Просмотр полной версии : Ким нима ўқияпти?...
Дэн Брауннинг "Да Винчи сири" китобини ўқиб тугатдим, киноси билан анчагина фарқли томонлари бор экан...
Masud Mahsudov
29.04.2012, 22:18
Адибимиз Тоҳир Маликнинг "Фалак" қиссасини ўқиб чиқдим, жудаям яхши ёзилибди, бошқаларга ҳам ўқишни тавсия қиламан...
Bobir Samadov
11.12.2012, 00:07
ФОрумдошлар, яқинда бир кишини уйида "Барзах хаёти" деган китобга кўзим тушди, қайтишда ўқиб туришга 1-2 кунга сўрарман деб ҳаёл қилдиму, ёдимдан кўтарилибди. бир-икки кундан кейин қўнғироқ қилсам, бошқа бир киши олган экан. Бозордан топа олмадим. мабодо бирорталарингизда электрон кўриниш бўса манзилини берворинглар!
AbdulAziz
11.12.2012, 18:53
Gabriel Garsia Markesning "Buzrukning kuzi" romanini eshitib chiqdim (Baraka topsinlar, Ibrohim G'afurov juda mahorat bilan tarjima qilibdilar).
Yana Aleksandr Dyumaning "Graf Monte Kristo" romanini ham tugatdim.
AbdulAziz
19.12.2012, 18:59
Дэн Брауннинг "Да Винчи сири" китобини ўқиб тугатдим, киноси билан анчагина фарқли томонлари бор экан...
Men ham tugatdim. Lekin asarning g'oyasi, ayniqsa, Iso Masih haqidagi turli uydirma va tuhmatlari menga yoqmadi.
Men ham tugatdim. Lekin asarning g'oyasi, ayniqsa, Iso Masih haqidagi turli uydirma va tuhmatlari menga yoqmadi.
Бу бадиий тўқимадир балки, билъакс қандайдир асос бўлмаса, ёзувчи асарида акс эттирмаса керак. Янаям билмадим, ВА.
AbdulAziz
20.12.2012, 11:46
Бу бадиий тўқимадир балки, билъакс қандайдир асос бўлмаса, ёзувчи асарида акс эттирмаса керак. Янаям билмадим, ВА.
Asarda yahudiylik, nasorolik, ma'jusiylik, sionizm g'oyalari mohirona qorishtirib tashlangan. Iso alayhissalom haqidagi uydirmalarga kelsak, musulmon shaxs uchun Iso Masih haqida Qur'on va sahih hadislarda keltirilgan ma'lumotlar kifoya qiladi. Zero, aynan nasoro olamidagi turli mazhablarning ham Iso Masih haqidagi aytayotganlari bir-birini inkor etayotganligi fikrimizga dalildir.
Yuldashev
25.02.2013, 14:51
Айни пайтда Фридрих Ницшенинг - "Так говорил Заратустра. Книга для всех и ни для кого" фалсафача романини ўқимоқчиман.
Тавсия этаман, Альбер Камю - "Посторонний".
Айни пайтда Фридрих Ницшенинг - "Так говорил Заратустра. Книга для всех и ни для кого" фалсафача романини ўқимоқчиман.
Тавсия этаман, Альбер Камю - "Посторонний".
Яхши китоблар. Фақат Ницшенинг "Падающего толкни" деган ибораси мен учун ҳалигача тушунарли эмас. Альбер Камюнинг "Чума" романини анча вақт илгари ўқигандим, бундай ҳодиса ҳозирда бўлиши мумкин эмас деб ўйлардим, аммо бир неча йил илгари Ҳитойнинг қайсидир тоғли худудида айнан шундай вабо касаллиги тарқалганлигини эшитиб ҳайрон қолгандим...
Masud Mahsudov
10.03.2013, 20:45
Ўтган ҳафта Эфраим Севеланинг "Остановите самолет - я слезу!" деган китобини ўқидим, роса қизиқарли асар экан ))))
Anvar Atakhanov
10.03.2013, 23:00
Яхшиям свет ўчиб туради, Ўткир Хошимовнинг "Икки эшик ораси" деган китобини ўқиб тугатиб қўяй дедим
Shokir Dolimov
10.03.2013, 23:07
Яхшиям свет ўчиб туради, Ўткир Хошимовнинг "Икки эшик ораси" деган китобини ўқиб тугатиб қўяй дедим
Максим Пешков (Горкий) каби, шам ёруғида ўқийсизми?
Бу ойда Саломат Вафонинг "Оворанинг кўрган кечирганлари", Улуғбек Ҳамдамнинг "Сабо ва Самандар" романларини ўқиб чиқдим.
Улар ҳақида яхлит бир фикрга ҳозирча келганим йўқ. "Сабо ва Самандар" да воқеалар ривожида ҳам, ечимда ҳам қандайдир зўракилик, сунъийлик сезилади, менимча.
Саломат Вафони романида ҳам барча бало-қазолар йиғилиб, қаҳрамоннинг бошига ёғдирилгандек, қаҳрамон иродасидан айрилиб, тубанлик сари шўнғигандек туюлади.
Май ойида шунингдек, ziyouz.com электрон кутубхонасидан Саид Ахмаднинг "Йўқотганларим ва топганларим" (http://www.ziyouz.com/downloads/uploads/said_ahmad_yuqotganlarim_va_topganlarim_ziyouz_com .zip) ни ўқиб чиқдим.
Айрим романлар , адабиётшунослик бўйича мақолаларда "менгзаш, менгзатиш" каби сўзлар жуда кўп ишлатилади. Менгзаш, тушунишимча, ўхшатиш, қиёслаш маъносини беради. Бу сўз кундалик оғзаки нутқда деярли учрамайди, уни ишлатилиши ҳам охирги 15-20 йил ичида бошлангандай. "Сабо ва Самандар" романини ўқиганимда негадир синонимлар ишлатилмасдан зўр бериб фақат "менгзаш" ишлатилган (синонимлар кўплиги тилнинг бойлигини англатиши маълум).
Китобхон сифатида, эҳтимол ёшликдан бу сўзга кўникмаганлигим учун, бу сўз ҳар сафар учраганда негадир ноқулайлик сезаман, бу сўз атайин ижодкорни китобхондан бир поғона юқори туришини таъкидлагандай ("мана бу гапни мағзини чақ, жиян" ("Қутлуғ қон", Ойбек) дегандай) туюлади.
Мен, агар бадиий асар битилган оригинал тилни билмасам, имкон даражасида менга тушунарли бўлган тилдаги биринчи таржимасини ўқишга ҳаракат қиламан. Фикримча, оригиналдан инглизчага, инглизчадан русчага ва ундан кейин ўзбек тилига таржима қилинган асарлар пировард натижада муаллиф етказмоқчи бўлган фикрни йўқотиб қўяди.
Хуллас, бир аммалаб "Алкимёгар"нинг португалчадан тўғридан - тўғри русчага ўгирилган вариантини (1990 йилдаги) топиб, ўқиб чиқдим.
Бир гап билан айтганда - "эссиз кетгазган вақтим"...
Nigora Umarova
10.06.2013, 06:06
Ўтган ҳафта Эфраим Севеланинг "Остановите самолет - я слезу!" деган китобини ўқидим, роса қизиқарли асар экан ))))
Rahmatli Ozod Sharafiddinovning o'zbek tilidagi tarjimasi asosida 2005-yillarda "Jahon adabiyoti" jurnalida 2005-yillrda chop etilgandi. Har bir gapning tagida yashirin kinoya mujassam asar.
Nigora Umarova
10.06.2013, 06:09
Хуллас, бир амаллаб "Алкимёгар"нинг португалчадан тўғридан - тўғри русчага ўгирилган вариантини (1990 йилдаги) топиб, ўқиб чиқдим.
Бир гап билан айтганда - "эссиз кетгазган вақтим"...
Таржима юқори даражада қилинганми ёки...
Баъзан юқори даражада қилинган таржима ҳам ўртамиёна асар савиясини кўтаради ва китобхонда яхши таассурот қолдиради.
zafar Jalilov
17.02.2015, 15:02
Ли Мён Бакнинг "Муъжиза содир булмайди" китобини каердан топса булади илтимос ёрдам бериб юборсангиз кидириб тополмаяпман.
Рус тилида (http://www.twirpx.com/file/1080975/)
Ли Мён Бакнинг "Муъжиза содир булмайди" китобини
баҳонада ўқиб чиқдим.
баҳонада ўқиб чиқдим.
Хулосангиз қандай? Агар мумкин бўлса, албатта.
Хулосангиз қандай?
Хулоса китобнинг номидан келиб чиқади. Муаллиф болалиги, ўсмирлиги оғир меҳнат билан ўтганлигига қарамай, билимга чанқоқлиги, меҳнаткашлиги, тўғрисўзлиги, ўз устидан тинмай ишлаши туфайли Кореядаги Хондэй концернида оддий бухгалтердан президентликгача боради, кейин эса Корея президенти бўлади. Бунда ҳеч қандай мўжиза йўқ.
Яхшиям свет ўчиб туради, Ўткир Хошимовнинг "Икки эшик ораси" деган китобини ўқиб тугатиб қўяй дедим
Ha-a, juda yahshi kitob...ta'sirli.
Anvar Atakhanov
09.03.2015, 13:33
Яхшиям свет ўчиб туради, Ўткир Хошимовнинг "Икки эшик ораси" деган китобини ўқиб тугатиб қўяй дедим
Ha-a, juda yahshi kitob...ta'sirli.
Кизик вокеа: Санкт-Петербургнинг "Юнона" деган бозори. Шанба куни "барахолка" булади. Битта "запчаст" керак булиб айланиб юрувдим бир темир-терсак сотувчи рус одамнинг лавкасида бир чеккада битта китоб турибди. Темирнинг орасида канака китоб булиши мумкин деб якинрок келиб карасам рахматлик Уткир Хошимовнинг "Дафтар хошиясидаги битиклар" китоби турибди. Китобни кулимга олиб сотувчидан китоб каердан келиб колганини сурасам "Да одинь человек оставил мне за так, не хотел выбросить" деди ва 50 рублга шу китобни сотиб олдим. Хозир хар куни метрога тушганимда укиб кетаяпман. Шунакасиям буларкан...
Шафтолибек
09.03.2015, 13:53
Mavzu buyicha emas, sorri. Qattan O'zbek tilda kirillcha badiy adabiyot kuchirib olsam mumkin? sayt nomi yoqi silkasi kerak, rahmat
Anvar Atakhanov
09.03.2015, 14:01
Mavzu buyicha emas, sorri. Qattan O'zbek tilda kirillcha badiy adabiyot kuchirib olsam mumkin? sayt nomi yoqi silkasi kerak, rahmat
Ман ziyouz.com, turklib.uz сайтларидан кучирардим.
Хозир
"Sherlok Holms va Doktor Vatsonning sarguzastlari" ni o'qiyapman. Ajoyib kitob...
Nigora Umarova
01.04.2015, 13:08
Бахтиёр Абдулғафурнинг асарини бир нафасда ўқиб чиқдим. "Оламлар кураши"да "Доктор Моро ороли"даги одам-ҳайвон аралашмасидаги гибрид махлуқотларни, "Ширин қовунлар мамлакати"даги Акромвой каби қизиқувчан ва қатъиятли Рустамни, сеҳрли эртаклардаги девларни, "Гамми айиқлари"даги гоблинларни, "Гарри Потернинг саргузаштлари"даги баъзи элементларни ҳам учратдим, улар билан номоддий оламда, ер ости салтанатида бирга сайёҳат қилдим, бир зум бўлса-да болаликка қайтдим. Бахтиёрнинг ютуғи, "Инсон қалбида ёмонлик, зулм, қаҳр кўпайса, ундан ёвузлик тимсоли малика Нурния озуқа олиши, ушбу иллатларга ружу қўйган инсонлар қанчалик кўпайса, шунчалар қудратга тўлиб боришивни маҳорат билан очиб берганлигида, виртуал ҳаёт билан реал ҳаётнинг анча фарқи борлигини китобхонга етказиб беришга ҳаракат қилганида.
Китоб муаллифи таъкидлаганидек, ҳар бир исоннинг қалбидаги эзгулик жавҳари йўқолмасин, акс ҳолда у англаб етмайдиган махлуққа айланади. Бугунги ахборотлар уммонида чўкиб кетаётган инсон фақат ақлига бўйсунса, қалби ўлиши, ўзлигини унутишидан Ўзи асрасин. Асар бир бонгдек. Иложи бўлса ушбу қиссани мактаб дарслигига киритиш керак.
https://img.uforum.uz/images/jysvpcm6722496.jpg
Бахтиёр Абдулғафурнинг асарини бир нафасда ўқиб чиқдим. "Оламлар кураши"да "Доктор Моро ороли"даги одам-ҳайвон аралашмасидаги гибрид махлуқотларни, "Ширин қовунлар мамлакати"даги Акромвой каби қизиқувчан ва қатъиятли Рустамни, сеҳрли эртаклардаги девларни, "Гамми айиқлари"даги гоблинларни, "Гарри Потернинг саргузаштлари"даги баъзи элементларни ҳам учратдим, улар билан номоддий оламда, ер ости салтанатида бирга сайёҳат қилдим, бир зум бўлса-да болаликка қайтдим.
Аудитория? Фарзандларимга олиб берсам буладими?
Бахтиёр Абдулғафурнинг асарини бир нафасда ўқиб чиқдим.
Bugunoq izlashni boshlayman.
Iltimos, imkon bo'lsa yahshi kitoblarni tavsiya qilsangiz topishga harakat qilardim.
Nigora Umarova
24.04.2015, 13:55
Аудитория? Фарзандларимга олиб берсам буладими?
Аудитория 9-15 ёшгача бўлса керак. Асарни қабул қилиш боланинг дунёқараши, фикрлашига кўра бўлади. Қайсдир жиҳатдан "Сеҳрли қалпоқча ёки Ҳошимжоннинг саргузаштлари"га ҳам ўхшайди.
Болаларга тарбиявий аҳамияти - виртуал оламда жасорат кўрсатишдан ҳаётда жасорат кўрсатишнинг фарқли жиҳатлари очиб берилганлигида.
Nigora Umarova
24.04.2015, 14:17
Bugunoq izlashni boshlayman.
Iltimos, imkon bo'lsa yahshi kitoblarni tavsiya qilsangiz topishga harakat qilardim.
Болалар адабиётиними ёки катталар адабиётини?
Болалар адабиётиними ёки катталар адабиётини?
Imkon bo'lsa ikkisi ham. Oldindan rahmat.
Эрнст Хемингуэйнинг "Чол ва Денгиз", "Алвидо қурол" асарлари битта китоб бўлиб чиқибди. Бошладим, қачон тугатаман билмадим.
Икки марта ўқишга арзимайдиган китоб бир марта ўқишгаям арзимайди дейишадику.
Охирги пайт жуда кўп электрон китоблар ўқиб чиқдим.
- У. Черчилль
Вторая мировая война,
Мировой кризис,
История англоязычных народов
- И. Сталин
Полное собрание сочинений
(хаммасини эмас, урушгача бўлган ва урушдан кейинги томларини)
- Ф. Рузвельт
Беседы у камина
- М. Тэтчер
Искусство управлять государством (в процессе чтения)
- Ж.Л. Тьерио
Маргарет Тэтчер: От бакалейной лавки до палаты лордов
- И.Бунин
Темные аллеи
Anvar Atakhanov
04.05.2015, 22:58

Биронта давлатни олмокчисиз шекилли? :-))
Биронта давлатни олмокчисиз шекилли? :-))
Тарихга жуда қизиқаман, кутубхонамда Қадимги Греция, Рим тарихи, Цезар, Наполеон, Макиавелли, Карамзин ва бошқаларни китоблари кўп.
Nigora Umarova
12.05.2015, 22:05
Биронта давлатни олмокчисиз шекилли? :-))
Тарихга жуда қизиқаман, кутубхонамда Қадимги Греция, Рим тарихи, Цезар, Наполеон, Макиавелли, Карамзин ва бошқаларни китоблари кўп.
Менга ўзимизнинг тарихимиз акс этган ёзувчи Миркарим Осимнинг "Ўтрор фожеаси", "Темур Малик", "Синган сетор", "Алжабрнинг туғишлиши", "Тўмарис", "Широқ", "Жайҳун устида булутлар", "Зулмат ичра нур", "Карвон йўлларида" қиссалари кўпроқ ёқади.
EZOP (masallar).
Toshket. "Cho'lpon" - 2001.
Dono fikrlar juda ustalik bilan bayon etilgan ekan.
Эркин Аъзамнинг "Шовқин" романини ўқиб чиқдим.
Роман нима мақсадда ёзилганини тушунолмадим. Бир тарафдан, 70-80 йилларда ўзбек киносидаги муҳит, айрим таниш "арбоб"ларнинг ҳаёт тарзи хроникаси дейиш мумкин.
Бошқа тарафдан, романни иккинчи номини "Масковдаги ишқий саргузаштлар" деб қўйса ҳам бўларди.
Хуллас, роман ниманидир кўзлаб ёзила бошлангану, кейин воқеалар шовқинида мақсадни йўқотиб қўйган кўринади.
Энди Исажон Султоннинг "Озод" романини ўқияпман. Муаллиф романни Озод Шарафиддинов хотирасига бағишлашини кўриб, китобни олдим. Лекин...
Коэльонинг "Алхимик"и битта ривоят асосида яратилиб, маълум вақт машҳур бўлди. Айтматовнинг "Асрга татигулик куни" утмиш, замона, келажакни қамраб олсада, манқурт тўғрисидаги ривояти билан эсда қолди.
Умуман, шарқда наср ҳам назм ҳам ривоят асосида қурилгани маълум. "Шоҳнома", "Минг бир кеча", "Калила ва Димна", "Мантиқ ут тайр" ни эслаш кифоя манимча.
Хуллас, "Озод" романи ҳам ривоятлар асосига қурилган.
Бахтиёр Абдулғафурнинг асарини бир нафасда ўқиб чиқдим. "Оламлар кураши"да "Доктор Моро ороли"даги одам-ҳайвон аралашмасидаги гибрид махлуқотларни, "Ширин қовунлар мамлакати"даги Акромвой каби қизиқувчан ва қатъиятли Рустамни, сеҳрли эртаклардаги девларни, "Гамми айиқлари"даги гоблинларни, "Гарри Потернинг саргузаштлари"даги баъзи элементларни ҳам учратдим, улар билан номоддий оламда, ер ости салтанатида бирга сайёҳат қилдим, бир зум бўлса-да болаликка қайтдим. Бахтиёрнинг ютуғи, "Инсон қалбида ёмонлик, зулм, қаҳр кўпайса, ундан ёвузлик тимсоли малика Нурния озуқа олиши, ушбу иллатларга ружу қўйган инсонлар қанчалик кўпайса, шунчалар қудратга тўлиб боришивни маҳорат билан очиб берганлигида, виртуал ҳаёт билан реал ҳаётнинг анча фарқи борлигини китобхонга етказиб беришга ҳаракат қилганида.
Китоб муаллифи таъкидлаганидек, ҳар бир исоннинг қалбидаги эзгулик жавҳари йўқолмасин, акс ҳолда у англаб етмайдиган махлуққа айланади. Бугунги ахборотлар уммонида чўкиб кетаётган инсон фақат ақлига бўйсунса, қалби ўлиши, ўзлигини унутишидан Ўзи асрасин. Асар бир бонгдек. Иложи бўлса ушбу қиссани мактаб дарслигига киритиш керак.
Ушбу китобни топдим. Иккитасини сотиб олдим.
Ажойиб асар экан. Укишни давом этамиз...
Саломат Вафонинг "Номсиз кема" хикоялар тўпламини ўқияпман.
Айрим хикояларни ўқиганда "Оворанинг кўрган-кечирланлари" дек қора бўёқлар кўпайиб кетгандек туюлди. Лекин бошқа тарафдан кундалик хаётда, яқин ёки танишларимиз турмушида хамма нарса силлиқмаску, муаммолар етиб ортади. Манимча, бу асарларни мустақиллик даври реализми дейиш мумкин.
Маълумки, "мустабид тузум" даврида одамлар давлат химоясида ёки қарамогида бўлишга, бепул олий маълумот, бепул медицина, ижтимоий химоя, иш билан таъминланганлик одатий хол эканлигига ўрганиб қолгандик. Мустақилликка эришгач, русчасига айтганда иждивенчестводан воз кечиш, давлатнинг вазифаси иқтисодий мустақилликга эришиш, бош ислохотчи булиш эканлиги айтилди. Шунга кўра хар ким ишбилармон бўлиши, иш жойини ўзи топиши ва охир оқибат, тан олиш керакки жамиятимизда ягона қадрият моддий бойлик орттириш, пул топиш бўлиб қолди.
Саломат Вафонинг хикояларида худди шу реализм тасвирланади.
Garri Pottet 1-kitob. Sh.Dolimov tarjimasi. Qo'limizga yetib keldi, kam bo'lmasin.
Muso Toshmuhammad o'g'li Oybekning "Bolalik xotiralari" kitobini oqiyapman. Maktab davrlarida o'qigandim.
Bilaman ajoyib asar, hayotimiz qanday o'zgargan, baxtlimiz o'zbeklar...
Sihat-Salomatlik
13.10.2015, 12:05
Эркин Аъзамнинг "Шов?ин" романини ў?иб чи?дим. Роман нима ма?садда ёзилганини тушунолмадим. Бир тарафдан, 70-80 йилларда ўзбек киносидаги му?ит, айрим таниш "арбоб"ларнинг ?аёт тарзи хроникаси дейиш мумкин. Бош?а тарафдан, романни иккинчи номини "Масковдаги иш?ий саргузаштлар" деб ?ўйса ?ам бўларди.
90-йиллардан кейин ёзилган асарлар ичида буна?алари кам эмас. Ўзим мактаб адабиёт дарслигига киритилган ёзувчиларнинг "иш?ий-эротик" ру?да ёзилган ?иссаларнинг бир нечтасини ў?иганман, лекин афсус бу асарларнинг номлари эсимда ?олмабди, балки бу яхшиликкадир... Менимча, бундай асарлар ёзилишига сабаб ёзишга арзигулик мавзуга ?ўл уролмаслик ёки бўлмаса иш?ий мавзудаги ?алам ўткирлигини ў?увчиларга намойиш этиш бўлса керак. Ёзувчилар даврасини оддий одам тушуниши ?ийин, балки иш?ий асарларда ?андайдир фалсафа уру?и бор деб ?исобланар.
Nigora Umarova
14.10.2015, 16:10
Саломат Вафонинг "Номсиз кема" хикоялар тўпламини ўқияпман.
Маълумки, "мустабид тузум" даврида одамлар давлат химоясида ёки қарамогида бўлишга, бепул олий маълумот, бепул медицина, ижтимоий химоя, иш билан таъминланганлик одатий хол эканлигига ўрганиб қолгандик. Мустақилликка эришгач, русчасига айтганда иждивенчестводан воз кечиш, давлатнинг вазифаси иқтисодий мустақилликга эришиш, бош ислохотчи булиш эканлиги айтилди. Шунга кўра хар ким ишбилармон бўлиши, иш жойини ўзи топиши ва охир оқибат, тан олиш керакки жамиятимизда ягона қадрият моддий бойлик орттириш, пул топиш бўлиб қолди.
Саломат Вафонинг хикояларида худди шу реализм тасвирланади.
Ҳақиқатдан ҳам адибанинг ҳикояларида қандай бўлса, шундай-реал тарзда, ҳаётни бежаб-бўяб кўрсатмай тасвирлаш услуби мавжуд. "Номсиз кема"ни ўқиш жараёнида - онасининг сўнгги дийдорига тўя олмаган фарзанд, ҳаёт ташвишларига ўралашиб қолган инсонлар тақдири, чегара ўртасида онанинг байроқ сифатида ҳилпираб турган рўмоли тимсоли, чегаранинг симли тўсиқларида кўзлари жовдираб онасининг тобутини кузатаётган, дард-аламга тўла асар қаҳрамони қиёфаси- буларнинг барча-барчаси кинотасмадек кўз олдингиздан ўтади. "Номсиз кема"ни ўқиётганда маҳзун мусиқа кишига ҳамроҳ бўлади.
"Номсиз кема"ни ўқиётганда
Хикояларнинг бирида Россиядан ишлаб кайтаетган ота ва угилнинг муносабатлари, йулдаги саргардонликлар жуда таъсирчан езилган. Асосийси, буларни хаммаси одамларнинг реал кундалик хаети.
Nigora Umarova
15.10.2015, 11:24
Хикояларнинг бирида Россиядан ишлаб кайтаетган ота ва угилнинг муносабатлари, йулдаги саргардонликлар жуда таъсирчан езилган. Асосийси, буларни хаммаси одамларнинг реал кундалик хаети.
Тўғри, адиба ҳаётида реализм етакчи ўринда туради. "Ғужум" ва "Ҳазорасп"ида у асотир ва реал ҳаёт унсурларидан моҳирона фойдаланган. Муҳими эса, рамзлар остида "нимкоса"ларни кўп топса бўлади. Ҳаёт фақат ёрқин ранглардан иборат эмас-ку...
Ҳикояларни ўқиб "бўғилиб" кетасиз. Ҳикоя қаҳрамонларига ачинасиз, ҳамдард бўласиз.
"Alvido bolalik" T.Malik yangi talqini.
Yahshi kitob ekan.
Nigora Umarova
10.11.2015, 12:25
"Alvido bolalik" T.Malik yangi talqini.
Yahshi kitob ekan.
Тоҳир Маликнинг "Шайтанатнинг жин кўчалари", "Самум" романларида ҳам "Алвидо болалик" қиссасининг қаҳрамонларини учратасиз. Романларда анча кенг берилган.
Nigora Umarova
10.11.2015, 12:55
"Зарарли китоблар хавфли эмас. Уларни осонгина топиб олиш, йўқотиб ташлаш мумкин. Фойдасиз китоблар эса жуда хавфли. Уларга эътибор бермаймиз, қарши курашмаймиз. Улар секин-аста авлодларнинг дидини тўмтоқлаштириб бораверади" — дейди "Akademnashr" нашриёти директори Санжар Назар суҳбатларнинг бирида. Бугунги кунда вақт кам бўлган бир даврда яхши китобни танлаб ўқиш ҳам алоҳида бир маҳоратни талаб қилади. Ёмон китобни ўқиб инсон ўз вақтини ўлдиради.
Куни кеча "Китоб олами" дўконидан "Академнашр" нашриётида чоп этилган
Раҳимжон Раҳматнинг "Адабиётдан чиқиш" китобини мутолаа қилаяпман. Уни ўқиган китобхон шеър билан "шиғир", кўпиксимон асарлар тўғрисида баҳсли фикрлар юритишга мажбур бўлади.
Бизга мактабда "Адабиёт" фанини "одобга ўргатувчи фан" деб ўргатишган эди. Бироқ, ҳозирги замонда адабиёт фақатгина "одоб ўргатиш" билан чекланиб қолмоқдамикан? Ижодкорнқандай шахс? Сўз масъулияти нимадан иборат? Модернизм, постмодернизмнинг ҳақиқий шаклини қандай ажратиб олса бўлади ва умуман -ИЗМлар ортида нима яширин. Шу каби саволларга қисман жавоб олса бўлади китобда.
https://img.uforum.uz/images/npsvtos5722426.jpg
Китобни ўқиб вақтим бекор кетмаётганлигига ишонмоқдаман.
Nigora Umarova
11.11.2015, 16:15
Шанба куни янги очилган "Китоб олами" га бордим ( "Пропагандист" деган китоб магазини буларди щу ерда).
Шахсан узим, узбек тилида Шухрат Ризаевнинг "Баходир Йулдошев театри", Олимжон Салимовнинг китоби, Рауф Парфининг сайланмаси, рус тилида Анна Ахматова, Б.Пастернак, А. Вознесенскийнинг шеърий тупламларини олдим.
Китобларни ўқиб чиқишга улгурдингизми?

:) Шeърий китоблар русчасига айтганда "под настроение", вакти келганда вараклаб чикищ учун.
Шухрат Ризаевни китобларини укияпман хозир.
Nigora Umarova
12.11.2015, 12:58
:) Шeърий китоблар русчасига айтганда "под настроение", вакти келганда вараклаб чикищ учун.
Шухрат Ризаевни китобларини укияпман хозир.
Шуҳрат Ризаевнинг "Баҳодир Йўлдошев театри"ни ўқиб чиқдим. Қизиқарли-я. Айниқса, спектакллар тўғрисидаги мақолаларнинг ўқиганингизда режиссёр саҳналаштирган ўша спектаклларни томоша қилгандек бўласиз.
