Просмотр полной версии : Teatr - ma'naviy tarbiya maskani
Teatrda agar yaxshi asar qo'yilsa, unga tomoshabinni chaqirish shart emas.
Husniddin
18.10.2010, 22:20
Teatrni ham adabiyot kabi jamiyat hayotining ko'zgusi deyishadi. Unda jamiyat hayotidagi tarixiy va bugungi kundagi voqealar yaqqol aks etadi.
Teatrga borib turasizmi? Sizga qaysi ko'rinishdagi spektakllar (drama, komediya, tragediya) yoqadi? Nima uchun teatr ma'naviy tarbiya maskani sanaladi, sizningcha?
Obrazlar inson hayotini ifodalaydi, bu esa inson uchun ibratli.
obrazlar insonni ifodalasa kerak, ularning xatti-harakatlari esa ibratli bo'ladi menimcha.
Obrazlar inson hayotini ifodalaydi, bu esa inson uchun ibratli.
obrazlar insonni ifodalasa kerak, ularning xatti-harakatlari esa ibratli bo'ladi menimcha.
Meningcha, Obrazlar yozuvchi-senarist, rejissyor, aktyor fikrlarini ifodalaydi, agar ular bir birini to'ldirsa, insonni. Hatti harakatlarini endi bilmadim. Unga esa tomashabin baho beradi. Tanqid qiladi, sevadi, nafratlanadi va hakazo...
Nigora Umarova
19.10.2010, 16:22
Раҳматли Ҳожиакбар Нурматов шундай деган экан: ""Отелло"ни уруш йилларида қўйишнинг ним кераги бор эди? Шунинг учунки, бу асарда хиёнат ҳақида гап кетади. Ҳар қандай кучли, жасур эркакни жанглар эмас, аёлнинг хиёнати қулатади. Фронт ортида қолган ёлғиз аёллар. урушга кетган аёлларнинг шаъни. Пьессани ўқиб тушуниш, сўнгра уни ўзингники қилиб олгандан кейингина талқин этиш керак"
Бугунги кунда эса "Отелло"ни майнавозчилик қилиб, одамларни кулдираман деб баъзи санъаткорлар саҳнага қўймоқда.
Эсиз... маданиятнинг "янгича талқин"и
Nigora Umarova
21.10.2010, 11:18
Asli teatr afishalari haqida ma'lumotlarga extiyoj sezdim bugun. Ertaroq xabarim bo'lganda kecha borib ko'rgan bo'lardim...
Teatr afishalari haqida ma'lumot olish uchun teatr ma'muriyatidan so'rab bilib olishingiz mumkin.
E'tiboringizga poytaxt teatrlari ma'muriyatlarining telefonlarini e'lon qilmoqdaman.
O'zbek milliy akademik drama teatri 244-17-51, 244-33-75
Rus akademik drama teatri 233-81-65, 233-42-10
Muqimiy nomidagi o'zbek davlat musiqiy teatri 245-16-33, 154-12-42
Toshknt Davlat musiqiy komediya(operetta) teatri 277-85-92, 277-86-11
O'zbek davlat drama teatri 244-05-78, 244-11-70
O'zbekiston yoshlar teatri 244-10-89
Respblika yosh tomoshabinlar teatri 244-76-20
Respublika qo'g'irchoq teatri 256-73-95, 256-83-17
Bundan tashqari "O'zbek teatr" ijodiy-ishlab chiqarish birlashmasi har oyda "Toshkent teatrlarida" degan oylik repertuarni chop etadi. Repertuarni matbuot kioskalaridan xarid qilsangiz bo'ladi.
Nigora Umarova
21.10.2010, 11:33
Spektakllar 18-00 da boshlanadi.
21-oktabr "Faridaning dil daftari"
22-oktabr "Eng suluv kelinchak"
23-oktabr "O'zbekcha raqs"
24-oktabr "Andishali kelinchak"
25-oktabr Dam olish kuni
26-oktabr "Bevalar"
27-oktabr "Uch kunlik dunyo"
28-oktabr "Neksiya"
29-oktabr "Oltin qiz"
30-oktabr "Sensiz o'tmas kunlarim"
31-oktabr "Andishali kelinchak"
Nigora Umarova
21.10.2010, 12:00
Spektakllar soat 18-00 da boshlanadi
21-oktabr "Bu telba xonadon"
22-oktabr "Toshkentning nozanin malikasi"
23-oktabr "Oyonam-qaynonam"
24-oktabr "Xonuma"
25-oktabr "Sinfdosh yoxud kuyovlikka nomzod"
26-oktabr Dam olish kuni
27-oktabr "Otabek va Kumushbibi"
28-oktabr "'Jaydari kelin"
29-oktabr "Toptalgan tuyg'u"("Xotinimning uch shaydosi")
30-oktabr "Superqaynona"
31-oktabr "Superqaynona-2"
28-oktabr "Neksiya"
Adashmasam 2007/2008 yili bo'lsa kerak, "Neksiya"ga kursdoshlar bilan borgan edik. Bizni domlalarimiz, yaxshi ekan, darsdan tashqari shunaqa teatr, opera, muzeylarga olib borishardi. Esimizda qolgan ekan haliyam..
Keyin "Usmon Nosir" spektakliga borgandik, Fatxulla Masudov va Uchqun Tillayevlar bosh rolni ijro etgan edilar. Juda qiziq spektakl bo'lgan edi.
Sizga rahmat Nigora opa, afishani berganingiz uchun. Meni yana teatrga qiziqishim ortdi. Vaqt topib teatrga o'tamiz yana kursdoshlar bilan. :)
Shuhrat Rizayev
30.10.2010, 12:12
Замонавий миллий театр санъатимизнинг асосчиси буюк тараққийпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий 1914 йили Туркистонда театр ишларининг пойдеворини қўяётган бир паллада ўзининг “Ойна” журналида “Театр нимадур?” дея савол ташлаб, “Жавобиға театр ибратномадур, театр ваъзхонадур, театр таъзир адабидир. Театр ойинадурки, умумий ҳолларни анда мужассам ва намоён суратда кўзликлар кўруб, кар-қулоқсизлар эшитиб, асарланур. Хулоса: театр ваъз ва танбиҳ этгувчи ҳамда зарарлик одат, урф ва таомилни, қабиҳ ва зарарини аёнан кўрсатгувчидур. Ҳеч кимни риоя қилмасдан тўғри сўйлагувчи ва очиқ ҳақиқатни билдиргувчидир.” дея, замонавий миллий ўзбек театрининг ижтимоий-эстетик мезонини белгилаб берган эди. ХХ асрда ўзбек театри узоқ давр шундай мезонга амал қилиб яшади, ўсди, ривожланди. Миллий театрнинг буюк саҳна намуналари яратилди, буюк санъаткорлари – режиссёр, актёрлари етишди, ўз анъаналари шаклланиб, ривожланди. Ўзбек театр тарихига бир қур назар солган одам унинг ўз анъаналари доирасида бир неча ижодий мактаблари яратилганига ҳам гувоҳ бўлади. Бу мактаблар толиблари юксак санъат асарларида, буюк драматургия ва буюк режиссура таъсирида камол топдилар. Ватандошларининг руҳан юксалиши, маънавий баркамоллиги тилагида ижод қилдилар, жонбозлик кўрсатдилар. Маннон Уйғур бисотидаги биттагина шими йиртилиб, ямалиб, увадаси чиққандан кейин нима қиларини билмай, шиорлар ёзилган қип-қизил алвондан шим тиктириб, театрга – ишига келган экан. Буюк Обид Жалилов эса ўрнига ролини алмаштирувчи дублёри йўқлиги учун қизчасининг ўлиги устидан туриб келиб, спекталда ролини ижро этиб, сўнг ҳамкасбларини таъзиясидан огоҳ этиб кетган экан. Мана шундай афсонавий воқеликларни эшитгач, бугунги театр ва унинг санъаткорлари ҳақида ўйлаб қоласан. Шукур, бугун ҳам театрларимиз ғайрат билан ишлаяпти, юртбошимизнинг катта саъй-ҳаракатлари билан республикада мавжуд 37 та театр тўлиқ давлат бюджетидан молиялаштириляпти, бинолари таъмирланиб, театр заҳматкашлари ҳар йили унвону мукофотлар билан тақдирланяпти. Бироқ ... бироқ бугунги саҳна ва саҳна ортида кечаётган ҳамма жараёнларни ҳам қабул қилавериш мумкин эмас. Театр репертуарлари қайнонаю келин, эру хотин, тўю тантана, чучмал муҳаббат можароларию майда маиший мавзулардан кўтарилиб, юксалиб кетолмаяпти. Ана шундай якранг маиший репертуарларнинг мунтазам тус олиши, мавжуд аввалги ижодий мактабларни йўққа чиқариб, режиссёр талқини ва актёрлар ижросига ҳам маишийлик тамғасини босиб қўйяпти. Мабодо бирор зарурат ё буюртмага кўрами ижтимоий фалсафий, қаҳрамонона - романтик йўналишдаги саҳна асари қўйилса ҳам маиший йўсиндаги ижро асарнинг бутун моҳиятини бузиб юборяпти.
Маиший йўналишдаги асарларнинг савияси, ғоявий йўналиши, талқинлари, актёрлар ижро импровизациялари ҳақида эса “гап йўқ”.
Бироқ ... бироқ бугунги саҳна ва саҳна ортида кечаётган ҳамма жараёнларни ҳам қабул қилавериш мумкин эмас. Театр репертуарлари қайнонаю келин, эру хотин, тўю тантана, чучмал муҳаббат можароларию майда маиший мавзулардан кўтарилиб, юксалиб кетолмаяпти.
Раҳмат, устоз. Театр ҳақида жуда ажойиб фикрлар айтдингиз. Айниқса, мана шу гапингизга қўшиламан. Одам томошага ўч бўлади, бир нима кўргани театрга боради. Аммо у ерда сиз таъкидлагандек, майда-чуйда гаплардан нарига ўтилмайди. Қачон катта бир ҳодисаларни олиб чиқишни ўрганамиз?
Беҳбудий домлани "Падаркуш" пьесалари шунчаки томоша эмас эди. Унда халққа етказилмоқчи бўлган маърифий хитоб бор эди. Шу сабабдан ўз даврининг юксак намунасига айланиб улгурди. Агар театрдан унумли фойдалана олсак, у бизга яна кенг имкониятларни очиб бериши мумкин. Ўз навбатида адабиёт масаласи ҳам шундай. Аммо театр сюжетлари ҳам маиший олди-қочди турмуш тарзидан нарёғига ўта олмаяпти. Ахир бизга фикр эркинлиги берилган. Ҳаётга бир томонлама эмас, турли томондан қарашни ўрганишимиз, камчилик, қолиб кетган иллатларимизни ислоҳ этишимиз мумкин.. Бунда театр, санъат олами кўприк вазифасини ўташи керак.
Nigora Umarova
17.12.2010, 15:08
Ўзбек Миллий академик драма театрининг декабрь ойи репертуари
https://img.uforum.uz/images/dwnqeof4944221.jpg
Ўзбек Миллий академик драма театрининг декабрь ойи репертуари
https://img.uforum.uz/images/dwnqeof4944221.jpg
"Dam olish kuni" degan spektakl nega qizil bilan yozilgan?
Nigora Umarova
20.12.2010, 17:54
https://img.uforum.uz/images/bhbwkwy7575367.jpg
Ўзбек Миллий академик драма театрининг фойеси
Colorado
21.12.2010, 01:06
Ўзбек Миллий академик драма театрининг фойеси
Биринчи расм билан табриклайман :-)))
Iymandar
22.01.2011, 22:37
Assalomu alaykum!
Kim biladi, Muqimiy teatrining emailini?
Man ularga maktub jo'natmoqchi edim.
Iymandar
22.01.2011, 22:52
Gap shundaki, bugun oilam bilan Muqimiy teatriga tushgan edik. "Superqaynona" nomli spektakl ekan.
Soat 18:00 da boshlangan bo'lsa, 20:50 gacha zo'rg'a chidab o'tirdik (chiqib ketdik). :shok::dash2::cray:
Biz teatrga tushib turamiz, ko'pgina spektakllarni tomosha qilganmiz, ammo bunaqa betayin, bunaqa mantiqsiz, saviyasi past spektaklni ko'rmagan edik. Essizgina ketgan vaqtim. Birgina ijobiy joyi mana shunday befoyda vaqt o'tkazadigan spektakl ham bor ekanligini bilganimiz. Ya'ni yomon natija ham bir natija.
Nigora Umarova
27.01.2011, 10:46
...ammo bunaqa betayin, bunaqa mantiqsiz, saviyasi past spektaklni ko'rmagan edik. Essizgina ketgan vaqtim. Birgina ijobiy joyi mana shunday befoyda vaqt o'tkazadigan spektakl ham bor ekanligini bilganimiz. Ya'ni yomon natija ham bir natija.
Muqimiy teatrida qo'yilgan "Kuyovlikka nomzod yoki sinfdoshlar" komediyasiga tushing, "maza" qilasiz. "Superqaynona"dan ham o'tib tushadi. Spektakl badiiy kengashdan o'tayotganida nega uni saviyasiga ahamiyat berishmagan ekan, hayronman. Komediyada hayot mantig'iga to'g'ri kelmaydigan bachkanalik aks etgan
to Нигора Умарова (ва бошқа ёрдам бериш имконияти борлар диққатига):
6-синфда ўқийдиган қизим синфдошлари билан "билимлар олимпиадаси" да иштирок этиб, 5 та фандан биринчи, иккита фандан иккинчи ўринни эгаллашибди. Уларни рағбарлантириш мақсадида ота-оналар билан келишиб, бутун синф учун Тошкент бўйлаб тур ташкиллаштириб бермоқчимиз. Хозирча вариант: музей + телеминора (тушлик билан) + театр. Тахминан 29-30 январь ёки 5-6 февраль кунлари.
Ота-оналар мажлисида театр билан телеминорани суриштириб кўришга хеч кимнинг вақти йўқлиги маълум бўлгач, аёлим "дадасидан илтимос қилиб кўраман, бирор имкон топарлар" дейишга мажбур бўлибди (конечно, битта мен кўчада тош тепиб юрган бекорчи ;-)). Кеча айтганида, "Бэ, шесть секунд интернетдан билиб бераман" деб катта кетиб қўйган эдим ;-). Бугун қарасам, интернетда на Ёшлар театри, на Ёш томошабинлар театри, на телеминоранинг сайти бор экан.
Афиша.уз да ҳам бирорта ўзбек театрининг репертуари йўқ. Ёшлар театрига қўнғироқ қилиб, "1 февраль куни соат 12-00 да "Муха -цокатуха"нинг ўзбекчаси бўлиши мумкин" деган мужмал жавобдан бошқа нарса ололмадим. Ёш томошабинлар театрида хеч ким гўшакни кўтармаяпти, телеминоранинг телефони эса автомат факсда.
Бирор ёрдам беролмайсизларми?
Қизиқтираётган саволлар:
1. Хозирги кунда 12 ёшли ўқувчилар учун қизиқарли ва мос бўлган қайси театрдаги қандай томошага тушса бўлади (ўзбек тилида)? Балки сизда бирортасининг актуал репертуари бордир?
2. Телеминорага мактаб ўқувчиларини гурух бўлиб олиб чиқиш тартиби қандай? Бирор хужжат ёки хат керакдир? Ёки кузатиб бораётган 2-3 катталарнинг (муаллимларнинг) паспортлари етарлими? Телеминорада тематик кўргазма зали борми? Экскурсовод ёллаш имконичи? Ресторанида тахминан 35 одам учун комплекс тушлик буюртма бериш мумкинми? Бир комплекс тушлик бахоси қанча? Телеминора қайси вақт оралиғида ишлайди, чипта қанча туради?
Олдиндан раҳмат!
Бу ерда "оффтоп"бозлик бўлиб кетмаслиги учун ШХ га ёзсангиз ҳам бўлади. Балки бу ерда ёзган маъқулдир, бошқа бировга ҳам керак бўлиши мумкин.
Lutfillo Tursunov
27.01.2011, 17:07
2. Телеминорага мактаб ўқувчиларини гурух бўлиб олиб чиқиш тартиби қандай? Бирор хужжат ёки хат керакдир? Ёки кузатиб бораётган 2-3 катталарнинг (муаллимларнинг) паспортлари етарлими? Телеминорада тематик кўргазма зали борми? Экскурсовод ёллаш имконичи? Ресторанида тахминан 35 одам учун комплекс тушлик буюртма бериш мумкинми? Бир комплекс тушлик бахоси қанча? Телеминора қайси вақт оралиғида ишлайди, чипта қанча туради?
Саволингизни шу қисмига жавоб беришим мумкин.
Гурух бўлиб чиқиш учун ўқитувчиларнинг паспорти етарли бўлади. Телеминоранинг залида Бутунжаҳон телеминоралар жамиятига аъзо телеминораларнинг 100:1 шаклидаги макетлари бор, гуруҳ бўлиб кирганда экскурсаводлар хизмат қилишади.
Ресторанида 35 кишига бемалол дастурхон ёзса бўлади, фақат бунинг учун олдиндан буюртма берилиши керак. Одатий ҳолатда комплекс овқатланиш нархи 7 минг сўмдан сал зиёдроқ. Бунга енгил закуска, ярим порция биринчи таом, нон ва чой киради. Қўшимча таомлар келишилган ҳолда менюга қўшилаверади. Жамоавий борилганда меню олдиндан тузилади ва нархи ҳам шунда аниқ бўлади.
Ресторан маъмуряти болалар учун шоу шаклида намойишлар тайёрлаб беришлари ҳам мумкин. Санъаткорларни чақириш имкони ҳам бор.
Ресторан ва экскурция учун буюртмани 235-06-85, 235-80-34, 235-85-34 телефонлари орқали беришингиз мумкин.
Ресторан иш вақти 1000 дан 2300 гача. Душанба куни ишламайди.
Яна қандай маълумотлар керак? :)
Lutfillo Tursunov
27.01.2011, 17:09
"Dam olish kuni" degan spektakl nega qizil bilan yozilgan?
Бу спектакл номи эмаску :)
2. Телеминорага мактаб ўқувчиларини гурух бўлиб олиб чиқиш тартиби қандай? Бирор хужжат ёки хат керакдир? Ёки кузатиб бораётган 2-3 катталарнинг (муаллимларнинг) паспортлари етарлими? Телеминорада тематик кўргазма зали борми? Экскурсовод ёллаш имконичи? Ресторанида тахминан 35 одам учун комплекс тушлик буюртма бериш мумкинми? Бир комплекс тушлик бахоси қанча? Телеминора қайси вақт оралиғида ишлайди, чипта қанча туради?
1) Гуруҳ билан чиқиш тартибини билмайман.
2) Музейга ўхшаган жойи бор. Рестораннинг пастида. Ҳар хил давлатлардаги телеминораларнинг расмлари ва инфо.
3) Ресторанига менимча 35 та одам сиғса керак.
4) Тушлик нархини билмадим. Лекин ресторанига чиқиш 2 йил олдиан мартда 4200 сўм эди. Закуска(салат)нинг нархи шунинг ичида.
5) Музейга чиқиш ўша пайтларда 800 сўм эди.
Билганларим шу...
Nigora Umarova
27.01.2011, 17:17
to Нигора Умарова (ва бошқа ёрдам бериш имконияти борлар диққатига):
Тахминан 29-30 январь ёки 5-6 февраль кунлари.
Ёш томошабинлар театрида хеч ким гўшакни кўтармаяпти, телеминоранинг телефони эса автомат факсда.
Бирор ёрдам беролмайсизларми?
Yosh tomoshabinlar teatrida 28 fevral kuni soat 11.00 va 13.00 da "Zumrad va Qimmat"(o'zbek tilida), 29 fevralda aynan shu soat vaqtlarida "Qizil qalpoqcha"(rus tilida) namoyish etiladi.
O'zbek Milliy akademik drama teatrida esa "Ogoh bo'ling, odamlar!" degan spektakl bor ekan. Biroq u katta o'smir yoshlarga mo'ljallangan. Vaqti ham siz aytgan paytga to'g'ri kelmaydi.
Ресторан иш вақти 1000 дан 2300 гача. Душанба куни ишламайди.
Ўлай агар, биринчи марта ўқиганимда, "коинот"да вақт бошқача ҳисобланаркан деб ўйлабман. Яхшироқ эътибор берсам.... :)
Nigora Umarova
27.01.2011, 17:36
"Dam olish kuni" degan spektakl nega qizil bilan yozilgan?
Бу спектакл номи эмаску :)
Spektakl, spektakl. :)
Faqat bu spektakl uyda o'ynaladi va xonadn boshlig'i rejissyor, oilaning qolgn a'zolari aktyor bo'lib rol ijro etadilar.
"Zumrad va Qimmat"(o'zbek tilida), 29 fevralda "Qizil qalpoqcha"(rus tilida)
Ёшлар театрида бирор нарса йўқмикин?
Ёш томошабинлар театри репертуари 5-8 ёшдаги болаларга мўлжалланган деган таассурот қолдирди. Бу эртакларга хозирги 6 синф болалари қизиқмаса керак. Бир пайтлар (20 йилча олдин, қайси театрдалиги эсимда йўқ) "Эски шахар гаврошлари" деган зўр спектакл бўларди (Чорсуда тирикчилик қиладиган болалар хаётидан)...
Э, муаммо бўлди-ку, а? Нахот 12-13 ёшли болалар учун қизиқарли бўлган бирорта спектакл бўлмаса? Майли любой кунга бўлса хам. Лекин, бу ёшдаги болалар хеч қандай эртак-пертакка қизиқмаслиги аниқ!
Тавба, қараб чиқсам, кинотеатрларда ҳам шуларнинг ёшига мос бирорта фильм йук экан :-(
Шуларга мос бирорта концерт дастури хам йук :-(
Да-а-а...
Шунинг учун ҳам шу ёшдагилар реп тинглашади, шунинг учун ҳам улар бўлар-бўлмас кино кўришади, шунинг учун ҳам компьютердан ўзини узмайди...
Вот масала қаерда.
На чора, "тур"га яна бир музейни қўшишдан бошқа илож йўқ шекилли...
PS: "Декабрда бирга театрга тушамиз" деб керилиб қўйиб, кейин онаси иккимиз оилавий томоша қилса бўладиган бирорта спектакль тополмай роса хуноб бўлувдик. Ё ҳаммаси кичкина болакайлар учун (сахналаштирилган эртаклар), ё катталар учун (чимилдик -симилдиқлар)...
Nigora Umarova
28.01.2011, 12:18
Respublika Yosh tomoshabinlar teatrining fevral oyi repertuari
1 - fevral, soat 11.00 "Qor malikasi" (rus, o'zbek tillarida)
2-fevral, soat 11.00 "Qor malikasi" (rus, o'zbek tillariida)
3-fevral, soat11.00 "Qor malikasi" (rus, o'zbek tillarida)
4, 5-fevral, soat 14.00 "Diskoteka" (o'zbek tilida)
7-8-fevral, soat 11.00 "Pinokkio" (o'zbek tilida)
9-10-fevral, soat 11.00 "Zumrad va Qimmat" (rus, o'zbek tillarida)
11-12-fevral, soat 11.00 "G'aroyib voqea" (rus tilida)
14,15,16-fevral, soat 11.00 "Oyposhsha" (rus, o'zbek tillarida)
17-fevral. soat 14-00 "Diskoteka" (o'zbek tilida)
18-fevral, soat 14.00 "Zaharli tomchilar" (o'zbek tilida)
19, 21- fevral, soat 11.00 "Pinokkio" (o'zbek tilida)
22, 23-fevral, soat 11.00 "Kichkina demang bizni" (rus, o'zbek tillarida)
24-fevral, soat 14.00 "Zaharli tomchilar" (o'zbek tilida)
25, 26-fevral, soat 11.00 "Qizil shapkacha" (rus, o'zbek tillarida)
28-fevral, soat 11.00 "Zumrad va Qimmat" (rus, o'zbek tillarida)
Teatr ma'muriyati bilan bog'lanish uchun telefon: 244-76-20
Nigora Umarova
28.01.2011, 12:27
Ёшлар театрида бирор нарса йўқмикин?
Ёш томошабинлар театри репертуари 5-8 ёшдаги болаларга мўлжалланган деган таассурот қолдирди. Бу эртакларга хозирги 6 синф болалари қизиқмаса керак. Бир пайтлар (20 йилча олдин, қайси театрдалиги эсимда йўқ) "Эски шахар гаврошлари" деган зўр спектакл бўларди (Чорсуда тирикчилик қиладиган болалар хаётидан)...
Шароф Бошбековнинг "Эски шаҳар гаврошлари" асари бугунги кунда театр репертуарида йўқ. Сабаби эса ушбу спектаклда роль ўйнаган актёрларнинг бугунги кунда нафақага чиқиб кетганлигида ва бошқа ижодий жамоада фаолият олиб бораётганлигидадир. Қолаверса, агар спектаклни кўрган бўлсангиз, спектаклдаги воқеалар бозорда савдо қилувчи болалар ҳаёти ҳақида боради. Бугунги кунда эса бу одатий ҳолга айланган. Ўша пайтларда бозорда болаларнинг бозорда савдо қилишлари кескин танқид қилинган даврлар эди.
Республики Ёш томошабинлар театри бугунги кунда ўсмир ёшлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Заҳарли томчилар"(ёзувчи Тоҳир Маликнинг "Алвидо болалик" қиссаси асосида) ва "Дискотека" (Шуҳрат Ризаев сценарийси) спектаклларини саҳналаштирган.
Bekmirzo
01.02.2011, 14:31
Shanba kuni "Hamza" teatriga "Taqdir sinovlari"ni tomosho qilgani tushdik.
Bir-ikkita narsadan odamning ko'ngli baribir xijil bo'ldi.
1) Teatr o'zi joriy qilgan qoidaga o'zi amal qilmaydi. Teatr tashqarisida 10 yoshdan kichik bo'lganlarning teatrga kiritilmasligini katta harflar bilan yozib qo'yishgan, lekin odamlarni chaqalog'i bilan ham kiritib yuborishgan. Bitta yosh onani 2 yoshli farzandi bilan 3-4 ogohlantirishdan keyin chiqarib yuborishdi, uning eri esa teatrni oxirigacha tomosho qildi. Tupoy.
2) Kap-katta erkak va ayollarning mobil telefonlarini hattoki ovozini o'chirib qo'ya olmasliklari odamning rosa asabiga tegadi... Tupoylar.
Asosan mana shu ikkita faktor teatrni yaxshi kayfiyatda tomosho qilishga juda halaqit beradi...
Nigora Umarova
01.02.2011, 14:42
...Asosan mana shu ikkita faktor teatrni yaxshi kayfiyatda tomosho qilishga juda halaqit beradi...
Менинг асабимга эса театрда нарса тановвул қилиб ўтирувчилар тегади.
Барака топкурлар ейдиган нарсасини спектакль пайтида эмас, ундан олдин ёки кейин махсус емакхоналарда еса бўлади-ку.
Bekmirzo
01.02.2011, 15:01
Менинг асабимга эса театрда нарса тановвул қилиб ўтирувчилар тегади.
Барака топкурлар ейдиган нарсасини спектакль пайтида эмас, ундан олдин ёки кейин махсус емакхоналарда еса бўлади-ку.Haq fikr. Oshni oshxonada, somsani esa somsaxonada iste'mol qilish kerak. Teatr esa albatta bunga mos joy emas. Endi, o'ynaladigan rol sahnada somsa iste'mol qilishni taqozo etsa, bu boshqa gap...
:) ;)
Яқинда комедия жанридаги "Кўнгил" спектаклига тушдим. Энг охирги билет насиб этди - балконнинг 3 қаторидаман. Томошабиннинг оммавий равишда театрга қайтаётганидан албатта хурсанд бўлиш керак.
Аммо, айни шу имкониятдан қулай тарзда фойдаланиб, кенг қамровли саҳна кўринишлари ташкил қилинса яхши бўларди. Эътибор қилсам, ҳозирги спектаклларда имкон қадар камроқ артистлар (10 нафаргача) жамоаси ва имкон қадар 1 та саҳна декорациясидан фойдаланишга эътибор қаратишмоқда. Аслида бу ҳам унчалик муҳим эмас. Муҳими, савияда!
"Кўнгил" спектаклига қайтсам. Асарни содда қилиб, таниқли шоира Марҳабо Каримованинг "Бировнинг боласи уйимда", "Қизим, қайнонанг тилла", "Гулдаста" каби шеърлари (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4866.0) асосига қурилган дейиш мумкин. Ўхшатишим қўполроқ туюлиши мумкин, аммо саҳна воқеаларининг "Ёшлар" телеканалидаги "Айланай" кўрсатувидан деярли фарқи йўқ! Замонавий келин қайнонасининг чиройли қилиб ясантириб, қайинотаси ҳузурига олиб чиқади! Бор гап шу! Содда қилиб ўша машҳур сценарийнавис таъбири билан айтилганда, буёғига томошабиннинг қитиқ жойини топиб олишган. Шахсан, мен ҳам берилиб-берилиб кулдим.
Асарнинг маънавий юки, томошабинга айтар сўзида бирон долзарблик кашф қилмадим.
Tulqin Eshbekov
15.05.2011, 06:16
Сўнгги пайтларда Муқумий театри анча фаоллашганини театр ҳовлисида ҳаяжон билан турган томошабинларнинг кўплигидан англайман. Ишлар бироз поёнига етгач, би-ир шу театрга кириш ниятидаман. Албатта, форумдошларни ҳам таклиф этаман.
Nigora Umarova
06.07.2011, 15:37
Twitterdagi Madaniyat va sport ishlari vaziri Tursunali Qo'ziyevning bitiklaridan: (http://twitter.com/#!/TursunaliKuziev)
Tursunali Kuziev, Madaniyat va sport ishlari vaziri (O'zbekiston) Minister of Cultural and Sports Affairs (Uzbekistan) Министр культуры и спорта (Узбекистан):
Посмотрел спектакль Узбекского Национального АкадемДрамТеатра "Омон булгин, азизим" (по Дельмару) - очень актуально по теме родители-дети
28 июня
O’zbek Milliy AkademDramTeatrida “Omon bo’lgin azizim” spektaklini ko’rdim. Ota-ona-farzandlar munosabatiga oyid o’ta dolzarb ma`naviy mavzu
28 июня
Muqimiy teatrida "Garovdagi muhabbat"ni ko'rdim. Mavzu dolzarb. Aktyorlar o'yini bo'lsa, ovozi yo'q, ovozi bo'lsa, o'yini yo'q.Ishlash kerak
30 июня
Teatrlarda ham qo'yilayotgan spektakllarning saviyasi endi bir qadar ko'tarilsa kerak deb umid bildiramiz.
Zokir Bobonov
07.07.2011, 17:41
Teatrlarda ham qo'yilayotgan spektakllarning saviyasi endi bir qadar ko'tarilsa kerak deb umid bildiramiz.
Яхши хабар....
Colorado
28.08.2011, 13:59
УзА, 28.08.2011 12:23
... состоялась церемония награждения победителей смотра-конкурса среди театров страны «Сени куйламиз, замондош!» («Воспеваем тебя, наш современник!»), посвященного 20-летию независимости нашей Родины.
...решением жюри первое место не было присуждено.
Второго места удостоился спектакль «Бахор шамоли» («Весенний ветер») Наманганского областного театра музыкальной драмы и комедии имени Алишера Навои
Навбахор чемпион!!!
Nigora Umarova
09.09.2011, 12:49
O'zbek Milliy akademik drama teatrining sentabr oyi repertuari
09. 18.00 «Ogoh bo'ling, odamlar». U.Azim
10. 18.00 «Uch kunlik dunyo» N.Qodirov
11,30. 18.00 «Sizsiz o'tmas kunlarim» E.Xushvaqgov
12. 18.00 «Kunduzsiz kechalar». U.Azim
13. 18.00 «Rustam». U.Ismoilov
14. 18.00 «Taqdir sinovlari» Q.Norqobil
15. 18.00 «Uyqusiz kecha» J.Jabborov
16. 18.00 «Qirmizi olma» E.Xushvaqtov
17. 18.00 «Neksiya» J.Jabborov
18,25. 18.00 «Ko'ngil» E.Xushvaqtov
19. 18.00 «Bevalar» Z.Solieva
20. 18.00 «Qorda yongan muhabbat» S.Imomov
22. 18.00 «Eng suluv kelinchak». S.Bolg'aboev
24.18.00 «Andishali kelinchak». E.Xushvaqtov
23. 18.00 «Omon bo'lgin, azizim» prem'era. V.Del'mar
29. 18.00 «Qumda sevgi jilolari» prem'era. L.Rahmatov
Nigora Umarova
05.10.2011, 09:26
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2011 йил, октябрь ойи репертуари
Манзил: Навоий кўчаси 34, тел: 244-17-51, 244-33-75
01,02, 09,16, 23,29, 30 18.00 «Кўнгил» Э.Хушвактов
04 18.00 «Узбекча рақс» Н.Аббосхон
05 15.00 18.00 «Андишали келинчак» Э.Хушвақтов
06 18.00 «Оилавий сир» И.Султон
07 18.00 «Уч кунлик дунё» Н.Қодиров
08 18.00 «Андишали келинчак» Э.Хушвақтов
11 18.00 «Рустам» У.Исмоилов
12 18.00 «Омонат дунё» Д. ва Т. Маҳмудовлар
13 18.00 «Тили асалим» Ҳ.Расул
14,22 18.00 «Сизсиз ўтмас кунларим» Э.Хушвактов
15 18.00 «Қирмизи олма» Э.Хушвактов
18 18.00 «Омон бўлгин, азизим» В.Дельмар
19 18.00 «Theatre.UZ/2011» Халқаро театр фестивали доирасида «Қумда севги жилолари» Л.Раҳматов
20 18.00 «Тақдир синовлари» Қ.Норқобил
21 18.00 «Theatre.UZ/2011» Халқаро театр фестивали доирасида «Ўзбекча рақс» Н.Аббосхон
25 18.00 «Theatre.UZ/2011» Халқаро театр фестивали доирасида
«ТАНҲО ЮЛДУЗ» Н.Аббосхон (Узбекистан еа Украина актёрлари иштирокида)
26 18.00 «Theatre.UZ/2011» Халқаро театр фестивалининг ёпилиш маросими
27 18.00 «Алишер Навоий» Уйғун, И.Султон
28 18.00 «Кундузсиз кечалар» У.Азим
Nigora Umarova
01.11.2011, 16:44
O'zbek Milliy akademik drama teatri
01,16 18.00 «Qumda sevgi jilolari» L.Rahmatov
02 18.00 «Omonat dunyo» Dilbar va Tilab Mahmudovlar
03,29 18.00 «Taqdir sinovlari» Q.Norqobil
04 18.00 «Omon bo'lgin, azizim» V.Delmar
05,12 18.00 «Andishali kelinchak» E.Xushvaqtov
06,11, 13,19, 20,26 18.00 «Ko'ngil» E.Xushvaqtov
08 18.00 «Rustam» U.Ismoilov
09 18.00 «Quyoshni sen uyg'otasan» Q.Norqobil
10 18.00 «Uch kunlik dunyo» N.Qodirov
15 18.00 «Yolg'iz ayol» (rus tilida) Одинокая женщина (на русс.яз)
17 18.00 «O'zbekcha raqs» N.Abbosxon
18 18.00 «Sizsiz o'tmas kunlarim» E.Xushvaqtov
22 18.00 «Kunduzsiz kechalar» U.Azim
23 18.00 «Oilaviy sir» I.Sulton
24,25 18.00 «Ogoh bo'ling, odamlar» U.Azim
27 18.00 «Qirmizi olma» E.Xushvaktov
30 18.00 «Alisher Navoiy» Uyg'un, I.Sulton
Tulqin Eshbekov
04.11.2011, 06:24
Кеча бўлғуси актёрлар билан бўлган суҳбатимизда "театр саҳналарида айрим катта ёшдаги санъаткорлар енгил-елпи, бачкана кийимлар (шортик) кийиб чиқишаётганини тўғри танқид қилишди. Катталар ёшларга ҳар жиҳатдан ибрат бўлиши лозим! :)
Colorado
04.11.2011, 07:49
Кеча бўлғуси актёрлар билан бўлган суҳбатимизда "театр саҳналарида айрим катта ёшдаги санъаткорлар енгил-елпи, бачкана кийимлар (шортик) кийиб чиқишаётганини тўғри танқид қилишди. Катталар ёшларга ҳар жиҳатдан ибрат бўлиши лозим! :)
Ёш актерлар билан бўлган учрашувдан мана бундай фикр олиб чиқиш, бу ғирт бемънилик. Ижод туғрисида фикрлар қуриб кетибдими, шахсан ўзингиз охирги марта қайси театрга бориб, қайси томошани кўргансиз? Валдираш хам эви билан де, домла. Дарвоқе, сизга ишаниб буладими узи?
Nigora Umarova
04.11.2011, 09:57
Кеча бўлғуси актёрлар билан бўлган суҳбатимизда "театр саҳналарида айрим катта ёшдаги санъаткорлар енгил-елпи, бачкана кийимлар (шортик) кийиб чиқишаётганини тўғри танқид қилишди. Катталар ёшларга ҳар жиҳатдан ибрат бўлиши лозим! :)
Ёш актерлар билан бўлган учрашувдан мана бундай фикр олиб чиқиш, бу ғирт бемънилик. Ижод туғрисида фикрлар қуриб кетибдими, шахсан ўзингиз охирги марта қайси театрга бориб, қайси томошани кўргансиз? Валдираш хам эви билан де, домла. Дарвоқе, сизга ишаниб буладими узи?
O'zbek Milliy akademik teatrida qo'yilayotgan "Oltin qiz" spektaklini bir ko'ring. Haqiqatan ham shunday ko'rinish bor. Kap-katta yoshdagi aktrisalar fitnes kostyumiga monand kiyimda o'zaro kikboksingga tushishadi. balki men san'atni yaxshi tushunmaganligim uchun ham bu holat menga g'ayritabiiy tuyulgandir. ;)
Har holda Stanislavskiyning "Teatr - muqaddas dargoh" so'zlariga amal qilib umuminsoniy madaniyat bilan bir qatorda milliy qadriyatlarimizni ham hurmat qilsak yaxshi bo'lardi.
Lutfixonim aya Sarimsoqova, Halima Nosirova, Zaynab Sadriyevalarni elimiz millitimiz sha'nini asrab-avaylagani va chegaradan chiqib ketishmaganligi uchun ham hali hanuzgacha yodligida saqlashadi.
Behzod Saidov
04.11.2011, 12:23
O'zbek Milliy akademik teatrida qo'yilayotgan "Oltin qiz" spektaklini bir ko'ring. Haqiqatan ham shunday ko'rinish bor. Kap-katta yoshdagi aktrisalar fitnes kostyumiga monand kiyimda o'zaro kikboksingga tushishadi. balki men san'atni yaxshi tushunmaganligim uchun ham bu holat menga g'ayritabiiy tuyulgandir.
Har holda Stanislavskiyning "Teatr - muqaddas dargoh" so'zlariga amal qilib umuminsoniy madaniyat bilan bir qatorda milliy qadriyatlarimizni ham hurmat qilsak yaxshi bo'lardi.
Ya’ni, "fitnes kostyumiga monand kiyim" kiyishni milliy qadriyatlarimizga nisbatan behurmatlik deb hisoblaysizmi? o_O
Behzod Saidov
04.11.2011, 12:34
Кеча бўлғуси актёрлар билан бўлган суҳбатимизда "театр саҳналарида айрим катта ёшдаги санъаткорлар енгил-елпи, бачкана кийимлар (шортик) кийиб чиқишаётганини тўғри танқид қилишди. Катталар ёшларга ҳар жиҳатдан ибрат бўлиши лозим!
Домла, суҳбатда «Ильхом» театри ва унинг фаолияти ҳақида ҳам фикрлар бўлдими?
Colorado
04.11.2011, 14:28
umuminsoniy madaniyat bilan bir qatorda milliy qadriyatlarimizni ham hurmat qilsak yaxshi bo'lardi.
Актерлада нима айб, асарни драматург ёзса, спектаклни режисер постановка қилса....
Келинг, мен сиз ишдан кетканингиздан кейин, қўлингиз интернетга етмаган пайтда, бир расм жойлаштираман ва опрос қўяман миллий қадрият, менталитет ва хоказоларни маруза қиламиз.
Мухтарама Нигорахон, ХХI асрда яшаяпмиз, бу бир, иккинчидан ижодни жиловлаб бўлмайди.
Келинг, "стройся" бўлиб яшайлик, ижод қилайлик, чизган чизиғдан чиқмайлик, рози бўласизми,мен - йўқ.
На вкус на цвет....дегандей
Colorado
04.11.2011, 14:31
Кеча бўлғуси актёрлар билан бўлган суҳбатимизда "театр саҳналарида айрим катта ёшдаги санъаткорлар енгил-елпи, бачкана кийимлар (шортик) кийиб чиқишаётганини тўғри танқид қилишди. Катталар ёшларга ҳар жиҳатдан ибрат бўлиши лозим!
Домла, суҳбатда «Ильхом» театри ва унинг фаолияти ҳақида ҳам фикрлар бўлдими?
"Белый, белый аист"?
Nigora Umarova
04.11.2011, 18:01
Ya’ni, "fitnes kostyumiga monand kiyim" kiyishni milliy qadriyatlarimizga nisbatan behurmatlik deb hisoblaysizmi? o_O
Nega endi behurmatsizlik bo'larkan? cho'milish kostyumida chiqsa ham bo'laveradi sahnaga.;)
Nigora Umarova
04.11.2011, 20:25
Актерлада нима айб, асарни драматург ёзса, спектаклни режисер постановка қилса....
Келинг, мен сиз ишдан кетканингиздан кейин, қўлингиз интернетга етмаган пайтда, бир расм жойлаштираман ва опрос қўяман миллий қадрият, менталитет ва хоказоларни маруза қиламиз.
Мухтарама Нигорахон, ХХI асрда яшаяпмиз, бу бир, иккинчидан ижодни жиловлаб бўлмайди.
Келинг, "стройся" бўлиб яшайлик, ижод қилайлик, чизган чизиғдан чиқмайлик, рози бўласизми,мен - йўқ.
На вкус на цвет....дегандей
Har bir akatyorning o'zdunyoqarashi, mahorati bo'ladi. Aktyor ipli qo'g'irchoq emaski, rejissyor ipini qay tarafga tortsa u shunday harakat qilsa. Roldagi plastikani aktyorning o'zi ishlab chiqadi.
XXI asrda yashayapmiz degani bu milliy qadriyatlarni hurmat qilmaymiz degani emas.. Ijod fikr erkinligi bilan belgilanadi va kishini ezgulikka yetaklashi kerak. Shunday ekan uni ko'ngilni kelgan ma'qul tarafiga "yetaklash" to'g'rimikan, janobi Colarado?
Fikringizni aslo rozi emasman. ;) haqiqiy ijod qolipga solinmaydi.
Ммм.да. У каждого свой вкус.
Nigora Umarova
04.11.2011, 20:29
"Белый, белый аист"?
Abdulla Qodiriyning "Baxtsiz kuyov" asari asnosida sahnalashtirilgan ushbu asarda faqat g'oyagina Abdulla Qodiriyniki, fojiaviy dramaning mazmuni esa sahnalashtirilish jarayonida umuman o'zgarib ketgan. Ushbu spektakl xususida Abdulla Qodiriyning nabirasi Sherkon Qodiriy ham shunday fikr bildirgandilar suhbatlardan birida.
Aktyorlar Nigora Karimboyeva, Seydulla Moldaxonov, Boris Gafurovlar o'z rollarini mahorat bilan ijro qilganlar. Biroq spektakl o'zbek zabon tomoshabinlaridan ko'ra rus tomashabinlariga ko'proq manzur bo'ladi.
Colorado
04.11.2011, 22:41
janobi Colarado?
Вой, вой, вой, энсами қотирдингизку. Сизга ёқмайдиган бир икки расм қўймоқчи эдиму, арапа куни олдидан туғри келмайдида.
Хаитга хар хил пишириқлар тайёрлаяпкан бўлсангиз керак, расмларини жойлаштиринг, чиройли фикрларни ёзинг, майлаш?!. Масалан буғирсоқ тайёрлаяпканда мол ёғи ишлатасизми, ёки қуй ёғими? :)))))))))) Colarado, Сoca cola эмас Сolorado, савл уч марта...
Alisher Asror
04.11.2011, 23:42
«Ильхом» театри ва унинг фаолияти ҳақида ҳам фикрлар бўлдими?
3-4 kun avval ikki qizim "Ilhom" teatriga tushishdi. Juda maqtab kelishdi, endi butun oila bo'lib bormoqchimiz. Spektaklning ertasi kuni grossmiyster Filippovning shaxmat klubida teatr artisti ( adashmasam Dzyu edi familyasi) bilan shaxmatchilar o'rtasida uchrashuv bo'lib o'tdi . 3 soat davom etgan uchrashuv 1 minutday o'tib ketibdi.
Tulqin Eshbekov
05.11.2011, 02:15
ХХI асрда яшаяпмиз, бу бир, иккинчидан ижодни жиловлаб бўлмайди.
Янги асрда ўзликка қайтиш ҳаракатлари жадал давом этмоқда! Бу бетакрор давр юртимиз мустақиллиги шарофати билан бошланган! Мана шу улуғвор ҳаракатлар замирида асл қадриятларимиз қаддини тиклаш учун айтилаётган дурдона фикрларни тўғри тушунишингизни истардим... :)
Colorado
05.11.2011, 07:52
дурдона фикрларни тўғри тушунишингизни истардим...
https://img.uforum.uz/images/eaivahq4534143.jpg Истакларингиз учун рахмат. Айём билан!
Nigora Umarova
05.11.2011, 09:00
Вой, вой, вой, энсами қотирдингизку. Сизга ёқмайдиган бир икки расм қўймоқчи эдиму, арапа куни олдидан туғри келмайдида.
Хаитга хар хил пишириқлар тайёрлаяпкан бўлсангиз керак, расмларини жойлаштиринг, чиройли фикрларни ёзинг, майлаш?!
Istagan rasmingizni "Yigitlar sahifasi"ga joylashtirishingiz mumkin. Bu yerda Siz qo'ygan rasmlarni qizlar ko'rmasin ham, jahli chiqib kuymasin ham.
Hayit dastsurxoniga har bir uy bekasi antiqa taomlar tayyorlaydi. Forumimizning "Pazandachilik" bo'limida bekajonlar pishiriqlarning rasmlarini joylashtirishadi degan umiddaman.
Bekmirzo
05.11.2011, 21:20
3-4 kun avval ikki qizim "Ilhom" teatriga tushishdi. Juda maqtab kelishdi, endi butun oila bo'lib bormoqchimiz. ...Darhaqiqat, O'zbekistonda "Ilhom" teatri kabi mahoratli avangard teatrni boshqa topolmasangiz kerak.
Butun oila bilan bormoqchi bo'lsangiz, qaysi spektakliga borishni chertib-chertib, tanlab amalga oshrishni maslahat berardim. Aks holda, uyalib qolish hech gap emas... "Ilhom"chilarda "chegaradan chiqib ketish", yalang'ochlanishga moyillik katta.
Alisher Asror
06.11.2011, 13:13
Darhaqiqat, O'zbekistonda "Ilhom" teatri kabi mahoratli avangard teatrni boshqa topolmasangiz kerak.
Butun oila bilan bormoqchi bo'lsangiz, qaysi spektakliga borishni chertib-chertib, tanlab amalga oshrishni maslahat berardim. Aks holda, uyalib qolish hech gap emas... "Ilhom"chilarda "chegaradan chiqib ketish", yalang'ochlanishga moyillik katta.
Avvalo, Qurbon hayit muborak bo'lsin! Oilangizga fayz va baraka keltirsin.
Maslahatingiz uchun rahmat. Men o'zim "Muqimiy" yoki Milliy teatrlarga borib turaman , ba'zida rus teatriga. Demak, avval o'z ko'zim bilan ko'rishim kerak ekanda...
Colorado
06.11.2011, 21:45
25 ноябрь куни Ильхом театрда ўтказиладиган "Ilkhom Rock Fest" га мархамат.
Tulqin Eshbekov
10.11.2011, 05:12
Истакларингиз
Бу либослар эндиликда фақат театр саҳналарига ярашади. Бу деганимиз, ҳамма саҳнада шунақа бўлсин, демаймиз. Замонавий кийиниш - ярим яланғочлик ҳам эмаслигини айтдик, холос. Театр - ибрат мактаби бўлиши керак. :)
Hamma o'ziga yarashgan kiyimini kiysa, o'ziga yarashgan gapni gapirsa yaxshi bo'larmidi?
O'zingni uyingda toza asal turib,qo'shnini bemaza novvotiga havas qilish bo'mapti:(
O'sha ba'zi chet eldagi zamonaviy "san'atkor"larni eshitganmiz teatrda nimalar qo'yishlarini:(
Nigora Umarova
10.11.2011, 11:10
Театр - ибрат мактаби бўлиши керак. :)
Teatr ibratxonadur.
Mahmudxo'ja Behbudiy
Алишер Навоий номли Наманган вилоят театри жамоаси Узбекистон халк ёзувчиси Уткир Хошимов каламига мансуб "Туйлар муборак" асарини сахналаштиришди.
Colorado
11.11.2011, 02:03
Бу либослар
Атайлаб домла сиз учун
https://img.uforum.uz/images/cfopqua8688243.jpg қаландарлар, https://img.uforum.uz/images/dmvcbrv3723661.jpg .....
причем тут либос-мибос))
https://img.uforum.uz/images/kpvvztf8839536.jpg кимгадир ўхшаттим )))
Qiziq...vaqtida juda ko'plarni umri yo'lda o'tgan Imom al Buhoriy,Farobiy,Ibn Sino,...essiz...
Tulqin Eshbekov
12.11.2011, 02:57
Атайлаб домла сиз учун
Булар музей учун, десангиз тўғрироқ бўлур эди. Театрда шунақа эпизодларни кўрсангиз, демак тарихий мавзуда! Ҳар қалай, 21-асрда одамлар ярим яланғоч юрсин деган ғояга қарши маърифатимиз билан курашиш бурчимиздир. Сиз ёқлаётгандек, ярим яланғочликнинг олдини олмасак, навбатдаги асрда болакайлар тилида айтганда бутунлай "айя-я-я" бўлиб кетмасин деймиз-да... :)
Colorado
12.11.2011, 14:43
Булар музей учун, десангиз тўғрироқ бўлур эди
Домлажон, логикангиз қаерда, жойлаштирган расмларимни театрга, реквизитга дахли умуман ёқ. Биринчи ва иккинчи расм менинг аввалги аватарим ва форумимиз яна бир оқсоқоли аватари - "три мудреца", нимани ифодалайди сизнингча?.
Учинчи расм русчасига "кликуша" деса хам бўлади.
Энди сизга ёқмайдиган, супермодераторимизни ғазаблантирадиган расмни жойлаштирдим, қани, неча минут, соат, кун тураркин.
https://img.uforum.uz/images/otmtabm1951868.jpg
Tulqin Eshbekov
13.11.2011, 05:08
жойлаштирган расмларимни театрга, реквизитга дахли умуман ёқ.
Биз ҳаёт ойнаси, ибрат саҳнаси бўлган театр ҳақида сўз юритаётган эдик шекилли. Сиз тақдим этган ўша либосларни кўрганда эса атоқли шоиримизнинг "Ўзбекнинг чопони дунё кезиб пальтога айланган!" деган мазмундаги сатрлари ёдимга тушди холос. :)
Кийиниш - маданият, жамоат жойларида, жумладан, саҳнада ҳам ички кийимда очиқча юриш барибир уят ҳисобланади. агар бу уятимизни бой бериб қўйсак... :)
Tulqin Eshbekov
13.11.2011, 05:14
Энди сизга ёқмайдиган
Қаранг, кап-катта санъаткорнинг бир жойлари билиниб турибди... Шу сизга ёқдими? Томошабиннинг эса ғашини келтирмоқда. Айтганингиздек, тезроқ ўчириб ташласалар яхши бўларди.
Tulqin Eshbekov
14.11.2011, 05:45
Наманган вилоят театри
Баъзи вилоят театрлари зўр мавзуларни роса қиёмига етказаётганлари бор гап. Ўтган йили Жиззах вилоят театри ҳам бир оқибатли инсон ҳақида ғоят таъсирли саҳна асарини яратгани эътиборимни тортган (узр, номи ва муаллифини эслаб қолмабман).
Вилоятлар театрларида муваффақиятли чиққан саҳна асарларини республика телевидениесида ҳам намойиш этишса яхши бўларди-да. :)
Bekmirzo
14.11.2011, 09:30
...
https://img.uforum.uz/images/otmtabm1951868.jpg
Yuqoridagi suratda Obid Asomov va Dilbar Ikromova tasvirlangan.
Shu, mana bu rasmdagi ("Kelinlar qo'zg'oloni" spektakli) ayol ham Dilbar Ikromova bo'lsa kerak...
http://img.olam.uz/n/0f/3/kelinlar4.jpg
Якунланган ҳафтада Миллий театр жамоаси водий вилоятларида ижодий сафарда бўлди.
Tulqin Eshbekov
23.11.2011, 02:09
водий вилоятларида
Шояд, баъзи актёрларимиз кийиниш маданиятини марғилонлик Кумушбибиларнинг авлодларидан ўрганиб келишса! :)
Tulqin Eshbekov
25.11.2011, 06:12
Жонли саҳналарда чинакам ўзлигимиз - ўзбекона кийиниш маданиятимиз намоён бўлса, деймиз-да. Бугун миллион-миллион замондошларимиз қандоқ кийинишмоқда? Ғоят гўзал! Битта-яримта "одобсизроқ" юрганларга ҳақли равишда танбеҳ берамиз. Унақаларнинг образини саҳна олиб чиқсангиз, марҳамат, танбеҳ бериш, одобга чақириш учун кўрсатинг, оламгулистон! :)
Nigora Umarova
22.12.2011, 12:51
O'zbek Milliy akademik drama teatrida Yangi yil sovg'asi sifatida "Dahshatli quduq" spektakli namoyish etilayotgan ekan.
https://img.uforum.uz/thumbs/zivqawc3862177.jpg (https://img.uforum.uz/images/zivqawc3862177.jpg)
albatros
22.12.2011, 14:26
O'zbek Milliy akademik drama teatrida Yangi yil sovg'asi sifatida "Dahshatli quduq" spektakli namoyish etilayotgan ekan.
Teatrlarimizda namoyish etilayotgan spektakllarini anonslarini ham qo'ysangiz yaxshi bo'lardi-da.
Tulqin Eshbekov
23.12.2011, 05:30
"Dahshatli quduq"
Муаллифи ким экан? Номи "даҳшат"... ;)
Nigora Umarova
23.12.2011, 09:49
"Dahshatli quduq"
Муаллифи ким экан? Номи "даҳшат"... ;)
Domla, rasm qoldirilgan xabarni bossangiz, spektakl mualliflarining nomi bilan ham, aktyorlarning chehrasi bilan ham tanishishingiz mumkin bo'ladi.
Colorado
23.12.2011, 16:53
Teatrlarimizda namoyish etilayotgan spektakllarini anonslarini ham qo'ysangiz yaxshi bo'lardi-da.
Қушимча қилиб, бу ерда ва фейсбукда томоша залида хаво даражасини хам. Бечарашка актерлар ва томошабинлар (((
Nigora Umarova
23.12.2011, 17:08
Қушимча қилиб, бу ерда ва фейсбукда томоша залида хаво даражасини хам. Бечарашка актерлар ва томошабинлар (((
Гапингиз моҳиятини тушунмадик. Томошабин ва актёрларнинг бечора ҳоллигига сабаб не?л
Tulqin Eshbekov
24.12.2011, 06:31
tanishishingiz mumkin bo'ladi.
Ойданда гўзалу кунданда гўзал! :)
Nigora Umarova
16.01.2012, 11:21
b5b52aa7c151b33
O'zbek teatri xazinasining durdona spektakli hisoblanmish O'lmas Umarbekov qalami asosida sahnalashtirilgan "Qiyomat qarz" spektaklini endi internet orqali ham tomosha qilishingiz mumkin.
rahmatli O'zbekiston xalq artisti Shukur Burhonov Sulaymon ota obrazini zabt yaratganlar-de...
Videolavhani joylashtirgan Otabek Nuriddinovga o'z minnatdorchiligimni bildiraman.
Otabek aka, qilgan savob ishlaringizni mukofotini O'zi bersin.
Men bugun A. Navoiy teatrida " Madam Butterfly" operasini tamosho qildim. Saidaxon, Renat aka, Hotam Yo'ldoshev tamonidan juda jozibali obrazlar yaratilibdi . Menda o'zgacha bir taassurot qoldirdi, mazza qildim. Musiqa va xor jo'rligidagi kompozitsiyalari judda ko'rkam, chiroyli chiqibdi.
Nigora Umarova
27.01.2012, 11:57
Фикрлашга ундовчи саҳна асари
Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам асарларини ўқир экансиз, унинг ижодидаги бир жиҳат алоҳида эътиборни тортади. Бу асарларни шунчаки ўқиш мумкин эмас, чунки ҳар битта жумла – ребус, ортида бир дунё фикр ётади. Уларни тушуниб етиш учун ҳар бир жумланинг калитини топишга, мағзини чақишга тўғри келади. Акс ҳолда қониқиш ҳиссини туймайсиз. Асарларни тушуниш йўлида ўқувчидан нафақат кенг дунёқараш, тафаккур, балки, ғайри оддий қарашга ҳам эга бўлиши талаб этилади. Зеро, адабиётшунос И.Ёқубов тўғри таъкидлаганидек "Эндиликда миллий тафаккур ва эстетик қарашлардаги муҳим ўзгаришлар бадиий ифодасини талқин қилишга ибтидоий қарашлар тамомила яроқсиз бўлиб қолди". Ёзувчи асарларини нечта китобхон ўқиса, шунча фикр туғилади. Фикрлар кесишган нуқталар бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Фикрларнинг бир жойдан чиқмаслиги эса, асарлардаги мураккаб образлар олами, ўртага ташланаётган масалалар ечимининг кўп вариантлилиги ва кишида уйғотган фикрлар уммони билан белгиланади...
Ўзбек Давлат Драма театри саҳнасида ижодкорнинг "Мувозанат" романи асосида саҳналаштирилган шу номли пьеса хусусида ҳам айнан юқоридаги каби фикрларни қайтариш мумкин. Чунки бир ярим соат давомида тамошабин ўзини бошқа бир оламга, ўзга бир даврга тушиб қолгандай ҳис қилади. Боиси, куни-кеча халқимиз бошидан кечирган яқин ўтмиш қайта жонлангандай, жонланганда ҳам бутун моҳияти, дарди ва жумбоқлари билан аксланаётган эди. Мураккаб образлар тизими, қаҳрамонлар руҳиятидаги эврилишлар, олам ва одамнинг азалий муаммо ва саволлари гирдобида қолган тамошабин онгида ўз ҳаёт йўлини қайта таҳлил қила бошлайди. У хаёлан воқеликни қайтадан яшаб кўраркан, пьеса каҳрамонлари каби уларни қийнаган саволларга ечим топишга эҳтиёж сезаверади.
Одатда, томошабин спектаклни тамоша қилаётиб, пьеса қаҳрамонларининг тақдирини кузатади, улардан таъсирланади, пьесада кечаётган воқеалар билан ўз ҳаётларида учраган ходисалар ўртасида ўхшаш нуқталар мавжуд бўлса, қалби тўлқинланади, пьеса қаҳрамонлари унинг хаёлидан, қалбидан кечган фикрларни айтса, қувонади, хулоса чиқаради, умумлаштиради. Тадқиқотчи эса тамошабиндан фарқли ўлароқ, спектаклга, аввало, драматургик материал сифатида қарайди, уни баҳолайди, унинг ғояси, фабуласи, фишкаси, қўйинки, пьесанинг муваффақиятини белгиловчи жуда кўп компонентларни бир меҳвар атрофига фикран бирлаштириб, спектаклни тамоша қилиш жараёнида уни хаёлан босқичма-босқич тадқиқ этиб, хулоса чиқариб тамоша қилади. Аммо, Улуғбек Ҳамдам романи асосида саҳналаштирилган «Мувозанат» пьесаси бу борада истиснодир, у биз қайд этган қолипга сиғмайди. Унда одатдаги тамошабинни ҳам, тадқиқотчи мутахассисни ҳам пьеса каҳрамонларининг тақдири, уларни қийнаётган саволлар уммони ўзига тортади. Улар пьеса каҳрамонлари мисолида тақдири уларникига ўхшаш кишиларда юз бераётган чизгиларни кузатишади. Улар спектаклнинг бош қаҳрамони ким, ғояси, мавзуси нима, миллийлик сақланганми-йўқми, деган саволларга жавоб излашдан бир ярим соатга узоқлашади.
Спектакль ҳал этилиши керак бўлган муамммолар билан эмас, балки ечимини топиш керак бўлган саволлар ўртага ташлангани билан эътиборлидир.
Олий маълумотли асар каҳрамони Юсуф оиласини боқишга, ўғлига дори олиб беришга қурби етмай қолади. Нега? Иродаси кучсизлик қилиб қолдими? Маълумоти, малакаси етишмадими? Иш йуқми? Ойликнинг камлиги бунга сабаб бўла оладими? Нима учун тарбиясида кемтик жойи бўлмаган Юсуф дўстига хиёнат қилди? Ахир, Заҳро дўстининг хотини-ку? Бу йўлни ихтиёр этишига сабаб унинг ҳаётида юз берган бўшлиқни тўлдириш учунми ё бошқа сабаблари борми? Нима учун Юсуфнинг акаси барча муаммоларнинг ечимини динсизликдан қидиради? Содиқ “нега очмиз” деганда нимани назарда тутяпти, ейишга бир бурда ноним йўқ демоқчими ёки бу инсоннинг янада мукаммалликка интилишга бўлган ташналикми? Мукаммаллика интилиш инсонга хос хислат, Чорвоқда дам олишни уддасидан чиққан одам Канар оролларида дам олиш орзусига тушиб қолади. Юсуфнинг онаси нима сабабдан ҳамиша фарзандларини муросага чақиради, ўғлига кечиримли халқмиз, хотинингни кечир дейди, бу – мувозанатни сақлаш истагими ёки муросасизлик, эгилувчанликми, нима? Юсуфнинг дўсти Миразимнинг куни байрам, кайф-сафода ўтади, буни унинг уддабуронлиги туфайли эришган ютуқларининг натижаси, деб баҳолаш керакми ёки эплабдими, қандини урсин деями? Заҳрони-чи, уни қандай баҳолаш керак, тўқликка шўхлик деб-ми ёки егани олдида емагани кетидаги аёлнинг руҳий ёлғизликдан, қалбидаги маънавий бўшлиқдан азоб тортаётган инсоннинг ҳаракатлари деб-ми? Ёки хиёнат унинг табиатидаги бир қиррами?
Пьесанинг ўқ илдизини ташкил этган мана шу саволлар ечимини спектакль қаҳрамонлари топиши керак бўлади, токи тамошабинлар ибрат олиш имкониятига эга бўлсин. Пьесса каҳрамонлари чиқарган хулосалар томошабинлар учун андоза бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Спектаклнинг фазилати ҳам айнан мана шунда, клише эмас, фикр уйғотишида.
Томошабинлардан бу саволларга пьеса қаҳрамонлари берган ечимдан ташқари яна мустақил ўз фикрларига эга бўлган ҳолда театрдан чиқиб кетишлари кутилади.
Одатда, бадиий асар саҳнага кўчганда саҳна асари зиммасига икки ҳисса ортиқ вазифа юкланади. Чунки, пьеса унга асос қилиб олинган асардан кучлироқ чиқиши, ундаги воқеаларни саҳна вақтига сиғдириши керак бўлади.
Спектаклда «Мувозанат» романи муаллифи бермоқчи бўлган тақдирлар манзараси фойдаланилган деталлар ҳисобига ўзидаги яхлитликни йўқотмаган. 260 саҳифадан ортиқ роман воқеалари бир ярим соат давом этадиган пьеса қолипига муваффақиятли туширилган. Бунда пьеса муаллифи ва режиссёри Сайфиддин Мелиевнинг маҳоратини алоҳида қайд этиш лозим. Бунга пьеса каҳрамони Юсуфнинг болалиги, тоғаси Муҳаммаджон ака билан боғлиқ ўринларни, унинг мероси билан боғлиқ воқеаларни деталлар орқали беришга муваффақ бўлингани, саҳнадаги боғ, гуллаб турган дарахтлар, кесилган тўнкалар ва отасининг васиятини саҳна ортида эшиттириш орқали, персонажлар ҳаётидаги воқеаларни беришда саҳнадан унумли фойдаланиш ёрдамида сақлаб қолинган.
Спектаклда фойдаланилган деталлар пьеса каҳрамонларининг характерини янада чуқурроқ очишга хизмат қилган. Пьеса Юсуфнинг талабаларга мустақилликка бағишланган маъруза дарсидан бошланади ва шу билан якунланади. Икки дарс оралиғида эса Юсуф, оиласи, дўстлари ҳаётида кечган воқеалар бир меҳвар атрофига бирлаштирилиб кўрсатилади.
Nigora Umarova
27.01.2012, 12:00
Бир қарашда пьесанинг бош қаҳрамони Юсуф деб ўйлайсиз. Унинг кўрган – кечирганларига шерик бўласиз. Аммо Юсуфнинг бошидан кечирган воқеаларни интеллегенциянинг жуда кўпчилиги бошидан кечиргани боис, пьесанинг бош қаҳрамони конкрет шахслар эмас, тақдир деган фикрга келасиз. Кишиларнинг тақдири бир хил бўлмайди, албатта, аммо тақдир тўғри йўналиш олиши учун, тақдирлар мисолида тўғри хулосага келиш инсон тақдирини белгилашда муҳим омилдир.
Спектаклнинг яна бир ўзига хос чизгиси, унда ролнинг катта-кичиги йўқлигидир. Спектаклдаги ролларнинг ҳаммаси муҳимликда бош ролдан қолишмайди. Бу сирага Юсуфнинг онаси Ҳалима ая, акаси Амир, унинг хотини Ойгулни ҳам киритиш мумкин.
Драматик асар саҳналаштирилганда актёрларнинг ижро маҳорати ҳақида кўп гапирамиз. Аммо драматик актёр учун овоз ҳофизларникидан кам аҳамиятга эга эмаслиги ҳакида гапирмаймиз. Гарчанд, кўп актёрларни овозидан танисак ҳам, бунга одатий
ҳол деб қараймиз. Аммо драматик актёрнинг овози ролини қиёмига
етказиб беришида яна бир қўшимча қуролдир. Юсуфнинг онаси
фақат ижро маҳорати билангина эмас, балки овози билан ҳам она
қалбининг тафтини бера олган. Бу сирага ота васиятини ўқиган, саҳнада умуман қўринмаган бўлишига қарамасдан, Афзал Рафиқов Юсуфнинг отаси образини фақат васият матни билан эмас, балки овози билан ҳам бера олганини эътироф этиш лозим.
Актёрлар ўз ролларини ижро этаётганларида кўзи билан ўйнашларини кинофильмларда, экранда яққолроқ кўриш имкони бўлади. Аммо, «Мувозанат» спектаклида Хошим Арслонов ижросидаги Юсуф ролига эътибор берилса, у ҳам кўп ўринларда кўзи билан гапирганини мамнунлик билан қайд этиш мумкин. Спектаклда фақат актёрлик маҳорати эмас, балки овоз, кўз, ҳатто қўл ҳаракатлари билан ҳам персонаж характерини очишга муваффақ бўлинган. Бунга Ж. Раметов ижросидаги профессор Эргаш ака роли мисол бўлиши мумкин. Унинг қандай қилиб инсонийлик чегараси доирасидан аста-секинлик билан чиқаётган характерини ёритишида қўл ҳаракатлари тўлдириб турди. Унинг қўл ҳаракатларини образни очиб беришдаги актёр топилмаси деб баҳолаш мумкин.
Умуман актёрлар ансамбли спектаклдаги ҳар бир персонажнинг характеридан келиб чиқиб жуда ўринли танланган. «Эркак бўлсанг жавобимни бер» деб икки-уч марта эрини сансираб бақирган Юсуфнинг хотини характери грим ёрдамида истараси иссиқ бўлмаган аёл образи орқали етказишга эришилган. Актриса Гулсанам Эшматова ижросидаги Заҳронинг қадам ташлашида, кўзларининг олма-кесак териб, ўйноқилаб туришида хиёнатга мойиллигини ҳис этасиз.
Баъзан бир сонияга бўлса-да, бутун борлиқни унутиб яшагинг келади. Инсон ўз ҳаётида кундалик турмуш ташвишлари етарли бўлганидан, кўпинча фильм, спектакль қаҳрамонлари ҳаётидаги фожиаларга, муаммоларига шерик бўлгиси келмайди. Аммо, «Мувозанат» спектаклидаги қаҳрамонлар тақдири биронта томошабинни бетараф ёки лоқайд қолдирмайди.
Биз учун муқаддас даргоҳ, актёрларимизнинг улуғларини ижодига гувоҳ бўлган Тошкент Давлат Драма театри саҳнасида қўйилган «Мувозанат» спектакли ҳақидаги таассуротларимни тугатар эканман, У.Ҳамдам каби ёзувчимиз, ўта қобилиятли, саҳнани, актёрларни юрак-юракдан ҳис этадиган С.Мелиев каби режиссёрларимиз борлигидан, Х.Арслонов, Г.Йўлдошева, Ж.Раметов, Н.Тошматова каби актёрларимиз маҳорат бобида жаҳон майдонида танилган театр актёрларидан қолишмаслигидан фахрланиб, ғурур, юрак тўла муҳаббат билан, спектаклда банд бўлган актёрларнинг барчасини хаёлан бағримга босиб, мамнуният билан театр биносини тарк этдим. Сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп саволлар жавобсиз қолган бўлса, «Мувозанат» спектаклини кўриб жавоб топишингиз мумкин.
Раъно Ибрагимова, филология фанлари доктори
https://img.uforum.uz/images/bficpjy2819953.jpg
Tulqin Eshbekov
29.01.2012, 05:14
Фикрлашга ундовчи саҳна асари
Саҳна асарининг энг катта ютуғи - фикр уйғотиши, фикрлашга ундашидир. Қирқ йил илгари кўрган ("Маҳаллада дув-дув гап" каби) айрим фильмларимиз ҳозиргача фикрлашга ундайди!
Таассуфки, ҳозирги пайтда баъзи киноларни, саҳна асарларини кўриб, туппа-тузик фикринг чалғиб кетади, кино тамом бўлмасидан унутасан...
("Маҳаллада дув-дув гап" каби
Ушбу фильмнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бисёр. Аввалллари айтилмаса ҳам энди буни рўй-рост айтиш мумкин. Зеро истиқлол бунга имконият берган.
40 йиллик таассурот билан юравериш ҳам яхшимас, домулло.
Tulqin Eshbekov
30.01.2012, 06:23
40 йиллик таассурот билан юравериш ҳам яхшимас
Шундай санъат асарларимиз борки, у ҳақда умрбод яхши таассурот билан яшайсан! Ўша фильм ҳам шунга яраша бўлса керакки, унинг мухлислари миллион-миллион!
Ушбу фильмнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бисёр.
Камчилик ахтараверсангиз "чиқиши"га шубҳа қилмайман. Энди, ўша гап: ким нени изласа топгай бегумон, Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё! ;)
Tulqin Eshbekov
30.01.2012, 06:26
40 йиллик таассурот билан юравериш
Шу мавзуда яна бир гап: 40 йиллик яхши таассурот билан юриш нақадар олижаноблик, ўзига яраша бахт!
Шунча йиллик адоват ё бошқа шу каби салбий "таассурот"лар билан юришдан худо асрасин, бўтам...
Яхши таассуротлар ила яшашга интилинг, ютасиз! :)
Tulqin Eshbekov
06.02.2012, 07:09
Ҳаётимизнинг ўзи театр саҳнасидан қолишмайди, деган санъаткор ҳақ!
Nigora Umarova
18.02.2012, 13:49
Kecha O'zbek Milliy akademik drama teatrida qo'yilgan "Omon bo'lgin, azizim" spektakliga tushdim va forumumizda ochilgan "Yevropa madaniyatining kirib kelishi xavflimi?" (http://uforum.uz/showthread.php?t=11148&page=29)degan mavzudagi savolga yana bir javob olgandek bo'ldim: Yevropa madaniyatining kirib kelishi xavfli emas, biroq Yevropa madaniyatsizligining kirib kelishi xavfli.
https://img.uforum.uz/images/imqfkns6401436.jpg
Nigora Umarova
18.02.2012, 14:38
Kecha O'zbek Milliy akademik drama teatrida qo'yilgan "Omon bo'lgin, azizim" spektakliga tushdim.
Ushbu spektakl amerikalik yozuvchi va dramaturg ayol Vinni Delmar(1903-1990)ning, asl nomlanishi "Bundan buyog'i-sukunat" p'yessasi asosida sahnalashtirilgan. Rejissyor Olimjon Salimov.
Olimjon Salimov bir paytlar Farg'ona teatridagi "Temir xotin", "Toshkentga sayyohat", Yosh tomoshabinlar teatridagi "Ot kishnagan oqshom" kabi mashhur bo'lgan spektakllarni muvaffaqiyatli sahnalashtirgan. Bundan tashqari rejissyor Milliy teatrda ham ikkita - "Ufq" hamda "Sohibqiron" asarlarini sahnalashtirgan.
Spektaklning avvalgi varianti ham Milliy teatrda 1976-yilda rejissyor Bahodir Yo'ldoshev tomonidan "G'ariblar" nomi bilan sahnalashtirilgan. O'sha davrdagi sahnalashtirilgan variantlarda bosh rollarni O'zbekiston xalq artistlari Sora Eshonto'rayeva va Nabi Rahimovlar ijro etishgan edi.
Ushbu spektakllarda esa ota rolini O'zbekiston xalq artisti Tesha Mo'minov, ona rolini O'zbekistonda xalq artisti Malika Ibrohimovalar ijro etishgan. Voqealar rivojida farzandlar timsolini Fathulla Mas'udov, Mahfuza Bobotillayeva, Shodiya To'xtayeva, kelin- Madina Muxtorova, kioskda narsa sotuvchi qariya- Saidkomil Umarov, Feruza Muhammadyorovalar ijrosida ko'rish mumkin.
Ota-ona farzandlarim hech kimdan kam bo'lmasin deb tinim bilmay mehnat qilishadi-yu, qariganlarida bemehr farzandlariga malol kelishadi. Spektaklning bosh g'oyasi - shu. Unda qarigan ota-onaga mehr-shafqatli bo'lishdek umuminsoniy qadriyatlarning bugungi kunda kamyob bo'lib ketayotganligi ochib berilgan.
Nigora Umarova
18.02.2012, 14:52
https://img.uforum.uz/images/erbcblc8799842.jpg
Aktrisa Malika Ibrohimovaning ona rolining ijrosiga "Ofarin!" demay iloj yo'q. Onaning chekayotgan iztiroblarini tomoshabin shunchaki tomosha qilmaydi, birga iztirob chekadi, dardiga sherik bo'ladi.
Tulqin Eshbekov
19.02.2012, 07:07
Aktrisa Malika Ibrohimovaning ona rolining ijrosiga "Ofarin!" demay iloj yo'q.
Мен она сиймосини Рихси Иброҳимовада кўпроқ кузатгандим. Малика Иброҳимова ҳам она ролини шу қадар қиёмига еткаганига шубҳа қилмайман. Ҳаётда оналар асло изтироб чекмаслиги учун саҳналарда улар шундай образлар яратади-да! :)
Nigora Umarova
10.03.2012, 18:43
Yaqinda O'zbek Milliy drama teatrining "Taqdir sinovlari" spektakliga tushdim. spektaklning bosh g'oyasi halol va harom luqmaning ta'siri, insof-diyonat kabi yuksak insoniylik fazailatlar haqidadir. Drama muallifi Qo'chqor Norqobil, sahnalashtiruvchi rejissyor Nodira Mahmudova.
Spektaklda O'zbekiston xalq artistlari Rixsi Ibrohimova, Saidkomil Umarov, O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artistlar Tolib Mo'minov, Hamid Toshpo'latov, Muyassar Berdiqulova va yosh aktyor va aktrisalar ijro etishgan.
https://img.uforum.uz/images/ysqomaz7920710.jpg
https://img.uforum.uz/images/qhwgzvc5058047.jpg
https://img.uforum.uz/images/frofqdf4652532.jpg
Aktrisa Muyassar Berdiqulova Usmon Azim she'ri bilan aytiluvchi Buvoysha monologini ijro etish paytida:
Osmonga ham otgum tosh,
Gunohkor bo'lsa quyosh.
Gunohkor bo'lsa quyosh,
Qaytib tushmagaydir tosh.
Osmon ham bo'lib g'anim,
Qaytib tushsa-ne g'amim!
Bir tosh tushsa tushibdi
Tog'day boshimga manim..
Nigora Umarova
27.03.2012, 14:24
Ушбу мавзуни доимий равишда кузатиб бораётган санъаткорларимиз, театршуносларимизни 27 март- Халқаро театр куни билан муборакбод этаман. Ижро этган ролларингиз, саҳналаштирилган асарларингиз халқимиз маънавиятини юксалишига хизмат қилсин.
https://img.uforum.uz/images/coozsws3317863.jpg
Tulqin Eshbekov
28.03.2012, 06:53
муборакбод этаман.
Ҳар кунинг бўлсин Наврўз, деганларидек, театр жамоаси учун яхши саҳна асари яратиб, олқиш олган кунлари энг катта байрам эканига шубҳа қилмайман. :)
Nigora Umarova
07.04.2012, 13:22
Bugun uzoq davom etgan og'ir xastalikdan so'ng O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artist Jamshid Zokirov bu yorug' olamni tark etdilar.
Jamshid aka ochiq ko'ngil, birovning qalbiga zarra ozor bermaydigan qalbi daryo inson edilar...
Ahli forum nomidan marhumning yaqinlariga o'z hamdardligimizni bildiramiz. Allohim u kishining oxiratlarini obod qilgin, ayriliq azoblarini yengishda yaqinlariga sabru-qanoat bergin.
Nigora Umarova
07.04.2012, 14:02
...Jamshid aka ochiq ko'ngil, birovning qalbiga zarra ozor bermaydigan qalbi daryo inson edilar...
https://img.uforum.uz/images/tmvviux8417594.jpg
Jamshid akaning bir gaplari hali hamon yodimda qolgan: "Teatr jonli vujud, tomoshabin uning hayotiy ozuqasi. Biz artistlar qachon spektaklni qo'yish jarayonida rolimizni boyitar ekanmiz, rolni tomoshabinga tezroq taqdim etishni xohlaymiz. O'ynagan rolimiz orqali tomoshabin qalbini zabt etib, agar ijobiy qahramon bo'lsa, tomoshabinni uning hayoti bilan yashashga, undan ibrat olishga undashimiz, salbiy qahramon bo'lsa, uningdek xato kamchiliklarga yo'l qo'ymaslik uchun tomoshabin yuziga "oyna tutishimiz" darkor. Teatr o'qitmaydi, o'rgatmaydi. U fikrlashga majbur qiladi, insonda vijdonni uyg'otadi. San'atning buyuk kuchi shundaki, u odamni o'z ortidan ergashtiradi, uning qalbini tarbiyalaydi".
Ana shunday so'z va ish mutanosibligi mavjud edi Jamshid akaning fe'l-atvorlarida...
Nigora Umarova
07.04.2012, 15:13
Jamshid Zokirov 1948 -yil, 11-iyulda Toshkent shahrida tavallud topgan. 1971-yili Toshkent davlat teatr va rassomchilik institutini tugatgan. O'sha yildan boshlab o'sha paytdagi Hamza, hozirgi O'zbekiston Milliy akademik drama teatining aktyori sifatida mehnat faoliyatini boshlagan.
1995-yili O'zbekistona xizmat ko'rsatgan artist unvoni bilan taqdirlangan.
Teatrda ijro ertgan rollari: Albert ("Oqshomdan tushgacha"), Farhod ("Kuzning birinchi kuni"), Xolmat ("Boy ila xizmatchi"), Anuchkin ("Uylanish"), Stefan ("Aldagani xotin yaxshi"), Natan ("Donishmand Natan"), erkak ("Taqdir eshigi"), ("Erginamning orzusi"), tadbirkor ("O'zbekcha raqs"), Murod ("Eng tanho yulduz")...
Kinofilmlarda ijro etgan rollari: Ota ("Orzular og'ushida"), Hakim ("Kelinlar qo'zg'aloni"), Olimtoy ("Temir xotin"), oshpaz ota ("Osmondagi bolalar"), professor(Men bu men), Jago ("Suv yoqalab"), rahbar ("Высоцкий-спасибо что живой"), doda ("Sevgi marafoni")...
Videofilmlarda ijro etgan rollari: Dekan ("Domla"), militsioner ("Tartib"), Sharif Namozov ("Shaytanat"), ota ("Qaytmas")...
https://img.uforum.uz/images/cxohmry6365053.jpg
Jamshid va Gavharxonim Zokirovalar "Erginamning orzusi" spektaklida.
Feruza Xodjayeva
07.04.2012, 16:09
Bugun uzoq davom etgan og'ir xastalikdan so'ng O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artist Jamshid Zokirov bu yorug' olamni tark etdilar.
Оллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин! Ҳаммамиз учун севимли актёр эдилар.
Bobir Samadov
07.04.2012, 21:36
https://img.uforum.uz/thumbs/agypuno5288335.jpg (https://img.uforum.uz/images/agypuno5288335.jpg)
Бугун эрталаб истеъдодли актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Жамшид Зокиров ҳаётдан кўз юмди.
Рафиқаси Гавҳар Зокирова билан Жамшид ака Ўзбекистон Миллий театрида энг яхши дуэтлардан бирини яратди. У турли характердаги ролларни ижро эта оладиган актёр эди, ҳам драматик, ҳам комедик ва ўткир характерли ролларни бирдай ўйнарди.
Жамшид Зокировнинг яқинлари ва қариндошларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Shokir Dolimov
07.04.2012, 21:52
Жамшид Зокировнинг яқинлари ва қариндошларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Улкан истеъдод соҳибига эга ўғлидан жудо бўлган ўзбек халқига ҳам.
Дўлвар ўспиринлик йилларимда «Одамни қайтимига ҳам операция қилса бўладими?», деган хаёлга олиб боргани билан хотирамга муҳрланиб қолган эди, раҳматли.
Жамшид Зокиров хотирасига
Қаролардан қароларга дўнган кеча,
Мухлислари айрилиққа кўнган кеча,
Бағридаги бир юлдузи сўнган кеча -
Балки, кўкда ҳаммаси ҳал бўлган эди...
Баҳор йўқлаб келганида боғингизга,
Чечакларин тўшаганда пойингизга,
Ҳаёт гаштин энди сурар чоғингизда -
Бевақт қисмат сизга қайдан келган эди?!
Қаро сочлар оқ барини тутар энди,
Нолалари ердан кўкка етар энди...
Айрилиқдан бағри куйиб кетар энди -
Гавҳар опам сизни бахт деб билган эди...
Қани энди бу шум хабар ёлғон бўлса...
Тилайманки, даргоҳингиз нурга тўлса...
Оллоҳ сизни раҳматига олган бўлса -
Ҳаётликда Ҳизр назар қилган эди...
Сиз доимо қалбимизда яшагайсиз!!!
Nigora Umarova
06.07.2012, 18:15
https://img.uforum.uz/images/bmrpkix8324015.jpg
Bugun O'zbek Milliy akademik drama teatrida Nurillo Abbosxonning "Tanho yulduzim" spektaklining premyerasi qo'yildi. Ushbu spektakl rahmatli aktyor Jamshid aka Zokirov o'ynagan "Tanho yulduz" spektaklining mantiqiy davomi sifatida ularning porloq xotirasiga bag'ishlab sahnalashtirilgan. Spektakl ancha ta'sirli chiqibdi. 10-iyun kuni spektakl yana qayta qo'yilar ekan. Spektaldagi asosiy g'oya globallashuv jarayoning ota-ona va farzandlar munosabatiga qay darajada ta'sir ko'rsatganligini yoritib berishdan iborat. Yolg'izlikning nima ekanligini uni his qilgan insongina biladi. Ba'zan ota-onalarimizga yetarli e'tibor bera olmaymiz, ko'ngillarini ola bilmaymiz. Aktrisa Gavhar opa Zokirova yolg'iz ona qismatini to'laqonli, ta'sirchan ochib bera olganlar. Ayniqsa, ular o'qigan "Muhabbat ohista kelganing alam..." deb boshlanuvchi monolog ancha ta'sirchan chiqibdi.
Tulqin Eshbekov
14.07.2012, 06:40
"Tanho yulduzim"
Бу спектакл тезроқ телевизорда ҳам намойиш этилса жон-жон деб томоша қилардик!
Nigora Umarova
18.07.2012, 13:16
Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурҳонов ҳақидаги кўрсатув.
642d288de7ae878
Tulqin Eshbekov
22.07.2012, 04:38
Шукур Бурҳонов
Баъзи ёш қизиқчилар саҳнада Шукур Бурхон, Ҳамза Умаровнинг образини яратиб, овозини худди ўзлариникидек қилиб томоша кўрсатишади. Буям бир санъат. Бироқ, улар шу истеъдоди билан раҳматли буюк санъаткорларимизнинг анъаналарини ҳам давом эттирсалар бўлмасмикин?..
Nigora Umarova
14.09.2012, 12:20
17 сентябрь, соат 18.00 да Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов хотирасига бағишланган кеча бўлади.
https://img.uforum.uz/images/bhngcxe6935022.jpg
Gulchehra Niyozova
14.09.2012, 14:02
17 сентябрь, соат 18.00 да Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов хотирасига бағишланган кеча бўлади.
Men Nabi Rahimov rol o'ynagan kinolarini yaxshi ko'raman.Ijodiga ham qiziqaman. Yaqin kunlarda o'tkaziladigan xotira kechasiga ham kursdoshlarim bilan tomosha qilgani bormoqchimiz.
Men Nabi Rahimov rol o'ynagan kinolarini yaxshi ko'raman
Ҳа-а, ким ёқтирмайди дейсиз. Мен ёш эдим у кишининг ижодлари қизғин палласида, лекин ажойиб талант сохиби эдилар. Жуда кўп роллари, аммо гапирган гапи қозон ичидаги ўтирган бола ҳақидагиси...:)
tomosha qilgani bormoqchimiz.
Биз пахтадамиз, Сизларга хавас қилиб қоламиз қандай яхши-а ...лекин тассуротларни кутамиз...
Colorado
14.09.2012, 23:04
Биз пахтадамиз, Сизларга хавас қилиб қоламиз қандай яхши-а ...лекин тассуротларни кутамиз...
Яшанг қизим.
Tulqin Eshbekov
18.09.2012, 06:56
Яшанг қизим.
Шижоатли қизимиз ҳечам кам бўлмасин! Қалби маънавиятда, қўллари ишда! :)
Nigora Umarova
18.09.2012, 12:06
Abror Hidoyatov deganda ko'z oldimizga Otello, Hamlet kelsa, Nabi Rahimov deganda beixtiyor Yago, Bobo Kayfiylar gavdalanadi. Kecha O'zbek Milliy akademik drama teatrida O'zbekiston xalq artisti Nabi Rahmovning 100 yilligi tavalludiga bag'ishlangan xotira kechasi bo'lib o'tdi. Unda ustoz san'atkorning shogirdlari, izdoshlari, muxlislari qatnashishdi.
https://img.uforum.uz/thumbs/qfrsaij9791342.jpg (https://img.uforum.uz/images/qfrsaij9791342.jpg)
https://img.uforum.uz/thumbs/vihehri3034524.jpg (https://img.uforum.uz/images/vihehri3034524.jpg)
https://img.uforum.uz/thumbs/lbpojgf9141620.jpg (https://img.uforum.uz/images/lbpojgf9141620.jpg)
https://img.uforum.uz/thumbs/qbdkztu7257450.jpg (https://img.uforum.uz/images/qbdkztu7257450.jpg)
Aktyor Murod Radjabovning ustoz san'atkor haqidagi xotirasi kishini bir tomondan o'yga toldirsa, bir tomondan miyig'ida tabassum qilishga undadi:
Bir kuni aktyorlardan biri Teatr va rassomchilik institutidagi talabalarni ko'rib,
- Voy-bo', bularni hammasi aktyor bo'ladimi?-debdi Nabi Rahimov oldida.
- Albatta-deb-javob beribdi Nabi Rahimov,-o'qisa, "Nabi aka", o'qimasa tabaka bo'ladi.
-"Nabi aka" bo'lishiga-ku tushundik, lekin nimaga "tabaka"?
- San'atning nonini yeyish qiyin. Iqtidorini ro'yobga chiqarmasa, hamkasblarini uni "pishirib, kuydirib yuboradi", xalq uni iste'dodsizligi tufayli "yeb qo'yadi"-deb javob bergan ekanlar ustoz san'atkor.
Nigora Umarova
19.09.2012, 12:28
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2012 йил сентябрь ойи репертуари
20 Пайшанба “Кундузсиз кечалар” У.Азим
21 Жума “Йиғлама қиз...” Р.Мухаммаджонов
22 Шанба “Оилавий сир” И.Султон
23 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
24 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
25 Сешанба “Рустам” У.Исмоилов
26 Чоршанба “Яраланган оққуш ноласи” С.Сирожиддинов
27 Пайшанба “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
28 Жума “Меҳру мухаббатли саккиз аёл” Роберт Тома
29 Шанба “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
30 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
Nigora Umarova
19.09.2012, 12:30
Abror Hidoyatov deganda ko'z oldimizga Otello, Hamlet kelsa, Nabi Rahimov deganda beixtiyor Yago, Bobo Kayfiylar gavdalanadi.
c1925243603029d
Nigora Umarova
20.09.2012, 10:04
Nabi Rahimovning kinoda yaratgan obrazlari haqida kinolavhalar.
9efbc1121237aef
Colorado
20.09.2012, 12:08
Бир икки кун аввал Бухорода юртбошимиз театр ва постановкалар туғрисида уз фикирларини билдирдилар очиқ эфирда.
Театрларнинг репертуари бойирмикин!?????
Nigora Umarova
20.09.2012, 12:27
Бир икки кун аввал Бухорода юртбошимиз театр ва постановкалар туғрисида уз фикирларини билдирдилар очиқ эфирда.
Театрларнинг репертуари бойирмикин!?????
Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
Театрларга тушиб турасизми? Қайси спектакллар Сизда катта таассурот қолдирган?
Nigora Umarova
20.09.2012, 12:32
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2012 йил октябрь ойи репертуари
1. Душанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
2. Сешанба “Танхо юлдузим” 14-30
“Танхо юлдузим” 18-00да фестивал спектакли Н.Аббосхон
3. Чоршанба ДАМ ОЛИШ КУНИ (1 октябр учун)
4. Пайшанба “Хўжа Насриддиннинг беш хотини” фестивал спектакли. 18-00да
5. Жума “Яраланган оққуш ноласи” С.Сирожиддинов
6. Шанба 14-00 да “Хўжа Насриддиннинг беш хотини”
“Андишали келинчак” 18-00 фестивал спектакли. Э.Хушвақтов
7. Якшанба. “Кўнгил” Э.Хушвақтов
8. Душанба М.Абдуқундузов. Ижодий кеча. 18-00
9. Сешанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
10. Чоршанба “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
11. Пайшанба “Танхо юлдузим” Н.Аббосхон
12. Жума “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
13. Шанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
14. Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
15. Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
16. Сешанба “Кундузсиз кечалар” У.Азим
17. Чоршанба “Мехру мухаббатли саккиз аёл” Роберт Тома
18. Пайшанба “Рустам” У.Исмоилов
19. Жума “Йиғлама қиз...” Р.Махамаджонов
20. Шанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
21. Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
22. Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
23. Сешанба “Огох бўлинг, одамлар” У.Азим
24. Чоршанба “Оилавий сир” И.Султон
25. Пайшанба “Имкон” Л.Махмудов
26. Жума “Яраланган оққуш ноласи” С.Сирожиддинов
27. Шанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
28. Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
29. Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
30. Сешанба “Қуёшни сен уйғотасан” Қ.Норқобил
31. Чоршанба “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
Colorado
20.09.2012, 14:56
Ўзингиз нима деб ўйлайсиз? Театрларга тушиб турасизми? Қайси спектакллар Сизда катта таассурот қолдирган?
Бухорода янги театр очлиши муносабати билан тасвирга тушурилган репортажни курдингизми, бону? Нима хақда гап бўлганини биласизми?
Сиз бошланг, мен давом эттираман.
келинг, жиддий фикр алмашайлик, подкол, скрытый смысл қидирмай
Театрларга тушиб турасизми?
Русларда "театр начинается с вешалки" (Станиславский) деган гап бор, аслида театр кассадан бошланса керак. Миллий Драма театримиз (Хамза театри) кассасига кирсангиз, 2-3 та хоналари ижарага берилган (ҳарқалай бозор иқтисодиёти) фирмаларни ва уларнинг рекламаларини кўрасиз. Яна ичкарига кирсангиз, театрнинг касса хонасида 2 та ойнача (касса) ва 15 тача компьютер, унда ишлаётган-ўйнаётган болаларни кўрасиз - театр биносининг ҳар бир қаричини ижарага бериш эҳтимол тўғридир. Касса табиийки соат 13 дан 14 гача тушликда, яъни тушлик вақтингизда билет оламан деб келишингизни фойдаси йўқ.
Shuhrat Rizayev
21.09.2012, 13:31
Бир икки кун аввал Бухорода юртбошимиз театр ва постановкалар туғрисида уз фикирларини билдирдилар очиқ эфирда.
Театрларнинг репертуари бойирмикин!?????
Катта даъво билан кичик бир мақолани бундай номлаш даъвогарнинг зиммасига фавқулодда катта масъулият юклайди, албатта. Чоғим келадими-йўқми, билмадиму, аммо шундай сарлавҳа қўйиб, сўнгги йигирма йил оралиғида ўзбек театрида юз берган жараёнлар ҳақида мухтасар сўз айтишга жиддий эҳтиёж бор. Бу эҳтиёж, аввало, замонавий ўзбек театрида кечаётган ҳаракатларнинг йилдан йилга ижобий маънода турфа хиллик касб этиб бораётгани билан изоҳланса, иккинчидан, уни кўролмай, пана-пастқамда орқаваротдан катта-кичик тош отишга бўлаётган нохолис уринишлар туфайлидандир.
Дўппини бошдан олиб, хотира бисотини бир-бир варақласак 1991 йилдан то ҳозиргача ўзбек театри рамзий маънода 21 ёшга етган ҳар қандай навқирон йигит босиб ўтадиган жисмоний, маънавий-психологик ўсиш, ўзгаришларни ўз бошидан кечирганига ишонч ҳосил қиламиз. Дарҳақиқат, бола туғилиб, атак-чечак қила бошлаганию, она,отасини илк даъфа таниб, яқинлари, оилани ҳис қилишигача, жисмонан ўсиб, улғайиб, таълим-тарбия билан маънан қувватлана боришигача ва ундан кейинги ҳаётий тадриж бари мажозан Истиқлол даври ўзбек театрига ҳам нисбат берса бўладиган қиёс. Йигирма бир ёшга тўлган йигит энди жамиятнинг тўлақонли онгли аъзоси, фуқаролик бурчи, халқ, Ватан олдидаги масъулияти билан юрт корига яроқли инсонга айланмоғи назарда тутилса, Ўзбекистон театрлари ҳам мунтазам ҳаракатдаги жонли ягона тизим сифатида мустақил мамлакатимиз ижтимоий-маданий ҳаётида миқёс ва мавқе кашф этиб, мустаҳкам оёққа туриб бормоқда.
Санайдиган бўлсак, рақамлар уч ҳатто тўрт хоналик саноқларга бориб етса ажабмас. Биргина ўтган 2011 йилдаги йирик тадбирларнинг ўзинигина эслаб кўрайлик: “Сени куйлаймиз, замондош!” Республика кўрик фестивали, “Theatre UZ/2011” Халқаро театр фестивали, Олий Мажлис қонунчилик палатасида “Ўзбекистон театр санъатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати, “Тошкент баҳори” анъанавий Халқаро опера фестивали, Ўзбекистон ва Туркманистон маданий алоқалари негизида Бухоро шаҳрида дўстлик театр фестивали, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Дўрмон ижод уйи”да ёш драматургларнинг Республика семинари, буларнинг давомига “Дийдор” театр-студиясининг Францияга ижодий сафари, Ёшлар театрининг Санкт-Петербургдаги “Болтиқ уйи” Халқаро фестивалида иштироки, Республика қўғирчоқ театрининг Россиянинг Курган шаҳридаги 2-Халқаро қўғирчоқ театрлари фестивалида қатнашиши, Хоразм вилоят қўғирчоқ театрининг Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Халқаро фестивалга бориши, Германиянинг Дармштат шаҳри “Хамелион” театри режиссёри Юрген Цахманнинг Хоразм қўғирчоқ театрида ўтказган мастер-класс машғулотлари ва “Хива лазгиси” спектаклини саҳналаштириши ваҳоказо. Бу тадбирлар қаторига ўтган йили 37 ўзбек театрида 150 дан ортиқ спектакл саҳналаштирилганини ҳам қайд этсак, Ўзбекистон гўёки фақат театр дунёсида яшаётган мамлакат таассуротини уйғотса ажабмас. Айтиш жоизки, юқоридаги бир неча Халқаро ва Республика фестиваллари йилига ёки икки йилда мунтазам ўтказиб келинадиган анъанавий тадбирлар. 2012 йилда ўша анъанавий фестиваллардан учтаси ўтди ва ўтади. “Дебют – 2012” Республика ёш режиссёрларининг IV кўрик-фестивали, “Theatre UZ/2011” Халқаро театр фестивали ва Республика қўғирчоқ театрлари фестиваллари. Бу фестиваллар доирасида илмий-амалий анжуманлар, “мастер класс”, “устоз-шогирд” анъаналарига оид қатор касб малакаси билан боғлиқ машғулотлар, суҳбатлар, тажриба, фикр алмашув, баҳс-мунозара ваҳоказолар ўтади. Бир ярим йиллик Республика театр ҳаётининг мана шу тўлиқ бўлмаган қисқача сарҳисобининг ўзи унча-мунча одамни, инчунун мутахассис кимсани шошириб қўйиши ҳеч гап эмас.
Таассуфки, бу маданий воқеликларнинг тарғиботи суст, ташвиқоти ҳаминқадар, таҳлилу тадқиқи эса деярли йўқ даражада. Тадбирлардан кўпда хабар тополмаётган оддий фуқаронику қўяйлик, соҳада “нон еб” юрган мутахассисларчи, уларга нима бўлган? Ижодий жараённи мушоҳада этаб, яқин ва узоқ истиқбол учун илмий асосланган хулосалар, мўлжаллар, режалар, лойиҳалар таклиф этиш ўрнига, пана-пастқамда пусиб, пайт пойлаб ўлтириб, ўзига тегмаган бир парча луқма аламида “дунёингга ўт қўяман” деб турса. Гоҳи ўз ичимиздан аламзада ҳамтавоқ топиб, гоҳи ташқарида – хорижда ҳангаматалаб бўлиб турган нохолис мардумнинг кўмагига таяниб, қўйнидаги тошни узоқ-яқиндан отиб турса,... дардингни кимга айтасан?!
Россиянинг “Международный институт театра” нодавлат-нотижорат ташкилотининг “МИТ–INFO” информацион журналининг шу йил 3-сонида А.Раҳимовнинг “Ўзбек “Гамлет”и томошабин йиғолмайди” (“Узбекский “Гамлет” не собирает публику”) номли мақоласи эълон қилинган. Бундан аввалроқ мазкур журналнинг 2011 йил 1-сонида Тошкентдаги “Илхом” театри фаолияти билан боғлиқ “ғалати” суҳбат-мақола чоп этилган эди. Мазкур суҳбат-мақолада Ўзбекистон шаънига, унинг театр ҳаётига ўта субъектив, ҳатто айтиш ўринлики, ғаразли, бўхтон гаплар айтилади. Эмишки, гўё “Ўзбекистонда хали ҳам феодал тузум ҳукмрону ҳамма нарса хонга бўйсундирилган. Одамлар бу ерда доимий қўрқувда яшаётгандек” таассурот олганмиш юртимизга келган россиялик бир театр баччаси. “Иштон сизнинг иштони бордан” кулганини эслатади бу. Бори Россия табақаланишнинг авжи адосига чиққанини, ҳукумат амалдорлари, “олигарх”лар билан зиёлилар, ишчилар, оддий халқ ўртасида фавқулодда катта узилиш пайдо бўлганини, халқ эртанги кунига ишончсиз, хавотирда яшаётганини айтиб, дунёга жар солиб турганида, халқимизнинг доно ҳикматини эсламаслик мумкин эмас.
Хўп, бу-ку россиялик нохолис мардум экан, аммо биринчи мақола муаллифичи? Унинг шу ерда, орамизда яшаб, маданият муассасаларида ишлаб юриб, Ўзбекистон театрларида кўрган воқелиги “Ҳалокат ёқасидаги юзлаб одамларнинг нажот келишига умидвор” турганларини “изтироб билан кузатиб туриш” бўляпти экан холос... Ол-а..! Мақолада шундай рақамлар келтирилади: “Ҳозирда Ўзбекистон театрларида 3005 ходим хизмат қилади. Ҳар йили театрлар 140-150 та янги спектакллар саҳналаштиради ва қарийб 10000 спектакл кўрсатадилар. Уларни 2,5 миллион томошабин келиб кўради”. Муаллифнинг бу гаплари чин бўлса, унинг “изтироби” ўзи келтирган ана шу рақамлар билан мантиқан чилпарчин бўлаяпти-ку? Ўша “ҳалокат ёқасида юзлаб нажот кутаётган”лар ким, қаерда улар? Нажотни кимдан, қаердан кутаяптилар? Бундай тутуриқсиз фикр билан умуман мамлакатимизда маданият соҳасида олиб борилаётган сиёсатни шубҳа остига қўйиш мукин-ку?!
Гумонимизни мана бу бўҳтон яна тасдиқлагандек бўлади: “Мустақилликка эришиш билан республика театрларида рус ва европа хорижий классик асарлари деярли йўқолди. Бинобарин, ўзбек театри Эсхил ва Софокл, Шекспир ва Мольер, Гоголь ва Островский асарлари билан чамбарчас боғлиқ эди. Шу билан бирга, ўзбек мумтоз асарлари ҳам, Ойбек, Уйғун, Шайхзода ва Қаҳҳор асарлари учинчи қаторга ўтиб қолди. Ўзбек драматургиясининг асосчиси Ҳамза ва унинг асарлари эса салкам зарарли дея эълон қилинди”. Бу фикрни нафақат бўҳтон, Истиқлолимиз шаънига росмана туҳмат десак тўғрироқ. Қизиқ, мақоланинг қуйироғида муаллиф яна ўз-ўзини инкор этади. Яъни, “Дийдор” театр студиясида Чехов ва Гоголь, Мольер ва Ремарк асарлари ўйналаётгани, Ҳамзанинг асарлари асосида “Ойдин кечалар” (“Майсаранинг иши” пьесасининг театр варианти номи) спектакли француз театр арбоби Франсуа Шатто томонидан юқори баҳолангани иқтибослар асосида келтирилади. Ҳатто буюк инглиз режиссёри Питер Брук “Илхом” ва Республика “Ёшлар театри”ни назарда тутиб, улар “ўз халқи, ўз даврини ўзиб ўтган” театрлар деб баҳо берган ва ҳатто “бу билан фахрланиш керак”лигини таъкидлаган экан. Хўш, қани бу ўринда мантиқ? Жаҳон классикаси ҳам, “душман”дек қаралаётган Ҳамза ҳам яшаётган экан-ку ўзбек саҳнасида?!
Shuhrat Rizayev
21.09.2012, 13:33
“Дийдор” ҳам Ёшлар театри ҳам 37 нинг ичида, ҳисобида, яъни давлат театрлари. Буларда изланиш, ўзгариш, эксперементлар кечаётган экан, демак ўзбек театрида ижобий жараён кечаётгани аниқ. Ахир оиладаги барча фарзандлар бир хил бўлмаганидек, 37 театрни ҳам бир қолипга солиб бўлмайди. Бири фаолроқ, бири сустроқ, яна бошқа бири эса умуман ҳаракатсиз бўлиши мумкин. Бундан ҳеч иш бўлмаяпти деган хулоса чиқариб бўлмайдику? Қолаверса, аслида манзаранинг ўзи бутунлай бошқача...
Аввало, мавжуд рақамларга эътибор қилинса, нафсиламбирини айтганда, жаҳон драматургиясининг салмоғи Ўзбекистондаги айрим театрларда миллий драматургиядан кўра кўпроқ, айримларида тенг ярми. Умуман эса жами спектаклларнинг учдан бири жаҳон драматургияси намуналаридан иборат. Антик дунёдан бошлаб жаҳондаги энг янги Франсуаза Саган, Эдуардо де Филиппо, Ионеску номлари билан боғлиқ “модерн”, “абсурд”, “постмодерн” асарлари намуналаригача Миллий театрдан то энг чекка вилоят театрларигача репертуарда мавжуд. Иккинчидан, Ойбек домла, афсуски, пьесалар ёзмаган, Уйғуннинг Иззат Султон билан ҳамкорликдаги “Алишер Навоий” пьесаси ва “Парвона” комедияси, М.Шайхзоданинг адабий меросидаги бори иккита пьесаси – “Мирзо Улуғбек”, “Жалолиддин Мангуберди” тарихий фожиалари, Абдулла Қаҳҳорнинг “Аяжонларим”, “Тобутдан товуш” комедиялари Миллий, Сатира, Ўзбекистон Драма театрларида пойтахтда, вилоят театрларида Истиқлол йилларида қайта-қайта саҳналаштирилди ва аксарияти ҳануз репертуарда. Ҳамза Ҳакимзода драматургияси эса Ўзбекистонда энг кўп қўйилган ва қўйилаётган асарлар сирасидан. Очиғи, ўзбек драматургиясидаги кемтикликларни айнан Ҳамза асарлари тўлдириб турибди десак муболаға эмас. Дарвоқе, жорий йил 24–29 июн кунлари тўртинчи маротаба ўтган “Дебют – 2012” Республика кўрик фестивалида ҳам совринли ўринга Ҳамза асари асосида саҳналаштирилган Бухоро Давлат театрининг спектакли сазовор бўлди. Кўринадики, мақола муаллифининг репертуар сиёсати борасидаги фикрлари ҳақиқатга мутлақо зид. Шу ўринда яна бир аниқлик. Мақолада Академик рус драма театри рус ва хорижий классик асарларга кам мурожаат қилади дейилган. Ваҳоланки, бу театр репертуаридаги 23 та спектаклнинг бирортаси миллий драматургия асосида эмас. (Мана буни мулоҳаза қилиб кўрадиган масала дейиш мумкин). А.Островский, А.Галин, М.Рошин каби рус драматургиясининг ҳамда Бернард Шоу, Француаза Саган, Эдуардо де Филиппо, Роберт Куни каби жаҳон драматургиясининг мумтоз намуналари Ўзбекистон рус театрининг репертуарида мустаҳкам ўрин эгаллаган.
Очиғи, “МИТ–INFO”даги мақоланинг бирор сатридан холислик тополмайсиз. Муаллиф театр ходимларининг аҳволи, репертуар борасидаги ёлғонлардан сўнг театрлар тақдири билан боғлиқ яқин ўтмиш тарихини ҳам соҳталаштиришга ўтади. Гўёки Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида 20 йилдан бери биронта оригинал хореографик асар қўйилмади, деган ёлғон билан унинг қисмати учун куйингандек бўлиб, театрни “Мустақилликнинг дастлабки йиллари истиқлол ғояларига зид санъат тури сифатида тугатилган Самарқанд опера ва балет театрининг аҳволига тушиб қолиши”дан хавотирланади. (Таъкид бизники – Ш.Р.). Во, ажаб! Муаллиф Ўзбекистонда яшаб туриб, маданият муассасаларида ишлаб туриб, Туркманистонда ўша кезлар юз берган ҳолатни ўзимизга кўчириб ўтирса-я?! Ажабланишдан ўзга не дейиш мумкин?! Ахир сўнгги йилларда Анвар Эргашевнинг биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирланган “Ҳумо” миллий балети, Мустафо Бафоевнинг Ал-Фарғоний ҳақидаги “Севгим самоси” опера-балети мамлакатимизда опера ва балетнинг санъат тури сифатида яшашда давом этаётгани, миллий репертуар ҳисобига ривожланаётганига далил эмасми?! “Майсаранинг иши” операси (яна Ҳамза пьесасига мурожаат), “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмаларининг қайта саҳналаштирилишичи?! Ёки 2011–2013 йилларга мўлжаллаб Алишер Навоий номли опера ва балет театри биносини таъмирлаш, қайта жиҳозлаш учун қарийб 20 миллиард маблағ ажратилганини қандай қилиб инкор этиш мумкин? Мақсад тугатиш бўлса, ким шунча маблағ йўналтиради бир театрга?
Shuhrat Rizayev
21.09.2012, 13:33
Кадрлар салоҳияти тушиб кетгани, кучли мутахассисларнинг ўтган аср 90-йиллари бошларида ижтимоий-сиёсий воқелик сабаб тарқалиб кетгани боис “ётиб қолган” жамоа Самарқанд давлат опера ва балет театри Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд давлат мусиқали драма театри билан қўшилиб кетди. Бундай жараён театрлар ҳаётида табиий бўлиб, уни турли даврларда Америкада ҳам, Европада ҳам, инчунун, Россиянинг ўзида ҳам содир бўлганини талай мисолларда исботлаб бериш мумкин.
Юқорида қайд этганимиздек, мақоланинг бирор сатри холис ниятдан дарак бермайди. Биз фақат уч-тўртта йирик даъво – эътирозларни олдик, холос. Одамни бот-бот ажаблантирадиган яна бир мулоҳаза шуки, Ўзбекистон театрларида ижодий-ташкилий йўсинда қайта кўриб чиқишни, такомиллаштиришни талаб қилиб турган масала ва муаммолар талайгина бўлгани ҳолда, мақола муаллифи кимнинг ноғорасига ўйнаб, қай кўчаларда тентираб юрибди? Театр соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва ҳукумат қарори қабул қилинганига 14 йил тўлди. Замон суръати шитобланиб, ҳаёт талаблари ўзгариб бормоқда. Агар юксак технологиялар даврида кино,телевидение, интернет ва бошқа техник тараққиёт туфайли турфа томоша турлари, концерт, шоу... ваҳоказолар ўта кўпайиб, кучайиб кетаётган пайтда театрларимиз ўз залларида бир йилда 10000 спектакл намойиш этиб, 2,5 миллион томошабинни қамраб олаётган экан, тан бериш керак – ҳалоли бўлсин. Уни сира ўн беш йил наридаги, инчунун, Шўро замонидаги талаб-эҳтиёж билан солиштириб бўлмайди. Аммо ҳали замон талабига кўра, глобал тараққиёт мезонлари ва Миллий истиқлол ғояси тамойилларига биноан амалга оширадиган, жадал ислоҳотларни тадбиқ этадиган ишлар, юмушлар кўп.
Энди ҳеч ким четдан келиб бизнинг муаммоларимизни ҳал этиб бермайди. Керак ҳам эмас. Ўз дардларимизга ўзимизгина чора топамиз. Топяпмиз, топа оламиз. Куч-қудрат, салоҳиятимиз етарли, илдизларимиз бақувват. “Ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, кам бўлмаймиз ҳам”. Фақат Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида айтган бир иллатдан сақлана билмоғимиз, уни ёддан чиқармаслигимиз, бот-бот эслаб, эслатиб туришимиз зарур:
“...маънавий ҳаётимизга жиддий хавф соладиган яна бир иллат ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Шахсан ўзим бу иллатдан жирканаман. Шу иллатга чалинган одамларни кўрарга кўзим йўқ. Бу – сотқинликдир. Мен ҳар қандай ёвузликни сотқинликда кўраман. Эзгулик ва ҳақиқатга садоқати бўлмаган, уларга ишонмаган одам қўрқинчлидир. ...Иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради. Шу боис бундай одамлардан огоҳ бўлишимиз, ...уларни дарҳол тарбиямизга олиб, тўғри йўлга бошлашимиз керак”.
Shuhrat Rizayev
21.09.2012, 13:35
Энди мавзунинг илмий-назарий томонлари хусусида.
“Истиқлол ва театр” мавзусини ёритиш учун унинг икки ўзаро боғлиқ асос жиҳатларини ойдинлаштириб олиш лозим.
Биринчиси, Истиқлол миллий театрга, унинг тараққиёти ва истиқболи учун нима берди, қандай ҳодиса бўлди?
Иккинчиси, ўз навбатида, театр Истиқлол учун нима хизмат қилди, қилаяпти, қилиши мумкин?
Мамлакатимиз раҳбари 1998 йили Ўзбекистон тарихчилари билан учрашиб, уларга “Мустақиллик нима” деган савол билан мурожаат этди ва ўзи энг ҳаққоний жавобни берди. “Мустақиллик бу ҳуқуқ демакдир”. Давлатнинг, жамиятнинг, шахснинг ҳуқуқи, эрки, имконияти. Унинг тўлақонли яшаши, фаолият юритиши ва, албатта, бахтли бўлиши учун эрки, озодлиги, имкониятлари бўлмоғи шарт. Имконият эса ҳуқуқий эгалик ва уни амалга ошириш салоҳияти билан рўёбга чиқади. Шу маънода Истиқлол бутун халққа, жамиятга бўлгани каби театр санъатига ҳам ҳуқуқ берди, имконият берди. Ижод этиш имконияти, ҳар бир санъаткор ижодий имкониятларини юзага чиқариш, шунга яраша рағбатланиш шароитларини яратди. Истиқлол ўзбек театрига мафкуравий қолип, исканжалардан холиланиш, ўз миллий негизларига қайтиш, улардан сабоқланиб, ўзига хос тараққиёт йўлини топиш, тиклаш имконини берди. Умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланган, инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган маънавий ақидалар негизида ниҳоятда ранг-баранг воқеа, характер, персонажлар яратиш, инсон аталмиш илоҳий хилъатнинг барча аён, ноаён пучмоқларига кириб, уни жозибадор шаклларда бадиий талқин ва тадқиқ этиш, фусункор, таъсирчан томошага айлантириш ўзбек миллий театрининг бош вазифаси бўлиб қолди. Асли Миллий ғоямиз ўзагини ташкил этувчи юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги тушунчалари мазмунан ўша вазифалар мундарижасига жо бўлган.
Истиқлол ўзбек театрининг Оврўпо андозаларида шаклланиш жараёни Октябр тўнтаришидан сўнг Ҳамза фаолияти ёки унинг сайёр труппасининг Маннон Уйғурнинг Карл Маркс труппаси билан қўшилувидан кейин содир бўлди деган онгли сохталаштирувларни инкор этиб, миллий профессионал театр тамал тошини Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Ҳожи Муъин, Абдусаъме Зиёбоев, Миркомил Мироқилов, Низомиддин Хўжаевлар 1912–1913 йиллардан бошлаб қўя бошлаганлари ҳақидаги ҳақиқатни юзага чиқариш, расмий эътироф этиш ва шу тарзда мутахассис кадрларга ўқитиш, демакки, янги миллий театр тарихини яратиш имконини берди. Шунга кўра эндиликда мутахассислар фақат бир шахсга “асосчи” сифатида нисба берилган театр ва драматургия тарихини фундаментал асосда қайта тайёрламоқларига зарур эҳтиёж бор.
Истиқлол Шўро даврида фавқулодда катта шитоб ва ташаббуслар билан ривожлана бошлаган театрчилик тарихини холис ва танқидий ўрганиш талабини ҳам кун тартибига қўйди. Унинг атоқли намояндалари фаолиятини ҳаққоний баҳолаш, улар ижодий мероси, қарашлари ва тажрибаларидан тўғри ҳамда унумли фойдаланиш замонавий театр ривожи учун яроқли томонларини ижодий ўзлаштиришга хизмат қилади.
Мустақиллик собиқ Шўро худудидаги мамлакатларда театр соҳаси ва ходимлари паракандаликка юз тутганда, Ўзбекистонда соҳани тўла ҳимояга олиш, соҳа ходимларининг ижтимоий муҳофазасини кафолатлаш учун дадил қадамлар қўйди. Театр жамоалари, бинолари ва у билан боғлиқ барча таркибий бўлинмаларни давлат қарамоғига олди ва ҳануз бу ижтимоий-иқтисодий сиёсат амал қилиб келмоқда. Айни чоғда “ўзбек модели”нинг давлат бош ислоҳотчи деган тамойили асосида соҳада кенг миқёсли ислоҳотлар олиб бориш учун ҳуқуқий, моддий, маънавий шароит база яратди. Шунга кўра 1998 йили 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида” Фармони, сўнгра Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Бу ҳужжатлар, ўз навбатида, Ўзбекистонда театр соҳасини барча йўналиш ва тармоқлари ягона, яхлит тизим сифатида миллий анъана ва замонавий талаблар асосида янгитдан шакллантириш, унинг мамлакат миқёсида ижодий, ташкилий-иқтисодий сиёсатини олиб бориш учун “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмасини тузиб, унинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бу санъат тури олдида турган вазифаларни аниқ белгилаб, уларнинг ижро механизмларини яратиш ва уни ҳаракатга солиш, комплекс ривожлантириш мақсадларини назарда тутди. Орада ўтган қарийб ўн беш йил давр мобайнида мазкур ҳужжатлар оғишмай амал қилиб келмоқда. Театрлар ўз биноларига, ходимлар стабил ойлик-маошларига, тўла ижтимоий муҳофаза кафолатларига эга. Ўша ҳужжатларга кўра ўнлаб Халқаро ва Республика фестиваллари, кўрик-танловлар, илми-амалий анжуманлар, турли миқёсдаги гастроллар, тажриба алмашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш имкониятлари таъминланган.
Истиқлол ўзбек театр санъати ва ижодкорлари, ходимлари учун яна шундай имконият, имтиёз ва шароитларни яратди ва бу сиёсат мунтазам амал қилиб келмоқда.
Shuhrat Rizayev, келтирган маълумотларингиз учун раҳмат. МИТ–INFO журналини (http://rusiti.ru/) билмасдим, энди ўқиб тураман.
Россиянинг "Культура" каналида рус театри тарихи бўйича кўрсатувлар, турли театрларнинг спектакллари доимо бериб борилади. Анатолий Смелянскийнинг шу кунларда ҳам "Театр времен Олега Ефремова" деган кўрсатуви кетяпти.
Менимча Ўзбекистон театри тарихи, театр намоёндалари ҳақида кўрсатувлар, спектаклларни телевидениемизда кўпайтириш керак, шунингдек, олдинги (совет) йилларда ёзиб олинган спектакл ва видеофильмларни ҳам.
P.S. "Жаҳон адабиёти" журналининг сайти, унда журналнинг архиви борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Teart.uz сайти, Миллий театримиз сайти, 3 кундан бери ишламаяпти. Whois.uz да сайтни эгаси
ПАРАМЕТРЫ КЛИЕНТА
Тип: Юридическое лицо
Организация: ЧП «NODIR-DIYOR»
Почтовый код: 100012
деб курсатилган экан.
Nigora Umarova
09.10.2012, 11:41
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2012 йил октябрь ойи репертуари
8 октябрь. Душанба М.Абдуқундузов. Ижодий кеча. 18-00
Кеча Ўзбек Миллий академик драма театрида Муҳаммадали Абдуқундузовнинг 60 йиллик таваллудига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.
https://img.uforum.uz/thumbs/osdojpg9070792.jpg (https://img.uforum.uz/images/osdojpg9070792.jpg)
https://img.uforum.uz/thumbs/demxrfu9851683.jpg (https://img.uforum.uz/images/demxrfu9851683.jpg)
Nigora Umarova
09.10.2012, 12:17
P.S. "Жаҳон адабиёти" журналининг сайти, унда журналнинг архиви борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Мавзудан ташқари хабарга жавоб
Шуҳрат Ризаев "Жаҳон адабиёти" журналига бош муҳаррир бўлганларига бир неча ойгина бўлди.
Журналнинг сайти: www.jahonadabiyoti.uz
Сентябр ойида Миллий театрнинг 2 спектаклига тушгандим - "Оилавий сир" ва "Андишали келинчак". Иккала спектакл ҳам қайнона, келин масаласига бағишланиб, асосан қайноналарнинг золимлиги кўрсатилган. Фақат пьесанинг охирида русчасига "чудесным образом" қайноналар ўзгаради-ю, келинлари билан муросага келишади.
"Оилавий сир"да қандайдир сюжет бор бўлса, "Андишали келинчак" да бор-йўқ зиддият келинни "андиша" қилиб қайнонани олдида овқат емаслиги, нонни бекитиб ўзини хонасида ейишида.
Актерларимизнинг маҳорати спектаклларни мароқли бўлишини таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга фақат маиший темаларда чиқавериш актерлар маҳорат мактабини секин-аста пасайиб боришига олиб келади, менимча. Шунинг учун, юқорида кўтарилган репертуар масаласи долзарб бўлса керак. Сентябр-октябр ойларида репертуарида 2 та пьесадан ташқари ҳаммаси республикамиз драматургларининг асарлари. Бу қувонарли ҳол албатта, лекин жаҳон классикасидан юз ўгириш шартмикан?
P.S. Teatr.uz сайти ҳалигача ишламаяпти.
Nigora Umarova
09.10.2012, 12:35
Сентябр ойида Миллий театрнинг 2 спектаклига тушгандим - "Оилавий сир" ва "Андишали келинчак". Иккала спектакл ҳам қайнона, келин масаласига бағишланиб, асосан қайноналарнинг золимлиги кўрсатилган.
Нега жаҳон классик адабиёти намоёндаларининг асарларига тушмадингиз? Театр репертуари ҳам талаб ва таклиф қонуни асосида тузилади.
Актерларимизнинг маҳорати спектаклларни мароқли бўлишини таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга фақат маиший темаларда чиқавериш актерлар маҳорат мактабини секин-аста пасайиб боришига олиб келади, менимча. Шунинг учун, юқорида кўтарилган репертуар масаласи долзарб бўлса керак. Сентябр-октябр ойларида репертуарида 2 та пьесадан ташқари ҳаммаси республикамиз драматургларининг асарлари. Бу қувонарли ҳол албатта, лекин жаҳон классикасидан юз ўгириш шартмикан?
Спектакль кўриш жараёнида кўпроқ асарнинг маишийлигига эмас, турмуш муаммоларини қайси омиллар келтириб чиқараётганлигига кўпроқ эътибор қаратиш керакмикан? Бундан ташқари театрга одам дам олишга ҳам тушади-ку. Асарлар ҳам шунга кўра ёзилади.
Драматургларимиз ҳам чакки асар ёзишмаяпти: "Ўзбекча рақс", "Танҳо юлдузим"....
Номлари келтириб ўтилган миллий турмуш тарзимизни тасвирлаган спектаклларда актёрларимиз ўта маҳорат билан роль ижро этишган. Тан бермай иложимиз йўқ.
Нега жаҳон классик адабиёти намоёндаларининг асарларига тушмадингиз? Театр репертуари ҳам талаб ва таклиф қонуни асосида тузилади.
Эътирозингиз ўринли.
Шу билан бирга, Миллий театрда спекталлар 18-00 дан, Драма театрида 17-00 ёки ундан ҳам эрта бошланиши иш кунлари театрга боришни қийинлаштиради.
Драма теарти репертуарида классикларнинг асарлари қўйиляпти, уларга тушиш ниятим бор.
Драматургларимиз ҳам чакки асар ёзишмаяпти: "Ўзбекча рақс", "Танҳо юлдузим"....
Шу спектаклларни кўришни маслаҳат берсангиз, албатта тушиб, ўз таассуротларимни ёзаман.
P.S. Спектаклдан олдин диктор, кираётганда театр ходимлари ҳаммани огоҳлантиришига қарамай, спектакл давомида мобил телефон қўнғироқларини ўчирмаслик у ёқда турсин, 1 қаторларда ўтириб, телефонда бемалол гаплашаётган отахон-онахонларни кўриб актёрларга ачиндим.
Nigora Umarova
11.10.2012, 10:18
Кеча Ўзбек Миллий академик драма театрида Муҳаммадали Абдуқундузовнинг 60 йиллик таваллудига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбир юзасидан мақола (http://fikr.uz/posts/9545.html).
Nigora Umarova
11.10.2012, 15:26
Драматургларимиз ҳам чакки асар ёзишмаяпти: "Ўзбекча рақс", "Танҳо юлдузим"....
Шу спектаклларни кўришни маслаҳат берсангиз, албатта тушиб, ўз таассуротларимни ёзаман.
Ниҳоят ушбу спектакллар юзасидан фикр алмашадиган форумдош топилганидан хурсандман.
P.S. Спектаклдан олдин диктор, кираётганда театр ходимлари ҳаммани огоҳлантиришига қарамай, спектакл давомида мобил телефон қўнғироқларини ўчирмаслик у ёқда турсин, 1 қаторларда ўтириб, телефонда бемалол гаплашаётган отахон-онахонларни кўриб актёрларга ачиндим.
Мобиль алоқалардан спектакль жараёнида фойдаланаётган томошабиннинг маданий савияси, ўзини тутиши қай даражадалигини кўрсатиб берувчи яққол омил воситаси бу ҳам. :)
Мобиль телефонда спектакль пайтида суҳбатлашаётган томошабин -
1) Ўзга томошабинларнинг спектакль томоша қилиш жараёнидаги диққатини бўлади, эътиборларини ўзига қаратади;
2) Ўзга томошабинларга ва актёрларга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатган бўлади.
Айниқса, спектакль пайтида попкорн еб ўтирган томошабинлар одамнинг жиғига ёмон тегади.
AbdulAziz
11.10.2012, 15:46
Мобиль телефонда спектакль пайтида суҳбатлашаётган томошабин - 1) Ўзга томошабинларнинг спектакль томоша қилиш жараёнидаги диққатини бўлади, эътиборларини ўзига қаратади; 2) Ўзга томошабинларга ва актёрларга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатган бўлади.
Teatr binosiga uyali aloqani cheklab qo'yuvchi apparat o'rnatishsa bo'lmaydimi? (hech bo'lmasa ijro paytida yoqib qo'yishsa bo'lgani)
Nigora Umarova
11.10.2012, 16:01
Teatr binosiga uyali aloqani cheklab qo'yuvchi apparat o'rnatishsa bo'lmaydimi? (hech bo'lmasa ijro paytida yoqib qo'yishsa bo'lgani)
Taklifingizni "O'zbekteatr" ijodiy birlashmasi ko'rib chiqsa yaxshi bo'lar ekan. Teatr ma'muriyati tomoshabin saviyasiga ishonsa kerak-de. Tomoshabinning ahvoli esa....
Nigora Umarova
11.10.2012, 16:55
Talaba qizlarim bilan birgalikda O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artist Shohida Ismoilova bilan suhbat o'tkazdik. Ko'raylik-chi, intervyuni qay darajada yoritib berishar ekan qaldirg'ochlarim.
https://img.uforum.uz/images/aoqxkap2550612.jpg
Nigora Umarova
11.10.2012, 17:11
Shohida opa O'zbek Milliy akademik drama teatrida "Tasanno" bolalar va o'smirlar teatr- studiyasiga asos solgan ekanlar. Bugun studiyada 50 dan ziyod o'g'il-qizlar ishtirok etishadi. Studiya a'zolari "Sehrlangan shahzoda", "Qorboboni qutqaramiz" kabi spektakllarni sahnalashtirib tengdoshlariga namoyish etishgan ekan. Studiyani ochishdan maqsad - iqtidorli yosh avlodni teatr san'atiga bo'lgan qiziqishini yanada rivojlantirishdan, kelajakda sahnaga yangidan-yangi iste'dodli bo'lajak san'atkorlarni yetishtirishdan iborat. Teatr studiyasining a'zolari 4 yoshdan 15 yoshgacha bo'lgan bolalarni tashkil etadi.
https://img.uforum.uz/images/svptbov5190231.jpg
https://img.uforum.uz/images/ygsuoky6587733.jpg
https://img.uforum.uz/images/wdipwtj9483487.jpg
Shohida opa O'zbek Milliy akademik drama teatrida "Tasanno" bolalar va o'smirlar teatr- studiyasiga asos solgan ekanlar.
Республикада (Тошкентда) 4 та шундай студия борлигини инобатга оладиган бўлсак, бу жуда ҳам кам. Жойларда ҳам шундай студиялар очилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Талантли болалар жуда кўп.
Nigora Umarova
12.10.2012, 09:36
Республикада (Тошкентда) 4 та шундай студия борлигини инобатга оладиган бўлсак, бу жуда ҳам кам. Жойларда ҳам шундай студиялар очилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Teatr studiyalarining nomlarini keltirib o'tsangiz, iltimos. Ular poytaxtimizning qayerida joylashgan va kim rahbarlik qiladi?
Teatr studiyalarining nomlarini keltirib o'tsangiz, iltimos. Ular poytaxtimizning qayerida joylashgan va kim rahbarlik qiladi?
Болалар театр студиялари тўғрисида "Даракчи"да мақола чиққанди, тахминанан, июнь-июль ойларида. Эсимда қолгани, юқорида номи келтирилган студия, "Томоша" студияси, яна Озодбекнинг жорий йилдаги концертида чиқиш қилган гуруҳ ҳақида гап борган эди.
