Просмотр полной версии : Томошабин ҳурматини устун деб билган санъаткор: Ҳамза Умаров
Nigora Umarova
20.04.2011, 17:48
https://img.uforum.uz/images/ptcyuve5158139.jpg
Менинг ҳурматимдан саҳна ҳурмати баланд. Саҳна ҳурматидан томошабин ҳурмати устун.
Ҳамза Умаров
Азизлар навбатдаги суҳбатимиз - нодир овоз соҳиби, туғма истеъдод эгаси, моҳир актёр Ҳамза Умаров ҳақидадир.
Келинглар, уларнинг театр ва кинода ўйнаган ўйнаган роллари, ўзбек дубляжида тутган ўрни ҳақида суҳбатлашамиз.
Суҳбат асносида санъаткорнинг ҳамкасблари, яқинлари билан суҳбатлашиб улар ҳақидаги хотираларни киритамиз.
Онлайн мулоқатдан ташқари юзма-юз мулоқат ҳам уюштирамиз.
Nigora Umarova
20.04.2011, 18:19
Ўчмагай ҳеч қачон санъаткор сиймоси,
Жой олса агар у халқнинг дилидан.
Тобора порлайди руҳингиз зиёси,
Тушмайди сира ҳам элнинг тилидан.
Санъаткор ўлади қачон?
Ортида бирорта мухлис қолмаса.
Санъаткор ўлади қачон?
Мухлиси бўлса-ю, ёдга олмаса.
Мухлисларингиздан
Ҳамзахон Умаровнинг қабртошида юқоридаги ёзув бор. Қизиғи шундаки, бу ёдгорликни ким қўйганлигини ҳеч ким билмайди. Буюк санъаткор вафот этганлигига бир йил тўлганида қабр тош қўйиб кетилган. Устоз санъаткорнинг фарзанди Шуҳрат Умаровнинг айтишича, ҳар йили Ҳамзахон Умаровнинг туғилган ва вафот этган этган кунлари кимдир фарзандларидан олдинроқ қабрлари тепасига гулдаста қўйиб кетаркан. Эҳтимол, у ўша- фарзандларига билдирмай Ҳамзахон Умаровга ёдгорлик қўйган кишидир.
Nigora Umarova
21.04.2011, 10:56
Ҳамза Умаров барчанинг исмига -хон қўшимчасини қўшиб гапирар эканлар. Марҳум артист Равшан Солиҳов шундай эслайди:Муқимий театрига кўп борадиган бўлиб қолдим. Муқимий театрига ўша пайтларда ижоднинг энг сараси йиғилганди. Мени "Равшанхон" деб чақирардилар. Мен эса, Тошкентда хўжаларни шундай чақиришади, бизлар фуқаромиз, десам, у киши - "Йўқ, бу ҳурмат юзасидан-де"-, дердилар.
Шундай экан улуғ санъаткорнинг номини келтираётганда "Ҳамзахон Умаров" деб келтириб ўтяпмиз.
Ҳамзахон Умаров 1925 йилнинг 17 декабрида Қўқон шаҳрида таваллуд топди.
1943 йилда 10 -синфда ўқиётганида ўз хоҳишига биноан армия сафига кирди ва уруш йилларида Болтиқбўйида ташкил топган 330-ўқчи дивизиясида сўнгра эса 110-ўқчи полкида разведкачи сифатида хизмат қилди.
1944 йилда оғир жароҳат олганлиги туфайли Ўзбекистонга қайтади.
1946 йилда Ўзбекфильм қошидаги актёрлар студиясига ишга киради.
1948 йилда эса театр ва рассомчилик институти актёрлик факультетининг учинчи курсига қабул қилинади.
1951 йилда институтни тугатгач Маданият Вазирлигининг йўлланмаси билан Муқимий номидаги мусиқий драма ва комедия театрига ишга юборилади.
"Армуғон" спектаклидаги Жаъфар образи Ҳамзахон Умаровнинг саҳнада яратган илк образидир. "Олтинкўл"да(Уйғун) Ғани, "Нурхон"да (Комил Яшин) Ҳузурхўжа, "Фарҳод ва Ширин"да (Хуршид) Шопур, "Равшан ва Зулхумор"да(Комил Яшин) Терсак роллари билан танилди.
Режиссёр сифатида "Бағритош", "Қайнона", "Ишқинг билан" каби асарларни саҳналаштирган.
Кинода Салимбойвачча("Қутлуғ қон"), Умар ("Маҳаллада дув-дув гап"), Мадаминбек ("Фавқулодда комиссар"), Ҳомид ("Ўткан кунлар"), Қориев("Инқилоб чавандозлари"), Асқаров("Ёз ёмғири"), Нормат("Шижоат"), Сулаймонов ("Фалокат оёқ остида"), Жабборов ("Шиддат"), Қўлдошев ("Сени кутамиз, йигит"), Матназар ("Олвли соҳил") каби 60 дан ортиқ образ яратган.
Актёр бир қанча телевизион спектаклларда (Масхарабоз) "Қиролнинг дилхуши, , "Ойна" спектакларида роль ўйнаган.
1000 дан ортиқ фильмда овоз берган.
Ўзбекистон халқ артисти, Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати. Ҳамзахон Умаров 1987 йил 26 ноябрда вафот этган.
Nigora Umarova
21.04.2011, 11:00
Буюк санъаткор Ҳамзахон Умаров ҳақидаги ҳужжатли фильмни мана бу ерда кўришингиз мумкин. (http://utube.uz/video/cd8b60170460dc4/%C2%AB%D2%B2%D0%B0%D0%BC%D0%B7%D0%B0-%D0%A3%D0%BC%D0%B0%D1%80%D0%BE%D0%B2%C2%BB)
Сценарий муаллифи: Ж. Тешабоев
Режиссёр: М. Тўйчиев
Nigora Umarova
21.04.2011, 11:00
Буюк санъаткор Ҳамзахон Умаров ҳақидаги ҳужжатли фильмни мана бу ерда кўришингиз мумкин. (http://utube.uz/video/cd8b60170460dc4/%C2%AB%D2%B2%D0%B0%D0%BC%D0%B7%D0%B0-%D0%A3%D0%BC%D0%B0%D1%80%D0%BE%D0%B2%C2%BB)
Сценарий муаллифи: Ж. Тешабоев
Режиссёр: М. Тўйчиев
Alisher Asror
21.04.2011, 15:06
Nigoraxon, sizni barcha yaxshi insonlar ruhi qo`llasin! Juda ham savobli ishlar qilyapsiz, omadingizni bersin.
Nigora Umarova
22.04.2011, 16:30
Ҳамзахон Умаров томонидан турли йилларда яратилган турли хил қиёфаларнинг турли талқини.
https://img.uforum.uz/images/zogcepp3919397.jpg
https://img.uforum.uz/images/haaoumi2537894.jpg
https://img.uforum.uz/images/dtyjeam6553190.jpg
https://img.uforum.uz/images/cfouboc5832288.jpg[/IMG]
https://img.uforum.uz/images/xpqjebw5090373.jpg
https://img.uforum.uz/images/wqgcpzg2479421.jpg
https://img.uforum.uz/images/gleftnv6560822.jpg
Nigora Umarova
22.04.2011, 17:12
-Ҳусан ака, сиз кўп йиллар Ҳамзахон Умаров билан Муқимий театрида бирга ижодий фаолият олиб боргансиз. актёнинг образ яратиш жараёнида турли кутилмаган ҳолатлар руй беради, Ҳамзахон Умаровнинг ижодий фаолиятида ҳам шундай ҳоллар- вазиятдан чиқиб кетиш ҳолати бўлганми?
Ҳусан Шарипов:
- Сиз айтган ҳолатлардан актёр ижодий топқирлиги билан чиқиб кетади. Ҳамзахон ака ҳам раҳматли устозим Соиб Хўжаевда ҳам "ижодий находка" деган нарса, яъни ижод жараёнида нимадир янгиликни ўйлаб топиш бор эди.
Комил Яшиннинг "Равшан ва Зулхумор" спектаклида Соиб ака Эрсак кални, Ҳамзахон ака Терсак кални ўйнашаётган эди. Спектаклнинг порогон жараёнида устоз Соиб ака Ҳамзахон акага "Зиндон саҳнаси"да "Бу ер нега қоронғу?"- деб сўрайсан, деб қолдилар. Ҳамзахон ака "Қўйсангиз-чи, Соиб ака"- десалар, Соиб ака, Шу гапни айтасан,- деб туриб олдилар. Спектакл премьерасида
диалог бошланди:
Терсак:-Эрсак нима бало, ҳеч нарса кўрмаяпман Қорахоннинг зиндони бунча қоронғу?
Эрсак:- Ҳа, зиндон энангнинг уйимидики, чироғ ёқиб қўйса,-деди.
Залда қийқириқ, қарсакбозлик бўлиб кетди. Раҳматли Раззоқ Ҳамроев саҳнадан тушган Соиб Хўжаев ва Ҳамзахон акаларни койиб кетди. Залдан чиқиб келган Комил Яшин домла эса жаҳл ўрнига, майли, майли, Раззоқжон шу диалогни пьессага қўшиб қўйинг, дея Ҳамза ка ва Соиб акаларни қучиб елкасига секин шапиллатиб қўйди.
Дарҳақиқат, пьессага қўшилган шу диалог учун ҳам атайлаб "Равшан ва Зулхумор"н ўн марталаб кўрган шинавандалар ҳам бор.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot