PDA

Просмотр полной версии : “Очиқ эшиклар” куни энди uForum’да

Anvar Gafurov
16.02.2011, 11:40
Давлат алоқа инспекцияси таркибий бўлинмалари томонидан тегишли ташкилотлар билан вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш юзасидан ҳар ойда семинар кўринишида профилактик тадбирлар олиб борилади. Кўп холларда ҳуқуқбузарликлар ҳуқуқий билимларнинг етишмаслиги туфайли содир бўлмоқда. ДАИ томонидан олиб бориладиган семенарларда алоқа соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, текшириш натижаларида кўпинча аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар, телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш фаолияти каби масалалар муҳокама қилинади. “Очиқ эшиклар” куни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида вужудга келадиган саволларига ечим топиш мақсадида ўтказилади.
Шу каби ўтказиладиган тадбирлар ўзаро малака ва билимлар алмашиш, ҳуқуқбузарликлардан хўжалик юритувчи субъектларни огоҳлантириш ва уларни олдини олиш учун хизмат қилади.
Сизда алоқа соҳасидаги фаолиятлар юзасидан қизиқтирган саволларингиз бўлса, мархамат, ушбу форумда муҳокама қиламиз.

dado
16.02.2011, 15:45
[QUOTE=Anvar Gafurov;Сизда алоқа соҳасидаги фаолиятлар юзасидан қизиқтирган саволларингиз бўлса, мархамат, ушбу форумда муҳокама қиламиз.[/QUOTE]
МТС компаниясининг справочний центрига телефон килиш бепул ёки пулли-ми булиши керакми?

Anvar Gafurov
16.02.2011, 18:20
МТС компаниясининг справочний центрига телефон килиш бепул ёки пулли-ми булиши керакми?

1. Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасининг “Телекоммуникация хизматларига доир тарифлар”бандига асосан фақат фавқулодда тезкор хизматларни (ёнғинга қарши, милиция, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати ва бошқа хизматларни) чақириш барча фойдаланувчилар томонидан бепул амалга оширилиши белгилаб ўтилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 6 февралда 1900-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари”га асосан “Оператор ҳар бир абонентга тегишли хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак”- деб келтириб ўтилган, лекин, ахборот-маълумот хизматига бепул чақириш имконияти таъминланиши белгиланмаган.
Шу сабабли, оператор томонидан ўз ахборот-маълумот хизматига чақириш (вызов) пулли хизмат кўрсатилиши ҳақли.

Khayriddin Alimuhamedov
17.02.2012, 15:25
Бухорода Билайн алокаси ута ачинарли хлолатда! Кунгирок килсангиз, мавжуд булмаган ракамни тердингиз сингари хабарларни оласиз. Ёки чакирув гудогини эшитасиз, жавоб бермайди, кейин аникласангиз, абонент сендан чакирув келмади дейди.Бир марта богланишга 5-6 марта уриниш тарихда булмаган холат. 0611га мурожаат Мутахассисларимиз бу борада иш олиб боришмокда деган жавобдан ортмайди. Свет йуклигини бахона килишади. Шахарда свет учмайди-ку?

Tulqin Eshbekov
19.02.2012, 07:37
Сизда алоқа соҳасидаги фаолиятлар юзасидан қизиқтирган саволларингиз бўлса, мархамат, ушбу форумда муҳокама қиламиз.

Шу тарзда жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйган ташкилот мутасаддиларига алоҳида миннатдорчилик изҳор этаман.
Бизнинг Олмазор туманда алоқа тармоғи фаолияти такомиллашиб бораётганини фахр билан айтишим мумкин!

Mirjahon Imomov
19.02.2012, 08:06
Уяли алока ташкилотларининг фаолиятлари хакида хам мухокама килса буладими?

Anvar Gafurov
29.06.2012, 19:22
Уяли алока ташкилотларининг фаолиятлари хакида хам мухокама килса буладими?

Ҳа, албатта бўлади.

barlos
29.06.2012, 20:24
ушбу форумда муҳокама қиламиз.

ДАИнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тўхталиб ўтсангиз. Кейин бафуржа савол-жавобларга ўтсак, нур устига аъло нур бўларди, деб ўйлайман.

Жавоб учун олдиндан раҳмат...

Anvar Gafurov
10.07.2012, 11:24

ДАИнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарори 5-иловаси (http://dai.uz/index.php?part=aboute&lang=rus)билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси Низоми"да белгиланган.

Anvar Gafurov
10.07.2012, 11:34
Бухорода Билайн алокаси ута ачинарли хлолатда! Кунгирок килсангиз, мавжуд булмаган ракамни тердингиз сингари хабарларни оласиз. Ёки чакирув гудогини эшитасиз, жавоб бермайди, кейин аникласангиз, абонент сендан чакирув келмади дейди.Бир марта богланишга 5-6 марта уриниш тарихда булмаган холат. 0611га мурожаат Мутахассисларимиз бу борада иш олиб боришмокда деган жавобдан ортмайди. Свет йуклигини бахона килишади. Шахарда свет учмайди-ку?

Алоқа соҳасидаги хизматлар сифатидан қониқмаслик ҳолатларида хизмат кўрсатувчи компанияга мурожаат қилиб, компания томонидан мавжуд муаммо бартараф этилмаса, Давлат алоқа инспекциясига ишонч телефонлари орқали (http://dai.uz/index.php?part=line&lang=uzb), ёзма равишда, ДАИ веб-сайт орқали (http://dai.uz/index.php?part=back&lang=uzb)ёки бевосита ДАИ раҳбарлари (http://dai.uz/index.php?part=structure&lang=uzb&snum=1) қабулига келиб мурожаат қилишингиз мумкин.