Ҳозир режиссёр Олимжон Салимовнинг "Менинг касбим режиссёр" китобини ўқияпман. Китоб 2009 йилда нашр этилган экан. Китобни аввал нега учратмаганимга ҳайронман.
"Темир хотин" спектаклининг саҳналаштириш жараёнлари, режиссёрлик касбининг машаққатлари, зиддиятлар ёрқин ёзилган.
Nigora Umarova
12.11.2015, 13:01
Навбатдаги ўқийдиган китобим эса...
Мана буни ёзувчи томонидан қилинган "Кун совғаси" деса бўлади.
Эркин Аъзам томонидан китобхонларга "Эрталабки хаёллар"ини тақдим этиб китоб чиқарибдилар. Китобда "Гапни ўзидан бошлаган" ёзувчининг "Сиёсату сайёҳатлар"и, "Шап-шап дегунча..." фиқралари, "Йўл-йўлакай" ёзилган адабий қайдлари, "Ёндошлар, замондошлар"ининг портрет, хотиралари, "Менимча... Менича..." туркумидаги суҳбатлари жамланган.
Ёзувчининг ўзи ёзганидек, "Ўзим ўқимаганман, лекин - зўр!". Энди ўқишга бошлайман.
Айниқса, фиқраларнинг "Санъат - кимники?", "Юзга кириш... шартми?", "Шошмасдан шошилинг", "Андишасиз андишалар", "Ўзингиз ўқиганмисиз?", "Адабиёт ўз-ўзига хизматми?", "Нега бундай, нега бунақа?" сарлавҳалари киши эътиборини дарров оҳанграбодек ўзига тортмоқда.
https://img.uforum.uz/images/vqolnib1654937.jpg
https://img.uforum.uz/images/epaxzkh185471.jpg
Шуҳрат Ризаевнинг "Баҳодир Йўлдошев театри"ни ўқиб чиқдим. Қизиқарли-я. Айниқса, спектакллар тўғрисидаги мақолаларнинг ўқиганингизда режиссёр саҳналаштирган ўша спектаклларни томоша қилгандек бўласиз.
.
Ман хам китобни укиб чикдим. Укиб чикдиму, Баходир Йулдошевнинг спктакллари ва томошаларини кургим келди.
Россияда culture.ru (культура.рф) сайтида юзлаб спктакллар, фильмларни онлайн томоша килиш имконяти яратилган. Нега бизда шу каби сайт йук, нега бизда машхур фильм, спектаклларимиз двд еки бошка дискларда чикарилмайди? Жон деб олардик.
Илгарилари грампластинкада куп спектакллар чикариларди, ешлигимизда бизни уйдахам шунака пластинкалвр буларди, куп эшитганимиздан актерларни репликаларини ёддан билардик.
Nigora Umarova
16.11.2015, 10:12

utube.uz (http://utube.uz/search/result?query=баҳодир-йўлдошев) сайтида Баҳодир Йўлдошев "Дийдор" театр-студиясида саҳналаштирган спектакллар бор. Кўришингиз мумкин.
Миллий академик драма театрнинг А. Кассонанинг режиссёр В. Умаров саҳналаштирган "Дарахтлар тик туриб жон беради" спектаклини Ўрдадаги "Синема-Маркет" дўконида кўрган эдим.
Nigora Umarova
16.11.2015, 10:25
Ман хам китобни укиб чикдим. Укиб чикдиму, Баходир Йулдошевнинг спeктакллари ва томошаларини кургим келди.
Бу йил Баҳодир Йўлдошев тўғрисида 4 та китоб чоп этилди. Муҳаббат Тўлахўжаева, Рамзиддин Қодиров ва куни кеча 4-китоб - санъатшунос олим Элдор Мухторовнинг китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
(http://mytashkent.uz/2015/11/15/kniga-o-bahodire-yuldasheve/)
https://img.uforum.uz/images/thwnwic9631403.jpg
Nigora Umarova
16.11.2015, 18:36
Китоб ва китобхон ўртасидаги алоқа. Бугунги ноширчилик фаолияти талаб ва таклиф қонунига бўйсунадими? Ноширчиликнинг ўзига хос ҳаётий принциплари борми?
Бугунги кунда вақт тақчил бўлган замонда яхши китобни танлаб ўқиш мушкул бўлиб қолди. китоб кўп, вақт кам.
Эртага URadio.uz студиясида (http://uradio.uz) "Академнашр" (http://akademnashr.uz) нашриётининг директори Санжар Назар билан бўладиган мулоқотимиз шу ҳақида бўлади. Мулоқот тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса, саҳифамда ҳам қолдирсангиз бўлади.
Агар Санжар ака ношир бўлмаганларида, албатта етук адабий мунаққид бўлар эдилар. Буни уларнинг "ХХ аср ўзбек адабий танқидчилиги" китобидаги биргина мақоладан ҳам, 2000 йилларда адабий нашрларда чоп этилган мақолалардан ҳам билиб олса бўлади.
Ўз ишининг моҳир устаси бўлган ношир, албатта, асарни адабий синтез қилиш қобилиятига ҳам эга бўлиши керакмикан... Шунда енгил-елпи адабиётлар сони қисқарармиди?...
"Академнашр"да чоп қилинган китобларга назар солсангиз, у "Пуанкаре" бўладими, Рауф Парфи, Абдулкарим Баҳриддин, Ҳалима Аҳмад, Зебо Мирзо, Хосият Рустамоваларнинг шеърий тўпламларими ёки "Имло луғати", бошқа тилга оид луғатларми юксак савияси, дид билан безатилганлиги билан ажралиб туради. Бунда албатта дизайнер рассом Баҳриддин ака Бозоровнинг ҳам ҳиссалари бор.
Хуллас, ушбу нашриётда нашр этилиши режалаштирилган китоблар "минг чиғириқдан ўтказилиб", сўнгра "ғалвир сувдан кўтарилади".
https://img.uforum.uz/images/ggdwptg3080716.jpg
Шанба куни янги очилган "Китоб олами" га бордим ( "Пропагандист" деган китоб магазини буларди щу ерда).
Шахсан узим, узбек тилида Шухрат Ризаевнинг "Баходир Йулдошев театри", Олимжон Салимовнинг китоби, Рауф Парфининг сайланмаси, рус тилида Анна Ахматова, Б.Пастернак, А. Вознесенскийнинг шеърий тупламларини олдим.
Умуман хаёлдан кутарилибди, уша куни А. Дюманинг "Три мушкетера"ни хам олгандим. Мактаб, студентлик даврида укиб чиккандим, энди яна укийдиган булдим.
Nigora Umarova
20.01.2016, 13:52
Эркин Аъзамнинг "Шовқин" романини ўқиб чиқдим.
Роман нима мақсадда ёзилганини тушунолмадим. Бир тарафдан, 70-80 йилларда ўзбек киносидаги муҳит, айрим таниш "арбоб"ларнинг ҳаёт тарзи хроникаси дейиш мумкин.
Бошқа тарафдан, романни иккинчи номини "Масковдаги ишқий саргузаштлар" деб қўйса ҳам бўларди.
Хуллас, роман ниманидир кўзлаб ёзила бошлангану, кейин воқеалар шовқинида мақсадни йўқотиб қўйган кўринади.
"Шовқин"ни ўқиб чиқдим. Асарнинг "Шовқин" деб аталишига сабаб, шовқин-сурон ҳаётда осудалик истаб, ўтган ҳаётини мушоҳада қилиш жараёни кўрсатилганлигида деб билдим. "Хроника" ҳам крсатилган-у, бироқ моҳият қаерда бўлсанг ҳам ўзлигингни ва ўз илдизингни унутма деган ғоя эмасмикан?..
Асар бош қаҳрамони Фарҳоднинг туғилганлигида "Фидел" деб аталишида ҳам гап кўп.
моҳият қаерда бўлсанг ҳам ўзлигингни ва ўз илдизингни унутма деган ғоя эмасмикан?..
1. Банально
2. гоя йук жойда гояни кидириш ва уни топиш, тасанно.
Фарҳоднинг туғилганлигида "Фидел" деб аталишида
Совет даврида Алишерлар Алик, Санжарлар Санчо, Худойберган, Худойбердилар Богдан, Мирза ва бошка М дан бошланадигандар Миша каби узбекча исмларни "байналминалча" килиб чакириш русм булган.
Nigora Umarova
21.01.2016, 12:23
Совет даврида Алишерлар Алик, Санжарлар Санчо, Худойберган, Худойбердилар Богдан, Мирза ва бошка М дан бошланадигандар Миша каби узбекча исмларни "байналминалча" килиб чакириш русм булган.
Бунда эса акси. Фидел Кастронинг номига уйқаш қилиб "Фидель" деб исм қўйилган-у, бироқ бобонинг ўғлига танбеҳи орқали Фарҳод деб одамлар атай бошлашган. Паспортда- Фидель, ҳаётда- Фарҳод.
Хуллас, китоб ёлғон ғояларга алданиб қолган авлод ва ўзлигини таний бошлаган авлод ўртасидаги муносабат ҳақида. Китобдаги "шовқин-сурон" воқеалардан мен шуни англадим.
Sparc, ҳар бир китобхон асарга ўз ракрсидан қарайди. Шунга кўра таҳлил ҳам турлича бўлади. Мени фикрларим Сизнинг асар хусусида чиқарган хулосангизга мос келмаслиги табиий ҳолат.
Sparc, ҳар бир китобхон асарга ўз ракрсидан қарайди. Шунга кўра таҳлил ҳам турлича бўлади. Мени фикрларим Сизнинг асар хусусида чиқарган хулосангизга мос келмаслиги табиий ҳолат.
Буни инкор қилмайман. Лекин сизнинг бу асар хақидаги фикрларингиз негадир мени фикрларимни инкор қилишдан иборат. :)
Лев Толстойнинг "Война и мир" романини ўқиб чиқдим. Студентлик пайтида ўқиганим эсимда.
Nigora Umarova
13.04.2016, 07:27
Буни инкор қилмайман. Лекин сизнинг бу асар хақидаги фикрларингиз негадир мени фикрларимни инкор қилишдан иборат. :)Йўғе-е-ей, мен ўзимнинг нуқтайи назаримни билдирдим, холос. Инкор хусусидаги фикр хаёлимга ҳам келгани йўқ эди.
Эркин Аъзамнинг "Пакананинг ошиқ кўнгли" тўпламидаги "Шоирнинг тўйи", "Ёзувчининг боғи", "пакананинг ошиқ кўнгли" қиссаларини қайтадан ўқиб чиқдим. "Шовқин"нинг мутолаасини, балки тушунмагандирман, деб қайтадан бошладим. Ёзувчининг жимжимадор, қочиримли, истеҳзоли сўз ишлатиши китобхонни ўзига тортса керак.
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Қичқириқ" ҳикоялар тўплами кейинги мутолаам сафида. Ундаги "Жоду", "Қичқириқ" ҳикояларини аввал ҳам газета ва журналларда ўқиган эдим. Мен учун номаълум бўлган икки ҳикоя ҳам бор экан. умуман олганда, ёзувчини сюжет ёритишдаги фалсафий ёндошуви жуда ҳам ёқади.
Эркин Аъзамнинг ... "Шоирнинг тўйи"
асари Булгаковнинг "Театральный роман" услубидан фойдаланиб, лекин Эркин Аъзамга хос, анча енгил ёзилган. "Шоирнинг тўйи" даги ҳар бир персонаж, совет даври ўзбек адабиётидан хабардор одам учун, яхши таниш. Қиссада гап Усмон Носирнинг юбилейи хақида кетган, марказқўм котибаси (Мафкурахоним), Оқсоқол шоир (Уйғун), Жиянбека ҳам кимлиги маълум.
Кеча "Китоб олами"га кирдим. Саид Ахмаднинг "Йўқотганларим ва топганларим", Шухрат Ризаевнинг "Изтироб санъати" китобларини олдим.
Нигора Умарова айтган "Қутлуғ қон"нинг идеологиядан холи бирламчи вариантини қидирдим, лекин тополмадим. Нима учундир, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Ойбекнинг бирорта китоби йўқ. Эҳтимол, нашриётлар уларнинг кўп томли асарлар тўпламини чоп этиш етарли деб ҳисоблашар.
Шу билан бирга, магазиндаги жавонларнинг айрим қаторлари биргина муаллифнинг китоблари билан тўлдирилган. Масалан, Тоҳир Маликнинг қатор китоблари орасида бироз бегонасираб турган Чингиз Айтматовнинг лотин алифбосидаги "Жамила"сини учратиш мумкин, шу қаторнинг энг четига Абдулла Қодирийнинг китоби "сургун" қилинган.
Бошқа жавонда бутун бир қаторни Турсуной Содиқованинг китоблари эгаллаган. Рўмол ўраган, кўзойнак таққан опахонимизнинг анчагина жиддийроқ қиёфалари китобларнинг муқовасидан бизга юзланган. Эҳ-ҳе, нима мавзулар ёритилмаган дейсиз, "овсинчилик" бўладими, хуллас бирорта мавзу четда қолмаган. Ётволиб ўқиш керакдир-у, ҳоҳиш йўқ.
Негадир ўзимизда чоп этилган рус тилидаги китобларни ҳам деярли учратмадим, масалан, Э. Ртвеладзенинг тарихимизга доир китобларини тополмадим.
Эркин Аъзамнинг "Пакананинг ошиқ кўнгли"
қиссасида айрим лавҳалар (http://ziyouz.uz/adabiyot/ozbek-nasri/erkin-azam/2014-01-06-15-39-07)
Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссаеига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам ташлар, гапирганда маврид-бемаврид сўлиш олиб, салмоқ билан, таъсирчанликка интилибми ёки диққатни тортиш учунми, худди махфий бир синоатни очаётгандек пичирлаб гапирар эди.
Бари бефойда! У пак-пакана эди.
Бари бефойда! У пак-пакана эди. Ўзини салобатли тутишию салмоқ билан одим отиши бир пул: гўё ёш бола катталарга тақлид қилгандек кулгили, бачкана чиқарди. Товушини не мақомга солмасин, натижа ўша-ўша — баайни чала пуфланган сурнай.
Лекин — кўнгли!.. Э, бу бир бошқа дунё экан. Кўнгил — подшо. Кўнгил — хазина. Кўнгил — бало. Эгам уни одамнинг сирт-сиёғи, бўй-басти ёки мол-мулкига қараб тақсимламайди. Пакана эса ўзига, ташқи қиёфасию туриш-турмушига ўшал мўъжиза дунёдан туриб қарардики, ҳолига маймунлар йиғлаши шундан. Ачинмай илож йўқ. Кўнгилни кўргазмага қўйиб бўлмаса! Қўйганда ҳам кўрган харидор аввал эгасига назар солади: бўй-басти қандай, афт-ангори?
Аксига — нотавон бу кўнгил гўзалликка беҳад ошуфта, ўта севувчан, меҳру муҳаббатга ташнаи зор эди. Кўнгил дафтарининг ана шу қисми ўзи бир достон. Уни варақламаслик, уни менсимаслик — шундоқ ҳам кам-кемтик Паканани баттар камситиш, ерга уриш билан баробар; бу тарихсиз унинг ҳаёти ғариб, ўзи эса қиёмат Пакана эмас, оддий бир бўйи паст-пачоқ кимса бўлиб қоладики, унақалар оламда сон-мингта, ҳар бирини таърифламоққа бу танбал қаламга сўз қани, сиёҳ қани!
Пакана ўзининг пакана эканини, бу ҳол унчалик ҳам фазилат саналмаслигини илк бор талабаликда пахта теримига чиққанларида Азизадан эшитган. Азиза театршунослик бўлимида ўқир, жуда сулув, отасини бениҳоя бадавлат одам дейишар, ҳашарчи қизга кунора шаҳардан тансиқ таомлар ортган оқ «Волга» келиб турар эди. Балли шунга. Бадавлат одамнинг қизи эканига қарамай, кўнгилдан кўнгилни фарқлай билди. Кўркам-кўркам не-не бўлажак актёру режиссёрларни доғда қолдириб, қай бир фазилати билан Пакана ана шу дилбарни ўзига ром қилиб олган эди. Ахир, ҳазил гапми, гулхан атрофидаги тунги давраларда соатлаб ишқий шеърларни ёддан ўқиганида анов қадди расоларнинг ялтироқ
туси ўчиб кетарди-да!
Шундай қизғин, музаффар ўтган бир базмдан сўнг, овлоққинада энтика-энтика ўптираркан, шаддод қиз нима деди денг:
— Сал узунроқ бўлганингиздами, сизни ҳеч кимга бермасдим-а, Пакана ака.
Қишлоқданмисиз, районданми, боймисиз, камбағалми — қараб ўтирмасдан, ҳар қанақасига тегиб олардим!
ва ҳоказо.
Қизиқ, санъатнинг, бадиий адабиётнинг вазифаси инсонни, инсон руҳини улуғлаш, инсонни гўзалликка етакловчи восита бўлиш эканлиги маълум эди. Лекин инсонни жисмоний камчиликлари учун таҳқирлашни ёзувчи ўзининг адабий методи сифатида фойдаланиши бу менимча нонсенс.
Кеча "Китоб олами"га кирдим.
Лотин алифбосида "Ҳикоялар хазинаси" рукни билан Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор, Шукур Холмирзаев, Одил Ёқубов ва бошқа ёзувчиларнинг алоҳида ҳикоя китоблари чоп этилибди. Китобларнинг муқоваси жуда чиройли безатилган.
Бошқа жавонда бутун бир қаторни Турсуной Содиқованинг китоблари эгаллаган.
Опахонимизнинг кўп томли асарлари чоп этилаётган экан, бошқа китоблари қаторида ушбу кўптомликнинг 5-томи (хотиралар) сотиляпти. Муҳаммад Юсуфга тегишли жойини бироз ўқидим, унда шоир билан қўшни бўлганликларини ёзиб, локин кўп суҳбатлаша олмаганликларидан ўкинибдилар, "ким билибди Муҳаммаджонни йигит ёшида ўтиб кетишини".
P.S.
"Қутлуғ қон"нинг идеологиядан холи бирламчи варианти
ҳалиям йўқ.
Nigora Umarova
21.05.2016, 00:07
Нигора Умарова айтган "Қутлуғ қон"нинг идеологиядан холи бирламчи вариантини қидирдим, лекин тополмадим. Нима учундир, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Ойбекнинг бирорта китоби йўқ. Эҳтимол, нашриётлар уларнинг кўп томли асарлар тўпламини чоп этиш етарли деб ҳисоблашар.
Мен тавсия этган китоб "Болалар адабиёти" бўлимининг "Дарслик-хрестоматиялар" қаторидаги лотин алифбоси китоблари ўрнидан жой олган.
Шанба куни Навоий театри олдидаги "Шарк зиёкори" китоб дуконидан Абдусаид Кучимовнинг "Мен шоирман истасангиз шу" китобини олдим. Унда Абдулла Орипов билан 3-4 йил ичида булиб утган гурунглар тафсилоти ёзилган. Шанба-якшанбада укиб чикдим, таасуротларни ёзаман.
Навоий театри олдидаги "Шарк зиёкори" китоб дуконида
Аҳад Қаюмнинг анчагина китоблари бор экан. муқоваларда ёшгина йигитнинг турли алфоздаги расмлари (қора кўзойнакда, кўзойнаксиз, анфас, профиль ва хоказо). Китобларнинг номлари ҳам ажойиб, масалан, "Йигит кишини қарз синдиради" (шунақа эди чамаси). Ичини очмасдан туриб ҳаёлимдан ўтган нарса - наҳот опахонимиз сингари эркак кишини турли вазиятлардаги ҳолатини ёзадиган одам чиққан бўлса (бу ҳақда Маэстро жаноблари билан бироз ҳазиллашгандик ҳам).
Йўқ, адашибман, ҳаммаси шеърий китоблар экан. Э қойил, бозор иқтисодиёти яшасин экан, совет даврида ёш шоирлар китоб чиқаришга навбатни йиллаб кутган бўлса, ҳозир марҳамат - чўнтак кўтарса бўлди, ўнлаб китобларни чиқарворса бўлади. Фақат китобхон ўқирмикан уларни.
Интернетда муаллифни исми бўйича қидирсам, чиққан натижани кўриб замондан орқада қолиб кетганимни тушундим. Аҳад Қаюм нафақат шоир, актер ҳам экан.
Шанба куни Навоий театри олдидаги "Шарк зиёкори" китоб дуконидан Абдусаид Кучимовнинг "Мен шоирман истасангиз шу" китобини олдим. Унда Абдулла Орипов билан 3-4 йил ичида булиб утган гурунглар тафсилоти ёзилган. Шанба-якшанбада укиб чикдим, таасуротларни ёзаман.
Хуллас, китобдан умидим катта эди, "Довондаги уйлар" (О.Шарафиддинов) куламини кутгандим. Бошка тарафдан, содда килиб айтгвнда, шоир уз дунекарашини, хис-туйгусини узининг шеърларида ифодалайди.
Гурунгларда Ойбек, Абдулла Каххор, Гафур Гулом, Шайхзода, Миртемир устозлар хакидаги эсдаликлар ёкди.
Гурунгларда турли мавзулар мухокама килинади, Президентимизнинг куюнчаклиги, медицинамизнинг ахволи, ёзувчилар уртасидаги мухит ва яна куплаб мавзулар, хуллас, китоб келажакдаги тадкикотчилар учун фойдали маълумотлар бериши мумкин.
Ҳозир Олимжон Салимовнинг "Касбим режиссер" китобини ўқияпман.
P.S. Мандан бошқа одам китоб ўқимайдими дейман ;) , бу мавзу "театр одного актера" бўп кетибди.
Tarixi Rashidiy ni o'qiyapman.
Ha-a tarix, o'sha davrlar juda shafqatsiz bo'lgan-mi deyman...
Ko'p narsalarni farqiga borasan ekan kishi. Meni o'zgartirib yubordi...
Anvar Atakhanov
27.05.2016, 10:12
P.S. Мандан бошқа одам китоб ўқимайдими дейман , бу мавзу "театр одного актера" бўп кетибди.
Планшетда уч мингга якин китобим бор, кайси бирини айтай? +интернетда онлайн кутубхоналар бор, кайси бирини укишгаям бош котади. А так хозир "ТАМЕРЛАН - КНИГА ПОБЕД. ЧУДЕСА СУДЬБЫ ИСТОРИИ ТИМУРА" китобини укияпман
Nigora Umarova
28.05.2016, 19:11
Ҳозир Олимжон Салимовнинг "Касбим режиссер" китобини ўқияпман.
P.S. Мандан бошқа одам китоб ўқимайдими дейман ;) , бу мавзу "театр одного актера" бўп кетибди.
Олимжон Салимовнинг китобини мен ҳам ўқиб чиқдим. Спектаклни кўрамиз-у, бироқ парда ортидаги заҳматларни, спектакль жараёнини яхши билмаймиз. Шу жиҳатдан "кўзгу" вазифасини бажарувчи китоб бўлган.Режиссёрнинг "Темир хотин" , "Боз масхарабоз", "Тошкентга сайёҳат" спектаклларининг яратилиш жараёни, саҳна рассоми ва актёрлар билан ишлаш жараёни хусусида қизиқарли маълумотлар берилган.
Nigora Umarova
28.05.2016, 23:24
Планшетда уч мингга якин китобим бор, кайси бирини айтай? +интернетда онлайн кутубхоналар бор, кайси бирини укишгаям бош котади. А так хозир "ТАМЕРЛАН - КНИГА ПОБЕД. ЧУДЕСА СУДЬБЫ ИСТОРИИ ТИМУРА" китобини укияпман
Тўғри, барча китобни ўқишга вақт ҳам, умр ҳам етмайди. афзал Рафиқов билан бўлган суҳбатимда, Француз адиби, тарихчи олим Марсель Брионннинг "Менким, соҳибқирон-жаҳонгир Темур" китобини мутолаа қилаяпман. Китоб тили шундай равон ёзилганки, уни мутолаа этиш жараёнида тарихий воқеаларда гўй кишининг ўзи иштирок этаётгандек бўлаяпти",-дегандилар. китобга қизиқиб қолиб, олиб ўқиб чиқдим. Ундаги ҳикоялар Амир Темур номидан биринчи шас сифатида ҳикоя қилинади. Воқеалар соҳибқироннинг дунёга келишидан бошлаб, то вафотига қадар бўлган даврни қамраб олган. Асарда муболағали тасаввурлар, "шундаймикин-а" деб ўйлантирадиган ўринлар ҳам етарли топилади.
Anvar Atakhanov
29.05.2016, 09:53
соҳибқирон
Шу сузни ким тушунтириб беради? Кирон келтирувчиларнинг сохиби деганими ёки бошкачами?
Nigora Umarova
30.05.2016, 08:33
соҳибқирон
Шу сузни ким тушунтириб беради? Кирон келтирувчиларнинг сохиби деганими ёки бошкачами?
Тарихий манбаларда ёзилишича, Зуҳал ва Муштарий юлдузлари яқин келган онда она қорнида бунёд бўлган фарзанд бутун дунёни ўз ақл-идроки ҳамда қудрати билан забт этармиш. Ушбу юлдузлар учрашган он эса "Қирон" ҳодисаси деб аталади. Темурга нисбатан "Соҳиби қирон" деб аталишининг сабаби шунда. Қирон ҳодисасининг соҳиблари Александ Македонский, Муҳаммад САВ ҳамда Амир ТЕмурлардир. (Манба. Евгений Берёзиков, "Заргар қутиси" китоби, "Амир Темурнинг туғилиши" бадиаси)
Шанба куни "Китоб дунеси"га кирдим.
Миллий театрнинг 100 йиллигига багишланган альбом китобни курдим, уч тилда узбек, рус, инглиз тилларида театр хакида малумотлар берилган. Биринчи кисм театрнинг тикланиши 1915-1929 йиллар, иккинчи кисм 1930-1990 йиллар ва мустакиллик йилларидаги театр.
Хажм жихатидан учинчи кисм энг куп жой эгаллаган. Негадир 30-40-50-60 йиллар буйича иллюстрация, спектакллардан сахналар кам урин эгаллаган. Бу йиллар буйича театр архивида маълумотлар камлигига ишониш кийин,
Шунингдек, Уткир Хошимовнинг машхур "Икки эшик ораси", "Нур борки соя бор" ва бошка асарлари алохида китоб булиб нашр килинибди, Умуман, турли йуналиш, турли мавзуларда жуда куп китоблар чикариляпти, бу албатта жуда кувонарли хол.
Nigora Umarova
17.08.2016, 15:23
Шанба куни "Китоб дунеси"га кирдим.
Миллий театрнинг 100 йиллигига багишланган альбом китобни курдим, уч тилда узбек, рус, инглиз тилларида театр хакида малумотлар берилган. Биринчи кисм театрнинг тикланиши 1915-1929 йиллар, иккинчи кисм 1930-1990 йиллар ва мустакиллик йилларидаги театр.
Хажм жихатидан учинчи кисм энг куп жой эгаллаган. Негадир 30-40-50-60 йиллар буйича иллюстрация, спектакллардан сахналар кам урин эгаллаган. Бу йиллар буйича театр архивида маълумотлар камлигига ишониш кийин,
Нархи қанча экан?
Китоб дўконидаги нарх нашриёт белгилаган нархдан 15-20 минг фарқ қилиши баъзан олувчини "чақмоқда". Бу ердаги китобларни аввал бажонидил харид қилардим. Баъзи китоб дўконларига нисбатан китоб баҳосининг бу ердаги фарқини кўриб, китоб харид қилишда минг истиҳола қиладиган бўлиб қолди киши.
Нархи қанча экан?
Янглишмасам, 130-140 минг сум атрофида эди.
Гулчехра Хомидова
23.12.2016, 11:46
Бу савол ҳамон кучдами? мен форумга энди қўшилдим.
Мен барчага Одил Ёқубовнинг "Оқ қушлар оппоқ қушлар" романини ўқишни тавсия этаман.
Tafsiri Hilol
(g'aflatda qolmaylik) azizlar..
Бугун Навоий театрининг биқинида жойлашган "Шарқ зиёкори" китоб дўконидан Қўчқор Норқобилнинг "Осмон остидаги сир", Хуршид Дўстмухаммаднинг "Донишманд Сизиф" китобларини ва Чўлпоннинг 4 томлик асар тўпламини олдим.
Дўконда "Ражабийнома" номли Юнус Ражабий хақида китобни кўрдим, жуда чиройли ишланган, нархи бироз осмонлигини хисобга олмаганда (640 минг чамасида).
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot