PDA

Просмотр полной версии : [Проблема] Замонавий падаркуш ёҳуд талаба қиз устозга қўл кўтарди!

Husen
06.10.2011, 10:35
Юртимизда "Устоз ва мураббийлар куни" шукуҳи кезиб юрган бир паллада Интернет оламида маънавий муҳитни ларзага солувчи ўта шармандали ва аянчли видеолавҳа яшин тезлигида тарқалди.
Унда олий ўқув юртларидан бирида ўзбек талаба қизнинг ўқитувчига нисбатан қўпол муомаласи ва нафақат қўл, балки оёқ ҳам кўтаргани тасвирланган.
Биз устоз отангдек улуғ деб ўгит берадиган халқнинг фарзанди эканлигимиз қаерда қолди? Нақлга асосланадиган бўлсак, талаба қизни ҳам ҳеч иккиланмай падаркушга қиёсласа бўлади.
Лавҳани кўриб туриб, "қаҳрамон" қиз ҳатти-ҳаракатлари тасвирга олинаётганини сезиб турган ва янада "илҳомланган" деган хулосага келдим. Ўқитувчининг сабрига эса қойил қолдим. Телефон орқали тасвирга олиб турган йигит қандай қилиб бош кўтариб юрар экан-а? Бемалол томоша қилиб тургандан кўра қизни юзига шартта шапалоқ тортиб юбормадими?!
Майли, ортиқча нарсаларни ёзмайман, ҳаяжонга берилиб кетишим мумкин. Нима деб ўйлайсиз, шу ўқитувчи ва қизни қидириб топишга уриниб кўрамизми? Шахсан, мен ўша ўқитувчини топишни, унга озгина бўлса ҳам далда бўлишни истардим. Керак бўлса ўша қизни ва тасвирга олган йигитни омма олдида ҳақоратлагани ва тарқатгани учун судга беришга даъват қилардим.

Лавҳани кўрмоқ (http://www.youtube.com/watch?v=p206Bw7Zpao)(Атайлаб. томоша қилмоқ сўзини қўлламадим. Бундай "томоша" кўргандан кўр кўз оқиб тушгани маъқулмиди....)

Nigora Umarova
06.10.2011, 10:43
Ma'naviy jihatdan otasining obro'sini "o'ldirgan"ligi jihatdan zamonaviy padarkush deb mavzuni to'g'ri atabsiz. Zero, uyat o'limdan qattiq. Otasiga mana shunday "rahmat" olib keluvchi farzandlardan O'zi asrasin.

OmoN
06.10.2011, 10:50
Юртимизда "Устоз ва мураббийлар куни" шукуҳи кезиб юрган бир паллада Интернет оламида маънавий муҳитни ларзага солувчи ўта шармандали ва аянчли видеолавҳа яшин тезлигида тарқалди.Шуни видеонинг пиари билан шуғулланиш шартмиди?

Nigora Umarova
06.10.2011, 10:58
Шуни видеонинг пиари билан шуғулланиш шартмиди?

OmoN, bu hayotimizda uchrab turadigan illat, undan ko'z yumib bo'lmaydi.
Uni qanday bartaraf etish mumkin? Bunday talaba va o'quvchilarni o'qishdan haydash chora-tadbirlarini ishlab chiqish kerak.
Aslida videoni internetga joylashtirgan odam videolavhani piar qilib bo'lgan. Bu millatning sha'niga isnod hisoblanadi. Mana shunday yomon tarbiya ko'rgan millatimiz farzandlarini ko'rganimda bekorga o'qituvchi bo'ldimmi deb afsuslanib ketaman, biroq ilmga chanqoq, ko'zlari bugun men darsda nima o'rganib ketaman deb turguvchi o'quvchilarim zahmatli mehnatimiz zoye ketmayotganligini bildirib yanada chiroyliroq dars o'tishga undaydi.

Husen
06.10.2011, 10:59
Шуни видеонинг пиари билан шуғулланиш шартмиди?
Эҳтимол кулгилидир, қанчалик эриша оламиз, билмадим-у ҳар ҳолда бундан кўзланган мақсад бор эди:

Нима деб ўйлайсиз, шу ўқитувчи ва қизни қидириб топишга уриниб кўрамизми? Шахсан, мен ўша ўқитувчини топишни, унга озгина бўлса ҳам далда бўлишни истардим. Керак бўлса ўша қизни ва тасвирга олган йигитни омма олдида ҳақоратлагани ва тарқатгани учун судга беришга даъват қилардим.

Қолаверса, бу бўлимга вақти-вақти билан кириб турадиган Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакилларини ҳам бу ҳолатдан воқиф этиш.

workerbeeviii
06.10.2011, 11:00
Bir necha sahifalab balandparvoz muhokama olib borish mumkin. Lekin bu videolavha Youtube dagi izohlardan birida yozilganidek oddiy fake (inssenirova) bo'lsachi?
Videoni Youtube da joylashtirgan foydalanuvchining logini sayyodcom ekan. Bu ehtimol sayyod.com degan saviyasi past sayt muallifining logini bo'lsa kerak. Bu saytni ortiqcha ta'riflashga hojat bo'lmasa kerak. sayyod.com muallifi ana shunaqa ajiotaj narsalarni reytingini oshirish uchun qidirb yuradi.
"Padarkush" deyish noto'g'ri.

Нима деб ўйлайсиз, шу ўқитувчи ва қизни қидириб топишга уриниб кўрамизми? Шахсан, мен ўша ўқитувчини топишни, унга озгина бўлса ҳам далда бўлишни истардим. Керак бўлса ўша қизни ва тасвирга олган йигитни омма олдида ҳақоратлагани ва тарқатгани учун судга беришга даъват қилардим.

Kap-katta erkak odam yosh bola emaski unga dalda va maslahat kerak bo'lsa. Axir u ERKAK. O'zi hal qilib olsa kerak bu masalani, agar video fake bo'lmasa.

Nigora Umarova
06.10.2011, 11:05
Videoni Youtube da joylashtirgan foydalanuvchining logini sayyodcom ekan. Bu ehtimol sayyod.com degan saviyasi past sayt muallifining logini bo'lsa kerak. Bu saytni ortiqcha ta'riflashga hojat bo'lmasa kerak. sayyod.com muallifi ana shunaqa ajiotaj narsalarni reytingini oshirish uchun qidirb yuradi.

Videolavhani kerakli idoralar atroflicha o'rganib, agar "sahna asari" bo'lmasa, zarur chora-tadbir ko'ril yaxshi bo'lardi. Mabodo bu lavha "sahna asari" bo'lgan taqdirda ham yolg'on xabar tarqatganligi uchun ham videolavha muallifini jinoiy javobgarlikka tortish kerak. Bu ko'pchilik uchun saboq vazifasini o'tardi.

Nigora Umarova
06.10.2011, 11:10
Kap-katta erkak odam yosh bola emaski unga dalda va maslahat kerak bo'lsa. Axir u ERKAK. O'zi hal qilib olsa kerak bu masalani, agar video fake bo'lmasa.

O'qituvchining o'qituvchiligi u dars o'tishga kirgan auditoriyasini boshqara olishida. Qizni jahlini chiqargan o'qituvchining qaysi gai ekanligi yozilmaganligi chakki bo'libdi.
O'qituvchi dadil, qat'iyatli bo'lishi kerak. Ko'rinib turibdiki, o'qituvchi o'z o'quvchisidan negadir hayiqib turibdi.

Husen
06.10.2011, 11:10
Bu ehtimol sayyod.com degan saviyasi past sayt muallifining logini bo'lsa kerak.
Бу видео фақатгина шу сайтда эълон қилингани йўқ!
Axir u ERKAK. O'zi hal qilib olsa kerak bu masalani, agar video fake bo'lmasa.
Сиртдан гапларингиз асосли туюлса-да. замирида лоқайдлик бўй кўрсатиб турибди. Гап фақат ўша эркак ва ўша талаба қиз ҳақида бораётгани йўқ. Бугун бунинг илдизига етилмаса, омма олдида айбдорлар жазоланмаса эртага ўша талабанинг бошқа курсдоши ундан ўрнак олиб, найранг чиқаради. Кейин бошқа олийгоҳда содир бўлади ва хоказо. Ана ундан кейин ўқитувчига қўл кўтариш бўйича ким ўзар бошланади.

OmoN
06.10.2011, 11:12
Uni qanday bartaraf etish mumkin? Bunday talaba va o'quvchilarni o'qishdan haydash chora-tadbirlarini ishlab chiqish kerak.Ўқишдан ҳайдалса хафа бўладиган талаба домлага "сакрамайди". Ишдаги ходимга қўл кўтаришга статья бор.
Қолаверса, бу бўлимга вақти-вақти билан кириб турадиган Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакилларини ҳам бу ҳолатдан воқиф этиш.Ўша МинВУЗдагиларга линк ПМ орқали жўнатилса янаям яхшироқ бўларди.
Aslida videoni internetga joylashtirgan odam videolavhani piar qilib bo'lgan."Пиарчилар қанча кўп бўлса пиар шунчалик кучлироқ бўлур" деган экан Карло Анчелотти. Агар Ҳусен берган линк бўлмаганида форумдагиларнинг ярми шу видеони умуман кўрмаслиги мумкин эди. Шу видеони телефонига кўчирволиб бошқаларга кўрсатиб юрадиганлар сони янаям кўпаядиган бўлди.
Ma'naviy jihatdan otasining obro'sini "o'ldirgan"ligi jihatdan zamonaviy padarkush deb mavzuni to'g'ri atabsiz.Падар - ота, куш - қон. Падаркуш - ота қонини тўкувчи. Агар видеодаги ўқитувчи қизнинг отаси бўлса ва лавҳадан кейин қиз ўқитувчининг қонини тўккан бўлса (замонавий воситалар орқали масалан сотка билан уриб) идеал сарлавҳа танланган. Домлаларингиз яхши ўқитишган экан браво. Хабарнинг сарлавҳаси ўқувчиларни жалб қилишда муҳим ўрин тутади деб эшитгандим қаердадир.
Бу видео фақатгина шу сайтда эълон қилингани йўқ!Эълон қилинган сайтлар қаторига яна битта форум ҳам қўшибсизда.

Nigora Umarova
06.10.2011, 11:14
Бугун бунинг илдизига етилмаса, омма олдида айбдорлар жазоланмаса эртага ўша талабанинг бошқа курсдоши ундан ўрнак олиб, найранг чиқаради. Кейин бошқа олийгоҳда содир бўлади ва хоказо. Ана ундан кейин ўқитувчига қўл кўтариш бўйича ким ўзар бошланади.

Voqeani o'sha joyning o'zida hal qilish kerak edi. Muammoni keltirib chiqayotgan vaziyat o'qituvchini o'quvchi bilan til topisha olmaganligi yaqqol aks etib turibdi-ku. Agar o'qituvchini talabalari oldida obro'si bo'lganida voqea bu darajaga bormagan bo'lardi.

Husen
06.10.2011, 11:17
Агар Ҳусен берган линк бўлмаганида форумдагиларнинг ярми шу видеони умуман кўрмаслиги мумкин эди. Шу видеони телефонига кўчирволиб бошқаларга кўрсатиб юрадиганлар сони янаям кўпаядиган бўлди.

Лавҳанинг мазмуни қисқача келтирилгани боис, видеога эҳтиёж йўқ деб ҳисоблайман ва линкни ўчириб ташлашингизни сўрайман.

workerbeeviii
06.10.2011, 11:22
Videolavhani kerakli idoralar atroflicha o'rganib, agar "sahna asari" bo'lmasa, zarur chora-tadbir ko'ril yaxshi bo'lardi. Mabodo bu lavha "sahna asari" bo'lgan taqdirda ham yolg'on xabar tarqatganligi uchun ham videolavha muallifini jinoiy javobgarlikka tortish kerak. Bu ko'pchilik uchun saboq vazifasini o'tardi.

Videoni tarqatgan pervoistochnikni hech kim topa olmasa kerak. Bunaqa videolar telefondan telefonga ko'chib tarqaladi. Bilishimcha videoni tarqatganligi uchun jinoiy javobgarlikka tortib bo'lmaydi. Shunchaki e'tibor bermaslik kerak. Bundan battar narsalar to'lib toshib yotibdi qo'l telefonlarida. Albatta jamiyatdagi illatlarga qarshi kurashish yaxshi ish, lekin jamiyatdagi jabrdiydalar passiv bo'ladigan bo'lsa, barcha harakatlar shamolga qarshi [censored] bilan teng. Kim biladi balki o'sha o'qituvchi haqini yaxshilab ajratib olgandir.

Abdusalim Nursaidov
06.10.2011, 11:25
Видеони курдим бу оддийгина сахна асари экани куриниб туриб уюштирилган бумаган нарса

Janbolat
06.10.2011, 11:28
Кимга керак бу нарсани уюштириш?
Купрок уша домлани провокация килиш максади борга ухшади. Бирон бир ножуя харакат килса, кейин шантаж диганде. Бу масала буйича чоралар курилса керак

workerbeeviii
06.10.2011, 11:28
Сиртдан гапларингиз асосли туюлса-да. замирида лоқайдлик бўй кўрсатиб турибди. Гап фақат ўша эркак ва ўша талаба қиз ҳақида бораётгани йўқ. Бугун бунинг илдизига етилмаса, омма олдида айбдорлар жазоланмаса эртага ўша талабанинг бошқа курсдоши ундан ўрнак олиб, найранг чиқаради. Кейин бошқа олийгоҳда содир бўлади ва хоказо. Ана ундан кейин ўқитувчига қўл кўтариш бўйича ким ўзар бошланади.