4 та театр студиясидан 2 тасига 1999 йилда, 2 тасига эса 2009-2011 йилларда асос солинган, адашмасам.
Tulqin Eshbekov
13.10.2012, 14:04
Shohida opa O'zbek Milliy akademik drama teatrida
Шоҳида опа ва Маҳмуд аканинг бирликда ижро этган роллари ниҳоятда ҳаётий, ишонарли чиқади. Бу бетакрор актёрлар ҳечам ясама роль ижро этишмаган. Уларнинг мухлисиман.
Nigora Umarova
19.10.2012, 10:46
Актерларимизнинг маҳорати спектаклларни мароқли бўлишини таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга фақат маиший темаларда чиқавериш актерлар маҳорат мактабини секин-аста пасайиб боришига олиб келади, менимча.
Менинг йўл-йўриғим асносида талаба қизларимиздан бири Гулчеҳра Ниёзова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муқаддас Ҳолиқова билан суҳбат ўтказди. (http://fikr.uz/posts/9752.html) Суҳбатни бир ўқиб-кўринг-а.
Муқаддас опа маиший ҳаётни тасвирловчи саҳна асарлари билан бир қаторда, жаҳон драматургияси саҳна асарларида ҳам қойилмақом қилиб рол ижро этадиган актрисаларимиздан бири ҳисобланадилар.
https://img.uforum.uz/images/pjockmf9783204.jpg
Миллий театрда негадир бугун ўйналадиган спектакл, драматург, қатнашадиган актёрлар хақида маълумот тарқатилмайди. "Програмка" ни қалин қоғозда, типографик усулда чиқариш шарт эмас, агар қимматга тушса. Ҳеч бўлмаса A4 қоғозини иккига букиб (А5 форматида) оддий лазер принтерида чиқарилса ҳам бўлади, менимча.
Шу билан бирга, Миллий театрда бир ойлик Тошкент театрлари репертуари сотиларкан, баҳоси минг сўм, бу албатта қувонарли ҳол ва жуда қулай.
Менинг йўл-йўриғим асносида
Камтарлик ҳам эви билан-да :).
Nigora Umarova
19.10.2012, 12:38
Камтарлик ҳам эви билан-да :).
Камчиликлари менинг камчиликларим, кучли танқид қилиб ижоддан кўнгилларини совутиб юборманглар, деган маънода айтган эдим. ;)
Драматургларимиз ҳам чакки асар ёзишмаяпти: "Ўзбекча рақс", "Танҳо юлдузим"....
Бу спектакллар бир ойда фақат бир марта қўйиларкан. Октябр ойида тушолмадим, ноябрнинг 2 ва 3 санасидаги намойишга тушдим.
"Ўзбекча рақс" ойда бир қўйилишини сабабини тушунгандай бўлдим. Бош роль - Қумри чевар роли психологик жиҳатдан оғир, актёрдан кучли, русчасига айтганда, "напряжение" талаб қилади.
"Ўзбекча рақс"да совет даврида Ўзбекистонда қишлоқдаги деҳқонларнинг оғир ҳаёти, пахта дефолияцияси туфайли одамлар соғлиғига етказилган зарар, "ҳамма далага" деб, одамларни мажбуран далага ҳайдаш, каби воқеалар бир оила мисолида кўрсатилган.
Шу билан бирга спекталь юморга бой, жанри бўйича трагикомедияга яқин, менимча. "Ўзбекча рақс" да воқеалар ривожи равон, сюжет яхши ишланган. Актёрлар ролларни маҳорат билан ижро этишган, 2.5 соат қандай ўтиб кетганини сезмай ҳам қоласиз. Театрдан ҳам яхши таассурот, ҳам маънавий озуқа, ҳам мириқиш туйғусини олмоқчи бўлсангиз, албатта шу спектаклга тушишингиз лозим.
Менимча, "Ўзбекча рақс" ўзбек драматургияси, ўзбек театрининг катта ютуғи.
Nigora Umarova
06.11.2012, 18:24
Шу билан бирга спекталь юморга бой, жанри бўйича трагикомедияга яқин, менимча. "Ўзбекча рақс" да воқеалар ривожи равон, сюжет яхши ишланган. Актёрлар ролларни маҳорат билан ижро этишган, 2.5 соат қандай ўтиб кетганини сезмай ҳам қоласиз. Театрдан ҳам яхши таассурот, ҳам маънавий озуқа, ҳам мириқиш туйғусини олмоқчи бўлсангиз, албатта шу спектаклга тушишингиз лозим.
Менимча, "Ўзбекча рақс" ўзбек драматургияси, ўзбек театрининг катта ютуғи.
Спектаклга "Ўзбекча рақс"нинг мусиқий фони сифатида "Тановор" куйининг танланиши бежиз эмас. Яқинда бир манбадан ўқидим. "Тановор- ўзбек аёлларининг симфонияси".
Тановор-ўзбек аёлининг ҳаёти симфонияси, умр симфонияси, дея таъкидлаган бўлардим.
Nigora Umarova
06.11.2012, 18:36
Бу спектакллар бир ойда фақат бир марта қўйиларкан. Октябр ойида тушолмадим, ноябрнинг 2 ва 3 санасидаги намойишга тушдим.
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2012 йил, ноябр ойи репертуари
1 Пайшанба “Халала” Рашод Нури Гунтекин
2 Жума “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
3 Шанба “Танхо юлдузим” Н.Аббосхон
4 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
5 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
6 Сешанба “Омонат дунё” Дилбар ва Тилаб Махмудовлар
7 Чоршанба “Кундузсиз кечалар” У.Азим
8 Пайшанба “Мехру мухаббатли саккиз аёл” Робер Тома
9 Жума “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
10 Шанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
11 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
12 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
13 Сешанба “Энг сулув келинчак” С.Балгабаев
14 Чоршанба “Уч кунлик дунё” Н.Қодиров
15 Пайшанба “Рустам” У.Исмоилов
16 Жума “Оилавий сир” И.Султон
17 Шанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
18 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
19 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
20 Сешанба “Имкон” Л.Махмудов
21 Чоршанба “Яраланган оққуш ноласи” С.Сирожиддинов
22 Пайшанба “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
23 Жума “Йиғлама қиз...” Р.Махамаджонов
24 Шанба “Танхо юлдузим” Н.Аббосхон
25 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
26 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
27 Сешанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
28 Чоршанба “Огох бўлинг, одамлар” У.Азим
29 Пайшанба “Аёлғу” В.Умаров
30 Жума “Қуёшни сен уйғотасан” Қ.Норқобил
Nigora Umarova
06.11.2012, 18:43
“Танхо юлдузим”, “Омон бўлгин азизим!”- меҳр-оқибатга тарғиб қилувчи саҳна асарлари бўлса, Усмон Азим қаламига мансуб “Кундузсиз кечалар” шоир Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаёти ҳақидаги тарихий саҳна асари.
Ўқувчиларга Чўлпон ҳақида дарс ўтиш жараёнида шоирнинг ҳаёти ва ижодини сўзлаб беришдан кўра шу спектаклга олиб тушишни афзал деб билгандим. Натижада мен айтмасам ҳам ўқувчиларим Чўлпон ёзган асарларини қидириб топиб, ҳаёти ва ижодига жиддий қизиқишган, ҳатто илмий мақолалар, ижодий ишлар ёзиб топширишганди.
https://img.uforum.uz/images/jlpnsdg8197370.jpg
Nigora Umarova
24.11.2012, 12:32
Кеча ёзувчи Саид Аҳмаднинг қизи Нодира опанинг таклифлари билан Саид Аҳмад қаламига мансуб ҳикоялар асосида Ўзбек драма театрида саҳналаштирилган "Минг йиллик ҳангомалар" спектаклининг премьерасини томоша қилдим. Мриқид, енгил истеҳзо билан
куладиган спектакль саҳналаштирилибди. Режиссёр Сайфиддин Мелиев ўн ҳажвий ҳикояни бир нуқтага жамлай олиб "призма" ҳосил қила олган. Актёрларнинг ҳам маҳоратли ижросига тан бермай илож йўқ. Ёзувчининг руҳияти XXI аср руҳиятида акс этгандек гўё... Замоннинг шиддатлилиги саҳнага ҳам "юққан".
https://img.uforum.uz/images/hyzldrm8787704.jpg
Кеча ёзувчи Саид Аҳмаднинг қизи Нодира опанинг таклифлари билан Саид Аҳмад қаламига мансуб ҳикоялар асосида Ўзбек драма театрида саҳналаштирилган "Минг йиллик ҳангомалар" спектаклининг премьерасини томоша қилдим.
Премьералардан форумдошларни ҳам огоҳ қилиб турсангиз, биз ҳам тушардик. :)
Colorado
26.11.2012, 10:54
форумдошларни ҳам огоҳ қилиб турсангиз, биз ҳам тушардик.
Муқимий театрига тушмаганимга 30 йил бупти ((((
http://nasimov.uz/2012/11/teatr-mukimi-nastoyashhee-sokrovishhe/
форумдошларни ҳам огоҳ қилиб турсангиз, биз ҳам тушардик.
Муқимий театрига тушмаганимга 30 йил бупти ((((
http://nasimov.uz/2012/11/teatr-mukimi-nastoyashhee-sokrovishhe/
Мактаб пайтлари ёзда каникулда синглим билан бувимникида Эски шаҳарда турардик. Бувим ҳар куни айлантиргани Пушкин боғига олиб борардилар, кечқурунлари эса Пушкин боғидаги ёзги кинотеатрга тушардик, "индийский" киноларни кўрардик. Ўша пайтлар Муқимий театрига, уни ёнидаги кинотеатрга борардик. Бувим 50-60 йилларда қўйилган "Тоҳир ва Зуҳра" ва бошқа спектаклларни эслаб, ашулаларни хиргойи қилиб ўтирардилар.
Кеча НТТ телеканалида бериладиган "Антракт" курсатувининг навбатдаги сонида томошабин маданиятига багишланган жуда хам яхши мавзу кутарилди.
Гудаклар билан театрга кирган ота-оналар, кул телефони танасининг ажралмас ва овози пасаймас кисми булиб колган, театрга маънавий озука олиш учун эмас, овкатланишга келганлар хакида яхши куртсатув булди.
Катталар учун театрдаги спектаклларга ёш болаларнинг олиб келиниши, спектакль давомида уларнинг тинимсиз хархаша килиши нафакат бошкаларга халакит беради, бунда бола хам кийналиб колади, ота-она хам спектаклни куриб завк ололмайдику. Юкорида Раимжон ака ссылкаси буйича гапирилган спектакл томошасига тушганимда худди шундай холат гувохи булиб, тугриси кулишни хам, йиглашни хам билмай колдим. Эмизикли гудаги билан зал эшиги ва уриндик уртасида зув-зув, навбатма-навбат катнаётган ёш ота-онанинг холатини узи бир алохида томоша.
Театрда, кино ва концерт залларида томоша вактида овкат еб ичимлик ичиш катта маданиятсизлик деб куп айтамиз, аммо театр ва кино ва концерт залларида залга олиб кириб ейиш мумкин булган махсулотларни сотишни такиклаш керакмикан? Киноку майли, чет эл фильмлари таъсирида бодрок еб томоша куришни хуп ургандик, аммо ТЕАТРда бу накадар хунук куринади? Спекталь кандай савияда булишидан катьи назар, у ердаги актёрлар каршисидаги томошабинни унга караб кавшаниб утириши каби хурматсизликка лойик эмас менимча.
Шунингдек совук кунларда пальто ва курткаларда залда утирмаслик учун гардероб фаолиятини хам яхшилаш керакми? Илтимос хурматли театр ва концерт заллари мутасаддилари шунга бир чора куринглар.
Nigora Umarova
30.11.2012, 12:15
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2012 йил, ноябр ойи репертуари
29 Пайшанба “Аёлғу” В.Умаров
https://img.uforum.uz/images/sycqdqe32297.jpg
Kecha O'zbek akademik drama teatrining rejissyor Valijon Umarov sahnalashtirgan "Ayolg'u" spektakliga tushdim. Unutilayotgan milliy urf-odatlarimiz, an'analarimiz yaqqol aks ettirilgan spektakl. O'ndan ortiq marosimlarni o'zida jamlagan.
https://img.uforum.uz/images/yrzlnyt8385638.jpg
https://img.uforum.uz/images/gxrssxs8048166.jpg
Spektakl Xoja Ahmad Yassaviyning,
"Beshak biling bu dunyo barcha bundan o'taro,
Inonmag'il molingg'a, bir kun qo'ldan ketaro,
Ota-ona, qarindosh qayon ketdi fikr qil,
To'rt oyoqlik cho'bin ot bir kun senga yetaro..."
misralarini ayollar jo'rligida o'qilishi bilan boshlanadi.
https://img.uforum.uz/images/oofqtef970447.jpg
Burhonuddin Rabg'uziyning "Qissasi Rabg'uziy" asaridagi "Odamning yaratilish rivoyati"ni so'zlash orqali hazin ohangda boshlanadi. Insonning beshikdan to qabrgacha bo'lgan jarayoni ramzlr orqali ochib berilgan.
Ba'zi urf-odatlar haqida eshitgan, o'qigan edim-ku, biro ko'z oldimga keltira olmayotgan edim. Spektaklda mana shu voqealarni, marosimlarni ko'rdim.
"Ayolg'u" so'zining ma'nosiga kelsak, "Navoiy asarlari lug'ati"da,
1. Мusiqa asbobi.
2. O'lan, ashula, yalla, kuy, ohang, ta'sirli qo'shiq" ma'nolarini anglatilishi keltirib o'tilgan ekan.
Аyolg'ung necha yor-yor o'lg'usi,
Mening yig'larim zor-zor o'lg'usi...
https://img.uforum.uz/images/ffdtgar602515.jpg
Yana, "ayolg'u"ga qaytsak, bu borada shoir Faxriyorning, "izlab topolmaganim ayolg'u olib chalolmaganim chanqovuz cholib chanqovuzning bo'g'zidan kuylar qatalib chiqar..." misralari bor.
Darhaqiqat, spektakl jarayonida chanqovuz, g'ajirnay, ushpillakning mahzuh ohanglari ayolning qalb sadosi jo'rligida aks-sado berib turdi.
https://img.uforum.uz/images/zagefwx605210.jpg
Kecha O'zbek akademik drama teatrining rejissyor Valijon Umarov sahnalashtirgan "Ayolg'u" spektakliga tushdim. Unutilayotgan milliy urf-odatlarimiz, an'analarimiz yaqqol aks ettirilgan spektakl. O'ndan ortiq marosimlarni o'zida jamlagan.
Декабрнинг 28 чисида бўларкан бу спектакль, агар 21 декабрдан эсон-омон ўтиб олсак, албатта томоша қиламан :)
Nigora Umarova
30.11.2012, 14:10
Kecha O'zbek akademik drama teatrining rejissyor Valijon Umarov sahnalashtirgan "Ayolg'u" spektakliga tushdim.
Декабрнинг 28 чисида бўларкан бу спектакль, агар 21 декабрдан эсон-омон ўтиб олсак, албатта томоша қиламан :)
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ
2012 ЙИЛ ДЕКАБР ОЙИ РЕПЕРТУАРИ
1 Шанба “Йиғлама қиз...” Р.Махамаджонов
2 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
3 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
4 Сешанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
5 Чоршанба “Рустам” У.Исмоилов
6 Пайшанба “Огох бўлинг, одамлар” У.Азим
7 Жума “Яраланган оққуш ноласи” С.Сирожиддинов
8 Шанба “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
9 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
10 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
11 Сешанба “Уч кунлик дунё” Н.Қодиров
12 Чоршанба “Қуёшни сен уйғотасан” Қ.Норқобил
13 Пайшанба “Имкон” Л.Махмудов
14 Жума “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
15 Шанба “Танхо юлдузим” Н.Аббосхон
16 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
17 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
18 Сешанба “Кундузсиз кечалар” У.Азим
19 Чоршанба “Оилавий сир” И.Султон
20 Пайшанба “Халала” Рашод Нури Гунтекин
21 Жума “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
22 Шанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
23 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
24 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
25 Сешанба “Мехру мухаббатли саккиз аёл” Робер Тома
26 Чоршанба “Яраланган оққуш ноласи” С.Сирожиддинов
27 Пайшанба “Омонат дунё” ТваД.Махмудовлар
28 Жума “Аёлғу” В.Умаров
29 Шанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
30 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
31 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
albatros
30.11.2012, 15:11
агар 21 декабрдан эсон-омон ўтиб олсак, албатта томоша қиламан
21 Жума “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
Tasodifni qarang :)
Nigora Umarova
29.01.2013, 18:05
Бугун Ўзбек Миллий академик драма театрида драматург Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг "Сенга бир гап айтаман" спектаклининг тақдимоти бўлиб ўтди. Саҳналаштирувчи режиссёр Гулрух Нажидова. Спектакль инсон қалби муаммоларига бағишланган. Хулоса чиқаришни эса драматург ва режиссёр томошабин ҳукмига ҳавола қилган. Спектаклда бугунги кун- тезкорлик замонида яқинларимизни ҳам тинглай олмаслигимиз ҳақида сўз боради. Драма ноанъанавий усулда саҳналаштирилган.
https://img.uforum.uz/images/xpidjqy4330227.jpg
Colorado
29.01.2013, 18:16
Декабрнинг 28 чисида бўларкан бу спектакль, агар 21 декабрдан эсон-омон ўтиб олсак, албатта томоша қиламан
28 январь хам ўтияпти, рецензияни қачон ўқий оламиз :)
Nigora Umarova
05.02.2013, 18:24
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 2013 йил феврал ойи репертуари
1 Жума . “Оилавий сир” И.Султон
2 Шанба. “Халала” 1500 ва 1800 Р.Н.Гунтекин
3 Якшанба. “Андишали келинчак” 1500 ва 1800 Э.Хушвақтов
4 Душанба. ДАМ ОЛИШ КУНИ
5 Сешанба. “Уч кунлик дунё” Н.Қодиров
6 Чоршанба. 14-00 “Сенга бир гап айтаман” ПРЕМЬЕРА
18.00. “Сизсиз ўтмас кунларим” А.Иброхимов, Э.Хушвақтов
7 Пайшанба. 14-00 “Сенга бир гап айтаман”. ПРЕМЬЕРА
18-00. “Яраланган оққуш ноласи” А.Иброхимов
С.Сирожиддинов
8 Жума .“Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
9 Шанба. 14-00. “Омон бўлгин азизим!”. В.Дельмар
“Қирмизи олма”. Э.Хушвақтов
10 Якшанба. 14-00. “Сенга бир гап айтаман” ПРЕМЬЕРА
“Андишали келинчак” А.Иброхимов, Э.Хушвақтов
11 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
12 Сешанба “Огох бўлинг, одамлар” У.Азим
13 Чоршанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
14 Пайшанба “Қуёшни сен уйғотасан” Қ.Норқобил
15 Жума “Омон бўлгин, азизим” В.Дельмар
16 Шанба “Оилавий сир” И.Султон
17 Якшанба “Андишали келинчак” 1500 ва 1800 Э.Хушвақтов
18 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
19 Сешанба “Омонат дунё” ТваД.Махмудовлар
20 Чоршанба “Кундузсиз кечалар” У.Азим
21 Пайшанба “Йиғлама қиз” Р.Мухаммаджонов
22 Жума . “Рустам” У.Исмоилов
23 Шанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
24 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
25 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
26 Сешанба “Мехру мухаббатли саккиз аёл” Робер Тома
27 Чоршанба “Имкон” Л.Махмудов
28 Пайшанба “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
Декабрнинг 28 чисида бўларкан бу спектакль, агар 21 декабрдан эсон-омон ўтиб олсак, албатта томоша қиламан
28 январь хам ўтияпти, рецензияни қачон ўқий оламиз :)
28 декабрда ишлар кўпайиб, тушолмадим. Январ репертуарида бу спектакл йўқ эди, февралда хам мана йўқ.
Nigora Umarova
08.02.2013, 18:00
Бугун Ўзбек Миллий академик драма театрида драматург Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг "Сенга бир гап айтаман" спектаклининг тақдимоти бўлиб ўтди. Саҳналаштирувчи режиссёр Гулрух Нажидова. Спектакль инсон қалби муаммоларига бағишланган. Хулоса чиқаришни эса драматург ва режиссёр томошабин ҳукмига ҳавола қилган. Спектаклда бугунги кун- тезкорлик замонида яқинларимизни ҳам тинглай олмаслигимиз ҳақида сўз боради. Драма ноанъанавий усулда саҳналаштирилган.
https://img.uforum.uz/images/xpidjqy4330227.jpg
Ўзбекистон санъат арбоби, драматург Абдуқаҳҳор Иброгимов қаламига мансуб “Сенга бир гап айтаман” асари Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилди.
Спектакль воқеалари бизнинг кунларда содир бўлади. аскар қаҳрамони Эргаш воқеалар давомида атрофдаги одамларга ўзининг юрагида йиғилиб қолган дардларини тўқиб солмоқчи бўлади. Лекин ҳеч ким – на, ота-онаси, на турмуш ўртоғи, на қариндош – уруғлари уни тинглашни исташмайди. Ўзининг қалбан бу дунёда занжирдек ўраб турган бу худбин инсонлар даврасини тарк этишга қарор қилади.
Жорий йилнинг 29 январь куни мазкур асарнинг жамоатчилик кўригида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Ўзбектеатр” бирлашмаси қошида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Бадиий кенгаш аъзолари иштирок этиб, саҳналаштирилган спектакль хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ҳамда асарни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Асар режиссёр Гулруҳ Нажидова томонидан саҳналаштирилган бўлиб, унга рассом Наташа Глубокина бадиий безак берган. Либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, режиссёр ёрдамчиси Қаҳрамон Болтабоевлар ҳам ўз ишларини моҳирона бажарган.
Асардаги образларни Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Саидкомил Умаров, Дилбар Икромова, Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тохир Саидов, Фатхулла Маъсудов, Феруза Бобоёрова, Нодира Махмудова, Мадина Мухторова, актриса Дилноза Кубаева каби актёрлар яратишган.
Бир сўз билан айтганда Миллий театр саҳнасида яна бир янги, бугунги кун томошабинини ўйлантира оладиган асар дунёга келди.
Барча театр санъати ихлосмандларини 2013 йил 10 февраль куни соат 14.00 да бўлиб ўтадиган спектакль премъераси бўлиб ўтади.
albatros
10.02.2013, 13:59
Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театрининг феврал ойи репертуари :
11.Душанба"Гаровдаги муҳаббат"(Р.Муҳаммаджонов, Қ. Комилов);
12.Сешанба Дам олиш куни;
13.Чоршанба "Африка гўзали" (П.Мерме, С.Юсупов);
14.Пайшанба "Меҳр нури" (Х.Хурсандов, Ф.Олимов);
15.Жума "Асл хазина" (Ш.Маҳкамов, М. Маҳмудов);
16.Шанба "Ўлдинг, азиз бўлдинг" (Х.Хурсандов, Ф.Олимов);
17.Якшанба "Бу чоллар, емон чоллар" (О.Ҳакимов, Д.Зокирова);
18.Душанба "Отабек ва Кумушбиби" (А. Қодирий асар асосида);
19.Сешанба Дам олиш куни;
20.Чоршанба "Меҳр нури" (Х.Хурсандов, Ф.Олимов);
21.Пайшанба "Асл хазина" (Ш.Маҳкамов, М. Маҳмудов);
22.Жума "Меҳр нури" (Х.Хурсандов, Ф.Олимов);
23.Шанба "Супер қайнона-2" (С. Имомов, Ф. Олимов);
24.Якшанба"Осмондаги ҳулкарим"(Р. Муҳаммаджонов, О.Комилжонов)
25.Душанба"Тошкентнинг нозанин маликаси"(Ҳ.Муҳаммад,М.Левиев)
26.Сешанба Дам олиш куни;
27.Чоршанба "Топталган туйғу" (Х.Хурсандов, Ф.Олимов);
28.Пайшанба "Биз соғинган қўшиқлар" (О. Тожибоева).
Бугун " Сенга бир гап айтаман" спектаклининг премьерасига тушдим. таассуротлар кўп, батафсил эртага ёзаман.
"Сенга бир гап айтаман" спектаклининг премьераси хақида.
Воқеалар ривожи бош қаҳрамон Эргаш ва унинг оиласи атрофида қурилган.
Асосий зиддият Эргашнинг рафиқаси ва яқинларининг уни тушунмаслиги ёки тушунишни истамаслиги, уларнинг амал асосида қурган оилавий ўзаро қариндошлик чамбарчаслиги бош қаҳрамонни боши берк кўчага олиб бориб қўйганлигидир (русчасига айтганда, безвыходное положение).
Бош қаҳрамон навбатма-навбат ҳамма яқинларининг олдига бориб кўнглидагиларни айтмоқчи бўлади, лекин ҳеч ким унинг сўзларини эшитишни истамайди ёки бир оғиз сўз қўшишга имконият ҳам бермай, кимдир таъна-надомат, кимдир ўғиллик бурчи, кимдир меҳр ва кибрнинг қоришмаси, яна кимдир бефойда сафсатадан иборат гаплар билан кўмиб ташлайди.
Тўхтовсиз гаплар "шаршараси" қаҳрамоннинг хотинидан бошланади. Унинг гапларида жон бор, турмуш қурганларининг 10 йиллиги кунида ҳам Эргаш "ҳар доимгидек ишдан кеч келади", бу санани нишонлаш у ёқда турсин, кела солиб "расмиятчилик"дан бошлайди - "Сенга бир гап айтаман!". Табиийки, турмуш ўртоғидан салкам 15 минут давомида "ўз улушини" олиб, уйдан чиқиб кетади. (Келин роли актрисалардан ортиқча маҳорат талаб қилмайди, менимча. Ҳаётда бундай образларни аксар аёлларимиз шундоқ ҳам дўндириб ташлашади :) )
Қаҳрамоннинг ота-онаси билан учрашуви кўп нарсаларни ойдинлаштиради. Она катта лавозимни эгаллайди ва унда иложи борича узоқроқ қолиш учун ҳар нарсага тайёр. Эргашнинг уйланиши ҳам шу мақсадда бўлиб, қуда томон ҳам амалдор. Табиийки, улар келин-куёв ўртасидаги зиддият ҳақида эшитишни ҳам ҳоҳлашмайди.
(давоми бор)
Ўз ота-онасидан нажот топа олмагач, қаҳрамон қайнотасининг уйига равона бўлади. Эндигини дам олишдан келган қайнота куёвини очиқ чеҳра билан кутиб олади. Тезда қўй сўйишни буюриб, санъаткорларни чақиртиради-ю Эргашни гапларини эшитишга вақт тополмайди. (Эркин Комилов бироз чапанироқ амалдор образини қиёмига етказиб ўйнайди)
Бош қаҳрамон йўл-йўлакай яна аллақайси қариндошлари-ю, укасини олдига бориб "ўз тингловчисини" тополмай охири бир вақтлар севишган, лекин узоқ йиллар кўришмаган журналист қизни олдига боради. Бу орада Эргашнинг ҳамма яқинлари гала бўлиб, уни қидиришга тушиб шу қизникига борадилар. Кўпчиликнинг олдида шарманда бўлиш, бу унинг журналистлик фаолияти ва тайёрлаб қўйган китобини чиқарилишига таъсир қилишини истамаган қиз Эргашдан воз кечади.
Спектаклнинг финалида ҳамма яқинларининг қуршовида қолган Эргаш ўзга чора тополмай, кўп қаватли уйнинг деразасига ўзини уради.
Жўнгина айтадиган бўлсак, қаҳрамоннинг фожеаси унинг атрофида уни дардларини тушуна оладиган бирор одам топилмаганида. Лекин савол туғилади, қаҳрамоннинг ўзи 30 йил яшаб қўйиб кимларга меҳр кўрсатди, наҳот шунча йил ичида ўзига бирорта сирдош тополмаган бўлса ? Фожеанинг негизида қаҳрамоннинг ўзи бўлса-чи, спектаклда Эргашнинг "бир куни" кўрсатилган. Эргаш шу бир кунга нима билан келган, нима учун уни ҳеч ким эшитгиси ҳам келмаяпти ? Унинг ўзи "меҳр кўп кўргиздим, аммо меҳрибоне топмадим" дея олармикан ?
(давоми бор)
Спектаклнинг яна бир қирраси шаснинг ёлғизлиги масаласи. Шоир "Ёлғизлик ярашар ёлғиз оллоҳга" деб ёзган бўлсада, ҳар биримиз эсимизни таниб, ўзимизни шахс деб билганимиздан бошлаб ўзимизнинг ички дунё, ўз қарашларимиз, ўз тақдиримиз борлигини англай бошлаймиз. Атрофимизда бутун дунё, бизни бошқа инсонлар қуршашини тушуниб, унда шахс сифатида ўзгаларга ўхшамаслигимиз, ёлғиз эканлигимиз аён бўла бошлайди.
Тўғри бизни ота-онамиз, туғишганларимиз қуршайди, биз ҳам атрофимизда оиламиз, дўстлар бўлиши истагида бўлиб, ёлғизликни четга суришга ҳаракат қиламиз. Лекин вақт ўтиб кундалик иш ва турли юмушлар кетидан йиллар ўтиб, атрофдагилармизга муносабат худди уйдаги жиҳозларга муносабатни эслата бошлайди. Бир келиб қарасак, болалар катта бўлиб, уларнинг ўз қизиқишлари бор, ота-онамиз ҳам кўз ўнгимизда қариб қолишибди. Бир кун келиб, шунча йил нима қилганингизни ҳам эслай олмайсиз. Ота-онангизга ҳам эътибор бермагансиз, турмуш ўртоғингиз ўзи билан ўзи овора ва ҳоказо.
(ту би :) )
Спектаклнинг камчиликлари.
1. Психиатр врач билан санитарларни воқеага қўшилиши сунъий кўринади. Уларни чақириш сабаби, чақирилишидан кейинги натижа ҳам ноаниқ бўлиб қолган. Бу саҳнадан ягона мақсад томошабинларни зўраки кулдириш бўлса керак. Лекин залда бир-иккита "қотадиган" ёшлардан бошқа ҳеч ким кулгани йўқ, менимча. Психиатр врач ролини ижро этган актер кўпинча ё умуман бачкана роллар, ё "хотинчалиш" эркаклар (масалан, Андишали келинчакда) образида ўйнайди. Эҳтимол, режиссёрлар уни шу амплуада кўришар.
Афсуски, бачканалик бошқа саҳналарда ҳам учрайди, "томошабинбоп" бўлиши учун киритилади чамаси.
2. Спектаклнинг финали ҳам савол туғдиради. Воқеалар ривожида зиддиятларни бўрттириб кўрсатиш усулидан фойдаланилади, бунинг сабаблари ҳам бор. Қисқа вақт ичида қаҳрамоннинг бутун фожеасини кўрсатиш учун бошқа илож ҳам йўқ, менимча. Лекин, Эргашни ўз жонига қасд қилиши ортиқчадек, эркак кишига ярашмайдигандек туюлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, ушбу спектаклни кўриш керак, эҳтимол сизларнинг фикрингиз ўзгача бўлар.
upd. Ҳар сафар ёзаман дейман-у, эсдан чиқади.
1. Миллий театрдаги спектаклларни кўриб, декорациялар хақида ҳам айтиб ўтиш керак. "Ўзбекча рақс" даги декорациялар спектаклни таъсирини янада кучайтирган. "Сенга бир гап айтаман"да ҳам турли стилдаги кириб-чиқиш эшиклари, кўп қаватли уйларнинг проекциясидан иборат декорациялар саҳнадаги воқеалар, актёрлар ўйинига ёрдам беради. Ўзбек театр санъати шу йўналишда ҳам ютуқларга эришяпти, менимча.
2. олдинги қаторда ўтирган томошабинга саҳна икки четидаги колонкалардан узатиладиган товушлар (мусиқа бўладими ёки бошқа) жуда баланд эшитилади. Одатда, кинотеатрларимизда ҳаддан зиёд баланд овозда кино қўйишади, лекин театрга бу ярашмайди.
Colorado
12.02.2013, 19:33
Ўзбек театр санъати шу йўналишда ҳам ютуқларга эришяпти, менимча.
Уялтирвордингиз, театрга тушмаганимга юз йил бўлди.
Рицензиянгизни ўқиб, спектакльни куриш иштиёқи пайдо бўлди. Рахмат сизга.
Лекиниям бор. "Театр начинается с вешалки", дейишади. Сервис туғрисида хам тўхталиб ўтсангиз яхши булармиди.
upd нима дегани :)
Ўзбек театр санъати шу йўналишда ҳам ютуқларга эришяпти, менимча.
Уялтирвордингиз, театрга тушмаганимга юз йил бўлди.
Рицензиянгизни ўқиб, спектакльни куриш иштиёқи пайдо бўлди. Рахмат сизга.
Лекиниям бор. "Театр начинается с вешалки", дейишади. Сервис туғрисида хам тўхталиб ўтсангиз яхши булармиди.
upd нима дегани :)
Сервис бўйича
1. Кассада терминал бор, билетлар олдинги қаторларга 9 минг, бошқалари 8 минг сўм. Кассир қизимиз хушмуомила.
2. Театрнинг фойесида фотосуратлар, спектакллврдан лавхалар бор.
3. Савдо йўлга қўйилган, шоколад, майда чуйда Ширинликлар, попкорн, сув хам сотилади.
4. Гардероб ва бошқа қулайликлар бор.
P.S. upd(ate)
Nigora Umarova
13.02.2013, 14:49
Спектаклнинг яна бир қирраси шаснинг ёлғизлиги масаласи. Шоир "Ёлғизлик ярашар ёлғиз оллоҳга" деб ёзган бўлсада, ҳар биримиз эсимизни таниб, ўзимизни шахс деб билганимиздан бошлаб ўзимизнинг ички дунё, ўз қарашларимиз, ўз тақдиримиз борлигини англай бошлаймиз. Атрофимизда бутун дунё, бизни бошқа инсонлар қуршашини тушуниб, унда шахс сифатида ўзгаларга ўхшамаслигимиз, ёлғиз эканлигимиз аён бўла бошлайди.
Спектаклнинг номланиши "Сенга бир гап айтаман..."
Баъзан инсонни яқин инсонлари, дўст-ёрлари қуршаб туради-ю, бироқ у ўз дунёқарашига мос фикрлай оладиган инсонни топа олмайди. Спектакль ана шу ҳақида. Спектаклни кўриш жараёнида негадир "Суюнчи" бадиий фильмидаги Анзират холанинг "Ичимни кимга очиб-сочишни билмайман.." сўзлари келди. Яқинларни тинглашга баъзан вақт, баъзан ўз ишларимизга ўралашиб қолганлигимиз сабаб бўлади. Ҳар бир инсоннинг ўз тақдири , ўз дунёси бор. бироқ биз яқинларимизнинг ички дунёсига кириб уларга ҳам сирдош, маслакдош бўла олишимиз керак.
Спектакль бошидан охиригача рамзлар асосида қурилган. Спектакль бош қаҳрамони -Эргаш дардин кўтара олмади, юраги дош бермади. Мен спектаклнинг сўнгини Эргашни ўз жонига қасд қилган деб эмас, юрагидаги дардни кўтара олмай вафот этган деб ўйладим.
Спектаклдаги сюжетлар қайсидир жиҳатдан Гоголнинг "Ревизор" асарини ҳам эслатади. Қаҳрамонлар нутқи киноялар асосида қурилган. Қайсидир қаҳрамоннинг қиёфасида молпарастлик иллатини кўрсак, кимдадир амалпарастлик, кимдадир маишатпарастлик, яна кимдадир шахсиятпарастлик иллатлари намоён бўлган. Ҳатто драма қаҳрамонларининг номлари ҳам рамзий маъно касб этади.
Мен томоша қилган спектаклдаги ролларни
ЭРГАШ – Фатхулла Маъсудов
ХУЛКАР –Хилола Тошмухаммедова
ЧЎЛПОН– Нодира Махмудова
ҚЎЛДОШ – Рустам Каримов
ОТАЖОН- Теша Мўминов
ОЙБИБИ – Малика Иброхимова
ЙЎЛДОШ – Саидкомил Умаров
ҚУНДУЗ – Мохира Нурметова
БОБОШ – Рихситилла Абдуллаев
ОЙСУЛУВ – Гулнора Жуманазарова
ОЙНУРИ – Дилноза Кубаева
ПСИХИАТР – Аваз Қодиров
САНИТАРЛАР – М.Қиличев, Л.Орзиев
ХОФИЗЛАР -Ш.Музропов, Ш.Хуррамов
ТУРДИҚУЛ – Д.Насриддиновлар ижро этишган.
Tulqin Eshbekov
21.02.2013, 06:28
Спектаклдаги сюжетлар қайсидир жиҳатдан Гоголнинг "Ревизор" асарини ҳам эслатади.
Муаллиф ёшлигида ўша асарни катта қизиқиш билан ўқиганидан ташқари ўз ҳаётида ҳам шунга ўхшаш воқеа-ҳодисаларни кўп бора бошидан ўтказган бўлса керак... Катта ҳаёт тажрибасига эга устоздан янада сермазмун асарлар, сценарийлар кутиб қоламиз.
Nigora Umarova
21.02.2013, 16:37
Муаллиф ёшлигида ўша асарни катта қизиқиш билан ўқиганидан ташқари ўз ҳаётида ҳам шунга ўхшаш воқеа-ҳодисаларни кўп бора бошидан ўтказган бўлса керак... Катта ҳаёт тажрибасига эга устоздан янада сермазмун асарлар, сценарийлар кутиб қоламиз.
Бу воқеалар ҳозир ҳам юз бераётганлиги, муаммолар ҳали ҳам ўз ечимини топмаганлиги учун ҳам спектакль томошабиннинг эътиборини тортади. Драма бундан 20 йил муқаддам ёзилган экан.
Colorado
21.02.2013, 17:21
ЭРГАШ – Фатхулла Маъсудов ХУЛКАР –Хилола Тошмухаммедова ЧЎЛПОН– Нодира Махмудова ҚЎЛДОШ – Рустам Каримов ОТАЖОН- Теша Мўминов ОЙБИБИ – Малика Иброхимова ЙЎЛДОШ – Саидкомил Умаров ҚУНДУЗ – Мохира Нурметова БОБОШ – Рихситилла Абдуллаев ОЙСУЛУВ – Гулнора Жуманазарова ОЙНУРИ – Дилноза Кубаева ПСИХИАТР – Аваз Қодиров САНИТАРЛАР – М.Қиличев, Л.Орзиев ХОФИЗЛАР -Ш.Музропов, Ш.Хуррамов ТУРДИҚУЛ – Д.Насриддиновлар ижро этишган.
Драма бундан 20 йил муқаддам ёзилган
Аброр Хидоятов, Сора Эшонтўраева, Шукур Бурхонов, Соиб Хожаев, Хамза Умаров, Бахтиер Ихтиеров ва хоказо.
Бу исмлар деярли хаммага таниш эди. Хозирги актерлар шу даражада оммага танишми? Риторический вопрос дегандай. Шахсан менга Нигорахон келтирган исмлар нотаниш :(
Илгариги даврларда спектакльда ролларни ким ўйнашига қараб, театрга тушиларди. Хозир эса анонсларни учратиш мураккаб, балки мен учундир.
Нигора Умарова, жаноби Спарк, "саводимизни" чиқарсанглар,етакчи актерлар хақида маълумот берсанглар (неформальные), кўп яхши иш бўларди.
етакчи актерлар хақида маълумот берсанглар (неформальные), кўп яхши иш бўларди.Фатҳулла Маъсудов, Нодира Маҳмудовалар майли, лекин Теша Мўминовни танимаганингизга ҳайрон қоляпман...
Nigora Umarova
21.02.2013, 18:07
Хозирги актерлар шу даражада оммага танишми? Риторический вопрос дегандай. Шахсан менга Нигорахон келтирган исмлар нотаниш :(
Нигора Умарова, жаноби Спарк, "саводимизни" чиқарсанглар,етакчи актерлар хақида маълумот берсанглар (неформальные), кўп яхши иш бўларди.
:) Shu-de zamonaviy film va teatrlarni muntazam kuzatib bormaslikning oqibati. ZiyoNETning "Arboblar" bo'limiga kiring, balki nomlarini keltirib o'trgan aktyorlarning bir-ikkisi haqida ma'lumot toparsiz.
Colorado
21.02.2013, 22:42
ZiyoNETning "Arboblar" bo'limiga kiring, balki nomlarini keltirib o'trgan aktyorlarning bir-ikkisi haqida ma'lumot toparsiz.
Норасмий фикрлар дегандимку, сайтларда фақат опқочар
Теша Мўминовни танимаганингизга ҳайрон қоляпман...
киноактер сифатида танийман, албатта. лекин кино ва театр .... в кино играют, а в театре служат. гугль ва яндексда сўраб курдим, фақат фильмография.
лекин, сиз хам ёккан актерлар туғрисида ёзсангиз жуда хурсанд бўлардим, нимага десангиз шахсий фикр юзта халалуйядан афзал менинг учун.
iyoNETning "Arboblar" bo'limiga kiring, balki nomlarini keltirib o'trgan aktyorlarning bir-ikkisi haqida ma'lumot toparsiz.
Мухтарама, менга сайтларда, журналларда ёзилган расмий мақолалар қизиғи ёқ. тўрт қатор норасмий, дилдан ёзилгани абзал.
Спарк жаноблари, қайси актерларимизни шахсий сайти бор, очень интересно. ФБ да чи?
Tulqin Eshbekov
22.02.2013, 05:23
Драма бундан 20 йил муқаддам ёзилган экан.
Бу асар ҳам истиқлол шарофати ила саҳна юзини кўрибди-да! Ўзи, куюнчак адибнинг кўп асарларида миллат тақдири ўзига хос маҳорат билан қаламга олинади.
Илгариги даврларда спектакльда ролларни ким ўйнашига қараб, театрга тушиларди.
Ҳозир ҳам баъзи драматурглар актёрига қараб сценарий ёзиш одатлари қолмаган.
қайси актерларимизни шахсий сайти бор, очень интересно. ФБ да чи?
Бу қийин савол. Умуман театрларимиз бўйича маълумот топиш қийин.
Маданият ва спорт вазирлигининг сайтида театрлар (http://mcs.uz/culture/theatres/) бўлими бор.
Айрим театрларнинг (масалан, Ильхом (http://ilkhom.com), Академик рус театри (http://ardt.uz), Ёшлар театри (http://mtu.uz/)) сайтига кириб маза қиласиз. Миллий театримизнинг сайтида (http://teatr.uz) ҳам бирмунча маълумотлар бор, лекин кўпчилик актёрлар хақида материаллар тополмайсиз, сайт деярли янгиланмайди. Ойлик репертуар бериб борилмоқда, шунга ҳам шукур.
Аброр Хидоятов (http://abrar-khidoyatov.narod.ru/) номли драма театрининг эса сайти умуман йўқ, уни репертуарини ҳам тополмайсиз. Бир икки марта театрнинг ўзига бориб, ойлик спектакллар рўйхатини сўрасам топиб бера олишмади.
Шахсий сайтларга келсак, кинодаги роллари орқали ҳамманинг эътиборида бўлган Миллий театр актрисалари Дилноза Кубаева, Саида Раметовалар ҳақида Гуглда маълумотлар ошиб тошиб кетган.
ZiyoNETning "Arboblar" bo'limi (http://www.ziyonet.uz/uzc/people/category/15/from/51/views/desc) да ҳам маълумотлар бор.
Colorado
22.02.2013, 11:17
Аброр Хидоятов номли драма театри
В 1936г. он написал пьесу для театра под названием Аваз. У него был еще большой талант писателя, и пьеса прошла успешно. В ней речь шла о басмаческом движении, причем басмаческое движение было представлено в позитивном свете. Братья рассказали ему много интересных эпизодов, ко*торые вошли в пьесу
Шу пьесани интернетдан топса бўладими?
ZiyoNETning "Arboblar" bo'limi да ҳам маълумотлар бор.
Было предвзятое мнение к этому ресурсу, теперь в корне поменялось.
Намангандан уқишга келганимда ГулЯм Абдурахманов хонадонларида бироз вақт яшаганман. кенжа қизларига ўйланишимга сал қолган, астофирилло,астофирилло :) кенжа уғиллари, Баха билан хозиргача ўртоқмиз
Nigora Umarova
26.02.2013, 16:28
https://img.uforum.uz/images/sofiiac640956.jpg
Кеча пойтахтимизда Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси мусиқали драма театрининг кунлари бошланди. Кеча Ўзбек Миллий академик драма театрида Пўлат Айтмуродовнинг "Интилганга толе ёр" спектакли намойиш этилди. Бугун Муқимий номидаги мусиқали драма театрида қорақалпоқ тилида "Алпомиш" (соат 18-00 да), Эртага Ўзбек драма театрида "Келин" (соат 16-00 да) спектакллари кўрсатилар экан.
https://img.uforum.uz/images/quxdvjz3462025.jpg
"Интилганга толе ёр" бугунги кун қаҳрамони мавзусида ишланган спектакл бўлиб. ёш олим, фермер Турдибек олдида пайдо бўлган қийинчиликларга қарамай, фермерлик ишини йўлга қўяди, илм билан бир қаторда амалиётни ҳам олиб бориб юксак натижаларга эришади.
https://img.uforum.uz/images/bvzkjxf5177451.jpg
Sparc - хаволалар учун ташаккур.
Хуллас, 8 март баҳонасида хозирча икки вариант режада:
1. Оилавий Самаркандга икки кунга сафар (лекин хаво ноқулай келиши прогнози бор. Совуқда иззиллаб айлангандек бўлмайди одам).
2. Пойтахт бўйлаб оилавий "кульпоход": музей - тушлик - теарт (ёки концерт). Шу ўринда икки савол, "Андишали келинчак"ка оилавий тушса бўлаверадими, бачкана эмасми? Бошқа театрларда балки бошқа спекталлар бордир?
Концерт - "Болалар"дан бошқасини тополмадим. Гала концерт йўқмикин?
Ёрдам учун аввалдан раҳмат!
"Андишали келинчак"ка оилавий тушса бўлаверадими, бачкана эмасми?
Бу спектакл оилавий тушиш учун мўлжалланган дейиш мумкин, чунки деярли ҳар шанба-якшанба қўйилади ва зал тўлади. Спектакл маиший "қайнона-келин" мавзусида, "томошабинбоп" бўлиши учун айрим бачканаликлар ҳам қўшилган, лекин "ўтказиб" юборилмаган.
Бошқа театрларда балки бошқа спекталлар бордир?
Ўтган хафта Аброр Хидоятов номли драма театрининг март ойи репертуарини олгандим, эртага шу ерда жойлаштираман.
Ўзбек Миллий академик драма театридан икки шумхабар. Ўзбекистон Халқ артисти Рихсивой Авазов (http://kun.uz/2013/03/06/avazov/)ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Пўлат Носиров вафот этди. Театр жамоасига, томошабинлар ва марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Ўзбек Миллий академик драма театридан икки шумхабар. Ўзбекистон Халқ артисти Рихсивой Авазов (http://kun.uz/2013/03/06/avazov/)ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Пўлат Носиров вафот этди. Театр жамоасига, томошабинлар ва марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Оллоҳ раҳматига олсин.
Рихсивой Авазовни ўтган йили "Оилавий сир" спектаклида кўргандим. Бош ролни қойилмақом қилиб ўйнагандилар.
Ўтган хафта Аброр Хидоятов номли драма театрининг март ойи репертуарини олгандим, эртага шу ерда жойлаштираман.
Миллий театрда "Андишали келинчак"ка чипта колмабди((.
Зудлик билан Аброр Хидоятов номидаги театрнинг репертуарини ваъдага вафо қилиб жойлаштиришингизни талаб қиламан!!!))
Ўтган хафта Аброр Хидоятов номли драма театрининг март ойи репертуарини олгандим, эртага шу ерда жойлаштираман.
Миллий театрда "Андишали келинчак"ка чипта колмабди((.
Зудлик билан Аброр Хидоятов номидаги театрнинг репертуарини ваъдага вафо қилиб жойлаштиришингизни талаб қиламан!!!))
https://img.uforum.uz/thumbs/szaxopb9081536.jpg (https://img.uforum.uz/images/szaxopb9081536.jpg)
Бугун халқаро театр куни. Маҳорат эгаларини касб байрамлари билан табриклайман.
Негадир мен "Бу чоллар, ёмон чоллар" спектаклини ёқтираман. :)
Nigora Umarova
04.04.2013, 15:18
Kecha O'zbek akademik drama teatrining rejissyor Valijon Umarov sahnalashtirgan "Ayolg'u" spektakliga tushdim. Unutilayotgan milliy urf-odatlarimiz, an'analarimiz yaqqol aks ettirilgan spektakl. O'ndan ortiq marosimlarni o'zida jamlagan.
Декабрнинг 28 чисида бўларкан бу спектакль, агар 21 декабрдан эсон-омон ўтиб олсак, албатта томоша қиламан :)
Milliy teatrning aprel repertuariga 18-aprel kuni, soat 18.00 da "Ayolg'u" spektakli qo'yilibdi. Ma'lum bir sabablarga ko'ra besh oydan beri drama sahna yuzini kormayotgandi.
Бу спектакл оилавий тушиш учун мўлжалланган дейиш мумкин, чунки деярли ҳар шанба-якшанба қўйилади ва зал тўлади.
Ҳаммага оташин саломлар!
Шу жумладан, "х" думли ёки акси бўлиши кераклигини таъкидлаб турувчиларга ҳам алоҳида салом;-).
Спарк, хуллас 8-9 мартда "Андишали келинчак"ка чипта тополмадим.
Ўзимча "ким ҳам хозир театрга тушарди, билет ачиб ётгандир" деб ўйлагандим...
Лекин, оилам олдида Наврўз кунлари айбимни ювишга қарор қилдим. Ишонасизми, "Андишали келинчак" ка 3 кун аввал кассага бориб зўрға балконнинг иккинчи қаторидан чипта олдим;- ) (оилавий, бола -чақам билан). Бирорта томошага умуман чипта йўқ! Театрга тушмаганимга 20 йил бўлганди ўзиям... Фарзандларим билан тушишни лозим топмаётгандим, лекин сиз "деярли нормальний")) деганингиздан кейин оилавий тушишга қарор қилдик. Шу ўринда Сизга алоҳида ташаккур, томошага аниқ баҳо берган экансиз, фарзандлар олдида деярли хижолат чекмадим.
Санъат музейига ҳам чипта ололмадим! Бир хафта кейинга сотишаётган экан (капалаклар кўргазмаси бўлаётган эди). Бир хафта кейинга чипта олишга тумонат одам навбатда турибди!
Театрга ҳам, музейга ҳам навбатда турганлар ичида бозордаги савдогардан тортиб киракашгача бор ( гаплашиб биласизда энди )).
Демокчиманки, мен ўзимча "маънавий қашшоқлашиб кетаяпмиз" деб ақллилик қилган эканман. Нигорахон очган мазкур мавзуга бироз скептик муносабатда бўлган эканман. Яъни, агар таъбир жоиз бўлса, хаётнинг бу томонларидан умуман чиқиб кетган эканман...
Музей ва театрга чипта олиш муаммо бўлаётган бўлса, демак ҳаммаси яхши. Бу муаммо ҳеч қачон ҳал бўлмасин! Санъат ҳам, ихлосмандлар ўлмайди!
Хуллас, роса хурсанд бўлдим! Музейга чипта йўқ, театрга чипта йўқ...
Colorado
06.04.2013, 22:38
Ҳаммага оташин саломлар! Шу жумладан, "х" думли ёки акси бўлиши кераклигини таъкидлаб турувчиларга ҳам алоҳида салом;-).
фурсатдан фойдаланиб, мен хам граммар-наци (национал-лингвистларга) салом йллайман :)
Nigora Umarova
23.04.2013, 14:19
https://img.uforum.uz/images/mhtdzvy2989932.jpg
Япон театри ўзига хос хусусиятларга эга. Ижро этиш усули ва услубига кўра япон театри дзёри(қўғирчоқ театри), кабуки (мумтоз япон театри) ҳамда ноо театри каби йўналишларга ажратилади. Маълумингизким, ноо театри мусиқа, рақс ва драматик ҳаракатларнинг уйғунлигидан иборат. Яқиндагина “Дийдор” театр студиясида саҳналаштирилиб томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган япон драматурги Коки Митанининг асари “Кулгу академияси” деб номланади ҳамда ноо театрининг услубияти сезилади. Асар комедия жанрида бўлиб, саҳналаштирувчирежиссёр ва рассом Сергей Седухин. Ролларни Алишер Мирзагиязов (цензор), Шерзод Ахмедов (ижодкор -драматург), Назокат Нарзиева (қарға), Рустам Сафаров, Мақсудали Эгамов, Руслан Ҳайдаровлар(саҳна руҳлари) ижро этишган. Комедия жараёнида сямисэн ва кото –япон мусиқа асбобларидан таралаётган япон миллий оҳанглари унга ўзгача руҳият олиб киради. Киши ўзини 1940 йилнинг кузида Японияда бўлаётган воқеаларда иштирок этаётгандек ҳис қилади. Спектаклда руҳиятнинг муаззам мусиқаси ва рангдор манзаралар асар қаҳрамонлари- цензор (Алишер Мирзагиязов) ва ижодкор- драматург(Шерзод Ахмедов)нинг нутқи ва фонда актёрлар(Назокат Нарзиева, Рустам Сафаров, Мақсудали Эгамов, Руслан Ҳайдаров)ларнинг сўзсиз қилаётган пластик ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган. Спектакль қуруқ гап ва зерикарли воқеалар йиғиндиси эмас. Асар “саҳна ичидаги саҳна”да рўй беради. Манчжуриядаги ишчилар ҳаракатида қатнашган, урушда дийдаси қотган, кулиш тугул жилмайишни ҳам унутган инсонни саҳна асарларини таҳрир қилувчи цензор (Алишер Мирзагиязов)қилиб тайинлашади. “Кулгу академияси” труппасининг драматурги унга яқин кунларда саҳналаштирилиши керак бўлган янгича талқиндаги “Ромео ва Жульетта” комедиясини олиб келади. Саҳна асарининг янгилик жиҳати шундаки, В.Шекспирнинг шу номдаги трагедияси комедияга айлантирилган. Цензорга бу ўта бачканалик бўлиб туюлади: Нега энди одамлар бўлар-бўлмас воқеага кулишлари керак? Мамлакат уруш арафасида турган бўлса... Асарга ватанпарварлик руҳини сингдириш керак деган важ билан уни қайта таҳрир қилиш даркор деб ҳисоблайди. В. Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” асарининг бош қаҳрамони Ромеонинг ўрнига Гамлетни бош қаҳрамон этиб тайинлайди. Шекспир асосан ўзи яшаган давр ҳаётининг ғам-ғуссалари, одамлар орасидаги тортишув ва курашлардан юзага келган фожиаларини акс эттирган. Гарчанд орадан неча асрлар ўтган бўлса-да, бу зиддиятлар бардавом бўлиб келмоқда. Цензор ва ижодкор-драматург ўртасидаги зиддият бунинг яққол мисолидир. Цензор ўз фикрини мажбурий равишда ижодкорга зуғум асосида сингдиришга ҳаракат қилади. Ижодкор унга тобе. Ижодкор-драматург (Шерзод Ахмедов) ҳам инсон: “қўрқади”, фикр-қараши “ўзгаради”, адашиши мумкин... Бироқ ижодий жараён қўрқоқликни кўтармайди, қатъиятни талаб қилади. Шерзод Ахмедов ижро этган драматург образи туб моҳиятда адашмайди, ҳаракатдан тўхтамайди. У цензорнинг ҳар қандай қаршилик ва тўсиғини енгиб комедияни янгилашдан чарчамайди. Цензорнинг фикрларига сўзсиз “амал қилади”, муросаи-мадора йўлини тутади.
Актёр Алишер Мирзагиязов мафкурачи цензор образини ижро этиш жараёнида комедиянинг дастлабки кўринишида ўта жиддий қиёфа касб этади. Цензор учун энг осон иш-инкор этиш. “Йўқ!” дейилдими, бўлди. Масала ҳал. Ижодкорнинг хизматини бир пул қилишнинг бундан қулай усулини топиш қийин. Бироқ спектаклдаги цензоримиз бироз "юмшайди". У комедияни қайта ишлаб чиқишни таклиф этади. Чунки саҳна асарида камчиликларга шу қадар кўп йўл қўйилганки, уларни белгилаб кўрсатишга “қизил қоғоз-белгилагич” ҳам етишмайди. “Ромео ва Жульетта” комедиясининг бош қаҳрамони сифатида Ромеонинг ўрнига Гамлет бош қаҳрамон бўлиши, унга япон миршаби Оогавара қаҳрамонини киритишни шарт қилиб қўяди. Оқибатда Жульетта севгилисига “Ромеожон” деб мурожаат қилганида, қаҳрамон унга,- “Йўқ, жонгинам, сен энди менинг тўлиқ исмимни айтиб чақир – Ромео де Гамлет, де Меркуцио, де Макбет, де Ричард учинчи” -дея жавоб қайтаради. Натижада эса кулиш маън этилган комедияда кулгу пайдо бўлади. Зеро, асар қаҳрамони ижодкор-драматург таъкидлаганидек, - “Комедия - ақл бовар қилмас нарсанинг содир бўлиши”. Комедияни таҳрирлаш жараёнида цензор шу даражада ғайрат ва шижоат кўрсатадики, у “робот-инсон”дан қалб кишисига айланади. Ҳеч қачон жилмаймаган ўта жиддий инсон ижод завқини туяди. Унинг ҳолати, ҳолатларидаги самимият, ички нуқтаи назари, фикр-қарашларидаги ўзига хослик ана шу ЗАВҚ асносида ўзгаради. Цензор спектаклни таҳрир қилиш жараёнида 83 марта кулади. Воқеалар ривожининг сўнгида маълум бўладики, ижодкор цензорга эмас, балки цензор ижодкорга бўйсунган экан –маърифат жаҳолатнинг қалб кўзини очади.
Комедияда шахс муаммоси кўтарилган. Шахснинг муҳим белгиси – қўрқув ва мутеликдан қутулиш, ғурурсизлик ва ҳар қандай ялтоқланишдан уялишдир. Ору номуснинг сусайиши шахснинг заволи демакдир. Бир жиҳатдан ижодкор-драматург эркин шахс, бироқ у цензорга тобе. Комедиянинг тасдиқдан ўтиши қаттиққўл раҳбарга боғлиқ. Раҳбар эса “бир тийинга қиммат - ”бачкана” асарни чиғириғидан ўтказишни истамайди. Бас, шундай экан бечора ижодкорнинг цензорга гоҳ пўрсилдоққина ширин кулча бериб, гоҳ қуш қафаси совға қилиб ялтоқланишдан ўзга иложи ҳам йўқ. Чунки театр унинг ҳаёти. Ижодкор-драматург ўз театрисиз яшай олмайди. Театрнинг шоҳсупасига у кичик зинапоядан –аввал саҳна рассоми бўлиб, сўнгра эса ижодкор-драматург сифатида кўтарилган. Саҳна руҳлари (Рустам Сафаров, Мақсудали Эгамов, Руслан Ҳайдаровлар ижросида) унинг доимий ҳамроҳлари. Ижодкор ҳеч қачон бировнинг измига ва “-изм”ига йўрғаламаслиги керак. Ижоднинг баҳоси унинг эркинлигидадир. Цензорнинг шиори эса- “Яхшилик қилма-ёмонлик қайтади”. Буни у севимли оқ қарғаси аёлининг қулоғини узиб кетганини сўзлаб бераётганида таъкидлайди. Цензорга меҳр-муҳаббат тушунчалари ёт. Манчжурия ишчи ҳаракатига қарши курашган ва шу курашда бошидан кечирган даҳшатли таассуротлар қалбида чандиқ бўлиб қолган. Шу сабаб бўлса керак, “Ромео ва Жульетта” “комедия”сидаги “ўлдим-куйдим” сўзларини, “севги-муҳаббат” тушунчаларини олиб ташлаш тарафдори. Тўғри-да, 40-йиллар Япония уруш остонасида турган паллада “Ишқ”қа нима бор?!.. Театр томошабинни тарбиялаши, унинг ҳаётий принципини ўзгартириши керак” (Цензорнинг нутқидан). Ижодкор цензорнинг гапига яна амал қилади, у сўзларни “тушовлайди”. Энди сўзлар цензорнинг измига йўрғаламоқда. “Тушовланган тулпорлар”нинг манзилга тезроқ етиб бориши, қайси сўзни ўз ўрнида қўлланилишига боғлиқ. Сўзлар кабутарларга исм сифатида берилиб осмонга учирилади, аммо уларнинг манзилга етиб бориши даргумон. Ахир бир хил йўналишда парвоз қилган тўрт кабутарни ҳеч замонда учратганмисиз?.. Цензор ижодкорнинг таклифига биноан миршаб қиёфасига киради-ю, иш бу тарзда давом этиши мумкин эмаслигига кўзи етади. Жараён ичига кириб бормагунча унга ҳаққоний баҳо бериш мушкул. Цензорнинг қоронғу қалби ёришади. Бу саҳнада пайдо бўлган “эзгу ниятлар фонуси” орқали намоён бўлади.
Бироқ... Бироқ... энди ижодкор-драматург ва цензорнинг ўрни алмашади. Ижодкор Ватан олдидаги бурчини бажариш учун Хитой урушига жўнайди, Цензор эса у урушдан соғ-омон қайтиб келгуничатеатрни асраб-авайловчи “қўриқчи” сифатида қолади. Бу ерда театрни бузиш осон, уни тиклаш учун йиллар зарур; гарчи пьеса яхши ёзилган бўлса-да, режиссёрсиз ундан ҳеч нарса чиқмайди ғояси илгари сурилган.
“Дийдор” театр-студиясининг ижодкорлари комедияни маҳорат билан саҳналаштиришган. Театр-студиянинг бадиий раҳбари, режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг фикрича, -“Спектаклнинг замонавий бўлиши режиссёрнинг пьессани талқин қилишига боғлиқ.Талқин янгича талқин этилса, ҳатто Гамлет ҳам ҳозирги давр қаҳрамони бўлиши мумкин”.
“Дийдор” театр студияси (http://www.google.co.uz/url?sa=t&rct=j&q=&esrc=s&source=web&cd=5&cad=rja&sqi=2&ved=0CEYQFjAE&url=http%3A%2F%2Fwww.cultureuz.net%2Ftheatre%2Fb-yulda6ev%2Fb-yuldashev.html&ei=YGx2UfTtPOXJ4ATa04DoBg&usg=AFQjCNFX2TsfomO43sp_B5P0UE0brB02MA&bvm=bv.45512109,d.bGE) қаерда жойлашган ? Интернетдан тополмадим.
Bobir Samadov
26.04.2013, 07:02
Музей ва театрга чипта олиш муаммо бўлаётган бўлса, демак ҳаммаси яхши. Бу муаммо ҳеч қачон ҳал бўлмасин! Санъат ҳам, ихлосмандлар ўлмайди!
Maestro, Пойтахтда шундай манзара. Аммо вилоятларда бунинг акси... На театрга ошиққан томошабинни, на томошабинга ошиққан театр актер-актрисаларини учратасиз. Охир оқибат зални талаба-ўқувчилар билан "тўлдиришга" тўғри келинади...
Nigora Umarova
28.04.2013, 08:57
Maestro, Пойтахтда шундай манзара. Аммо вилоятларда бунинг акси... На театрга ошиққан томошабинни, на томошабинга ошиққан театр актер-актрисаларини учратасиз. Охир оқибат зални талаба-ўқувчилар билан "тўлдиришга" тўғри келинади...
Boburbek, iloji bo'lsa o'z hududingizdagi teatrning ahvoli-repertuari, hech bo'lmaganda biror spektaklning tavsifini mavzuda yozib qoldirsangiz viloyat teatrlari haqidagi Siz keltirgan umumiy tasavvurdan tashqari tasavvurga ega bo'la olardik.
O'zingiz istiqomat qiladigan Sirdaryo viloyatidagi Olim o'jayev nomidagi viloyat teatri haqida ma'lumot bersangiz,iltimos.
Nigora Umarova
28.04.2013, 09:00
“Дийдор” театр студияси (http://www.google.co.uz/url?sa=t&rct=j&q=&esrc=s&source=web&cd=5&cad=rja&sqi=2&ved=0CEYQFjAE&url=http%3A%2F%2Fwww.cultureuz.net%2Ftheatre%2Fb-yulda6ev%2Fb-yuldashev.html&ei=YGx2UfTtPOXJ4ATa04DoBg&usg=AFQjCNFX2TsfomO43sp_B5P0UE0brB02MA&bvm=bv.45512109,d.bGE) қаерда жойлашган ? Интернетдан тополмадим.
"Diydor" teatr studiyasi Ц-5 mavzesida, Uspenskiy nomidagi musiqa maktabining ro'parasida (Konservatoriyaning eski binosi ) joylashgan.
"Dunyo" supermarketining yonidagi ko'chadan 300 metrcha yurilganda, Kimyoviy tozlash ustaxonasi (ximchistka)ning yonidagi uy.
Nigora Umarova
11.05.2013, 22:26
Kuni kecha San'at va madaniyat institutining bitiruvchilarining ijrosida Turob To'laning "Quvvai qahqaha" ("Nodirabegim") spektaklining premyerasiga bordik. Yosh aktyorlar mahorat ila rollarini ijro etishdi. Dramani ijro etish jarayonida tomoshabin va aktyorlar o'rtasidagi muloqot yuz beryotgandek, bevosita Nodirai Davron zamonida tomoshabin ham ishtirok etayotgandek sezdi kishi o'zini.
"Nodirabegim" spektaklini Muqimiy nomidagi musiqali drama aktyorlari ijrosida ko'rgan edim. Rahmatli aktyorlar Farziddin Fayozov(Haqqul), Rustam Ma'diyev(Amir Nasrullo), aktrisa Zulayho Boyxonova(Nodirabegim)lar ijro etishgan edi.
Talabalarning ham ijrosi chakki emas, ayniqsa g'azallarni ohang bilan o'qishlari, kuyga solib kuylashlari, plastik harakatlari... Kelajakda haqiqiy san'atkor bo'lib yetishadilar deya umid bildiramiz.
Masud Mahsudov
13.05.2013, 09:40
Нигора опанинг таклифлари билан ўтган жума куни Дийдор студиясига "Нодирабегим"нинг премьерасига бордик. Анча йиллардан бери театрдан бу қадар завқ олмаган эдим. Ёш актёрлар ролларни шу қадар маҳорат билан ижро этишдики, ўзимни ҳудди катта театрда, тажрибали ижрочилар олдида ҳис этдим. Режиссернинг лавҳлар билан безаган саҳнаси ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Кичиккина саҳна имкониятларидан шунча катта саҳнани ярата олганларига хайрон қолдим. "Илҳом" театри деб ҳамма айюханнос соладилар, ўзимизникилар ҳам бор экан-ку :)
"Илҳом" театри деб ҳамма айюханнос соладилар, ўзимизникилар ҳам бор экан-ку
"Ильхом" театри ғарбда кўрсатиш учун мўлжалланган театр, ўзимизда ҳам унинг доимий томошабинлари бор. Бу театр йиллар давомида оммавий воситаларда реклама қилиниб келинган, сайти ҳам жуда яхши ишланиб, керакли маълумотларни бемалол топиш мумкин.
"Ўзимизникилар" эса афсуски ўз ёғида ўзлари қовурилиб ётишибди, менимча. Бир иккита санъатшунос-театршуносдан ташқари бу театрнинг борлигини ҳеч ким эшитмаган ҳам. Ўзим интернетни роса титкилаб, қаерда жойлашганини тополмадим. Сайти йўқлигини гапирмаса ҳам бўлади. Тўғри, театр ташкил этилганига (http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=1963491&search_text=%D0%B4%D0%B8%D0%B9%D0%B4%D0%BE%D1%80) 1 йил бўлган холос, лекин театр ўз томошабинини жалб қилишни мақсад қилган бўлса, бу масалаларни ҳал қилиши лозим.
Агар театрда сайтни яратиш учун маблағ етишмаётган бўлса, кўпчиликлашиб керакли маблағни йиғишимиз мумкин, Узинфоком маркази эса сайтни жойлаштириш ва дизайнини ишлаб чиқишда ёрдам берар.
Россиянинг "ITI-info" журналининг 2012 йил 3-сонида (http://rusiti.ru/ITI12.pdf) босилган "Узбекский Гамлет не собирает публику" мақоласи (журналнинг шу сонида "Ильхом" театри хақида ҳам мақола берилган)
Говорить сегодня о театрах Узбекистана тяжело и больно, как выносить грязь из собственной избы. Но еще тяжелее пассивно наблюдать бедствия сотен людей, которые надеются, что их спасут.
Узбекскому профессиональному театру в этом году исполняется 100 лет. Невоз-
можно потерять в одночасье все то хорошее, что было создано за эти годы.
Зрители, видевшие в свое время неповторимый театр М. Уйгура, Е. Бабажанова, А. Гинзбурга, О. Черновой, А. Хидоятова, С. Ишантураевой, А. Ходжаева, Ш. Бурханова, Н. Рахимова, Л. Грязновой, не теряют надежду, что узбекский театр очнется и выживет. Эту надежду внушают лишь три театра из существующих 37: «Ильхом» Марка Вайля и два государственных – Молодежный театр Узбекистана под руководством Наби Абдурахманова и Театр-студия «Дийдор», руководимый известным режиссером Бахадыром Юлдашевым.
А что же в остальных тридцати четырех? В театрах Узбекистана сегодня служат 3005 человек. Ежегодно театры осуществляют 140–150 новых постановок и дают почти 10 000 спектаклей, которые посещают более 2,5 млн. зрителей.
Для сравнения: в последние годы перед распадом СССР зрителей в узбекских театрах было вдвое больше. В чем же причина такого сильного спада за эти 20 лет? Прежде всего это проблемы идейные и художественные. С приобретением независимости в театрах республики почти исчезли произведения русской и европейской зарубежной классики. А между тем узбекский театр
был прочно связан с произведениями Эсхила и Софокла, Шекспира и Мольера, Гоголя и Островского. Впрочем, и узбекская классика, произведения Ойбека, Уйгуна, Шайхзоде и Каххара отошли на третий план.
А основоположник узбекской драматургии Хамза и его произведения объявлены чуть ли не враждебными. Места классиков узбекской драматургии заняли пьесы современных узбекских драматургов. Спектакли-однодневки оказались
востребованными, серьезная драматургия осталась не у дел. Театр постепенно свелся к дешевому развлечению.
Театральная модель, выстроенная еще в прошлом столетии, не получила должного развития. В прошлом веке было принято создавать во всех 11 областных центрах, в больших и малых городах похожие друг на друга театры. Таким образом открылись 26 театров (10 театров музыкальной драмы, 10 кукольных, один музыкальный, два ТЮЗа и три драматических). Так, например, только в одной Ферганской долине и близлежащих областях Андижана, Намангана и Ферганы существует семь однотипных театров музыкальной драмы и театров кукол, которым 80–90 лет, с одинаковым репертуаром, низким профессиональным
уровнем, отсутствием творческих экспериментов. Таким образом, однажды созданные театры-клоны прочно вросли в театральную карту современного Узбекистана. Почти такая же картина в других областных центрах. В 15 театрах,
увы, процветает серость и унылость. Легковесные пьесы, комедии и мелодрамы, смакование остреньких деталей из народной жизни вызывают недоумение театралов. Впрочем, зрителей часто организованно привозят из областных
районов и кишлаков.
Не лучше обстоят дела и в театрах столицы. Репертуар Национального Узбекского Академического тетра драмы накануне его 100-летия выглядит мозаичным и необязательным. Отсутствие ярких и талантливых режиссеров повлекло за собой творческий кризис старейшего театра страны. Отдельные спектакли, такие как «А дальше тишина» (В. Дельмар), «Будьте бдительны, люди» (У. Азим), лишь напоминают о прошлых сценических успехах легендарного театра. По признанию директора театра Якуба Ахмедова, театр и не может ставить классические произведения – играть в них не под силу многим актерам, поднаторевшим… в проведении свадебных торжеств. Вопиющий факт: «Гамлет», единственный
в репертуаре классический спектакль, идущий раз в два-три месяца, часто от-
меняется прямо перед спектаклем в связи с отсутствием зрителей.
Ведущие ученые, театроведы и музыковеды А. Джабаров, М. Кадыров, М. Хамидова, внесшие значительный вклад в развитие и становление музыкального театра имени Мукими (уникальный жанр узбекской музыкальной драмы – местный аналог пекинской оперы), потеряли всякую надежду на то, что данный театр, отдающий сегодня предпочтение водевилям, сможет возродиться.
Ценители оперно-балетного искусства обеспокоены тем, чтобы участь Самаркандского театра оперы и балета, который был ликвидирован в первые
годы независимости, как искусство, противоречащее идеалам независимого
государства, не постигла Большой Театр Оперы и Балета имени Алишера Навои.
Более 20 лет не ставятся на сцене Большого театра оригинальные хореографи-
ческие произведения, нет по-настоящему ярких мастеров балета, талантливых
балетмейстеров. А менять ситуацию дирекция и художественное руководство
театра и не думают. Всемирно известный в свое время Республиканский те-
атр кукол, который высоко оценивался Сергеем Образцовым, переживает се-
годня кризис.
Редко обращается к русской и зарубежной классике Академический Русский
драматический театр Узбекистана, предпочитая современные зарубежные пье-
сы, мало созвучные сегодняшнему дню.
Правда, было бы несправедливо не отметить поиски Ташкентского теа-
тра оперетты и эксперименты молодого главного режиссера Узбекского Государ-
ственного театра драмы Сайфиддина Мелиева, который пытается создать театр, не похожий на другие, отдает предпочтение европейской и узбекской клас-
сике и в каждом произведении ищет актуальные темы и мотивы.
А в целом узбекский театр превратился сегодня в одну из сфер шоу-бизнеса,
определяющего стиль жизни чуть ли не каждого театра и узбекского актера, который гордится, что стал популярным героем сериалов и свадеб-
ных торжеств.
Казалось бы, театрам грех жаловать-
ся на невнимание руководства страны. Указом президента Каримова от 1998 года было создано Творческо-производственное объединение «Узбек-театр», централизованное сообщество, куда вошли все 37 театров. На ТПО «Узбектеатр» возлагалась задача расширить творческий диапазон театров,
активизировать гастрольную деятельность, проводить ежегодно республиканские и международные фестивали, поддерживать талантливую театральную молодежь, создавая новые экспериментальные театры-студии, пересмотрев устаревшие методы и принципы работы театров и форму их существования. Но ни одна из задач, поставленных в Указе, не решена до конца и по сей день. Театры по-прежнему крепко сидят на шее у государства, которое создает все условия для их плодотворной работы. Только за последние три года построены два новых театральных здания – в Бухаре и Намангане, капитально реконструированы помещения более 10 театров, их техническая оснащенность отвечает всем современным требованиям. Но отдачи никакой.
Прямое обращение президента к деятелям театрального искусства об освоении психологического мира и создании на сцене богатого образа современного героя не приносит успеха, не дает выхода из тупика. Великий Питер Брук, приехав в Узбекистан на заре независимости, сказал, что «Ильхом» и Молодежный театр – это театры, опережающие свой народ, свое время… «Вы можете гордиться тем, что у вашего театра такие мощные и сильные корни, а его традиции с участием молодых, в хорошем смысле слова взвинченных, взрывных и импульсивных, остро чувствующих
дыхание нового времени, позволяют создавать на сцене новые человеческие взаимоотношения, открывающие горизонты будущего…» Именно эти театры и проводят на своих сценах ежегодные республиканские и международные фестивали, сотрудничают с театрами других стран. Репертуар единственного Государственного театра-студии «Дийдор» («Встреча») очень разнообразен. На его небольшой сцене – Чехов и Гоголь, Мольер и Ремарк, новые сценические версии по произведениям узбекских авторов. Видный актер и режиссер театра «Комеди Фран-
сез» Франсуа Шатто, увидев спектакль дийдоровцев «Светлые вечера» по про-
изведению Хамзы на Дижонском фестивале молодежных коллективов, признал:
«Традиции и новаторство этой труппы послужат всем нам в создании нового театра XXI века».
АХМАДЖОН РАХИМОВ
Nigora Umarova
29.05.2013, 22:05
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ
2013 ЙИЛ ИЮНЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР
Р Е Ж А С И
1 Шанба “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
2 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
3 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
4 Сешанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
5 Чоршанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
6 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
7 Жума “Халала” Р.Н.Гунтекин
8 Шанба “Қирмизи олма” Э.Хушвақтов
9 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
10 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
11 Сешанба “Омонат дунё” Т ва Д.Махмудовлар
12 Чоршанба “Яраланган оққуш ноласи” С.Сирожиддинов
13 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
14 Жума “Сенга бир гап айтаман” А.Иброхимов
15 Шанба “Танхо юлдуз” Н.Аббосхон
16 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
17 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
18 Сешанба “Кундузсиз кечалар” У.Азим
19 Чоршанба “Рустам” У.Исмоилов
20 Пайшанба “Имкон” Л.Махмудов
21 Жума “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
22 Шанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
23 Якшанба “Йиғлама қиз” Р. Муҳаммаджонов
24 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
25 Сешанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
26 Чоршанба “Огох бўлинг одамлар” У.Азим
27 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
28 Жума “Қуёшни сен уйғотасан” Қ.Норқобил
29 Шанба “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
30 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
Nigora Umarova
29.05.2013, 22:12
24 май куни Ўзбек Миллий академик драма театрида драматург Рихсивой Муҳаммаджоновнинг "Ойдин" спектаклининг премьераси бўлиб ўтди. Саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валижон Умаров.
Спектаклнинг бош мавзуси кимнингдир алдовига учиб хорижга иш излаб кетган ҳамда бахтидан мосуво бўлган аёллар тақдири ҳақида. Балки ушбу спектакль ҳақидаги мулоҳазаларингизни ёзарсизлар ҳамда фикр алмашармиз ҳурматли форумдошим...
https://img.uforum.uz/images/lbmfeyk5501622.jpg
https://img.uforum.uz/images/wamynwr1439455.jpg
Nigora Umarova
29.05.2013, 22:24
Репертуар единственного Государственного театра-студии «Дийдор» («Встреча») очень разнообразен. На его небольшой сцене – Чехов и Гоголь, Мольер и Ремарк, новые сценические версии по произведениям узбекских авторов. Видный актер и режиссер театра «Комеди Франсез» Франсуа Шатто, увидев спектакль дийдоровцев «Светлые вечера» по произведению Хамзы на Дижонском фестивале молодежных коллективов, признал:
«Традиции и новаторство этой труппы послужат всем нам в создании нового театра XXI века».
АХМАДЖОН РАХИМОВ
Ҳақиқатан ҳам "Дийдор" театр-студиясининг саҳнаси кичкинагина бўлганлиги билан, залдаги томошабинлар ўриндиғи кам бўлса ҳам мазмунли, қизиқарли ҳамда томошабинларни ўйлантирадиган саҳна асарларини саҳналаштиришмоқда. Театрнинг асосий мақсади ҳам шотир томошабинни эмас,ботир томошабиннинг эътиборини тортиш, спектаклдан чиқиб кетаётганлигида "Нега ундай бўлди?" деб ўйлантирадиган саволга жавоб излашга мажбур қилишдир. Томошабиннинг ўзи ҳам саҳна асарини шунчаки томоша қилмай, спектаклда иштирок этаётганлигини ҳис этса, саҳна асарининг ҳам, режиссёр ишининг ҳам, актёрлар меҳнатининг ҳам салмоғи ошади.
Nigora Umarova
03.06.2013, 18:04
https://img.uforum.uz/images/jrokdfl8520841.jpg
Nigora Umarova
05.06.2013, 08:27
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ
2013 ЙИЛ ИЮНЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР
Р Е Ж А С И
4 Сешанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
5 Чоршанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
6 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
13 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
25 Сешанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
27 Пайшанба “Ойдин” ПРЕМЬЕРА Р. Муҳаммаджонов
“Ойдин”даги ойдинликка ундаш
Замон қаҳрамони образи жиддий ёндашувни, жиддий талқинни талаб қилади. Енгил-елпи,маиший қоидалар гирдобида уни акс эттириб бўлмайди. Ўзбек Миллий академик театри томонидан яқиндагина саҳналаштириб саҳна юзини кўрган “Ойдин” спектакли маиший муаммолардан чекиниб, глобал муаммони кўтариб чиққан ана шундай спектаклларда бири ҳисобланади. Спектакл драматурги Рихсивой Муҳаммаджонов, саҳналаштирувчи режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валижон Умаров.
XXI асрда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишига сабаб бўлувчи бундай хавф-хатарнинг тури ва шакли ўзгариб, сони кўпайганининг гувоҳи бўляпмиз. Инсоннинг яшаши, эркин бўлиши ва шахсий дахлсизлик каби ҳуқуқларига жиддий раҳна солаётган ана шундай хавф-хатарлардан бири-одам савдосидир. Бугунги кунда инсоннинг осойишта ҳаёти ва келажагига жиддий путур етказувчи, на сарҳад, на миллат танламайдиган иллат, мудҳиш жиноят – одам савдоси ўз домига кўпроқ аёлларни тортиши билан жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. У, айниқса, трансмиллий хусусиятга эга эканлиги, яъни чегара билмаслиги ва ўз гирдобига асосан, ёшлар, аёлларни тортаётганлиги билан жиддий хавф-хатар уйғотмоқда. “Ойдин” спектаклини кузатиш жараёнида киши уни лоқайдлик, бепарволик каби иллатлардан чекиниб, инсонларни огоҳликка даъват этувчи бонг сифатида қабул қилади, одам савдосининг мақсади, моҳиятини англайди. Одам савдосининг инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва келажагига таҳдид солаётган мудҳиш жиноят эканлигини, асосини эса инсонни хўрлаш, камситиш, қуллик, мажбурий меҳнат ва қабиқ қилмишлар ташкил этишини спектаклдаги образлар Нодира(артист Зиёда Эралиева) ҳамда Чарос (артист Нигина Анорбоева)ларнинг талқинида кўради.
“Ойдин” одам савдосининг асл моҳиятини очиб берган. Маълумингизким, ушбу жнноятни содир этувчиларни ҳам, ундан жабр кўрувчиларнинг ҳам мақсади битта – осон йўл билан мўмай пул топишдир. Ҳаёт зарбаларига дуч келган Нодира(артист Зиёда Эралиева) ҳамда Чарос (артист Нигина Анорбоева) алдов қурбонига айланишади, Самандар (артист Миролим Қиличев) ҳамда Хуршида(артист Нодира Маҳмудова)ларнинг тузоғига тушиб хорижга ишга жўнатилишади. Агар одам сотиш билаг шуғулланувчи шахс ўз мақсадига етишиш учун турли қабиҳ йўллар, яъни катта миқдорда иш ҳақи. Жабрланувчи учун кейинчалик саробга айланувчи орзуларни ваъда қилиб алдов йўли билан ўз мақсадига эришса(буни биз Самандарнинг Нодира ва Чароснинг йўлдан уриб, уларни Хуршидага йўлиқтиришида кўрамиз), жабр кўрувчи эса тезда бойиб кетиш мақсадида бу алдовга ишониб, одам савдоси тўрига тушиб қолади.
Саҳнадаги воқеалар Республика Реалибитация марказидан бошланади. Саҳна маконига бир қанча квадрат шакллари қўйилган. Хитой, ҳинд ва бошқа манбаларда квадрат “аёллик” тимсоли ҳисобланади. Чунки у ерга мувофиқ келади, бунда у доиранинг-эркаклик тимсоли(осмон)га қарши қўйилади. Хитой манбаси “Лицзи”да айтилишича, ер квадрат, осмон эса думалоқ. Аёл ердаги ҳаётни давом эттирувчилар-фарзандларни дунёга келтирувчи зот. Ердаги ҳаётнинг келажакда қандай давом этиши унга ҳам бир қадар боғлиқ. Бу ерда даволанувчи аёллар ҳаёт зарбаларидан гангиб, ўзларини ожиз деб ҳисоблаган ҳолатда бу ерга келтирилган. Уларга руҳий мадад, кўмак бериш, ҳаётларида мудҳиш из қолдирган воқеалардан чекинтириб, қалбларидаги дардларини аритиш учун ойдин-нурли ҳаётга қайтариш мақсадида шифокорлар, психологлар тинимсиз меҳнат қилишади. Буни биз спектаклдаги Мастура Ҳамидовна (Ҳилола Тошмуҳаммедова)нинг Нодира Ва Чарос билан бўлиб ўтган суҳбатидан билиб оламиз. Квадратлар ва уларнинг ёнидаги икки хира тортган ойна. Реалибитация Маркази ходимларининг мақсади ҳам “ойнадаги хиралик, доғлар”ни кетказиш. ТВ экранида журналист қиз Ойдин (артист Зилола Набиева) пайдо бўлади. У асрнинг мудҳиш жинояти – Одам савдоси ҳақида гапира туриб, кўрсатувда иштирок этишни истовчи жабрдийдалар бор бўлса, ТВга мурожаат этишлари мумкинлигини, иштирокчиларнинг шахси сир тутилишини таъкидлайди. Биринчи бўлиб Чаросда кўрсатувда чиқиш истаги пайдо бўлади. Нодира ҳайратланиб, “одамлар нима дейди, биздан нафраланишади” деган эътирозига, Чарос қатъият билан аслида одамлар улардан эмас, ўзгаларнинг бахтсизлигидан, ночорлиган мўмай пул топиш илинжида фойдаланаётганлардан нафратланишлари кераклигини айтади. Кўриниб турибдики, бу ердаги аёллар ўз ҳамиятларини йўқотмаганлар, ўзга инсонларни ҳам лоқайдлик қурбони бўлиб қолмасликларига ундамоқчилар.
Журналист Ойдиннинг оиласи. Уйга масрур ҳолатда қайтган Ойдин турмуш ўртоғи Самандар (Миролим Қиличев) билан бахтиёр, оиланинг икки фарзанди бор. Кун тафсилотлари билан оила даврасида суҳбат бўлиб ўтади. Реалибитация Марказидаги аёллар ҳақида гап борганида, Самандар уларни қоралайди, кимдир хушомад қилса, этагини ушлаб кетаверадими, дейди. Чунки Самандар ҳам қачонлардир аёлларни шу тарзда “тузоғига илинтирган”, уларнинг покиза ҳис-туйғуларидан фойдаланган. Бундан Ойдин бехабар, у Самандарга “Ахир шу қизлар кимнингдир опаси, кимнингдир синглиси бўлса керак”, дейди-ку, бироқ қачонлардир турмуш ўртоғи ҳам мана шундай жиноятга аралашиб қолганлигини, ор-номуссиз, виждонини пулга сотган нопок шахс эканлигини билмайди. Самандар учун ўзгаларнинг номусини поймол қилганлик учун қонунда модда йўқ. Бироқ инсон ҳаётидаги виждон қонуни борлиги унинг хаёлига ҳам келмайди.
Воқеалар ривожи Хуршида (артист Нодира Маҳмудова)нинг Самандарга қилган қўнғироғидан бошланади.
Хуршида(Нодира Махмудова) маккора, алданган хотин-қизларнинг гулдек умрига зомин бўлган, бироқ ўта ақлли аёл. Буни биз Самандар билан бирга қизларни йўлдан уриш тактикасини тузиб чиққанлигидан ҳам билиб олишимиз мумкин. У пул топиш учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Кимдан, қандай тарзда, нима эвазига бўлмасин пул ундириб олса бўлди. Унга миллатнинг шаъни, покизалик, миллатдошларининг қисмати ҳис-туйғулари бегона. Минг хил қиёфага кира оладиган - ишбилармон “леди”. Нодира(Зиёда Эралиева)га мўмай даромадли иш топиб бераман деб; Чарос (Нигина Анорбоева)га қачонлардир у ҳам алдов қурбони бўлганлиги, шудай гўзал қизни ёрқин ҳаёт, хорижда машҳур фотомодель бўлиши мумкинлигини айтиб уларнинг бахтсизлик давридан фойдаланиб пул ишлаб олади. Ўзининг бу ўйинига Самандар(Миролим Қиличев)ни ҳам тортади. Ҳатто сирлари фош бўлгач, эл-юрт олдида шарманда бўлмаслик учун Ойдиндан кўрсатув плёнкасини ҳам пулга сотиб олмоқчи бўлади. Кўриниб турибдики, Хуршида ҳамма нарсани пулга чақадиган худбин шахс. Артист Нодира Маҳмудованинг бу образни яратишдаги маҳорати яққол намоён бўлади.
https://img.uforum.uz/images/hovpkvg5667659.jpg
Nigora Umarova
05.06.2013, 08:30
Нодира ва Чарос образларига келсак, Нодира ўта қатъиятли, ҳатто одамларга бор ҳақиқатни айтиб беришдан ҳам қайтмайди. Ҳатто ТВдаги кўрсатувда қиёфасини айнан кўрсатишларини илтимос қилади. Ягона умиди- ўсмир қизи Маҳлиё уни кечира олса бас. Бу йўлга у ўз ихтиёри билан эмас, алдов, кейинчалик эса зўравонлик оқибатида кириб қолганлигини одамлар билишини истайди. Кейинчалик эса ундаги бу қатъият Чаросга ҳам ўтади. Артист Зиёда Эралиева Нодирадаги изтиробларни қарашлари, овоздаги товланишлар, маҳзун қўшиқни куйлашдаги оҳанглар орқали очиб бера олган, “Бахт ўзи нимадир, мен била олмадим...” қўшиғи айнан Нодиранинг қиёфасига мослигини томошабинга етказиб берди. Бундан ташқари артистнинг оналар қўшиғи – Аллани айнан ўша воқеаларга мослаб ижро этиши, залдаги томошабинларни жуда таъсирлантирди:
Аллаларга зорим болам,
Соғинчларим борим, болам,
Орзуларинг армон бўлмасин,
Юрган йўлим хазон бўлди,
Айрилиқ кўп узоқ бўлди,
Аёл бахтим хазон бўлди-ё, аллаё, алла...
Айнан, шу қўшиқ асар қаҳрамони Чарос(Нигина Анорбоева)нинг ҳам “Мени кечиринг, ойижон...” деган фиғонига ҳамда метиндек иродали Ойдиннинг тинимсиз кўз ёшларига сабабчи бўлди.
Чарос, мактабни эндигина тугатиб маъсума ҳолатдаги қизнинг йўлида Самандардек нопок кимса пайдо бўлиб, номусини поймол этади, унинг ғўрлигидан фойдаланади. Қиз алданганини билиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганида Хуршида пайдо бўлади-ю, бундан-да “иркитроқ ботқоққа” уни отади. Чаросдаги болаларча беҳуборлик, ўйламасдан бир ишни бошлашлик ҳолатларини артист Нигина Анорбоева айнан ҳис этиб ижро этди.
Ойдин ўта ақлли, фарзандларини севувчи, ишда ҳам,ҳаётда ҳам ўз ўрнини топа олган аёл. Ойдиннинг бахти- севиб-севилиб турмуш қурганлигида, бахтсизлиги – ўзи ардоқлаган инсон, қалбини забт этган суюкли инсон Самандари қачонлардир нопок ишларни қилганлиги, ҳар тарафлама комил деб билган фарзандларининг отаси виждонсиз, пул учун ор-номуси, иймонини сотишга ҳам тайёр шахс эканлигини билганида. Самандарнинг қирғин ишлари бугунги кунда ўзининг заҳарли меваларини бераётганлигини билган Ойдин гарчи оиласи пароканда бўлишини билса ҳам, турмуш ўртоғининг манфур қиёфасини жамият олдида кўрсатиб беришдан қўрқмайди. Ҳақиқатнинг кўзига тик қарайди. Фарзандларининг келажаги ҳақида, “Худойим куч-қувватдан қолдирмаса, бир амаллаб боқиб оларман...” дея қатъият кўрсатади. Ойдиннинг тақдир зарбасига дуч келган ҳолатини, виждони олдидаги имтиҳон вазиятини артист Зилола Набиева тўлақонли кўрсатди.
Спектакл жараёнидаги бастакор Анвар Эргашевнинг басталаган мусиқаси, либослар бўйича рассом Севара Зуннунованинг яратган либослари, Бобониёз Қурбонов, Валижон Умаровларнинг сценографияси, махсус техник эффектлар спектакл мазмунини тўлдирди.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, “Ойдин” спектакли гўзал, оқила “мағрур ўзбек қизининг мажруҳ” бўлиб қолмаслигига ундовчи, замон учун долзарб муаммони кўтариб чиқиш асносида яратилган ҳамда томошабинни огоҳликка ундовчи мафкуравий иммунитетни ҳосил қилувчи саҳна асари бўлибди. Эътибордан четда қолдирмайликки, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар нафақат умумбашарият тараққиётига, балки миллий тараққиётимизга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказади.Шунинг учун ҳам, бу жиноятга қаршикурашиш нафақат ҳуқуқ-тартибот органларининг, балки барчамизнинг вазифамиз, бурчимиздир
https://img.uforum.uz/images/vkclnmb3196314.jpg
Nigora Umarova
05.06.2013, 08:38
Мен фақатгина спектаклнинг бир варианти ҳақидагина ёритиб бердим. Бундан ташқари ушбу спектаклдаги ролларни бошқа артистлар талқинида ҳам кўришингиз мумкин.
Иштирок этувчилар:
Ойдин - артистлар Шодия Тўхтаева, Зилола Набиева
Нодира- артистлар Азиза Шарипова, Зиёда Эралиева
Чарос- артистлар
Нигина Анарбаева
Гулнора Жуманазарова
Хуршида- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова
Самандар- артистлар Миролим Қиличев
Манучехр Қаландарзода
Дадахон Ҳасанов
Мастура Ҳамидовна- артистлар
Муяссар Бердиқулова
Хилола Тошмухаммедова
Зокир- артистлар
Ихтиёр Отажонов
Сухроб Ҳасанов
Кеча "Ойдин" спектаклининг премьерасига тушдим.
Режиссер спектакл томошабин учун кўришли бўлиши ҳаракат қилгани кўриниб турибди, спектакл давомида саҳна кўринишини бойитиш учун видеолавҳалардан фойдаланилган, интервью олиш жараёни ҳам катта экранга проекция қилиниб, томошабинларга қаҳрамонлар ва бошловчининг савол-жавоб вақтида эмоционал ҳолатларини кузатиш имконини беради.
Спектаклнинг сюжетига келсак, у анча жўн. Нодира ва Чарос чэт элга (нимагадир иккаласи ҳам айнан Туркияга) жўнатиб юборилади, уларни иккаласини ҳам алдов йўли билан жўнатишда Самандар деган йигит ва Хуршида исмли аёл қатнашади. Ойдин исмли журналист реабилитация марказига Нодира ва Чаросдан интервью олиш учун келади ҳамда интервью давомида қизларни алдаган Самандар ўз эри эканлигини билиб қолади.
Қизиғи Нодира ва Чарос уларни алдаган одамларнинг исмини дарров айта қолмай, аввал кулгичи борлигини (Ойдин "кулгич" сўзини эшитибоқ шубҳалана бошлайди), кейин сочини қандай тарашини (бу сўзлардан кейин Ойдин ваҳимага тушади) ва охирида ўша одамнинг исми Самандар эканлигини айтишади. Ойдин ҳар эҳтимолга қарши ўз телефонидаги расмни кўрсатиб, "шу одам эмасми ?" деб сўрайди. Кўриниб турибдики, сюжет ҳам, ечим ҳам жўнлаштириб юборилган.
Спектаклнинг охирги саҳнаси хинд кинолари услубида қурилган. Хуршида ва Самандар ўз қилмишлари очилиб қолганидан талвасага тушиб, Ойдин суратга олган сюжет ТВ орқали кўрсатилмаслиги учун ҳамма нарсага тайёр эканликлари ҳақида гапириб туришганда Ойдин ва оператор йигит келиб қолади. Хуршидани қамалишдан ҳам кўра Ойдин олган интервью орқали бадном бўлиш кўпроқ қўрқитади (суд жараёнида барибир ТВ орқали кўрсатилишидан хабари йўқ чамаси). Шунинг учун Ойдинга кассета учун катта пул таклиф қилади. Ойдин буни рад этганидан сўнг Хуршида "шу хонадан бирортанг чиқмайсан" деб турганда Самандар Хуршидани ушлаб, Ойдин ва операторга кетишни буюради. Оператор югуриб чиққан бўлса, Ойдин деворга суяна-суяна, Самандар билан хайрлашаётганини билдиргандай, ўзини азобланаётганини кўрсатиб чиқади.
Воқеалар давомида Нодира ва Чароснинг чет элга жўнатилиш тарихи ҳам берилган. Нодира турмуш қуриб, 2 йил яшаган, қизи бор, кейин эри бошқага уйлангани туфайли, ўз онасиникига қайтгани аниқланади. Самандарни учратганида унга дарров 500 доллар бериб, чет элда ишлаш имконияти борлигини айтган. Чарос эса 16 ёшида (!) Самандарни яхши кўриб қолиб, кейин алданганини билиб, номуси топталганини ота-онасидан яшириш учун чет элга кетишга рози бўлади.
Табиий савол туғилади, Нодира ҳам, Чарос ҳам турли сабаблар туфайли бўлса ҳам чет элга ўз ихтиёрлари билан кетган. Бунда улар ўз яқинлари, таниш билишлари билан маслаҳатлашмаганлар. Биринчи учраган одамнинг гапига кўниб, ўз тақдирларини ўзгартириб юборишга рози бўлишган. Спектаклда масаланинг бу томонига негадир умуман эътибор берилмайди, бу қизларнинг ота-онаси, яқинлари, маҳалла-кўй деганларидек, ҳеч ким кўрсатилмаган.
Артистлар ижросига келсак, фақат Чарос роли қиёмига еткалган, чунки унинг ҳатти-ҳаракатида Ойдин ёки Нодира ролларини ижро этган артистларга хос зўракилик, сунъийлик йўқ, менимча. Нодира ролини ижро этган артист ҳар битта гапини худди шиорни ўқиётгандек, зўриқиш билан гапиради. Эҳтимол, бу режиссёрнинг талаби бўлгандир.
Нима учундир спектаклларда, масалан, "Ўзбекча рақс", "Ойдин"да, "мосуво" сўзи 2-3 мартадан ишлатилади, "сен мени бахтимдан мосуво қилдинг" шаклида мисол учун. Умуман, ТВда, мана театрда ҳам негадир кўпчилик учун тушунарсиз бўлган, ўзбек тилида синонимлари мавжуд, арабча сўзларни ишлатиш модага айлангандек. "Маданият ва маърифат" канали анонсларида "тамаддун" сўзи кўп ишлатилади. "Тамаддун" сўзини нуқул эшитавериш ҳам асабга тегаркан :) .
Nigora Umarova
06.06.2013, 12:57
Артистлар ижросига келсак, фақат Чарос роли қиёмига еткалган, чунки унинг ҳатти-ҳаракатида Ойдин ёки Нодира ролларини ижро этган артистларга хос зўракилик, сунъийлик йўқ, менимча. Нодира ролини ижро этган артист ҳар битта гапини худди шиорни ўқиётгандек, зўриқиш билан гапиради. Эҳтимол, бу режиссёрнинг талаби бўлгандир.
Ойдин ва Нодира ролларини сиз кўрган спектаклда кимлар ижро этган эди?
Nigora Umarova
06.06.2013, 13:39
Спектаклнинг охирги саҳнаси хинд кинолари услубида қурилган. Хуршида ва Самандар ўз қилмишлари очилиб қолганидан талвасага тушиб, Ойдин суратга олган сюжет ТВ орқали кўрсатилмаслиги учун ҳамма нарсага тайёр эканликлари ҳақида гапириб туришганда Ойдин ва оператор йигит келиб қолади. Хуршидани қамалишдан ҳам кўра Ойдин олган интервью орқали бадном бўлиш кўпроқ қўрқитади (суд жараёнида барибир ТВ орқали кўрсатилишидан хабари йўқ чамаси).
Барча суд жараёнлари ҳам ТВ орқали кўрсатилмайди-ку... :)
Шунинг учун Ойдинга кассета учун катта пул таклиф қилади. Ойдин буни рад этганидан сўнг Хуршида "шу хонадан бирортанг чиқмайсан" деб турганда Самандар Хуршидани ушлаб, Ойдин ва операторга кетишни буюради. Оператор югуриб чиққан бўлса, Ойдин деворга суяна-суяна, Самандар билан хайрлашаётганини билдиргандай, ўзини азобланаётганини кўрсатиб чиқади.Спектаклнинг шу жойини мен "виждон имтиҳони" деб номлаган бўлар эдим. Ойдиннинг виждони синовдан ўтиши ҳамда ва Самандарнинг виждони уйғониш жараёни...
Ойдин ва Нодира ролларини сиз кўрган спектаклда кимлар ижро этган эди?
Янглишмасам, Ойдин - Зилола Набиева, Нодирани ўйнаган актриса исмини аниқ билмайман, Нодира ва Чаросни ушбу расмдаги артистлар ўйнаган.
https://img.uforum.uz/images/vkclnmb3196314.jpg
Nigora Umarova
06.06.2013, 13:57
Янглишмасам, Ойдин - Зилола Набиева, Нодирани ўйнаган актриса исмини аниқ билмайман, Нодира ва Чаросни ушбу расмдаги артистлар ўйнаган.
https://img.uforum.uz/images/vkclnmb3196314.jpg
Демак, сиз тушган спектакль вариантида "Нодира"ни-Азиза Шарипова, "Чарос"ни- Нигина Анорбоева ўйнаган. Спектаклнинг икки хил талқинини кўрдим. Зилоланинг, Нигинанинг, Ҳилоланинг ижроси менга кўпроқ ёқди, ҳатти-ҳаракатлари табиий чиққан, бўрттириш йўқ. Рол ўйнашмаган, балки ролдаги қаҳрамондаги воқеалар айнан уларнинг ҳаётида бўлаётгандек ҳаққоний кўрсатиб бера олишган.
. Спектаклнинг икки хил талқинини кўрдим.
Битта спектаклнингми? Вой эринмаган одамей ;-)
Ҳа бунақада докторлик иши нима бўлади, а?;-)
Nigora Umarova
10.06.2013, 06:00
Битта спектаклнингми? Вой эринмаган одамей ;-)
Ҳа бунақада докторлик иши нима бўлади, а?;-)
Doktorlik ishini ham yozmoqdaman. Inson ba'zan xayolini chalg'itib turishi kerak=ku...
Nigora Umarova
22.06.2013, 21:53
Kecha O'zbek Milliy akademik drama teatrida qo'yilgan "Omon bo'lgin, azizim" spektakliga tushdim.
Ushbu spektakl amerikalik yozuvchi va dramaturg ayol Vinni Delmar(1903-1990)ning, asl nomlanishi "Bundan buyog'i-sukunat" p'yessasi asosida sahnalashtirilgan. Rejissyor Olimjon Salimov.
Olimjon Salimov bir paytlar Farg'ona teatridagi "Temir xotin", "Toshkentga sayyohat", Yosh tomoshabinlar teatridagi "Ot kishnagan oqshom" kabi mashhur bo'lgan spektakllarni muvaffaqiyatli sahnalashtirgan. Bundan tashqari rejissyor Milliy teatrda ham ikkita - "Ufq" hamda "Sohibqiron" asarlarini sahnalashtirgan.
Spektaklning avvalgi varianti ham Milliy teatrda 1976-yilda rejissyor Bahodir Yo'ldoshev tomonidan "G'ariblar" nomi bilan sahnalashtirilgan. O'sha davrdagi sahnalashtirilgan variantlarda bosh rollarni O'zbekiston xalq artistlari Sora Eshonto'rayeva va Nabi Rahimovlar ijro etishgan edi.
Ushbu spektakllarda esa ota rolini O'zbekiston xalq artisti Tesha Mo'minov, ona rolini O'zbekistonda xalq artisti Malika Ibrohimovalar ijro etishgan. Voqealar rivojida farzandlar timsolini Fathulla Mas'udov, Mahfuza Bobotillayeva, Shodiya To'xtayeva, kelin- Madina Muxtorova, kioskda narsa sotuvchi qariya- Saidkomil Umarov, Feruza Muhammadyorovalar ijrosida ko'rish mumkin.
Ota-ona farzandlarim hech kimdan kam bo'lmasin deb tinim bilmay mehnat qilishadi-yu, qariganlarida bemehr farzandlariga malol kelishadi. Spektaklning bosh g'oyasi - shu. Unda qarigan ota-onaga mehr-shafqatli bo'lishdek umuminsoniy qadriyatlarning bugungi kunda kamyob bo'lib ketayotganligi ochib berilgan.
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ
2013 ЙИЛ ИЮНЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР
Р Е Ж А С И
21 Жума “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
"Омон бўлгин, азизим" спектаклининг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёқуб Ахмедов(мистер Купер) ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова (миссис Купер) ижросидаги талқинини томоша қилдим. Вазият бир хил, бироқ ўзгача талқин. Воқеалар талқини актёр психологияси ва ижросидан келиб чиққан ҳолатда бошқача ифода қилиб берилган. Бу сафар ўзгача таассурот. Сайёра Юнусова ижросида устоз санъаткор Сора Эшонтўраевани кўргандек бўлдим. Ёқуб Аҳмедовдаги салобат томошабинни ҳам воқеаларнинг ижрочисига айлантириб қўйди.
Nigora Umarova
26.06.2013, 12:27
“Ҳалима”нинг замонавий қиёфаси
Бу дутор ўзгармаган, аммо садоси ўзгача...
(Қўшиқдан)
“Ижодкор учун шундай мавзулар бўладики, улар ўлмас ҳисобланади. Булар – уруш, ўлим, муҳаббат”,-деб ёзган эди адиб Эрнест Хемингуэй. Драматург Ғулом Зафарий қаламига мансуб биринчи ўзбек мусиқали драмаси “Ҳалима” гарчи ХХ асрнинг 20-йилларида саҳна юзини илк бора кўрган бўлса-да, шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган, халқнинг турмуш тарзидаги долзарб масалаларни очиб берган мана шундай асарлардан бири ҳисобланади.
“Дийдор” театр-студиясида Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима” пьесаси Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти 4-босқич “Мусиқали драма ва театр актёрлиги” факультети талабалари томонидан диплом-спектакль сифатида намойиш этилди. Саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев, рассом Сергей Седухин, курс раҳбари Рамзиддин Қодиров. Диплом-спектакль “Ўзбек-театр” ижодий бирлашмасининг “Сени куйлаймиз, замондош” театр ҳафталиги доирасида танловдан ташқари қўшимча спектакль тарзида кўрсатилди. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг амалга ошираётган хайрли ишларидан бири сифатида шуни кўриш мумкинки, битирувчи талабаларнинг амалиётини театрларда профессионал режиссёрлар билан ҳамкорликда ўтказмоқда. Театр ва институт ҳамкорлиги эса келажакда ўз ишининг моҳир устаси бўлган актёрларнинг етишиб чиқишини, устоз-шогирд мактаби яратилишини таъминлайди.
“Ҳалима” драмаси Зубайдабегим (Зайнаб Худоёрова) чертган дуторнинг хонишин навоси билан бошланади. “Тановор”, “Қари наво”, оғир маҳзун халқ куйларининг маҳзун оҳанги... Ҳалима (Фаёза Валиева) севгилиси Неъматни мардикорликдан келишини орзиқиб кутади, Неъмат (Нурилло Эминов) мардикорликдан қайтиб келган. Қизалоқнинг севинчи ичига сиғмайди, унинг сирдоши тутлар. Ҳалима “ўзи”нинг дарахтлари билан сирлашади, шивирлашади, ҳаёт қувончларини улар билан бирга баҳам кўради.
Ортиқбой (Нурилло Эминов) ХХ аср бошларидаги янги-фабрикант бойлардан бири. Ўта эҳтиёткор, муғомбир шахс. Неъмат мардикорликдан қайтиб келгач, “балки мардикорликдан қочиб келгандирсан?” -дейди. У оқпошшонинг чангалига тушган йигитлар соғ-омон чиқмаслигини жуда яхши англайди. Шу боис ҳам Неъматни қандай қисмат кутаётганлигини билса-да, укасининг ўрнига мардикорликка жўнатади. Неъмат сиёсатдан сўз очиб фикрини билдирса, “Менга нима...”- деб ўзини сиртдан сиёсатга аралашмагандек тутса ҳам, бироқ одамлар айни ўша пайтдаги сиёсий вазиятни қандай баҳолаётганликларини билиш учун завжаларини чор атрофдаги маҳаллаларга юборади. Албатта, бунда сиёсий вазиятдаги жиддий ўзгаришлар Ортиқбойнинг сармоясига, фабрикалардаги ҳолатига жиддий таъсир кўрсатишини бой олдиндан кўра билади. Ортиқбойнинг хотинлари – Зубайда (Зайнаб Худоёрова), Сухсурхон (Мадина Сапаева), Бодомбека (Иноятхон Бахтиёрхўжа қизи)га буйруқ бериш жараёнида уч хил рафиқанинг уч хил характери очиб берилган.
Ортиқбой ҳамма нарсани пул билан ўлчайди. Буни бизҲалимани “ўзиники қилиш” учун Холжон хола (Шаҳноза Йўлдошева)ни ишга солиб мири берганида, Неъматнинг соғлиғини янада танглаштириш, дардини зўрайтириб ажалини тезлаштириш учун табиб (Ҳамидулло Қодиров)га “оғзига сиққанича” пулни бераётганида кўришимиз мумкин. Ортиқбой пулнинг “зўрлиги”ни чуқур англаган шахс. Неъмат мардикорликка Ортиқбойнинг укасини ўрнига кетишининг сабаби ҳам пулнинг “кучи”. Ортиқбой учун виждон - пул, иймон - пул. Бойнинг бир нозик жиҳати – Ҳалимага “ишқивоз”лиги. Беғубор, туйғулари соф, қалби кирланиб улгурмаган Ҳалима унинг кўнглига ўтирган, учта хотинини қўйиб бўлса-да, унга етишиш Ортиқбойнинг орзуси. Бойбиччалари ҳусну малоҳатда тенгсиз беназир, оқила бўлсалар ҳам, унингча хотинларининг кўнгли қора. Ҳаттоки, Ортиқбойнинг уйқусида ҳаловат йўқ, ухлаганида хотинлари бир бало қилиб қўйишмаса бўлгани деб... Ҳалима эса..., Ҳалима ўзгача дунё, ёш, навқирон, “гаҳ” деса қўлга қўнади.
Ортиқбойнинг аёллари – Зубайдабегим, Сухсурхон, Бодомбека гулгун кўринсалар ҳам, ичлари тўла дард-фиғон. Актрисалар Зайнаб Худоёрова, Мадина Сапаева, Иноятхон Бахтиёрхўжа қизи “ичкари уй”даги итоаткор шарқ аёлининг дили хунини оҳанг, қўшиқ, рақс билан ифода этиб бера олишган. Бундан ташқари улар орқа фонда ижро этишган “мажнунтол” образи - ўзи сомеъ, аммо сирдош, қалби зардобга тўла, кундошлик жафоси қора толеига битилган мазлумалар тимсолида яққол намоён бўлган. Актрисалар Ҳалима ва Неъматнинг учрашуви чоғида айлантирган палакда чархи гардуннинг икки ёш қисмати тепасида айланиб аввал ёруғ ҳолатда, сўнг эса кажрафторлик балоси билан жафоларга йўлиқтирганлиги кўрсатилган.
Неъматнинг пахта заводига юборилганлигидаги ҳолат “Айрилиқ,ҳижрон” ариясини дилхунликда куйлашда очиб берилган. Саҳналаштириш жараёнидаги баъзан роялда, баъзан дуторда, баъзан халқ қўшиқлари ижросидаги кўринишлар томошабиннинг томоша пайтидаги руҳиятидаги ўзгаришларга кучли таъсир кўрсатади. Саҳна об-ҳавосини мўътадиллаштириб туради. Режиссёр Баҳодир Йўлдошев саҳнадаги ўзига хос бу топилмалар билан томошабинни ҳам воқеалар ривожида иштирокчига айлантира билган.
Ҳалиманинг отаси – Муслим ака (Валижон Азметов) лавҳада барча нарсани пулга сотадиган инсондек кўринади, бироқ ўғли Зокиржон (Аббос Қўзибоев), қизи Ҳалима (Фаёза Валиева) билан мулоқоти жараёнида ночор ота қиёфасида гавдаланади. Зокиржон отасига синглисини ёши катта бойга узатилишига эътироз билдирган пайтида ҳам миллий қадриятларимизга хос тарзда отасининг кўзига тик қарай олмайди. Муслим ака ўртаҳол савдогар бўлгани ҳолда молиявий парокандаликдан қутулишнинг, қарзларидан узилишнинг йўли Ҳалимани Ортиқбойга беришда деб билса, Зокиржон навниҳол синглисини бойга узатилишини орига зид деб билиб, қарзни узиш учун пулни топишга ҳаракат қилишини айтади. Отанинг бечораликни чора деб билиши, ўғилнинг масалани ечишни имкониятларидан келиб чиққани ҳолда ҳал этиш жараёнидаги кўринишда шаън масаласи туради. Ота ўғилга нисбатан, “Ўчир овозингни, Йўқол!..” деб кавушини отган тақдирда ҳам, ўғил отасига ўзи томон отилган кавушни олиб келиб, ётиқлик билан фикрии уқтиришга, отасини ғазаб алангасини сўндиришга ҳаракат қилиши; Ҳалиманинг онаси Рокия хола (Мадина Сапаева)нинг айюҳаннос солмай, “Мен бу никоҳга қаршиман...” дея турмуш ўртоғига айтиши, Ҳалиманинг отасига гарчи ўз истагига қарши бўлса-да, оилавий вазиятни-отасининг Ортиқбой олдидаги ожизлигини билгани ҳолатда “Мен розиман...” деб кўз ёшлари билан розилигини билдириши – бу ўзбек оиласидаги тарбиянинг бир кўриниши эмасми...
Неъматнинг отаси Раҳим ака (Азамат Ҳамроев) қиёфасида эса ўз фикрига эга эмас, Ортиқбойнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган, “нима десангиз шу, бой ота”дан ўзга нарсани билмайдиган қатъиятсиз шахсни кўрамиз. Гўёки Ортиқбой унинг учун авлиёлик рутбасига эга шахс. Раҳим акада ички исён етишмайди.
Ортиқбойнинг хотинлари Неъмат ва Ҳалимани бирга бўлишлари учун етарлича маблағ бериб уларни қочишга ундашади. Бироқ ота-онанинг юзига оёқ қўйишни истамаган, дардини тузалмас деб билган Неъматни касаллик ирода кучини енгиб қўйган, ундаги қатъиятни, келажакка нисбатан ишончни сўндирган. Оқибатда эса Неъматнинг ҳам, Ҳалиманинг ҳам тақдири фожиали якунланади.
https://img.uforum.uz/images/cnuamxz5189485.jpg
Nigora Umarova
26.06.2013, 12:31
“Ҳалима” пьесасининг ютуғи шундан иборат бўлдики, залда ўтирган томошабин уни нафасини ичига ютиб кузатди, пассив томошабин эмас, фаол кузатувчи сифатида “Нега?” саволига доимо воқеалар ривожида жавоб топишга интилиб, ҳар бир сюжетни синчиклаб томоша қилди. Драмадаги воқеалар долзарблигини йўқотмаган ҳолатда, инсонни шафқатсиз ҳаёт кураши жараёнида собит аҳдга, қатъиятли бўлишга, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзлигини сақлай билишга ундайди. Мазкур драмада бой бўлиш иймон, виждонини четга суриб қўйиб ўзгаларнинг бахтсизлиги эвазига ўзинигина бахтли бўлиши учун, нафс ўпқонини қондириш дегани эмас; инсоннинг ҳисга эмас, ҳирсга берилиши кимларнингдир фожиасига олиб келиши ғоя сифатида кўрсатилди. Саҳна лавҳалари ижрочилари ёш бўлсалар ҳам ўзларига юклатилган масъулиятли вазифани моҳирлик билан уддаладилар. Бунда албатта уларга йўл-йўриқ кўрсатган устозларининг меҳнати намоён бўлган.
https://img.uforum.uz/images/goqcpqp3125005
Naim Karimov
28.06.2013, 15:34
Драматург Ғулом Зафарий қаламига мансуб биринчи ўзбек мусиқали драмаси “Ҳалима” гарчи ХХ асрнинг 20-йилларида саҳна юзини илк бора кўрган бўлса-да, шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган, халқнинг турмуш тарзидаги долзарб масалаларни очиб берган мана шундай асарлардан бири ҳисобланади.
Ушбу драманинг дастлабки нусхаси 1919 йилда майдонга келган. Лекин муаллиф спектаклни саҳналаштирувчи режиссёр Маннон Уйғур ва театрнинг ижодий жамоаси билан ҳамкорликда асар устида ишлашда давом этган. Ва, ниҳоят, ўзбек музикали драма театрининг афосанавор спектаклларидан бири – “Ҳалима” 1920 йил 14 сентябрда Эски шаҳардаги “Роҳат боғча” саҳнасида томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Томошабинлар “Ҳалима”нинг биринчи нусхасиниёқ қизғин кутиб олганлар. Шунга қарамай, муаллиф асарга сайқал беришда, асар тўқимасига янги персонажларни олиб кириш, қаҳрамонлар образини мукаммаллаштириш, спектаклни янги ва катта эмоционал таъсир кучига эга бўлган ария ва дуэтлар билан бойитишда давом этади. Муаллиф ва театрнинг “Ҳалима” устида узоқ йиллар давомида тинмай ишлашлари натижасида асарнинг бир неча нусхалари пайдо бўлган. Шу нусхаларнинг айримларида асарда тасвир этилган воқеанинг 1915-1920 йиллардаги халқ турмушидан, айримларида эса 1916-1922 йиллардаги ҳаётдан олинганлиги айтилади. Муаллифнинг шу изоҳоти туфайли айрим театршунослар “Ҳалима”ни реал ҳаётий воқеа асосида ёзилган асар, деб ҳисоблайдилар. Аммо гап шундаки, мазкур асар заминида ётган воқеа нафақат 1915-1920 йилларда, балки ундан олдин ҳам. кейин ҳам, ҳатто нафақат Ўзбекистон, балки Осиё ва Европа қитъаларидаги барча шаҳарларда ҳам рўй берган бўлиши мумкин.
Агар жаҳон драматургияси ва театри тарихига назар ташласак, Неъмат билан Ҳалима ўртасидаги муҳаббат тарихи жуда кўп асарларда турли вариацияларда такрорланганилигига ишонч ҳосил қиламиз. Аммо драматург ва театрнинг катта ютуғи шунда бўлдики, улар Неъмат билан Ҳалиманинг фожиали муҳаббати тарихини реал макон ва реал замонда содир бўлган воқеа сифатида талқин этдилар. 1917 йил арафасидаги ва ундан кейинги ўзбек жамиятида бойлар билан камбағаллар ўртасидаги тавофут сезиларли тус олганлиги туфайли Неъмат билан Ҳалима муҳаббатининг фожиали ечими шу даврнинг бош конфликти билан уланиб-туташиб кетди. Аслида Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмасида ҳам, Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романида ҳам, ўзбек адабиётининг 20-30-йилларда яратилган бошқа аксар асарлари замирида ҳам шу конфликт ётади. Аммо буни шўро даври мафкурасининг таъсири, деб баҳолаш тўғри эмас. Зеро, Аббат Превонинг “Манон Леско” романи, Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” трагедияси, Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони, ҳатто “Тоҳир ва Зуҳра” халқ эртаги замирида ҳам шу конфликт ётади. Бунинг сабаби шундаки, учинчи шахс аралашган, ошиқ ва маъшуқанинг ўзаро муносабатларига раҳна солган ва улар муҳаббатини оловлантириб юборган муҳаббатгина чин ва буюк муҳаббат даражасига кўтарилади. Шундай муҳаббатгина адабиёт ва санъат асарларига мавзу бўлиб хизмат қилади.
Ғ.Зафарий ҳаётнинг ана шу қонунини яхши билганлиги туфайли катта ёшдаги томошабинлар учун ёзган илк саҳна асарига фожиали муҳаббатни мавзу қилиб олган. Драматург Ҳалима ва Неъматнинг бир-бирига бўлган муҳаббати Фарҳод ва Ширинлар, Лайли ва Мажнунлар, Тоҳир ва Зуҳралар муҳаббатидек китобий, замонавий томошабиндан узоқ қаҳрамонлар бўлиб қолмаслиги учун уларни ўз даврининг тарихий шароити фонида тасвирлайди. Шу мақсадда асарга ўтган асрнинг 10-йиллари охири – 20-йилларининг бошларидаги ҳаётий масалалар ва тафсилларни олиб киради. Натижада 20-йилларда яшаган томошабинлар Ҳалима ва Неъмат образларини ўзларининг дугона-ўртоқлари, маҳалладошлари ёки, нари борса, ҳамшаҳарлари ўлароқ идрок қилдилар. Айримлари эса улар тақдири кўзгусида ўз фожиаларини кўрдилар. Неъмат ва Ҳалима драматург ва театрнинг ҳамкорликдаги самарали ижодий меҳнати туфайли томошабинлар қалбидан реал адабий қаҳрамонлар сифатида чуқур жой олди.
“Иштирокиюн” газетасининг 1920 йил сентябрь ойидаги сонларидан бирида асарнинг саҳналаштирилгани тўғрисида қуйидаги эълон берилган: “Эски шаҳар “Роҳат боғча”синда 1920 йил 14 сентябрда, сешанба куни, ўзбек шўро артистлари томонидан беш пардали “Ҳалима” отли опера ўйналади. Ёзувчиси: Ғулом Зафарий. Бу асар ерли турмушдан олиб ёзилган фожиадир. Ҳаволари ўзбекча бўлғони билан бирга музика (чолғу) да ўзбек чолғуларидир. Ўйин бошланур соат 7 яримда...”
Асарнинг дастлабки нусхаси гарчанд беш пардадан иборат бўлса-да, ҳажм нуқтаи назаридан ҳам, персонажлар сонининг озлиги жиҳатидан ҳам кейинги нусхаларидан кескин фарқ қилган. Шунга қарамай, асарнинг илк нусхалари асосида яратилган спектакллар ҳам томошабинлар ўртасида зўр муваффақият қозонган.
Naim Karimov
28.06.2013, 15:38
Асар таҳлилига ёндашишдан аввал шуни ёдга тушириш жоизки, “Ҳалима”дан аввал ўзбек театри тарихида кўп пардали мусиқали драма асари бўлмаган ва намойиш этилмаган. Шунинг учун ҳам санъатшунослик фанлари доктори Тошпўлат Турсуновнинг қуйидаги фикрини келтириш айни мудаодир:
“Ҳалима” асари, - деб ёзган эди таниқли театршунос олим, - аввало, энг муҳим жумбоқ – музикали драма ўзбек театри учун қонуний ҳолми, борди-ю жавоб ижобий бўлса, унинг яратилиш йўллари қандай бўлади, деган саволга жавоб беради. Зотан, “Ҳалима” қўйилиши билан жамоатчилик, мутахассислар ва матбуот биринчи навбатда шу масалага жавоб истарди. Бинобарин, спектаклга биринчи ёзилган тақризнинг Абдурауф Фитрат томонидан қуйидагича бошланиши бежиз эмас. “Адабиёт ва саҳначиларимиз учун бу кеча бир синоат кечаси эди. Ўз куйларимиз, ўз чолғуларимиз билан опера қўйила олурми? Ўзбек чолғуси билан ўзбек куйи опера кечаларинда истадигимиз таъсирни бера олурми, деган сўроқларга биз шу “Ҳалима” томошасини кўргандан кейин жавоб бера олур эдик.
Бу савол, аввало, Ғулом Зафарийни кўпдан бери ўйлатар ва унга ижодкор жавоб ахтарар, изланарди. Унинг тўрт-беш йилдан бери тажриба маъносида ёзаётган бир пардали музикали драмалари шу изланишларнинг самараси эди. Кўринадики, бу муҳим муаммони “Ҳалима” музикали драмаси ҳал этди"1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn1).
Т.Турсунов бу сўзларидан сўнг, ўзбек музикали драмасининг асосчиси ким эканлиги масаласида баҳслар бўлгани ва Ғ.Зафарийнинг бу борадаги хизматлари айрим театршунослар томонидан камситилаётгани ҳақида сўзлаб, бундай давом этган: “...”Ҳалима”нинг музикали драма эканига менсимайроқ қараш ҳоллари ҳали ҳам бор. Бундай қараш кейинчалик пайдо бўлган хулоса. Чунончи, “Ҳалима” - махсус ёзилган музиканинг эмас, балки халқ музика меросининг ҳисобига вужудга келган асар. Лекин ўша даврда бундан бошқа йўлнинг ўзи йўқ эди ва ўзбек музикали драма жанри йигирманчи, ҳатто ўттизинчи йиллари ҳам шу йўлдан борди. Бу, масаланинг бир томони. Иккинчиси – “Ҳалима” ўша йўл билан бўлса ҳам, тугал музикали драма асари эди. Муҳими шу. Ғулом Зафарий пьеса музикасини билимдонлик, дид билан табдил йўлида шакллантирди. Ғулом Зафарий ўзбек мумтоз қўшиқ меросининг кучли томони – ундаги теран муҳокама ва эмоционал кайфиятни вужудга келтирувчи драматизм, туғён, театр элементларини биринчи бўлиб сезди ва музикали драма жанрига олиб кирди”2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn2).
Бу сўзлар кўпроқ асарнинг мусиқий талқинига оид эса-да, музикали драма, аввало, бадиий адабиёт жанри бўлганлиги учун драматург “Ҳалима”ни ёзишдан аввал озарбайжон театрининг “Лайли ва Мажнун” ва бошқа музикали драма жанридаги спектакллари тажрибасини қунт билан ўрганиб, шу жанрнинг ўзига хос томонлари ҳақида пухта билимга эга бўлганлигини алоҳида қайд этиш зарур. Биз асарнинг қўлимиздаги беш ёки олти нусхасини ўзаро қиёслар эканмиз, музикали драма жанри ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлган Ғ.Зафарийнинг қаҳрамонлар образини яратишда нафақат драма жанри, балки музика санъатининг ҳам бой имкониятларидан -ария, дуэт, монолог, речитатив сингари компонентлардан ўринли истифода этганлигини кўрамиз. Драматург қаҳрамонларнинг монологик ва диалогик нутқларинигина эмас, балки ария ва дуэтлар матнини ҳам ўзбекона ифодалар ва поэтик образлар билан музайян этган.
Асар марказида икки ошиқ ва маъшуқа - Ҳалима ва Неъмат образлари туради. Уларнинг иккаласи ҳам бир маҳалладан. Аммо Ҳалиманинг отаси маҳалланинг обрўли бойларидан бири бўлса, Неъматнинг отаси - оддий ямоқчи. Ошиқ ва маъшуқалар қаерда ва қайси замонда яшаган бўлмасинлар, шу ижтимоий фарқ асрлар давомида улар бахтига раҳна солиб келган. Неъмат, худди Қайс (Мажнун) сингари Ҳалимани бутун қалби ва вужуди билан севади. Ҳалиманинг меҳр ва муҳаббати ҳам фақат Неъматга аталган. Лекин Ортиқбойнинг совчилари Ҳалиманинг уйига кириб келиши билан ошиқ ва маъшуқанинг ошига заҳар сочилади. Муслимбой хотини Рокия ва ўғли Зокирнинг қаршилик кўрсатганларига қарамай, қизини кекса Ортиқбойга бериш ниятидан асло қайтмайди.
1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref1) Турсунов Тошпўлат. ХХ аср ўзбек театри тарихи. 1900-2007. – Тошкент, 2010. – Б. 136.
2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref2) Ўша асар. – Б. 136-137.
Naim Karimov
28.06.2013, 15:41
Вазиятнинг кутилмаганда кескин тус олиши қаҳрамонларни довдиратиб қўяди. Ота-она измига мутелик руҳида тарбияланган қаҳрамонлар фаол ҳаракат қилишга ожизлик қиладилар. Ҳалима Неъмат билан қочишга тайёр эканлигини билдирса ҳам, на унинг ўзи ва на Неъмат бундай қатъий ҳаракатга қодир эмаслар. Шунинг учун ҳам Ҳалима билан Неъматнинг самимий муҳаббатидан хабардор бўлган Зокир синглисини ҳимоя қилиб, ота раъйига қарши исён кўтаради.
Асарда, бошқа қаҳрамонлар қатори, Зокирнинг ҳам ким ва қандай инсон эканлиги ҳақида бирор шама йўқ. Лекин тахмин қилиш мумкинки, у савдогарнинг фарзанди бўлганлиги учун янги усул мактабларининг бирида хат-савод чиқарган, газета ўқийдиган, дунёда рўй бераётган воқеалар ҳақида озми-кўпми тасаввурга эга бўлган йигит. У дунёнинг ўзгариб бораётганлигидан яхши хабардор. У энди Одам Атодан қолган ақидалар билан яшаш мумкин эмаслигини яхши билади. Ёш, гўзал ва ширин орзулар оғушида яшаётган Ҳалиманинг Неъматни сева туриб кекса Ортиқбойга турмушга чиқиши асло мумкин эмас. Бу, ўн гулидан бир гули очилмаган қизнинг ҳазон бўлиши билан баравар. Шунинг учун ҳам Зокир отасининг аҳдига қарши чиқади. У ва унинг дўстлари илғор қарашлари ва оқилона хатти-ҳаракатлари билан жадидларни эслатадилар. Ҳа, у жадид. Шу важдан у чиркин урф-одатларга ҳам, шу урф-одатлар тўридан чиқа олмаган отасига ҳам қарши. Рокия – Ҳалиманинг онаси ҳам у билан ҳамфикр. Шунинг учун ҳам у ўғлининг ёнига кириб, эрига ёлборади:
“ Р о к и я. Жон отаси, ...кўра-била туриб, кўзимизни оқу қароси, биргина қизимизни ўтга ташламайлик. Ўйлаб иш қилайлик.
М у с л и м. Мен “хўп”, деб жавоб бериб юбордим. Энди сўзимдан қайтсам, эл-юрт ичида буртим кетади, обрўйим тушади... Шуниси ҳам борки, Ортиқбой бизга қараганда бадавлатроқ, мол-дунёси, мероси дегандай... Ҳар қалай, оқмаса ҳам томади-ку”.
Рокия билан Зокир ҳам, Муслимбой ҳам Ҳалиманинг Ортиқбойга турмушга берилиши масаласида э р т а ни ўйлайдилар. Аммо Рокия билан Зокир Ҳалиманинг бахтли эртанги куни ҳақида ўйласа, Муслимбой ўз савдо ишларининг Ортиқбой туфайли гуриллаб кетишига умидвор. У шу умидининг рўёбга чиқиши учун попукдек қизини кекса бойга инъом қилишга ҳам тайёр. Томошабин вужудга келган драматик вазиятнинг ечимида Муслимбойнинг манманлиги ва худбинлиги туфайли нафақат Неъматнинг, балки ўз қизи Ҳалиманинг умри ҳам хазон бўлганини кўради. Драматург ва театр асар асосида ётган воқеа тасвири орқали муҳаббат инсоният руҳий оламининг офтоби, уни сўндириш ошиқ ва маъшуқаларни ўлдириш, бир оиланинг осуда ҳаётини барбод қилиб ташлаш билан баравар, деган ғояни илгари суради. Ана шу умуминсоний ғоя ўз муҳаббатига содиқ қолган Ҳалима ва Неъмат образларини ичдан нурлантириб, уларни Фарҳод ва Ширинлар, Лайли ва Мажнунлар, Тоҳир ва Зуҳралар яшаётган арши аълога яқинлаштиргандек бўлади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Неъматнинг ҳам, Ҳалиманинг ҳам хатти-ҳаракатларида фаоллик етишмайди. Бу фаолсизлик уларнинг оила ва жамият ҳаётида тутган ўринлари билан изоҳланади. Лекин бу ошиқ ва маъшуқаларнинг қалбларига қулоқ тутсак, уларнинг юксак руҳий оламидаги, улар қалбидаги инсоний ҳис-туйғу ва интилишлардаги мусаффолик, порлоқлик, самимийлик бизни мафтун этади.
“Ироқ” куйига мослаб ёзилган Неъмат ариясининг қуйидаги дастлабки сатрларига эътибор беринг:
Кел, эй тонгни шамоли, уйқудаги дилдоримни уйғот,
Кўнгил торини чертар саҳар ситоримни уйғот.
Юрак дардини изҳор айлайин мен у вафодора,
Кўнгилни ўзга банд этган вафоли ёримни уйғот.
Тараб сочин, сочиб атрин димоғимга, муаттар қил,
Ўшал ноз уйқуда ётган кўзи хуморимни уйғот...
Бу сатрларда Неъмат қалбидаги оташин муҳаббат оловлари балқиб туради. Унинг ўз севгилисини гоҳ вафодор, гоҳ бевафо (“кўнгилни ўзга банд этган”) деб аташида ҳам катта зиддият йўқ: сир эмас, ошиқ ва маъшуқаларнинг муҳаббати осмонида ўқтин-ўқтин шубҳа ва гумон булутлари пайдо бўлиб туради. Неъмат, Мажнун янглиғ, ўз муҳаббатига содиқ. У ҳатто замона зўравонлари томонидан қамоққа ташланиб, роса калтакланганида ҳам ўз севгисидан воз кечмайди. Неъматни қамоқхонадан ярим ўлик, ярим тирик ҳолда олиб келганларида ҳам унинг тилидан “Ҳалима” калимаси тушмайди, унинг хаёлидан севимли ёр сурати нари кетмайди. Ҳалиманинг ўзи ҳам шундай мустаҳкам муҳаббат занжирлари билан боғланган. У ота раъйига қарши кураша олмай, Ортиқбой хонадонига келин бўлиб тушганида ҳам, Неъматга бевафолик қилишдан кўра, ўлимни афзал билиб, ўзини-ўзи бўғиб ўлдиради. У ўзининг шу хатти-ҳаракати билан Ширинни эслатади, Жульеттани эслатади.
Naim Karimov
28.06.2013, 15:42
Ҳалима Шарқ қизи сифатида ўз муҳаббатини афиша қилмайди. У ҳатто Неъматнинг кўксига бошини қўйиб, усиз яшай олмаслигини айтишга журъат этмайди. Неъматнинг уни бевафоликда айблашининг сабаби ҳам шунда. Унинг қалбида кечган ишқий кечинмалар Неъмат чеккан изтироблардан кам ва енгил эмас. Агар Неъмат ўз севгисини баланд тоғ устига чиқиб ҳам ошкор қилишга шай бўлса, Ҳалима Шарқ қизи сифатида бундай “имконият”дан маҳрум. Шунинг учун кучли руҳий кечинмалар унинг қалбини садпора қилиб ташлайди.
Ҳалима:
Қанчалар зор йиғласам, ҳолимни билмас ҳеч ким,
Раҳм этиб кўзимдаги ёшимни сезмас ҳеч ким.
Кўксими минг пора қилсам, кўзга илмас ҳеч ким,
Йўлда ётсам ястаниб, менга эгилмас ҳеч ким.
Билмадим, бу дардими кимларга изҳор айласам,
Ғам-аламлар ичра қолдим, билмам энди найласам...
Ҳалима муҳаббат дардида шундай руҳий тўфонларни бошидан кечиради.
Шу ўринда лирик чекиниш сифатида шуни айтишни хоҳлардикки, мазкур спектаклда Ҳалима ролини ижро этган актрисалардан бири узлуксиз шу руҳий ҳолатни бошдан кечириши натижасида руҳий касалликка чалиниб қолган. Бу факт, бир томондан, Ҳалима образи зиммасига тушган руҳий-маънавий юкнинг нечоғлик чўнг ва катта бўлганидан дарак берса, иккинчи томондан, “Ҳалима” спектаклининг узоқ йиллар давомида томошабинлар онги, руҳи ва ҳаётига беҳад даражада катта таъсир кўрсатганидан далолат беради.
Инсоният гўзаллик ва муҳаббатнинг сеҳркор кучини ҳис эта бошлаган пайтлардан бошлаб ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам “ишқий учлик” (“любовный треугольник”) тушунчаси пайдо бўлган. Айниқса, феодал тузум шароитида Ҳалима ва Неъмат сингари ёшлар муҳаббати учинчи, қудратли шахснинг ўртага тушганлиги туфайли фожиа билан якун топган. Бундай фожиали воқеалар, юқорида айтиб ўтилганидек, “Ҳалима” спектакли яратилгунга қадар ҳам, театр саҳнасида аншлаг билан намойиш этилган йилларда ҳам рўй бериб турган. Аммо “Ҳалима” саҳна юзини кўрган йилларда тарихий шароит ўзгарган, бадавлат кишиларнинг Ҳалима ва Неъматлар бахтига раҳна солиши қийинлаша бошлаган, жамиятда ошиқ ва маъшуқалар бахтини ҳимоя қилиш имконияти пайдо бўлган эди. Спектакль шундай ижтимоий-тарихий шароитда ёш йигит ва қизларнинг муҳаббат ва никоҳга бўлган муносабатларини кескин ўзгартириб юборди. Улар янги ижтимоий-тарихий шароитда ўз севгилари учун, инсоний ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишлари мумкин ва лозимлигини, муҳаббатли никоҳнинг бахт ва саодат, муҳаббатсиз никоҳнинг эса кулфат ва уқубат эканлигини чуқур тушуна бошладилар. Шу маънода “Ҳалима” спектакли ўтган асрнинг 20-йилларидаги жамиятнинг нафақат маданий, ҳатто ижтимоий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнади.
Биз “Дафнис ва Хлоя”да ҳам, “Фарҳод ва Ширин”да ҳам, “Ромео ва Жульетта”да ҳам ошиқ ва маъшуқалар манфаатини ҳимоя қилувчи кишиларни кўрмаганмиз. Аммо “Ҳалима”да маҳалланинг илғор кишилари Муслимбойнинг ҳузурига кириб, уни тартибга чақирмоқчи, унинг мол-давлат деб қизининг бахтига зомин бўлаётганини тушунтирмоқчи, замоннинг ўзгарганини айтмоқчи бўладилар. Драматург ва театр Зокирнинг бу дўстлари зиммасига катта юк қўймаганига қарамай, жамиятда маърифатли ва масъулият ҳисси билан яшовчи кишилар пайдо бўлган, Зокир ва унинг дўстлари шундай кишиларининг жонли тимсоллари эдилар.
Naim Karimov
28.06.2013, 15:44
20-30-йилларда танилган танқидчилардан бири - Сотти Ҳусайн ушбу асарни жадид адабиётининг сўнгги намуналаридан бири сифатида тўғри илғаган. Лекин у асарда эски турмуш миллий буржуазия нуқтаи назаридангина танқид қилинганини айтиб, бундай ёзган эди: “Ҳалима”да биз эски, чирик турмушга, фикр нафратини(нг) музикали, таъсирли берилганини кўрамиз. ”Ҳалима”даги эски турмушни(нг) кўрсатилиши пролетариат нуқтаи назарида(н) эмас, буржуазия нуқтаи назарида(н)дир. Чунки асар фақат эски ҳаётни(нг) кераклигидан бошқа нарса(ни) англатмайди. Пролетариат ҳокимияти вақтида ёзилган драма бўлса-да, пролетариат инқилобининг эски турмуш билан нуқтаи назарлари сезилмайди. Асар қайси даврни ўз ичига олган бўлмасин, ўша давр ҳукумат идораларининг иштироки лозим. Аммо буни ёзувчи кўрсатмайди”1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn1).
Юқорида айтиб ўтилганидек, асарнинг турли йилларда қайта таҳрир қилинган ва тўлдирилган нусхаларида воқеа 1908-1910, 1915-1920, 1916-1922 йилларда рўй берганлиги айтилади. Асарнинг бирор эпизодида воқеанинг шўролар даврида кечаётганига шама йўқ. Ҳатто шундай шама бўлганида ҳам, драматургдан асарга шўро давлати вакиллари образларини олиб киришни талаб этиш кулгилидир. Асарда миллий буржуазия нуқтаи назари ифодаланганлиги тўғрисидаги сўзлар ҳам нодонликдан бошқа нарса эмас. Афсуски, вульгар социологик танқидчиликнинг шундай талаблари билан ўзбек драматургияси тарихининг кейинги даврларида саҳна асарларига турли даражадаги партия ва давлат раҳбарлари, аксар ҳолларда эса бу раҳбарлар ўрнига рус кишиларининг нажоткор сифатидаги образлари кириб келди ва уларсиз ҳатто бирор маиший муаммо ҳам ҳал бўлмайдиган бўлди. Аммо бу нохуш жараён Сотти Ҳусайн сингари танқидчиларнинг чиқишлари туфайли эмас, балки энг юқори ва нуфузли ташкилотларнинг қарорларидан сўнг бошланди.
30-йиллар аввалида, хусусан, Ғулом Зафарийнинг қамоққа олиниб, Сибирга сургун қилиниши муносабати билан матбуотда “Ҳалима” спектаклини саҳнадан олиб ташлаш лозимлиги ҳақида мақолалар чиқа бошлади. Акмал Икромов бундай чиқишларга жавобан ЎзКП(б) Марказий Комитетининг 1932 йил 13 июлда бўлиб ўтган Y пленумида бундай деган эди: “Ҳалима”, “Фарҳод ва Ширин” каби асарларни саҳналаштириш мумкин эмаслиги ҳақидаги гапларни тез-тез эшитиш мумкин. Бундай гапларни қатъий қоралаш лозим. “Ҳалима”нинг ўрнига бошқа <бундан кўра баркамол> асарни яратмай туриб, уни саҳнадан олиб ташлаш мумкин эмас. Шуни очиқ айтиш зарурки, “Ҳалима” ўзбек театри тараққиётида ижобий роль ўйнади”2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn2).
Шубҳасиз, биринчи ўзбек музикали драмаси драматургия нуқтаи назаридан ҳам, режиссура ва сценография нуқтаи назаридан ҳам, ижрочилар маҳорати нуқтаи назаридан ҳам қатор камчиликлардан холи бўлмаган. Лекин ҳар бир асарга ўз даврининг адабий-эстетик талабларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш лозим. Агар шундай меъёр ва мезонлар асосида ёндашсак, “Ҳалима” қачон ва қаерда саҳналаштирган бўлмасин, томошабинларга катта эстетик таъсир кўрсатган ва 30-йилларнинг ўрталарига қадар музикали драма жанрининг энг яхши намунаси ҳисобланган. Саҳнада Ҳалима образини яратган санъаткорлар мазкур роль устида ишлаш жараёнида тақдири Ҳалимага ўхшаган таниш-билишлари, ҳатто яқин кишиларини кўз олдиларига келтириб, ролнинг янада ёрқин, ҳаётий ва таъсирчан талқин этилишига муваффақ бўлганлар. Шу ҳол ҳам спектаклнинг томошабин қалбида катта акс-садо беришида муҳим омил бўлган.
Турли йилларда Ҳалима ролини ижро этган санъаткорлар орасида Ҳалима Носирова ҳам бўлиб, у ўз хотираларида бундай ёзган эди:
“Менга Ҳалима роли тегиши билан асарни ўзим ўқиб чиқмоқчи бўлиб тўғри уйга югурдим. Атрофдаги барча нарсаларни унутиб, уни ўқий бошладим. Ёноқларимдан кўз ёш доналари сирғалиб оқарди. Кўз олдимдан Фарғонанинг афсонавий мовий тоғлари, худди узоқдаги ажойиб шарпалар сингари, сузиб ўтарди; мен Ҳажар опамни кўз олдимга келтирдим. Унинг юз бичими хотирамдан ўчиб кетган бўлса ҳам, бутун вужудим билан опажонимнинг ҳусни жамолини ҳис этардим. Турқи бузуқ эркакларнинг: “Ур уни! У қишлоғимизга иснод келтирди! У эшоннинг юзига тик қаради-я! Эрининг измини сўрамай, унинг хотинини кўрмоқчи бўлди, шаллақи! Ур уни!” деб худди ҳайвондай ўкирганлари қулоқларим остида қайта янгради. Мен онамнинг ғазабли кўзларини кўрдим, Ҳажар опамнинг жонҳолатда қичқирганини эшитдим...
Тасаввуримда кичкина чалдивор пайдо бўлди. Онамнинг рўпарасидаги тош устида бир хотин ўтирар, у эрига қараб жавдирар, эрининг калтаклашлари, кулала қилиб тепишларидан юрак олдириб, қалт-қалт титрар, нажот сўраётгандай онамга илтижо билан қарар эди...”1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn3)
Ҳалима Носирова асарни ўқиши жараёнида ўз опасининг эри томонидан шафқатсиз равишда калтакланганини, ўтган аср бошларидаги аксар ўзбек аёлларининг фожиали ва машаққатли тақдирини кўз олдига келтиргани ва шу аччиқ хотира билан “бойиган” ҳолда Ҳалима образини яратишга киришган. Яъни у “Ҳалима” асарида Ҳажар опаси сингари ўнлаб ва юзлаб жабрдийда ўзбек хотин-қизларининг тақдирини кўрган. Ҳалима ролини ижро этган артистларнинг хотиралари ва замондошларининг мазкур спектаклдан олган чуқур таассуротлари асосида: “Ғулом Зафарий “Ҳалима” асари билан 20-йиллардаги ўзбек жамиятида бир маромда кечаётган ҳаётни тўлқинлантириб юборган”, десак муболаға бўлмайди. Бу фикрнинг одиллигини Ҳалима Носированинг кейинги қуйидаги сўзлари ҳам тасдиқласа ажаб эмас:
“Ҳалима” драмаси устида репетициялар ҳам бошланиб кетди. Мен Ҳалиманинг юрак дардларини ифодалайдиган ашулаларни бор вужудим билан берилиб айтардим. Музика ва сўзлар мени болалик хотираларим томон, туғилиб ўсган қишлоғим томон беихтиёр элтар, Ҳажар опамнинг қўнғироқдай янгроқ овози, жилғаларнинг майин шилдираши, онамнинг мунгли ашулалари ва дуторнинг дилрабо садолари Ҳалиманинг ўлим олдидаги ашуласи билан қўшилиб кетиб, юракни ўртайдиган, асабларни қақшатувчи ягона оҳанг кашф этарди...
Бизнинг “Ҳалима” постановкамиз ҳамма вақт зўр муваффақият билан ўтар эди. Мен бу спектаклда Ҳалима ролини беш юз мартадан ортиқ ижро этдим, ҳамма вақт томошабиннинг олқишига сазовор бўлдим. Яқин ўтмишимиз ҳақида ҳаққоний ҳикоя қилувчи, халқимизнинг севимли музикаси билан йўғрилган спектакль томошабинларга шундай маъқул бўлган эдики, улардан кўпчилиги уни такрор-такрор кўрарди. Пьеса Ўзбекистондаги барча театрларда қўйилди, у ўн йилдан ортиқ саҳнадан тушмади”2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn4).
1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref1) Сотти Ҳусайн. Танланган асарлар. – Тошкент, 1974. – Б. 57-58.
2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref2) Икрамов Акмаль. Избранные труды в трех томах. Том 2. – Ташкент: “Узбекистан”, 1973. – С. 528.
1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref3) Носирова Ҳалима. Мен ўзбек қизиман. – Тошкент, 1968. – Б. 115.
2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref4) Ўша асар. – Б. 115-116.
Naim Karimov
28.06.2013, 15:45
Одатда музикали драма асарига композитор ёки бастакор музика басталайди. Биринчи ўзбек музикали драмасига кимнинг музика басталагани масаласида турлича фикр ва мулоҳазалар мавжуд. Ҳалима Носирова зикр этилган китобида “Ҳалима” спектаклининг яратилишига доир хотираларидан сўнг мазкур асарга “ўзбек музикасининг машҳур билимдони” Тўхтасин Жалиловнинг музика басталаганлигини айтади. 1966 йили Тошкентда рус тилида нашр этилган “Ўзбек шўро театри” китобининг биринчи жилдида эса “Ҳалима”даги музикаларнинг Ш.Шоумаров ва Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов томонидан танланганлиги айтилган. Илмий жамоатчиликка шу нотўғри фикрнинг ҳавола этилиши муносабати билан санъатшунос Тошпўлат Турсунов бундай ёзган эди: “...Ғулом Зафарий ўзбек музика мероси ва чолғуларини чуқур ва нозик биладиган одамлиги туфайли асарга музикаларни ўзи танлаган, киритган. Шу муносабат билан “Ўзбек шўро театри” номли тадқиқотнинг биринчи китобида “Ҳалима” музикали драмасига музикаларни Ш.Шоумаров ва Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов танлаган, деган ноаниқ фикрни эслашга тўғри келади. (“Узбекский советский театр”, книга первая, Т., 1966, стр. 181.) Ш.Шоумаров спектаклда иштирок этган, лекин созанда сифатида. Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов ҳам созанда ва консультант сифатида қатнашарди. Кўп репетицияларни Музаффар Муҳамедов ҳам ўтказган. Ғулом Зафарий созли ва вокал саҳналарни тайёрлаган. Биринчи даврда театрда на оркестр ва на музика ансамбли бўлмагани туфайли созандаларни Ғулом Зафарийнинг ўзи саралаб, ўзи таклиф этган. Спектакль премьерасига Фитрат ёзган рецензияда (“Иштирокиюн” газетаси, 1920 йил 29 сентябрь) чолғу хусусида уларнинг сонини олтита, деб кўрсатилади: икки танбур, икки дутор, бир ғижжак, бир най... Бундан кейин ҳам, то 1926 йилгача созандаларнинг сонини оширишга етарли имкон бўлмаган, лекин Ғулом Зафарий ва театр ансамблни оркестр даражасига кўтаришга уриниб кўрганлар”1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn1).
Таниқли театршунос олимнинг бу сўзларини атоқли адабиётшунос Ҳамид Сулаймоннинг қуйидаги хотираси тўла тасдиқлайди:
“Ғулом Зафарий гавдали, лўппидан келган, оқчўтир одам бўлган. Боғига кираверишдаги кичик бир меҳмонхонасида мутолаа қилиб, гоҳо танбур чертиб ўтирар эди. Мен бу ҳовлига отам топшириқлари билан тез-тез бориб турганимдан Ғулом Зафарийни турли-туман одамлар билан гоҳ меҳмондорчиликда, гоҳ китоб устида, гоҳ боғ айланиб, ашула айтиб юрган ҳолда кўрардим. Бир неча марта меҳмонхонага кирганимда Ғулом акани парча-пурча қоғозларга нималарнидир ёзиб, курсининг устига тўнкарилган баркашчани чертиб ўтирганини кўрардим. Бунинг боисини ҳеч тушунмас эдим. Бир куни отамдан: “Ғулом амакимлар нуқул хат ёзганларида баркаш чертиб ўтирадилар, нага унақа қиладилар?” деб сўраганимда, отам бирдан кулиб юбордилар: “Ўғлим, “Ҳалима” театрини кўргансиз-ку, ўшандаги артистлар айтган ашулаларни амакингиз баркаш чертиб ёзганлар, яна шунақа ашула, куйлар ёзаётган бўлсалар керак. Дутор, танбур чалган одамлар мусиқага эргашиб боши ёки гавдасини тебратиб, оёқ учи билан тепиниб, музика зарбини қайтариб тургандек, амакингиз ҳам ашула ёзганларида баркаш чертиб ўтирадилар”, дедилар”2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftn2).
Ғулом Зафарийни мусиқий ижод устида кўп кўрган Ҳамид Сулаймоннинг бу сўзлари “Ҳалима”нинг ҳам, бошқа бир пардали пьесаларнинг ҳам музикаси Ғулом Зафарийнинг ўзи томонидан танлангани ва ёзилгани ҳақидаги фикрларни тўла тасдиқлайди, деб ўйлаймиз.
“Ҳалима” драмасининг мусиқий палитраси ўзбек халқининг сеҳркор куй ва қўшиқларига асосланганлиги сабабли томошабинларга, айниқса, манзур бўлган.
Шундай қилиб, айтиш мумкинки,”Ҳалима” пьесаси ва спектаклини йилдан-йилга бойитиб ва унга сайқал бериб бориш жараёнида ўзбек музикали драма театрининг асосий тамойиллари ишлаб чиқилди ва шу тамойиллар асосида кейинчалик ўзбек музикали драма театрининг “Нурхон”, “Гулсара”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Равшан ва Зулхумор”, “Алпомиш” сингари ўнлаб янги-янги спектакллари майдонга келди.
1 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref1) Турсунов Тошпўлат. ХХ аср ўзбек театри тарихи. 1900-2007. – Тошкент, 2010. – Б. 135-136.
2 (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=909168#_ftnref2) Ҳамид Сулаймон. Отам ҳақида. – “Кино” журнали, 1966 йил, 11-сон. – Б. 7.
Nigora Umarova
13.09.2013, 20:41
Бугун соат 18.00 да Ўзбек Миллий академик драма театрида Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" асарининг премьераси бўлиб ўтди.
Саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов, драматург Эркин Хушвақтов, саҳналаштирувчи рассом Бахтиёр Тўраев.
Спектакль 17, 18, 19, 25, 26 сентябрь кунлари театр репертуарига қўйилган.
Спектакль юзасидан жуда кўп танқидий мулоҳазалар пайдо бўлди. Айтишларича, спектаклнинг 3 хил вариантдаги талқини мавжуд экан, қиёслаб кўрайлик-чи...
Nigora Umarova
14.09.2013, 21:49
Sparc, "Ўткан кунлар" спектаклига тушдингизми? Таассуротлар қандай?
"Ўткан кунлар" спектакли ҳақидаги маълумотнома-йўриқнома
https://img.uforum.uz/images/sgiiyul8864627.jpg
Спектаклга тушдим. Намойиш салкам 3 соат давом этди. Спектаклнинг бошидан охиригача кузатиб, романни қайси қисмлари киритилишини, машхур фильмдаги талқинга нисбатан роллар қандай чиқаркан деб кўрдим. Табиийки, театр ва кино ўртасида фарқ катта, спектаклда иложи борича кўпроқ воқеаларни акс эттиришга киришиб, сахналар жуда кўп алмашади. Томошабинлар хам бундай узоқ вақт спектаклни давом этишини кутмаган шекилли, баъзида ўрнидан туриб кириб чиқувчилар сони шундай кўпайиб, гавжум кўчаларни эслатди.
( давоми бор)
Премьерада Юсуфбек хожи ролида Ёқуб Ахмедов, Ўзбек ойим ― Гулчехра Ибрагимбекова, Отабек - Фатхулла Маъсудов, Кумуш - Дилноза Кубаева сахнага чиқишди. Отабекни романда 24 га тўлган, мўйлаби энди сабза урган йигит сифатида таърифланиши хисобга олганда, ушбу спектаклдаги Отабекга 30-35 ёш бериш мумкин. Ёқуб Ахмедов ижросида негадир овознинг қалинлигига кўпроқ ургу берилган.
( узуқ- юлуқ ёзишга тўгри келяппти узр)
Nigora Umarova
16.09.2013, 15:54
( узуқ- юлуқ ёзишга тўгри келяппти узр)
Давоми борми?
"Ойдин"ни қилган таҳлилингизни мириқиб ўқигандик.
Shuhrat Rizayev
18.11.2013, 23:35
Миллий Академик театримиз саҳнасида “Ўткан кунлар” (http://www.mezon.uz/uz/zbekiston-yangiliklari/madaniyat-va-sport/11133-bugun-zbek-millij-akademik-drama-teatrida-tkag-kunlar-asarining-premerasi-b-lib-tadi) асари асосидаги спектакл кўриги ва дастлабки премьералари бўлиб ўтди. Уларда иштирок этган турли ёш ва тушунчадаги томошабин, табиийки, ҳар хил ўй-мушоҳада, фикр-мулоҳаза билан юрибди. Кимгадир спектакль ёқди, кимгадир йўқ.
Биров ҳали-ҳануз шунгача қўйилган фильм, балки фильмлар таъсирида беихтиёр қиёсга берилади. Чунки “Ўткан кунлар” романи ўзбек халқи маънавияти, турмуш тарзининг қомуси сифатида аллақачонлар умумэътироф топган том маънодаги миллий асардир. Энди навбат ана шу “қомус”ни, “намуна”лик рутбасини кейинги ёш авлодларга ворислик ўлароқ ўткармак, романнинг бор ифори, бўю тароватини улар қалбига, вужудига сингдирмоқ, фикр оқимини, фалсафий, сиёсий, маиший ва ҳоказо қарашларини онги, тафаккурига жойламоқ, асар – китоб баҳона қадриятга айланган қадриятларни асраб, давом эттирмоқдир. Назаримда, Ўзбек Миллий театрининг “Ўткан кунлар” романи асосида саҳналаштирилган спектаклидан кўзланган мақсад ҳам айнан ана шудир. Буни, ўз навбатида, театрнинг янги мавсумдаги дастлабки премьераси сифатидагина эмас, балки Маҳмуд Исмоилов раҳбарлигидаги бутун жамоанинг фуқаролик бурчи, ижтимоий-маънавий позицияси ўлароқ қабул қилмоқ керак. Бу баландпарвоз сўзлар эмас. Билфеъл, спектакл инсценировкасидан тортиб режиссурасигача, актёрлар танловидан ижросигача ва бошқа турли параметрлар бўйича томошабинлар ўртасида жиддий баҳслар, зиддиятли фикрлар, ҳатто кескин инкор, эътирозлар қўзғаётган эса-да, Ўзбек Миллий академик театрининг Абдулла Қодирий романи асосидаги “Ўткан кунлар” спектаклини камина аввало ижодий гуруҳнинг, қолаверса, шунга жазм этган театр жамоасининг мавжуд воқеликка ижтимоий-маънавий муносабати деб қабул қиламан.
Бугунги китобхон ё томошабин учун чор Россияси истибдоди, ўша даврларда аждодларимизнинг ўзаро нифоқ, кин-адоват, тама-манфаат туфайли парокандаликка юз тутганлари борасидаги фикрлар мозий ва тарихнинг аччиқ сабоқлари ўлароқ аҳамият касб этади. Бинобарин, бундан 22 сана аввал рўй берган Истиқлол – мамлакатимизнинг мустақиллиги у мавзу-масалаларни долзарблик кун тартибидан олди, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” дея илгари сурилган чўнг ҳикмат асосида хотира бисотига ўтказди. Бугун бутун эътибор, ижтимоий уйғоқлик бошқа бир ёвуз моҳиятга, яъни глобал тус олган дунё ва тараққиётда “оммавий (оламон) маданият” аталмиш ғайримаданиятнинг истибдодига, вайронкор қадамларига қаратилган. Бу ҳодиса замона воқелигининг энг долзарб, энг оғриқ нуқталаридандир. Мавжуд вазиятда биз бу ўлатга қарши қандай чора қўллаймиз, деган масала соғлом ақл эгаларини жиддий ўйга толдирмоқда. Юртбошимиз “жаҳолатга қарши маърифат” шиорини ўртага ташлаб, курашнинг ижтимоий-назарий стратегик йўлини белгилаб бердилар. Энди унинг амалий ижроси эртасидан умидвор ҳар бир жон-жамоанинг, ота-она, маҳалла-кўй, мутасадди муассиснинг, қўйингчи мафкуравий жараёнга дахлдор барча идора-ташкилот, ходиму хизматчиларнинг бирламчи вазифаси. Зеро “оламон маданияти” турли кўринишларда, чунончи, турмуш тарзи – ижтимоий, маиший, оилавий, ахлоқий ва ҳоказо муносабатларнинг барча кўринишларида турли шакл ва воситаларда, жумладан, матбуот, мусиқа, кино, театр, телевидение, бадиий адабиёт, тасвирий санъат, сон-саноқсиз кўнгилочар шоу дастурлар, ўйин-эрмак ва яна бошқа минг-мингларча қиёфа, воситаларда ҳаётимизга кириб келиб, хавф-таҳдид солаётгани барчага кундек равшан. Ана шундай вазиятда Миллий театр саҳнасида дастлабки ўзбек миллий романи асосида миллий безак, миллий либос, миллий мусиқа ва энг муҳими – соф миллий адабий тил ва миллий аҳлоқий муносабатлар негизидаги спектаклнинг қўйилиши бу, ҳеч шубҳасиз, театр жамоасининг ижтимоий позицияси, фуқаролик бурчидир. Такрор айтаманки, спектаклнинг бошқа жиҳат ва хусусиятлари борасидаги барча мунозарали қарашларни бир четга сурган ҳолда, бу кунги маданий-бадиий манзарада шундай ҳодисанинг пайдо бўлгани ҳар жиҳатдан табрик ва маъқулламоққа лойиқ. Зеро Республикамиз раҳбари “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” номли қалам аҳлига мурожаатида айнан Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”ини тилга олиб шундай фикрни илгари суради: “Ота-онаси, ўқитувчилари минг тарғиб-ташвиқ қилмасин, бугунги ёшлар “Ўткан кунлар”, “Уруш ва тинчлик” каби мумтоз романларни ёппасига ўқияпти, деб айта оламизми?... Чинакам ижод ва истеъдод маҳсули бўлган асарларни, ёзувчининг юрагидан, қалбидан чиққан ҳаққоний ва таъсирчан фикрларни кенг оммага етказиш учун барча мавжуд воситалардан унумли фойдаланиш зарур”. Миллий театримизнинг “Ўткан кунлар” спектаклини ана шу фикрга амалий жавоб сифатида қабул қилмоқ керак.
Shuhrat Rizayev
18.11.2013, 23:37
Энди спектаклнинг ижодий-бадиий ҳолати, саҳналаштирилиши ҳақида айрим мулоҳазалар. Албатта, “Ўткан кунлар” романи бир неча ғоявий-бадиий йўналишдаги кўп тармоқли, кўп оҳангли эпик асар. Уни икки соатдан мўлроқ муддатга мўлжалланган томошада тўлиқ қамраб олиш душвор. Шу маънода, асарнинг романтик туйғулар билан йўғрилган муҳаббат йўналишинигина олингани мантиқан асосли. Қолаверса, юқорида баён этилган долзарблик, мавжуд воқеликка муносабат сифатида ҳам романнинг бундай инсценировкаси ўзини тўла оқлайди. Бироқ гап шундаки, асар ҳар қанча мукаммал, гўзал ва табаррук бўлмасин, унинг бошқа санъат тилига кўчаётганини сира унутмаслик лозим. Инсценировка муаллифи тажрибали драматург Эркин Хушвақтов романга ошуфталигини кўрсатиш учунми ё ўта камтарликданми, ҳар қалай асарга бирон жиҳатдан дахл қилмасликни мақсад белгилаган. Табиий савол туғилади – унда инсценировкага таниқли ва тажрибали драматург аралашувининг нечоғлик зарурати бор? Роман саҳифаларидан муҳаббат линиясига оид тафсилотларни шундай узиб олиб, муайян кетма-кетликда кўчириб қўйиш оддийгина техник вазифа эмасми?!
Постановкачи рассом Бахтиёр Тўраев ва либослар бўйича рассом Нилуфар ўз вазифаларини аниқ тасаввур этиб, тўғри тушуниб, спектаклда ўша даврларга мувофиқ тасвирий-маиший образ ярата билганлар. Шу боис саҳна безаклари ва либослар томошабинни давр ва роман руҳига чорлаб туради. Ролларни асосий ва муқобил (дублёр) гуруҳларда ижро этаётган айрим актёрлар ҳақида ҳам образ яратиш, давр руҳини бера билиш нуқтаи назаридан ижобий баҳолашга арзирли талқинлар бор. Улар ҳақида қуйироқда тўхталармиз. Бироқ худди шундай фикрни инсценировка ва режиссёр талқинлари хусусида айтиш қийин. Ҳамонки спектакл муайян бадиий асар оҳангларидаги янги талқин эмас, балки инсценировка экан, воқелик, сюжет, матн ва қаҳрамонларни айнан сақлаган ҳолда, композиция жиҳатидан эркинроқ ҳаракат қилишга изн берилади. Муҳими мантиқни бузмаган ҳолда асарни спектакль – ўзга санъат тури талабига мувофиқлаштириш. Инсценировка муаллифи худди шундай йўл тутади. Асарнинг 11-бобида тафсилоти келтириладиган Отабек билан Кумушнинг илк учрашув саҳнасини спектакл бошланишига олади. Аммо воқеа қаерда рўй бераяпти, Мирзакарим Қутидорнинг ташқи ҳовлисидами ё кўчадами, тушунарсиз. Қолаверса, спектаклни дабдурустдан Отабекнинг тўғри ариқча бўйига келишидан бошлаш ҳам ғалати. Ҳар қалай, бу саҳна асари. Қандайдир кириш – экспозиция деган тушунчалар ҳам борку?
Кейинги саҳнага кўчамиз: Чироқ “лип” ўчиб ёнадию, саҳна олдида Отабек пайдо бўлиб, “қора кўзлари, камон қошлари”, “кулиб боқишлар, чўчиб қочишлар” дея “оҳ” чекади. Шунинг устида Ҳасанали билан кичик бир суҳбат ва эшик тақиллаб, икки кишининг кириб келиши саҳнаси. Романда бу кишилар кўриниши билан муаллиф улар ҳақида тафсилот – маълумотлар беради – бири “Марғилоннинг бойларидан Зиё шоҳичи деганнинг Раҳмат отлиғ ўғли”, иккинчиси “давлатманд бўлса ҳам нима учундир “Ҳомид хотинбоз” деб шуҳратланган” киши – Зиё шоҳичининг қайниси, Раҳматнинг тоғаси. Спектаклда бу икки киши танитилмай, билинтирилмай кириб келадию, Отабек билан пича ўтириб, меҳмонга чорлаб чиқиб кетади. Улар ким, нима учун дабдурустдан уйланиш ҳақида сўзлашиб, баҳслашиб, зиёфатга айтиб кетдилар. Бундай тушунарсиз ўринлар спектаклда жуда кўп. Спектаклнинг сюжет кулминацияси ва якуни, айниқса, финал саҳнаси ҳам ижодий ёндошувни, театр “тили”ни талаб қиладиган ўринлар эди. Афсуски, инсценировка муаллифи романнинг мувофиқ ўринларидан шундай нусха кўчириш ёки якунни муаллақ, мавҳум қолдириш билан чекланади. Мозор бошида бола кўтарган Отабек ва савдойи бўлиб қолган Зайнаб – тафсилотнинг давоми холос, зинҳор финал – якун эмас. Туйғулар пўртанасини тақозо этувчи томоша эффекти, бадиий ечим зарур эди. Бинобарин, энг ачинарлиси, режиссёрнинг хаёлот дунёси, саҳнавий ечимлар топиш учун урунишнинг йўқлигидир. Чироқни ўчириб ёқиш билан лавҳаларнинг алмашиниб бориши бу ҳали спектакль тадрижийлиги ва яхлитлигини таъминлаш дегани эмас.
Шубҳасиз, спектакль Марат Азимовнинг ижодий биографиясидаги энг юксак поғона. Гарчи бу юксаклик тўла-тўкис беназир роман ҳисобига бўлса ҳам. Табиийки савол туғилади – бадиий баркамол адабий асарларни саҳна тилига ўгирганда режиссуранинг ўрни, вазифаси нимадан иборат бўлади? Ҳар қандай адабий асар бошқа санъат тилига кўчганда, ўша санъат ифода воситасида янги тўлақонли образ яратиш асосий мезон бўлгани каби, саҳнавий образ яратиш масаласи ҳам режиссёрнинг пировард мақсадидир. Монолог ва диалогларни ёд олиб, саҳнада ирод этиш образ яратиш эмас, албатта. Шунинг учун ҳам пьесани, инчунун, соф адабий асарни саҳнага олиб чиқиш режиссёрдан жиддий тайёргарлик, масъулият ва ошуфталикни талаб этади. Табиийки хоҳишнинг ўзи асло етарли эмас. Шу маънода “Ўткан кунлар”ни қўлга олган ижодий гуруҳда хоҳишдан ташқари ошуфталик ва қай бир даражада масъулият ҳам бордек. Аммо жиддий тайёргарлик масаласи анчайин шубҳали, назаримизда. Масалан, томошабин “илк учрашув”, “кутилмаган бахт”, “ота-она ризоси”, “Тошканддан уйланиш”, “кундошлик”, “сохта хат”, “Ҳомид билан олишув” ва ҳоказо то якуний “Кумушнинг ўлими” ҳамда энг сўнгги “Мозор” саҳнасигача ўзига яхши таниш лавҳаларни саҳна тилида қандай образли ечим топганини кутади, беихтиёр аввалги мутолаа ё кинотомоша таассуротлари билан қиёслайди. Режиссёр айнан ана шу психологик жараённи ҳисобга олиши ва мувофиқ ҳолда янгича талқин, ечимлар таклиф қилиши керак эди. Театрнинг янгилиги, жонли жараён эканлиги ва бу жиҳатнинг фақат шу санъат турига хос хусусият эканлиги ҳам айнан шунда.
Мавзу актёрлар ижросига кўчар экан, бу масалада ҳам режиссёр ўргатмаларидан кўра, уларнинг ўз профессионал имкониятлари ва савқи табиийлари белгиловчи рол ўйнагани сезилиб турганини айтмоқ керак.
Отабек образини ижро этган икки актёр икки олам. Бири – Фатхулла Маъсудов маҳорат ҳисобига ўз ижросини ишонарли, тушунарли ва томошабинга ёқимли қилса, иккинчи гуруҳдаги дублёр Ферузбек Бурхонов ҳаяжони, эҳтирослари билан образ табиатини кўрсатмоқчи бўлади. Албатта, ҳар икки талқиннинг ҳам ўз ўрни, эътибори бор. Шу ўринда бир мулоҳаза. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудовнинг анчайин баркамол ёшда, балки ўз фарзандлари баробаридаги 24–25 ёшлик Отабек образини талқин этиши қизиқувчиларга дастлаб эшитганда эришроқ туюлиши ва, албатта, камида истеҳзо уйғотиши табиий. Аммо кино ёки, айниқса, театр тарихида ва бугунида навқирон актёрларнинг кекса чолу кампирлар ролини ёки ёши улуғроқларнинг муҳаббат фаслидаги қаҳрамонлар образларини маҳорат билан талқин этганлари борасида юзлаб мисоллар бор. Ҳанузгача барча севиб тамоша қиладиган “Золушка” эртак-фильмида бош ролни ижро этган актриса Янина Жеймо ўрта ёшларида ўспирин қизча қиёфасида жонланганини кўпчилик билмаса ҳам керак ёки кино ва театрнинг машҳур актёри Владимир Зельдин ёши тўқсондан ошса-да ҳозиргача навқирон “рақс муаллими” образини Россия Армияси номидаги театр саҳнасида муваффақият билан ижро этиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё санъатининг, хусусан кино ё театр санъатининг ҳайратлар яратувчи оламида бундай ҳодисалар кам эмас. Муҳими ижро маҳоратида, актёрнинг ўз талқинига томошабинни ишонтира олишида. Шу маънода Ф.Маъсудовнинг маҳорати, ролга мулоҳаза ва босиқлик билан ёндошуви Отабек образини замона навқиронларига ибрат ўлароқ тақдим этишнинг ўзига хос талқини экани билан аҳамиятлироқ туюлади. Дублёр ижросида эса илк катта ролдан ҳадикланиш туфайли бўлса керак, ҳаяжон кўпчиб, хатти-ҳаракатларда турғунлик, монолог ва диалогларда асосланмаган тараддуд сезилиб қолади. Аслида эса Ф.Бурхонов ташқи портрети, эҳтиросли-эмоционал талқини билан романдаги образга анча яқин.
Shuhrat Rizayev
18.11.2013, 23:39
Шундай фикр Кумуш ролининг ҳар икки ижрочисига ҳам тааллуқли. Дилноза Кубаева ҳам, Нигина Анорбоева ҳам спектаклнинг деярли ярмига қадар режиссёрнинг топилмаган топилмалари ҳисобига сезилмай, билинмай, гўё сояда қолиб келадилар. Д.Кубаева кино, клип ва театрда бир сидра маҳоратини чархлаб олган актриса бўлишига қарамай, ўз имкониятларидан тўла фойдаланмайди. Режиссёр талабининг пассив ижрочисига айланиб қолади, “мен”ини намоён этолмайди. Ваҳоланки, Кумушбиби образи айнан Дилнозадек бой ички ва ташқи потенциали мавжуд бўлган кучли актрисаларга мос образ. Нигинани эса камина Зайнаб образида тасаввур этган эдим ва у агар мазкур образни бор мураккаблиги, бетакрор характер дунёси билан асардаги бағоят салмоқдор қаҳрамон эканини тушуниб етганида, аниқроғи спектаклда кўринганидек “Тошкентлик гўзал”ни иллюстрацияга айлантирмай, бор тийнатию қалб туғёнлари, алам-изтироблари билан талқин этилганида, ёш актриса бу ролни Кумуш билан чинакамига тенг-тошли рақобатга кириша оладиган бир тарзда саҳнага олиб чиқиши мумкин эди. Қолаверса, роман бўйича Зайнаб Кумушдан ёш, “опа” деб мурожаат этиши ҳам эриш туюлмас эди.
Юсуфбек ҳожи образига халқ артисти Ёқуб Аҳмедов иккинчи фильмдан сўнг иккинчи марта мурожаат этиши. Табиийки, у дастлабки фильмдаги Аббос Бакировнинг маълум ва машҳур ижросидан тамомила янгича талқинни таклиф этиши зарур эди. Шундай бўлди ҳам. Ҳалимлик ва донишмандликнинг афсонавор тимсолига айланган образни Ё.Аҳмедов ерга тушириб, уни реал инсон, “чала думбул” хотини олдида мулоҳазакор, вазмин, муросали, аммо гоҳи вазият тақозоси билан эҳтирос тизгинини бўшатиб юборишга мойил қизиққон, хонадони тинчлиги – осойишини ўйлайдиган ота – оила боши сифатида намоён этади. Айниқса, хотини Ўзбек ойимнинг такаббурлигини босиб, иккинчи келини Зайнабга тўлақонли инсон сифатида қараб, ҳисоблашмоқ керак қабилида Марғилондан келаётган кундоши Кумуш билан эгачи-сингил бўлиб кетиши хусусида суҳбат қилиб, ўгит бериш саҳнаси Юсуфбек ҳожи образини келажак хавфу хатарни олдиндан кўра билаётган закий инсон сифатида тасаввур этишга имкон берадики, айни шу лавҳа ҳам Ё.Аҳмедовнинг мазкур ролни кинода ижро этган салафига нисбатан ўзига хос талқинига интилганидан далолатдир. Иккинчи ижодий гуруҳда Юсуфбек ҳожи ролини ижро этган Муҳаммадали Абдиқундузовнинг ижодий таржимаи ҳоли эса яна бир роль ҳисобига бойигани аниқ.
Shuhrat Rizayev
18.11.2013, 23:39
Гулчеҳра Иброҳимбекованинг Ўзбек ойими Марям Ёқубова талқинидан улгу олгани яққол сезилади. Ҳукмфармо, ўз орзу-ҳаваслари билан беистисно барчани ҳисоблашишга мажбур этадиган ҳавоси баланд бу аёл образи асардаги энг характерли образлардан. Уни талқин этувчи актрисалар учун атроф-турмушида мисоллар бисёр. Чунки Ўзбек ойим ўз исми билан кайвони ўзбек аёлларининг умумлашма тимсоли. Г.Иброҳимбекова ана шу тимсолни мезон қилиб олади ва ўз ижро амплуаси доирасида саҳнага олиб чиқади. Унинг дублёри Сайёра Юнусова эса мавжуд стереотипдан тамомила ўзгача йўсиндаги актриса. Табиийки, унинг ижроси ҳам айнан ўзгача қиёфа ва таассурот беради. Уни якранг сифат билан баҳолашдан кўра, ўзгача талқинга интилиш, изланиш деб қўяқолган маъқулроқдек. Зеро, чуқур ўйлаб, муайян мулоҳаза билан амалга оширилган изланишни муваффақиятли чиқмаган тақдирда ҳам қўллаб-қувватламоқ мумкин. Чунки бу бир ерда депсиниб тургандан кўра маъқулроқдир.
Икки оғиз спектаклдаги бошқа персонажлар ҳақида. Инсценировка бўйича Отабекдан кейин саҳнада энг кўп пайдо бўладиган образ Рустам Каримов ижросидаги Ҳасанали образидир. Қайд этмоқ керак, мазкур образ бу актёр ижросида романдаги ташқи портрет чизгиларига анчайин яқинлашади, айни чоғда ички дунёси нуқтаи назаридан ҳам бир мунча муштараклик таассуротини беради. Бироқ актёр саҳнада талаб этилганидан кўра ўзини эркинроқ тутаётгандек, гоҳи ўз ҳожаси ўрнига даъвогардек кўринади. Ҳасанали Юсуфбек ҳожи хонадонига гарчи неча замонлар илгари келган бўлса-да,ўзи таъкидлаб турадиганидек “зархарид”, яъни тиллога сотиб олинган қул, хизматдаги киши эканини унутмаслик керак. Синиқликни ўктамлик билан, мулоҳазакорликни дадиллик билан алмаштириш образ табиатига унчалик ҳам хос эмас.
Шунга ўхшаш фикр Ҳожиакбар Комилов ижроси хусусида ҳам хаёлдан ўтади. Мирзакарим қутидор Марғилоннинг олди бойларидан, “қирқ беш-элли ёшлар чамасида қора қош, қора кўз, кўркам юз, яхшиғина кийинган бир киши”. Актёр Ҳ.Комилов бу жиҳатдан ролга жуда муносиб. Унинг образга айрича тараддуд билан ёндашаётгани ҳам сезиларли. Аммо ҳар қандай истак-интилишнинг ҳам ўлчов-мезони меъёр эканини унутмаслик лозим. Муҳим саҳна – Отабекнинг қутидор эшигидан ҳайдалиши ўша меъёр, хатти-ҳаракат меъёрининг бузилиши, мантиқан ишланмаган лавҳа таассуротини беради. Нафақат бу саҳна, умуман бошқа ўринларда ҳам актёрнинг керагидан ортиқ эҳтирос, турли жестлар ишлатиб ажралиб туришга уруниши кўзга ташланади. Бу эса спектаклда актёрлар ансамбли яралишига путур етказади.
Офтоб ойим ўз исми билан нурли сиймо. Бу образнинг ҳар икки ижрочиси – Зуҳра Ашурова, Раъно Ярашевалар ҳақида илиқ гаплар айтишга асос бор. Гарчи роман муаллифи бу образни “ўттуз беш ёшлар чамалиқ, гўзал, хушбичим бир хотин. Юзидан мулойимлик, эрига итоат, тўғрилиқ маънолари томиб турған” дея тавсифласа-да, тавсифдаги бир кўп жиҳатлар актрисаларимиз томонидан аниқ илғаб, ҳар иккиси икки хил, аммо ҳар иккиси ҳам томошабинга сингийдиган ўзига хос талқинларда саҳнага чиқяптилар. З.Ашуровада мулойимлик, итоат ифодаси равшан кўринса, Р.Ярашовада тўғрилик, кўнглидан кечган мубҳам хавотирлардан хавотирланиб, эрини ҳам, қизини ҳам огоҳ этиш истаги устиворроқ.
Романдаги каби спектаклда ҳам бўртиб кўринадиган образлардан яна бири Ҳомиддир. Актёрлар Тоҳир Саидов ҳамда Меҳриддин Раҳматовлар Ҳомид ролини ижро этганлар. Т.Саидовда ташқи белгиларга кўра Ҳомид ошкорароқ, қатъийроқ, баттолроқ кўриниб, ёзувчи тасвирларига мутаносиблик касб этса, М.Раҳматов дублёридан тамомила фарқли ҳолда урғуни образнинг ички – психологик ҳолатлар ифодасига қаратади. Бунда ёвуз тимсол мураккаброқ инсон қиёфасида жонланади. Ҳар икки ижронинг такрорсиз фарқли эканини қайд этган ҳолда, режиссёр иши билан боғлиқ нуқсонлар айнан шу персонаж иштирокидаги саҳналарда ҳам аён кўриниб қолган. Айниқса Отабек билан олишув саҳнаси умуман томошавий ечимини топмаган. Декларатив, натуралистик кўриниш тарзида истеҳзо ва ўрни билан ҳатто заиф кулгу қўзғайдиган жўн ҳаракатлар намойиши бўлиб қолган. Аксинча, Ҳомид билан боғлиқ тафсилотларда пайдо бўлувчи Жаннат (исмига тамомила зид тимсол) образини яратган Хосият Ҳусанова икки-уч лавҳада ўз қаҳрамонининг характер жиҳатларини аниқ ҳис этиб, ёдда қоларли талқин таклиф қила билган. Бу ҳам аслида Х.Ҳусанованинг ўзича мустақил, импровизацияга мойил ижодий ёндошуви самараси.
Умуман олганда, спектаклда банд актёрларнинг аксарияти ижро муваффақияти, ютуқлари билан мақтовга лойиқ бўлсалар-да, юқорида таъкидлаганимиздек, бу жиҳатлар, аввало ва асосан, уларнинг профессионал малака ва маҳоратлари ҳисобига намоён бўлаяпти. Афсуски актёрларга хос гоҳи ўринсиз “мен” дея яккахон ижрога мойиллик ва бу ҳолатларни режиссёр томонидан илғаб, бошқарилмаслиги, уйғунлик, муштаракликнинг йўқлиги ижро парокандалигини содир этяпти. Пировардида спектакл ўта нотекис, қаердадир маъқул, қаердадир номақбул, ночор саҳналар билан ижодий яхлитликни йўққа чиқариб қўяяпти. Булар жузъий камчиликлар эмас. Мазкур битикларни ҳам ҳар турлик тақризларда бўлгани каби ямаб-ясқаб, эпақага келтирса бўлади, қабилидаги “сувоқчилик” усулида якунлаш фикридан йироқмиз. Факт шуки, томошабинга спектакл таклиф этилди. Худди киши олдига таом тортилганидек... Ҳа, биз бугун Қодирий қаҳрамонларига, сўзига, фикрига, жозибасига, маданиятига, лафзу латофатига, ўгиту огоҳлантиришларига ва ҳоказо не-не фазилат-фасоҳатига зор, эҳтиёжмандмиз. Балки маънавий нажотимиз, бу тезкор, глобал дунё “ўз турмуш тарзи, маданияти” (албатта, ғайримаданияти), маишати билан ёпирилиб келаётган оммавий балою таҳдидларга қарши энг асосий қуролимиз асосан шудир. Яъни ўлмас бадиий асар мисолидаги миллий қадриятлар, ҳаётбахш анъаналар, безавол ахлоқий мезонлар, билим, маърифат, юксак маданият ва маънавий баркамоллик йўлларимизни ёритгувчи машъалдир. Шундай экан, ўша тажовузкор хавфлар борасида эмланмоғимиз учун театр, айни ўринда Ўзбек Давлат Миллий академик театри бизга ҳали у қадар қувватли бўлмаган, батамом холи этишга заифроқ бўлса-да, ўз малҳам дорусини таклиф этаётибди. Сув йўғида таяммум деганларидек, борига “баҳай” деб турмоғимиз жоиз. Бинобарин, билҳақиқат, бу келгусида яратилажак катта бадиий кашфиётлар учун энг қуйидаги пиллапоя бўлса ажаб эмас. Ахир, тараққиёт учун ҳар нарсанинг ёмони ҳам яхшиси ҳам, заифу қудратлиси ҳам воқе бўлмоғи табиат қонуни. Жамият эса табиат қонунларига амал қилганида, уни авайлаб, гоҳи тафтишлаб, керак ўрнида танқидлаб, неларнидир инкор этиб, такомил йўлини тутганида ривож топади.
Teatr.uz сайтидан Миллий театр репертуарини билиб турардик, мана 2 ойки сайт ишламаяпти. Кимдв репертуар бўлса, жойлаштирсангиз, илтимос.
Nigora Umarova
13.01.2014, 20:48
Teatr.uz сайтидан Миллий театр репертуарини билиб турардик, мана 2 ойки сайт ишламаяпти. Кимдв репертуар бўлса, жойлаштирсангиз, илтимос.
Ўзбек Миллий академик драма театрининг январь ойи репертуари
13 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
14 Сешанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
15 Чоршанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
16 Пайшанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
17 Жума “Танхо юлдузим” Э.Хушвақтов
18 Шанба “Ўткан кунлар” А.Қодирий
19 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
20 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
21 Сешанба “Рустам” У.Исмоилов
22 Чоршанба “Сенга бир гап айтаман” А.Иброхимов
23 Пайшанба “Ойдин” Р. Муҳаммаджонов
24 Жума “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
25 Шанба “Ўткан кунлар” А.Қодирий
26 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
27 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
28 Сешанба “Спектакль алоҳида эълон қилинади”
29 Чоршанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
30 Пайшанба “Спектакль алоҳида эълон қилинади”
31 Жума “Спектакль алоҳида эълон қилинади”
КЕЧКИ СПЕКТАКЛЛАР СОАТ 18-00ДА БОШЛАНАДИ.
Тел: 244-17-51
Nigora Umarova
13.01.2014, 21:00
16 Пайшанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
29 Чоршанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
Қадимий ривоят асосида саҳналаштирилган ватанпарварлик, мардлик, юртга садоқат, инсонийлик ҳақидаги янги спектакль.
https://img.uforum.uz/images/rgnpqux9904129.jpg
Ролларда:
Мангуқут
Ўзбекистон халқ артистлари
Эркин Комилов,
Мухамадали Абдуқундузов
Тонгиёруғ
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар
Шохида Исмоилова,
Лола Элтоева
Куниёруғ
артистлар
Гулнора Жуманазарова,
Шахло Темирова
Ёлғиз мерган
артистлар
Хамза Хасанов,
Ихтиёр Атажанов
Мангуҳаёт
артистлар
Нигина Анарбоева,
Саида Саидбекова
Алпомиш
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист
Мехридин Рахматов,
артист
Асадилло Набиев
Барчиной
артистлар
Азиза Шарипова,
Зилола Набиева
Ёдгор – “Тасанно” болалар театр студияси
Иброхимжонов Нурмухаммад
Шаропов Ферузбек
Луқмони Ҳаким
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
артист Хожиакбар Комилов,
артист
Хамид Тошпўлатов
Бўлган Кал
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
артист
Фарход Абдуллаев,
Артист
Собир Отажонов
Ҳудайчи
артистлар
Даврон Каримов,
Сухроб Хасанов
Саҳналаштирувчи режиссёр Асқар Холмўминов
Nigora Umarova
20.01.2014, 17:21
“ТОНГ ОТГАН ТАРАФЛАРДА” СПЕКТАКЛИ ТЎҒРИСИДА
Яқинда мамлакатимизнинг маданий ҳаётида қувончли воқеа рўй берди: Ўзбек Миллий академик драма театрида ёш, умидли режиссёр Асқар Холмўминовнинг шоир ва драматург Усмон Азимнинг “Тонг отган тарафларда” драмаси асосида саҳналаштирилган спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Бу спектакль ўзида кўтарилган абадий мавзулардан бирини янгича бадиий талқин этилгани билан томошабинларда катта таассурот қолдирди.
https://img.uforum.uz/images/lhvgvbu2620422.jpg
Инсоният ўзининг ривожланиш тарихида бир қанча даврларни бошидан кечирган. У шу жараёнда Ватан ва Миллат бу дунёдаги энг муқаддас абадий қадрият эканни тушунган ва уларни кўз қорачўғидек асрашга ҳаракат қилган. “Тонг отган тарафларда” спектаклининг марказида ҳам ана шу абадий мавзу туради. Ўзининг аввалги асарларида “Алпомиш” эпосидаги бош мотивларни саҳнага олиб чиқишга интилган драматург бу асарида ҳам шу буюк эпос ва ундаги қаҳрамонлар тақдири билан бавосита боғлиқ воқеани, аниқроғи, ривоятни томошабинлар эътиборига ҳавола қилади. Спектаклда олис замонларда душман томонидан қириб ташланган, бор-йўғи тўрт-беш кишигина қолган қабилани ва унинг юртини сақлаб қолиш, шу тўрт-беш кишини ўзидан кўпайтириб, уни халқ даражасини олиб чиқиш ва Бойсин-Қўнғирот халқининг бу дунёда абадий гуллаб-яшнаб яшашига эришиш ғояси янграб туради.
Одам боласи ҳали дунёга келиб улгурмай, унги зиммасига турли вазифалар, шартлар қўйилади. Масалага шу жиҳатдан ёндашганимизда Тонгли элининг фарзанди Ёлғиз Мерганнинг ҳам тақдири азалига ўз уруғини давом эттириш, элини асраб қолиш вазифаси, шарти битилган. Тонгли элининг фақатгина беш фуқаросигина - Мангу Қут (уруғ оқсоқоли, бобо), Тонг Ёруғ (она, Мангу Қутнинг келини), Ёлғиз Мерган (норасида гўдак), Куни Ёруғ (Мангу Қутнинг қизи), Мангу Ҳаёт (Ой Ёруғнинг қизи) қатли омдан тирик қолишган. Мангу Қут норасидаларни асраб-авайлаш вазифасини икки аёлга васият қилиб топширади. Наслнинг давом этиши шу икки гўдакнинг келгуси тақдирига боғлиқ: агар улар омон қолсалар - эл ҳам омон қолади. Мангу Қут бу дунёдан кўз юмар экан, Тонгли элининг шу икки норасида “илдизча”си – аввал ниҳол бўлиб кўкариши, сўнг қудратли дарахт бўлиб ўсиши ва бу дунёдан қирилиб кетиш олдида бўлган элининг ҳалокатдан сақлаб қолиши керак. Бу, Мангу қутнинг васияти.
https://img.uforum.uz/images/zrcdjzl8942414.jpg
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, драматург асар қаҳрамонларига исм беришда рамзий номларни танлаган. Воқеалар ривожидаги чанқовуз, сибизға, ғажирнай каби қадимий пуфлама чолғу асбобларининг мунгли ноласи режиссёр Асқар Холмўминов, бастакор Одилжон Каримов томонидан маҳорат билан танланган ва бу қадимий мусиқа асбоблари-ю уларнинг номланиши билан қаҳрамонларнинг номлари ўртасидаги уйғунлик асарда, бинобарин, спектаклда тасвирланаётган воқеанинг олис даврларда бўлаётганини англатиб туради. Аммо томошабин бу олис даврларда яшаган кишиларнинг эрк ва ҳуррият йўлида, миллатнинг бирлиги ва тақдири йўлидаги курашлари, хатти-ҳаракатлари, орзу-интилишлари бугунги кунда ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини сезади.
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловлар Мангу Қут образини яратишда унинг ўз элати, уруғини давом эттиришга астойдил бел боғлаган, жонфидо донишманд уруғ бошлиғи эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилганлар. Мангу Қут кўпни кўрган донишманд инсон сифатида дунёнинг кўзига, ҳақиқатнинг кўзига тик қарайди. У гарчи қатли ом пайтида ўғли Эл Туғудан айрилган, фарзандининг душман қўлида ҳалок бўлгани унинг учун оғир мусибат бўлган эса-да, бу даҳшатли ҳақиқатни келини Тонг Ёруғ ва қизи Ой Ёруғдан яшириб, уларни алдашни истамайди. Зеро, унинг таъбирича, “Бу дунё ўзларини алдайдиганларни кечирмайди”.
https://img.uforum.uz/images/vqhnemh8800022.jpg
Мангу Қут келини Тонг Ёруғ (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева) ва қизи Кун Ёруғ (актриса Нигина Анорбоева)ларга: “Бошларингга осмон йиқилса ҳам, токи фарзандларингни камолга етказиб, ўн саккиз ёшида учраштириб, оила қурдирмагунларича ўлмасликка ҳақларинг йўқ”, деб йтади. Бу, унинг шунчаки оддий сўзлари эмас. балки қизи ва келини олдига қўйган шартларидир. Улар бу шартни бажаришга мажбурлар. Зеро, шу шартнинг бажарилиши улар мансуб бўлган элнинг тақдири билан боғлиқ. Авлодининг ўзидан кўпайиб, бир халқ бўлиши Мангу Қутнинг эзгу орзусидир. “Илдизчалар”ни эса пайпаслаб, авайлаб-асраб, ҳаёт қийинчиликларига, алғов-далғовларига сабрли-чидамли қилиб ўстириш эса ниҳоят мушкул.
Томошабиннинг икки дунё оралиғида турган қаҳрамонларнинг ўта мураккаб вазиятини, улар зиммасига тушган синовларнинг бир-биридан оғирлигини ҳис этишида рассом Флора Газизова томонидан маҳорат билан топилган спектакль образи муҳим роль ўйнайди. Ўтов шаклидаги бу образ воқеалар ривожи давомида турли шаклга кириб, гоҳ чархпалак бўлиб, қаҳрамонларнинг бу гардуни дунё бўйлаб сарсону саргардон бўлаётганларини кўришга имкон берса, гоҳ оғир ярадор бўлган ғознинг учиб, абадият оламига кетишини акс эттиради. Чархпалак - гардуннинг юқори қисмига осилган чилвир-арқонлар қайсидир жиҳатдан сиртмоқни эслатса, чархнинг айланиши қайсидир жиҳатдан кунлар, ойлар ва йилларнинг ўтаётганини англатиб туради.
Nigora Umarova
20.01.2014, 17:21
https://img.uforum.uz/images/tempgmi8582894.jpg
Ҳаётнинг давомийлиги синов шартларини муайян тартибга солиб туради: кимдир шарт қўяди, кимдир синалади. Мана шундай синов онанинг – Тонг Ёруғнинг зиммасига тушади. Орадан ўн саккиз йил ўтгач, она ўғлига элати ҳақидаги бор ҳақиқатни айтади. Ўғил - Ёлғиз Мерган Тонгли элининг фарзанди эканлигини билади. Наслни давом эттириш борасида она ва фарзанд олдига синов юборилади. Бу синов хабарчи, элчи ғоз кўринишида бўлади. Чоҳда ётган Алпомиш Бойсун-Қўнғирот тириклигини билдириш учун ғознинг қанотига мактуб битиб, уни элига юборади. Ғоз шу саҳнада Бойсун элати учун умид уйғотувчи озодлик тимсоли ўлароқ гавдаланади. У манзилига етиб бора олмаса, элатнинг эркка бўлган умиди сўнади. Халқ эркка йўлбошчи раҳнамолигида эришади. Йўлбошчи эса Алпомишдир. Йўлбошчисини йўқотган халқ парокандаликка маҳкум. Буни биз кўп тарихий воқеликлардан кузатганмиз. Шуни ёдга олиш жойизки, “Алпомиш”да ҳам элчи ғоз образи мавжуд бўлиб, достонда унинг шекаман уруғи атрофида айланиши тасвирлаб ўтилган. (Усмон Азимнинг “Жоду” тўпламида ҳам “Ғоз” ҳикояси мавжуд.)
Она фидойилик намунасини кўрсатиб, ўғли Ёлғиз Мерган отмоқчи бўлган элчи ғозни учириб юборади. У бу хатти-ҳаракати билан элини ҳалок бўлишдан сақлаб қолади. Унинг айтишича, “Ғозга айланиб кетаётган эркнинг кўксини ўқ туйраб ўтмайди. Озодликнинг йўли кесилмайди. Алпомиш қайтади, Бойсун-Қўнғирот бахтини топади”.
Алпомиш ўзбек халқи учун ҳар қандай машаққат ва синовларни мардона енгиб ўтувчи қаҳрамондир.
Тонг Ёруғнинг образининг моҳияти ҳам унинг эли учун фидокорлигида очилади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев ва Собир Отажоновлар шомон (бахши) Бўлган Кал образини унинг ички-психологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолатда талқин этганлар. Ночорликда қолган она Тонг Ёруғ Бўлган Калнинг олдига борганида, қуръасоз шомон унга: “Бу дунёда фидокорнинг иши оғирдир. Қайси фидокорнинг манглайи ярқираб, у дунёдан ўтди?! Сен бу дунёни мард деб ўйлама”, дейди. Қаҳрамоннинг бу изтиробли сўзларини ҳар иккала актёр ҳам мулоҳаза ва мушоҳада билан баён эта олганлар. Онанинг шу фидокорлиги туфайли “осмонни кўтариб турган” инсонлардан бири эканлигини томошабин далли-девонанинг сўзларидан англайди. Далли-девонанинг мана бу сўзлари ҳам эътиборга молик: “Дунё билан гаплашишда қаттиқ бўлмасанг бўлмайди. Бўшашсанг бу дунё эзиб ташлайди”.
https://img.uforum.uz/images/diflunp8100671.jpg
Тонг Ёруғ (она) буни жуда яхши билади. У ўн саккиз йил мобайнида ёлғиз боши билан дунёга сир бермай, у билан тикка туриб гаплашган, ўта қатъиятли аёл. Бироқ унинг бемажол алфозда ётган фарзандига нисбатан ноилож қолгани томошабинда зиддиятли туйғуларни уйғотади, унинг назарида, она иродаси бироз бўшашгандек бўлади. Чиндан ҳам, Тонг Ёруғнинг ўзи айтганидек, фарзандининг биргина умрини Тангридан сўраб ололмаса, она бўлиб ер юзида нима қилиб юрибди?!. Унинг фарзанди учун куйиб-ёнмасликка асло ҳақи йўқ. Чунки қайнотаси Мангу Қутга берган ваъдасига биноан Тонгли элининг наслини давом эттириш учун ҳали фарзандини уйлантириши, ундан неваралар кўриши керак.
Шоҳида Исмоилова талқинида ҳар бир нажот излаб келувчи шахснинг сўзларини тинглаб, мушоҳада қилиб иш юритувчи она образи намоён бўлса, Лола Элтоеванинг ижросида фарзандининг тақдири билан куйинган, бесаранжом, жонсарак, безовта волида қиёфаси гавдаланади. Руҳий изтироб ҳолатини ҳар иккала актриса ҳам очиб бера олган. Тонг Ёруғ изтиробининг яна бир сабаби шундаки, фарзандига “хато қилишга ҳақи йўқлигини, ҳар отган ўқи мўлжалга аниқ тегиши кераклигини” уқтирган, ор-номус тирикликдан устун, деб тарбия берган она энди орсизлар дунёсида яшаб ўтганликларини иддао қилмоқда. Демак, онанинг ўй-хаёллари ўртасида ички кураш, зиддият кетмоқда. Актриса Шоҳида Исмоилова мунгли қараши ва нутқидаги шаҳдамлиги билан фарзанди Ёлғиз Мерган (актёр Ихтиёр Отажонов)да ҳам яшашга нисбатан куч пайдо қилишга, келажакка умид уйғотишга ҳаракат қилади. Шу орқали унинг ўғлида “Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг давоси бор”, деган ҳаётбахш фикри пайдо бўлади.
Она Луқмои Ҳакимнинг олдига борганида, ундан: “Ўғлинг тузалади”, деган нажотбахш сўзни эшитади-да, “бир келган-кетган” ўша ғознинг қайтиб келишига ишонади. Луқмони Ҳаким тимсолини талқин этишда актёр Ҳамид Тошпўлатов қаҳрамонга хос вазминлик, гапини ўйлаб гапиришга алоҳида эътибор берган бўлса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакар Комилов талқинида эса донишмандлик белгилари устуворик қилади.
Ўтов ёнидан айнан ўша ғозга ўхшаш ғоз учиб ўтади. Бироқ Ёлғиз Мерган уни отмайди. Чунки унинг қалбига, шуурига тарбия орқали хато қилмаслик, ўлаётганда ҳам ҳалол бўлишлик, мардлик, бир сўзлилик сингдирилган.
Тонг Ёруғ Алпомиш (актёр Асадулла Набиев)нинг олдига сўнгги нажот илинжида борганида, синов навбати Алпомишнинг ҳам зиммасига тушади. Алпомиш олдида яхшиликка жавоб қайтариш ёки ўз манфаатини фуқаро манфаатидан кўра устун қўйиш масаласи кўндаланг бўлиб қолади. Бўлган Кал унга ёлғиз фарзанди Ёдгорни Асқар тоғида қурбон қилган тақдиридагина онанинг фарзанди тирик қолиши мумкинлигини башорат қилади. Демак, Алпомиш ё “нафснинг қули бўлиши керак, ёки нафс унинг қули бўлиши керак”. Алпомишнинг фарзанди Ёдгор (Ферузбек Шаропов) қурбон бўлиши мумкинлигини билса-да, “Марднинг фарзанди мард бўлади”, деган ақидага риоя қилиб, бу даҳшатли ҳукмга рози эканлигини билдиради.
Онанинг фидойилиги ҳам учинчи синов арафасида. У ўзгаларнинг бахтсизлиги эвазига ўз бахтига эришиши мумкин. Бироқ она бунга йўл қўймайди ва Тангридан нимани сўраса, ижобат этишини сўраб беришликни эл-юртдан илтимос қилади. Тонг Ёруғ Асқар тоғининг чўққисига чиқиб, фарзанди ота олмаган ОҚ ҒОЗга айланади. Ёлғиз Мерган уни отиб, дарддан фориғ бўлади.
Ҳаётда олий тушунчалар сохталари билан алмаштирилса, ахлоқ билан ахлоқсизликнинг фарқи қолмаса, қадриятлар қадрсизланса, тараққиётни ич-ичидан кемираётган қусурлар асло йўқолмайди. Драматург Усмон Азимнинг минг йиллик ривоят заминида ёзилган “Тонг отган тарафларда” драмасида ҳам ор-номус, фидокорлик, қатъият каби халқимизнинг онгу шуурига сингдириб келинган қадриятларимиз ёритиб берилган. Она Тонг Ёруғ ўғлини Тақдирнинг қўлига топшириб қўймайди. Ҳаётининг давом этиши учун тинимсиз курашади. Шу курашлар жабҳасида у маънавий юксакликка эришади. Мавлоно Жалолиддин Румий ғазалларидан бирида, “Ўлимга юз бургилу, пардани чок эт. Лекин лаҳадга элтувчи ўлимни эмас, янги руҳ туғдирувчи ўлимни танла”, - деб бежизга ёзмаган. Онаизорнинг ғозга айланиб, маънавий юксакликка парвоз этиши, фарзанди отган ёйдан ҳалок бўлиши Тонгли эли ҳаётининг давом этишига сабаб бўлади.
Туркий мифологияда ғоз тимсоли муқаддас қуш сифатида ҳаётнинг давомийлигини англатган. Шу маънода драматург бу тимсолни драмага киритиб, ундан асарда тасвир этилган воқеаларни ўзаро боғлаб, уларни магнитлантириб турувчи тафсил сифатида фойдаланган. Ўзининг юриш-туриши, хатти-ҳаракати билан бошқаларга ўрнак бўладиган фидокор онагина ўз фарзандни эл-юрт учун жон куйдирадиган фидойи фарзанд қилиб тарбиялайди. Спектаклни томоша қилиш жараёнида томошабинлар хаёлида: “Миллатнинг келажаги ҳаёт қийинчиликларидан қўрқмайдиган, довюрак, мард ва қатъиятли оналаримизнинг қўлидадир”, - деган фикр барқарорлашиб боради.
Nigora Umarova
05.02.2014, 12:37
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ 2014 ЙИЛ ФЕВРАЛЬ ОЙИ РЕПЕРТУАРИ
1 Шанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
2 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
3 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
4 Сешанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
5 Чоршанба “Ўткан кунлар” А.Қодирий
6 Пайшанба “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
7 Жума “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
8 Шанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
9 Якшанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
10 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
11 Сешанба “Йиғлама қиз” Р.Махамаджонов
12 Чоршанба “Ойдин” Р. Муҳаммаджонов
13 Пайшанба “Омон бўлгин азизим!” В.Дельмар
14 Жума “Имкон” Л.Махмудов
15 Шанба “Кўнгил” Э.Хушвақтов
16 Якшанба “Андишали келинчак” Э.Хушвақтов
17 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
18 Сешанба “Сенга бир гап айтаман” А.Иброхимов
19 Чоршанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
20 Пайшанба “Тақдир синовлари” Қ.Норқобил
21 Жума “Ўткан кунлар” А.Қодирий
22 Шанба “Сизсиз ўтмас кунларим” Э.Хушвақтов
23 Якшанба “Ўзбекча рақс” Н.Аббосхон
24 Душанба ДАМ ОЛИШ КУНИ
25 Сешанба “Рустам” У.Исмоилов
26 Чоршанба “Тонг отган тарафларда” У.Азим
27 Пайшанба “Танхо юлдузим” Э.Хушвақтов
28 Жума “Халала” Р.Н.Гунтекин
albatros
30.05.2014, 12:35
Kecha Nigora opa bilan (taklifiga binoan) “Shams & Qamar” teatr studiyasiga borgandim. Studiya e’loniga ko’ra Lermontovning «Demon» («Iblis») dostoni va Chingiz Aytmatovning “”Jamila”qissasi asosida tayyorlangan sahna ko’rinishi namoyish etilishi kerak ekan. Bu yerda ilk marta borgandim. Oddiygina sahna, kamtarona muhit, 4-5 kishilik jamoa bunday buyuk asarlarni yuqori darajada namoyi etishiga avvaliga ishonmadim. Keyin esa … Keyin esa kutganimdanda a’lo ijoroni guvohi bo'ldim.
Avvaliga “Jamila” qissasining sahna ko’rinishi namoyish etildi. Sahnagi har bir detallar, tanlangan ketma –ket namoyish etilgan musiqalar, asar qahramonlarining kiyinish va mahoratli ijrolari asar voqealari bo’lib o’tgan sovuq urush darvlarini, insonlar boshida tushgan ogír kunlar, qiyinchiliklarni esga solib yuboradi. Doniyor va Jamilaning kechinmalari haqida so’zlab beruvchi sahna ko’rinishini tamosha qilarkanman, Lui Aragonning bu asarga yuqori baho berganligi bejiz emasligiga yana bir bora amin bo’ldim.
Biroz tanaffuzdan so’ng Usmon Nosir tarjimasi asosida tayyorlangan Lermontovning «Demon» («Iblis») dostonini sahna ko’rinishini tamosha qildik. Quvg’indi ruh timsolidagi birgina qahramonning o’zi butun bir asar voqealarini harakatlar, qisqa she’rlar va tanlangan go’zal musiqalar hamohangligida namoyish etib berdi. Aktiyor asar qahramoni Tamaraning achchiq hayotini haqida ko’rinishni namoyish etib berar ekan, bu asarda butun insoniyatning qismatini namoyon etdi. Odam Ato va Momo Havo taqdiri, dinlar orasidagi uygúnlik, yovuzlik va ezgulik orasida kurash haqidagi bu sahna ko’rinish – insoniyatning butun hayoti kurashlarlardan iboratligini uqtiradi tomoshabinga.
Shundan so’ng ijodiy jamoa bilan suhbat qildik. Ular ijrosidagi jonli ijrodagi qo'shiqlar, savol javoblar asosida bo’lib o’tgan muloqot bu ahil jamoaning ijodiy faoliyati haqidagi ko’p ma’lumotlarni bilib olishga zamin yaratdi. Xullas, o’tgan bu kunim mazmunli, va muhimi "nimadir" olishimga xizmat qildi, - desam xato bo'lmaydi. Sahnalashtirilgan ibrat olgulik bu asarlarni boshqalarga ham tamosha qilishni tavsiya etgan bo’lardim.
Nigora Umarova
13.06.2014, 09:44
2014 йилнинг 19 июни, соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.
Ўзбек театри ва унга бугунги кунда томошабин нуқтаи назаридан нималар етишмаётганлиги юзасидан саволларингиз бўлса учрашувда қатнашиб жавоб олишингиз мумкин.
https://img.uforum.uz/images/etqvmnj4942044.jpg
Баҳодир Йўлдошев 1945 йили Самарқанд шаҳрининг Каттақўрғон вилоятида таваллуд топган.
У саҳналаштирган "Қароқчилар" (Шиллер), "Тирик мурда" (Лев Толстой), "Абу Али ибн Сино" (Уйғун), "Беруний", "Ибн Сино", "Юлдузли тунлар" (Пириқул Қодиров), "Мен Чилига ишонаман" (Чичиков),"Комиссия" (Ўлмас Умарбеков), "Ғариблар" (В.Дельмар), "Нодирабегим" (Туроб Тўла), "Бой ила хизматчи" "Холисхон", "Майсаранинг иши" (Ҳамза), "Келинлар қўзғалони", "Фаhмонбиби аразлади" (Саид Аҳмад), "Искандар" (Шуҳрат Ризаев), "Отасининг қизи" (Исфандиёр Ҳайдаров), "Қора камар" (Шукур Холмирзаев) асарлари халқимиз томонидан самимий кутиб олинган.
"Шарқ тароналари Халқаро мусиқа фестивали, Мустақиллик тантаналари, Наврўз байрамига бағишланган театр томошаларининг бош режиссёри.
“Shams & Qamar” teatr studiyasiga borgandim
"Театр начинается с вешалки" деганларидек, авваламбор, театр-студия қаерда жойлашгани, қандай топиб бориш мумкинлигини ёзсангиз ёмон бўлмасди.
Nigora Umarova
13.06.2014, 15:31
“Shams & Qamar” teatr studiyasiga borgandim
"Театр начинается с вешалки" деганларидек, авваламбор, театр-студия қаерда жойлашгани, қандай топиб бориш мумкинлигини ёзсангиз ёмон бўлмасди.
Дом детского творчества возле центра Луночарского по адресу ул. Ипак йули 253-а. Чуть не доезжая до остановки Центра Луночарского, с левой стороны.
Телефоны администраторов "Шамс-и-Камар": (+99893) 530 67 33, (+99893) 5464012.
Nigora Umarova
13.06.2014, 15:42
Biroz tanaffusdan so’ng Usmon Nosir tarjimasi asosida tayyorlangan Lermontovning «Demon» («Iblis») dostonini sahna ko’rinishini tamosha qildik. Quvg’indi ruh timsolidagi birgina qahramonning o’zi butun bir asar voqealarini harakatlar, qisqa she’rlar va tanlangan go’zal musiqalar hamohangligida namoyish etib berdi. Aktiyor asar qahramoni Tamaraning achchiq hayotini haqida ko’rinishni namoyish etib berar ekan, bu asarda butun insoniyatning qismatini namoyon etdi. Odam Ato va Momo Havo taqdiri, dinlar orasidagi uygúnlik, yovuzlik va ezgulik orasida kurash haqidagi bu sahna ko’rinish – insoniyatning butun hayoti kurashlarlardan iboratligini uqtiradi tomoshabinga.
Тени и явь Лермонтовского Демона
в версии театра Шамс-и-Камар отличаются от "врубелвского" понимания и видения образа Демона знакомого нам больше по "картинке" в учебниках по родной речи. Да и спектакль в постановке Нурбека Гафурова называется "Изгнанный дух". Маленькая и узкая аудитория-класс разделена режиссёром на две части и перегорожена холстом. На холсте, - освященный дальним прожектором он становится экраном, - в пластическом воплощении является зрителю тот самый мятущийся Дух. Пред холстом - его человеческая плоть в яви... Сам же Демон, вполне узнаваемый парень из соседней подворотни, но он как раз из тех, что отчаянно и по юношески категорично хочет понять кто он есть таков?! Прямо здесь и сейчас!!! И энергия его желания решить все вселенские вопросы такова, что зритель мгновенно вовлечён в эту странным образом житейско - вселенскую историю бунтующего Духа соседского Юноши... Юноша - Дух - Сохидилло Ахмадуллаев. Режиссёр - Нурбек Гафуров.
https://img.uforum.uz/images/ttokxey6573592.jpg
Nigora Umarova
13.06.2014, 15:54
Менинг қайғум бўлса, муттасил,
Шу ердадир, ҳеч қачон ўлмас,
У мен каби абадий асл,
Мендек унинг охири бўлмас!
Гоҳ илондек, ўйнар,тўлғанар.
Гоҳ оловдек куйдириб, ёнар.
Гоҳ тош каби фикримни босар,-
Ўлган умид,ўлган эҳтирос
Қабридир у. Асти бузилмас!...
Лермонтов, "Иблис"дан.
"Шамс- Қамар" театр студиясининг Михаил Лермонтовнинг "Иблис"("Демон", Усмон Носир таржимаси асосида) саҳналаштирилган "Қувилган руҳ" моноспектакли рамзий жиҳатдан таъсирли чиқибди. Спектакль бошида гап-сўзсиз пластик ҳаракатларнинг Майкл Нейман, "La Dilletante", "интерконтиненталь" триосининг мусиқалари билан ижросини кўрган одам "Буни Лермонтовга нима алоқаси бор экан?" дея ҳаракатлардан "Қиссаси Рабғузий"даги "Одам Атонинг яратилиши" воқеасини, Абдурауф Фитратнинг "Шайтоннинг Тангрига исёни"ни, Булгаковнинг "уста ва Маргарита"сидаги Пилат ва Иешуани", Улуғбек Ҳамдамнинг "Исён ва итоати"ни, Исажон Султоннинг "Боқий дарбадари"ни тасаввур қилди. Ислом, насронийлик, буддавийлик ақидаларини гап-сўзсиз кўргандек бўлади.
Бироқ,
"Одам недир? Недир иш, умри?
Келиб кетган ва келиб кетар..
Умид борки, ҳукмдор Тангри,
Ҳукм этса ҳам авф эта олар"
-ни эшитгачгина, "Демон"ни англади. Нур ва парда ортидаги ўйинлар, хуллас, бир актёр спектакли Румий фалсафасида таъкидланганидек, ҳар кимга "синган ҳақиқат кўзаси"нинг парчаларини бирлаштириш ғоясини беради
https://img.uforum.uz/images/prqbwbq3117528.jpg
albatros
13.06.2014, 17:20
Ҳар бир режиссёр ёки ижодкор бирор янги асар устида ишлар экан, аввало халққа манзур бўлишини истайди. Худди шундай юксак режаларни қўлидан тутган ёш режессёр Тошкент Давлат санъат ва маданият институти талабаси Фарҳодбек Саидов ҳам ана шундай мақсадларни ўз олдига қўйган кўринади. Куни кеча Ўзбек драма театрида унинг илк режиссёрлик иши ёзувчи Фарида Усмоннинг “Қиз келин” асари асосида тайёрланган спектаклининг тақдимотида намоён бўлди. Асар воқеалари ёш қиз Зумрад (Дилрабо Тошпўлатова), ресторан хизматчиси Саттор (Илҳом Бердиев) ва ошиқ йигит Мамарайим (Сирожиддин Сатторов) кечинмаларини ўз ичига қамраб олган.
Спектакль жараёнида саҳнанинг орқа фонида гитара куйи асосида актрисалар Изроҳат Муротова ва Маҳбуба Хуррамовалар Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида, режиссёр Сайфиддин Мелиев куй басталаган қўшиқларни куйлаб туришди.
Дастлаб асар ҳақида икки оғиз сўз:
Воқеаларнинг асосий қисми “Мадонна” деб номланувчи ресторанда бўлиб ўтади. Кенг катта ресторан. Деворларида машҳур рассомларнинг санъат асарлари илиб қўйилган. Шулар қаторида уйғониш даврининг буюк рассоми Леонардо Да Винчининг машҳур “Мадонна” (“Жаконда”) асари ҳам бор (Бу шу рестораннинг номи билан боғлиқ бўлса керак). Тамадди қилиш илинжида келган қиз(Зумрад) ушбу ресторанни ёқтириб қолади. У катта ва шинам хонани айланар экан, деворда осиб қўйилган суратларга кўз югуртиради. “Мадонна” суратини кўрганда эса унда аёллар қисматини кўргандек бўлади. Яъни у суратдаги аёлни энг бахтли аёл тимсоли деб ўйлайди.
Батафсил: (http://kultura.uz/view_4_r_2299.html)
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot