Umarbek Allamov
07.02.2008, 18:20
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида “2008-2012 йилларда узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш” Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Дастур жамиятдаги замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар, меҳнат бозори ва жамият эҳтиёжлари асосида таълим хизмати сифатини такомиллаштириш тизими ва ташкилий-услубий асосларини яратишни кўзда тутади.
Дастурда 2012 йилгача бўлган даврда узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал асослари ва энг муҳим истиқбол вазифалари, ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари, амалга ошириш манбалари ҳамда ўқув-тарбия жараёни мазмунини янгилаб бориш механизмлари белгиланган.
Ушбу дастур лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида “ZiyoNET” тармоғининг порталида мазкур Дастур лойиҳаси (http://pedagog.zn.uz/files/dastur-2008-2012.doc) жойлаштирилган. Таълим тизимидаги педагоглар, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўз фикр мулохазаларини ва таклифларини билдиришлари мумкин.
Бу эса дастурни янада такомиллаштириш ёрдам беради.