Gaplaringizni o'qigan odamda o'qituvchi degani bu go'l, sodda, o'zini himoya qila olmaydigan, huquqshunoslik fanining elementar tushunchalaridan bexabar, xullas muomalaga layoqatsiz bir shaxs degan tasavvur uyg'onadi. Jurnalist bo'la turib o'qituvchilarni bunchalik yerga urishingiz yaxshi emas men sizga aytsam.

Nigora Umarova
06.10.2011, 11:36
Лавҳанинг мазмуни қисқача келтирилгани боис, видеога эҳтиёж йўқ деб ҳисоблайман ва линкни ўчириб ташлашингизни сўрайман.

Asos sifatida videolavha keltirilganligi uchun link o'chirilmaydi. Link o'chirilsa, fikrlar mantiqsiz bildirilayotgandek aks etadi.

Nigora Umarova
06.10.2011, 11:43
Видеони курдим бу оддийгина сахна асари экани куриниб туриб уюштирилган бумаган нарса

Hozirgi o'quvchilardan bunday narsalarni kutsa bo'ladi. O'quvchilar 1 soatli "kinofilm" olganida qisqa metrajli bu lavha hech narsa emas.
Eng yaxshi tadbir o'quv dargohida ilm oluvchilarning o'qish jarayonida uyali aloqa vositalaridan foydalanmasliklari haqida nizom ishlab chiqish kerakmikan?!..

Abdusalim Nursaidov
06.10.2011, 11:54
o'qish jarayonida uyali aloqa vositalaridan foydalanmasliklari haqida nizom ishlab chiqish kerakmikan?!..
Албатта керак. Бу жуда яхши буларди. Дарс утаётганимизда фикрлар бузилмасди.

Камолиддин Зайнутдинов
06.10.2011, 11:58
бу онангни ***** қиз қаерда тарбия топган? бунақаларни ўриб ўлдирса савоб топади одам.
Axir u ERKAK. O'zi hal qilib olsa kerak bu masalani, agar video fake bo'lmasa.
Питер мактабида бир бола ўқитувчи асабига шунчалик текканки у ўқитувчи болага қўл кўтарган. у бола кўргазмали йиқилган. ана шу ўқитувчини ишдан бўшатиб юборишди. бошқа ўқувчи болалар хамма айиб болада, у ўқитувчини шу нарсани қилишга мажбур қилди дейишса хам. шунинг учун бу лавхадаги ўқитувчи ЭРКАК бўлса хам, бу нарсани ўзи хал қила олмайди. бунақа нарсаларни оммавий хал қилиш керак. чтоб кейинчалик бошқа болалар шунақа қилишдан олдин ўйлаб кўрсин. агар уюуштирилган бўлса хам.

Nigora Umarova
06.10.2011, 12:01
Албатта керак. Бу жуда яхши буларди. Дарс утаётганимизда фикрлар бузилмасди.

;) O'qituvchi darsini qiziqarli o'tsa o'quvchisi uyali aloqa vositasi borligini ham unutib qo'yadi. Hamma gap o'quvchining diqqatini to'play olishda.

workerbeeviii
06.10.2011, 12:13
бу онангни ***** қиз қаерда тарбия топган? бунақаларни ўриб ўлдирса савоб топади одам.

Yonimda eshitish vositasi bo'lmagani uchun videoni ovossiz ko'rdim. Bilmadim balki o'qituvchidan u-bu narsa o'tgandir.

Питер мактабида бир бола ўқитувчи асабига шунчалик текканки у ўқитувчи болага қўл кўтарган. у бола кўргазмали йиқилган. ана шу ўқитувчини ишдан бўшатиб юборишди.

O'qituvchi metodologik xatoga yo'l qo'ygan. Panaroq, xilvat joyda ko'karmaydigan joyiga urish kerak edi. Urganda ham shunaqangi darajada qo'rqitib urish kerak ediki, bola hech kimga shikoyat qilmasin va bundan buyog'iga qisib yursin. Zamon muloyimlashib ketgan. Kaltak - eng zo'r tarbiya vositasi (pedagogika aksiomasi). Kaltakdan boshqa narsaga tushunmaydigan o'quvchilar haligacha salmoqli ulushni tashkil etadi.шунинг учун бу лавхадаги ўқитувчи ЭРКАК бўлса хам, бу нарсани ўзи хал қила олмайди.

Hal qila oladi (agar xohlasa). Qonuniy yo'l bilan yoki boshqa unumliroq usullar bilan.

Nigora Umarova
06.10.2011, 12:25
Ushbu lavhani ko'rgan kuchli jins vakillariga savol: Agar siz shu qizning akasi yoki otasi bo'lganligingizda unga nisbatan qanday chora ko'rgan bo'lardingiz?

Yoki bo'lmasam, o'qituvchilik kasbida aksariyat erkaklardan ham ko'ra ayollar mehnat qilishadi. Rafiqangiz yoki singlingizga o'quvchisi shunday muomala qilganda-chi?

Abdusalim Nursaidov
06.10.2011, 12:28
Ushbu lavhani ko'rgan kuchli jins vakillariga savol: Agar siz shu qizning akasi yoki otasi bo'lganligingizda unga nisbatan qanday chora ko'rgan bo'lardingiz?
Уни укитмасдим ва укитувчидан узр сурардим.

Nigora Umarova
06.10.2011, 12:33
;) O'qituvchi darsini qiziqarli o'tsa o'quvchisi uyali aloqa vositasi borligini ham unutib qo'yadi. Hamma gap o'quvchining diqqatini to'play olishda.

Janbolat, Sizga fikrimning nimasi yoqmadi? Munosabatingizni "-" bilan ifodalabsiz.
O'quvchi, talaba, o'qituvchilik tajribamdan kelib chiqib fikrimni bildirgandim.

Nigora Umarova
06.10.2011, 12:37
Уни укитмасдим...

Qizning o'zini o'zi boshqara olmasligi ilmsizlik oqibati emasmi? Bundan ko'ra har bir hatti-harakatini, o'zini tutishini qat'iy nazorat ostiga olnganligi ma'qul emasmikan?

Janbolat
06.10.2011, 13:10
;) O'qituvchi darsini qiziqarli o'tsa o'quvchisi uyali aloqa vositasi borligini ham unutib qo'yadi. Hamma gap o'quvchining diqqatini to'play olishda.

Janbolat, Sizga fikrimning nimasi yoqmadi? Munosabatingizni "-" bilan ifodalabsiz.
O'quvchi, talaba, o'qituvchilik tajribamdan kelib chiqib fikrimni bildirgandim.

Фикрингиз ёкмади димокчи эмасдим. Лекин олдинрок ушбу мавзуда ёзилган алока воситаларини умуман даср хонасига киритмаслик фикрини амалга оширилса менимча тўғрироқ.

Ўқитувчи минг яхши, қизиқарли ўтгани билан дарс мобайнида чалғитувчи қўнғироқлар ҳалақит беради.
Узр "-" учун олиб ташлиман.

Pfefferminze
06.10.2011, 13:23
Бемалол томоша қилиб тургандан кўра қизни юзига шартта шапалоқ тортиб юбормадими?!

Qoyil qolmadim shu mulohazangizga, umuman...xafa qildingiz bu fikringiz bilan odamni....

Jaholatga jaholat bilan javob berilmaydi...bu holatda emas, men umuman aytayapman....urishmoqchi bulgan, uraman deb turgan odamni urib bulmaydi, yaxshi gap, tushuntirish ishi bilan hal qilinadi...

aslida qizni bu holatga, ya'ni tezda kuch ishltaishga olib kelgan narsa-bu unga nisbatan hayotida qilingan zo'ravonlik bulishi mumkin....odam o'zidan o'zi urushqoq bo'lib qolmaydi...psixikasi ziyon ko'rgan odamlarda bu holat uchraydi..Siz esa shapaloq deb battar olovga moy solmoqchisiz...

R

Bekmirzo
06.10.2011, 13:24
бу онангни ***** қиз қаерда тарбия топган? бунақаларни ўриб ўлдирса савоб топади одам.
...Qizni onasini sukib nima qilasiz...
Qizning o'ziga yaxshigina bitta xoda kerak.

Videodagi o'qituvchining aybi - uning bo'sh-bayovligida, yumshoq ko'ngilligida... Qayerdadir sir berib, bo'sh ketib qo'ygan...

Камолиддин Зайнутдинов
06.10.2011, 13:47
Qizni onasini sukib nima qilasiz...
ТАРБИЯ бера олмагини учун. қиз болага ким тарбия беради? қиз болага ким кўп вақт ажратиш керак? онаси бўлмасдан ким?

Pfefferminze
06.10.2011, 13:50
Qizning o'ziga yaxshigina bitta xoda kerak..

Ekspertiza degan narsa bor...psixiatr ko'rigidan o'tishi kerak, qanaqa xoda?

Soppa-sog' odam bu ishni qilmaydi! Kasal odam bu ishni qiladi...

Domla sudga bersin tan jarohati uchun, qo'polligi uchun....Sud tibbiy ko'rikka yuboradi hamda o'zining xulosasini sudga taqdim qiladi...

Xoda bilan hal qilinmaydi...u tosh asri emas.....hamma narsaning o'z madaniy, qonuny yo'li bor...ur-sur bilan hali hech bir masala ijobiy hal bo'lmagan...

uzr....

R

Pfefferminze
06.10.2011, 13:54
бунақаларни ўриб ўлдирса савоб топади одам.

Daxshat!!! Uyat....Birovning joni, Sizga, o'ldir deb tekinga berilmagan, ukam!

R

Bekmirzo
06.10.2011, 13:56
...

Xoda bilan hal qilinmaydi...u tosh asri emas...Bu qizni erga berish kerak yaxshilab, demoqchi edim. ;)

Videomaterialga kelsak, bu haqida kechadan beri internetdagi 2-3 ta nomdor OAVlar yozib chiqishibdi va o'sha sahifalarga Uzb.da blok qo'yilgan. Bu nimadan darak beradi? Videomaterial mas'ul tashkilotlar nazariga uje tushib bo'lgan va videodagi qahramon qiz va jabrlanuvchi o'qituvchi balki topilgan hamdir.
Qiz videoda "Dekanatga qo'yib qo'yibman" qabilida gapirib, shu gapini qo'li bilan tasvirlagan holati ham bor. Eng kamida o'qishdan haydalsa kerak...

Pfefferminze
06.10.2011, 13:57
ТАРБИЯ бера олмагини учун. қиз болага ким тарбия беради? қиз болага ким кўп вақт ажратиш керак? онаси бўлмасдан ким?

Narkoman akasi yoki ukasi shu psixikasini buzgan bo'lsa-chi??? Yoki "sevgan" takasaltang yigiti bo'lsa-chi? Hamma ayb Ayolda-da a?

Qoyileeee....

R

Pfefferminze
06.10.2011, 14:00
Bu qizni erga berish kerak yaxshilab, demoqchi edim. ;)

Buzilgan psixika bilan erga berib bo'lmaydi, Bekmirzo aka! :-)

R

Nigora Umarova
06.10.2011, 14:08
ТАРБИЯ бера олмагини учун. қиз болага ким тарбия беради? қиз болага ким кўп вақт ажратиш керак? онаси бўлмасдан ким?

Oilada qizga ona tarbiya beradi: muomala madaniyati, ro'zg'or ishlariga o'rgatadi.
Biroq qiz "otasining qizi" bo'lsa-chi?

Nigora Umarova
06.10.2011, 14:09
Ushbu lavhani ko'rgan kuchli jins vakillariga savol: Agar siz shu qizning akasi yoki otasi bo'lganligingizda unga nisbatan qanday chora ko'rgan bo'lardingiz?

Yoki bo'lmasam, o'qituvchilik kasbida aksariyat erkaklardan ham ko'ra ayollar mehnat qilishadi. Rafiqangiz yoki singlingizga o'quvchisi shunday muomala qilganda-chi?

Savolimga faqat bitta forumdoshimizgina javob beribdilar. Qolganlardan ham javobni kutib qolaman.

Anvar Atakhanov
06.10.2011, 14:09
Domla sudga bersin tan jarohati uchun, qo'polligi uchun....Sud tibbiy ko'rikka yuboradi hamda o'zining xulosasini sudga taqdim qiladi...
Кўринишидан домла ўша қиздан бирор нарса еб қўйган шекилли, судга беролмаса керак.
Тўғри айтишди юқорида, ота-онасига минг лаънат берган тарбияси учун. Камолиддиннинг хам гапига қўшиламан.

Pfefferminze
06.10.2011, 14:16
Кўринишидан домла ўша қиздан бирор нарса еб қўйган шекилли, судга беролмаса керак.
Тўғри айтишди юқорида, ота-онасига минг лаънат берган тарбияси учун. Камолиддиннинг хам гапига қўшиламан.

Sizning haqqingiz yo'q ota-onasiga la'nat aytishga, ukam!

Bu Sizning ishingiz emas, mening ham ishim emas...Sud qaror qiladigan narsa bu....

R

Husen
06.10.2011, 14:21
Онам ёшлигини хотирлар экан, "....маҳалламизда тўй бўлса ўқитувчиларнинг кўзига тушиб қолишдан қўрқиб, яхшиси бормас эдик. Эртасига дарсда ҳаммани олдида "тўйга боргунча, дарс қилиш керак эди" деган даккини эшитиб, уятдан ерга қараш кимга ҳам ёқарди? " деган эдилар.
Тақдирни қаранг-ки, ота-онамга синф раҳбарлик қилган устоз бизга ҳам сабоқ берди. Ота-онам ўқишимга қизиқиб, мактабга келганларида ўша устозимнинг (у киши директор эди) олдида ўзларини тутишларини қизиқиб кузатардим. Шунча йил ўтса-да ҳали-ҳамон устознинг олдида қаттиққўл отам ҳаяжонланар, сўзларини йўқотар, қисқаси ҳайиқиб турар эдилар. Директор билан бемалол, тортинмасдан гаплашишимни кўриб, "Ўқитувчи гапирганда тиқ қарамай, ерга қараб ўтир" деган эдилар.
Мени ўйлантираётгани ўқитувчини бу каби хор қилаётган "ёш"лар қачон пайдо бўлиб улгура қолди! Ёки замон, ёшлар шу қадар ўзгариб кетибди-ю, биз форумдан чиқмай бехабар қолиб кетганмиз-ми? Хуллас, видеони кўрганимдан бери шу каби саволлар тинчлик бермаяпти.

Husen
06.10.2011, 14:25
Qoyil qolmadim shu mulohazangizga, umuman...xafa qildingiz bu fikringiz bilan odamni....
Ekspertiza degan narsa bor...psixiatr ko'rigidan o'tishi kerak, qanaqa xoda?
Narkoman akasi yoki ukasi shu psixikasini buzgan bo'lsa-chi???
Sizning haqqingiz yo'q ota-onasiga la'nat aytishga, ukam!
Сен менга ашнамисан ё айиққа?! ;) (с) латифадан парча

Husen
06.10.2011, 14:26
Videomaterial mas'ul tashkilotlar nazariga uje tushib bo'lgan va videodagi qahramon qiz va jabrlanuvchi o'qituvchi balki topilgan hamdir.

Шу гапингиз анча таскин берди одамга.

Nigora Umarova
06.10.2011, 14:34
Мени ўйлантираётгани ўқитувчини бу каби хор қилаётган "ёш"лар қачон пайдо бўлиб улгура қолди! Ёки замон, ёшлар шу қадар ўзгариб кетибди-ю, биз форумдан чиқмай бехабар қолиб кетганмиз-ми? Хуллас, видеони кўрганимдан бери шу каби саволлар тинчлик бермаяпти.

Yomon o'quvchilar bo'lmaydi, ularning qalbiga yo'l topa olmayotgan yomon o'qituvchilar bo'lishi mumkin.
Qorong'u joylari nurga to'lgur ustozim Mazluma Asqarovani eslayman. Opajonim 82 yoshlarida ham universitetimizga kelib dars o'tardilar. Ulardagi o'ktamlik, bilimlarining ko'pligi, talabalarga "nimadir" o'rgatishlari bizni rom etardi. Hamma Ularni birdek hurmat qilardi.
Afsuslarkim, safimizda oddiy gapini eplab gapira olmaydigan hamkasblarimiz ham bor. O'qituvchi muomala madaniyati, bilimi bilan atrofdagilarga o'rnak bo'la olsagina hurmat-e'tiborga sazovor bo'ladi.
Darsini zerikarli o'tib, vaqtni o'tkazishgagina auditoriyaga keladigan o'qituvchining qanday hurmati bo'lishi mumkin...

Pfefferminze
06.10.2011, 14:35
Сен менга ашнамисан ё айиққа?! ;) (с) латифадан парча

Men hech kimning yonini olmayapman, shunchaki men hammani bu masalaga bir ko'z bilan qarashdan saqladim, xolos....Masalaga hech qachon bir ko'z bilan qaralmaydi! Bu xato! Men oqlamadim qizning holatini, ammo qoralamadim ham...chunki, buni o'rganib chiqish kerak, asl sababini bilmay turib, hukm chiqarish, tamg'a qo'yish adolatdan emas!

oramizda qanchadan-qancha psixik kasal odamlar bor...biz e'tibor bermaymiz, shuchaki asabi chatoq deb o'tib ketamiz, vaholanki unday emas...skri"taya forma degan narsa ham bor...bu borada sudebnaya psixiatriya degan fan yoki kitobni o'qib chiqishingizni tavsiya qilaman, shunda fikringiz o'zgaradi, savolingizga javob topasiz...shu sababli aytdim, sud bunaqalarni tibbiy ko'rikka yuboradi...axir, gap toptalgan sha'n va noma'qul xatti-harakatda...

R

workerbeeviii
06.10.2011, 14:36
aslida qizni bu holatga, ya'ni tezda kuch ishltaishga olib kelgan narsa-bu unga nisbatan hayotida qilingan zo'ravonlik bulishi mumkin....odam o'zidan o'zi urushqoq bo'lib qolmaydi...psixikasi ziyon ko'rgan odamlarda bu holat uchraydi..
Ekspertiza degan narsa bor...psixiatr ko'rigidan o'tishi kerak, qanaqa xoda? Soppa-sog' odam bu ishni qilmaydi! Kasal odam bu ishni qiladi...
Narkoman akasi yoki ukasi shu psixikasini buzgan bo'lsa-chi??? Yoki "sevgan" takasaltang yigiti bo'lsa-chi? Hamma ayb Ayolda-da a?

Juda ideallashtirib yuboribsiz qizlarni. Ruhiy jihatdan soppa-sog' qiz bemalol bundan battar ishlarni ham qilishi mumkin. Psixiatrlar buni umuman inkor etishmaydi. Bunday hatti-harakatlarni amalga oshirish uchun zo'ravonlik qurboni yoki narkomanning singlisi bo'lish shart emas. Ziyoli oiladan chiqqan qiz ham bu ishni qilishi mumkin (agar xohlasa).

Nigora Umarova
06.10.2011, 14:41

Ziyoli oiladan chiqqan va "palagi toza" (oilasi namunali bo'lgan) qizlar bunday muomala madaniyatiga yo'l qo'ymasa kerago-o-ov. :)
Umuman "erkakshoda" qiz ekan. Hamma qizlar ham bunday emas. Inson o'zini-o'zi boshqara olishi kerak.

Pfefferminze
06.10.2011, 14:43
Juda ideallashtirib yuboribsiz qizlarni. Ruhiy jihatdan soppa-sog' qiz bemalol bundan battar ishlarni ham qilishi mumkin. Psixiatrlar buni umuman inkor etishmaydi. Bunday hatti-harakatlarni amalga oshirish uchun zo'ravonlik qurboni yoki narkomanning singlisi bo'lish shart emas. Ziyoli oiladan chiqqan qiz ham bu ishni qilishi mumkin (agar xohlasa).

Ukam, qizni nafaqat ona tarbiyalaydi, balki erkak degan zotlar ham: aka, uka, ota, tog'a, amaki...v.h.k....Yuqorida, ukamiz, Onasini ayblagani uchun dunyoda erkak degan zotlar ham borligini elsatib qo'ydim!

Sal e'tiborli bo'lib o'qinglar, postlarni, iltimos....

R

p.s bo'ldi boshqa savol bermanglar menga...fikrimni yetqazdim degan umiddaman....

Nigora Umarova
06.10.2011, 14:46
... qizni nafaqat ona tarbiyalaydi, balki erkak degan zotlar ham: aka, uka, ota, tog'a, amaki...v.h.k....Yuqorida, ukamiz, Onasini ayblagani uchun dunyoda erkak degan zotlar ham borligini elsatib qo'ydim!

Har kimning oilasida har xil.

OmoN
06.10.2011, 14:46
Sizning haqqingiz yo'q ota-onasiga la'nat aytishga, ukam!

Bu Sizning ishingiz emas, mening ham ishim emas...Sud qaror qiladigan narsa bu....Тасаввур қиляпман.
Судья: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг фалон модда фалон бандига асосан айбланувчининг ота-онасига ланъатлар бўлсин... Бу ҳолат яна такрорланса ўша модданинг кейинги бандига асосан минг ланъантлар бўлсин... Айбланувчининг кўзини қарға ялаб тилини ҳакка чўқисин, жувонмарг бўлсин... Кейин залдагилар бирваракайига: Омииииииииииииин...

Nigora Umarova
06.10.2011, 14:50
Тасаввур қиляпман.
Судья: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг фалон модда фалон бандига асосан айбланувчининг ота-онасига ланъатлар бўлсин... Бу ҳолат яна такрорланса ўша модданинг кейинги бандига асосан минг ланъатлар бўлсин...

Ma'naviy jazo berish prinsipini ishlab chiqdingizmi deyman. :)

Pfefferminze
06.10.2011, 14:51
Судья: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг фалон модда фалон бандига асосан айбланувчининг ота-онасига ланъатлар бўлсин... Бу ҳолат яна такрорланса ўша модданинг кейинги бандига асосан минг ланъантлар бўлсин...

Sud chorasini ko'rsin dedim....tegishli ayblovni qo'ysin, tegishli jazoni olsin...mabodo, kasal bulsa, kasalxonada yotib davollansin degan qarorni chiqarsin dedim...

Ota-Ona....muqaddas nom...shoshilmaslik kerak la'nat uqigani dedim...Ayb ota-onasida bulsa, Xudo la'nat qilsin, bandasi emas!

R

Pfefferminze
06.10.2011, 14:53
Nima desangizlar denglar, ilitmos, faqat Ota- Ona deb so'kinmanglar!!!

Bu bilan Sizlar o'zingizni beodob ekanliklariingizni ko'rsatayapsizlar, xolos....

R

OmoN
06.10.2011, 14:54
Sud chorasini ko'rsin dedim....tegishli ayblovni qo'ysin, tegishli jazoni olsin...mabodo, kasal bulsa, kasalxonada yotib davollansin degan qarorni chiqarsin dedim...Шундай демайсизми... Мен ланъатлаш ёки ланъатламасликка суд қарор қилиш керак деб тушунибман...

Pfefferminze
06.10.2011, 14:56
Шундай демайсизми... Мен ланъатлаш ёки ланъатламасликка суд қарор қилиш керак деб тушунибман...

Qisqa yozdim-da , tushunarli bo'ldi deb...:-)

R

Камолиддин Зайнутдинов
06.10.2011, 14:59
Ushbu lavhani ko'rgan kuchli jins vakillariga savol: Agar siz shu qizning akasi yoki otasi bo'lganligingizda unga nisbatan qanday chora ko'rgan bo'lardingiz?

Yoki bo'lmasam, o'qituvchilik kasbida aksariyat erkaklardan ham ko'ra ayollar mehnat qilishadi. Rafiqangiz yoki singlingizga o'quvchisi shunday muomala qilganda-chi?

Savolimga faqat bitta forumdoshimizgina javob beribdilar. Qolganlardan ham javobni kutib qolaman.

саволингизга ман савол бермасингиздан олдин жавоб бердим http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif.
агар бу қиз мани синглим бўлса мандан шунақанги калтак ердиии....
агар ўқитувчида айиб бўлган тақдирда хам. чунки қиз бола ўзини бундай тутиши секин қилиб айитганда, яхши эмас.

OmoN
06.10.2011, 15:02
Агар шу хабар пайдо бўлиши билан ўчирилганида ва ТСга бан берилганида :) 6 саҳифалаб муҳокама бўлмасди. Ҳеч ким ланъатланмасдиям. Муҳими видеони камроқ одам кўрарди. Ёмонга таъриф берилмайди. Ёмонга энг мақбул таъриф "ёмон" дейишдир. Ёмоннинг ёмонлиги ашёвий далиллар билан кўрсатилмайди.

workerbeeviii
06.10.2011, 15:04
агар ўқитувчида айиб бўлган тақдирда хам. чунки қиз бола ўзини бундай тутиши секин қилиб айитганда, яхши эмас.

Har hil xolat bo'ladida, qiz bola ham haqqini ajratib olishni bilishi kerak. Agar o'qituvchi urishga arziydigan ish yoki gap qilgan bo'lsa va qiz boladan kaltak yesa, buning hech yomon joyi yo'q deb o'ylayman.

Shuhrat Ismailov
06.10.2011, 15:16
Мебел, доска ва шкафдаги кўргазмали қуролларга қараб, лицей ёки коллеж математика аудиторияси деган хулосага келишимиз мумкин. Бу олий таълим муассасаси эмас. Агар бу ОТМ бўлса, у ҳолда фақат педагогика институтининг математика ўқитиш методикаси кабинети бўлиши мумкин(бунинг эҳтимоли эса жуда кичик)
Короче бу спектакль

Alisher Asror
06.10.2011, 15:56
O'qituvchi dadil, qat'iyatli bo'lishi kerak. Ko'rinib turibdiki, o'qituvchi o'z o'quvchisidan negadir hayiqib turibdi.

Atayin provokatsiya qilishyapdi, Domlani u surbetga qo'l ko'tarishini kutib turganlar , albatta, sahna ortidalar.(Agar video sahna asari bo'masa) Bu juda siyqasi chiqqan uslub, ko'pincha yosh bola borib kerakli ob'ektni shaxsiyatiga tegib xaqoratlaydi. U bolakayni tazirini bergan esa tarafkashlar tamonidan do'pposlanadilar.

Men 15 yildan ko'proq vaqt mobaynida bozorda ishlaganman, bu sifat basharalar men uchun yangilik emas. Tuppa-tuzik kimsalar arzimagan pul uchun bundan-da battarroq qiyofaga kiradilar...

Albatta tarbiya , odamiylik haqida gapirish ham ortiqcha. Xatto sahna asari bo'lsa ham videoda qatnashganlar madaniyatsiz, qalbi ko'rlar ekanligini anglab olish qiyin emas.

Anvar Atakhanov
06.10.2011, 16:14
Sizning haqqingiz yo'q ota-onasiga la'nat aytishga, ukam!
Яна қайтариб айтаман: Ота-онасига минг лаънат шунақа тарбия бергани учун!
Бирор кишини лаънатлаш қонун орқали таъқиқланмаган. Бу менинг фикрим. Менинг фикримни эса хеч ким ўзгартиролмайди.
Bu Sizning ishingiz emas, mening ham ishim emas...Sud qaror qiladigan narsa bu....
Хэхе, суд бўлмасачи? Бўлиши гумон хам. Бу қиз индамай яна халиги шўринг қурғурни эрмак қилиб юраверадими?

Alisher Asror
06.10.2011, 20:15
Яна қайтариб айтаман: Ота-онасига минг лаънат шунақа тарбия бергани учун!

To'g'rirog'i : Ота-онасига минг лаънат тарбия бермагани учун!

Ота-она болалари олдида жавобгар, масъулдирлар.

Ahmed
06.10.2011, 20:28
Рухсатлариз билан русча ёзсам - фикримни осонрок етказаман.
Какая ни была бы ситуация, что бы ей не предшествовало, что могло бы спровоцировать (к примеру неуд. отметка, замечание или грубость преподавателя), все равно надо учитывать, что речь идет об отношениях "Устоз - укувчи". Пусть даже Устоз тысячу раз не прав (и он не совсем профессиональный педагог), одно только, что он Устоз, и своим возрастом он ей в деды годиться - показывает насколько мерзкий поступок совершила эта девушка. Я бы сказал точнее - моральное преступление. Понятно, что это не разовый поступок, акция - это проявление её низкого морального облика, это пробел и упущение в воспитании ребенка (Худо курсатмасин, узимизда хам болалар бор).
И еще большая трагедия не только в поведении самого этого ребенка - а в безразличном отношении всего класса. Значит, наше молодое поколение такие вещи воспринимает спокойно, бемалол, огзиларини очиб хазм килишяпти хаммаси. Биз шунака булсак, бизнинг болаларимиз кандай булади. Ахир бу катта фожеага олиб келиши мумкин!!! Ёшликни юкорида эслашди - домлага тик караб булмас эди. Хозир эса - ушбу холат. И ведь это же не еденичный случай. Это только то, что попало в Интернет. А сколько случаев других издевательств над преподавателями.
На месте родителей этой девочки я бы привел бы ее к преподавателю и на коленях с ней просил прощения - кизидан ва узларидан гунохини ювиш учун, ушбу домлани дилини ва куйнини оритгани учун...

OmoN
07.10.2011, 01:04
ИМХО Қиз андижонлик. Видеога олаётган йигит воҳадан.

Pfefferminze
07.10.2011, 12:09
Яна қайтариб айтаман: Ота-онасига минг лаънат шунақа тарбия бергани учун!
Бирор кишини лаънатлаш қонун орқали таъқиқланмаган. Бу менинг фикрим. Менинг фикримни эса хеч ким ўзгартиролмайди.

Хэхе, суд бўлмасачи? Бўлиши гумон хам. Бу қиз индамай яна халиги шўринг қурғурни эрмак қилиб юраверадими?

Sud bo'lish yoki bo'lmasligi haqida fol ochmang..bo'lmasa-chi deb....bu o'sha domlaning vijdoniga havola...agar-da shunchaki sha'nini yerga urilganini xazm qila olsa, bemalol bermasin sudga...o'zini ishi....u qiz esa...ehe, ukam, hayot shunaqa narsaki, rahm qilib o'tirmaydi..qayerda ko'ribsiz, bunaqalarning ishini yurishganini?
bunaqalar, albatta, hayotda zarba yeydi, hech narsa bu dunoyda sarhisobsiz emas...men bunga ishonaman, har kim o'z qilmishi uchun jazosini shu dunoyoda, albatta oladi...qilmish qidirmish degan eskilar....

ota-onani la'natlashga kelsam, mayli, siz shu fikringizda qoling, men ham....ota-ona bo'lish qiyin, murakkab narsa, tarbiya qilish undan-da qiyin....bilmadim, Sizning oilangiz bormi yo'qmi, ammo bir bolani oyoqqa qo'yib, turg'azing, mashaqqatini cheking, keyin, balki o'shanda Siz bilan gapimizni davom ettirarmiz....chunki ota-ona bama'ni bo'lgani bilan ba'zida farzandlar 'moral'niy urod" bo'lib chiqadi...afsus.....

R

Pfefferminze
07.10.2011, 12:19
И еще большая трагедия не только в поведении самого этого ребенка - а в безразличном отношении всего класса. Значит, наше молодое поколение такие вещи воспринимает спокойно, бемалол, огзиларини очиб хазм килишяпти хаммаси. Биз шунака булсак, бизнинг болаларимиз кандай булади. Ахир бу катта фожеага олиб келиши мумкин!!! Ёшликни юкорида эслашди - домлага тик караб булмас эди. Хозир эса - ушбу холат. И ведь это же не еденичный случай. Это только то, что попало в Интернет...

chunki, domlalar o'zlari shunga qisman sababchi...bilasizmi, mening o'zim shunaqa holatning guvohi bo'lganman. Domla qiz bolaga baqirib, chaqirib, asabiga tegib butun korridorda shovqin ko'targan...men qo'rqib ketganman bu baqiriqdan...qiz bola domlasi bilan urushib yotibdi...chiqib talabalardan so'rasam: "parvo qilmang, bu domlaning o'zi shunaqa",-deyishgan...moral'no ezib o'tirar edi, talabalarni...shundan o'zi, menimcha, huzur olar edi...

R

Pfefferminze
07.10.2011, 12:36
Бирор кишини лаънатлаш қонун орқали таъқиқланмаган. Бу менинг фикрим. Менинг фикримни эса хеч ким ўзгартиролмайди.

Qonun har qanday yomon narsani ta'qiqlaydi...shu uchun ham jamiyat hamda undagi ijtimoiy munosabatlar qonun orqali tartibga solinib turadi, yo'qsa, qonunning keragi yo'q...qonun borki tartibga keladi tizim...

Fikringizni o'zgartirmang, men uni o'zgartirmoqchi ham emasman...men ham fikrimni bildirdim....

omad!

R

Pfefferminze
07.10.2011, 12:55
To'g'rirog'i : Ота-онасига минг лаънат тарбия бермагани учун!

Ота-она болалари олдида жавобгар, масъулдирлар.

Xudo ko'rsatmasin...O'zi asrasin...agar-da men yomon ish qilib qo'ysam hamda odamlar meni qo'yib, Xudo ko'rsatmasin, ota-onamga biron la'nat aytsa, Xudo ko'rsatmasin, tavba qildim...men jonim, molim bilan borib ota-onamga la'nat aytgan odamni topib "o'ldirib" qo'ygan bo'lar edim...nimaiki desa menga desin, lekin hech kimning haqqi yo'q ota-onani osongina ayblashga....men shunday deb hisoblayman, chunki ota-ona boricha qaraydi, farzandi uchun hammasini qiladi...
har bir inson hayotda individual narsa, ota-ona oz'ida borini farzandga 100% berolmaydi tarbiyada....

kimdir aytgan...balki Seseron...u shunday degan ekan: " Agar-da farzand kerak bo'lganida, Xudoda ham farzand bo'lgan bo'lar edi"...ya'ni bu bilan farzand tarbiasyi o'ta masahqqatli ish ekaniga sha'ma qilayapti....

R

Pfefferminze
07.10.2011, 14:07
Men, Ota-Onamdan uqozlarda yashaganman....hech qaysi birlari menga mashaqqat yo'lini ravo ko'rishmagan, qachon qiynalsang qayt deyishgan...lekin, men hasmisha o'z yo'limni to'g'ri deb bilganman...Ota-Onamni hamisha qattiq sog'inib yashab kelganman...judayam...musofirchilik mushkul ish...ayniqsa, qiz bolalarga....Ota-Ona sog'inchi odamni kasal qiladi...
Shu sababli, yuqorida Ota-Ona la'natiga chiday olmadim...bu menga judayam qattiq botdi...judayam....

R

Janbolat
07.10.2011, 14:08
Xudo ko'rsatmasin...O'zi asrasin...agar-da men yomon ish qilib qo'ysam hamda odamlar meni qo'yib, Xudo ko'rsatmasin, ota-onamga biron la'nat aytsa

Ота онасини лаънатлашлар ушбу қиз талаба деб, хамма уни бола куришвотти, лекин бу қизнинг кўринишидан, 18 да ошган бўлса керак.
Ота онасидан оладиганини олиб бўлган, мактаб боласимас. Ўзи жавоб берсин!

Mutolib
07.10.2011, 14:12
Videodagi bu voqeaning boshlanishiga menimcha, Ustozning qiz sha'niga aytgan qandaydir bir so'zi sabab bo'lgan bo'lsa kerak. Buni lavha boshidagi qizning gaplaridan tushunish mumkin.
Lekin qizning keyingi gaplari va harakatlariga e'tibor bersak, qiz biron-bir "kattakon" yoki "qo'li uzun" odamning qizi/singlisi, yoki bo'lmasa tanishi bo'lishi mumkin. O'ziga bunchalik erk berishiga qaraganda, bu qiz bu voqeani bemalol o'sha "yaqin"iga ham og'iz ko'pirtirib ayta olsa kerak. IMHO.

Anvar Atakhanov
07.10.2011, 15:31
...bilmadim, Sizning oilangiz bormi yo'qmi, ammo bir bolani oyoqqa qo'yib, turg'azing, mashaqqatini cheking, keyin, balki o'shanda Siz bilan gapimizni davom ettirarmiz....chunki ota-ona bama'ni bo'lgani bilan ba'zida farzandlar 'moral'niy urod" bo'lib chiqadi...afsus.....
Аллохга шукр беш фарзандим бор, бировга гапираяпганда юзига қарамасдан гапиришади. Агар фарзандларимдан бирортаси ўша қизга ўхшаб қолса (Аллох асрасин) ўзимни лаънатлайман-онасини лаънатлайман. Ман кеча ойдан тушиб бугун бу ерда яшаяпганим йўқ, хаётда Сиздан ортиқроқ воқеаларни кўргандирман, асло кам эмас.
Sud bo'lish yoki bo'lmasligi haqida fol ochmang..bo'lmasa-chi deb...
Ман фолбин эмасман фол очгани. Аллохга ширк келтирганларнинг сафига қўшманг.

hayot shunaqa narsaki, rahm qilib o'tirmaydi..qayerda ko'ribsiz, bunaqalarning ishini yurishganini?
bunaqalar, albatta, hayotda zarba yeydi, hech narsa bu dunoyda sarhisobsiz emas...men bunga ishonaman, har kim o'z qilmishi uchun jazosini shu dunoyoda, albatta oladi..
Бу-ҳақ гап! Албатта жазосини топади!

Nigora Umarova
07.10.2011, 15:34
3dman, Pfefferminze, bir-biringizning shaxsiyatingizga teguvchi xabarlarni qoldirmang.

Pfefferminze
07.10.2011, 16:58
Аллохга шукр беш фарзандим бор, бировга гапираяпганда юзига қарамасдан гапиришади. Агар фарзандларимдан бирортаси ўша қизга ўхшаб қолса (Аллох асрасин) ўзимни лаънатлайман-онасини лаънатлайман.

Xursandman...Hammasini Xudo yarlaqasin...

Odam o'zini har qancha la'natlay oladi...lekin, birovga nisbatan odob qilsa yasxhi edi, demoqchi edim....

hurmat bilan,

R

p.s....uzr, Aka....

Pfefferminze
07.10.2011, 17:03
3dman, Pfefferminze, bir-biringizning shaxsiyatingizga teguvchi xabarlarni qoldirmang.

Qulflab qo'ying bu mavzuni yaxshisi...boshqa muhokama qilinishi ortiqcha endi...har kimga Xudo insof bersin....

hurmat bilan,

Ra'no

workerbeeviii
07.10.2011, 17:10
Kutilganidek bu mavzuda ehtiroslar junbushga kelib yig'i-sig'iyu lirika bo'lib ketti :biggrin:. Faqat mushtlashuv yetishmayapti.

Nigora Umarova
07.10.2011, 17:38
Mavzu yopildi!

Nigora Umarova
08.10.2011, 09:44
Colorado, Husen!
Mavzuni yopganligimning nimasi yoqmadi? Gapiriladigan gaplar gapirildi, munosabat bildirildi. forumdoshlarning bir-biriga nisbatan shaxsiyatga tegishli bo'lgan gaplar gapirila boshlanganligi uchun mavzu yopildi.
Keyingi safar,-"Rahimjon aka, Huseyn mavzuni yopsam, maylimi?"- deb so'rash, albatta, "esimdan chiqmaydi".
"-" lar uchun kattakooooon rahmat, salomat bo'linglar.
Bir ahmoq qiz ustoziga nisbatan qo'pol muomala qilibdi. Buni millatimiz sha'ni uchun isnod deb bildim.
Hazrat Navoiy bekorga,
Inson borki insonlarning naqshidur,
Inson borki hayvon undan yaxshidur,- deya aytmagan ekanlar.