта, намойиш этади.
Оломон театрга боришни унутиб қўйган бўлса, эҳтимол, театрни ўйинқароқ, санъатнинг энг қуйи тури, деб ҳисоблай бошлаганимиздандир. Эҳтимол, жирканч инстинкларимиз театр орқали ҳавога чиқиб кетади, деб бизга шипшитишгандир. Шундандир, театрни ёлғон ва иллюзиялар урчийдиган жой деб қабул қила бошладик. Йўқ, ҳамма бало бошқа нарсада. Уйғониш давридан кейин, театр баёнлашди. Театр психология мавзусида афсона кўрсатадиган саҳнага айланди. Театр ўзимиз ҳақимизда ғийбат қиладиган маконга айланди.
Саҳнадаги бўлар-бўлмас маҳлуқларнинг гўё ҳаққонийлигига мажбуран ишонтирилди, томошабин саҳнадан узилиб қолди. Сабаби, саҳнадан оломон тарафга ойна тутилди. Ойнада эса ўткан замон шарпалари кўринади, холос. Бу мавҳумиятдан бошқа нарса эмас.
Театрнинг ёввойилашиб, қизиқарли тус олмаслигига шахсан Шекспир жаноблари ҳам жавобгардир. Саҳна намойиши томошабиннинг этини жимирлатмади. Театрдаги образ томошабин юрагига муҳр қўймади.
Шекспир асарларида, тўғри, одамнинг табиатидан ташқаридаги, аллақандай куч безовта қилаётгандек туюлади. Лекин асарларнинг, у кучга алоқаси йўқ, фақат одамнинг безовталаниши ва бунинг оқибати ҳақидаги хулоса бўлиб чиқади, яъни психология ҳақида.
Психология қуёш юзига қора парда тортилган каби, ҳар лаҳзада ҳаётнинг моҳиятидан тўсади ҳам устимиздан ҳукмронлик қилиш учун энергиямизни сўради. Театр ва шунингдек, ўзимиз ҳам психологиядан қутулишимиз керак. Мен шундай ўйлайман.
Янгиликка бефарқ қарамаслигимиз керак. Хусусан, француз театрини психология билан чоғиштириб тубанлаштирмайлик.
Моддият билан муносабатимиз, жумладан, пул билан боғлиқ тушкунлигимиз, мансаб талашишлар, севги ташвишлари ёки эҳтиросларимизнинг жумбушга келиши, масалан, мурувват ва футувват билан ҳеч алоқаси йўқ, жумладан, театрга умуман алоқаси йўқ. Буларнинг ҳаммаси психологияга оид нарсалардир. Куракда турмайдиган оғриқ, аҳлоқсиз ҳаракатлар, қўпол тортишувлар қаршисида қолиб, ундан роҳат олишга мажбур бўламиз. Бошқаларнинг қадамини пойлаб, ўлчаб юрганимизда, юрагимиз исён қилиб, ўзгаришлар тўфони бошланса, қандай яхши.
Энг ёмони ҳали бу эмас. Шекспир ва унинг издошлари “санъат санъат учун” деган ақидани қулоғимизга қуйиб келишган бўлса, демак санъат бошқа, ҳаёт бошқа бўлиб чиқади. Ҳаёт давом этаркан, умр вақт ўзанида оқаркан, майли, шу кераксиз ва иш бермайдиган ғоя билан таскин топиш мумкин эди. Аммо, юзага чиқаётган жароҳатлар бизнинг таскинимизни хомхаёл қилиб кўрсатяпти, биз ҳаётдан узилиб қолган, калтабин, умидсиз беморлармиз, аслида. Мен сизларни бундан даволанишга чақираман.
Цивилизация ўзгарган тақдирда театр ҳам ўзгаради, қабилида ўйламайман. Театр юксак мақомида туриб янги образлар ва турларни шакллантиради, мен бунга ишонаман. Саҳнада икки эҳтиросли зоҳиротнинг яқинлашуви, икки тирик қалбнинг тўқнашуви, магнит кучидай тортишуви ҳақиқатга яқин, бир бутунлик касб этиши мумкин, лекин ҳаётда эртасидан маҳрум икки юзаки ва жиззакининг яқинлашуви кўпроқ ачиниш ва кулги уйғотади.
Шунинг учун ҳам, мен шафқатсиз театрни таклиф қиляпман. “Шафқатсиз “ сўзи айтилган заҳоти кўз ўнгимизда “қонли саҳна” гавдаланади. Йўқ, ундаймас. “Шафқатсиз театр” аввало ўзим учун шафқатсиз, ўзимни маломат қилиб кечамдан қутуладиган бугунимдир. “Шафқатсиз театр” пьесадаги тасвирни тасвирламасдан тасвирлайдиган образлар саҳнаси, яъни пьесадаги тасвир актёр учун бор-йўғи “кийим- бош” вазифасини ўтайди.
“Шафқатсиз театр” ҳақиқий борлиқни англаб, унда сайр эттиради. Хитой тиббиётида, масалан, айрим нуқталарга игна санчилса, бутун тана аъзолари ҳаракатга келади, шу каби театр ҳам томошабинни тирилтирсин.
Агар кимда-ким имо-ишорани унитиб қўйган бўлса, театрнинг бурчи эслатиб қўйиш. Чунки имо-ишора ўзи билан энергия ташийди; театрда тирик одамлар ҳаракат қилади, ишлайди. Улар имо-ишоранинг кучини намойиш қилишади.
Театр - одамни бутунликка ундайдиган биргина макон. Асаб торлари таранглашган чоғларда тана аъзоларининг ишлаш, сезиш қобилияти пасайиб кетади, биз айнан шу даврда яшаяпмиз. Демак, муайян хатти-ҳаракат бизга ёрдам беради; имо-ишоралар орқали фикр туғилиб ҳодисага айланади.
Агар бутун организм иштирокисиз фақат хаёлда қадриятлар, воқеалар тушунилса, англанса, гўё фикр этилса, зикр этилса, бу санъат эмас, зиндиқлик холос.
Nigora Umarova
24.11.2016, 21:30
АНТОНEН АРТО
ДУРДОНА АСАРЛАР КEРАКМИ?
Мусиқа илонга таъсирини ўтказса, бу мусиқадаги баландпарвоз пардаларнинг иштироки эмас. Илонлар узун бўлади ва аъзои бадани ер билан қовушиб кетган. Ер орқали мусиқа вибрасиялари илон жисмига таъсирини ўтказади, унинг баданини силайди, жимирлатади. Мен ҳам томошабин билан айнан шундай муомала қилишни таклиф этаман. Бошқача айтганда, бутун организмлари иштирокида тасвирлаб бўлмайдиган, аммо тасвирлайдиган соҳирни ҳодисага айлантиришларини истардим.
Театрдаги имо-ишора аввалига қўпол кўринади, лекин томошабинни ўзига торта бошлайди. Вақт ўтиши билан имо-ишора уни тасвирлаб бўлмайдиган, аммо ўзи тасвир ҳосил қиладиган кучга бўйсунади. Шунда саҳнадаги қўпол ҳаракатлар ўрнини нафосат эгаллайди.
“Шафқатсизлик театри”да томошабин марказда туради. Саҳна манзараси уни ҳар томондан ўраб олади.
Саҳнадаги овозлар, шовқин, бақириқлар, аввало, вибрасия ҳосил қилиш учун бўлса, кейинчалик томошабин қалбида кечадиган ҳодиса учун хизмат қилади.
Қўполдай туюлган воситалар нафисликка айланиши жараёнида, саҳнага ёруғлик ҳам тушади. Ёруғлик томошабинга таъсирини ўтказадиган кучни эслатиб қўяди. Чунки ғорга тушган ёруғлик одам танасида ўзгача ҳиссиётларни уйғотса, шабада эсган кенгликдаги ёруғлик бошқа туйғуларни қўзғатади.
Ёруғлик ва овоз ортидан ҳаракатга ва ҳаракатнинг динамикасига навбат келади. Мана шу жойдан театр нусха кўчирмасдан ҳур кучлар билан мулоқотга киришади; онг остидаги “куч”лар энергияга тўлиб, образларга айланади, нутқ жонланади. Ташқаридан қараганда, улар мақсадсиз ҳаракат содир этгандек туюлади.
Имо-ишоралар ва жазава, ҳаяжон ҳолатидаги ҳаракатлар лирикага ўхшаб кетади: у ғайритабиий образларни юзага чиқаради, образлар юзига қон югуради. Жонли образлар жилғаси шоир онгида оққанидек, томошабин қалбида ҳам жилваланади.
Давр таҳлика ва муаммолар гирдобида қолиб кетган бўлса ҳам, мен томошабинни уйғоқликка чақираман; оқар дарёга ўхшаш туганмас тирик саҳналар томошабинга ўзининг меҳригиёсидан улашсин. Томошабин миясида ярқираб кетган чақмоқ ёруғида олий ҳаракатнинг жилвасини кўрсин. Мен томошабинни догмага айланган қадриятлардан воз кечишга чақираман, шунингдек, уруш, исён, қотиллик каби ташқаридан кирган ғояларни миясидан улоқтириб ташласин.
Бу фикрларим ғалати туюлиши мумкин. Қовундан қовун ранг олади, деб айтишади; чунончи, нарсанинг юзадаги кўриниши тузалишга мойиллик билдирса, демак, ўша нарса тузалишни туғдирган бўлади. Демак, театрдаги имо-ишоралар аслида йўқ нарсани тасвирлашдан қутилиб, софликка келишни тақозо этади.
Мен шундай театр таклиф қиляпманки, назаримда, саҳнадаги чексиз жазавага тушган образлар томошабиннинг хаёлини савалайди, ўз-ўзини маломат қилишга мажбур қилдиради, мияси тасаввурдан ҳоли, соф ҳолатга келади. Ғайритабиий кучлар одамни ўраб олганидек, театр томошабинни аслига қайтаради.
Саҳнада табиий можаролар юзага келади, табиий ва латиф кучлар - образлар пайдо бўлади.
Театр имо-ишора ва жазава ила муомала қилганда, албатта, томошабинда ҳол пайдо бўлади. Худди дарвиш ва ҳиндуларнинг жазавага тушиб рақс тушишлари каби. Айрим ҳинду қабилаларида беморни мусиқа билан даволашар экан. Театрдаги воситалар ҳам бу каби “дорилардан” ҳеч фарқ қилмайди, аслида. Пластинка орқали бу мусиқаларни тинглаганимизда ҳайратга тушамиз-у, аммо бундай воситаларни ўзимиз учун кашф қилолмаймиз.
Турғунлик ҳукмрон бўлган даврда имо-ишора ва чексиз жазавадан иборат театрни жонлаштириш учун журъат топишимиз керак. Замонни умидвор руҳ билан пуфлаб уйғотишга унчалик ишонмасам-да, лекин соҳир санъатдан бебаҳра қолиб маънавий ногирон бўлишга ҳаққимиз йўқ.
Nigora Umarova
24.11.2016, 21:40
Рус Академик драма театрида саҳналаштирилган А. Вампиловнинг "Провинциалные анекдоты" ("Қишлоқ ҳангомалари" ёки ".... латифалари" трагик комедиясини кўришни тавсия этаман. Кулгу ортида заҳархандалик акс этган, 70-80-йиллар воқеалари тасвирланган Гоголона томоша. Айниқса, Гоголнинг, "Кулинг, дўстлар, кулинг! Ўзингизни устингиздан кулаяпсизлар" сўзлари томошага жуда "ёпишган".
https://img.uforum.uz/images/zxhkggp3556356.jpg
Миллий театр афишасида Мольернинг "Тартюф" спектаклини ёзишибди. Шу хафта шанба-якшанба кунлари куйиларкан.
Жахон драматургиясидан шу каби асарларни Миллий театрда куйилишини анчадан бери кутгандим. Мольернинг "Тартюфи" Шекспир томонга куйилган кадамлардан бири булса ажабмас. Шу билан бирга, театрда охирги куйилган спектаклларда асардаги асосий конфликтларни жунлаштиришга интилиш яккол намоен буляпти, ундан ташкари охирги постановкаларнинг узида режиссернинг бирор янги фикри, янги гояси куринмади.
Шунинг учун, "Тартюф" томошабинларнинг эътиборини козона олармикан деган савол тугилади. Нима булганда хам ушбу спектаклни яхши ниятлар билан кутамиз.
Бугун Миллий театрда "Фирибгар" (Тартюф) спектаклининг премьерасига тушдим. Театрда аншлаг, бошланишидан ярим соат олдин бориб, бемалол олдинги қаторларга билет оламан десам, қаёқда, энг охирги қаторнинг энг чекка жойига зўрга билет олиб улгурдим. Қолганлар балконга жойлашишди.
Хар доимгидек, кассада хам, театр сайтида хам катта қилиб 12 ёшгача болалар киритилмайди деб ёзилган бўлса хам, зални эмизиклидан тортиб, айнан 12 ёшгача болалар билан кириб кела бошлашди. Маъмурият ходималари одатдагидек бунга хеч кандай эътибор беришмади. Бунинг ўрнига спектакль бошланиб бўлган бўлсада, кириб келаётганлар билан музокара олиб боришарди. Охирги қаторнинг охирги ўринларидан бирида спектакл томоша қилишнинг гаштини хам билдим.
Хуллас, спектакл бошланиб 20 минутлардан сўнг "музокаралар" бироз тиниб, эътиборни актерларга қаратиш имконияти тугилди. Худога шукур.
Шунга қарамай спектакл жуда яхши таассурот қолдирди, батафсил эртага ёзарман.
"Тартюф" хақида (давоми).
Қисқача сўзбоши. Мольерни ижоди билан қизиқишимга рус ёзувчиси М.А. Булгаков сабаб бўлган дейишим мумкин, чунки Булгаковнинг "Белая гвардия" асари энг яхши кўрган асарларимдан бири. Шу китоб туфайли Булгаковнинг бошқа асарларини ҳам ўқиб чиққанимда айниқса "Жизнь господина де Мольера" ва "Театральный роман" жуда ёққанди. Булгаков кўп йиллар давомида машхур МХАТ театрида К.С. Станиславский, Немирович-Данченколар билан ишлагани маълум, уларнинг ўзаро муносабатлари "Театральный роман"да кўрсатилган.
Булгаковга ўша даврда машхур инсонлар хақида босилаётган "ЖЗЛ" (жизнь замечательный людей) серияси учун Мольер хақида ёзиб беришни топширишган. Шу туфайли "Жизнь господина де Мольера" асари пайдо бўлган. Лекин бу асар шу даврдаги "соцреализм" қолипларига тўғри келмагани учун босилмаган. Максим Горький хам мактубларидан бирида "бу кўринишда асарни чоп этиб бўлмайди" деган фикр билдиради. Булгаков кейинчалик МХАТ учун шу роман асосида "Кабала святош" драмасини ёзади.
Хуллас, "Жизнь господина де Мольера" асарида қирол обойчиси Покленнинг ўғли Жан Батист Поклен (Мольер) театрга қизиқиши уйғонишидан бошлаб бутун ижод йўли кўрсатиб берилган. Бунда Мольерда хизмат қилган ходимларнинг бирининг батафсил кундалиги (кундаликда қайси кун қайси спектакль қўйилгани, ундан тушум, қайси спектакль қачон Людовик ХIV томонидан ман қилинганидан, қачон рухсат берилганигача маълумотлар бўлган) ёрдам берган.
"Тартюф"ни Мольер ижодининг чўққиси дейишади. Лекин бугунги кунда бизга маълум бўлган "Тартюф" ва бирламчи ёзилиб, Мольер театрида қўйилган "Тартюф"дан катта фарқ қилади. Ушбу комедия бир неча бор оммага кўрсатилганидан сўнг Мольер дин пешволари томонидан шунчалик кучли тазйиққа учрайдики, қирол Людовик XIV (Король-солнце) ҳам уларга қарши боролмайди ва уни намойиш қилишни ман этади. Мольер комедияни бир неча бор ўзгартириб, Тартюф аввалгидек дин пешвоси эмас, шунчаки ўзини диндор қилиб кўрсатаётган фирибгар, охирги сахнани эса бирданига қирол номидан соқчилар келиб, фирибгарни фош қилиши ва ҳамма бир бўлиб қирол номини улуғлаши билан якунлайди.
Шундан кейингина "Тартюф"ни театрда қўйишга рухсат берилади. Қанийди, бирламчи вариант топилса.
Миллий театрда жаҳон классик асарларини қўйиш керак деган фикрни олдинги постларда бир неча бор айтгандим. Тўғри миллий драматургларнинг пьесаларини ҳам саҳналаштириш керак, лекин борини эмас, фақат энг сараларини.
"Кузги мактублар", "Ойдин" хақида олдин ёзган бўлсамда, яна бир бор тўхталиб ўтаман. Ўлмас Умарбековнинг "Кузнинг биринчи куни" драмаси ва "Қизимга мактублар" хотира китоби режиссер томонидан негадир қориштирилиб "Кузги мактублар" спектакли пайдо бўлган. Уларнинг биринчиси ("Кузнинг биринчи куни") анчагина жўн "йўлдан адашган ёшлар" сюжетига қурилган бўлса, иккинчиси ёзувчининг бутун умрини сарҳисоб қилиб ёзилган хотиралар. "Қизимга мактублар" асосида бирор режиссер журъат қилиб саҳна асари яратса арзийди.
"Кузги мактублар" ҳам, "Ойдин" ҳам тарбиявий мақсадда, эскичасига айтганда, "госзаказ" учун зўраки яратилган саҳна асарларидан бошқа ҳеч нарса эмас. Айниқса, "Кузги мактублар"нинг сўнггги саҳналаридан бирида қаппайган форма кийган милиция ходимларининг югуриб чиқиши, бу хизмат ходимларини обрўсини оширишга хизмат қилмайди. (Яқиндан бери жорий қилинаётган янги форма бундан мустасно, албатта)
Хуллас, жаҳон классик саҳна асарлари аввало вақт синовидан ўтган, неча авлод томошабинларини ўзига ром қила оладиган асарлардир. Шунинг учун жаҳон драматургияси етук асарларини саҳналаштириш режиссер, актерлардан ҳам маъсулият талаб қилади, ҳам уларнинг ижодий ўсиши учун имконият яратади.
Шанба куни "Тартюф" спектаклидан олдин режиссер Олимжон Салимов йиллар давомида маҳаллий мавзудаги спектаклларга ўрганиб қолган томошабинларга намойиш этиладиган спектакл хақида қисқача сўзлаб берди, хусусан, асар 17-аср Франция ҳаётидан эканлиги, актёрлар ўша давр қоидаларига кўра либос ва парикда роль ўйнаши, пьеса "Фирибгар" деб аталиши ва ўзини алдашларига тайёр одамлар бор экан фирибгарлар ҳам бўлиши хақида гап борди. Асарни ёш режиссер саҳналаштирган, кўп ролларни ёшлар ўйнаши айтилди.
Режиссер "Тартюф" ни саҳналаштирар экан шу даврнинг (барокко) мусиқаси ва рақсларидан фойдаланган, актерлар пьесанинг бошида, саҳналар алмашганда ва пьеса охирида сарой рақсларини моҳирона ижро этишди. Бу режиссернинг ютуғи, менимча.
"Тартюф"нинг яна бир ютуқларидан бири Тартюф ролини Тоҳир Саидов томонидан ижро этилиши бўлди, десам адашмайман. Тоҳир Саидов ҳар-ҳил вазиятда гапириш интонациясини ўзгартириши орқали томошабинлар кўнглига йўл топа олди, натижада бир неча бор унинг репликаларидан сўнг залда гулдурос кулги кўтарилди. Шунингдек, менга Эльмира, Домина, Оргон роллари ҳам ёқди, актерлар маҳорат билан ижро этишган.
Тартюф роли Тоҳир Саидовнинг янги босқичга кўтарилиб, етук актёрларимиздан бири бўлишига ишонч уйғотади.
Шу ойда Миллий театрда Тути Юсупова ва Яйра Абдуллаеванинг ижодий кечалари режалаштирилган эди. Биринчи утиб колди, иккинчи эса репертуардан олиб ташланган экан. Кассада сабабини билмайдилар, "Январда буладими" сурасам - билмайдилар. Яйра Умаровна театримизнинг энг ёши катта актрисаси, лекин хали хам бир-икки спектаклда уйнайди. Нега театрда унинг ижодий кечасини утказмайдилар?
Шу ойда Миллий театрда Тути Юсупова ва Яйра Абдуллаеванинг ижодий кечалари режалаштирилган эди. Биринчи утиб колди, иккинчи эса репертуардан олиб ташланган экан. Кассада сабабини билмайдилар, "Январда буладими" сурасам - билмайдилар. Яйра Умаровна театримизнинг энг ёши катта актрисаси, лекин хали хам бир-икки спектаклда уйнайди. Нега театрда унинг ижодий кечасини утказмайдилар?
Олдинлари театр репертуарида "ижодий кеча" деган тадбирнюнинг ўзи йўқ эди. Шу декабрдан қўйишяпти. Тўгри айтасиз, барча театрларда "ижодий кечалар" уюштирилиши керак. Яйра Абдуллаеванинг ижодий кечасига келсак, эхтимол соглиқлари ўша куни бўлмагандир ёки кечани хали тйёрлашга улгуришмагандир. Нима бўлганда хам, бундан кейин бундай ижодий кечалар уюштирилади деб умид қиламиз.
Бугун соат 11 да Дийдор театр-студиясининг "Юлдузли тунлар" спектаклини томоша қилдим. Myday.uz ёзишича, спектакль Ўзбеккино агентлиги ва Дийдор студияси хамкорлигида яратилган. Унда студиянинг ёш актерлари билан бирга кино артистлари хам қатнашади. Бугунги спектакльда Бобур мирзо ролини Адиз Ражабов ижро этди.
Кеча фейсбукда Мавлон Шукурзода (https://www.facebook.com/mavlyan.yuldashev)нинг ушбу спектакль хақидаги пости (https://www.facebook.com/mavlyan.yuldashev/posts/10210253920216754)ни ўқидим. Афсуски бўлиб ўтган спектакль хақидаги бу пост фейсбук ва айрим оммавий воситаларда кенг тарқалаётган "санъатшунослар"га хос пост бўлгани билан эътиборимни тортди.
Ушбу тақризни қисқача таҳлил қилайлик.
Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳотира куни...
Тошкентдаги “Дийдор” театр студиясида «Юлдузли тунлар» спектаклининг тақдимоти ўтмоқда.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди.
Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Бобур 1530 йил 25 декабрь куни Хиндистоннинг Агра шаҳрида вафот этди
Пост 25 чи декабрда жойлаштирилиб, Бобурнинг хотира куни 25 декабр деган фикр икки марта ёритилди, лекин бу сана қайси манбалардан олингани номаълум, чунки тарихий маълумотларга кўра Бобурнинг хотира куни 26 декабрь. Инглизча, русча википедиаларда ҳам шу маълумот келтирилган.
Ҳа, майли "майдалашмайлик"да, шунчаки муаллиф хотираси панд берган деб ҳисоблайлик. Шу икки абзацда келтирилган маълумотлар умуман олганда русча википедиянинг "Бабур" (творчество) қисмидан олинган.
(MyDay ва sayyod.com фото-материалларидан фойдаланилди.)
Қолган келтирилган маълумотларни ўзим ҳам олдин Myday.uz да ўқигандим, sayyod га эса кирдим-у, "Манзурани ухлатиб кетишди (Видео)" га ўхшаган сарлавҳаларни кўриб, тинчгина чиқиб кетақолдим.
Хуллас, Мавлон Шукурзоданинг ушбу пости махсус “Vatandosh”(Нью-Йорк) газетаси учун ёзилганини ҳисобга олсак, ундан кўзланган мақсад ватандошларни Ўзбекистон маданий ҳаётидан хабардор қилиш бўлгани билан, театрга санъат асарини томоша қилишга тушар экан, уни репортердай шунчаки четдан кузатиб, умумий сўзлар билан тасвирлаши эмас, томошабин сифатида ўз таассуротларини, кечинмалари, топган кашфиётларини ёзса менимча тузукроқ бўларди.
Ижобий мисолни ҳам келтирай (бу мавзуда бироз оффтоп бўлса ҳам).
Фейсбукда Шаҳноза Тўрахўжаева (https://www.facebook.com/shahnoza.turaxodjaeva) "Ўзбек шеърияти ижтимоий тармоқларда" (https://www.facebook.com/shahnoza.turaxodjaeva/posts/1188060641269578) мақоласини ўз саҳифасида жойлаштирибди.
Унда Фейсбук ижтимоий тармоғида ўзбек шоирлари ва шеъриятига бағишланган саҳифалар ҳамда шеъриятга бағишланган турли муҳокама, мунозаралар келтирилган. Муаллиф нафақат тармоқдаги саҳифалар, унинг остидаги комментарийларни ҳам таҳлил қилиб, ҳар бир мунозара бўйича чиройли хулоса ҳам чиқара олган.
Nigora Umarova
26.12.2016, 22:51
Шу ойда Миллий театрда Тути Юсупова ва Яйра Абдуллаеванинг ижодий кечалари режалаштирилган эди. Биринчи утиб колди, иккинчи эса репертуардан олиб ташланган экан. Кассада сабабини билмайдилар, "Январда буладими" сурасам - билмайдилар. Яйра Умаровна театримизнинг энг ёши катта актрисаси, лекин хали хам бир-икки спектаклда уйнайди. Нега театрда унинг ижодий кечасини утказмайдилар?
Тўти ая Юсупованинг юбилейлари бўлиб ўтди (http://http://mcs.uz/mcs/culture-news-uz/7488-toti-yusupovaning-80-yillik-toyidan-yorqin-lavhalar.html). Маданият ва спрот ишлари вазирлигининг сайтини кузатиб боринг. Сайтда бўлиб ўтадиган юбилейлар ҳақида маълумот бериб боришади. (http://http://mcs.uz/mcs/culture-news-uz/7471-ozbekiston-xalq-artisti-toti-yusupovaning-80-yoshda.html)
Nigora Umarova
26.12.2016, 22:54
Бугун соат 11 да Дийдор театр-студиясининг "Юлдузли тунлар" спектаклини томоша қилдим. Myday.uz ёзишича, спектакль Ўзбеккино агентлиги ва Дийдор студияси хамкорлигида яратилган. Унда студиянинг ёш актерлари билан бирга кино артистлари хам қатнашади. Бугунги спектакльда Бобур мирзо ролини Адиз Ражабов ижро этди.
Адиз Ражабов ижросидаги Бобур роли қандай чиқибди?
Nigora Umarova
26.12.2016, 22:56
Бугун соат 11 да Дийдор театр-студиясининг "Юлдузли тунлар" спектаклини томоша қилдим. Myday.uz ёзишича, спектакль Ўзбеккино агентлиги ва Дийдор студияси хамкорлигида яратилган. Унда студиянинг ёш актерлари билан бирга кино артистлари хам қатнашади. Бугунги спектакльда Бобур мирзо ролини Адиз Ражабов ижро этди.
“Юлдузли тунлар” соғинчида “Дийдор”лашув
Нам бўлмаган ерда гиёҳ битмаганидек, санъаткор ижоди учун муҳим аҳамият касб этган фазилатлар илдиз эътибори билан унинг истеъдоди ва маънавий-руҳий оламидан келиб чиқмас экан, у ижодда ташқи таъсирнинг қули, жуда бўлмаса санъат анъаналарининг шунчаки давомчиси бўлиб қолаверади.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати студияси” давлат муассасаси ташаббусси билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида саҳналаштирган драмаси барча томошабинлар томонидан ўзгача кутиб олинди. Ёш актёрлар театр санъати анъаналарига мувофиқ, рол талқин қилар эканлар уларнинг очилмаган баъзи қирралари томошабинларга кашф қилинди. Спектаклда Алишер Узоқов (Бобур), Акбархўжа Расулов (Мавлоно Фазлиддин), Юлдуз Ражабова (Хонзодабегим), Адиз Ражабов (Шайбонийхон), Бобур Йўлдошев (Шайбонийхон), Улуғбек Юнусов (Мавлоно Абдулла) каби киноатёрлар ҳамда студия актёрлари Назокат Нарзиева, Шаҳзод Эгамбердиев, Хуршида Арабшоева, Феруза Норматова, Улуғбек Муҳаммадкаримов, Жўрабек Арзиев, Озод Бекмуродов, Руслан Ҳайдаров, Жаҳонгир Маҳкамов, Абдураҳмон Абдураҳимовлар спектакль мазмун-моҳиятини томошабинга етказиб беришга ҳаракат қилишди.
Ёш актёр Алишер Узоқов ижро қилган Бобурда дард бор, ички кечинмалар бўҳрони бор. “Юлдузли тунлар” спектаклини кузатар экансиз, Бобур сиймоси орқали ҳаётга, инсонга эътиқодни, юксак ва сўнмас туйғу ҳамда ғояларга содиқликни, умуминсоний қадриятларнинг давр ва тарих воқеа-ҳодисалари билан мустаҳкам алоқада эканлигини “кашф этасиз”. Шоҳлик ва шоирлик, шоҳлик ва дарвешлик. Буларнинг барчаси актёр талқинидаги Бобурда мужассам.
Ёлғизлик-худбинлик, гўшанишинлик ёки одамлардан шунчаки чекиниш эмас. У мутлақо бўлак нарса... Унинг заминида дунёни таниган, дунёдаги жамики катта ёлғонлардан огоҳ одамнинг туйғулари ётади.Бу эса давлатга, жамиятга, муҳитга, атрофида ўралиб юрган одамларга норозиликнинг айни бир кўринишидир. “Юлдузли тунлар” асарининг сўнгги кўринишидан олдинги саҳна кўринишида Бобурнинг Бурса тоғига чиқиб кетиб дарвешона дарбадар юриши кўриниши бор. Алишер Бобурнинг ушбу “ҳасбу ҳол”ини Бобур таъбири билан айтганда, “Кўнгли тилаган муродига ета олмай, бошин ҳар сориға олиб кетишлик” руҳиятида маҳорат билан гавдалантирди. Дарвешлик кўнгил йўлчилигидир. Чинакам озодлик – инсон сийратининг ташқи таъсирлардан озод бўлиб, ўз кўнглига мутлақ хўжайинликка эришувидир. Актёр ўз роли устида ишлар экан, Бобурнинг бутун борлиғи билан ҳаракат соҳиби эканлигига алоҳида аҳамият беради. У- йўл кишиси, Ҳаётнинг гоҳ руҳий, гоҳ жисмоний “жанг”ларидаги майдон одами. Бунда шоҳ ва шоирнинг сиёсат ва сиёсий моҳиятигина эмас, жисмоний ҳаракат билан руҳий ҳаракати йроқлашмаганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Алишер Узоқов ижросидаги йўлни томошабин эътиборига ҳавола қилишда, жисман боши берк кўча (тупик)ка кириб қолган буюк шахснинг руҳан юксалиши акс этган. Ундаги “йўл”да илгарилаш туйғуси кучли. Шу боисдан ҳам актёр бош қаҳрамоннинг шоир кўнгли ва толиқмас руҳи зоҳирий қийматга эга кўп нарсаларни, ҳатто тожу тахтни ҳам назар-писанд қилмаслигининг ижросида ўзидаги бор кучли изтиробни ҳамда бор руҳият эркинлигини ишга солган. Заҳириддин Бобурнинг одамлар кутмаган мавжудликдан сурур ахтариши ва ғалати “усуллар”ни топиши қаҳрамонини қиёфасини очиб беришга хизмат қилган. Алишер Узоқов ижросидаги Бобурда дунё муносабатига қизиқиш бор, таънаю маломат ҳам бор, шикоят ва кечириш, саркашлик ва кулиш ҳам бор, лекин ҳурмат-эҳтиром йўқ.
“Юлдузли тунлар” спектаклида роль ижро этган актёрлар жараёнда Бобур шеъриятидан намуналар, унинг рубоийларидан намуналар ўқишганида томошабин шуурида унинг дил изҳори, дард, ҳасрат ва армонларнинг очиқ баёни, юрт ҳижрони, давр, замон ва инсон толеи ҳақидаги ишқий, фалсафий, ирфоний мушоҳадалар пайдо бўлди. Шеърият-Ватан. Шу маънода Ватанки, чинакам шеъриятда тарихи уйғоқ, эрки дахлсиз, умидлари безавол жонажон юрт яшайди. Шеърият – халқ. Шу мазмунда халқки, унинг бағрида тафаккури озод одамлар бирлашади.Ашъорлар фонида қоронғу саҳнани ёритгувчи чироқлар, марказдаги қаҳрамонлар ва замон воқеаларига мос тарзда ёрдамчи актёр ҳаракатида ҳаракатга келтириб айлантирилаётган шам киши руҳиятига таъсир этиб қолмайди, албатта.
Рассом Бобур Исмоилов ишлаган саҳна декорацияси ҳам кишини воқеалар ривожи даврида анча ўйлантиради. Қуроқлардан иборат томошабин ва актёрлар оёғи остига қўйилган тўшама, инсон тақдирларини бирлаштириб турувчи гардуни дунни эслатиб турса; деворнингўнг тарафидаги зиндон панжараси ва икки тарафга илинган икат матолари ҳаётнинг гоҳ қуюқ қора, гоҳ эса ёрқин ранглардан иборат эканлигига ишорадир. Марказда жойлашган тўртбурчак курсига Бобур ҳаётига оид минниатюра асарлари ёйиб қўйилган. Улар вақти-вақти билан йиғилиб, асар сўнггида курси устидаги дастурхонга ўхшаш мато, дунё харитаси эканлиги Бобур Йўлдошев ижро қилган Шайбонийхон образининг монологи ижро қилиниши жараёнида англанди. Шайбонийхон дунёдан Бобур сингари яшаш фалсафасини қидирмайди, унинг дунёга келиб-кетмакдан мақсади “халифаи раҳмон” деб ном қолдиришдан иборатгина, холос. Қаҳрамон фикрича, ўзбеклар хони “разолатга ботган бу дунёни поклаш учун тақдир томонидан юборилган жазо қиличи”дир. Монолог сўнггида актёр дунё харитасини жойнамозни тахлагандек тахлаган қиёфада тахлаб саҳнани тарк этади. Бу билан томошабинга режиссёр, икки шоҳ ҳам ўтди, бироқ бири маърифат нурини ҳаётда сочган бўлса, иккинчиси юртни босиб олиш мақсадидаги жангу –жадал билан халқ хотирасида қора из қолдирди ғоясини илгари сурган.
1980 йилларда саҳналаштирилган “Юлдузли тунлар” драмаси билан орадан анча йиллар ўтгач, томошабин дийдорлашар экан, ўзидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобурга нисбатан соғинчининг қайсидир жиҳатини бироз тўлдиргандек бўлади. Бобур ҳаммамизники. Айни пайтда, ҳар биримизнинг бўлиши керак. Биров учун у шоҳ Бобур бўлар, ким учундир ўоир ёки олим Бобур бўлар, айримларга ориф ва мутафаккир Бобур зарурдир, яна бошқа бировда фарзандига ота, дўст-ақраболарга содиқ дўст, вафодор қариндош Бобурга ҳавас уйғонар – муҳими мана шу. Биз Бобурни соғиниб яшаймиз. Бу соғинч – мардлик, ростлик, маърифат ва адолат соғинчи эканлигини “Юлдузли тунлар” спектаклини кўриш жараёнида амин бўлдик. Хуллас, ушбу спектакль томошабин фикратини саодат соҳилига етказувчи маёқлардан бири бўлиб хизмат қилса, ажаб эмас.
Шу ойда Миллий театрда Тути Юсупова ва Яйра Абдуллаеванинг ижодий кечалари режалаштирилган эди. Биринчи утиб колди, иккинчи эса репертуардан олиб ташланган экан. Кассада сабабини билмайдилар, "Январда буладими" сурасам - билмайдилар. Яйра Умаровна театримизнинг энг ёши катта актрисаси, лекин хали хам бир-икки спектаклда уйнайди. Нега театрда унинг ижодий кечасини утказмайдилар?
Тўти ая Юсупованинг юбилейлари бўлиб ўтди (http://http://mcs.uz/mcs/culture-news-uz/7488-toti-yusupovaning-80-yillik-toyidan-yorqin-lavhalar.html). Маданият ва спрот ишлари вазирлигининг сайтини кузатиб боринг. Сайтда бўлиб ўтадиган юбилейлар ҳақида маълумот бериб боришади. (http://http://mcs.uz/mcs/culture-news-uz/7471-ozbekiston-xalq-artisti-toti-yusupovaning-80-yoshda.html)
Ха, Тути Юсупованинг кечаси утгани хакида билдим, шу хакида балки ноаник ёздим. Кечирасиз, узбек тилида ёзиш мен учун кийин, она тилим эмас.
Вазирлик сайтини хам кузатиб бораман. Афсуски уларда ёки бирор бир бошка жойда тулик театрлар, концертлар ва кургазмалар афишаси йук. Жуда куп вокеалар хакида улар утганидан сунг хабардор буламиз.
Бугун соат 11 да Дийдор театр-студиясининг "Юлдузли тунлар" спектаклини томоша қилдим. Myday.uz ёзишича, спектакль Ўзбеккино агентлиги ва Дийдор студияси хамкорлигида яратилган. Унда студиянинг ёш актерлари билан бирга кино артистлари хам қатнашади. Бугунги спектакльда Бобур мирзо ролини Адиз Ражабов ижро этди.
Адиз Ражабов ижросидаги Бобур роли қандай чиқибди?
Ўша куниёқ таассуротларимни ёзмоқчи эдим, афсуски бошқа мавзуга чалгиб қолдим. Бобур, Шайбонийхон, Қутлуг Нигорхоним роллари яхши чиққан, айниқса Шайбонийхон роли ёқди. Унда темурийзодалар ўртасидаги нифоқ, фитна ва хиёнатлардан жуда маккорона фойдаланиб ўз хокимиятини ўрнатаолган шахс яхши кўрсатиб берилган. Бобур Йўлдошевни кўп фильмларда ижросини кўрганман, хар сафар қандайдир салбий таассурот қоларди.
Nigora Umarova
09.01.2017, 13:02
Пойтахт театрларида болажонлар билан Янги йил саргузаштлари
Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Республикамизда болажонлар учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилди. Шу жумладан, пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрида “Семурғ” (Ҳ.Олимжоннинг шу номли эртаги асосида С.Отажонов саҳналаштирган), Ўзбек драма театрида “Сохта Қорқиз” (муаллиф ва саҳналаштирувчи реж. Д.Масаидов), Рус академик давлат театрида “Синдбоднинг саргузаштлари” (саҳналаштирувчи режиссёр Б.Ҳамидов), Алишер Навоий номидаги балет ва опера Катта театрида “Суперқаҳрамонларнинг янги йил саргузаштлари (муаллиф ва саҳналаштирувчи режиссёр Руслан Шерезданов) каби саҳна асарлари улар учун ажойиб Янги йил совғаси бўлди.
https://img.uforum.uz/images/qwwxfwi4881190.jpg
Болаларни алдаб бўлмайди, бироқ мўъжизага ишонтириш мумкин. Бунинг учун уларга мўлжалланган бирор асарни олиб, саҳна безакларини эртакмонанд ишлаш, актёрлар труппаси орқали саҳна асарини намойиш этишдан ташқари ҳозирги замон XXI аср боласининг “бугунги тили”ни ҳам топиш зарур. Сабабки, ушбу аср боласи аввалги 10-15 йил олдинги тенгдошидан фикрлаш даражасида анча илгарилаб кетган. Саҳналаштирувчи режиссёрлар Янги йил эртакларини саҳналаштириш жараёнида ушбу жиҳатларга эътибор қаратишган: воқеалар ривожи жараёнида қайсидир пайтда болалар воқеалар иштирокчисига айланишди, қайсидир пайтда ҳайратланмай оддий кундалик ҳодиса сифатида кузатишди.
Театр санъатида ўз тизими(системаси)ни яратган К.Станиславскийдан, болалар учун актёр қандай усулда роль ўйнаши кераклигини сўрашганида, у “Худди катталар учун ўйнагандек, фақат ундан яхшироқ”,- деб жавоб қайтарган экан. Рус академик драма театрида режиссёр Бахтиёр Ҳамидов саҳналаштирган “Синдбоднинг саргузаштлари” асар бошланишидан аввал болажонлар Қорбобо ва Қорқизнинг улар билан бўлган жонли мулоқотида қатнашиб, жўр овозликда бирга шеър ўқишди, топишмоқларга жавоб топишди. Сўнгра бош қаҳрамон ва унинг дўстлари билан бирга денгиз оша сайёҳатга чиқишди.
https://img.uforum.uz/images/prbvywy5638756.jpg
“Минг бир кеча” араб эртакларининг бош қаҳрамони Синбод ва унинг атрофидаги иштирокчилар болалар дунёсига мослаштирилган. Обид Исмоилов ижро қилган Синдбод болаларда ҳақиқий қаҳрамон қиёфасида намоён бўлса, Аброр Йўлдошев ўйнаган Герей подшо, А.Коровлев ижро қилган Қийшиқ Рожер қиёфалари болаларда кулгу уйғотди. Улар қирол Жулиан, шер Алекс, зебра Марти, бегемот Глория, жирафа Мелман, кичкинтой Морт, Санида ва матрослар (О.Терновой, Ф.Орипов, Л.Бессонова, А.Андреева,, З.Раимқулова, К.Безматерних, А.Ахмедов, А.Синицина) ва матрослар билан бирга мўъжизалар оролидаги ёвуз аждар (А.Ахмедов)ни пок ниятли аждарча(С.Ҳасанов)га айлантиришга, қалбида яхшилик уруғи яратишга ёрдам беришди. Қароқчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини овоз чиқармай томоша қилишди.
https://img.uforum.uz/images/zecegxk6780735.jpg
Ғоя жиҳатдан спектакл сўнггида уни кузатган ҳамда саҳна асари қаҳрамонларига ёрдам берган болажонларда мўъжизалар ўз-ўзидан юзага келмайди, балки улар инсон фаолиятининг маҳсулидир деган фикр пайдо бўлди. Буни болажонлар билан суҳбатлашиш жараёнида англадик. Либослар ҳамда саҳна безаклари бўйича рассом Сергей Чернов ишлаган воқеалар ривожига кўра ўзгариб турувчи Синдбоднинг кемаси-ю, муз ғорининг тасвирлари, Бағдод шаҳрининг қиёфаси, саванна ўрмони ҳамда эртакмонанд қиёфадаги ҳайвонларнинг кўриниши ёш томошабинни ишонтира олди. Балетмейстерлар Алишер Шоёқубов ва Елена Нодировалар саҳналаштирган рақс ҳаракатлари, бастакорлар Улуғбек Солиҳов ҳамда Алексей Извольскийлар танлаган мусиқа ва қўшиқлар болажонларни мусиқага ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қилишга ундади. Саҳнанинг актёрлар чаққон пластик ҳаракатига мос ёритиб турилиши томошабинни зериктириб қўймади. Айниқса, саҳнада ёғаётган қор ва бўлган кучли шамол табиий чиққан.
http://https://img.uforum.uz/images/onmbysq6085153.jpg
Болалар учун қалам тебратаётган драматург, улар учун роль ижро қилаётган актёр олдиларида “ўзига хос томошабин” - “подшойи оламлар” турганларини доимо ёдларида сақлашлари даркор. Чунки томошабинлар зали саҳнани, саҳна эса томошабинлар залини ўзида акс этиради. Зал саҳнадаги ижрони яққол катталаштириб кўрсатувчи кўзгудир. Болажонларнинг ёниб турган кўзлари, синчков нигоҳлари, қийалиб турган қаҳрамонга доимо ёрдам беришга тайёр туриб, ҳамдардлик билан унга залда туриб йўл-йўриқ бериб туришлари – бу спектаклнинг мувафаққиятини билдиради.
Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театридаги “Суперқаҳрамонларнинг Янги йил саргузаштлари”ни кўрган болажонларда спектакль ижодкорлари ана шундай ҳис-туйғуни уйғота олишди. Дунё болаларининг телеэкран ва мультфильмлар орқали қаҳрамонига айланиб улгурган Супермен, Бетмен, Ўргимчак-одам билан бир қаторда ижодкорлар миллий қаҳрамонимиз “TARVUZMAN”- Тарвуз қаҳрамонни ўйлаб топишган.
https://img.uforum.uz/images/mnhtbat6683081.jpg
У ёвуз ниятли қаҳрамонлардан Арча шаҳри-Арча Ситини қутқаради. Тарвуз сотувчи Рустам – Тарвузменга унинг дўстлари нонвой Тандир Ботир, Али амаки ва унинг дўстлари ёрдам беришади. Бақлажон, Муз Қаймоқлар эса эртакдаги ёвуз тимсоллар сифатида намоён бўлишган. Ушбу Янги йил эртагидаги бош ғоя дўстлик инсон ҳаётидаги энг муҳим фазилат эканлиги, дўстларинг ёрдамида СУПЕР қаҳрамонлар кийимини киймай ҳам яхшилик қилувчи қаҳрамон бўлиш мумкинлиги тўғрисида ҳикоя қилинади.
https://img.uforum.uz/images/xvncbse2351989.jpg
Мусиқий эртакнинг мусиқасини бастакор Екатерина Комарова танлаган. Эртакмонанд Арча шаҳрининг безаклари Ўзб.да хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулла Ботиров, ёрқин либослар Лобар Полвонова томонидан яратилган. Қувноқ ва қаҳрамонлар ҳолатига мос ва хос рақслар Равшан Чориев томонидан саҳналаштирилган.
https://img.uforum.uz/images/zniflrd2751766.jpg
4 ёшли жияним билан Янги йил арафасида суҳбатлашгандим:
- Янги йилда Қорбободан нима сўраган бўлардинг?
- Қорбобо йўқ. Уни катталар ўйлаб топишган. Ўзлиги Қорбобонинг кийимини кийиб олиб, совға улашишади.
https://img.uforum.uz/images/abjvphd4423996.jpg
Нима дейишимни билмай лол қолдим. чунки биз болалигимизда Қорбобо ва унинг арча тагига ташлаб кетадиган совғасига ишонардик. Яна ўша жиянимни юқорида ўзимча кузатган томошадан чиқиб бўлгач, саволга тутаман:
- Эртаклар сенга ёқдими?
- Ҳа, одамлар бир-бирига яхшилик қилишининг ўзи мўъжиза экан. Мўъжизани эса ўзимиз яратар эканмиз.
- Қаердан билдинг?
- Синдбод эртагидаги Гирей подшо айтди-ку...
Ҳа, болани алдаб бўлмайди. Бироқ уни ишонириб, тўғри йўналтирса бўлади. Зеро, бугунги куннинг боласи, эртанги куннинг каттаси. Бугун парваришлаган ниҳолимиздан эртанги кун маънавият мевасини оламиз Истардикки, болажонларимиз учун уларни фикрлашга ундайдиган саҳна асарлари фақат Янги йил айёмидагина эмас, мунтазам Болалар театрида ҳам қўйиб турилса. Катталар театрининг репертуарида ҳам ҳеч бўлмаса 1-2 спектакл келажак авлод учун мавжуд бўлса...
https://img.uforum.uz/images/cedfwgo1056390.jpg
Бугун Рус драма театрида "Провинциальные анекдоты" спектаклини томоша қилдим.
Спектакль А.Вампиловнинг 1970чи йилларда ёзилган иккита кичик драмаси асосида қўйилган. Вампиловнинг бу асарлари Н.В.Гогольнинг "Ревизор"ига ўхшатма сифатида ёзилган. Спектакльда Вампиловнинг асарига кичик ўзгартиришлар киритилган бўлсада, асоси ўзгартирилмаган, замонавийлаштирилмаган хам. Хатто 2-қисмнинг бошида собиқ иттифоқ гимни хам янгради.
Албатта, театрда жанрлар кўп, улар орасида сершовқин комедия ва трагикомедиялар бўлиши табиий, бундай жанрдаги спектакллардан сўнг томошабинни ўйлантирса, кўрилган воқеа-ходисалардан хулоса чиқаришга ундаса қандай яхши. Лекин баъзида хаддан ортиқ шовқин-сурон, кулгунинг ортида актерларнинг ишонарли харакатлари хам зое кетгандай бўлади, бирор хулоса хақида гапирмаса хам бўлади.2 соатдан ортиқ давом этган "Провинциальные комедии" спектакли хам шундай таассурот қолдирди.
Шу хафтанинг чоршанба куни Рус драма театрида "Лю" спектаклини томоша қилдим. Спектакль А.П. Чеховнинг хикоялари асосида саҳналаштирилган.
Тасаввур қилинг, театрнинг кичик зали, бир тарафдан пастдан тепага қараб кетган ўриндиқларда томошабинлар жойлашган, бошқа тарафда кичик саҳнада ёш актерлар турлича алфозда ўтиришибди.
"Кетинглар! Туринглар ва кетинглар! Нима қилиб ўтирибсизлар, кетаверинглар. Ҳа-ҳа сизларга айтяпман, кетаверинглар". Дабдурустдан саҳнадаги актёр икки қадам нарида тўпланиб ўтирган томошабинларга қарата шундай деса аввалига эсанкираб қоласиз, кейин ҳазилга йўйиб, кулимсираб қўясиз. 3-4 актёр йиғилиб, Чеховнинг турли хикоялари, пьесаларида учрайдиган воқеалар асосида узуқ-юлуқ жумлалардан иборат экспромтга ўхшайди бу спектакль.
"Севаманми, севилармиканман ?" деб ўз-ўзига савол бериб, жавобини тополмаётган қиз, "уйланайми, мени севасизми ?" деб безовта бўлаётган йигит, "ҳеч қачон уйланма, уйланиш ташвишдан бошқа ҳеч нарса эмас" деб такрорлаётган бошловчи, сепи камчилроқ қизини бир амаллаб узатишни ўйлаётган ота-она. Бу спектакльда ҳамма нарса омонатдек, вақтинчадек, безовталик ҳукм суради.
Уйланиб, келиннинг сепида мўмайгина ақча олишини мўлжаллаган куёвтўрани ҳақиқий даромад ваъда қилинганидан анча камлигини билганидан кейинг бечора қиз билан гапи оҳанги ўзгаришини кўрмайсизми, "БОР! инг", "КЕТ! инг", "ЖИМ БЎЛ! инг" ва ҳоқазо. Ғижимланган қоғоз парчаларидан иборат доирада эса турмуш, улғайиш ташвишлари орасида ўша ўз-ўзига савол бериб, жавобини тополмаётган қиз.
Севги, севги, сев-ги бормикан ўзи, "Лю" спектаклининг қаҳрамонлари ҳам шуни билмоқчи холос.
Рус драма театрида "Семейный ужин" спектаклини томоша қилдим.
Спектакль француз драматурги Жан Пьер Абунинг шу номли пьесаси асосида саҳналаштирилган.
Воқеалар қишда Франция шаҳарларидан бирининг чеккасида юз берса-да, шу каби "оилавий тушлик"лар бизда ҳам рўй бериши ҳеч гапмас. Ҳақиқатан ҳам, жуда жўн вазият - 30 йил бирга турмуш қурган ота ва она ўз уйларида ҳар хафтанинг сешанба куни оилавий тушлик тайёрлашади, унга уларнинг яккаю ягона ўғиллари ва келинлари канда қилмай келишади. Табиийки, тушликка она энг яхши кўрган таомини тайёрлайди ҳамда фарзандлари келиши илинжида чоли билан турли мавзуларда суҳбатлашади. Шунда эшик қўнғироғи жиринглаб ... нотаниш одам машинаси бузилиб қолиб, телефон қилишга рухсат сўрайди.
Ундан кейинги бўлган воқеалар бизда ҳам айтайлик кўпчилик оилаларда юз бериши мумкин, тўсатдан очилиб қолган оилавий сирлар, тинч ва иноқ кўринган оилада юзага келган зиддиятлар, баъзи оналаримизни фарзандлари ва айниқса келинларини ўз "қолип"ларига бўйсиндиришга ҳаракатлари. Хуллас, таниш мавзулар.
Постановкачи режиссёр Бахтиёр Хамидов спектаклда барча актёрларга ўз маҳоратларини намойиш қилишга имконият яратиб берган, Кристин (она) ролини ижро этган Элеонора ДМИТРИЕВА оналаримизга хос меҳрни, аёлларга хос назокатни, қайноналарга хос ҳукмфармонликни кўрсатиб бера олган, унинг келини ролини ижро этган Диана ТЮМЕНЕВА эса ҳам мафтункорлик, ҳам саркашлик намоён бўлган аёл образини яратган.
Ушбу спектаклдан маданий хордиқ, яхши таассурот олиб қайтасиз деб ишонаман.
Шу кунларда "Ильхом" театрида "Белый белый черный аист" спектаклига тушдим.
Театр сайтида ёзилишича (http://ilkhom.com/plays/%d0%b1%d0%b5%d0%bb%d1%8b%d0%b9-%d0%b1%d0%b5%d0%bb%d1%8b%d0%b9-%d1%87%d1%91%d1%80%d0%bd%d1%8b%d0%b9-%d0%b0%d0%b8%d1%81%d1%82/), ушбу спектакль Абдулла Қодирийнинг "Калвак Маҳзум" кичик ҳикояларидан бири асосида саҳналаштирилиб, у шекспирона юксакликларга кўтарила олган.
Очиғи, бундай таъриф оширилиб юборилган, албатта, лекин...
Батафсил кейинроқ ёзаман.
Ильхом театри томонидан Абдулла Қодирий ижодига мурожаат этилиши ижобий ҳол, бу спектакль 90-йиллардан бери театр репертуаридан тушмай, намойиш этиляпти. Унда Абдулла Қодирийнинг "Калвак Маҳзум хотира дафтаридан" туркум ҳажвий ҳикоялари , "Бахтсиз куёв" драмасидан (совчилик саҳнаси) айрим лавҳалар олинган.
Театр сайтида спектакльнинг қисқача мазмуни берилгани сабаб, биз ҳам А. Қодирий асаридаги Маҳзумнинг ҳаёти тафсилотларини эслайлик. Маҳзумнинг падари бузруквори Тошкентлик мулла Охунд домла бўлиб, 45 дан ошганда фарзанд кўради. Маҳзум болаликдан кўп касалликларга йўлиқиб, бироз заиф, ҳаёлчан бўлиб ўсади. Саводи чиққанидан сўнг мадрасага ўқишга боради ва бир неча йил ўқиш давомида Муҳаммадкарим исмли йигит билан дўстлашади. Бу йигитга Маҳзумдан ташқари бошқа толиби илмлар, мударрислар, ҳатто мулла Охунд ҳам алоҳида эътибор билан қарашади. Маҳзум ва Муҳаммадкарим муносабатлари гап-сўзларга сабаб бўлгани туфайли, Маҳзумни уйлантириш режаси тузилади.
Инчунун, ўша даврларнинг одатига кўра Маҳзумни 12-13 ёшли қизчага уйлантиришади, лекин қизча ҳадеб йиғлаб, хархаша қилиб, тўйдан 3 кундан кейин ҳам куёвнинг "муроди ҳосил" бўлмагач, дўстлари унга ҳазил аралаш қаттиққўлроқ бўлишни маслаҳат беришади. Маҳзум келинни яхшилаб калтаклайди.
Албатта ёзилганларни чинига қабул қилишнинг ўзи кулгили, чунки бу ерда ҳажвий асар хақида гап кетяпти, муаллиф ўз даври турмушидаги иллатларни кучли юмор билан анчагина бўрттириб баён қилган. "Калвак Маҳзум хотира дафтаридан" туркум ҳикоялари "Муштум" журналида чоп этилгани ҳам маълум.
"Ильхом" талқинида эса Маҳзум ва Муҳаммадкарим (!), Моҳичеҳра (келин) ва аршинмолчи йигит (келиннинг севгилиси), ёш қалблар ўз муҳаббатларига эришолмай, урф-одатларнинг қурбонига айланишади.
Ҳа майли, талқин масаласини четга сурайликда актёрларнинг ижросига эътиборимизни қаратайлик. "Ильхом" театрида актёрларнинг маҳоратига тан бермай илож йўқ, айниқса Борис Гафуров ижросида мулла Охунд, Аброр Йўлдошев ижросида элликбоши роллари катта таассурот қолдирди. Сайдулла Молдаханов, Зульфия Раимкулова, Абдулазиз Ходжаев ҳам яхши ижро маҳоратини кўрсатишди.
Тартюф роли Тоҳир Саидовнинг янги босқичга кўтарилиб, етук актёрларимиздан бири бўлишига ишонч уйғотади.
Тохир Саидовнинг "Эътироф" мукофотига сазовор бўлишида "Тартюф" спектаклидаги бош роли сабаб бўлгани шубхасиз.
Кеча "Ильхом" театрида "Квартал Тортилья Флэт" спектаклини томоша қилдим.
Батафсил таассуротларни ёзаман.
Кеча "Ильхом" театрида "Заратустра от Ницше" спектаклини томоша қилдим.
Ушбу спектакль Ф.Ницшенинг "Так говорил Заратустра" асари ва унга бағишланган бошқа асарлар асосида режиссер Овлякули Ходжакули томонидан саҳналаштирилган. "Так говорил Заратустра" чуқур фалсафий асар бўлиб, зардўштийликнинг муқаддас китоби "Авесто" дан илҳомланиб ёзилган. Бундай фалсафий асарни саҳналаштириш учун режиссёр спектаклни замонавий телевидениедаги интеллектуал ўйин кўринишида тасвирлайди, бошловчи ҳар бир раундда савол беради, стол артофига йиғилган ўйин қатнашчилари эса саволларга жавоб излайдилар.
Маълумки, "Так говорил Заратустра" асари қаҳрамони Заратустранинг фикрича инсониятнинг асосий интилиши ўз қўрқув-ҳаяжонлари, ҳоҳиш-истаклари, ўзлигини енгиб, ўзлигидан устун келиб "олий-инсон"ликка (сверхчеловек) эришишдан иборатдир. Бундай фалсафий қарашларни асар эълон қилинган даврдан ҳозиргача тарафдорлари ҳам, аёвсиз танқидчилари ҳам бор. Танқидчилар учун асос ҳам етарли, чунки Гитлер Германияси босқинчилик, ирқий устунлик сиёсатининг назарий исботи сифатида айнан Ницшенинг олий инсон ҳақидаги қарашларини кўрган.
Олий инсонликка эришиш учун одамлар ахлоқ, диний қарашлар, эзгулик, ўзаро ҳайриҳоҳликдан воз кечиши, шунга эришганлар келажакни яратувчи олий инсонлар жамиятини тузиши лозим. Бунда асосий омил эса ўз иродасини олий ҳақиқатга, яъни ҳокимиятга эришишдан иборат. Ницшенинг қарашлари эҳтимол, қироллар асрлар давомида бир-бирини алмаштириб ҳукмронлик қилган империялар мавжуд бўлган, 19- аср Европаси учун актуал эмасдир, лекин 20чи ва 21 асрларда ўз тарафдорларини топмоқда.
Лозим бўлганда ҳар қандай мавжуд ахлоқий, диний, инсонийлик принципларни ҳатлаб ўтиб, иқтисодиётда бўладими, сиёсатда бўладими ўз мақсадига эришаётган ҳукмдорлар, бир давлат миқёсидаги корпорациялардан то транснационал корпорацияларгача, молиявий гуруҳлар аллақачон ўзларини "олий инсон"лар деб ҳисоблайдилар, ҳамда ўз ҳукмронликларини сақлаш ёки кенгайтириш учун арзимаган ўн минг, юз минг, миллионлаб одамларнинг тақдири билан ҳисоблашмайдилар.
Миллионлар эса, кундалик турмуш ташвиши, ҳар куни ишга қатнаб, йилда бир дам олиш насиб қилса, ўз ғам-ташвиши, айрим бахтиёр кунларига хурсанд бўлиб йилларни ўтказиб, яна бунинг устига стресс, неврозлар, доимий ҳавотирликда умр ўтиб кетади. "Олий инсон"лар эса ишчи кучи кўпроқ йил ишлаши учун пенсия ёшини узайтириш, стресслардан қутулиш учун эса одамларни руҳий ҳавотирлардан асрайдиган "таблетка от счастья" яратиш билан овора.
Дунёнинг 1% фоизини ташкил қилувчи бойларнинг жами маблағи қолган 99% аҳолининг маблағига тенг эканлиги (http://www.bbc.com/news/business-35339475) ҳам бундай қарашларни тасдиқлайди. Гарчи Ф. Ницше социал-дарвинизм (https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A1%D0%BE%D1%86%D0%B8%D0%B0%D0%BB%D1%8C%D0%BD%D 1%8B%D0%B9_%D0%B4%D0%B0%D1%80%D0%B2%D0%B8%D0%BD%D0 %B8%D0%B7%D0%BC) нинг айрим ғояларини танқид қилган бўлса-да, "олий инсон"ликка интилиш маълум маънода айнан шу назария билан ҳамоҳангдир.
Хуллас, спектакл давомида шу ва шу каби бошқа кўп фикрлар (масалан, интернет ва ижтимоий тармоқлар роли) ҳаёлдан ўтди.
"Заратустра от Ницше" спектакли биринчи навбатда саҳналаштирувчи режиссернинг юксак маҳоратини кўрсатади, бир ярим соат вақт ичида савол ва унга жавоб излаш жараёнида чуқур фалсафий қарашларни баён эта билиш, томошабинларни ҳам саволларга ўз жавобларини қидириб фикрлашга ундаш, бу албатта спектаклнинг ютуғи.
Nigora Umarova
23.05.2017, 13:46
https://img.uforum.uz/images/qfucakz546229.jpg
Кеча Ўзбеккино миллий агентлиги қошидаги Киноактер театр студиясининг Теннесси Уильямснинг "Стекляный зверинец" пьесаси бўйича саҳналаштирилган "Бир кунлик бахт" спектаклини томоша қилдим.
Теннесси Уильямснинг ушбу пьесаси автобиографик саналади ҳамда маълум маънода ўз оиласидаги муносабатлар акс эттирилган. Агар пьесанинг қаҳрамонларига тўхталадиган бўлсак, эри ташлаб кетиб, бир ўзи икки фарзандини тарбиялаган, иродаси кучли ва ўз ҳукмини фарзандларига ўтказа оладиган Онани (Аманда) кўрамиз. Шунингдек, жузьий жисмоний камчилиги туфайли одамови бўлиб қолган, жуда таъсирчан, ўз қобиғида ўралашиб қолган Қиз (Лаура) ҳамда ўз ҳаётидан норози, кундалик иши жонига текккан, бу иш онаси томонидан унинг ўғиллик бурчи сифатида қаралишини биладиган, уйини тезроқ тарк этиб ўзи ҳоҳлагани билан шуғулланишни орзу қилаётган Ўғил (Том). Яна бир пьеса иштирокчиси Қиз билан таништириш мақсадида Ўғил томонидан уйга таклиф этилган Меҳмон (Джим).
Пьесанинг асосий мақсади бу оиладаги мураккаб муносабатлардан ташқари, Қиз ва Меҳмон йигитнинг қисқа учрашуви орқали Лаурада ўзига бўлган ишончни уйғотиш, у ҳам латофатли, севикли бўла олишини, ҳаёт ранг-баранг бўёқлардан иборат эканлигини кўрсатишдан иборат, менимча.
"Бир кунлик бахт" спектаклида саҳнадаги воқеалар ривожи гитара оҳангларида жонли ижрода қўшиқлар билан шарҳлаб борилди. Гитара ижроси маромида бўлди, қўшиқлар ҳам маҳорат билан айтилди.
Умуман, совет даврида одат тусига айланган мусиқали театр алоҳида, драматик театр алоҳида бўлиши керак деган удумдан воз кечиш керак. "Ильхом" театрининг энг яхши спектакллари, Рус драма театрнинг "Иди мое творчество в народ" спектакли айнан мусиқа ва драматизмнинг уйғунлигида яратилган.
Спектаклнинг ўзидан таассурот афсуски ижобий деб бўлмайди. Менимча, пьесанинг асосий ғояси йўқолиб қолган, Она ролининг ижроси ҳам бир текис эмас. Кўп ҳолларда оналаримизга хос кундалик турмушда ва меҳмонларнинг олдида ўзларини ўзгача тутишлари, фарзандларига ҳам меҳмоннинг олдида атайин юмшоқ муомаласи жуда яхши акс эттирилган. Онанинг, эри кетганидан сўнг, якка суянчиғи бўлиб қолган ўғлининг ёқасидан тутиши эпизоди, менимча, ишонарли эмас. Бундай шароитда Ўғил Она учун суянчиқдан ташқари қайсидир маънода маслаҳатчиси, сирдоши ҳам бўлиб қолади, шундай экан она ўғлини қанчалик койимасин, ич-ичдан унга бўлган ҳурматни ҳис этиши керак.
Қиз (Лаура) роли актриса томонидан яхши ижро этилди, хатто мусиқали пауза вақтида Она ва Қиз ролини ижро этган актрисаларнинг беихтиёр ҳаракатларида ўзаро меҳр сезилиб турди.
Асосий эътироз Меҳмон йигит образининг талқини билан боғлиқ, режиссернинг фикрича меҳмон йигит ўта ўзига бино қўйган, қизнинг олдида телба тескари ҳаракатлар қиладиган, мақтанчоқ, пуфаксимон йигит. У ҳолда, бу йигит билан Лауранинг учрашишидан мақсад нима, наҳотки шу йигит Лаурада бирор бир яхши туйғу уйғота олса, наҳотки бу учрашувдан сўнг Лаура дунёга бошқа кўз билан қарай олади ?
Нима учун пьеса ҳам, спектакл ҳам шу саҳна билан якунланади, ахир муаллиф онаси ва синглисини ташлаб, узоқларга кетганидан сўнг ҳам синглисининг тақдирига бефарқ эмаслигини ёзяпти-ку. Режиссернинг фикрича ушбу спектаклдан томошабин қандай хулоса чиқариши керак? Менимча, бу хулоса Тенесси Уильямснинг хулосасидан фарқ қилади.
Nigora Umarova
06.06.2017, 15:02
Адвокатлик осонму?!...
"Ҳар бир миллат маишат тарафиндан тараққийга юз қўймаса, маънавий тарафдан, яъни маърифат тарафидан ҳам тараққий қилолмас, бир кишининг ўз маишатига етарлик молу ашёси бўлмаса ва буларнинг сабабига ҳаракат қилмаса, моддий ва маънавий ишларни қилмоқдан ожиз қолур. Ва бундай очу яланғоч ўз авқотини ўткараолмайтурган бир халқга маърифат, маданият, улум ва фунундан дарс вермак муносиб бир иш ўлмаса керак, чунки фақир халқларнинг кеча-кундуз фикри-зикри нон топмак ва бола-чақасининг қорнини тўйғузмакдир" (АБДУЛЛА АВЛОНИЙ)нинг ушбу ғоясини режиссёр Асқар Холмўминов ҳам, рассом Миржалол Холиқов ҳам яхлит саҳна ечимида (рассом+режиссёр ечими)да уйғунлик билан очиб бербсизлар. Актёрларнинг ҳар бирида қаҳрамонининг характери сингдириб юборилган. Бу ҳам сўзда (нутқнинг баланд-пастлиги, тусмолланиш, дудуқланиш), ҳам ҳаракатда, ҳатто нафас олишларида ҳам сезилди. Қашқадарё мусиқали драма театри актёрларининг ижросига гап йўқ. Пьеса 1914 йилда ёзилган бўлса-да, ўз аҳамиятини ҳанузгача йўқотмаган. Давронбекдек адвокатларга осон бўлмаган. "Адвокатлик осонми?" У кимнинг ёнини олур? Мазлум, исроф тўлқунлари ила ўйнашиб "дард устига чипқон" дегандек, кундан-кун бидъат устига бидъат ортираётган миллатдошларини басир кўзларини очишга ҳаракат қилаётганлигини кесатиқли кулгу асосида енгил баён этишда режиссёр актёрлардан моҳирлик билан фойдаланган. Назаримда худди қўғирчоқ театр кўргандек бўлдим. Томоша ичида томоша. Аҳамият берганмисиз ҳеч? Дуо қилишаётганда "тўй устига тўйлар бўлсин", "топганингиз тўйга буюрсин" дейишади. Бу олқишми ёки қарғиш? Бойми, камбағалми тўй пойгаси қилиб, бир-бирларининг бор-йўқларига қарамасдан, фақир ва камбағаллар уйларини, боғларини, отларини, тўнларини сотиб ХХ аср бошларида тўйга сарф қилганликларини XXI асрда ҳам янгича кўринишда "мерос" бўлиб қолган. Биз борган сари тараққиёт сари одимламоқдамиз, бироқ бизнинг бу исроф ва бидъатларимиз қачон йўқ бўлиб кетаркан-а?!..
"Ҳозирам ҳузурам" деб истиқболини ўйламаган ва болаларининг саодатини тушунмаган бир қавмдан қандай тараққий, маданият ва маърифат кутмак керак? Оч-яланғоч, кулфат, меҳнат ва заҳмат балолари орасида ўралиб қолган бир қавмга: "Маданиятга кирингиз, мактаб солингиз, ўқунгиз, тараққий қилингиз" каби сўзлар 7 йил мобайнида Европада таҳсил олиб, миллатининг аҳволини Европа маданияти билан солиштирган адвокатнинг тилидан миллатини уйғотишга қаратилган ҳайқириқ бўлиб чиқади.
"Миржалол+Асқар" ижодий бирлигига омад тилайман!
(P/S: Спектаклга киришдан олдин актёрлар номи келтирилган дастурча тақдим этилса эди).
Спектаклни кўриш жараёнида қуйидаги сатрлар киши хаёлидан ўтди:
Ҳама поён ба боло метариқад,
Ман аз боло ба поён метариқам.
Адвокат Давроннинг позицияси ўз миллатининг аҳволига куйиниши ортида фикримча шу ғоя бор.
https://img.uforum.uz/images/rkwcwvt8606318.jpg
Shuhrat Rizayev
14.06.2017, 18:26
“РЕЖИССЁР КЕРАКМИ, ЎЗИ?”
Дабдурустдан бундай савол қўйиш ғалатироқ туюлиши табиий. Бугун томоша дегани кўпайгандан кўпайиб, санъат нарироқ турсин, не-не маънавий банг, олди-қочди кино, спектакль, сериал, клип, шоу ва ҳоказолар учун ҳам режиссёр дегани талабгир бўлиб турган пайтда бундай савол қўйиш, албатта, ноўриндек. Аммо, не ажабки, бугун ўзбекка режиссёр керак эмас экан. Аниқроғи, ўз ишини пухта биладиган, спектакль деган ҳодисани миридан сиригача юрагидан ўтқазиб, уни росмана санъат ўлароқ жамиятга тақдим этадиган юксак прфессионал санъаткор режиссёр керак эмас экан. Нари-бери қитиқ қўзғайдиган, у-бу воқеа лахтакни амаллаб бир-бирига ёпиштириб, тангроқ вазиятдан чиқиб кетадиган, унча-бунча пичратқи эҳтиросларни қўзғатиб, кўзга нам, лаб-лунжга таъм сола биладиган чаламулла, анчайин ажабтовур, гапдон, учар бир кас бўлса кифоя: боса-бос шоу-томоша, бада-банг шоҳ ташлаб ўйин-кулгу, қийқириқ, жазава... Эй, Худо, қачон бу халойиққа ақл, инсоф, ўй-тушунча киради, деб куйинганингча қолаверасан. Чунки яккасан, таъқибли нигоҳларга, таъна-маломатларга чидолмай атрофингни тарк этиб кетганлар туфайли ёлғизланиб, курашларда толиққансан, “боре, керакми битта савил жонимга”, деб юборар даражага келиб қолиб, ўзингни фаолиятсизликка ҳукм этасан... Аммо... аммо қани ўша “э..., боре...”дан топадиган ҳаловатинг?! Йўқ..., йўқ у! Чунки бу қисмат – Яратган эгангнинг пешонангга ёзгани – тамғаси. Маломат қиладими, таъна-дашном берадими, не бир имконияту мартаба, жиччагина амалу умидворликдаги унвону нишон-барининг андишасини йиғиштириб, ўзингни жабҳага отасан, бўлганча бўлар дейсан, қисматдан юз буролмайсан – таваккали Худо! Ёзуқми бу ёки бахт, ҳар қалай, виждон билан яшаш, “Жим туролмайман!” (“Не могу молчать!”) деган Толстой бобога ўхшаб фарёд уриш кўз ўнгида воқе бўлиб турган адолатсизликка кўниколмай, мунг чекадиган танқидчи – мушоҳадали, муносабатли одамнинг, мутахассиснинг ва, энг муҳими, фуқаронинг вазифаси, ҳаққи рост бурчидир, аввало. Шу андишада моҳи-рамазоннинг ўн биринчи саҳари қўлга қалам олдим. Сабаби боис ўнинчи кун рамазон ифторидан сўнг Баҳодир ака Йўлдошевнинг қўнғироқ қоқиб, аламу ангиз каминага қилган маломатлари, “ўзбекка режиссёр керакми, ўзи?!” дея қайта-қайта берган аламли саволлари бўлди.
https://img.uforum.uz/images/evleyhg4306867.jpg
Маломатки – жон-жонимдан ўткулик: театрларда янги томоша бўлса, бориб ошини еб, мақтаб келаверасанларми, директорларнинг эллик доллорлик ҳаражатига сотилиб кетаверасанлар, деган туҳмат тошлари...
Аламки – куни кеча (шу гаплардан икки кун аввал) Ўзбек давлат драма театрига вазирнинг биринчи ўринбосари шахсан бориб, Ўзбекистон санъат арбоби, атоқли режиссёр Олимжон Салимовни бутун жамоага бош режиссёр сифатида таништириб келса-ю, Олимжон ака бор жамоа кимлардан иборат экан, билиб олай дея штат жадвалини сўраб суриштиргани учун у ерда вақтинча вазифа бажариб ўтирган директор (аслида директор ўринбосари лавозимидаги касби кори театрга мутлақо алоқасиз) йигитча “Сенинг ишинг спектакль қўйиш, театрда ким ишлайди, бу ерга ким кириб-чиқади, ишинг бўлмасин” дея отаси тенги одамни, Ўзбекистоннинг кўздаги атоқли режиссёрини беҳурмат қилиб, дўқ уриб, ҳайдаб солгани... Янаки, вазири аъзамнинг ўзи илтимос қилиб, Баҳодир Йўлдошевнинг қийин-қистови билан О.Салимов театр бош режиссёрлигига не бир андишаларда борган бўлса-ю, “шу даргоҳга рози бўлиб келдимми, энди қорин учун эмас, қадр учун, ўзбекнинг санъати, театр деб юрган каттаю кичик қора кўзлари ҳаққи бирор ўзгаришлар қилишим керак. Ўзбекистон янги паллага қадам қўйди, Юртбошимиз Шавкат Миромонович оламшумул ишлар билан юртни тараққий эттириш тадорикларида ёниб юрганида унга ҳамфикр, ҳамқадам бўла билайлик”, деган янгигина бош режиссёр ҳали тайин иш бошламай, пойгакдаги ўрнига ишора қилиниб турса?.. Буни не деб, қандай тушунмоқ керак?
Баҳодир аканинг фиғони ошиб, яна каминага нишларини санчади: “Эй, барака топкурлар, мени эмас, Олимжон Салимовни эмас, театрни, ўттиз еттита ўзбек театрини ҳимоя қилинглар ҳар хил касу нокаслардан. Қачонгача режиссёр зоти хор бўлади?! Маннон Уйғур шўро пайтида, мафкурадан оғиб кетаяпти деб, бир муддат бош режиссёрликдан олиниб, чеккага суриб қўйилган бўлса, Тўла ака (Тошхўжа Хўжаев) санъатдаги дилетантлар туфайли театрдан безиб, ичкиликка берилиб, ажалидан беш кун бурун ўлиб кетган бўлса, Эргаш Масафаевнинг қисмати ёки ўзимнинг, Олимжоннинг талабчанлигимиз учун бошимизда ўйнаган маломат қамчилари, хўр-хорликлар – қачон тугайди булар?! Ким ҳимоя қилади бизни?! Нима, Ўзбекистонда режиссёр дегани шунчалар кўпми? Азбаройи кўплигиданки, ёшим етмиш иккига кириб майдонма-майдон югуриб юрибман. Бу, албатта, менга малол эмас аксинча шараф келтиради. Аммо вақти-соати етганда, ёшларга, агар улар бўлса, навбатни ҳам бериш керакку! Росмана санъаткор режиссёрнинг йўқлигидан, тайинли тайёрланмаётганиданки, Олимжонни юраги касал ҳолида, етмиш ёшида “Театрга бор, шунча умид билан юрган актёрлар – умри беҳуда ўтмасин” дея мажбурлаб илтимос қилиб турсак. Охири борми, бу бемазагарчиликларнинг?!”
Бу гаплар, бир қарашда, хусусий холатга тегишлидек туюлади. Ҳа, энди, театрчилик, баланд-паст гаплар ҳамиша бўлган, бўлаверади. Шунга ҳам “ота гўри қозихонами?! Ундан кўра уч-тўрт кун бурун эълон қилинган “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори ва унда тасдиқланган 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора тадбирлар Дастури хусусида сўзлашсак маъқулмасмиди, деб қоласан. Баайни шундай, ҳаққи рост! Аммо Баҳодир аканинг куйиниб, аламланиб айтган гаплари айни шу ҳужжатга бевосита алоқадор экани ҳам лоп-лоп хаёлингга келаверади. Санъатни ривожлантириш ва такомиллаштириш дегани, албатта, режиссёр кадрларнинг истеъдоди, салоҳияти билан чамбарчас боғлиқ жараёнки, ҳақиқий режиссёрсиз санъат, айниқса, театр санъати сира ривожланиши, инчунун, такомиллашиши мумкин эмас
Shuhrat Rizayev
14.06.2017, 18:28
Маннон Уйғур 22 ёшида “Турон” труппаси (ҳозирги Миллий театр) етакчиси бўлган эди. Тошхўжа Хўжаев 33-34 ёшларида, Баҳодир Йўлдошев эса 23-24 ёшларида катта-катта давлат тадбирлари, съезд, қурултой ва бошқа турли байрам томошаларини саҳналаштириб, дурустгина ҳаётий ва ижодий тажриба тўплаб, йигирма саккиз-йигирма тўққиз ёшларида ҳозирги Миллий театрнинг Бош режиссёри бўлган эди. Бошқа атоқли режиссёрларимиз хусусида ҳам шундай мисоллар келтириш мумкин. Улар айни навқирон ёшларида ўз ижодий “мен”ларини намоён этиб, жиддий ижодий труппаларга етакчи бўла олишларини амалда қўйган спектаклари, жамоаларни йўналтира билганлари билан исбот этган эдилар. Қани ана шу анъана ва етакчиликка қобил етук ёш истеъдодлар?! Ўзбек театрининг режиссёрлик ва актёрлик мактаблари, анъаналари бор ва улар ўн йиллар давомида шаклланиб, ривожланиб келаётган эди-ку. Нега оқиб турган дарё ўзанлари қуруқшаб бораяпти? Шу ҳолатда ўзбек театр режиссёрлиги санъатини Баҳодир Йўлдошев, Олимжон Салимов, Мансур Равшанов, Карим Йўлдошев, Носир Отабоев, Жўра Маҳмудов, Валижон Умаров, Сайфиддин Мелиевлар ўз ижоди, изланишлари, маҳорат ва ижодий ташкилотчиликлари билан сақлаб турган эканлар, уларнинг қадрига ета билишимиз, асрашимиз ҳам зарур-ку! Таъбир жоиз бўлса, театр учун маъмурий хизмат ходимлари топилаверади, булар оз эмас, аммо режиссёр масаласи муҳимлардан муҳим. Чунки режиссёр туғилади, диплом ё бир шаҳодатнома билан талаба режиссёр бўлиб қолмайди. Мободо шундай бўлганида бугун пойтахтимиздаги аксарият театрлар ҳозиргидек бош режиссёрсиз, йўлини топа олмай юрмасди. Шунинг учун ҳам Баҳодир аканинг куйиниб айтган фикрлари бу хусусий хол эмас. Қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев ҳам ўттиз икки миллионли мамлакатнинг оддий бир фуқароси эмас. У бир пайтлар таниқли арбоб, ҳозирда марҳум устозимиз айтмоқчи, “республика мулки” – ўзбекнинг фахри, бойлиги. Демакки, бу одамнинг ўзи каби фикрини ҳам хусусий фикр деб қабул қилиб бўлмайди.
Шу гаплар билан мазкур ёзувларга нуқта қўймоқчи эдим. Қарангки, қўлимдаги ручкани қўяман деб қарасам, унда “Ўзбек Миллий академик драма театри – 100” дея ёзиб қўйилган экан. Беихтиёр бундан уч йил аввал отахон театримиз ва айни чоғда ўзбек янги театр санъатининг бир асрлик тўйини нишонлашга тайёргарлик кўрилаётган худди шу паллалар хотиримга келди. Раҳматли биринчи Президентимизнинг махсус Қарорлари эълон қилинган ва шунга мувофиқ Миллий театрда таъмир ишлари ва бошқа ташкилий-амалий ишлар кетяпти, ҳужжатли фильм, китоб-альбом тайёрланаяпти ва ҳоказо. Бироқ энг муҳими, муҳимлардан муҳими – юз йиллик санани саҳнада қандай нишонлаймиз, олий даражадаги меҳмонларга репертуардаги қайси спектаклни намойиш этамиз деган масала кўндаланг. Президентимизнинг мазкур Қарори ижросига масъул мутасадди вакиллар театрнинг амалдаги бирор спектаклини байрам тадбирларига мувофиқ эмас, пъеса ва режиссура ночор дея маъқул кўрмаяпти. Вазиятдан чиқиш учун концерт номерлари билан кифояланамизми деса, бу ёғи театр-томоша муассасасининг қутлуғ санаси нишонланаяпти. Қарангки, 2014 йили Давлат аҳамиятидаги нуфусли тадбир бундан 40 йил аввал саҳналаштирилган “Келинлар қўзғалони” спектакли негизида эркин – импровизацияли композиция шаклида томошабинга намойиш этилди. Чунки бу спектакль юксак режиссёрлик маҳорати билан саҳналаштирилган ва ўзбек театр тарихидан муносиб жой олган унутилмас мумтоз асар – театр санъати намунаси эди. Бу, спектаклнинг режиссёри эса Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев эди.
Орада икки йил ўтиб, Миллий академик театримиз саҳнасида Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” тарихий трагедияси янгича талқин ва таҳрирда саҳналаштирилди. Мазкур спектакль премьерасида иштирок этган ўша юбилей тадбирига масъул мутасадди акамиз бу сафар томоша тугагач, Миллий театр Бадиий кенгаши аъзоларига қарата: “Агар Ислом Абдуғаниевич ҳаёт бўлганларида уларни сира иккиланмай мазкур спектаклга таклиф этган бўлардим”, деб айтдилар. “Мирзо Улуғбек” спектаклини саҳналаштирган режиссёр эса Ўзбекистон санъат арбоби Олимжон Салимов эди.
https://img.uforum.uz/images/bqtjixd8193139.jpg
Р.S. Хўш, айтилганлардан не хулоса қиламиз, аниқроғи, ким хулоса чиқаради? Амал курсисига мазахўрак бўлиб, ўзига дахлсизлик тўнини ёпишга уринаётган директор ўринбосари – йигитчами ёки муҳтарам вазири аъзам жанобларими? Нафсиламрини айтганда, бир ерини мўйчинак тишламаган бачаларга пишанг бераётган, уларни ҳезлаб, ортида турганлар ким экан? Шукрки, Ўзбекистонда на Ислом Каримов ва на улардан сўнг Шавкат Миромонович “акахонлик” касали урчишига йўл бермадилар. Ҳамма нарсада адолат ва тўғриликни шиор тутиб келмоқдалар. Лекин яна бир ҳақиқат ҳам борки, адолат ва тўғрилик наққошнинг нили эмас – бир чизганингча ялтиллаб тураверса. Маънавий ақидалар барқарорлиги учун ҳамиша ва ҳамма ерда муттасил курашмоқ шарт. Қаерда лоқайдлик, бепарволик урчиса, ўша ерда адолат путурдан кетади, тўғрилик эгриликка айланади...
Айни масалада муроса бўлиши мумкин эмас. Театрда бош режиссёр бўлган одамга ҳаммаслак-ҳамкорлар, русча айтганда, команда керак. Режиссёр фикрини аниқ илғайдиган рассом ва унинг ишини ташкил этиб берадиган директор бўлса, энг аввало, шу ерда самара, ижодий юкасалиш бўлади.
37 театр – айтишга, ёзишга осон. Ҳар бирида юзларча инсон. Йиғиб келса неча минглаб жамоа-жон. Шуларнинг барига энг аввало режиссёр, бор бўлса бош режиссёрлар масъул. Демак, минглаб одам-театр меҳнат аҳлининг тақдири режиссёрга боғлиқ. Режиссёр фаҳму фаросат, фасоҳат билан уларнинг куч-имкониятидан фойдалана олса, аҳли театр миллионларнинг қалбига эзгулик уруғини сепади, улуғвор ишларга бошлайди, юртни обод, кўнгилларни шод этади. Асли жаҳон театр санъати ҳам режиссёр ва режиссёрлик санъати туфайли мавжуд, яшаяпти ва шитоб билан тараққий топмоқда.
Бундан қирқ йиллар нарида собиқ иттифоқдаги ўнлаб академик театрлар орасида Ҳамза номидаги ўзбек Академик (ҳозирги Миллий) драма театри катта-кичик расмий-норасмий саноқларда биринчи учликда зикр этиларди. Россия ва Грузиядаги театр санъати даражасида саналарди. Бу асосан театр режиссураси ҳисобига эди. Чунки каттаю кичиклиги, маҳобати, имконияти жиҳатидан юзлаб кучли театрлар бўлгани ҳолда, ўзбек театри режиссура ҳисобига энг олди учликда эди. Қарангки, бизда режиссуранинг турли нохолис субъектив сабаблар туфайли таназзулга кетиши театр санъатимизнинг даражоти тугул, шу орада етишган неча авлод санъаткорларнинг ҳақиқий режиссура нима эканини билмай, ўзида ҳис қилмай ўтишига сабаб бўлмоқда. Ажабки, иш жойи театр бўла туриб, театр нималигини билмай ўтиш одам учун фожеа эмасми?! Демоқчимизки, ҳақиқий режиссёр талқини, таҳлили, талаби ва таснифи бўлмаган жойда ҳақиқий театр ҳам йўқ, демакки, санъат ҳам йўқ. Бу нари борса ҳаваскорлик, холос. Ҳаваскорлик билан эса бирор иморатни қуриб бўлмайди, инчунун театр иморатини. (Бунинг кулгули, аммо аламли рамзий кўринишларини марҳум устоз Эркин Воҳидов “Донишқишлоқ латифалари”да Матмусанинг тандир қурганию тандир кийгани, дутор чалганию қўшиқ айтгани каби қатор ҳангомаларда яққол кўрсатиб қўйганини бир ёдга олайлик.) Таассуфки бугун ўнлаб ўзбек театрлари “бош”сиз, яъни бош режиссёрсиз, ҳатто тайин-тутуруқли оддийгина режиссёрсиз, аниқроғи касбида саводи чиққан, мутахассислиги “хос”ликларини англаб етган етакчиларсиз мавжуд бўлиб турибди. Шу тахлит кетса, ажабмаски, ҳадемай режиссёр дегани анқонинг уруғига айланиб, кунимиз Матмусаларга қолса. Илоҳо бундай бўлмасин, ақл борида этакни ёпайлик. Бинобарин, мазкур ҳодисадан хулоса чиқариб, янаги йил ташкил топганига ярим аср тўладиган Ўзбек давлат драма театрида соғлом ижодий муҳит, қизғин театрчилик фаолияти билан яшаш кайфиятини қарор топтирайлик. Токи ўзбек театр санъати яна бир кучли, бақувват ижодий жамоа изланиш, интилишлари билан ривожу тараққийга эришсин, анъаналарини давом эттириб, замона шитобига муносиб ўзгариш ва янгиликлари билан маънавиятимиз, маданиятимиз, санъатимиз такомилига хизмат қилсин.
Шуҳрат РИЗАЕВ
Кеча Миллий театрда "Ўжарлар" спектаклини томоша қилдим. Спектакль қорақалпоғистонлик драматург Ўрозбой Абдураҳмоновнинг пьесаси асосида саҳналаштирилган.
Спектакль келин ва куёв тарафдан бўлғуси қудаларнинг қалин пули тўғрисида тортишувидан бошланишини кўриб, об-бо яна тўй, қайнона-келин мавзуси эканми деб ўйлагандим, ҳайрият мавзу бироз бошқа экан.
Пьеса Чеховнинг "Предложение" пьесасини эслатади. Ёдингизда бўлса, Чеховнинг ушбу пьесасида қўшни именияларда яшовчи совчиликка келганлар аввалига Воловьи Лужки деган дала қайси қўшнига тегишли экани, кейин эса кимнинг ити яхшироқ деб жанжаллашиб қолишади ва натижада совчилик ҳам, бўлажак тўй ҳам бекор бўлиб кетишига оз қолади.
"Ўжарлар"да ҳам икки қуда арзимаган масалада чиқиша олмай жанжаллашиб қолишади ҳамда бир-бирлари билан севишиб топишган ёшларни анча қийин аҳволга солиб қўйишади.
Актёрларга келсак, Тоҳир Саидов Жандулла ролини яхши ижро этди. Эркак қудалар Матриза (Ҳожиакбар Комилов) ва Холмурод (Рустам Каримов) роллари ҳам маромида бўлди, Матриза ролини ижро этган актер спектакль давомида бир сафар ўз исмини, кейинги сафар қизини исмини (Қоракўзни Бўтакўз) адаштирганини ҳисобга олмаса ҳам бўлар. Аёл қудалар Ақсингул (Раъно Ярашева) роли бир маромда яхши ижро этилган бўлса, Қизилгул роли Саида Раметова томонидан жуда ялтоқланиб (томошабинлар айнан шундай ижро кутгандек қарсаклар кўп бўлди) ижро этилди. Шу ролни Гулчеҳра Ибраҳимбекова томонидан ижросини кўрмаганимдан афсусландим.
Келин (Қоракўз) ролини Нигина Анорбоева қаторида Дилноза Кубаева ҳам ижро этишини ҳисобга олсак, Миллий театр саҳнасида "Ўжарлар" спектакли "Андишали келинчак" билан бирга миллий-маиший мавзусидаги энг томошабинбоп комедиялар бўлиб қолиши шубҳасиз.
"Ревизор"дан эса дарак йўқ...
25 июн куни Ўзбеккино Миллий агентлиги қошидаги Киноактер театр-студиясининг "Бибихоним" спектаклини томоша қилдим.
Шаҳодат Исахонованинг "Бибихоним" романини ўқимаган эканман, китобнинг электрон вариантини ҳам тополмадим. Сароймулк хоним (Бибихоним) Темурнинг ўлимидан кейин 1 йил яшаганини (1406), Улуғбек 1409 йилда Самарқанд тахтига ўтирганини ҳисобга олсак, спектаклдаги воқеаларнинг хронологик ривожи қанчалик тўғрилиги савол туғдиради. Шунингдек, спектаклнинг биринчи сағнасида 10 яшар бола Улуғбекнинг бувиси ўрнидаги одам, тарбиячиси Бибихонимга ақл ўргатиши ҳам бироз ғалати. Яна бошқа саволлар ҳам борку (масалан, нима учун Бибихоним Улуғбекни "Улуғим" деб чақириши тушунарсиз), майли буларни бадиий тўқимага йўяйлик.
Спектаклни ўзига келсак, ҳар қисмнинг охирида ҳофиз турли рангдаги биттадан гулни Бибихонимга тутқазиши, Бибихоним гулни осилиқ турган тувакларнинг бирига қўйишидан мақсад нима эканлиги ноаниқ бўлиб қолган. Бибихонимни қўлларини осмонга кўтариб, ҳайқириши ҳам қанчалик шарқона одоб қоидаларига тўғри келади билмадим. Саида Раметова Бибихоним ролини ижро этар экан, невараларига меҳрибон, кези келганда ҳукмдор олдида итоаткор, зулмга учраганларнинг ҳимоячиси сифатида кўрсатиб берган. Спектакл давомида Бибихоним юзида бирор ўзгариш, мимикани пайқамадим. Эҳтимол, режиссер Сароймулкхоним образининг ўзидан келиб чиқиб (ҳарқалай, бош малика) шундай талаб қўйгандир. Лекин, менимча, ҳақиқий характерли роль бўлиши учун актер ўзининг қолипга тушиб қолган "қайнона" образидан чиқиб кета олмагани сабаб бўлган кўринади.
Умуман олганда, актерлар томонидан ўша давр муҳити, ўзаро муносабатлар яхши кўрсатиб берилган. Актерларнинг ижро маҳорати ҳам юқори даражада.
Режиссер томонидан ўтмишимиз хақидаги "Тўмарис" ва "Бибихоним", Теннесси Уильямс пьесаси асосида "Бир кунлик бахт" сингари хилма-хил спектакллар билан янги театр-студиянинг репертуарини бойитиши албатта қувонарли.
Тошкентда ҳам дунёнинг йирик пойтахт шаҳарлари каби театрлар қанчалик кўп бўлса, уларда ҳам классик, ҳам ижодий-экспериментал янги спектакллар саҳналаштириб борилса шунчалик яхши. Томошабинларимиз айнан шуни кутмоқда.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot