PDA

Просмотр полной версии : Жасорат cўзининг таржимони - шоир Шавкат Раҳмон


Nigora Umarova
14.08.2009, 14:26
Шавкат Раҳмон...
Шавкат Рахмон ўз шеърларига ғоят улкан масъулият билан ёндошган, ҳар қандай бадиий асарнинг қуруқ гап ёки чиройли замзама эмас, балки Чинакм ЖАСОРАТ эканлигига ишонган шоир эди.
Унинг эътиқоди бўйича асл қаламкаш "жасорат сўзининг таржимони" бўлиши керак:

Наҳот шеър айтдим
бўшлиққа қараб,
наҳотки, соврилди олов сўзларим,
наҳотки, ҳақ бўлса, эл-у юрт асли
қуруқ сўзлар деган гумроҳ дўстларим?


Азиз форумдошлар!

Ушбу мавзуда ўзбекнинг асл миллатпарвар шоири Шавкат Раҳмоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида фикр юритамиз.
Зеро, ўтганларнинг умри биз тириклар учун сабоқдир.

Nigora Umarova
14.08.2009, 14:37
https://img.uforum.uz/images/9489694.jpg

Шавкат Раҳмон ўз кайфиятларини тасвир этиш билангина кифояланадиган шоирлар сирасидан эмасди. У хамиша миллат дардини, халкининг армонларини ифодалашга интиларди. Чунки у уз такдирини, хаётини миллатнинг хаёти ва такдиридан айри тасаввур этмасди. У хар бир миллатдошининг кунгил мулкига кириб боришни орзу килиб, шу йулда тинимсиз дард чекиб яшаган шоир эди. "Бир кушик буламан дарёдай юракнинг энг чукур ерида",- дея орзу килган шоир хамиша чин, асл ва самимий туйгуларни бекиёс бадиий кенгликда ута куюнчаклик билан куйлади:

Зулфикор рух керак,
керак чин ёгду,
чин ишк ёлкинлари багримда тулсин,
жисмимни тобласин факат чин огрик,
чечаклар коп-кора булса-да, булсин.

Nigora Umarova
14.08.2009, 14:49
XX аср узбек шеъриятининг узига хос вакили, улкан миллатсевар шоир Шавкат Рахмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Уш шахрида тугилган. Шоирнинг отаси Рахмонберди асли Шахрихон туманидаги Сарой кишлогидан булиб, такдир таказоси билан Уш шахрига келиб муким булиб туриб колган эди. Онаси Офтобхон хам шахрихонлик эди. Шавкат Рахмоннинг отаси хам, онаси хам савдо ишлари билан шугулланишарди. Улар эрта кукламдан то кеч кузга кадар Помир тоги этакларидаги Сармугил яйловларида мол-куй бокадиган чупонларни керакли товарлар билан таъминлаганлар. Ота-она узок вакт тог яйловларида хафталаб колиб кетишар, уйдаги барча юмушлар тиришкок ва хаёлчан Шавкатнинг зиммасида буларди.
Болаликдан тиниб-тинчимас. бакувват ва гайратли Шавкат хар жихатдан мустакил булишга интиларди. Ун уч ёшида таътил чоги гишт заводига ишга киради. Гишт куйишни урганиб олгач, келаси йил ховлидаги эски пасткам деворларни бузиб, урнига олдида очик айвонли булган икки хонали уй куради. Орадан ун йиллар утиб, айни шу уйга аёли- Манзура келин булиб тушади. Шунингдек, Шавкат ховлидаги томоркага турли-туман кучатлар экишни ёктирарди.

Nigora Umarova
14.08.2009, 15:01
1966 йилда Шавкат урта мактабни битиради. Тошкент Давлат университети (хозирга Узбекистон Миллий университети)нинг филология факультетига кетма-кет икки йил хужжат топширади. Лекин танловдан утолмайди. Узбекистон пойтахтида укиш орзусига эриша олмаган Шавкат Уш вилояти газетасида харф терувчи, сунг мусаххих булиб ишлайди. Бу газетада уша пайтлари анча танилиб колган шоир, дилкаш ва самимий инсон Турсунбой Адашбоев ишларди. Шавкат Рахмон у билан танишиб колади ва ёзган шеърларини курсатади. Тортинчок, кайсар, индамас бу истеъдодли йигитчанинг шеърлари шу тарзда вилоят газетаси сахифаларида бирин-кетин босила бошлайди.
Шундай кунларнинг бирида матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига ижодий танлов эълон килинади. Тошкентдаги университетга киролмай, уз ёгига узи коврилиб юрган, шеъриятга доир деярли барча китобларни укиб чиккан Шавкат дустлари ёрдамида шеърларини рус тилига узи таржима килиб, танловга жунатиб юборади. Орадан маълум вакт утгач: "Сиз ижодий танловдан утдингиз, тезда Москвага етиб келинг",-деган мазмунда телеграмма олади. Бегона шахарга бориб, кириш имтихонларини хам яхши топширган Шавкат Адабиёт институти талабаси булади.

Nigora Umarova
14.08.2009, 15:16
1975 йилда Москвадаги тахсилни тамомлаган Шавкат Рахмон Тошкентга келади. У бир катор нашриётларда мухаррирлик килади. Деярли хамиша кизгин ижод билан машгул булган талабчан шоир "Рангин лахзалар"(1978), "Юрак кирралари" (1981), "Очик кунлар"(1984), "Гуллаётган тош"(1985), "Уйгок тоглар"(1986), "Хулво" (1987) сингари шеърий китобларни чоп эттирди.
Дунё шеъриятидаги энг янги ва ижобий жихатларни миллий шеъриятимизга киритиш йулида изланган Шавкат Рахмон 1979 йилда атокли испан шоири Федерико Гарсиа Лорка шеърларидан иборат китобни рус тилидан узбек тилига агдариб, "Сайланма" номи билан чоп эттирди. Оташнафас шоир шеъриятига ошик булиб колган Шавкат Рахмон атай испан тилини урганади, 1986 йилда Испанияда ижодий сафарда булиб, Лорка шеърларини бевосита испанчадан узбекчага угиради. 1989 йилда Лорканинг "Энг кайгули шодлик" шеърий китоби шу тарика узбек тилида нашр этилади. 1996 йилда шоирга "Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими" унвони берилди.
Шавкат Рахмон киска умр кечирди. У 1996 йилнинг 2 октябрида узок давом этган огир хасталикдан вафот этди. У Тошкент шахридаги Ялангоч кабристонига дафн этилган. Вафотидан сунг шоирнинг "Сайланма"си (1997) нашр килинди.

Nigora Umarova
14.08.2009, 15:21
Чакин булма,
Булма гулдирак,
Ердан купам узоклаб кетма.
Овозингни йиртмагин бекор,
Ерни кучма-кулочинг етмас.

Ундан кура бирор одамнинг
Макони бул ирмокли, сойли,
Шамолларни тусган тоги бул,
Осмони бул юлдузли, ойли.

Шавкат Рахмон

Gulnora Voisova
14.08.2009, 15:29
Шавкат Рахмон шеърияти доимо кишини узига мафтун этиб келган.Жангда улган эмас бирор баходир
Бари халок булган хиёнатлардан
Бу мисраларни шунчаки,таъсирланмасдан укишни иложи йук.Мен у кишини элни дарди билан хамнафас яшаган,инсон деб биламан.

Nigora Umarova
14.08.2009, 15:30
Шавкат Рахмон шеърияти доимо кишини узига мафтун этиб келган.Жангда улган эмас бирор баходир
Бари халок булган хиёнатлардан
Бу мисраларни шунчаки,таъсирланмасдан укишни иложи йук.Мен у кишини элни дарди билан хамнафас яшаган,инсон деб биламан.

Жангда улган эмас бирор баходир,
бари халок булган хиёнатлардан,
тошдай ухлаганда тушларин очиб
ё захар кушилган зиёфатлардан.

Бирор асотирда баходирларни
хаттоки юз бошли аждар емаган,
минг бир синоатли ялмогизлар хам
тогларни уйнаган девлар емаган.

Бари халок булган хиёнатлардан,
барига оркадан санчилган ханжар.
Шундай булиб келган азал-у азал
мана шу жафокаш, кухна Ватанда.

Хар гал баходирлар йикилар экан
куракка санчилган номард тигидан,
кайта тирилгандай буларди ногох
хар бир болакайнинг корачигида.

Ишонгил, хеч качон сени алдамас
софдил элатларнинг асотирлари,
бирорта баходир улганмас жангда,
куркоклар улдирган баходирларни.

Шавкат Рахмон

Nigora Umarova
14.08.2009, 15:34
Шеърни шархлайдиган булсак, куркоклар хакикатдан хам нихоятда куркинчли. Шу уринда хар доим ёдимга ёзувчи Аскад Мухторнинг "Чинор" романида келтирилган "Энг дахшатли йирткич - куён" жумласи келади.

Nigora Umarova
14.08.2009, 15:57
Уруш суврати

Сув урнига кон шимаётир
халоватсиз, бечора замин.
Хасрат билан ерга карайди
чикармасдан худолар дамин.

Конга ботган дунёни куриб,
азобларга беролмасдан дош,
улкан, кизил куёш хар куни
олиб кетар узокларга бош.

Кетаётир тубсиз мозийга
куланкасиз йигитлар сафи,
кизлар кола куз огушида
унутилган мевалар каби.

Шавкат Рахмон

Abror Qodirov
14.08.2009, 16:03
Maktabda o'qib yurgan davrimda Shavkat Rahmonning "Turkiylar" she'rini yoda olgan edim. Shu she'r esimga tushardi Shavkat Rahmon deganda. Ayniqasa she'r nihoyasidagi " Yovga ters qaragan musulmon emas" misrasi 5 bor takrorlanishi sh'erning ta'sirchanligini oshirgan. Balkim aynan shuning uchun ham shu she'r yodimda qolgandir. Umuman Shavkat Rahmon ijodini hurmat qilaman.

Gulnora Voisova
14.08.2009, 16:05
Рахматлик Мухаммад акани битта шеъри бор эди.Аскад Мухтор билан Шавкат Рахмонга карата айтилган.Маъноси тахминан шунака эди шекилли.Ётибди ёнма ён иккита кушни,Эртага мен борсам орангиз бушми.У дунёда шеърни зурини,Шавкат Рахмон укир фаришталарга...

Энди икковлашиб фаришталарга шеърни зурини укиб юрган булсалар ажабмас.Ах шу шеърларни эшитиш учун минг марта улишга рози эдим а!

Nigora Umarova
14.08.2009, 16:09
Maktabda o'qib yurgan davrimda Shavkat Rahmonning "Turkiylar" she'rini yod olgan edim. Shu she'r esimga tushardi Shavkat Rahmon deganda. Ayniqasa she'r nihoyasidagi " Yovga ters qaragan musulmon emas" misrasi 5 bor takrorlanishi sh'erning ta'sirchanligini oshirgan. Balkim aynan shuning uchun ham shu she'r yodimda qolgandir. Umuman Shavkat Rahmon ijodini hurmat qilaman.

Maktabda ishlagan paytlarimda ushbu she'rni albatta o'quvchilarimga yodlatardim. Sababi she'rda kuchli vatanparvarlik, tarixni o'rganish mazmunan yaxshi berilgan. She'rni sharhlash jarayoni xuddi ertak aytayotgandek yoki eshitayotgandek maroqli kechardi. Unda millatimizning qadimgi tarixidan yaqin tarixigacha bo'lgan manzaralar aks ettirilgan.
Afsus, she'r bugungi kunda o'quv dasturidan olib tashlangan.

Nigora Umarova
14.08.2009, 16:11
Рахматлик Мухаммад акани битта шеъри бор эди.Аскад Мухтор билан Шавкат Рахмонга карата айтилган.Маъноси тахминан шунака эди шекилли.Ётибди ёнма ён иккита кушни,Эртага мен борсам орангиз бушми.У дунёда шеърни зурини,Шавкат Рахмон укир фаришталарга...

Энди икковлашиб фаришталарга шеърни зурини укиб юрган булсалар ажабмас.Ах шу шеърларни эшитиш учун минг марта улишга рози эдим а!

Улишга рози булмай, ундан кура келтирган шеърингизнинг тулик матнини форумдошларимизнинг эътиборига хавола килинг.

Nigora Umarova
14.08.2009, 16:13
Минораи Калон

Минг йиллар каъридан келади,
кулфатга йуликиб минг бора
тинимсиз тошбурон, киргинга,
хурликка дуч келган минора!

Неча бор тупларга тутилди,
у жудо булди бош кисмидан...
Ва лекин жон колди шаркона
безаклар битилган жисмида.

Тасанно айтаман тупрокнинг
метиндан кучлирок дошига,
Хар йили ин курар лайлаклар
минорнинг нураган бошига.

Бу йил хам минорда, хайрият,
шаркона безаклар сунмапти,
Минорнинг бошига бу йил хам,
хайрият. каргалар кунмапти.

Шавкат Рахмон

Abror Qodirov
14.08.2009, 16:15
Menga eng yoqadigan sherlaridan biri "Hirgoiy".

ХИРГОИЙ

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,
гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тасраккур сасиган,
руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?
Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!

Gulnora Voisova
14.08.2009, 16:17
Улишга рози булмай, ундан кура келтирган шеърингизнинг тулик матнини форумдошларимизнинг эътиборига хавола килинг. Афсус ёдлаб олмаган эканман,интернетдан кидириб тополмадим.

Gulnora Voisova
14.08.2009, 16:28
Мухаммад ака билан Шавкат Рахмонни эсласам нукул йиглагим келади.Бугзимга уларни дардли хонишини согинчига ухшаган, алланима тикилиб колгандек булади.Халима Худойбердиеванинг
Турк юкини елкалашай деб Яссавийнинг ёнига кетдидеган мисралари эсимга келади.

Nigora Umarova
14.08.2009, 16:28
Афсус ёдлаб олмаган эканман,интернетдан кидириб тополмадим.

Интернетда йук булса, биринчи булиб форумимизга жойлаштирамиз-де... :-)


Розидил

Икки жахонгашта,
Иккита кушни,
Ётибсизми бериб зах ерга тушни?
Эртага мен борсам койимасмисиз,
Эртага мен борсам орангиз бушми?

Хамон куритамиз зурнинг шурини,
Булиниб ок пушта, кук пушталарга.
Аммо кунгил сезар: шеърнинг зурини
Шавкат Рахмон укир фаришталарга.

Бу ёкда уволу у ёкда халол-
Чинордай юракни букар килдай гам.
Яхши одамларни куриб, эхтимол,
Сайраб юборгандир Аскад Мухтор хам.

Майли-да. Дардини айтсин-да одам,
Айтолмай йиглаганларни курганмиз.
Асли биз сизгамас, сиз бизга мотам
Тутсангиз арзийди- бизлар улганмиз.

Йукса етмасмидик СУЗнинг кадрига,
Пойига минг садка этмасмидик жон.
Ватаннинг кадрига, дустнинг кадрига,
Кунларнинг кадрига энг дориламон.

Икки жахонгашта,
Иккита кушни,
Ётибсизми бериб зах ерга тушни?
Эртага мен борсам койимасмисиз,
Эртага мен борсам орангиз бушми?

Мухаммад Юсуф



Оллохим, бу уч ижодкорни уз рахматига олган булсин.

Abror Qodirov
14.08.2009, 16:39
УЙҚУ

Халойиқ ишонди,
кўзёшдан ийди,
айбдор болтамас,
айбдор кунда.
Қасосин олмоқдан ўзини тийди
жаллодлар ниқоби йиртилган кунда.
Кон қўлида сузар бедод салтанат,
барча тафсилотин, қани, ким ёдлар?
Бу содда халойиқ мунча алданар,
пихиллаб кулади энди жаллодлар.
Ўтар ошкоралик ҳаш-паш дегунча,
келажак кўрсатар ким кулар, йиғлар,
милён айғоқчилар далил тергунча
қайралиб турса, бас,
исфаҳон тиғлар.
Қайдадир
булбуллар толиқиб сайрар,
ҳавода учгандай милён малойик.
Бир четда жаллодлар тиғларин қайрар,
уйқуни уради шўрлик халойиқ.

Nigora Umarova
14.08.2009, 16:40
Сулаймон тоги тагида уйлаганларим

Диёнатли, орли аждодлар
бу хайбатли тошлар тагида
бирор лахза хаёл сурмаган
сохта шухрат, таъма хакида...

Яшарканлар юртда саргардон,
кезарканлар гурбатда ёхуд.
Сулаймон тог пойида бир кун
кумилмакни килганлар орзу.
Бундан не-не аллома enufy?
не жахонгир, нечалаб шоир.
Бирок азиз тог тошларига
ёздирмаган хеч бири номин.
Сулаймон тог юксалиб турар
бир элатнинг буюк ёдидай,
хайрон булиб пойига бугун
келгувчилар эътикодидан.

Бугун келар истаган кимса,
бериб таъма илинжига зеб,
номин ёзар тог тошларига,
палончилар келиб кетган деб.
Кузатаркан орсиз, виждонсиз
кимсалардан туйган кунларни,
бир хаяжон,
титрокда туйдим
ер тагидан келган унларни.
Сулаймон тог,
мукаддас ёдим,
курсам юрак - багримни доглар,
бетайинлар номин кутариб,
соат сайин усар коялар.

Шавкат Рахмон

Gulnora Voisova
14.08.2009, 16:41
Нодиражон шоиражон.(энг сунгги шеърларидан)

Нодиражон шоиражон
танам кимир этмайди.
Олис олис вохалардан
Тогларимни чакиринг.
Осмон тула хаволар
Факат менга етмайди.

Нодиражон шоиражон
Танам кимир этмайди
Кузимда бир томчи ёш
Сойлар ювса кетмайди.

Нодиражон шоиражон
Танам кимир этмайди
Пешонамнинг шуридан
Бино булган бу дарё...
Осмон тула хаволар
Факат менга етмайди.

Нодиражон шоиражон
Танам кимир этмайди.
Боринг корли тогларда,
Бир шоир ётибди денг,
Худонинг ховлисида...
Осмон тула хаволар
факат менга етмайди...

Nigora Umarova
14.08.2009, 16:45
...Сулаймон тог,
мукаддас ёдим,
курсам юрак - багримни доглар,
бетайинлар номин кутариб,
соат сайин усар коялар.




Юкорида келтириб утилган шеърда худди ушбу фотосурат хакида гапирилаётгандек...
Самаркандга зиёратга борганимизда Жиззах йулидаги Амир Темур горида хам шундай мудхиш манзаранинг гувохи булдик.

https://img.uforum.uz/images/9555249.jpg

Abror Qodirov
14.08.2009, 16:51
Юкорида келтириб утилган шеърда худди ушбу фотосурат хакида гапирилаётгандек...
Самаркандга зиёратга борганимизда Жиззах йулидаги Амир Темур горида хам шундай мудхиш манзаранинг гувохи булдик.

Abadiyat uchun boshqa yo'l bilan iz qoldirishni uddalay olmaganidan keyin...

Nigora Umarova
14.08.2009, 16:53
Abadiyat uchun boshqa yo'l bilan iz qoldirishni uddalay olmaganidan keyin...

Бундай инсонларни мен Геростратга ухшатаман.

Abror Qodirov
14.08.2009, 22:39
ТУҲМАТ

Кеча ўғри бўлди,
бугун ваҳшийдир,
энди бутун дунё билар бу ҳақда.
Қандай мўмин эди,
қандай яхшийди
анқайиб жимгина терганда пахта.
Қайта қуриш ўзи чиқди қайданам? —
юксак қалъалардан боққан ўғрилар
улкан мамлакатнинг бутун айбини
содда ўзбекларга қўйди тўғрилаб.
Шунда буюк денгиз чайқалиб кетди,
майдонларни босди бир ювош зулмат.
Шоирлар уйғота олмаган элни
уйғотиб юборди маломат, туҳмат.
Кеча ўғри бўлди, бугун ваҳшийдир,
бўҳтонга кўмилиб турар асабий.
Ўзин майдонларга сиғдира олмас,
болалар қонига ўтар ғазаби.
Яхшилик туғади, ёмонлик ҳам гоҳ,
бўлмаса озгина қўйсалар мақтаб,
бугун ҳам саҳардан қаро шомгача
жимгина илжайиб терарди пахта.

Gulnora Voisova
17.08.2009, 17:49
Яшириб куяйин сени

Кел, яшириб куяйин сени,
Юракнинг энг чукур ерига.
Кейин сен хам яширгин мени,
Юракнинг энг чукур ерига.

Тополмасин бизларни биров!

Ш.Рахмон

Nigora Umarova
18.08.2009, 12:35
Шавкат Рахмон хакида адабиётшунос олим Набижон Бокийнинг
"Мужизага ишонган шоир" (http://uzhurriyat.uz/manaviyat/mojizaga_ishongan_shoir.mgr)деган маколаси берилган экан. Маколани укиб чикиб Шавкат Рахмоннинг юлдузи бекорга эрта сунмаган экан, деган хулосага келдим.


12 Iyul 2006

MO‘’JIZAGA ISHONGAN SHOIR

Shavkat Rahmonni eslab

Chamasi, 90-yillarning boshlarida endigina o‘rta maktabni tamomlayotgan to‘ng‘ich qizi Nodiraga shoir Shavkat Rahmon yetti moddadan iborat fikr-mulohazalarini rus tilida yozib qoldirgan. Nodira Diplomatiya universitetida o‘qishga qaror qilgani uchun ingliz tilini bosib o‘rganardi, darsliklar esa rus tilida edi. Shu bois Shavkat aka qiziga rus tilidan saboq berardi. Lekin hozir biz tarjimasini keltirmoqchi bo‘lganimiz fikr-mulohazalarni nima uchun aynan rus tilida yozganini, nega og‘zaki aytib qo‘ya qolmaganini bilmaymiz.
Yanglishmasak, qo‘shma korxona tuzish ilinjida idorama-idora yugurib yurib, qaysidir qabulxonada o‘tirib vaqtini behuda o‘tkazmaslik uchun “Ro‘yxat” orqasiga fikrlarini qoralab qo‘ygan bo‘lsa kerak. Mana, o‘sha qoralama (tarjimasi):
“1) Biz ko‘pdan buyon barcha yetishmovchiliklardan xalos etadigan qandaydir mo‘’jiza ro‘y berishini kutyapmiz. Vaholanki, eng baxtli onlarimiz o‘tmishga sho‘ng‘ib ketayotir.
2) Nahotki, inson turmushi muammolarini hal etib Insonni baxtli qilish mumkin bo‘lsa? Axir u Xudo yaratgan mavjudot, baxt esa mangu izlanishdir; inson ko‘z ilg‘amas ufqlarga, anglanmagan sir-sinoatlarga, nuri hidoyatlarga, o‘lmas go‘zallikka doimo talpinib yashaydi.
3) Hozirgi davrda barcha xalqlar sobiq siyosiy tuzum qoldirgan jarohatlarini ko‘rsatmaslik uchun bir-biridan yuz o‘girdi. Shunday paytda oniy soniyalarda g‘uncha bo‘lish, g‘uncha zabonida shivirlash qanchalar go‘zal!
4) 90-yillarning boshlarigacha davom etgan murakkab siyosiy va iqtisodiy hodisalar munosabati bilan dunyo buyuk sho‘ro saltanatining parchalanishini ochiq-oydin kuzatib turdi.
5) Har yili bahor kelishi bilan tuyg‘ularimiz yangilanadi, bahor tufayli hayot ham jozibador tuyuladi.
6) Yarim kechasi bepoyon binafsha osmonda, har xil yuksaklikda birdaniga no’malum nurlanish ro‘y berdi.
7) Asr boshidayoq safdoshlari: “Rossiyada emas, eng taraqqiy etgan kapitalistik mamlakatlardagina sotsializm barpo etish mumkin!” deb uni ogohlantirgan edi”.
Bu Shavkat Rahmonning 90-yillarning boshlaridagi fikr-mulohazalari. Shundan ham teran aql-idrok, bedor qalb nafasi sezilib turibdi.
Hozir Shavkat Rahmonni hamkasblari, tengdoshlari tez-tez eslab turadi. “Shavkat birdaniga dovdirab qoldi... Bunaqa bo‘lishini sira-sira kutmagan edi... Osmonlarga havoiy qasrlar qurishni yaxshi ko‘rardi, o‘zining go‘zal xayollari bilan yashardi. Xayol boshqa, hayot boshqa, afsuski, torta-tortlarga ko‘nika olmadi...”
Regarlik Erkin Shukur degan dovdirroq shoir ukaxonimiz bor, o‘zi “barlosman!” deb sal-pal maqtanishni kanda qilmaydi. Beg‘ubor yigit, halol — birovning haqqiga xiyonat qilmaydi. Ilgari Toshkentga tez-tez kelib turardi, Shavkat Rahmonning chinakam muridi edi.
— Mustaqillik bilan tabriklab ketay, deb Toshkentga kelsam, Shavkat akamni ishxonalaridan topa olmadim. Asqar akamdan so‘rasam: “Uyini remont qilyapti”, dedi. Uyiga izlab bordim. Borsam, balkon polining bo‘yog‘ini oyna sinig‘i bilan qirib tozalayotgan ekan. Yoz edi, issiq. Poldan quyuq chang ko‘tariladi, Shavkat akam o‘qtin-o‘qtin yo‘talib qo‘yadi, terlab-pishib ishlaydi. Yordamlashdim. Birpas “perekur” qildik. Shavkat akam gazeta parchasiga olti tiyinlik moxorkani o‘rab chekdi, og‘zidan pag‘a-pag‘a tutun chiqarib: “Urush paytida partizanlar ham moxorka chekishgan”, dedi kulimsirab. Menga ham taklif qildi. Chekmayman, dedim. Chekishni o‘rganmaganman. Shavkat akam moxorka chekyapti-yu, buyoqda men quv-quv yo‘talayapman... Oxiri moxorkani o‘chirib kuldonga solib qo‘ydi. “Qoldig‘ini keyin chekaman”, dedi. Hayron bo‘ldim. “Prima” yoki “VT” cheksangiz bo‘lmaydimi, deb so‘radim. Miyig‘ida kulibgina qo‘ydi. O‘zim xijolat bo‘ldim, — deydi Erkin afsuslanib.
Shavkat Rahmon qanday yashayotganini yonida yurgan odamlar yaxshi bilmasdi. Har kim o‘zining g‘am-tashvishi bilan ovora edi. Shavkat aka esa o‘zining yog‘iga o‘zi qovurilib yurardi, keyingi paytlarda g‘alvadan boshi chiqmay qo‘ydi. “Bir guruh” ijodkorlar Markazqo‘mga, Bosh prokurorga arznoma yo‘llaydi:
“G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyotining original va tarjima she’riyati bo‘limi ishidan norozimiz. Chunki mazkur bo‘limda tanish-bilishlik, oshna-og‘aynigarchilik juda avj olgan. Bo‘lim mudiri Shavkat Rahmon shoirlarga ijod mahsuli nuqtai nazaridan emas, shaxsiy munosabati yuzasidan muomala qiladi. Bu ahvol uning ish faoliyati birinchi kunidayoq namoyon bo‘la boshlagan edi... Noqonuniy yo‘l bilan o‘n ming so‘mlab davlat pulini o‘zlashtirgani uchun Shavkat Rahmonni jinoiy javobgarlikka tortilishini so‘raymiz. Sh. Rahmon Polsha shoirlarini tarjima qilaman, deb aldab 1988 yilda G‘. G‘ulom nomidagi nashriyotdan 2700 so‘m pulni yeb yuborgan. Biroq hanuzgacha tarjimadan darak yo‘q.
Sh. Rahmon nashriyotning she’riyat bo‘limini shaxsiy tomorqaga aylantirib olgan... Tanqidchi Ahmad A’zam ham Sh. Rahmonning Lorka, Himmens kabi shoirlarga taqlid etishini va ulardan turli variatsiyalar (taqlidiy she’r yasash, ohang o‘g‘irlash) yo‘li bilan she’r ko‘chirishini yetarli, ishonarli dalil-isbotlar bilan matbuotda fosh etgan... Sh. Rahmon o‘z manfaatlari uchun mansabidan foydalanib boshqa ijodkorlarga ham ma’naviy, ham moliyaviy zarar yetkazganligi uchun ishdan chetlashtirilishini talab qilamiz...”
Qator imzolar qo‘yilgan: T. M. H. A. va boshqalar. “Va boshqalar” keyinchalik bu arznomani o‘qimasdan, aldov yo‘li bilan imzo chektirilganini, imzolar o‘ziniki emasligini maxsus “tushuntirish xati”da alohida ta’kidlab o‘tadi. Jumladan, shoir Sayyor (Xudo rahmat qilsin!) bunday tushuntirish beradi: “Men Shavkat Rahmon haqida yozilgan noqobil xatni ko‘rgan emasman va imzo chekkanim yo‘q. Avvalgi yil 7 oy shifoxonada bo‘ldim. Bu yil 5 yanvardan 27 fevralgacha kasalxonada edim. Bular isbot uchun yozilgan. Shavkat Rahmonni eng ajoyib o‘zbek shoiri deb bilib, qalbimni ato etishga doim tayyorman! Sayyor! (imzo)”.
O‘sha paytlarda yosh shoir bo‘lgan Shukur Sodiq esa: “Imzo meniki emas. Mening nomimdan imzo qo‘ygan shaxsni topib qattiq jazolanishini va jamoatchilikka ma’lum qilinishini qat’iy talab qilaman”, deydi.
“Tushuntirish xati” yozish borasida taniqli bolalar shoiri Qambar O‘taev (Qambar ota) original yo‘lni tanlagan: “Xatdagi hamma faktlar Shavkat Rahmon jinoyatlarini bir zarrasi xolos. Lekin, afsuslar bo‘lsinki, xatdagi imzo meniki emas”.
Yugur-yugur, mish-mishlar boshlandi. Yozuvchilar uyushmasi qoshidagi “Adolat” komissiyasi (a’zolari: O. Sharafiddinov, N. Karimov, Sh. Usmonxo‘jaev) maxsus tekshirish o‘tkazib, quyidagicha xulosaga keladi:
“Sh. Rahmon bugungi o‘zbek she’riyatida “ochiq xat” mualliflariga qaraganda yuksak vakili sifatida ijod qilib kelmoqda. Undan g‘ayrli niyatda nuqsonlar axtarish samarasiz ishdir... Tekshirish shu narsani aniqladiki, uyushmaning bir guruh xodimlari, birinchidan, o‘zlarining g‘ayrli niyatlarini yashirib, “xalq manfaati yo‘lida” degan bahona bilan xat mazmunidan tanish bo‘lmagan ba’zi bir o‘rtoqlarga ham qo‘l qo‘ydirganlar; ikkinchidan, ularning Sh. Rahmonga qo‘ygan qariyb barcha ayblari yolg‘on faktlarga asoslangan; uchinchidan, ular o‘zlarining real asosga ega bo‘lmagan “ma’lumotlari” va “xulosalari” bilan Markaziy Komitetning yangi sarkotibini chalkashtirmoqchi bo‘lganlar”.
O‘sha ig‘vo xati munosabati bilan G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyotida ham maxsus komissiya tuziladi (a’zolari: Nizom Komilov, S. Azimova, X. Mansurova). Bu komissiya xulosasida diqqatga sazovor parcha bor: “Shikoyat mualliflari Sh. Rahmon Polsha shoirlarini tarjima qilaman deb 2700 so‘mni yeb yuborgan, biroq hanuzgacha tarjimadan darak yo‘q, deb da’vo qilishgan. Tekshirish natijasida bu da’voning ham asossiz ekanligi ma’lum bo‘ldi. Sh. Rahmon tarjimani o‘z vaqtida nashriyotga topshirgan, qo‘lyozma tahrirdan ham chiqqan. Ishlab chiqarish bo‘limiga topshirish arafasida Polshada siyosiy vaziyatning o‘zgarishi tufayli (“Birdamlik” kasaba uyushmasi Lex Valensa boshchiligida kommunistlarning yakkahokimligiga qarshi yalpi namoyishlar uyushtiradi, aksariyat shoir va yozuvchilar ularni qo‘llab-quvvatlaydi: N. B.) rasmiy tashkilotlar tomonidan kitob nashri keyinga surilgan. Qo‘lyozma tayyor holda redaktsiyada yotibdi”.
Bu ishga Toshkent shahar ichki Ishlar boshqarmasi BXSS boshlig‘ining muovini Sh. K. Karimov xulosasi uzil-kesil nuqta qo‘ydi: “O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi Sh. Rahmonov o‘z vazifasini suiste’mol qilayotgani to‘g‘risidagi kollektiv shikoyat Toshkent shahar ijroqo‘mi UVD BXSS tomonidan o‘rganib chiqildi. Tekshirish natijasida Sh. Rahmonov o‘z vazifasini suiste’mol qilgani to‘g‘risidagi ma’lumotlar tasdiqlanmadi”.
Xo‘sh, Shavkat Rahmon nima uchun “yoppatalar” iskanjasiga tushib qoladi? Bu haqda o‘zi jo‘natilmagan xatida bunday deydi: “Ikki yildirki, Uyushma raisi atrofidagi g‘alamislar menga qarshi uyushtirayotgan tuhmatlar bo‘yicha matbuotga, tashkilotlarga, komissiyalarga tushuntirish xatlari yozaverib charchadim. Yuragimni ochib gapiray desam, biror plenum yoki majlisda so‘z ololmadim, maqolalar yozdim — bosilmadi. Imonimni o‘rtaga qo‘yib aytamanki, bu bedodlikning ildizi 1987 yilning 1 oktyabriga borib taqaladi. O‘sha kuni o‘tkazilgan Yozuvchilar uyushmasining tashkiliy plenumida demokratik saylov printsiplari buzildi. Biz — bir guruh adiblar o‘shanda saylov tartibiga, qolaversa, demokratiyani xo‘rlagan ba’zi rahbarlarga qarshi chiqqan edik. “Menga qarshi ovoz berganlarga tazyiq qiladigan bo‘lsam, uch oydayoq ariza berib ketaman”, degan rais bir oy o‘tar-o‘tmas va’dasini buzdi. Shaxsan meni chaqirib suhbatlashganda o‘z fikrimda qolganim uchun: “Biz ham siz bilan boshqacha gaplashib qo‘yishimiz mumkin”, degani esimda. Keyinroq “boshqacha” gaplashib qo‘ydi ham...”
Darhaqiqat, “Yosh leninchi” (1987 y. 20 oktyabr), “Qishloq haqiqati” (1988 y. 30 yanvar) gazetalarida Shavkat Rahmonga qarshi maqolalar uyushtiriladi. Keyin yillar davomida tuhmatlar davom etaveradi. Shoirning toqati toq bo‘ladi, sillasi quriydi. Oxir-oqibat moxorka chekib, uyini o‘zi remont qilishdan boshqa mashg‘ulotga aralashmay qo‘yadi.
“G‘am-anduh odamni kasal qiladi”, deydi bitta akamiz. Tomchi toshni yoradi...
Bir kuni Shavkat Rahmonni eslashib o‘tirganimizda yozuvchi do‘stimiz bunday dedi: “Shavkat aka yakkalanib qoldi, atrofida haybarakallachilari yo‘q edi. U o‘zini himoya qilishni bilmasdi, shuning uchun unga osilishardi. Boshqasiga osilsa, yuziga chang solardi; bittasi tevaragiga shogirdlarini to‘plab qo‘rg‘on yasab olgan edi; yana bittasi hammaga birdek “lyubimchik” edi. Ularning ichida eng to‘g‘riso‘zi, so‘zi bilan amali bir xil bo‘lgani Shavkat aka edi...” Bu voqealarga ham ancha yil bo‘ldi.
Kuni kecha shoirning vatani O‘sh shahrida Shavkat Rahmon tavalludining 55 yilligi tantanali ravishda nishonlandi.
Mustaqillik yillarida Prezident Farmoni bilan unga “O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi” unvoni berildi.
Muhimi — shoir xotirasi ardoqlanayotgani emas, muhimi — shoir she’riyatining barhayotligidir. Qolaversa, Shavkat Rahmon tavallud kunlarini nishonlashni yoqtirmasdi. U mayda-chuyda gaplardan doim yuqori turardi (maqola boshida keltirganimiz fikr-mulohazalar ham buni isbotlab turibdi).
Shavkat Rahmon mo‘’jizaga ishonardi, Istiqlolni u mo‘’jiza deb bilardi...
Shoir hamon ezgu tilaklarini izhor etayotir:
“Osmonday dalani to‘ldirib nurga
bebaho tilsimlar o‘stirgan do‘stim,
yuz ming yelkalarim,
yuz ming qo‘llarim,
yuz ming yuraklarim seniki bo‘lsin”.

Nabijon BOQIY

Nigora Umarova
18.08.2009, 13:49
Душманим купайди,
хатто, уликлар
бахорни согинган кутлуг ойлари,
хилватда йигилиб юрди шурликлар
чангалда бухтону игво лойлари.
Одамдай яшаса булар-ку яйраб,
уларни кийнарди галати бир дард,
бирорта марди йук кузингга караб,
юрагинг тагига тиг урувчи мард.
Бор айбим,
хакикий ёвни кура бил,
адолат тобласин дедим бурдларни,
Шайбоний лашкари сингари бедил,
узимга ташланди миллат куртлари.
Булар обруй излар,
манфаат излар,
игволар тукиру кутар баракат,
йукса бир шоирни тухматлар билан
огзини ёпишга бунча харакат,
неча бор узимга
газабингдан кеч,
пасткашлар арзимас дедим уйлашга,
аслида, худодан хаким борми хеч
бирорта муносиб душман сурашга.
Ахир кимман узим,
Мангуликка сал
агар киёсласак Шавкат Рахмон ким?
Ким дея борликдан сурайман хар гал,
макон жим,
замон жим, парвардигор жим.

Шавкат Рахмон

Nigora Umarova
18.08.2009, 14:05
Кайсар булбул

Зоглар орасида булбулни курдим,
беш-ун кутир загча бошин чукиган,
юраги ёрилиб улсин деб шурлик,
булбул хакида куп игво тукилган.

Эмишки,
хониши доим аразли,
йукотиш керакмиш сохта булбулни,
сахар чогларида вайсаб гаразли,
атай ухлатармиш неча кизгулни.
Бу хам етмагандай комил замонда
салтанат касрига пешоб тукармиш,
тагин ул миллатчи эмиш ашаддий,
кайда сайраса эл исён кутармиш.

Игволар ёзилур,
беш-ун кутир зог
янги арслоншохга тинмай хат ташир.
Шотирлар ишидан юрар кайфи чог
кора кузойнакни таккан каттаси.

Арслоншох алмашар,
вазир алмашар,
борликни кайтадан курмокда авом.
Зоглар кагиллашиб бирам яйрашар,
тагин игвохатлар ёзилар равон.

Эмишки,
бу булбул айбин яширар,
хар нахор ун каклик гуштини ермиш,
палон йил писмадон ковакда бирдан
саккизта айикни зурлаган эмиш.
Тагин бир айби бор,
укирмиш намоз,
ислом байрогига килармиш сажда,
хар кандай жазони берсангиз хам оз,
хаммани кон килиб булди бу аждар.

Игволар ёзилур,
беш-ун кутир зог
янги арслоншохга тинмай хат ташир.
Шотирлар ишидан юрар кайфи чог
кора кузойнакни таккан каттаси.

Ажаб хангомалар булар кайтадан,
зогларнинг кузида кайнар ажина.
Зоглар орасида сайрар атайлаб,
бу булбул узиям жуда гажир-да.
Хой булбул,
Узингга бир оз рахм кил,
булмасми дамингни чикармай турсанг.
Ахир кайта куриш...
булмасми бир йил
зоглар орасида зог каби юрсанг.

Шавкат Рахмон

Abror Qodirov
18.08.2009, 14:13
ГУЛ йиғиси

Қачон гул ҳидловдим,
қачон сувларда
ёғдулар рақсини томоша қилдим?
Насимлар мавжида елган ҳурлардан
кўзларим узолмай қачон йиқитдим?
Билмадим,
хаёлий дунёмидир бул,
жудолиғ бағримни тугатди тамом,
яна бу тубанлиғ даштида мақтул
жисмимни унутиб излайман пайғом.
Бу ерда ваҳшийлар йўл қарар эди
тағин бир валламат қонини истаб,
тунларнинг йиртилган кўлкаларида
валилар сўнгагин ғажирди итлар.
Очиқ мозорларнинг қирғоқларида
тилтари иккига айритган қуллар,
вақтнинг сарғайган чирмобларида
юраги ёрилиб ўлган булбуллар.
Сувлар ҳам ириган,
ириб ётар Шарқ
тунларни ёритган майхоналарда,
ёвуз қон гирватин қаърига қараб,
завжалар йиғларди вайроналарда.
Осмон йироқ эди,
ер эса қаттиқ,
тобора олислаб борар қуёш ҳам,
бунда ғофилларнинг қисмати аччиқ,
бунда қаттолларнинг бошлари тошдан.
Вой, куним,
маҳшарга тўқинган куним,
сўнгги кўзларимдан эриганда ёш,
Билолни чақирдим, эй, буюк қулим,
манов хоқонларнинг қулоқларин оч.
Аммоки Билол йўқ,
милён Жаҳл бор,
милён қўлларида қонсираган тош,
зулм зулматининг оғушида хор
битта гул,
ёлғизгул йиғларди, холос.
Ёвуз бир дарбадар бор эди тағин,
бор эди қўйнида интиқом тиғи,
бор эди ёғдулар синган бетайин
дунёдан юксалган
бир гўзал йиғи.
Дунёга келдимми ёки қайтдимми,
кимсасиз даштларнинг қаърида нечун
илк бора англадим ёлғиз дардингни
кечалар тубида йиғлаган, эй гул.

Шавкат Рахмон

Nigora Umarova
18.08.2009, 14:27
Тарикат


Дунёга сигмадим,
сигмади дунё
гурбатдан корайган табиатимга,
коп-кора чечакдай сочилмиш хулё
жумардлар кумилган тарикатимга.
Майлига,
чечаклар коп-кора булсин,
йикитса шу йулда йикитсин такдир,
куртлаган истаклар шуъласи сулсин,
худойим сийлаган хурлигим яхши.
Бичилган кулларнинг,
кулзодаларнинг
малак сиймоларин уйнатган дунё.
Чиройли эрмаклар махзанидир ул,
магизи кайгудан,
пустлоги зардан,
саргарар очилмай туриб кизил гул,
тупроги жимгина кусган захардан.
Чайкалар жахолат огочларида
неча минг Машрабу
Мансури Халлож...
хамон юксалади йул бошларида
одамзод конига туймаган жаллод.
Токай бу иблислик,
токай бу ёлгон,
токай тиг кутарар кора гурухлар,
токай бижгиб ётар гариб аламон
ичига тириклай кумилган рухлар.
Зулфикор рух керак,
керак чин ёгду,
чин ишк ёлкинлари багримга тулсин,
жисмимни тобласин факат чин огрик,
чечаклар коп-кора булса-да булсин.
Багрикенг худойим
кечириб куяр,
йикилсам етмай ул хакикатимга,
кумилсам, кумилай улими гузал-
жумардлар кумилган тарикатимга.

Шавкат Рахмон

Gulnora Voisova
22.08.2009, 12:42
Шавкат Рахмон шеърларидан, куйидаги сахифаларда бахраманд булишингиз мумкин.

http://islom.uz/content/view/1187/114/

http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=464&Itemid=217

Umida Shodiyeva
22.08.2009, 23:06
Shavkat Rahmonning "Turkiylar" she'rini yoda olgan edim. Shu she'r esimga tushardi Shavkat Rahmon deganda. Ayniqasa she'r nihoyasidagi " Yovga ters qaragan musulmon emas" misrasi 5 bor takrorlanishi sh'erning ta'sirchanligini oshirgan


Shu she'rni bir talabchan ustozimiz ham bizga yodlatgan edilar. 5 marta takrorlanadigan misrani 1 martalik qilib aytib bermoqchi bo'lganimda, 5 marta aytishga majbur qilgandilar.Ammo, bu ishlarining mag'zini negadur endi chaqayapman...

AbuMuslim
23.08.2009, 03:41
http://islom.uz/images/stories/2009/6_06_00001.jpg (http://islom.uz/content/view/1187/114/)

Nigora Umarova
27.08.2009, 11:57
Мухаммад ака билан Шавкат Рахмонни эсласам нукул йиглагим келади.Бугзимга уларни дардли хонишини согинчига ухшаган, алланима тикилиб колгандек булади.Халима Худойбердиеванинг
Турк юкини елкалашай деб Яссавийнинг ёнига кетдидеган мисралари эсимга келади.

У шеърни кидириб тополмадим-ку, бирок мана бу шеър хам яхши ёзилган экан.
Шавкат Рахмон деган

Парда усайми ё усмайми деган
Дарахтдан кузларим тусаётгандай,
Кукдами ё ерда бир буюк дарахт
Чинкириб тинимсиз усаётгандай.

Пулатдай эгилган гиряларини
Куксимизгу куйиб, утларга ёкиб,
Элнинг саёз тортган дарёларини
Жаннатий сувларга тулдириб, окиб.

Банди огочларнинг узиб бандини
Майдонларга чикиб келаётгандай,
Нишонга олиб хар нодон, андини
Кузин каттик тикиб келаётгандай.

Миллатим деб элга юз бурган чоклар
Бахайбат умиди тошдай котганда,
Халоскор чечаклар, кора чечаклар
Гуркираб осмонга Урлаётгандай.

"Жувонмарг булгурлар, жумардинг борми?!"
Киличдай бу садо куксингни тешса,
Уз урнингда курсанг бир буюк сорни,
Сенинг-да конларинг вулкондай жушса,-

Демак, шундай дарахт усаётибди,
Шавкат Рахмон деган, суйиб жонларни
Илдизи Туронга илдиз отибди,
Шохлари кутарар мусулмонларни!
Шавкат Рахмон деган
Бир буюк дарахт...

Халима Худойбердиева
"4 ноябрь, 2004 йил.

Nigora Umarova
27.08.2009, 12:22
Агарда бу уммон тагида
кудратли дарёлар бўлмаса,
тублари гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ,
навқирон сувларга тўлмаса,
бўлмаса хилмағхил ҳаракат,
бу қадар уммонлик қаёқда,
поёнсиз бир кўлмак бўларди,
ботқоққа дўнарди,
ботқоққа.

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
28.08.2009, 10:59
Агар...

Тухматдан йикилса
бирорта дустим,
мен-чи хилватларда беркиниб ётсам.
Бу хам етмагандай анча вакт утиб,
покликдан суйласам,
хотира сотсам.
Йук, булмас,
яшардим бошимни эгиб,
кезардим умрбод юртма-юрт ошиб.
Одамзод кузига каролмасдим тик,
куксимга осилган буларди бошим.
Йук, йук, йук...
Албатта бирга булардим
тамуг малайлари ишга тушган чок.
Дустим-ла ёнма-ён туриб улардим,
эхтимол, улардим ундан олдинрок.

Шавкат Рахмон

Nigora Umarova
28.08.2009, 11:22
Гул кахри

1996 йилнинг март ойида Россия Давлат Думаси собик Иттифокни амалда тиклаш тугрисида бемаъни карор кабул килди. Республикамиз ахолиси утиш даври кийинчиликларига карамасдан Дума карорига кескин норозилик билдирди. Асаблар таранг тортилиб, чатнаб турган уша кунлари биз пойтахтимиздаги "Алпомиш" спорт саройи оркасида жойлашган касалхонага Шавкат Рахмонни йуклаб бордик. Шавкат ака анчадан бери бетоб эди; у хийла узини олдириб куйган булса-да, лекин рухан бардам эди. Хонада келинойимиз Манзура опа Шавкат ака билан бир нималар тугрисида гаплашиб утирарди. Хол-ахвол сураганимиздан сунг:
- Думанинг карорини эшитдингларми?- деб суради Шавкат ака.
- Эшитдик.
- Хозир Манзура опангиз билан шу хакда гаплашиб утиргандик... - Шавкат ака шифтга караб бирпас жим колди. Сунг, фикрини жамлаб олди, шекилли, яна гап бошлади: - Агар мустакилликни курол билан химоя килиш зарур булса, мен кунгилли булиб жангга жунайман... Углим хам боради... Сизлар хам борасизлар... Хамма бориши керак...
- Албатта, дедик.
- Бир юзу уттиз йилдан сунг кулга киритилган мустакиллигимизни осонликча бериб куймаймиз, - деди Шавкат ака муштларини тугиб. - Майда-чуйда гапларни бир четга йигиштириб куйиш керак. Асосийси- мустакиллик... Уни кулдан бермаймиз...
Анча пайтгача гаплашиб утирдик. Кейин хайр-хушлашдик. Орадан ун-ун беш кун утиб, Шавкат акага касалхонадан вактинча рухсат беришди. Ёзувчилар уюшмаси ва ёр-дустларининг саъйи-харакатлари билан адибларнинг Дурмондаги богидан Шавкат акага ховли берилди. Ёз ва куз фаслини Шавкат ака касалхона билан бог-ховлида утказди. У киши огир дардга чалинганди... Оила аъзолари хам, жураларию ога-инилари хам Шавкат Рахмон кандай дардга чалинганини билардилар. Аммо, узига билдирмасдилар. Чунки, хамма муъжиза руй беришига ишонарди: дард берган - давосини хам беради, ахир! Ишонч туфайли Шавкат ака таслим булмади, сунгги дамларгача рухан тетик булди...

Набижон Бокий, Рахмон Кучкор

Nigora Umarova
28.08.2009, 11:35
... Бу инсон накадар иродали эканлигини, накадар ботиний кудратга эга эканлигини бетоблик даврида гуё яна бир бора исботлаб берди.
Шоирнинг калби... Шавкат Рахмоннинг калби... баркамол калб, комил калб... Узлигини англаган, узликни танитган калб...
Калбда дакика сайин, соат сайин усиш-улгайиш кечади. Хали акл ва онг бебошлигида, хали улар хар куйларга йургалаб юрганида калб узлик сари, узликни таниш сари дастлабки кадамни куяди, бу кадам шунчалар мустахкам, жисмнинг томир-томирларига чукур ботиб киргувчи буладики, келгусида кутилаётган не-не зуравонликлар, алдов ва фириблар уни ортга кайтаролмайди. Узликни англаган калбга яшамок накадар эркин, накадар огир. Унга канча-канча туйгулар келиб-кетади; бири вафо, бири жафо курсатиб утаверади. Бирок, узлик хисси, англанган узликнинг бурчи калб улмагунча улмайди. Бу калбни на-да алдаб, на-да авраб булади. Унга факат хиёнат килиш мумкин. Хиёнат туни калбнинг казо тунига тугри келади.
Ит базми кизиган ойсиз шомлардан,
кизгониб опкочдим дарё дилимни.
Бу чиркин огизлар...
синган каллалар...
игводан, бухтондан осилган тиллар...
хирслар лашкарлари босган паллада
шохларни бугизлаб ташлаган диллар (1989 йил)

Nigora Umarova
28.08.2009, 12:10
Энди калб кузи очик: у хар нарсани куради, бор нарсани билиб олади. Узига ва узга калбларга етган неки хурлик, неки адолатсизлик бор- бефарк булолмайди, мултираб туролмайди. У хар бир Инсонга калкон булгиси, калбнинг хак-хукуки учун жангга киргиси келади. У узининг нозик рухини кай ерда кураш, кайси жойда хурлик химояси бор-уша жабхага сафарбар этади. Узига ва маслакдошларига Фаустдан шиор танлайди; уни уйдан чикаверишга, эшик тепасига михлаб куяди: "Хар куни курашга чиккан инсон яшашга хакли!"
Унинг уринишлари накадар самимий, утли булса, шунчалар содда ва тажрибасиздир. Узи жангга кирмокчи булган майдонда халол ва мард олишув хеч качон булмаслигини, бу ердаги уйин коидалари - коидасизликка, гирромлик ва номардликка асосланганини хали англамайди. Унга олий хакам деб таништирилган Вакт качондир фурсат келганда хам бу ерда янги олишув булаётгани боис чикаражак хукмларга тахрир киритишга мажбур эканини уйламайди. Майдондаги кип-кизил тупрокнинг хар заррасида "Куракка санчилган номард тигидан" йикилган баходирлар рухи чинкираётганидан, уни булажак фириблардан огох этаётганидан мутлако бехабар. Калб, жувонмард кисмат факат пулатдай тобланишни, ханжардай уткирланишни орзу килади, холос.

Nigora Umarova
28.08.2009, 12:26
У майдонда узок туради. Сабр-токат билан курашади. Яловини хеч кимга бермайди. Олишув жараёнида "не-не кобиргалари синиб, пайлари узилиб кетса-да", инграган товуш чикармайди, огзидаги конни туфламайди, ортга чекинмайди. Унинг изидан майдонга кирган неча-неча хайбаракачилар аллакачон локайд томошабинга, иссик холи жой эгасига айланадилар. Уларнинг айрим тоифаси жумард калб сирларини ёгийга сотади, калбга тузок куяди. Энг алам киладигани, энг кулгилиси шуки, бу нокаслар хам узларининг ножинс калбларини гуё куйлатадилар - ашъор битадилар. Кайсар калбни уз сафларига, "нопокликдан бино булган ёвуз шайтанати"га чорлайдилар:
Панох сурадимми боримни ечиб,
Узни урдимми ё бирон эшикка?
Калтис лахзаларда оримдан кечиб,
Кирдимми сичконлар кирган тешикка...
Болам, жоним болам,
бу гузал хурлик, унутма, бу хурлик туралган кунни! (1991 йил)
Шу "гузал хурлик" бир кунда гуё Шавкат Рахмон деган шоир хам тугилади. Бу ижодкор юракнинг овози, сози , хасрат ва кувончнинг тимсоли. Узбек шеъриятида бу кадар уктам, бунчалик эркин, жасур овоз купдан буён эшитилмаган, бармок вазни хам худди аруз каби бир хиллашиб бораётган вазиятда уни дафъатан янгиланиб, яширин имкониятларини руёбга чикарадиган шоир анчадан бери кутилаётган эди. Бу шоир вазиятнинг эмас, кисматнинг шоири. Унга давр эмас, у даврга мавзу берарди; у даврни эмас, давр уни тинглашини истарди. Охир-окибатда у уз тенгдошлари билан биргаликда замондошларининг диккат-эътиборини жалб этди - тош котган калбларда хис-туйгу, фикр чечакларини устирди.

Nigora Umarova
28.08.2009, 12:53
Шавкат Рахмон шеърияти - жувонмардлик рухи билан сугорилган. У миллатнинг забун холидан уртанади.
"Эл кирилди туркий улкада, эл колмади-келди ажали, ким конига ботди йулкада, ким гажилди намоз махали" (1987 йил)
Худди шундай шеърлар, аслида, истиклол туйгусини тарбиялаб, вояга етказган ва собит эътикодга айлантирган эди. Шоирнинг умиди, ишончи, Худога айтгани бор эди:
"Бир ёмон, бир узун, бир улкан йиги, кайси бир жаврнинг аччик тортиги. Ох, мунча айланар, мунча тулганар, ичимда йилларнинг занглаган тиги..." (1984 йил)
1996 йилнинг куз ойларида Шавкат ака огирлашиб колди. Энди у урнидан туролмасди. Манзура опа туну кун беморнинг тепасидан жилмасди. Агар хонада бошка одам булмаса, Шавкат ака хатто чой дамлаб келиш учун хам Манзура опани ташкарига чикармасди. Каравотга утказиб олиб, унга орзуларини суйларди, биргаликда кечирган ширин дамларини бир-бир эсларди. Зилол сувлар жилдираб окаётган, мусаффо хавоси рохат багишлайдиган тогларда утов тикиб яшашни орзу киларди.
- Тогда яшасак кийналиб колмайсизми?-деб сурарди.
-Сиз каерга бошлаб кетсангиз боравераман,-дерди Манзура опа.
Биз йуклаб борсак, одатда, Шавкат ака худди ёш боладай кувониб ётган буларди.
- Аянгиз хам тогларга кучиб кетишга рози булди,- дерди Шавкат ака. Сунг, тумбочка устида ётган "Узбекистоннинг шифобахш масканлари" номли рангли йурикномани курсатарди.- Хозирча Зоминдаги санаторияга борамиз. Бир-икки ойдан кейин сал оёкка туриб олсам, чупонлар яшайдиган токка жунаймиз...
Сентябр ойининг охирларида Шавкат ака анча холсизланди. Холсизланиб ётибди-ю, аммо рухан тетик.
- Бир туркум шеър ёздим... Факат когозга туширишга кучим етмаяпти... Баъзиларини аянгизга айтиб ёздириб куйдим... Дармонга кириб олсам, бошкаларини хам когозга тушираман... Хаммаси эсимда турибди... Шеърларимни оппок тонгларга, деворларга, шифтларга ёзиб куйганман... Кизик, хавога ёзиб куйилган шеър хам учиб кетмас экан....
Сунгги кунлардан бири эди. Шавкат ака кошларини чимирганича:
- Илтимос, айтиб куйинглар, хамма жураларимдан, укаларимдан мингдан-минг розиман! Кам булишмасин... Илойим, бола-чакаларининг орзу-хавасларини куришсин! - деди дона-дона килиб. - Бу гапларимни аянгиз эшитмасин... Куркиб кетади... - деб илова килди.
1996 йилнинг 2 октябрь куни Шавкат ака узилди. Айтиб туриб ёздирган сунгги шеърларидан бирида: "Абадият оралаб, Ушга качон етамиз?" мисраси бор. У Абадиятга юз тутаётганини биларди... Илойим, жойингиз жаннатда булсин, Шавкат ака!

Рахмон Кучкор, Набижон Бокий

Gulnora Voisova
04.09.2009, 09:04
"Абадият оралаб, Ушга качон етамиз?" мисраси бор. У Абадиятга юз тутаётганини биларди...
XASTA BULBULIM

Ayt, ey, xasta bulbulim,
O`shga qachon yetamiz?
Yashil bog`lar sarg`aydi,
Mag`iz bo`ldi g`ujumlar.
Oh, voy, muncha yo`l og`ir,
Bulbulim...
Ulkan soat o`rtasida
Madorim yo`q yurmoqqa,
Qashqirlar davrasida
Sudralaman turmoqqa.
Shunda qolib ketsam
gar netamiz?
Abadiyat oralab
O`shga qachon yetamiz?
Qorli tog`lar bag`rida
Begim — O`shim ko`rindi,
Sulton — O`shim ko`rindi...

SH. Rahmon

Nigora Umarova
04.09.2009, 14:08
Сулаймон тоги тагида уйлаганларим

Диёнатли, орли аждодлар
бу хайбатли тошлар тагида
бирор лахза хаёл сурмаган
сохта шухрат, таъма хакида...

Шавкат Рахмон

https://img.uforum.uz/images/950356.jpg
Киргизистоннинг Уш шахрида кад кутарган Сулаймон тоги “UNESCO” нинг жахон мероси дурдоналари руйхатига киритилган.

Тогнинг турли кисмларида кадимий масжид ва макбаралар кад кутарган. Олимларнинг айтишича, бу обидалар Бобур давридан мерос.

https://img.uforum.uz/images/1098786.jpg

Сулаймон тоги Тахти Сулаймон дея хам танилган. Олимларнинг айтишича, ибодат маскани сифатида Сулаймон тоги камида уч минг qbkkbr тарихга эга.
Сулаймон тоги ва унинг атрофида хозирча бир неча тарихий ёдгорлик сакланиб колган. Масалан, XVI асрда курилган Абдуллахон Равотиi, XIV асрда барпо этилган Бобуршох хужраси (enufy fch охирида кайта таъмирланган), Асаф ибн Бурхия макбараси (ХVII-ХVIII аср) ва хаказо.

OmoN
04.09.2009, 14:55
https://img.uforum.uz/images/950356.jpg Киргизистоннинг Уш шахрида кад кутарган Сулаймон тоги “UNESCO” нинг жахон мероси дурдоналари руйхатига киритилган.

Бу расмда Сулаймон тоғидаги музейнинг кириш эшиги ҳам кўриниб турибди.

Nigora Umarova
24.09.2009, 17:14
КУТЛИБЕКА ЁДНОМАЛАРИ
(“Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси” 1997 йил 26 декабрь)


Ўзини озод хис этиш учун

...У пайтлари кузда бизни ойлаб пахтага, сабзавотга хашарга юборишарди. Бир куни Халкободга узум узгани борганмиз. Бригадиримиз :
– Ким кирк челак узум йигиб топширса, озод! – деб эълон килди.
Аввалида “кир? челакчи” лар кўп эди, аста-секин камайдик. Бора-бора йигитлардан факат Шавкат акам колди. У киши терлаб-пишиб астойдил ишларди. Бир-икки соатда нормани бажариб, ётокка келардилар. Китоб ўкир, таржима килар, ёзарди.
Мен:
–Шавкат ака, биз-ку майли, бештамиз. Сизни анави “Ўкитувчи”нинг болалари “передовой” деб кулишяпти, шу ерда ёзсангиз-чи... – десам:
– Кўяверинг, мен ўзимни ярим кун озод хис этаман. Ярим кун ихтиёрим ўзимда, кул эмасман, деб ўзимни ишонтираман. Бўлмаса, канака килиб кулликда шеър ёзиб бўлади? – деди.

Кўшик яхши чикмас...
Пахтада эдик. Шавкат акам бир гапида : “Пахта териб юриб кўшик
айтиб бўларканми, кўшикни тик туриб айтиш керак”, – дедилар. Шу гапни дарров илдим-да, “Чинор билан сухбатлар” шеъримда ишлатдим. Шеър битгач, ўкиб бердим. Шеър ёкди-ю, ўзининг фикрини олганим ёкмади. Кейинчалик “Ўс, гўзажон, дарахтдай ўс” деган мазмунда шеър ёзиб, “Кўшик чикмас эгилиб айтсанг” “Шавкат Рахмон”деб пешсўз кўйиб, матбуотда эълон килдим.
Шеър босилиб чиккан куни менга у-бу демади-ю, газетанинг ўша жойини “тап-тап” уриб: “Мана” деди...
Менга шу етарли сабок бўлишини билган бўлса керак...

Маълумотларни такдим этганликлари учун Раъно Муллахужаевага уз миннатдорчилигимни билдираман.

Nigora Umarova
24.09.2009, 17:32
Шавкат Рахмон касал ётган пайтларида туш кўради. Уни турмуш ўртоги Манзура опага хикоя килади: “Иброхим алайхиссалом тепадан туриб беш марта кўлини силтади. Шунда менинг назаримда ўнг ўпкам тўлиб колди. Бу сарик кахрабо эди. Ажабланарлиси шунда эдики, мен ўзимни тепадан кўриб турардим. Енгил нафас ола бошладим”. Манзура опа кувониб, тузалиб кетишини айтади. Шоир хам хурсанд. Аммо орадан беш кун ўтиб... (1996 йил 2октябрда) у бу дунёдан кўз юмади.

Nigora Umarova
28.09.2009, 19:12
“Шоирлик – кисмат”

Шавкат Рахмон 1950 йил 12 сентябрда Ўш вилоятининг Корасув туманига карашли Помир махалласида тугилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, курилишларда, вилоят босмахонаси (1966-68) ва газетаси (1968-1975)да ишлаган. 1973 йилда Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институтини битирган. Г.Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида мухаррир хамда бўлим бошлиги (1975-1982; 1985-90), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим (1982-1984) бўлган.
Илк шеърий тўплами – “Рангин лахзалар” 1978 йилда чоп этилган. Шундан кейин шоирнинг “Юрак кирралари”(1981), “Очик кунлар”(1983), “Гуллаётган тош”(1984), “Уйгок тоглар”(1986), “Хулво”(1988), “Сайланма”(1997) тўпламлари босилиб чикди.
Шавкат Рахмон машхур испан шоири Федерико Гарсиа Лорканинг шеърларини дастлаб рус тилидан, “Лорка. Сайланма”(1979), кейинрок эса испанчадан ўзбекчага таржима килган. “Лорка. Сайланма”(1989)
Шунингдек, у Хуан Рамон Хименес ва Рафаэл Алберти шеърларини хам испанчадан ўзбекчага ўгирган.
Истеъдодли шоир Шавкат Рахмон 1996 йилнинг 2 октябрида узок давом этган хасталикдан сўнг вафот этган.
Рафикаси Манзура опа билан 22 йиллик турмушда беш фарзандли бўлишди. Фарзандларини уй-жойли килиш Шавкат акага насиб этмади. Уларни отаси орзулагандек вояга етказиш Манзура опа учун осон кечмади. Хозир тўнгич кизи Нодира отаси истагандек юрист, Шоира координатор, Камола инглиз тили таржимони, кенжа кизи Гулрух хали талаба. Ёлгиз ўгли Шохрух БМТда молия ходими.



Адабиётнинг кисмати ижодкорнинг калами кудратига, салохиятига, онгу шуур даражасига, калби кенглиги ва албатта, виждонига боглик.
Инсоннинг калби хакидаги хар кандай китоб ўкилишга мухтождир. Шубхасиз, у Инсон хакидаги билимдир. Бу билимдан бебахра яшаш инсон ўз исмини билмай яшаш билан баробардир, деб бежиз айтмайдилар.
“Шоирлик – кисмат” эканлигини эрта англаб улгурган Шавкат Рахмон учун шеър умрининг, тирикликнинг маъно-мазмунига айланган эди. 80-йиллардан шеърият ахлига таниш бу шоирнинг шеърлари бошданок шахсий дардлар ифодасидан анча баланд эди. Унинг дарду армонлари, изтироблари халкнинг дарди, миллатнинг дарди билан, жамиятнинг муаммолари билан чамбарчас богланиб кетганди. У дастлабки шеърларида:

Яшамогим зарур
Хар дакикани
Газаб билан, севги билан тўлдириб,
дунёдаги барча кора нарсани
ёруг лахзаларда ўлдириб.

деб ёзган эди.
Кейинрок эса шоир халкининг тарихини ўрганди, уни шеърга солди, такдирини англашга уринди. Унинг ютукларидан – тарихдаги улуг сиймоларнинг – аждодларининг кашфиётларидан, жасоратидан кувонди. Айни пайтда халкининг, миллатининг бутун фожеаси, биринчи навбатда, шу халкнинг ўз ютуги камчиликларига бориб такалиши уни ўйга толдирди, миллат бошига тушган фожеаларнинг сабаб ва илдизини рўйи рост айтишга, миллатни уйготишга шошилди. Чунки бундай яшаш тарзи хали хам давом этарди:

Бунда хар бир чечак,
Хар бир гиёхнинг
осмонни тўсгудай хайбати бордир.
Бу диёр накадар улуг бўлса-да,
улкан одамларга накадар зордир.

Замон хар доим хам шоирнинг кўнглидаги гапларни очик айтишга имкон бермади. Шу боис у чечаклару гиёхлардан, тошларнинг гуллаши-ю, юлдузларнинг кулашидан, тогларнинг уйгоклигидан биз ва сиз излаб топгандан хам кўпрок маъно истади. Уларни ўз фикрларини ифодалаш воситасига – тимсолу рамзларга, мажозий ифодаларга айлантирди:

Тош хам гулларми деб,
минглаб калтабин
гурзисин дўлайиб йикилган пайтда,
мардона илжайиб, кўрасиз, дедим,
бир кун гуллайди бу тош, албатта.
Балки тош хозирок
гуллаётгандир,
минг рангли жилода яшнаб, ўзгариб,
балки бу гулларни кўрмаётгандир
хаттоки шоирнинг ўткир кўзлари...

Шавкат Рахмон ижодининг гуллаган даври энг огир кунларга – мустабид Шўро тузумининг сўнгги йилларига тўгри келди. Халкнинг огир ахволи, хам сиёсий, хам иктисодий ва ижтимоий карамликка карши исёнкорлик рухи шеърга кўчгани сир эмас. Бунинг окибатида шеъриятда, хусусан Шавкат Рахмон ижодида ижтимоий мавзунинг мухимрок ўринга чикканини кўрамиз. Аммо шуниси эътиборлики, Шавкат Рахмон шеърни публицистикага – фикрнинг курбонига айлантириб юбормади. Уни курбон килгани йўк. Унга содик колди.
«Туркийлар», «Кенглик согинчи», «Бўрилар» сингари шеърларида она юртнинг, миллатнинг дарди, уларнинг такдири хакидаги шоир кайгуси хам мажоз, хам очик ифодаларда берилади. Жумладан:

Армоним улгайди...
кеча сўйлардим –
Канийди бўлса деб бирорта мард дўст.
Бугун кон йигларман –
денгиз бўлсайди,
бўлсайди улугвор уммонларга йўл.

Халкимиз хаётида кечаётган вокеаларнинг хеч бири Шавкат Рахмон назаридан четда колган эмас. У хар доим шеърга хос жасорат билан биринчилардан бўлиб якинлашиб келаётган хар кандай хавфдан элни огох килди, хар кандай зулмга, жахолатга карши курашди.
Бир вактлар дўсти йўклигидан куйиниб шеър ёзган шоир энди куриб тугаётган денгизнинг хасратида. Миллатининг манкуртлашиб, жисмонан заифлашиб бораётганидан аламда. У яна сўзи – шеъри билан бирга бу дарду машаккатларни бошида ўтказади, у оркали хасратини тўкиб солади:

...Сўнгги зурёдимни захарлар куллар,
сўнгги чечакларим айниб сўлажак.
Эй, беклар,
захар ич – ўзбегинг колиб,
ўзгага бўйсундинг,
ўлганинг шулдир.
Шунданми, бошида теридан колип,
саксовул сингари майишган будун.

Раъно МУЛЛАХЎЖАЕВА тайёрлади

Nigora Umarova
29.09.2009, 11:39
Шавкат Рахмон ижодини кузатиб борган ўкувчи унинг шеърдан шеърга, китобдан китобга юксалиб, курашчанлиги ортиб бораётганлигини кўради. Рух манзараларини тасвиру талкин этган шеър – изтиробнинг меваси, согинчу армоннинг махсули, севги ва нафратнинг намойиши сифатида дунё юзини кўради.
Шоир бу сергалва, фоний дунёда ИШКни ягона таянч деб билади. Ундан бошка нарсаларнинг хаммаси бекор:

Факат ишк...
Факат ишк...
Бошкаси сароб,
Бошкаси шамолнинг оний сурони...

Ишк оркали англанган дунёни комилликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Дунёнинг ўзи хам мукаммал уйгунликдан ташкил топган. Инсон хам унинг бир бўлаги сифатида камолотга етишмоги лозим. Ахир одамзоднинг ўз-ўзини англашга бўлган кизикиши, интилиши хеч качон тинч кўймаган. Ўзни англаш эса бир умр давом этадиган узлуксиз жараён. Инсоннинг камолоти хам худди мана шу ўзликни англашдан бошланади.

Камолот – абадий,
Камолот – чексиз...
Аммо Камолотнинг йўли равонмас –
Соддадил йўловчи арчалар, мана,
Таажубда тўхтабди корли довонда.
Мангу юрардилар агар рох бўлса,
Сира турмасдилар юксакда эпсиз, –

деб ёзади шоир.
Шавкат Рахмон ёш ўзбек шоирларига мурожаат килиб битган бир шеърида шундай деган эди:

Сўзларни кайрайлик,
тагин кайрайлик,
токим кескир бўлсин бамисли олмос,
Ўткир сўз колмаса шоирларидан,
ўткир сўз колмаса...
Хеч нарса колмас.


Чиндан, шоирдан факат сўз колади. Абдулла Кодирий, Чўлпон ва Фитратдан факат сўз колди. Буюк Навоийдан сўз колди. Дилни ўртайдиган, борликни куйдириб-кул киладиган, – рухни камолотга элта биладиган сўз колди. Бу сўз вактнинг шамолларида каддини тутди, исён-оташларда ўзини тоблади – ўлмади, балки яшарди – яшади. Чунки бу сўз мангуликка дахлдор эди. Инсоннинг азалий ва абадий дардлари, муаммоларини англаш ва англатишга уринган калбнинг ўз-ўзини намойиш килиши эди. Шавкат Рахмон хам сўз кудратини шундай хис этди. Бўлмаса, шоир бир шеърида шундай деб ёзармиди:

Мендан нима колур,
абадий нурлар
барк уриб яшнаган дунё томонда?
Уриниб, суриниб сира тўлмаган
бир кўнгил колади
колса хам мендан...

Яна ўша сўз. У кўнгилнинг таржимони, орзуларни яширган бир хазина.
Кўплаб шоирлар каби Шавкат Рахмон учун хам яшашнинг маъно-максадини, умр ва хаёт мазмунини, тирикликнинг мохиятини англашга, инсоннинг инсонлик шаънига, кадр-кимматини, миллатнинг такдири ўзининг бўйидан бир неча энлик(карич) баландрок эканлигини англашга йўл топиб берган мўъжизавий курол сўз бўлди. Бору йўклик ичида буларнинг барчасини англатишга уриниб, изтироб ичида колган, оташлар багрида ўзини излаб топгани сўз бўлди.
Абадият оралаб ўзини, сўзини ва хатто ватанини излаган шоир учун сўз идрокка, ифодага айланди. “Абадият оралаб Ўшга качон етамиз?..” – дейди бир шеърида шоир. Сўзнинг – ёник овознинг ўлмаслигига ишонч эса мана бундай жаранглади:

Агар етти кават ернинг каърида
ётсам-да, ларзага солиб хавони,
элимнинг юрагин
топар барибир
жисмимни куйдириб учган овозим.

Шеър – дилнинг таржимони, дедик. Бирок Шавкат Рахмон шеърлари факат дилнинг эмас, жасоратнинг таржимаси, шоирнинг ўзи – жасорат таржимони, деган бахони хам олиб улгурган.
Шавкат Рахмон шеърлари ўзи мансуб бўлган авлод шеърияти каби ватан ичида ватанни согиниб яшаган шеърият эди. Шоир умри давомида ўзини англаш йўлида нечогли харакат килган бўлса, босган хар бир кадамида ватанни англашга уринди. Шу боис халк, жасорат, кураш сингари мухим мавзу ва коялар ёнида Ватан, унинг тарихи ва такдири хакидаги ўйлар, калбдаги чўнг огриклар ифодаси шеърхонни хам ўзлиги, ватани хакида ўйлашга ундайди, унинг мудраб ётган руху юрагини уйготади(чинакам шеъриятнинг вазифаси хам шу-да!):

Хли бирор ишни уддаламадим,
Хали хеч кимсани килмадим рози
Бехуда ўтибди гўзал умримнинг
Канчалаб чиройли бахори, ёзи.
Фарогат борлиигин унутиб кўйдим,
багримга чакинлар тегди дафъатан.
Сендан улугрок нарса йўклигин
сочим окарганда англадим Ватан.

Маълумки, хар кандай хаёт ходисаси, инсон калбига доир хар канака фикр-туйгу шеъриятда образ оркали, бевосита образли тилда аксини топади. Шавкат Рахмон шеърларида хам табиат багридан танлаб олинган тимсоллар гўзал ва бетакрордир.
Шоир шеъриятидаги тог – шоирнинг юксалиб кетган рухи калби, рухининг изтиробу кувончларини ифодалашга восита бўлиш билан бир каторда гупуриб окаётган Ватани эди. Шунинг учун бўлса керак, шоирнинг илк шеърларидан то сўнггисигача тоглар у билан яшайди.

Тог хўрсиниб юборди огир–
водийларга югурди шамол,
юзларини яширди хилол.

Тог хўрсиниб юборди огир,
Теран хобдан уйгонди юрак,
Тоглар каби хўрсинмок керак.

Шавкат Рахмон сўнгги нафасигача тогларга талпиниб яшади, огир дамларда улардан мадад кутди:

Нодиражон, Шоиражон,
танам кимир этмайди,
олис-олис вохалардан
тогларимни чакиринг,
осмон тўла хаволар
факат менга етиайди...
Нодиражон, Шоиражон
Танам кимир этмайди,
боринг корли тогларга:
бир шоир ётибди, денг,
Худонинг ховлисида...
Осмон тўла хаволар
факат менга етмайди...

Буларнинг хаммаси Ватанга, тугилган заминга богланганлик, ундан узилолмаслик – мухаббат эди. Шоир ватанини юракнинг энг чукур тубларига жойлаб сева билди:

Жойлашгансан шунчалар чукур,
Ўз тубига яшринган юрак
Сенга етиб боргунча, менинг
Узун умрим етмаса керак.

Раъно МУЛЛАХЎЖАЕВА

Nigora Umarova
29.09.2009, 12:03
Шавкат Рахмон жахон адабиётига мурожаат этар экан, аввало испан шоирлари ижодига таржимон сифатида ёндашади. Федерико Гарсиа Лорканинг шеърий мактабидан маънавий озука олди. Шунингдек, Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Алберти шеърларини испанчадан таржима килди. Лекин у шоирларнинг таклидчисига айланиб колмади, уларнинг ижоди Шавкат Рахмонга ўзлигини таниш ва бетакрор истеъдодини кўрсата олиш имконини берди. Мана шу имконият даражасида Шавкат Рахмон ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпон, Усмон Носир, Ойбек, Рауф Парфи каби шоирлар сингари шахсида жиддий ўзгаришлар ярата олди. У жуда киска умри давомида ХХ аср ўзбек шеърияти хазинасидан мухим ўрин эгаллаган асарлар колдиришга улгурди.
“Энг кайгули шодлик – шоирликдир. Колган хаммаси бекор. Хатто ўлим хам”, – деб ёзган эди машхур испан шоири Федерико Гарсиа Лорка. Шавкат Рахмон шеърларини ўрганиб, унинг кисматини англаб, бу гапларнинг хаклигига каттик ишониш мумкин. Инсон рухиятининг энг юксак интилишларини англаб етиш етишга уриниш жараёнида яратилган Шавкат Рахмон шеърлари шоирнинг бахти-ю бахтсизлиги эди. У шунчаки яшамади, киска умри давомида дунёнинг, яшашнинг мохиятини чукур англади ва, мухими, буларнинг барчасини ўзгаларга англатиш илинжида яшади – ижод килди.

Энг бахтиёр лахзаларда хам
Унинг сокин исёни синмас,
Тугилмаган шунчаки асло,
У хеч качон шунчаки ўлмас.

Шавкат Рахмон инсон мухаббатининг энг тоза сархадлари, ирода кучининг юксак даражаларида, ИНСОН яшаши мумкин бўлган энг баланд пардаларда яшади ва дунёни юксак ўлчовлар билан ўлчади.

Раъно МУЛЛАХЎЖАЕВА

Nigora Umarova
29.09.2009, 12:03
“Энг кайгули шодлик – шоирликдир. Колган хаммаси бекор. Хатто ўлим хам”

Федерико Гарсиа Лорка

* * *
Шоир ўзи билан ўзи овора, калтабин кимсалар сафида юролмайди. Дунёга тор караш, майда голиблик, майдагина маглубликлар доирасида фикрлашга унинг сира-сира хакки йўк. У дунёни нечоглик кенг ва теран идрок этса, табиий бахт ва бахтсизлик хакикатларига унинг масъулияти ўшанча ортади.

Иброхим Хаккул
* * *

Шавкат шоир сифатида Ўшда шаклланган эди. Тўгри, у Москвада – Адабиёт институтида таълим олди, Тошкентда хам устозларидан кўп нарсаларни ўрганди. Бирок у ШАХС сифатида Ўшда шаклланган эди. Зотан, инсон 19-20 ёшларида ШАХС бўлиб шаклланади, кейин ўша шахс сайкалланади,ўзлигини намоён килади. Шавкат шеърлари менинг бу гапларимга далил бўлиши мумкин... “Таржимаи холи” Ўш замини билан чамбарчас богланган шоир Ўшдан озикланди. Айни замонда Шавкатнинг хасталик пайтида ёзган видо шеъри хам Ўшга багишланган...

Улкан соат ўртасида
Мадорим йўк юрмокка.
Кашкирлар даврасида
Судраламан турмокка.
Шундай колиб кетсам гар
нетамиз?
Абадият оралаб
Ўшга качон етамиз?..

Шавкат бир умр Ўшга талпиниб яшади, Ўшни согиниб яшади. Ўш Шавкат учун покиза Ватан тимсоли эди, Ўш тимсолида Ватанга, заминга богланиб турарди...
Шавкатдан ўлмас шеърият колган, шоирни согинсак китобларини вараклаймиз, фарзандларини, дўстларини йўклаймиз ва бир оз таскин топгандай бўламиз...

Шайх Алоуддин Мансур

AbdulAziz
10.10.2009, 09:25
Saylanma. Shavkat Rahmon

http://ziyouz.com/images/books/shavkat_rahmon.jpg (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=439)

Muallif: Shavkat Rahmon
Hajmi: 713 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=439)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4020.0)

Nigora Umarova
29.06.2010, 13:11
Men kelaman navbahor bo'lib,
gulga to'lar tanho so'qmoqlar.
Men kelaman soylarday to'lib,
yetilganda saraton, bog'lar...

Men kelaman, kelaman so'zsiz,
ko'zingizni yashirmang zinhor.
Peshvoz chiqing yo'llarimga siz,
bahor bo'lib kelaman, bahor.

Shavkat Rahmon

Nigora Umarova
29.06.2010, 13:16
Esdalik
Unutganim yo'qdir hali
o'rikzorni, asov soyni,
soy bo'yida ko'zdan holi
baqaterak o'sgan joyni.

Unutganim yo'qdir hali
o'yinqaroq zilol suvni,
tol tagida shom mahali
g'ira-shira ikki quvni.

Yodimdadir o'shal damlar,
kulgularing edi so'lim,
hali yiroq edi g'amlar,
dunyoda yo'q edi o'lim.

Qovjiradim yoz guliday
sog'ingancha o'shal joyni,
xoli kecha, yetim hulvo,
yarqiragan ulkan oyni...

Shavkat Rahmon

Husen
29.06.2010, 14:07
Гишт куйишни урганиб олгач, келаси йил ховлидаги эски пасткам деворларни бузиб, урнига олдида очик айвонли булган икки хонали уй куради. Орадан ун йиллар утиб, айни шу уйга аёли- Манзура келин булиб тушади.
Хабарларга кўра Ўш қирғинида нафақат шоирнинг уйи, балки унинг номига қўилган бутун кўчанинг кули ҳам кўкка совурилган.

Nigora Umarova
29.06.2010, 14:21
Oy sinig'i to'la suvloqqa
sharsharaday quyilgan yollar.
Bu yollarni silar mehribon
shabadalar - ma'yus ayollar.

Ko'k yollarin suvga botirib
ne zamonki, suv ichar otlar.
Atrofdagi ko'm-ko'k adirlar-
o'tovlarda botirlar yotar...

Biroq tunda o't-maysalarga
to'kiladir kimning yoshlari?
Nega suvdan bechora otlar
ko'tarolmas og'ir boshlarin?

Nima bo'lgan ularga, axir,
yo sehrlab qo'yganmi suvloq?
Nega jimlik bosgan vohada
beg'am uxlar botirlar uzoq?

Shavkat Rahmon

Nigora Umarova
29.06.2010, 14:29
Men yo'g'imda...
Gullar ochilar
tashna bo'lib salqin yerlarga.
Mayin, tiniq bo'ylar sochilar
yolg'izoyoq, sokin yo'llarga.

Men yo'g'imda...
Tikilib yo'lga
xo'rsingaydir yalang qoratol.
Xotirlardan faromush bo'lgan
buloqlarning ko'zida malol.

Men yo'g'imda...
Yovqur shamollar
og'ushida rayhon kuladi.
Guzarlarda mudragan chollar
bir kechada g'oyib bo'ladi.

Men yo'g'imda...
Fig'on etarmish
ko'kka qarab karnay-surnaylar.
Men yo'g'imda tashlab ketarmish
Farg'onani oppoq turnalar.

Shavkat Rahmon

Nigora Umarova
29.06.2010, 14:32
Bo'lsa hamki taxir va achchiq,
yashirmasdan bor-yo'q aybimni.
hayot, bosdim labingga qattiq
haroratga tashna labimni.

Ochiq kulib, so'ylab yorug' so'z,
quyosh, yerga shukrona ayta,
men har kecha yumayapman ko'z,
tug'ilyapman har safar qayta.

Shavkat Rahmon

Nigora Umarova
17.09.2010, 12:15
Қасида

Тутилган ой, қадимги
фанорсан, анор.
Ёқут тўла қип-қизил
қанорсан, анор.
Гоҳо қорол, гоҳида
пуштисан, анор.
Ернинг қонига бўялган
муштисан, анор.

Шавкат Раҳмон

ilm izlagan
23.09.2010, 17:56
Хабарларга кўра Ўш қирғинида нафақат шоирнинг уйи, балки унинг номига қўилган бутун кўчанинг кули ҳам кўкка совурилган

Буни энди шоирга алоқаси бўлмаса керак. Ёки шоир ўша ерда яшагани учун кули кўкка совирилибдими?

Nigora Umarova
26.10.2010, 15:39
Нодир Жонузоқ

Қалб қадрдони...

Шавкат Раҳмон билан учрашиш, афсуски, менга насиб қилмаган.
Шавкат Раҳмон билан ҳар куни биргаман.
Бирон ножўя иш қилиб қўйсам, ярашиқсиз сўз сўйласам, кўнглимдан ёмон ўй ўтса, шоирнинг ўткир нигоҳи кўксимга қадалгандай бўлади: “Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир!” то тавба-тазарру қилиб ўзимни бир қадар покламагунимча қиличдай кескир нигоҳ мени тинч қўймайди...

* * *

“Сўзларни қайрайлик, обдон тоблайлик...”Кўз олдимизда сўзни қиличдай қайраётган шоир қиёфаси намоён бўлади.
Шоир фақат ўз шеърларида эмас, балки таржималарида ҳам сўзларни тоблайди. Хусусан, Федерико Гарсиа Лорканинг “Ғар” номли шеъридаги ушбу мисраларни ҳар гал ўқирканман, беихтиёр ҳайратланаман:

Ялтир-юлтур, кофур бадан –
нард гулидан форам, нафис –
шандир шабий ойнакларда
сузган ойнинг нури каби.

“Кофур бадан”, “нард гули”, “форам”, “шабий ойнаклар” каби сўзлар, иборалар – ўзимизники, бироқ тан олайлик, омма тугул шоирлар, сўз усталарининг ҳам назаридан четроқда туради. Шоир, айнан, ана шундай сўзларни териб олади ва Лорка шеъриятига хос бўлган сирлилик, фусункорликни пайдо қилади. Гоҳо ўйлайман: бу мисралар испанчада қандай янграркин? Афсуски, тил билмаслигим панд беради. Бироқ рус таржимони билан қиёслаш имконимиз йўқ эмас:

Ее жасминная кожа
светилась жемчугом теплым,
нежнее лунного света,
когда скользит он по стеклам...

Ўзбекча ва русча матндаги айрим тафовутлар эътиборингизни тортган бўлса ажаб эмас. Русчада бошқачароқ-ку, деб шошилинч хулоса чиқарманг. Негаки, иккинчи рус таржимонида ушбу мисралар яна-да, бошқачароқ тарзда янграйди:

Нардом, жемчугом ракушки
тело женское сверкало.
Так вовеки не блестели
ни хрусталь, ни лунный камень...

Умуман олганда, қиёсий таржима – алоҳида, катта иш. Бунинг учун таржимон ўзбек, рус ва испан тилини мукаммал билиши ва устига-устак, нозик поэтик дидга ҳам эга бўлиши лозим. Лекин, нима бўлганда ҳам, бир нарсани тан олиш керак, шеърнинг ўзбекча таржимасида табиий оҳангдорлик, мусиқийлик кучлироқ. Мисралар испан романслари каби ўйноқилаб оқади. Ва, беихтиёр тилингизга ўрнашиб қолади. Ўзингиз билиб-билмай хиргойи қила бошлайсиз:

Шандир шабий ойнакларда...

Nigora Umarova
26.10.2010, 15:41
Ҳар бир истеъдодли шоирнинг ижодида бевосита ўз қисматига дахлдор, ўз ёзуғини башорат қилувчи, ҳеч бўлмаса, битта шеъри бўлади, деб ўйлайман. Шавкат Раҳмонда бундай шеърлар кўп. Бироқ, унинг “Авж” деб номланган, бошқа асарларига нисбатан қисқароқ – тўрт бандли шеъри шоир қисматини тўлиқ белгилаб берган, назаримда.
Ҳа, белгилаб берган, деяпман.
Негаки, бу шеър шоир айни кучга тўлган, шеър сарлавҳасига мутаносиб тарзда авж нуқтада ижод қилаётган паллада – ҳали зулмат элчилари бўй кўрсатмаган, ажал қўнғироғи сукунат қаърида мудраб ётган, уйғоқ тоғлар дунёга довруқ солаётган кезларда ёзилган эди.
Шеър шундай бошланади:

Мен, шубҳасиз, парчаланаман, -
Шундай тугар буюк хизматим.
Кимга кўзим, кимга пешонам,
Кимга тегар қизиқ қисматим.

Шоир сохта камтарлик қилиб ўтирмайди. У “...хизматим”дан олдин “ажиб”, “сирли” каби бетараф сифатларни ҳам ишлатиши мумкин эди. Аммо, у ўз қисматининг бошқаларникидан кўра қизиқ, фавқулодда кечаётганини ҳис қилади ва, англайдики, тақдир уни буюк хизматга сафарбар қилмоқда. Бу хизматнинг сўнгида, шубҳасиз, у парчаланиб, бор-будини эл-юртга бўлиб, топшириб кетади.

Ғалаёнга тўла вужуддан,
Охир, дунё бўладир, халос.
Ер остига кириб кетарман
барча мўмин бандаларга хос.
Бу ерда изоҳга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Фақат икки хил товланишга эга бўлган, охир, сўзига эътиборингизни тортмоқчиман. Мустақил тарзда у ғалаёнга тўла вужуд қисмати якунини билдиради. Аммо, ёнидаги дунё сўзига уриларкан, охирзамон бирикмасини эслата бошлайди. Зотан, ғалаёнга тўла вужуддан халос бўлишга охирдунё интиқ эди. Шу боис, шоир бўлади сўзини бўладир тарзида Р ундоши билан мустаҳкамлаб тамбалайдики, бу интиқлик тугалроқ, яққолроқ акс этади. Зеро шоирнинг нафосат, эзгулик, ор-номус ҳақидаги ўйлари охирдунё табиатига мос эмас, демакким, шоирнинг ўзи ҳам унга бегонадир.

* * *

“Шавкат Раҳмоннинг илк шеърлари гўзал!” дейди кимдир.
“Шавкат Раҳмоннинг сўнгги шеърлари ўтли!” дейди бошқа биров.
Иккаласи баҳслашади. Гўё иккита шоирнинг тарафдорларидек.
Уларни жим кузатаман. Нимаям дердим: иккаласи ҳам ҳақ.
Ўзимга келсак, кайфиятимга қараб, гоҳ шоирнинг илк шеърларини, гоҳ кейинги даврда ёзганларини ўқийман.
Шоирнинг “Сайланма”сини бир бошдан варақларкансиз, дарадаги шаффоф булоқ бўйида гўзал табиат манзараларидан завқланиб юрган сайёҳнинг қандай қилиб хатарнок, илонизи сўқмоқлар орқали тоғ чўққисидаги даҳшатли вулқонлар қошигача чиқиб борганини кўрасиз. У бу йўлчилик мобайнида сокин кузатувчидан ёвқур жангчига айланиб боради. Олдин Сўз унинг учун мўйқалам бўлган бўлса, энди шамширга дўнади. Ортидан келаётган маънавият аскарларига қарата хитоб қила бошлайди: “Сўзларни қайрайлик, обдон тоблайлик – идрок-ла совутиб тағин қайрайлик – ўзбекнинг қоракўз болаларига – битта дунё қолсин ҳайратлик...” Негадир шоир ўзидан олдингиларга эмас, кўпроқ ортидагиларга суянади. Навқирон авлодга ишонгиси келади: “Ҳозирги ёшларда покизалик бор - тирик қалбларига диёнат эга – гўё пок табиат ёмон кўзлардан – асраб қўйганларин шуларга берган...”
У энг қўрқадиган нарса бу – хиёнат, фитна. Негаки, “жангда ўлган эмас бирор баҳодир – бари ҳалок бўлган хиёнатлардан...” Шу боис шоир бетўхтов тарзда аҳли мардумни мард бўлишга, сўнгги сонияда ҳам сабот кўрсатишга чақиради. Бироқ дунёнинг буқаламунлиги, чиркин иғво-бўҳтонларнинг сассиқ оқаваси очиққалб жангчини баъзан толиқтиради: у яна бир пайтлардаги беғам ёшлигини, мусаффо табиат қўйнидаги тоза, рангин лаҳзаларни қўмсаб қолади.

Бир ойким
арчазор тоғлар бағрида
бир ўктам арчадай яшнадим қасддан.
Бир синиқ булоқдай кунга қарадим,
файласуфлик қилдим
бамисли харсанг...

Ҳа, у яна зулмсиз, беғубор боладай кунларга дил бергиси келади. Бироқ, бу вақтинчалик ҳолат. Негаки, ўзи ҳам яхши билади, энди ортга йўл йўқ: кўксидаги гулханни бешафқат шамоллардан ҳимоя қилганча, олдга интилади у. Бераҳм қасирғаларга юз тутар экан, ўзига хайрихоҳ ахтаради. Аммо қани ўша жавонмард?! Ойга қараб увлаган бўридай нола чекади шоир: “Жувонмарг бўлгурлар, жўмардинг борми?!” Ҳадеганда сас-садо келавермайди. Ниҳоят, у афсус-надомат комида тан олади: “Мен жангчи эмасдим – мен шоир эдим, дилимни қаритди бесамар жанглар...” Унинг кўз олдида оқ сукунат портлаган саҳарда ялангоёқ чопиб юрган яшил дарахтлар жонланади. “Яшил шажар эдим... Қандоқ соғиндим... Кўзимни яшнатса рубобий ранглар...” – деб ич-ичидан ўксийди. Бир пайтлар ошиқлар бошидан тангачалар сочган шохларига қарар экан, эмранади; энди сокин туйғулар пинжидан асло ҳаловат тополмаслигини англаб тақдирга тан беради: “Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир – бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон...”

Nigora Umarova
26.10.2010, 15:42
“Шоир” сўзи “виждон” атамасининг синонимига ўхшайди.
Шу боис виждонига хиёнат қилган шоир яхши шеър ёзолмай қолади.
Яхши шоирлар ҳамиша виждон кўзгусига тик боқиб яшайдилар.
Шавкат Раҳмон каби...
Бундай шоирлар жисман йўқ бўлсалар-да, маънан ҳамиша сафимизда. Уларнинг овози, нигоҳи бизни ҳамиша ҳалолликка чорлаб, мард яшашга ундаб туради.
Йўлдан тойсак, биздан аввал “оҳ” тортади.
Тушларимизга кириб безовта қилади.
Қулоқларимизга пахта тиқсак ҳам, хитоби қалбимизда акс-садо бераверади. Жумладан, бу хитобга мен ҳам бот-бот дуч келаман. Ҳарқанча чап беришга уринмай, у кўзимга санчилаверади. Нима қилишни билмай, охири уни шеърга айлантириб, қоғозга ҳибсламоқчи бўламан. Аммо у қолипга сиғмайди, сирғалиб кўк сари ўрлайди. Менга насиб қилгани – унинг кўзгудаги акси, сояси, холос. Кўринг-чи, балки, у сизга ҳам бегона эмасдир...

Нодир Жонузоқ

Nigora Umarova
26.10.2010, 17:24
1996 йил эди, адашмасам.
Шоир дўстим Ориф Тўхташ билан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ишлайдиган газета таҳририятига бордик. Биз – Самарқанддан келган талабалар учун бу учрашув муҳим ҳодиса эди. Фақат газета-журнал, китоблари орқали мулоқот қилганимиз катта шоир билан юзма-юз келишни ўйлаб, ҳаяжонланардик.
Устоз шоир бизни очиқкўнгиллик билан кутиб олди.
Шеърларимиз билан танишди. Маъқул топганларини газета учун саралаб олди. Ва... қайси шоирларни ўқишимиз билан қизиқди.
Айтдик.
“Шавкат Раҳмонни-чи? Ўқиганмисизлар?”
Рости, бу шоир ҳақида эшитган бўлсак-да, ўқимаган эдик.
“Ўқинглар. Зўр шоир!”
Самарқандга қайтибоқ, Шавкат Раҳмон китобларини излаб топдик. Шоир шеърияти биз учун кашфиёт бўлди. Унинг мусаввирона, сокин шеърлари бизни ҳайрат водийсига олиб кирди.

Ой гуллади. Осмон тоқига
юлдузларни кимдир қоқади.
Ўзанларда сокин тўлғаниб
Тағин қуюқ кундуз оқади...

Тасаввур қилиш мароқли эди. Гуллаган ой, осмон тоқига нарвон қўйволиб бирма-бир юлдузларни қоқаётган сеҳргар, ўзанларда ёйилиб оқаётган қуюқ кундуз...
Шоир зўрма-зўраки кучанишсиз, зўриқишсиз нафис манзараларини чизиб беради сизга. Унинг мўйқалами – тил, бўёғи – сўз. Ҳар бир ранг, чизги ўз ўрнида ишлатилади. Ортиқча бежамалардан холи.

Боғларда кўзларим қамашар
Шохларга илинган ойлардан...
Тошларга урилиб, шарқираб
Юлдузлар оқади сойларда...
Бундай қараганда, жуда оддий мисралар. Қофиялар ҳам эски. Шарқ шеъриятида “ой”ни “сой”га қофия қилмаган шоир бўлмаса керак. Бироқ, энг муҳими, туйғу янги. Манзара оҳорли. Ва ҳар мисрада шилдираб турган Ш товуши бир-бирига уриларкан, сойдаги тошларга тегиб шарқираб оқаётган юлдузларнинг товушини эшитгандай бўласиз. Биринчи мисранинг сўнгги бўғини (қама-шар) ва учинчи мисранинг сўнгги сўзидаги илк бўғин (шар-қираб)нинг бир хил экани, устига-устак, ҳар иккала сўзда ҳам қайроқдай қаттиқ Қ товушининг борлиги яширин уйқашлик, ички қофияни юзага келтирадики, ўқувчи буни сезмайди. Қофиянинг – ой ва сойга терс ўлароқ – бундай ўзини панага олиши, кўздан четроқда одоб сақлаб туриши – шоирнинг ютуғи, шубҳасиз.
Шавкат Раҳмон ижодидаги ҳар бир шеър улкан тадқиқот манбаи бўлиши мумкин.
Фақат бунинг учун ҳафсала, куюнчаклик ва шубҳасиз, нозик дид ва уйғоқ виждон бўлса бас...

Nigora Umarova
26.10.2010, 17:27
Шавкат Раҳмон шеърларини шартли равишда уч қисмга ажратаман.
Биринчиси - “Табиат”.
Бу турга мансуб шеърларда, юқорида таъкидлаганимиздек, табиатнинг рангин манзаралари акс этади. Шоирнинг туйғуси тонгги шабнамдек тоза. У капалак қанотидай ҳарир хаёлидан баҳра олади. Энтикиб-энтикиб мусаффо ҳавони ичга симиради. Севинч ёшлари зилол сувларга қўшилиб кетади. Завқланиб учгиси келади. Шамол – тоғ хўрсиниғи, гуллаган дарахтлар – оқ машъала эканини илғайди; кўзларини эриниб очаётган тонг, ёбонда гуркираб ўсаётган тун, довдираб ухлаётган боғ, яшашни ўргатувчи дарахт – ҳамма-ҳаммаси шоирнинг назаридан четда қолмайди. У бошқа мавжудотлар каби ўзини табиатнинг тенг ҳуқуқли фарзанди деб ҳисоблайли. Ҳа, айнан тенг ҳуқуқли фарзанди – бошқалардан кўра кўпроқ имтиёзга эга, ҳокими мутлақ деб эмас!
Бу шеърлар беғубор қалбга дахлдор бўлиб, тоза туйғу силқиб, товланиб туради.
Иккинчи қисм – “Табиат ва Жамият”.
Лирик қаҳрамон энди ўт-ўланлар, тоғ-тошлар, турли набототу-ҳайвонот, ой-юлдузлар оламида мангу қололмаслигини, улардан фарқли ўлароқ жамиятга боғлиқ бурчлари борлигини англаб ета бошлайди. Энди унинг бир оёғи Табиат қўйнида бўлса, бир оёғи Жамият бағрида бўлади. Мабодо у энди табиат унсурларига мурожаат қилган тақдирда ҳам хулоса жамиятга тегишли бўлиб чиқаверади. Бир қўли билан майсадаги қўнғизни силаётган бир пайтда иккинчи қўли билан номуссиз одамнинг юзига тарсаки тортади. У энди аввалгидай фақат мусаффо манзараларни эмас, балки ўрмонга қўшоғиз милтиқ кўтариб кириб келган одамнинг қандай қилиб бўрига айланишини; ғаройиб даврадаги одамлар оёғининг турфа ҳайвонлар туёғига дўнишини; бетайин кимсалар номини кўтариб ўсаётган гунг қояларни; завол топаётган безабон, хокисор ернинг мунгли кўзларини; баланд дарахтларнинг ингроқларини; ва шунга ўхшаш маъюс ҳолатларни кўра бошлайди, уларнинг ғамгин овози борлиғида акс-садо беради.
Шеърлар ҳам бироз бўйига қараб ўсгандай. Таассурот ҳам энди кўнгилдан онг томон кўчади. Яъни бу шеърлар кўпроқ тафаккурга дахлдор бўлиб, лўнда фикр бўртиб туради.
Учинчи қисм – “Жамият”.
Энди шоир иккинчи оёғини ҳам Жамият узра қўйган. Унинг эътиборини табиатнинг мафтункор манзаралари эмас, балки жамиятнинг оғриқли ҳолатлари жалб қилади. У инсонларнинг ўзаро кураши ваҳший ҳайвонларникидан ҳам кўра бешафқатроқ эканини, агар йўлбарс-у бўрилар очиқ, юзма-юз тишлашса, одамзот орқадан ханжар санчишини тушуниб етади. Шу боис ҳар сония ҳушёр туришга, ғафлатда қолмасликка мажбур у. Негаки, “қалтис лаҳзалар йўқ – қалтис умр бор”, бу умрни кўзлари тўймаган жобирлар ямлаб-ютишга тайёр, у энди муҳаббатга эмас, нафратга суянади: “ишқимни ғажиган бўридир қаҳрим” дея, иғволар қуртлаган шўрлик диёрда замону маконин буткул йўқотган бир улуг ФАРЁДга айланади! Бу шунчаки бир шахсий нола бўлиб қолмасдан, турфа фитналар исканжасида Истибодга қарши тиш қайраган Улуғ Элнинг Фарёди эди...
Энди акс-садо, замзамалар онгдан руҳга кўчади. Шеърлар Безовта Руҳга дахлдор бўлиб, тўлғонишу-туғёнлар қуршовида қоламиз.
Кўнгил – Онг – Руҳ.
Кўнгил япроғидан Онг чўққисига сакраган шоир Руҳ осмонига парвоз қилади ва... тубан ерга қайтиб тушмайди.
Бир сўз билан айтганда, Шавкат Раҳмон шеърияти баҳор осмонига ўхшайди: унинг рангин, гўзал камалаги жилоланиб, кутилмаганда кескир шамширга айланадики, булутлар бағри ситилиб, еру-кўкни момоқалдироқ овози, умидбахш чақинлар тута бошлайди.

Рангин лаҳзаларга тўлмоқда ҳаёт,
Юрак қирралари бўртган чоғларда.
Очиқ кунлар йўқлаб келаётир бот,
Тошлар гулламоқда уйғоқ тоғларда...

Nigora Umarova
26.10.2010, 17:28
Хитоб

Бир овоз янгради
Айни Қавс ойи,
Оғритиб кўксимнинг яраларини:
“Шавкат Раҳмон деган бир ўжар шоир
Бир куни қайтадан яраладими?!”
Ўзимга қарадим:
Ич-у тошимда
Не-не синиқларим бўлди бир-бир фош.
Англадим –
Қайралган йигит ёшимда
Бир қилич зарбига беролмам бардош.
Сув ичган чўғ каби тутар исёним,
Шуъласи зулматнинг қаърида заиф.
Баногоҳ ёришган толим зиёни
Кўзимнинг нурига оламан чайиб...
Тобора хитобнинг шиддати ортар,
Тобора залворли овоздаги юк.
Қарайман –
Ёнимда, олдимда, ортда
Бирон-бир жавонмард,
Кўнгли куйган йўқ.
Ҳамма жим...
Гўёки кетмиш ўлдириб
Миллатнинг бошидан қуйилган дори.
Бир овоз келади ҳамон гулдираб:
“Жувонмарг бўлгурлар,
Жўмардинг борми?!”
Бу сўроқ - ?
Бу ундов - !
Қинга сиғмаган
Шамширдай бошимда ўйнайди ҳар кеч:
Айт-чи, ҳей биродар, бирор синмаган
Тик сўзинг –
Исёнинг борми дилда ҳеч?!
Не дейин – виждоним қақшаган, зада,
Ўқ еган йўлбарсдай имоним додлар.
Қанчалар қалтис ва қийин бўлса-да,
Ҳечқурса, сиз жавоб беринг, авлодлар!
Йўқса, бу чақмоқдай овоз
Ҳар доим
Янгилар кўксимнинг яраларини:
“Шавкат Раҳмон деган бир ўжар шоир
Бир куни қайтадан яраладими?!”
“Ҳа” денг сиз – эгасин топсин бу хитоб,
“Ҳа” денг сиз –
Безовта Руҳга ачининг.
Бир қутлуғ савашга отланинг шитоб,
Ҳимоя қилганча кўнгил ганжини.
Мен эса...
Рубобий шеър ёзиб, бир пас
“Яшил шажар каби турай мушаккал”.
Токи келар экан ғолибона сас,
“Заҳарли тилимдан тўкилсин шаккар”.
Ўйламанг,
Курашдан турмасман четда,
Сизнинг ёнингизда ҳамиша борман.
Маккор ҳийлаларга бўлурман четан,
Сиз зобит бўлсангиз –
Яловбардорман...

Нодир ЖОНУЗОҚ
2010 йил, 6-12 январь

Nigora Umarova
25.11.2010, 11:16
Эълон!
Яқин кунларда шоир Шавкат Раҳмоннинг сингиллари ва рафиқалари Манзура опа билан мулоқат уюштиришни режалаштирганмиз.
Кимда Шавкат Раҳмоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида саволлар бўлса мавзуда қолдиришингизни илтимос қиламиз.

Muhammad Dovud
09.12.2010, 16:54
А Д А Б И Ё Т И Б О Д А Т И


(Шоир Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижодига чизгилар)



Эй, гулим,
Кўзларга ёшлар тўлганда
Соямиз қўшилган дамларни эсланг!

Шавкат Раҳмон.


… У юзини терс ўгирди.
– Нимага келдингиз?
Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, уйдум-чуқур юзи энди бурунгидек қоя тошни эслатмас; ўшлик мусаввир полотносидан боқиб турган бургут нигоҳлардан асар ҳам қолмаган; аёвсиз дард билан олишавермоқдан тинкаси батамом қурғаган; кетмончиникига ўхшаш бақувват қўлларига ботган игналарнинг сон-саноқсиз излари ўрнида кўкиш-қора доғ билакларига ёйилиб, ток зангига ўхшаёзган; қадимги юнон ҳайкалтарошларининг ҳавасини келтирувчи мардонавор ва асл ўзбекона қиёфадан бир бурда эт қолган; қаттиқ ва тиғиз сочларига сўнгги пайтларда туйқусдан ёғилган оқ қировлар энди қирқ олти ёшни қоралаган забардаст шоирни етмиш яшар мўнкиллаган мўйсафидга айлантирган эди. «Мўйсафид» нафас ололмасди. Кўкраги тобора сиқилиб борар, унинг бошида изиллаб турган аёлига хона ҳавосизликдан портлаб кетадию деразада турган ва гази чиқариб юборилган минерал сувнинг идиши қаёққадир улоқиб кетадигандек туюларди. Нафсиламрини айтганда, аёлнинг назарида ҳаво фақат хонада жон талвасасида ётган беморнинг кўксидагина эмас, бутун коинотда тугаб қолгандек, энди ўзи ҳам бу кўзга ташланмайдиган тансиқ неъматга тўймаётгандек эди.
– Нимага келдингиз?..
Мен руҳонияти чўққилардек ўктам ва қайсар, ҳеч қачон ҳеч кимнинг наздида бош эгмаган, жисмининг ҳар заррасида мардлик, ҳалоллик, тўғрилик, содиқлик, эътиқод, номус ва гўзаллик яшаган шоир айни пайтдаги ҳолатига тоқат қилолмаётганини ҳис қилардим. У бундай бўлиши мумкин эмасди. Дард номардларча уни оёқдан олганига, бир қултум ҳаво учун бутун вужудини қон қақшатаётганига чидаёлмасди. Йўқ, ўлимдан қўрқадиганлардан эмасди. У бошқача ўлимни истарди ва ҳатто ўшандек бир ўлимни яширин орзу қиларди. Дейлик шеърларига ўхшаш гўзал, аёвсиз, аччиқ, фожиали ва кутилмаган ўлимни… Мен ҳеч нарса демадим. Ҳаммаси кундек аён эди. Сўлғин кўзларининг тубида қотиб қолган «туркона» (бу унинг ибораси) битиклар ўзбек шеъриятининг Алп Тегини умрининг охирги лаҳзарини яшаётганини тасдиқларди. Бу битикларда миллат қисматининг бор фожеъ ва мусибатлари, Ташқи душманлар қутқусига учиб бир-бирини аёвсиз қирғин қилган жигарлар, Помир-Олой тизмаларида қолиб кетган беғубор болаликнинг учқур хаёллари, Ўш остонасида унинг йўлларига кўз тикавермоқдан қорачиғлари йўлларга тўкилган ва ниҳоят довон оша Тошкентга келиб, жон талашаётган боласининг ҳолсиз вужуди ёнида Худога нола қилаётган онаизор лабларининг пичир-пичирлари, самбит қоматли сулув қизларининг бўйига боқиб, уларга каҳкашондек бахт орзу қилган аёлининг маъюс хаёллари, ягона Шоҳруҳнинг беғубор ва содда нигоҳлари… ва яна кўп нарсалар ифодаланаётгандек эди. «Туркона» қарашлар чўғидан кул тўкилиб борар, асл «туркона» зарбдан шукуҳ кетиб бормоқда эди. Сўз айтиш, кўнгил кўтаришдек бемаънилик хаёлимга ҳам келмади. Жим унинг нигоҳларига боқдим ва хонани тарк этдим. Қайтиб бормадим. Энди бориб бўлмасди. Ростини айтганда, ўзим ҳам уни бу ҳолда кўришни истамасдим.
Тошкентнинг талаблар шаҳарчаси ён бошидаги онкология маркази биноси жойлашган дарахтзор ҳовлида юрган одамларнинг қиёфасида ҳам алланечук мунг бор эди. Асосан, саратон касалига чалинганлар билан шуғулланувчи духтурларнинг аҳволини тасаввур қилишга ҳаракат қилдим. Улар беморларга қандай қилиб умид бағишлашар экан? Нега чорасиз бу дард қошида ожизлигини тан олмаган табибу табобат деярли қолмади? Наҳотки, саратон ўз чангалига олган ва олаётган кишиларнинг кўз ўнгида фақат саратонда қуриб-қақшаб қолган биёбондан бошқа ҳеч нарса бўлмаса?.. Бу нарсаларга ақлим етмаслигини билардим. Мен тобора бу дунёдаги ризқи қирқилиб бораётган «ўжар шоир»нинг қисматини ўйлай бошладим. Ажал одам танламаслигига ишонсам-да, аммо бундай одамга ақалли бир оз шафқат қилиш лозим бўлган кучлар бордек туюларди. Ахир, шундай буюк қалбни яратиб, уни қандай қилиб қайтариб олиш мумкин? Унинг борлиққа ҳали қониб тўймаган нигоҳи, райҳон бўйларига бўлган гўзал соғинчи, ҳамма-ҳамма нарсага чексиз муҳаббати, қиличдек кескир орияти, ватан ва эл-юртга бўлган буюк муҳаббати ҳаққи-ҳурмати уни асрагувчи кучлар бор деб ўйлардим… Аммо, ҳамма ва ҳамма нарса саратоннинг қаршисида ожиз эканлигини ошкор тан олдилар.
Шеърни том маънода ҳар нечук тутқунликдан озод қилган, ҳар қандай зоҳирий сарҳадларни бузиб ташлаган, сўзга жон бағишлаш санъатини яратган, сафсата, қасидавозлик, маддоҳлик ва қуруқ баёнчилик, арзон панд-насиҳат, маталнамо сўзамоллик, файласуфлик, риторика ва ҳайқириқлар карнай-сурнайларини адабиёт майдонидан ҳайдаб солмоқчи бўлган, янги ўзбек шеърияти мактабини бунёд этган, жонли тилнинг бор имкониятларини амалда қўллай олган, рамзий ифоданинг қироли, мажоз танлаш, жиловсиз эҳтиросни сўз билан бўйинсундиришни илк бор жорий қилган ва яланғоч ҳақиқат туйғусига илоҳийлик либосини кийдирган сўз сеҳргари омонсиз дард чангалида сурункасига уч юз олтмиш олти кеча-кундуз олишиб, ҳали тугалланмаган шеъридек жон таслим қилди. Балки Паганини шундай жон бергандир, балки Машраб ҳам шундай ҳолатда дор остига боргандир. Балки Лорка… Аммо улар ўз аҳволидан «хижолат чекмаган». Дор тўшак эмас. У буни яхши биларди ва қачонлардир, жангда қурбон бўлиш ҳақида сўйлаганди. Энди эса, бир қултум ҳаво ҳам йўқ, борлиқ олам гулдираб, айқириб, қутуриб нафас олиб ётибди, ҳатто унинг Аравонида, Новқат ва Сулаймон тоғларида тошлар ҳам нафас оляпти. Дарёлар шовиллаб, мирза тераклар Ўш кўчалари бўйлаб солланиб, ютоқиб нафас олмоқда, майса ва гиёҳлар, қурту қумурсқалар, илону чаёнлар ҳам нафас олаяптилар. Фақат у… бир қултум нафас олиш учун бутун вужуди билан тиришиб, зўриқиб азоб чекади.

Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
олис-олис воҳалардан
тоғларимни чақиринг
осмон тўла ҳаволар
фақат менга етмайди.

Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
кўзимда бир томчи ёш,
сойлар ювса кетмайди.

Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
Пешонамнинг шўридан
Бино бўлган бу дарё…
Осмон тўла ҳаволар
Фақат менга етмайди.

Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
Боринг, қорли тоғларга:
Бир шоир ётибди денг
Худонинг ҳовлисида…
Осмон тўла ҳаволар
Фақат менга етмайди…

У атрофида саркаш анҳорлар бўйидаги худрўй гулларга қўниб юрган ниначилардек қизларига нима демоқчи? Наҳот «осмон тўла ҳаволар» фақат уларнинг отасигагина етмайди? Нега фақат у бутун борлиқда сиқилиб ётган ҳавога тўймайди ва ҳансираб нафас олмоқчи бўлади. Ололмайди. Бўғриқади. Йўталади. Ҳаво жон бўлганда эди, ҳаво ҳаётнинг ўзи бўлганда эди, уни бермоқ осонроқ кечарди, аммо ҳаммага етган ҳаво фақат унгагина етмайди. «Худонинг ҳовлиси» қаер? Дунёми? Касалхонами? Худонинг кенг даргоҳига сиғмаётган шоир энди унинг «ҳовлиси»да ётибди. Бу даргоҳ эмас, қўрғон эмас – ҳовли. Бу ҳовлидаги дарахтлар шохидан чарсиллаб узилаётган япроқлар қисмат фаррошининг супургисига илашади ва ҳовлидан четга супурилади. Кимдир унга ўт қўяди. Бурқсиб ёнаётган баргларнинг аччиқ тутуни «Худонинг ҳовлиси»ни тарк этади. Аслида ҳаммамиз бу «фаррош» оёқлари остидаги суприндилармиз. У бизни ўзининг аёвсиз қўллари билан улоқтириб ташлайди. Бироқ ҳаётбахш нигоҳларидан сўнмас ишқ нурлари таралган, юрак-бағри гўзалликка тўла, азалдан зил-замбил қисмат юкини ўз елкасига олиш масъулияти билан яралган, одамларга фақат яхшилик тилаган, ҳамма нарсага шафқат ва муҳаббат билан муносабатда бўлишга буюрилган, ягона илоҳий имконият – сўз қудрати билан инсонлар ҳаётига мазмун бахш айлаган шоир шу кўйга тушадими? Наҳотки ундан ҳавони қисинишди? Наҳотки…

Muhammad Dovud
09.12.2010, 16:57
Манзура опа, бирор нафаси ҳалол дуохон бўлсайди, деди овози титраб. У кейинги кунларда қарийб эрининг аҳволига тушиб қолганга ўхшарди. Ўшандек эти бориб суякка ёпишган, ўшандек юз-кўзлари куюк ва дардли, ўшандек синиқ. Хаёлимдан Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим ўтди. Шогирди. Даланинг одами. Нафас ололмаётган устозига Кўктош томонлардан, Рангон тоғларидан, азиз-авлиёларнинг марқаду мазорларидан, Иброҳимбекнинг тулпорлари кишнаган дала-даштлардан устози учун тоза ҳаво олиб келади, ўйладим мен. Аммо…
Уч юз олтмиш олти кеча-кундуз энг аламли шеърга айланди ва назаримда, ўтган асрнинг энг фожиали мусибати содир бўлди. Бир қучоқ устухонга айланган шоирга дунё нафас бермади. Энди қирқ олти ёшга тўлган забардаст чинорнинг улкан япроқлари бир-бир узилди ва қалқиб-қалқиб ерга тўшала бошлади.
Коридорда дуч келган Тоҳир ака «Шавкат ўтибди», деди. «Шоира кетди…»
Мен Ҳофизга қўнғироқ қилдим.
– Кўчага чиқиб туринг. – Доимий асабий овоз титради.
Кўча. Одамлар ўша-ўша шўх-шодон. Қаёққадир шошган, қаёқдандир шошиб келаётган. Кимдир редакцияларга шеър элтяпти ва энг буюк шеър жон таслим қилаётганини билмайди. Кимдир мақоласи қаҳрамони билан суҳбат қурмоқда. Мошиндан тушиб таҳририят биносига йўл олган машҳур танқидчи қатағон қилинган адиблар ҳақида мақолалар ёзади ва у ҳам қаердадир Сибир ёқда, қандайдир ГУЛАГларда эмас, бир чақирим наридаги касалхонада буюк ўзбек шоири жон узаётганини билмайди. Қаёқдан ҳам билсин?
Есениннинг бир ҳолати эсимга тушди. 1922 йил. Берлин. Есенин Ойдинбоғда М. Горький билан учрашади. Ойдинбоғ айқириб ётибди. Одамларнинг бахтиёр кулгулари атрофни тутган. Ким музқаймоқ шимади, ким алвон пуфагининг бандидан тутиб чопади. Ошиқ-маъшуқларнинг қайноқ бўсалари.
– Менга, – дейди М. Горький мутлақо руҳсиз Есенинга, – анови ит ҳақидаги шеърингизни айтиб берсангиз. Кучуклари нобуд бўлган ит…
Есенин «Қуёш ўйнар жавдар хирмонда…» деб бошланувчи ва шафқатсиз соҳиби етти нафар кучугидан жудо қилган она итга бағишлаган маъюс шеърини ўқийди. Россияни ларзага солган шоир мана бу сатрларни ўқиётиб беихтиёр Горькийга назар ташлайди. Буюк пролетар адиби йиғлаётган эди.

Ботқоқлардан кечиб ўтди лой,
Оёқлари толди, уринди.
Том устида қалқиб турган ой
Боласига ўхшаб кўринди…
Шўрлик яна боласин сўраб,
Кўкка боқиб увлади хаста.
Янги ой ҳам аста ғилдираб,
Тушиб кетди уфқдан пастга.
Бечорга эрмаклаб, кулиб
Нон ўрнига отишгандек тош,
Ит кўзидан юлдузлар бўлиб,
Қорга оқди томчи-томчи ёш…
(Эркин Воҳидов таржимаси).

Есенин шеърни тугатиб, Горъкийга юзланди:
– Нима дейсиз, шеърият, умуман, менинг шеърларим керакми? Ойдинбоғ Шиллерсиз ҳам маза қилиб яшаяпти?..
Буюк пролетар адиби Есенин нималарни назарда тутаётганини биларди. Ҳали шеър таъсиридан қутулмаган адиб ҳеч нарса демади.
Машина йўл четида тўхтади. Орқа ўриндиқда чопон, ҳаракат маромини ўзгартирадиган дастак ёнида бир даста пул.
– Қутилибди, – деди Ҳофиз паришон. – Мен ҳаётимда бунақа тўғри одамни кўрганим йўқ. Тўғрилик фақт Худога хос экан, бандага эмас…
Шавкат Раҳмоннинг ўлими ҳақида Тоҳир Маликка етиб келган хабар бемаҳал бўлиб чиқди. Ўшанда Шоира (шоирнинг ўртанча қизи) «Робита» журналида ишлар, Тоҳир Малик журнал бош муҳаррири эди. Шоир оғирлашиб қолган кун кимдир Шоирани зудлик билан касалхонага чақирган. Эҳтимол бояги совуқ хабарнинг тарқалишига Шоиранинг таҳририятдан йиғлаб чиқиб кетаётгани сабаб бўлгандир?..
Биз касалхонага кириб борганимизда аллақачон дўстлар ўша ерда жам эдилар. Мирза Кенжабек калима қайтарар, Манзура опа бутун жисмига турли хил тиббий воситалар боғлаб ташланган умр йўлдошининг бошида нима қиларини билмай жонҳалак айланар, қизлар бир бурчакда мунғайиб туришар, духтурлар, дўст-ёрлар, қариндош-уруғлар… Ҳофиз ич чўнтагидан мўъжаз Қуръонни олди ва менга узатди. Мен уни варқаладим ва «Ёсин» сурасини топиб, тиловат қила бошладим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, духтурлар беморнинг аҳволи бироз ўнгланганлигини айтишди ва иёдатга келганларга рухсат беришди. Соат кеч ўнлар эди. Биз қайтдик. Йўл-йўлакай Набижон Боқий аллақандай ноёб дори ҳақида гапира бошлади. Энди қулоқларимга на дори, на дармон кирмас, назаримда шоир энг сўнгги нафасларини олаётгандек туюларди. Менга сакарот лаҳзалари таниш эди. Бундай пайтда одамнинг нафаси ғарғарага айланади. Жон ҳалқумга келиб, қалдирай бошлайди. Юрак уриб туради, жон томоқ остида лаҳзаларни санайди. Умр чегарасига довур қалдираб овоз чиқаради. Руҳ танадан жудо бўлиб, мия фаолияти тўхтайди. Жон ўлчаб берилган нафас тугамагунча чиқмайди.
Эрта тонг, соат бешларда телефон жиринглади. Набижон Боқий Шавкат Раҳмоннинг оламдан ўтганлигини айтди. Шоирнинг Қорасув даҳасидаги бешинчи қаватда жойлашган квартирасида одам гавжум эди. Хона тўрига ётқизилган шоир жасади ниҳоят Ҳофиз айтганидек, бу дунёнинг бор ғам-ғуссаларидан қутилиб осуда ва тинч ором оларди. Кимдир айтганидек буюк тўфон тинганди. Энди ҳаммаси тугади. Ҳаммасига нуқта қўйилди. Бир чеккада Набижон Боқий ва Иқбол Мирзо қон бўлиб йиғлар, бир чеккада Мирза Кенжабек шоир жисмини Тошкентга дафн этиш ёки Ўшга олиб кетиш тўғрисида баҳслашар, дераза ёнида ётган шоир гўё мана бу сатрларини ўқиётгандек, аммо ҳеч ким бу сатрларни эшитмаётгандек эди.

Айт, эй хаста булбулим,
Ўшга қачон етамиз?
Яшил боғлар сарғарди,
Мағиз бўлди гужумлар.
Оҳ, вой мунча йўл оғир,
Булбулим…
Улкан соат ўртасида
Мадорим йўқ юрмоққа,
Қашқирлар даврасида
Судраламан турмоққа.
Шунда қолиб кетсам гар
Нетамиз?
Абадият оралаб
Ўшга қачон етамиз?
Қорли тоғлар бағрида
Бегим – Ўшим кўринди,
Султон – Ўшим кўринди…

Бу унинг энг сўнгги васият шеъри эди. Аммо ҳозир ҳеч ким шеър ҳақида ўйламас, «Худонинг ҳовлиси»ни тарк этган бетакрор ўзбек шоирининг бемаҳал ўлими барчани эс-ҳушдан жудо қилганди..
Шоир Тошкентнинг Қорасув мавзесидаги Яланғочота мазорига дафн этилди. Бутун аҳоли кўчиб чиққандек, одамлар кўчаларга сиғмас, мошинлар саф-қатор бўлиб, Яланғочотага томон йўналди. Гўё осмон, гўё борлиқнинг ўзи мотам тутаётгандек, гўё у севган япроқ ва гиёҳлар, қушлар ва еллар, жажжи-жажжи болалар, тупроқ ва тошлар, бутун борлиқ мотамга чулғанган, одамлар сафига ошиқаётган, жаноза намозини адо этиш учун масжид саҳнига жам бўлаётгандек туюларди. Муҳташам қабристон улкан музейни эсга солар, турли ёшда дафн этилган марҳумларнинг бюст ва ҳайкаллари, анвойи тусдаги мармарларга ўйиб солинган тасвирлари, сердарахт қабристонни марҳумлар галереясига айлантиргандек эди.
Шавкат Раҳмон оламдан ўтди. Қорасувни бошига кўтариб, «Ўғлимни Ўшга олиб кетаман», деб йиғлаган она охир қизларнинг раъйига қарши боролмади. Рози бўлди… Не-не улуғларни бағрига олган Тошкент шоирни ўзига чорлади.
Ҳали шоир тириклигида Ёзувчилар уюшмаси ҳавоси тоза, тинч деган мақсадда Дўрмон боғидан дала-ҳовли ажратган эди. Вафотидан кейин дала-ҳовли қандайдир вазирга бўшатиб берилди. Ниҳоят, шоир ўлимидан бир йил ўтганидан сўнг чоп этилган «Сайланма»сини тушларида кўра-кўра охират диёрига сафар қилди…

Nigora Umarova
09.12.2010, 17:17
...Ҳали шоир тириклигида Ёзувчилар уюшмаси ҳавоси тоза, тинч деган мақсадда Дўрмон боғидан дала-ҳовли ажратган эди. Вафотидан кейин дала-ҳовли қандайдир вазирга бўшатиб берилди. Ниҳоят, шоир ўлимидан бир йил ўтганидан сўнг чоп этилган «Сайланма»сини тушларида кўра-кўра охират диёрига сафар қилди…

Қизиқарли ва мазмунли мақола учун раҳмат. Марҳумларларнинг ҳаёти биз тириклар учун доимо ибрат бўлиб қолади.
Шоирнинг рафиқаси Манзура опа бугунги кунда Дўрмонда ҳовлида истиқомат қилмоқдалар. Яқин кунларда Шавкат Раҳмоннинг кенжа қизини тўйи бўлиб ўтди.
Илоҳим, шоиримиз кўрмаган ёруғ кунларни -фарзандлари ва набираларининг камолини доимо кўриб юриш фидойи аёл Манзура опага насиб қилсин.

Muhammad Dovud
10.12.2010, 11:14
Адашмасам, 1986 йил эди. «Шарқ» матбаа уйига қарашли муҳташам бинонинг олтинчи қаватига адабиётимиз келажагига сидқидилдан хизмат қилган давлат раҳбари ва адиб Ш. Рашидовнинг шахсий ташаббуси билан ташкил қилинган, қисқа муддатда ўзбек матбуотининг кўзгусига айланган «Ёшлик» журнали кўчиб келди. Журналнинг шеърият бўлимини бошқариш ёшлар адабиётининг энг пешқадам вакили, саксонинчи йиллар шеъриятига тоза ҳаво олиб кирган ва ҳақиқатда бадиий ислоҳот дейишга лойиқ кашфиётлар яратаётган Шавкат Раҳмоннинг зиммасига юклатилди. Журнал бош муҳаррири, мумтоз ўзбек шоири Эркин Воҳидов адашмаганди. Устоз шоир ортидан келаётган навқирон авлоднинг ҳамма ҳавас қиладиган бетакрор вакилига бежиз тўхтамаганди. Журнал саҳифаларида ўша пайтда бадиий ислоҳотчилик йўлига тушган шоирлар ижодига, жаҳон шеъриятининг энг нодир намуналари, янги серреалистик оқимнинг турли шакл ва услублари, умуман, янги ўзбек шеъриятига кенг ўрин берила бошлади. Француз, Болтиқбўйи адабиёти, испан ва япон шеъриятидан амалга оширилган энг охирги таржималар ҳам журнал саҳифалари орқали кенг китобхонларга етиб борди. Бугун бордию «Ёшлик» журнали бўлмаганда саксонинчи йиллар адабиёти нақадар ғариб бўлиб қолишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Тошкентга янги келган кезларимиз. Шеърдан бўлак дардимиз йўқ. Қишлоқда қолиб кетган бола-чақа, эшик-элик, мол-ҳол, азизлар, эл-уруғ – тақдирга ҳавола қилинган. Улар нима билан яшаб, қандай кун кўраётганини Худонинг ўзи билади…
«Ёшлик» журнали ёшлар адабиётининг меҳробига айланди. Журналнинг талаби қаттиқ. Қилни қирққа ёрадиган нуктадон муҳаррирлар, сўзни минг кўйга соладиган шоирлар, шеърият ҳақидаги мунозара ва баҳслар, давра суҳбатлари… Эҳтимол етмишинчи-саксонинчи йиллар адабиётининг энг сара намуналари, умуман, мустақиллик учун кураш даври адабиётининг оёққа босиши, ҳеч бир қолипга тўғри келмайдиган исён тўла шеърлар, насрий асарлар ва ўнлаб истеъдодли ёшларнинг адабиётга кириб келишида ҳеч бир нашр «Ёшлик» журналичалик катта рол ўйнамагандир. Ҳамма ана шу «меҳроб»га бош урган. Шеър ва шоирликнинг мақоми ҳам «Ёшлик» журналининг мезони билан ўлчанади. Тожикистондан келган биз каби мусофир қаламкашларга бу қадар нуфузли журнал эшигига бориш нима эканинни тасаввур қилиш қийин эмас. Қайси эшикка бош суқсангиз ҳеч қур бир марта «Қаердансиз?» деб сўраш, албатта, бор. «Ҳаҳ, – дейди қаерданлигингизни билган шўринг қўрғур ичида, – ўзимизникилар етмай турганди…» Сира эсимдан чиқмайди. Тошкентга келганимнинг тўртинчи йили эди, чамаси. Шундай тоифа адиблар пайдо бўлдиларки, улар ўзбек адабиётини, албатта, Ўзбекистонда туғилган адибларгина яратиши керак, деб даъво қила бошладилар: «Поездга осилиб келганларга йўл йўқ!» Улар ҳатто ҳазрат Навоий қаердадир Афғонистонда яшаб ўтганлиги ва Ҳирот Тошкентдан хийла узоқ бўлса-да, у зотга бутунтуркий адабиётнинг тамал тошини қўйишларига монеълик қилмаганини тушуниб етишмасди. «Маҳаллий қаҳрамон»лар сирасидан, ўнлаб китоблар муаллифи бўлмиш адиблардан бири кўзларимга тик боқди ва ашаддий душмани билан ниҳоят юзма-юз келгандек: «Қачон кетасан?» – деди нафрати ичига сиғмай. Мен «Қаёққа?» дедим унинг мақсадини сезиб турсам-да. «Ватанингга!..» – деди адиб ҳеч андиша қилмай. У негадир ҳатто ижара уйи ҳам йўқ, бола-чақасини қишлоққа қийратиб ташлаб келган мендай бир нотайиннинг сиймосида гўёки унинг ўтирган ўрнини торайтириб қўяёзган оддий мусофирни эмас, нақ босқинчини кўриб тургандек эди. Бунга ўхшаш «Қачон кетасан»ларни кейинчалик яна кўплаб адиб ва шоирлардан эшитдик. Тафаккури маҳаллий доирадан тажовуз қилмаган бундай кимсаларнинг уруғ-аймоқчилиги, «ўзиники»ни кўтар-кўтар қилиб, «бегона»ларни оёқ остишга олиб эзғилашлари оддий ҳол эканлигини англаб етиш учун ҳали йигирма-ўттиз йил «бегоналарча» яшаш керак эди. Ва шундай яшадик ҳам… Сут билан кирган бу мудҳиш фожиа – касалликнинг даво топишига менинг кўзим етмайди. Эҳтимол жисму жони, руҳонияти пок, ўзлигини англаган, ақалли, ҳаммамиз бир Ота, бир Онанинг фарзанди эканлигимизни тушунадиган насллар келар, улар тили бир, наслу насаби бир, ирқи бир, аммо тарих тақозоси билан бошқа-бошқа сарҳадларда яшаётган миллатдошларини юзига тупурмас, уларнинг бетига эшикларини қарсиллатиб ёпмас, кўкрагидан итариб юбормас. Бизнинг ягона миллий фожиамиз худди ана шу – айни зиёлиларнинг маҳаллийчилиги эканлигини англаб етмагунимизча бир одим ҳам илгари босолмаслигимиз аччиқ тарихий ҳақиқатдир.
Хуллас, «Ёшлик» журнали навқирон қалам аҳли топиниб борадиган гўшага айланди. У чоқларда шеър бозори бугунгидан чандон қизғин эди. Ёзувчилар уюшмасида ўтадиган шеърият кечалари байрам тусини оларди. Афишалар, мухлислар, талабалар. Аммо, афсуски, бугун бу гўзал анъаналар йўқолиб кетди. Бугун биров уюшма идораси қаерда жойлашганини билмайди. Уюшма йилда бир мукофот тақсимлайдиган ва йилда бир қур назр-ниёз тарқатадиган аллақандай хайрия жамғармасига айлангандек.
Шавкат Раҳмоннинг «Ёшлик» журналига ишга келганини эшитиб, дўппимизни осмонга отдик ва ҳеч кутдирмай, бир даста шеър билан редакция биносида ҳозир бўлдик. Бугун ўша кунларни ўйлар эканман, ёш қаламкаш учун шеър кўтариб, таҳририят остонасидан ҳатлаб ўтиш нақадар машаққат эканлигига яна бир бор иқрор бўлдим. Худо ёрлақаб, остона ортида ўтирган одам шеъру шоирлик билан алоқадор бўлса ва энг муҳими, инсоф-диёнатсиз бўлмаса, хўбу хуб, бордию у шеърни тушида ҳам кўрмаган, устига-устак ўзига қаттиқ бино қўйган ва таҳририятда ҳам «шоирона» кайфиятда ҳаммага қовоқ уйиб юрадиган тоифалардан бўлса, худо урди. Мен нега бу ҳақда сўзлаяпман. Зотан, ҳали эрта болаликдан таҳририят остонасига қоқилавермоқдан жонбезор бўлган оддий бир қаламкаш сифатида бу нарсанинг қандай машаққат эканини чуқур ҳис қиламан. Сен стол қаршисида қалтираб ўтирасан. Шеърингга истамай назар ташлаб ўтирган совуқ ва камгап одам лоқайдлик билан қоғоз устига кўз югуртириб бўлгач, чўнтагидан сигарет чиқариб лабларига қўндиради. Аммо дабдурустдан чекмайди. Бироз тамшанади. Яна қўлига олади. У ер-бу ерини текислайди, бармоқлари орасида думалатиб кўради, ҳидлайди ва ниҳоят пов этиб гугурт ёқади ёки бўлмаса, ялтироқ ёндиргичини пориллатади-да, бир кўзини қисиб чуқур нафас олади. Бу таҳририят ходимларига хос ҳолат. Сиз ана шундай сунъий тасқараларга дуч келавермоқдан жондан тўйгансиз ва уларнинг турқини кўрганингиз заҳоти шеърдан ҳам, шоирликдан ҳам кўнгилсиз бўлгансиз. Айниқса, бадмаст шоирлар ҳузурига келган ҳаваскорларнинг аҳволига вой. Уларнинг «буюк»лиги, «бетакрор»лиги, «ягона»лиги ҳақидаги суюқ ва бемаъни даъволари ҳафсалангизни пир қилади.
Мен таҳририят эшиги қошида тин олдим ва силлиқ ишлаган эшикни секин қоқдим. «Киринг», деди ичкаридан алланечук таниш овоз. Дунёда шундай одамлар бўладики, сиз уларни илк марта кўриб турган бўлсангиз ҳам, кўҳна қадрдонлардек туюлади. Уларнинг овози, юз-кўзларидаги иссиқлик сизни ўзидан итариб ташламайди, аксинча оҳанрабодек тортади. Шавкат Раҳмонни билганлар уни ғалати, томоғига сирғалганнамо чиққувчи салмоқдор овозини яхши эслашади. Одатда ўзига қатъий ишонган одамларнинг овозида шундай салмоқ бўлади. Улар овозларини баралла қўйиб, виқор ва ишонч билан гапирадилар. Табиатига кўра Шавкат Раҳмон камгап одам эди ва ҳамма билан очиқ-сочиқ гаплашавермасди. Чеҳрасидаги ажиб дилбарлик хусусида уни илк бор кўрган бошқа миллат кишиларидан ҳам кўп эшитганман.

Muhammad Dovud
10.12.2010, 11:26
Хуллас, «Ёшлик» журнали эшигини қоқдим. Шеърий туркумлари ёнида қуюқ сочлари текис таралган, ўткир нигоҳ, юз тузилиши ниҳоятда бежирим ва негадир ҳамиша оппоқ кўйлак ва галстукда сувратга тушгувчи гўзал шоиримни танирдим. Унинг шеърлари аллақачон ўзи ҳақидаги бор гапларни айтиб бўлган эди.. Ўша йиллари чоп этилган «Уйғоқ тоғлар», «Гуллаётган тош» китобларининг муаллифи, ҳақиқий шеър устаси, қуйма сатрлар кашшофи, шеърни ойлаб чайнамасдан бир нафасда тўкиб ташлаш мумкинлигини амалда исбот қила олган, рангнинг сувратини, ҳолат ва манзараларнинг нақшини сўзлар билан аслидагидек тасвирлайдиган, борлиқни кутилмаган, кўрилмаган, бошқа бир олам воситасида акс эттира билган, ҳар қандай ижтимоий дардни лирик фожиавийлик билан қоришиқ ҳолда акс эттирадиган, миллий хосликнинг янгича усулларини яратган, умуман, шеъриятимизга янги, кутилмаган ҳаво олиб кирган шоир ўрнидан туриб менга пешвоз чиқди. Ҳаётимда бу қадар самимий «таҳририят ходими»ни кўрмаган мендек бир қаламкаш тош қотдим. Бу Шавкат Раҳмоннинг ўзи эди. У худди сувратларидаги каби самимий ва ҳаққоний эди. Негадир шундай бўлишини билардим. Одамнинг суврати алдамайди. Кўз ҳеч нарсани яшира олмайди. Думалоқ юзлари, тиғиз қошлари, доим кулиб турувчи нигоҳи, қуюқ ва текис таралган сочлари, спортчиларникига ўхшаш кенг елкаси, чиройли гавдаси, бежирим кийинишлари ҳатто оёқларидаги сарғиш чарм туфлиси унинг покиза ва гўзал тийнатидан дарак берарди. Уялинқираб тургувчи кўзлари, хижолатомиз жилмайишлари менга далда бўлди. Одамга елка оша қарайдиган, доҳиёна муомала қиладиган, кўришгиси келган тақдирда ҳам қўлларини шопдек чўзадиган, ўзини мутафаккир эканлигини ҳар бир ҳаракатлари билан тасдиқлаб турувчи, носамимийлиги ҳатто ҳар бир тук сочида уфуриб турган, лаб-лунжларигача кибр-ғурур билан бўялган зотларни кўравериб безор бўлган қаламкаш фавқулодда самимий ва дилкаш одамнинг қаршисида турардим. Менинг шеър олиб келганимни билгач, қошлари хиёл чимирилди, нигоҳлари ўз-ўзидан жиддийлашди ва стулга ўтиргач:
– Қани олиб келган бўлсангиз кўрсатинг! – деди.
У қораламаларимни узоқ ва ниҳоятда диққат билан ўқиди. Кейинчалик ҳам мен унинг ҳеч қачон ҳеч бир нарсага лоқайдлик билан муносабатда бўлмаслигига иқрор бўлганман. Айниқса, шеърият масаласида у ҳеч ким ва ҳеч нарса билан муроса қила олмасди. Адабиёт унинг учун ибодатдек муқаддас эканини кейинча англаб етдим. Ниҳоят у бошини кўтариб:
– Қаердансиз? – деди. Негадир кўзлари остидан диққат билан тикилиб.
– Тожикистондан…
– Агар шеърни деб келган бўлсангиз, майли. Аммо бошқа нарса учун келган бўлсангиз… сарсон бўлганингиз қолади. Мен ҳам мусофирман…
Индамадим. Кўзларим олдида тўрт-бешта шеъримни танлаб олди ва «Буларини чиқарамиз» деди ўша-ўша оҳангда. Ўзимда йўқ шод эдим. Наҳот бирданига тўртта-бешта шеърни чиқариш мумкин. Нега у шеърларнинг бадиий камчиликлари, эстетик талаблари ҳақида гапирмади деб ўйладим. Ахир, бу таомил-ку. Наҳот эстетика ҳақида сафсата сотмайдиган шоир ҳам бўлса, наҳот бир соат насиҳат қилганидан сўнг, ароқ олиб бермасанг бўлмайди, демайдиган шоирлар ҳам бор, наҳот шеъларингизни ташлаб кетинг, фалон кун, фалон ойда келасиз демайдиган одамни учратиш мумкин?.. Ҳайратимнинг чеки йўқ эди. Рости, ўшадан менда бу инсонга нисбатан бир одамий меҳр уйғонди. Тошкентни севиб қолдим. Шундай одамлар яшайдиган шаҳардан ҳайдаб солсалар ҳам кетмайман дедим, ўзимга ўзим. На ижараларнинг ижаралиги, на очлик, на ишсизлик, на паспорт билан боғлиқ абадий муаммо, на касаллик, на мусофирлик, на болалар соғинчи, на кампир бувимнинг ташвишлари энди мени йўлдан қайтариб, Кофарниҳон соҳилларига олиб кетолмас эди. Тошкент нон шаҳригина эмас, балки тўғри одамлар, ҳалол шоирлар яшайдиган шаҳар эди. Мен «Ёшлик» журнали таҳриритияга тез-тез қатнай бошладим. Азбаройи шеърларим учун эмас, балки Шавкат Раҳмонни яна бир бор кўриш учун. Бу одатга айланди. Паспорт билан боғлиқ муаммо ҳал бўлмагани учун ҳали ҳеч қаерда ишламасдим. Баъзан-баъзан Нурали Қобул берадиган таржималарнинг қалам ҳаққи ёхуд унинг ўзи конвертга солиб тутқазадиган пул билан тирикчилик қилардим. Кутилмаганда Шерали Жўраевнинг Оралиқ кўчасидаги уйига кўчиб ўтдим ва ишларим бироз юришиб кетди. Мен ҳамон «Ёшлик» журналига канда қилмай бориб турардим. Кўп ўтмай журналда шеърларим чоп этилди, аммо Шавкат Раҳмон Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг шеърият бўлимига мудир сифатида ишга таклиф қилинди.
Шоир «Ёшлик» журналида амалга ошира бошлаган ниятларини адабиётнинг катта даргоҳида давом эттирди. Нашриётнинг шеърият бўлими ёш шоирларнинг ҳақиқий синов майдонига айланди. «Шоирнинг биринчи китоби» туркуми ташкил қилинди. Жаҳон адабиётининг янги-янги намуналарини таржима қилиб, нашр этиш йўлга қўйилди. Шавкат Раҳмон хира адабиёт намуналари, ўша даврда авжига минган халтурачилик, маҳмаданалик, кўтара минбар шеърлари, бақириқ-чақириқлар, саёз ва савиясизликка қарши ошкора уруш эълон қилди. Шеърлари ҳеч бир таҳририят дарвозасидан қайтмаган ва аллақачон классик бўлиб қолган адиб ва шоирларнинг улкан китоблари қайта таҳрирга қайтарилди, том-том китоблар чиқарган шоирлар қўлёзмаларини ҳафсала билан ўзлари ўқишга тутиндилар. Таҳририятлар эшигини тепиб очагина жанговар шоирлар бунга тоқат қила олмасдилар. Улар Шавкат Раҳмонга тўрт томондан ҳужум уюштира бошладилар. Дастлаб беморлик тўшагида ётган Анвар Исроилов номидан «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида очиқ хат эълон қилинди. Негадир адабиёт газетасида эмас, қишлоқ ҳаёти билан шуғулланадиган газетада шеърият ҳақидаги мактубнинг босилиши ғалати эди. Унда шоир инсофсизлик, нохолислик, шеърият ва шоирларни писанд қилмасликда айбланар, боз устига мактуб узоқ йиллардан буён тўшакка михланган бемор шоир номидан уюштирилган эди. Шеърлари нашрдан қайтган шоирлар бу билан чекланиб қолишмади. Улар Шавкат Раҳмон ижодидан миллатчилик ғояларини тусмаллаб, турли идораларга гоҳ ошкор, гоҳ яширин хатлар йўллашни авж олдирдилар. Худди шундай мақолалардан бири «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталик газетасида босилди. «Мунаққид-шоир» ўз буҳтонномасида Шавкат Раҳмонни ошкора миллатчиликда айблар ва шу йўл билан улуғ миллат таҳқирланаётганлигига писанда қиларди. Шўролар қиличини қайраб турган пайт. Шавкат Раҳмон билан махсус хизмат идоралари шуғуллана бошлади. Шоирнинг шеърлари, гўзал истиоралари чиғириқдан ўтказилди. Уни Ёзувчилар уюшмасига таклиф қилишди. Ўша даврнинг машҳур шоирларидан бири унинг «туркона ҳовлилар» иборасига тўхталиб, бу «миллатчилик руҳи»даги ибора остида нима яшринганлиги ҳақида узоқ суриштирди. Тўрт томонга юборилаётган хатлар ва уларга жавоб ёзмоқдан чарчаган шоир кунлардан бирида шундай деди:
– Майли, нима қилсалар қилишаверсин. Бизга бир кор-ҳол бўлса, сизлар бор-ку…
Ўшанда ҳаво намчил ва туманли эди, биз Навоий кўчасидаги нашриётлар уйининг ҳайбатли устунлари остида турардик. Шоир ғамгин ва камгап эди. У одатдагидек ерга қараб юрар, аҳён-аҳён бошини кўтариб диққат билан суҳбатга қулоқ тутарди. Шавкат Раҳмоннинг мудом ерга қараб хаёл суриб юриши, энгил бошидаги саришталик, камгаплиги, минбарларга чиқиб мушти билан тилини барорбар ишлатиш одатлари йўқ эди. «Ириллаб шеър ўқиш» иборасини биринчи марта Шавкат Раҳмон қўллади. Ҳақиқатда саҳнага чиқиб олгач, оламни бузиб юборадиган важоҳат билан шеър ўқувчи шоирлар ичида яшаб, фақат хомушликнигина ихтиёр қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Шоир ўша сўзларни айтгач, босиб-босиб сигарет торта бошлади. Ҳар бир сўзидан иллат қидиришга тушган кимсаларнинг кун сайин авжига минаётган тазйиқларидан толаётганлиги шундоқ юз-кўзларидан билиниб турарди.
– Сизлар тугилган муштдек бир бўлишларинг керак. Ўзаро нифоқ, ихтилофнинг баҳридан ўтинглар. Адабиёт миллатнинг иши. Унда маҳаллийчилик, тасодифий ҳодислар бўлмайди. Биргина бемаъни китобнинг зарари миллат учун юз йилларга татигувлик фожиага айланиши мумкин.

Muhammad Dovud
10.12.2010, 11:34
Ўшанда мен шоирнинг халтурачилик ва сохта адабиётга тиш-тирноғи билан қарши туришининг сабабини англаб етгандек бўлдим. Бугун айниқса «сариқ адабиёт» бало-қазодек бостириб келган кунларда Шавкат Раҳмоннинг ўрни шу қадар билинмоқдаки. Қаранг, адиб ва адабиётнинг чегараси қолмади. Пул, маблағи бор одамлар бугун энг истеъдодли одамларни мардикорликка ёллаб ҳам китоб чиқаришмоқда. Болалари учун нон истаб юрган адиблар улар берадиган «сариқ чақа» учун адабиётимиз тарихида ҳеч қачон кузатилмаган қабоҳатга қўл урмоқдалар.
Шавкат Раҳмон адабиёт учун ҳамма нарсани бўйнига олган шоир эди. Ғаламисларнинг таҳдид ва тазйиқларидан ортга чекинадиган, қўрқиб, талвасага тушадиганлар тоифадан эмасди. Ҳақиқий адабиёт қурбонларсиз бўлмаслигини дил-дилдан ҳис қилган шоир ортга қайтишни, муросага боришни истамасди. Зотан ўртада миллат учун ҳамиша қисмат вазифасини ўтовчи Ватан Адабиёти турарди. Ватанга тўғри, ҳаққоний, халқ адабиёти керак эди. Шавкат Раҳмон шеърни қасидабозлик, шармандали хушомадбозлик, тамаъгирлик, лаганбардорлик, ўткинчи сиёсий ўйинларга қурбон келтиришлардан асраб қолишга ҳаракат қилган ва бу йўлда кўп нарсага эришган бармоқ билан санарли ўзбек шоирларидан эди. Шоир деярли мақола ёзган эмас. (Ўш воқелари муносабати билан ёзган мақоласини истисно қилганда. Бу ҳақда кейинроқ сўз юритамиз – м.) Аммо «Ватан» газетасининг 1992 йил, 14-22 июл сонида эълон қилинган суҳбатда у шундай деган эди: «Миллатимнинг яхши ўғилларини, қизларини кўрсам, кайфиятим кўтарилади. Гарчи миллатнинг оёқларига қараб эмас, миллатнинг бошига қараб фикрлашга ўрганган бўлсам ҳам баъзан ич-ичимдан ўкинчлар, ғазаблар оқиб келадиган пайтлар бўлади. Чунки миллатпарварлик баланд ғоялар ва бу ғоя бугунги адабиётнинг етакчи мавзусига айланмоғи, ҳар бир ватандошимизда миллатпарварлик туйғусини уйғотмоғи зарур…» Адабиёт ва адиблик масъулиятини ана шундай англаган ва бу ғояга садоқат билан хизмат қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб билган Шавкат Раҳмон ўзидан ҳам, бошқа қаламкаш дўстларидан ҳам шуни талаб қиларди. Жаҳон адабиётининг порлоқ сиймоларидан бири Федерико Гарсиа Лорка шеърларини аслидан ўзбек тилига ўгириб, қатор қатор бетакрор шеърий инжулар яратган шоир ҳали адабиётга етарлича хизмат қилмадик, деб ўкинар, ҳеч қачон катта даъволар қилмасди. Унинг тийнатига даъвогарлик, буюкпарастлик, шуҳратга ҳарислик батамом ёт эди. У ўз авлодининг ютуқ ва камчиликларини рўй-рост айта оларди. Миллий истиқлол учун курашнинг олдинги сафида турган, тил ва тарихни оёқ ости бўлишдан асрашга бел боғлаган, халқимизнинг топталаган ҳақ-ҳуқуқини қайтариб беришга чоғланган, империянинг разил ўйинларини фош этиш, миллатни пахта қуллигидан халос қилиш, болалар ва аёллар ўлими, миллий қадриятларнинг камситилиши каби халқимиз бошида қилич қайраб турган муаммоларга жавоб қидирган шоир ўз авлодининг нималарга қодир ва нималарда ожиз эканлигини яшириб ўтирмасди. У ёзади: «Мен мансуб бўлган авлоднинг кучли томони дадил фикр билан чиққанида, ожиз томони эса, шу фикрни ҳимоя қилишда собитликнинг етишмаслигида бўлса керак… Мен мансуб авлод ҳали ўз вазифасини тўлиқ бажаргани йўқ…» Шоир ўз авлоди ва улардан кейин келаётган қалам аҳлининг қисматига ҳам бефарқ эмасди: «Истардимки, бу беғараз авлод ўзлари сиғинган ғояларини, байроқларини нопокларга бериб қўймасин! Акс ҳолда, ҳар қандай баланд ғоя, ҳар қандай муқаддас байроқ кирланиб, инсонларни яхши амаллар йўлида бирлаштиришдай буюк қувватдан маҳрум бўлади. Бундан эса, Худо асрасин!»
Бугун ўша саксонинчи йилларнинг охири, тўқсонинчи йилларнинг бошида мамлакатимизда содир бўлган воқеалар хусусида ўйлар экансиз, миллатимиз чинакам фожиалар домидан осон-омон ўтиб олганини ҳис қиласиз. 85-йилдан бошланган қатағоннинг янги оқими минг-минглаб ўзбек хонадонининг шўрини қуритишга қаратилган мустамлака сиёсати эканлиги, бу сиёсат миллат умуртқасини яна юз йилларга синдириб юборишни мақсад қилганлигини англаш қийин эмас. Миллий урф-одатларга қарши бошланган ошкора тажовуз, Масковдаги Бутирка ва Лефортова қамоқхоналарига судраб олиб кетилаётган деҳқонлар ва генераллар, парчаланиб, кун-фаякун бўлаёзган шўролар давлатининг ўлим олди талвасаси эди. Ағдарилиб, мангуга йўқ бўлаётган империяни «Жез отлиқ» сувратида тасаввур қилган шоир ёзади:

Ҳамон улуғ келбат,
ҳамон боши тик,
ҳамон тоғни бўлар қиличин зарби,
қутурган бу ҳанги айғир-да тетик,
дунёга ташланар кўзи оч ҳарбий

Кўзингиз ўнгида Санкт-Петербург майдонида савлат тўкиб турган ва Осиёни буткул расво қилган, юзлаб миллатларнинг ёстиғини қуритган Бринчи Петр жонланади. Унинг такаббурона келбати, остидаги «қутурган ҳанги айғир» қилмишлари кўламига мос. Бутун мақсади, ўй-хаёли босқинчилик бўлган «кўзи оч ҳарбий» дунёга ташланмоқда. Шоирнинг ўткир мажозий тили замирида босқинчи қутурган ит, оч қашқирдек жонланади.

Икки юз йилдирки
улашиб шўриш,
мағлублар бошида қаҳқаҳа отар,
ҳаттоки мангу эрк тимсоли бўлмиш
осмон ҳам кўникиб қолди бу зотга.

Биринчи Петрнинг тажовузкорона юриши ХVIII асрдан, у Руссияни буюк империя деб эълон қилган кунидан бошланган эди. Шимолу Шарққа қараб ўз сарҳадларини кенгайтириб борган империячилар йўлларида учраган жамийки мавжудотни зеру забар қилдилар, не-не миллатлар, ирқлар, тиллар йўқ қилинди. Бугун ҳатто отасининг исмини унутган қавмлар ўша йўқ бўлган миллатларнинг уруғ-аймоқларидир. Шоир икки юз йилдан буён дунёга ғавғо улашиб, мағлуб этилган халқлар мазори устида даҳшатли қаҳ-қаҳа отаётган «жез отлиқ»нинг қилмишларига «мангу эрк тимсоли» бўлган осмон ҳам бўйин товламай кўникиб қолганлигини изтироб билан баён қилади. Йўқ қилинган миллат ва халқларнинг тақдирига бефарқ бўлиб қолган осмон остида «жез отлиқ» содир қилган ваҳшониятнинг чек-чегараси йўқ. У инсоният бошига битилган ҳақиқий бало, офат.

Озми бу денгизлар,
озми бу ерлар,
озми тожларини узатган юртлар,
ўз қонин симириб чириган эрлар,
бойланган ҳурлару таланган дурлар.
Туёқлар янчмаган нималар қолди,
Айтарми қайтадан тирилган ёдлар.
Турондай сарғаймиш от пешобидан
Самовий хитоблар,
Азиз китоблар.

Ер юзида на денгиз, на дарёлар қолди. Улар ҳамма нарсани «оналарининг маҳри»га айлантирдилар. Отлиқнинг туёғи етган ерки бор, унинг қонли тасарруфига ўтди. Отлиққа шаън-шавкатли империя керак. Империя – бу ўлим кошонаси. Унинг қўрғонлари ичида зиндонлар, дорлар, қуллар, жаллодлар ва маҳрамлар бор Империя бу – оёқ остига йиқилган бошлар салтанати, тўшалган тожлар, тақдим қилинган «ҳурлар» ва «дурлар», ҳарамлар, канизаклар, молу дунёлар… Отлиқ дунёга ов қилгани келган. Унинг туёқлари остида нималар топталиб ётгани билан иши йўқ. Шоирнинг аёвсиз тили энг қалтис мажозга мурожаат қилади ва дейди: отлиқ айғирининг пешоби борлиқни кўмиб ташлади. Бу қуритгувчи, қақшатгувчи ҳаром сувдан борлиқ куйиб-жизғанакка айланди ва дунёнинг илоҳий дастурлари бўлмиш муқаддас китоблар «Турондай сарғайди». Ўлимнинг ҳалокатвор тасвири, кўз ўнгингизда пешобга чўмилаётган зангор водийлар, булғанган муқаддаслар, итларга таланган ҳурлар намоён бўлади. «Жез отлиқ»нинг дастидан эллар, юртлар бедодга келган, у қаерга бормасин, қаёққа аёвсиз туёқларини ташламасин фақат ва фақат қора кунларни олиб келади. Шоир «жез отлиқ»нинг сурункасига икки юз йилдан буён давом этаётган «шўриш»и ниҳоят одам фарзандларини қаттиқ ҳолдан тойдирганини баён қиларкан, хитоб қилади:

Бас, телва сувори,
ҳаддингдан ошма,
қутурган айғирнинг жиловини торт,
икки юз йилларки эллар бошида
туёғини қайрар бу даҳшатли от…
Жез отлиқ ўзини уради ҳар ён –
Машъум салтанатнинг соҳибқирони,
Чайқалар буғилган бир баҳри фарёд,
Бўридай эргашар эл интиқоми.

Muhammad Dovud
10.12.2010, 11:47
Империя сўнгги онларини яшамоқда. Ҳар ненинг ниҳояси бўлганидек жез от ва аёвсиз суворийнинг ҳам умри саноқли. Икки юз йил қон баҳри гулдираб оқди, икки юз йил миллатлар мазористони кенгая борди. Етар. Шоир «телба» сўзини атай «телва» тарзида қўллайди, чунки оддий туронликлар тилида «телба» «телва» шаклида истеъмол қилинади. Модомики гап оддий халқ ҳақида бораётган экан унинг шевасида гапирган маъқулроқ туюлади. Бу ҳол, умуман, Шавкат Раҳмон шеъриятига хос ҳодиса. У кутилмаган мажозлар қатори жуда кам истифода этиладиган гавҳор сўзларни топиб, уни мавзун сатрлари орасига киритишни суяди. Ижтимоий-сиёсий мавзу азалдан шеъриятда бор ҳодиса. Шоирлар ҳамиша даврнинг муҳим ҳодисаларига ўз муносабатларини билдирганлар. Шеърда ижтимоий мавзуни қўллашнинг турли услублари бор. Ўзбек шоирлари муайян замонларда бу мавзуга ўзига хос тарзда мурожаат қилганлар. Масалан, коллективлаштириш авжига минган ва адабиёт сиёсий ҳаётнинг ажралмас бир жузвига айланган йилларда муҳим воқеларни баланд пардаларда тараннум этиш бора-бора адабий услубларнинг заифлашишига олиб келди. Адабиёт сиёсат арбобларининг дидига мослаша борди ва натижада ўзининг асл қиёфасидан маҳрум бўлаёзди. «Жез отлиқ» мазмунан сиёсий шеър. У икки юз йилдан буён давом этиб келаётган Русиянинг мустамлака сиёсатига қарши қаратилган. Аммо бу шоирнинг шунчаки норозилик баённомаси эмас. Баённомалар билдириш адабиётнинг вазифасига кирмайди. Сиз Петербургнинг қандайдир майдонида ҳайбат солиб турган «жез отлиқ»ни тасаввур қиласиз ва кўз ўнгингизда тарихий панорама жонланади. Тулпорлар туёғининг гумбурлаши, қиличларнинг жаранги, совут кийган лашкарлар, уларнинг ваҳший нигоҳлари. Манзара тобора кенгая бориб, ниҳоят шундай миқёсга етадики, гўё борлиқ бу йиртқич отнинг пешобига чўмилиб ётган сап-сариқ ҳовузга айланади. Шеърий сатрларнинг қуйма оҳанги, кутилмаган ташбиҳ ва истиоралар манзарани тўлиқ тасаввур қилишингизга кўмаклашади. Саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида яратилган бу шеър Шавкат Раҳмоннинг империя таназзули ҳақидаги ўзига хос башорати эди, десак муболаға бўлмайди.

…Саҳрода кўринар тағин Тўмарис,
тағин бир қўзғатар сабр тошини,
бу сафар мешгамас,
қон денгизига
отар бу зобитнинг оғир бошини…

Бу – Шавкат Раҳмоннинг шеърий башорати эди. Империя пойтахтида яшаб кўрган шоир унинг нималарга қодир эканини яхши биларди. У миллатининг Тўмарислар каби ўлмас руҳи қўзғолиб бир кун икки юз йил чўзилган бу асоратдан халос этишига ишонарди. Фақат шундай руҳгина руҳсиз жасаддангина иборат «жез отлиқ»ларни мағлуб қилишини чуқур ҳис қилган шоир унинг муқаррар ҳалокати ҳақида хабар беради. Миллатнинг тўмарисона руҳи бу «зобит»нинг тошдек зил-замбил бошини мешга эмас, балки унинг ўзи яратган сўнгги йўқ қон денгизига улоқтириб ташлайди.
Ватанга, унинг ҳар зарра тупроғига фитрий муҳаббат ва эътиқод Шавкат Раҳмон шеърларининг бош фазилати бўлиб қолди. Шоир охирги лаҳзаларигача буюк Туркистон бирлигини орзу қилиб яшади. Юқорида эслатилган суҳбатда у шундай деган эди: «Атиги беш-ўн йил илгари мафкурачилар Туркистон ғоясини ўлик ғоя деб тарғиб қилардилар. Биз бу муҳтарам акахонлар ўз халқига, ватанига шу қадар зарар бериш санъатини қаердан, қандай қилиб ўрганиб олдилар экан, деб ажабланардик. Вақт ҳар бир нарсани ўз жойига қўяди. Сунъий аралашувдан бузилган қадриятлар аслиятига қайтади. Янги иқтисодий, сиёсий шароитда қадим Туркистон ўлкасининг қариндош халқлари бир-бирларига астойдил талпина бошлади. Беш республиканинг кучли зиёлилари бошини қовуштириш орқали бошқа соҳаларни ҳам яқинлаштиришни шароит талаб қилиб турибди. Ички ва ташқи сиёсатнинг мувофиқлаштирилиши, нарх-наво, солиқ, бож сиёсати, коммуникация, умумий чегара, бирлашган армияга доир масалалар ҳал қилинса, Туркистон ўлкасида азалдан истиқомат қилаётган халқларнинг туб манфаатларига мос келмайдими? Хитой билан Россия оралиғида пировард натижада ҳар томонлама ривожланган, ўзининг илғор, инсонпарвар сиёсати билан жаҳон ҳамжамиятига таъсир қилаоладиган ягона сиёсий маконнинг барпо бўлишидан ҳаммамиз манфаатдормиз».

Буюк Турон кенгликларида
кўмилиб ётибди ҳадсиз хазина,
кўмилиб ётибди йиллар қаърида
хазинага туташ саноқсиз зина…
Адашдим,
руҳимда парокандалик
кўп сирли асрлар шабистонида,
кезгандай бўламан азиз битиклар,
донишманд элларнинг қабристонида…

Ватан тушунчаси куни кечага довур шу қадар мавҳум эдики, унинг сарҳадини белгилаб олиш учун шоирлар ҳам жуғрофий атамаларни қалаштиришдан нарига ўтмасдилар: «Хадрадан Арбатгача, Ўшдан тортиб то Сибир, Бутун сайёра бўйлаб бўй таратган муаттар, Шу Ватан бизникидир, шу Ватан бизникидир…» Асл Ватан тушунчаси ўлиб бормоқда эди. Шоир «буюк Турон кенгликларида» дафн этилган ҳад-ҳисобсиз миллий «хазина»ларни қидиради. Аммо улар шу қадар чуқурликка дафн этилганки, сон-саноқсиз зиналар билан унга томон тушилади. Бу хазина – пароканда қилиб ташланган Туроннинг шонли ўтмиши, унинг яловбардор, туғбардор халқи, дунё халқларига сабоқ берган донишмандлари, маърифати ва маданияти. Ўтмиш агар тарих нуқтаи назаридан баҳо берадиган бўлсак жуда нисбий тушунча. Биз уни оддий қоғозларга қайд қилинган «материал» сифатида қабул қилишга ўрганиб қолганмиз. Аслида у жонли вужуд бўлиб, ҳали-ҳануз қони силқиб турибди. Уни на яшириб бўлади, на йўқотиб. Танангиздан силқиб оқиб турган қонга эътиборсиз бўлишингиз мумкинми? Худди шу жароҳатини унутган халқлар бора-бора ўз вужуди узвидан айрилади, яъни ниҳоят у чирий бошлайди ва кесиб ташланади. Тарихсизлик, хотирасизлик шу нуқтадан бошланади. Шоир худди мозийга бефарқлик ва лоқайдлик туфайли келиб чиққан кулфатлардан огоҳ этади:

Халқлар инжуларни ўтмишларидан
зарралаб-зарралаб терган пайтида
биз ногоҳ шамолда очилиб қолган
қанча жавоҳирни кўмдик қайтадан.
Бу қуллик белгиси
ёки кўрликми,
ё банди бўлдикми ҳирс, таъмаларга,
ўзгага тутдикми жавҳар ўзликни,
қўрқдикми одамхўр маҳкамалардан?!

Мутараққий халқлар ўз тарихлари ва тарихий хотиралари туфайли инсоният тараққиётининг баланд зиналарига чиқиб олдилар. Улар ўзиникини бировага садақа қилмадилар, бировникини ўзники қилмадилар. Ўғирланган шон-шуҳрат билан узоққа бориш мумкин эмас экан. Бугун дунё хазиналарига сочилиб кетган буюк Туркистон тарихи, унинг муқаддаслари ҳақида сўз юритган тарихчилар ёқаларини тутиб қолмоқдалар. Бу тажовуз ва ўғриликнинг умумдунёвий сувратига қаранг. Бир одамнинг чўнтагига қўл тиққан кисавур умрининг фалон қисмини авахтада ўткарсаю, бутун миллат тарихини талаб кетган ўғрилар уларни ўз сандиқларида сақласалар. Мана бу рақамларга эътибор беринг-а: Нью-Йоркдаги «Метрополитен» музейида темурийлар даврига оид қуйидаги тарихий ашёлар (уларнинг таъбири билан айтганда, экспонатлар) сақланмоқда: медальон, муҳр, пичоқ, ханжар, олтин ва кумушдан ясалган, қимматбаҳо тошлар билан безатилган қилич дастаси, бронзадан ишлангн кўзачалар, олтиндан ясалган узуклар, билак узуклар. Улуғбек Курагоний деб ёзилган, нефритдан ишланган кўзалар ва бошқа буюмлар. Бостон музейида: патнис, қадаҳлар, вазалар, кўзалар, сиёҳдонлар ва калит. Буюк Британия музейида: инглиз қироли Генрих 1У нинг Амир Темурга ва Мироншоҳга юборган мактублари нусхалари. Франциянинг Лувр музйеида: Амир Темурнинг Карл 1У га йўллаган икки мактуби, исфаҳонлик уста Изаиддин ибн Тожиддин ясаган бронза шамдонлар (1397). Россия, Санкт-Петербург Давлат эрмитажида: Темурнинг ўғли Мироншоҳнинг номи ёзилган узук, Шоҳруҳнинг хотини, Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегимнинг муҳри… Бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин.

Ватаним дейман-у, бағрим қон бўлар,
Бу қандай ватанки,
Хоки бирикмас,
Буюк Турон кенгликларида
уруғлар бир-бирин еди тириклай.
Бу қандай ватанки,
шоҳизиндалар
бир ғариб элининг орини сотса,
шоирлар салтанат зиналарида
мансабу мартаба тиланиб ётса.
Эй, сиз, адашганлар…
Элнинг қонида
наҳотки самовий чечаклар сўлган!
Илож қолмадими жанг майдонида
Оллоҳу акбар деб ўлишдан бўлак?..

Muhammad Dovud
10.12.2010, 11:55
Тарихий тарққиёт, миллий маърифат кўзларини кўр қилган ҳодиса – ихтилоф, ўзаро душманлик, туққан-туғишганларнинг адовати, танглик ва торлик, бойлик, молу дунё учун муросасиз кураш, тожу тахт, давлату сарват учун олиб борилган жангу жидоллар. Буюк Туроннинг мудҳиш фожиаси шу!.. Тақдир тақозоси билан ватанга соҳиб чиқиб қолган шоҳу шоҳзодалар, амиру умаро, хону хоқонлар билибми-билмайми халқ тақдирини от жиловини кенг саҳрода истаган томонга буриб солгандек ҳал қилдилар Улар учун миллат ва халқ тақдири ҳарам ва ётоқхона оралиғида ҳал қилинадиган шаҳвоний ҳодисадан ўзга нарса эмас эди. Ана шунинг учун олим ва фозиллар, шоир ва адиблар уларнинг остонасида парча нонга зор қилинди, фақат илоҳий ҳақиқатни ёзишга буюрилган қалам уларнинг оёқларини ялашга, тўпиғларинги ҳидлашга бошлади. Тарихлар «фалоннома» ва «писмадоннома»лардан нарига ўтмади. Иблислар малакка, итлар, қўйга, қашқирлар жайронга айлантирилди.


Эй, элим,
қачондир бир гала бедил
кўксингдан дилингни суғурган маҳал
нега шол юзингни бурдинг тескари,
нега тирик қолдинг ичмасдан заҳар?!

Эл-юрт қисмати отнинг охирги туёқлари, аслида аз азал итнинг кейинги оёғи эди, холос. Аммо нега бу халқнинг бошига мудом кўргиликлар тоши ёғилиши керак? Нега у ўзиникига ҳам, ўзгага ҳам фақат қул бўлиши керак? Сабаби: «қачондир бир гала бедил» унинг кўксидан қалбини юлиб олган! Шоирнинг алам-изтироби шундан. Кўнгли суғуриб ташланган халқ билан қандай яшаш мумкин? Ахир, у тўда, гуруҳ, қабила, эмас, халқ! Хазиналари талон-тарож қилинган, ташиб кетилган, ўғриланган, топталган, маънан ва руҳан ахта қилинган. Хазиналарини топиб бориш учун ер қаърига сон-саноқсиз зиналар оша тушиши керак. Шавкат Раҳмон ҳаётининг сўнгги лаҳзаларигача бир жумбоқни ечишга уринди, бедаво дард оёқ-қўлларини кишанлаб, бир қултум ҳавога муҳтож қилиб қўйганда ҳам ана шу ниятдан қайтмади ва бу ечувсиз муаммони ўзи билан тупроққа олиб кетди. Муаммо – Шарқнинг бир-бирига қон-қардош халқлари ўртасидаги сунъий тўсиқлар, сунъий бегоналик эди. Ўша пайтда қўлига тушган қандайдир англаб бўлмас исм (Р. Масов – м.) соҳибининг «Болта билан каллаклаш» китобини ўқиб чиққач, маҳаллий муаллифнинг майда миллатчилигидан шу қадар изтиробга тушган эдики, хийла маҳалгача ўзига кела олмай қийналиб юрди. Тийнати пок шоир оддий қаламкашнинг тирик ва ҳаққоний фикрларидан ёш боладек қувонар, том-том китоб чиқариб, миллат ва ватан туйғусини мансаб-мартаба учун қурбон келтирадиган, бутун ижодини мукофот даъвосига тиккан, мой унадиган воситаларнинг ҳамма нуқтасига пахта қўйиб юрадиган хоин шоирлардан жирканар, адабиётни ҳалоллик ва софлик майдони деб англар, шу ғояга ҳаётини тикканди. Шавкат Раҳмоннинг муросасизлиги, ҳар нечук пасткашлик ва мунофиқлик билан мутлақо чиқишолмаслиги унинг ҳар бир сатрида, ўша сатрларда уфуриб турган валиёна нафасида, шеърларининг гоҳ кўтарилиб, гоҳ яна шиддат билан пастга энгувчи оҳангида, гоҳ фожеий, гоҳ жанговар айқириқларида, ҳар бир бўғинида, баъзан оч, баъзан тўқ қофияларида баралла сезилиб туради. Шавкат Раҳмон шеърияти зарб шеърияти, юрак титроғи, тафаккур шуълаларидан қуйилган шеърият. Одатда бир сатр шеърни ойлаб ёзадиган, бир сўз ё иборани ойлаб тусмаллаб қидирадиган, луғат титкилайдиган шоирлар бор. Бу ҳолни улар ўзлари эътироф этадилар. Эҳтироси сўниб, илҳоми тош қотиб бўлганидан сўнг, орадан бир ой ўтиб ниҳоят топиб олган сўзини шеърга ёпиштирадиган шоирлар Шавкат Раҳмон шеърларини тушунмайдилар. Бу шеърият ҳеч муболағасиз фақат турк-ўзбек адабиётдагина эмас, жаҳон адабиётида ҳам том маънодаги янгилик эди. Аммо, афсуски, Шавкат Раҳмоннинг вафотига ўн йил тўлаёзган бўлишига қарамай бу бетакрор шоир ижоди ҳақида на адабиётшунослик, на мунаққидлар лом-мим демадилар. Аслида ҳам Шавкат Раҳмон ижоди ҳеч кимнинг назар-эътиборига муҳтож эмас. Муҳтожлар мунаққид ҳам топадилар, адабиётшуносликни ҳам ёлпи ёллай оладилар. Керак бўлса, улар ҳақида китоблар ёзилиб, тадқиқотлар олиб борилади.
Саксонинчи йиллар шеърияти ўзбек адабиётида махсус даврни ташкил қилади. Октябр инқилоби билан бошланиб тарихни терс айлантирган ва қарийб бир аср давом этган мустамлака шароитида яшаган халқлар ўтган асрнинг сўнгги ўн йилликларидан бошлаб бу ҳолга ортиқ дош бера олмасликларини англаб етдилар. Ер куррасининг олтидан бир қисмида яратилган поёнсиз ГУЛАГнинг умр шоми яқин келмоқда эди. Ўша йиллар Масковда ўқиб келган бир гуруҳ ўзбек ижодкорлари бу ҳодисани «ичкари»да ҳамон «Ватаним СССР, гулшаним СССР» деб шеър ёзиб юрган шоирлардан кўра чуқурроқ ҳис қилардилар. Саксонинчи йиллар шеърияти ғоявий ўзгаршиларни бошлаб берган давргина бўлмай, у шеърда шаклий ўзгаришлар ясаган давр бўлди. Шеърият минбардан пастга тушиб, одамларнинг бевосита ўзи билан мулоқот қилишга киришди. Кескин шаклий тажрибалар билан бирга бошланган сиёсий курашлар даврнинг энг долзарб масалаларини майдонга олиб чиқа бошлади. Худди шу даврнинг қайноқ қозонида пишиб етилган шоирларнинг тўнғич бўғинида Шавкат Раҳмоннинг ҳам номи бор эди. Шавкат Раҳмон шеъриятга нима олиб кирди? Унинг шеърлари ўз салафлари ва тенгдош шоирлар шеъридан нимаси билан фарқланарди? Шавкат Раҳмон ижодининг саксонинчи йиллар адабиётидаги мавқеи қандай эди? Шоир шеъриятининг кейинги бўғин шеъриятига таъсири нималарда кўзга ташланарди қабилида савол қўйиладиган бўлса, унда қуйидаги манзара ҳосил бўлади. Ғоявий жиҳатдан Шавкат Раҳмон шеърияти муросасиз шеъриятдир. Бу шеърият содир бўлажак инқилобий ҳодисаларнинг ҳудайчиси сифатида мустамлака зулми остида эзилган халқимизнинг фожиали аҳволини кескин очиб ташлади ва уни аёвсиз танқид остига олди. Бироқ бу танқид фақат «падарингга лаънат»дан иборат бўлмай ўта таъсирчан ва бетакрор тилда ифоланган жонли, тирик шеърлардан иборат эди. Шавкат Раҳмон мустамлаканинг туб сабабларини очиб ташлар экан (бунга юқорида қисман гувоҳ бўлдик) тарихийлик мезонига қатъий амал қилади. Яъни, тарих саҳнасида миллат ва халқ нималарда ижобий ва нималарда ўта салбий рол ўйнади? Тарихнинг яратувчиси бўлмиш халқнинг миллий тарих олдидаги масъулияти нималардан иборат бўлиши керак эди? У, энг аввало, ана шу саволларга жавоб ахтарди. Миллат бахтсизлигининг ички омиллари нималарда эканлигини кўра билди ва уни шаффоф поэтик тил билан ифодалай олди. Шакл жиҳатидан Шавкат Раҳмон шеърияти анъанавий бўғиннинг батамом янгича кўриниши эди. Унинг шеърларида турдош ҳарфлар билан бошланувчи сатрлар, тутиқ белгиси, сатрларни синдириш ва шу билан шаклнинг таъсирчанлигини ошириш, воқеабандлик, энг муҳими, баланд, жўшқин эҳтироснинг синтези яққол кўзга ташланади. Шоирнинг бирор сатрини лоқайд, ёхуд шунчаки дафтарга қайд қилиш учун ўқиб бўлмайди. Аслида ҳам Шавкат Раҳмон шеърлари оғир ўқилади. У ўта бурро тилни тақоза қилади. Силлиқ ишқий шеърларни, баландпарвоз қасидаларни ўқишга мослашган тиллар бу шеърий сатрларни талаффуз қилишда бир неча марта тилини «синдириши» лозим бўлади. Шунинг учун Шавкат Раҳмоннинг тўрт қатор шеъри ҳам на замонавий, на эстрада, на мумтоз қўшиқчилар томонидан куйга солинган эмас. Бу шеъриятга хос бастакор ва хос овоз керак. Агар Шавкат Раҳмон шеърлари асосида тасвирий санъат асари яратилса, у Сальвадор Далининг эмас, эҳтимол Ван Гогнинг манзараларига ўхшаб кетган бўларди. Агар Шавкат Раҳмоннинг шеърияти асосида мусиқа ёзилса, у шубҳасиз Бетховен мусиқаларига ўхшаш бўларди. Агар бордию уни ижро этиш лозим бўлганда фақат Паганини ижро этиши мумкин эди, холос. Зотан, ўта миллий шоиримиз энг гўзал умуминсоний ғояларнинг бетакрор мусаннифи эди. Сиз, агар шеърий дид ва фаросатингизга шубҳа қилмасангиз, мана бу сатрларга эътибор беринг-а:

Дунёга сиғмадим,
сиғмади дунё
ғурбатдан торайган табиатимга,
қоп-қора чечакдай сочилмиш хулё
жўмардлар кўмилган тариқатимга.

Muhammad Dovud
10.12.2010, 12:02
Дунёга сиғмаслик ва дунёнинг инсон табиатига сиғмаслиги буюк руҳлар оламида кечадиган тазод ҳолат. Дунёга сиғмаслик – унинг кенг бағрида тордан-тор, майдадан-майда кимсаларнинг яшаётганлигидан, бу кимсалардан ўтиб юқорироқ ва кенгроққа назар соладиган бўлсангиз, гувоҳ бўладиган манзарангиз ундан-да даҳшатли. Бундай дунёга сиғмаган одамнинг табиати дунёни сиғдира олмайди. Сатрлар оқимининг қуйилиб келиши тонгги шабадага, тунги дарёлар товушига, ой ва юлдузларнинг сокин сузишига менгзайди. Шеър юракдан қуйилиб келмоқда, шоир кандакордек қўлига пойтеша олиб сўзларни чопмайди, уларнинг оёқ-қўлини каллакламайди. Эҳтироснинг ўзи сатрларни ясайди, сатрлар ичида сўзлар эса ўзини ўзи топиб келади.

Майлига,
чечаклар қоп-қора бўлсин,
йиқитса, шу йўлда йиқитсин тақдир,
қуртлаган истаклар шуъласи сўлсин,
худойим сийлаган ҳурлигим яхши.

Шоирнинг «жўмардлар кўмилган тариқати» нима? Тариқат йўлида фақат худонинг мардлари – валийуллоҳлар юради. Тариқат аҳли – мардлар, солиҳлар, сиддиқлар, поксириштлар. Бу тариқат бугун жўмардлар кўмилган қабристон. Ундан хулё қолган ва у ҳам қоп-қора чечакларга ўхшайди. Қоп-қора чечаклар ҳам Шавкат Раҳмон илк бор шеърий тил истеъмолига олиб кирган ибора. Сиз қоп-қора чечакни тасаввур қиласиз. Қаранг, қип-қизил чечаклар бор, аммо қоп-қораси нима? Афсуски, бундай чечаклар фақат одам юрагида ўниб, гуллайди. Дарвоқе, ёдингизга «Гуллаётган тош» тушди. Тошлар гуллайди. Улар қояларда йўлбарс пўстини ёпиниб керилишидан ташқари, руҳан чунон ҳам гуллайдики, тасаввурингиз яшнаб кетади. Аммо шоир «қоп-қора чечаклар»дан рози, зотан қорами, қўнғирми, улар қабристонга сочилиб ётибди. Демак, уни иблислар сочиб кетган тақдирда ҳам бари бир чечак. Қоп-қора чечак. Иборанинг фавқулодда гўзаллигини ҳис қилаётгандирсиз. Шоир жўмардлар йўлидан боришни истайди, агар унинг сўнгида ўша сиз ҳам суйиб қолган чечаклар сочилган мазор бўлса-да. Зеро, «қуртлаган истаклар» унга керак эмас, унга бундай истаклар билан яшагандан кўра, қурбон бўлган афзал, аммо жўмардлар қаторида. Қоп-қора чечаклар ёйилиб ётган марди майдонлар сафида. Зотан, унга худо берган, худо «сийлаган» ҳурликдан, озодликдан ортиқ бахт йўқ.

Бичилган қулларнинг,
қулзодаларнинг
малак сиймоларин ўйнатган дунё
яралган лаҳзадан ҳур одамларни
иблислар тилида сўйлатган дунё.

Бу сўзлар тизими мусиқаси, залвори, оҳанги, аччиқ ва оғир. Абгор мусиқачининг қўлида камонча. У – аҳли тариқат. Ана шундай даҳшатли куйни чалиб бормоқда. Дунё азалдан қуллар ва қулдорлар муносабатидан иборат. Қул ҳам одам, аммо унинг ҳеч қандай инсоний ҳақ-ҳуқуқи йўқ. Хўжаси унинг Худо берган ягона имтиёзидан ҳам маҳрум айлаган ва бичиб ташлаган. Дунё Хайём ибораси билан айтганда, қўғирчоқбоз. Ўйнатади, ўйнатаверади. Қул ўйини ва хожа ўйини. Ахталанган қуллар ва «қулзодаларнинг малак сиймоларин» ўйнашини томоша қилинг. Хўжалик даъвосини қилганлар ўзларига қул ёллаганлар, балки сотиб олганлар. Ахир, бир замонлар одамлар қул қилиниб, очиқ-ошкор бозорда сотилган-ку. Шоир Қуръон таъкидлари замиридаги ҳақиқатга ёвуқ келади. Буюк осмоний китоб огоҳлантиради: «Эй одамлар, иблис сизнинг душманингиз! Ундан ҳазир бўлинг!..» Аммо иблисга ҳам одамни қиёматга довур минг куйга солиш имтиёзи берилган. Хоҳлаган ишига қодир иблис ва иблисзодалар орасида қолиб кетган маъсум инсон оловдан яралган хилқатнинг макрига дош бера олмади. Уни ҳар қадамда таъқиб қилди, алдади, авради, айтганини қилдирди, хуллас, одам боласидан иблис ясади. Бу синов оламида иблис қутқусига учмаган одамлар камдан-кам топилади. Зеро, унинг ҳам чек-чегарасиз имтиёзи ва қудрати бор! Шоир тўрт ёнда авжига минган иблислар базмига дуч келади. Ҳақсизлик, ғирромлик, мунофиқлик, сотқинлик, бу ҳам етмагандек, асрий асоратлар. Дунё ана шундай макру ҳияллар манзили:

Чиройли эрмаклар маҳзанидир ул,
мағизи қайғудан,
пўстлоғи зардан,
сарғарар очилмай туриб қизил гул,
тупроғи жимгина қусган заҳардан

Дунёнинг энг қисқа ва ҳиққоний таърифи – ана шу! Ялтироқ гап-сўзлар, ёлғон шиорлар билан алданиб келаётган оломон. Уни мана, неча минг йилдирки аҳмоқ қилишади. Ёлғонлар сургучини оғзига солиб қўйишган. Оломон тамшанади. Унинг кўзларини ўйнатиб ялтир-юлтир ашёларни кўз-кўз қилишади. Ҳамма нарса сизлар учун. Халқ бахт саодати учун, болалар, аёллар учун дейди дунё аҳли. Улар қачондир маккор пирлари яратган йўл ва услублардан устамонлик билан фойдаланади. Қаранг, алдовнинг энг олий усулли: гўё ҳамма нарса халқнинг болалари учун эмиш. Овсарлар эса бунга ишонишади ва бешик юргаклари, ҳидланган латталарини чаяётган, йигирма ёшида қартайиб қолган хотинини ҳам ишонтиради. Ҳали ёшариб кетасан, фалончи бойнинг қизидек, дейди овсар. Дунё ўз-ўзича маккор эмас, уни маккорлар бошқаришади. Алдов, макр ва ёлғонлар билан. Зотан бу ёлғонлар – «чиройли эрмаклар» одамнинг эсини оғдиради. Уни англашнинг ўзи муаммо. Муаммолиги боисидан одамлар уни ҳеч қачон тушунишмайди ва ҳаётнинг мураккаблигидан нолишади. Аслида «мағизи қайғудан» ва «пўсти зардан» ясалган дунё эрмакларининг ҳақиқатини ангаб етиш мушкул савдо. Буни ҳамма ҳам англаб етолмайди. Биз овсарлар ҳаётнинг мураккабликларидан нолиганлари хусусида гапирдик. Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир ЭР ва бир АЁЛдан яратган. Ўртада ҳеч қандай муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга вақт-вақти билан тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун ибодат буюрган, холос. Давлат қур, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган. Бу мудҳиш мураккабликлар Буюк Муаллимнинг иши эмас. Бу – иблисга қўл берган одам фарзандларининг амали!

Чайқалар жаҳолат оғочларида
неча минг Машрабу
Мансури Ҳаллож…
ҳамон юксалади йўл бошларида
одамзот қонига тўймаган жаллод.
Токай бу иблислик,
токай бу ёлғон,
токай тиғ кўтарар қора гуруҳлар,
токай бижғиб ётар ғариб аламон,
ичига тириклай кўилган руҳлар.

Юқоридаги манзаранинг дақиқ поэтик тасвири. Жаҳолат олами ўз сирларини пинҳон сақлайди. Жоҳиллар ҳамиша этаклари кўтарилиб, фош бўлишларидан қўрқадилар. Бордию, минг, миллионлар ичидан бир ҳақгўй чиқиб, уларнинг юзидаги қора шалтоқ пардани кўтарса, худо урди. Дор оғочи тайёр. Гувоҳ ҳам бор, фатво ҳам бор. Жаллод эса тўлиб ётибди. Жаҳолатнинг қўрқинчли томони шундаки, у ҳеч кимга шафқат қилмайди. Машрабни осади ва унга шундай фатво топадики, аламон яна минг йил дор оғочига осиб, азойи қилиш учун янги бир Машрабни қидиради. Мусулмон Ҳаллож бир кечада минг ракъат намоз ўқирди, уни беш маҳал намозни ёлчитиб ўқий олмайдиган шариат аҳли дорга осди ва шу йўл билан ҳақиқатнинг кўзини кўр қилмоқчи бўлди. «Ғариб аламон» эса, «ичига тириклай кўмилган руҳлар» билан «бижғиб» ётибди. Аччиқ истиоралар ногоҳ кўзингизни очиб юборади. Сўзларнинг кескин хуружидан довдираб қоласиз. Шоир бу «бижғиб ётган аламон»нинг нажот йўлини қидиради.

Muhammad Dovud
10.12.2010, 12:08
Зулфиқор руҳ керак,
керак чин ёғду,
чин ишқ ёлқинлари бағримга тўлсин,
жисмимни тобласин фақат чин оғриқ,
чечаклар қоп-қора бўлса-да бўлсин.
Бағри кенг худойим
кечириб қўяр,
йиқилсам етмай ул ҳақиқатимга,
кўмилсам, кўмилай ўлими гўзал –
жўмардлар кўмилган тариқатимга.

«Зулфиқор руҳ» ибораси ҳам Шавкат Раҳмон мажозлари силсиласидаги энг гўзал топилдиқ. Шеър жисмини ғоят нажиб, кутилмаган, оригинал мажоз ва истиоралар билан жонлантира оладиган шоир ҳар бир шеърида камида беш-олтита ҳеч бир шоир ҳеч қачон қўлламаган мажозни топиб, уни ўз ўрнида моҳирлик билан қўллайди. Агар бордию танқидчилик эринчоқликни бир четга йиғиштириб қўйиб, холисанилло тер тўкса, ўзбек шеъриятида чинакам ҳодиса бўлган шоирнинг ижодий сир-асрорлари олами уларга шундай ҳайратли чечакларни тақдим қиладики, узоқ вақтгача унинг таъмини унута олмайдилар. Ноумид шайтон. Ўша кунлар ҳам келар. Юқорида назардан ўтказилган шеърнинг номи «Тариқат» эди. Тариқат – тор маънода йўл, равиш. Кенг маънода тасаввуф маъносини англатади. Аммо бизга англаниши қийин бўлган ва ҳанузгача нима эканни биров ёлчитиб исботлай олмаётган «тасаввуф»дан кўра «тариқат» яқинроқ. Шавкат Раҳмон табиатан тариқат аҳлига мансуб эди. У ҳарчанд ҳеч қачон бирор сулукка ёхуд бирор пирга қўл бермаган бўлса-да, табиатан суфиймижоз эди. Кунларининг бирида испаниядан келган бир гуруҳ меҳмонлар Шавкат Раҳмонга тариқат аҳли зикрини ўз кўзлари билан кўриш имкониятини яратиб беришини илтимос қилишади. Испанларнинг Лорка шеърларини аслиятдан таржима қилиб юрган буюк Нақшбанд ватандошидан тариқат аҳли зикрини сўрашлари бежиз эмасди. Зеро, буюк суфийлар ва салафлар ватани бўлмиш Бухоройи шариф дунёга донг таратган тариқат мактаби намоёндаларининг хоки покидир. Шавкат Раҳмон ўша пайтда бир қур Тошкентга келиб Ҳасти Имом масжидида катта зикр ҳалқаси ташкил қилган «қодирия» сулуки зокирларининг зикридан хабардор эди, аммо таассуфки бу зокирларнинг муршиди ҳазрат Муҳаммаджон махсум (Оллоҳ раҳмат қилсин) Тожикистонда истиқомат қилардилар ва аксарият муридлари ҳам ўша ерлик эди. Шавкат Раҳмон менга мурожаат қилди. Мен ўша заҳоти Тожикистонга бордим ва ҳазрат шайхдан зикр ҳалқаси тасвирланган ведиотасмани олиб келиб бердим. Испанлар тавирни кўришгач, жуда хурсанд бўлиб, ватанларига қайтиб кетишди. Ҳақиқатда, юқорида айтганимдек, Шавкат Раҳмоннинг бирор тариқат мактаби билан махсус шуғулланганлигини билмайман, аммо, Шарқ фалсафий мактабларининг катта билимдони бўлган шоирнинг тасаввуфга қизиқмаганлигига ишониш қийин. Ҳар бир сатридан жазаба ва зикр уфуриб турган шоирнинг покиза тийнатида суфийликка ботиний майл борлигига шубҳа қилмайман. Шоирнинг «Тариқат» шеъридаги сўнгги сатрлар бежиз эмасди:

…кўмилсам, кўмилай ўлими гўзал –
жўмардлар кўмилган тариқатимга.

Мардларнинг ўлими ҳам гўзал бўлади. Уларнинг ҳаёти ўлимдан-да гўзал. Машрабнинг ўлими, Мансурнинг ўлими, Бағдодий ва Насимийнинг ўлими. Уларнинг ўлим ҳақидаги гўзалдан-гўзал шеърий башоратлари. Агар ўлим Мансур ёхуд Машраблар сиймосида намоён бўлмаганда, у хийла тароватсиз ва даҳшатли бўлармиди?..
Туркистон бирлиги ғояси Шавкат Раҳмоннинг олий армони, шеърларининг бош мавзуси эди. У ҳар доим суҳбатларда, йиғин ё анжуманларда айни ана шу нуқтага кўп урғу берарди. Геосиёсий жиҳатдан Марказий Осиёнинг меҳварида жойлашган ва Туркистон халқларининг умид-орзуси бўлган ўзбекларнинг бу минтақадаги тарихий миссияси чандон улуғлигини теран англаган шоир халқаларимизнинг истиқбол ҳаёти бирлик ва ягоналикда эканини яхши ҳис қиларди ва ўзининг гўзал шеърларида бу улуғвор мавзуни қаламга олмоқдан чарчамасди.

Шуҳрати сочилди бодияларга…
зарбадан бештага бўлинди андуҳ.
Йилларга ем бўлган обидаларда
тинимсиз айланар чинқираган руҳ.
Бузилди азоб-ла қурилган диллар,
илинждан ўзга бир туйғу сиғмади.
Насабин билмаган шўрлик етимлар
ғафлатда ухлади,
кимлар йиғлади?

Туркистоннинг шаън-шукуҳи буюк эди. Шоир унинг тарихий шавкатидан қиссалар сўйламайди. Бу шавкат бодия – саҳроларга сочилиб кетди. Қум барханлари остида қолиб, гармселларга ем бўлди. Унинг Торобий ва Жалолиддинлари бор эди. Орияти қиличдек кескир, ватанига жонини ҳеч бир иккиланмасдан тикадиган жўмардлари бор эди. Бари тарихга айланди. Бироқ тарихни ҳам алдаш мумкин. Тўртта ёлғончи бир бўлиб, уни қайта ёзишлари, гарангсиб турган қорни оч халқни алдаши ҳеч гап эмас. Қорақум, Қизилқум, Урганч харобалари оралаб кезсангиз, аҳён-аҳён ушалган мақбара ё мазору марқадларга дуч келасиз, улуғвор шаҳарлардан қолган ёдгорликларга дуч келасиз. Уларнинг тили йўқ, акс ҳолда оламни ҳасратга тўлдириб қон қусган бўлардилар. Босқинчиликнинг энг аянчли кўринишини бошдан ўткарган Туркистон халқалари бу гал балойи охир замонга гирифтор бўлган эдилар. Ҳамма нарсани йўқ қилиб юборгувчи, еб-ямлаб кетгувчи бу бало Шарқнинг жонига чанг солди, унинг қалбини ўғирлади. Тўрт томонига ўт кетгандек, беёдлик тутунлари қаърида қолган халқлар ҳамма нарсани фаромуш қилдилар.

Фитналар домида пишган зулмдан
аёвсиз босилди қўзғолган ёдлар,
ўзликни топтаган маккор илмдан
кулгуга айланиб кетди фарёдлар.
Ким қолди?
Иблиснинг макрига учиб,
қирпичоқ бўлгувчи аламон қолди,
юз йиллик адоват заҳрини қусиб,
қонига ғарқ бўлган ғалаён қолди.
Ким қолур?
Ҳаттоки сўнгги лаҳзада
кўзлари тўймаган жобирлар қолур,
ўлим-ла ўйнашган назм авжида
юраги ёрилган шоирлар қолур.

Сўнгги юз, икки юз йил давомида дунё харитасини қайта тузишга бошлаган авруполиклар жанубдан Осиё халқларини, шимол томондан руслар Шарқ халқларини мустамлакага айлантириш сиёсатини ишлаб чиқдилар. Ер юзи икки ирқ томонидан тақсимлаб олинди. Узлуксиз қирғинлар ниҳоясида 1895 йил Амударёда тўқнашган инглиз ва рус босқинчилари дунёни тенг тақсимлаб олганликларини тасдиқладилар ва олис чўзилган дарёни ўзлари учун чегарага айлантирдилар. «Дарёнинг нарги соҳилидаги дунё сеники, берги соҳилидаги дунё меники!..» Бу дарё ҳозир ҳам бор ва у ҳозир ҳам чегара. Тарих шу қадар аёвсиз синовларни бошдан кечирдики, бугун Шарқнинг қиёфаси буткул ўзгарди. Энди Амударё ўзанларга сиғмай оқар экан юз йиллик фитнага ягона гувоҳ эканлигини яшириб ўтирмайди. Энди унинг соҳилларида қолиб кетган инглиз аскарларининг бош чаноғида қурт-қумурсқалар яшайди. Устухонлари афғон шамолларида дарё тошларидек чарсиллаб ағдарилади. Босқинчи агар минг йил мазлумни оёқлари остига олиб босиб ётса-да, бир кун шубҳасиз шармандаларча мағлуб бўлади. Қандай келган бўлса, шундай ўз инига қайтиб кетади. Шоирнинг чуқур лирик шеърларига кириб келган тарихий лавҳалар жонли ва қуюқ буёқларда тасвирланади. Тарихий мавзуга қайрилган қалами кутилмаганда шу қадар ўткирлаша борадики, сиз энди шеър ўқимайсиз, балки ўз-ўзингиз билан талаш бошлайсиз. Ниманидир исботлайсиз, ниманидир инкор қиласиз.

Туркистон –
тарихи ҳарбистонларда,
тўкилиб битдими буюк қоматлар?
Руҳи дод солмасди қабристонларда
қаддини кўтарса агар номардлар.
Буюк руҳ чирқирар…
Мудҳиш саройда
зинодан тўралган неча даҳрий зот
урчитар малаклар туғилган жойда
ўзаги айниган янги махлуқот…

Амударёнинг икки соҳилида тўқнашган «биродарлар» бири Афғон чўлларига, иккинчиси Зарафшонга томон от солди. Дунё тақсимланди. Ўзи азалдан тақсимланиб келган дунё яна тархон қилинди. Бугун ўзларини инсониятнинг гултожи деб ариллаётган авруполиклар бу қадар тўкис ва семиз ҳаётга нуқул ўғрилик ва ғоратгарлик орқали эришганларини сир сақламоқчи бўладилар ва юзингизга шу қадар ширин табассум ҳадя қиладиларки, беихтиёр куни-кеча минорадан оппоқ саллали муллаваччани тепиб тушириб юборган мусаввир Верешчагиннинг авлодлари наҳотки шулар бўлса, деб ўйланиб қоласиз.
Бу кенгликларда бошқа авлод, бошқа наслу насаб, яъни шоир таъбири билан айтганда «янги махлуқот» пайдо бўлди. Бу «махлуқот» ўз илдизига болта соладиган жаллод бўлиб вояга етди ва ота-бобосининг бошига болшовой деган балони бошлаб келди. Шоир айни ана шу ватанфурушларни «малаклар туғилган жойда пайдо бўлган янги махлуқот» деб атайди.

Muhammad Dovud
10.12.2010, 12:14
Демак, бор,
баҳайбат зулм бор ҳали,
ҳали бор одамни қувган овчилар,
шундан донишлари овсару далли,
ўғрига айланган доно тожирлар,
шундан чумчуқюрак пошшолари гунг,
фақирлар кўниккан бало, қаҳатга,
шундан водийларда ўсиб ётар мунг,
ҳаттоки булбуллар ўхшар калхатга.
Туркистон –
тўзондай тўзган жигарлар,
жигарлар йўлинда темир тиканлар,
гадолик илмини ўргатар энди
аждод-авлоди-ла босиб шилганлар.
Бурғулар чириган…
занглаган тиғлар…
итлар томоқ ичар олтин тожидан,
мозийга тикилиб муғанний йиғлар,
шеър ёзиб ўлтирар лашкарбошилар.

Шоирнинг ўткир ва аёвсиз тили энг қалтис ташбиҳларни қидиради. Кўз ўнгингизда «баҳайбат зулм»нинг суврати намоён бўлади. Бу баҳайбат сурат секин-аста қўлига найза илган овчига айланади. Қуриб кетгур, бу овчи буғу эмас, одам овлайди. Қачонки, овчи унинг жонини олиш учун келаверса, дарҳол оёқларига йиқилиб, ўзининг жонини сўраб олади-да, қўшнисининг жонини сотиб юборади. Юрт ҳокимлари Худоёрхондек қандайдир зобит ҳузурига бирров киришга изн сўрайди ва Русияга ҳайдаб солмаслигини ўтинади. Салтанатни қолдириб кетаверади. Хотин, бола-чақа ва олтмиш арава олтин-кумушлар ҳам аллақаёқларда қолиб кетади. «Тўзондек тўзиб кетган Туркистон» қоматини кўтаролмайди. Шол. Зотан уни аждод ва авлоди билан босиб, еб ётган бало домига гирифтор. Ҳаммаси абас, ҳамма нарса фанога юз бурган. Давангир лашкарлардан қолган «бурғулар чириб, тиғлар занглаган», ҳаромхўр кўппаклар шоҳларнинг олтин тожида ароқ сипқоришади ва тахтнинг оёқларига бавл қилади. Муғаннийлар нуқул «Чўли Ироқ»ми, «Муножот»ними чаладилар ва ёвқур лашкарбошилар оёқларини сандалга тиқиб «шеър ёзиб ўлтирадилар». Шаън-шавкатли Туркистоннинг энг сўнгги манзараси шу эди. Шоир хаёлан тарих сарҳадларига боради ва кўрган-кечирганларини алам билан ҳикоя қилади.

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:11
Шавкат Раҳмон маълум муддат республика байналмилал марказида ишлади. У мазкур марказда ўзининг энг тансиқ орзуси – Туркистон бирлиги ғоясини амалга оширишни истарди. Аммо кутилмаганда шундай ҳодиса рўй бердики, унинг бутун орзу-армонларини кўкка совуриб юборди. Бу воқеа Шавкат Раҳмоннинг ҳаётида чинакам фожеага айланди. Ўш вилоятида қирғизлар ўзбекларни оммавий суратда қирғин қилди. Гўё соф ва беғаш осмонда момақалдироқ гумбурлаб, чақин чаққандек бўлди. Асрлар давомида бир тупроқда яшаб, бир анҳордан сув ичган икки жондош халқ бир лаҳзанинг ўзида душманга айланди ва ақл бовар қилмас ҳодисалар содир эта бошлади. Ўша кунларда Шавкат Раҳмонни таниб бўлмасди. Унинг нигоҳлари чуқур ботган, сочлари паришон, қай эшикка бошини уришини билмас, ортидан эргашиб юрган йигирма-ўттиз чоғли ўшликлар билан Вазирлар Маҳкамаси олдида тинимсиз сигарет тортар эди. Манзура опа ҳам шу аҳволда. Ўшдан бири-биридан совуқ ва оғир хабарлар келмоқда. Ўзган, Қорасув, Аравон ёқларда содир этилган қирғинлар ҳақидаги гаплар юракларни ларзага солгудек оғир эди.
Турли идораларга сим қоққан шоир барча тоифадаги юқори доиралар диққат-эътиборини бу мудҳиш воқеага жалб қилмоқни ва тезроқ унинг олдини олиш чораларини топмоқни истарди. Аммо Тошкентда туриб буни қандай амалга ошириш мумкин? Кеч сари Ёзувчилар уюшмасига йўл олдик. Пушкин кўчасидаги уюшманинг иккинчи қаватидаги муҳташам хоналарнинг бирида савлат тўкиб ўтирган ва ўша пайтда ўзини мамлакатнинг бош демокарти деб эълон қилган ёш котиб бизни қабул қилди. Бошининг устига халқпарвар Чўлпоннинг қайғули портретини осиб олган котиб кулдонга дам-бадам сигаретасининг кулини қоқаркан, Шавкат Раҳмонга шундай деди:
– Қуриб кетгур, қирғизлар қуролни бошқа ёққа тўғрилашлари керак эди…
Демократ котибнинг маслаҳати ҳам, берган мадади ҳам шу бўлди. Яъни, унингча, қирғизлар аслида «қон-қардош» ўзбекларни эмас, бошқа бир миллат вакилларини сўйишлари керак эди… «Ўшга бориш керак, – деди қатъий қилиб Шавкат Раҳмон. – Бошқа илож йўқ».
Эртаси Шавкат Раҳмон, марҳум Муҳаммад Юсуф ва мен Андижонга учдик. Андижон тўзондек тўзиб ётар, халойиқ вилоят ҳокимлиги биноси олдидаги майдонга жам бўлишган. Улар Ўшдаги воқеаларга ўз норозиликларини билдирмоқда эдилар. Шаҳар кўчаси бўйлаб ҳокимлик идорасига борарканмиз, шу қадар кучли шамол кўтарилдики, мен Андижон чинорлари томири билан кўчаяпи, деб гумон қилдим. Вилоят ҳокимияти биносига жойлашган штабни ўша пайтдаги ҳукумат раҳбарларидан бири бошқарар, биз тўғри ўша бинога кириб бордик. Туркистон ҳарбий округининг зобитлари жамланган кенг хонада ўтирган раҳбар Қирғизистон ҳукумати вакили билан телефонда қаердадир дахлсиз минтақада учрашишни муҳокама қилмоқда эди. У бизнинг муддаомизни эшитгач, аввалига Ўшга бориш мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади. Аммо Шавкат Раҳмон сўзида қаттиқ туриб олди: «Бормасам бўлмайди».
– Бўпти, – деди раҳбар ва зобитларнинг бошлиғига рус тилида мурожаат қилди. – Булар ўзбек шоирлари. Мен улардан айрилиб қолишни истамайман. Уларни сиҳат-саломат Ўшгача кузатиб қўясиз.
Зобитлар розилик билдиришди. Биз одамлар тўлиб-тошиб митинг қилаётган майдондан ўтиб, Ўшга йўл олдик. Ўш-Андижон чегараси жанг майдонини эсга солар, танклар ва БТРлар устида ўтирган сариқ юзли аскарлар бамайлихотир сигарета тутатар, борди-келди таққа-тақ тўхтатилган. Чегарадан ўтиб яна кузатувчилар назоратида Ўш шаҳридаги штабга йўл олдик. Штаб шаҳар ички ишлар башқармаси биносига жойлашган бўлиб, Қирғизистон ички ишлар вазири штаб бошлиғи экан. Автомат тутган соқчилар назоратидан ўтиб, тўғри штаб бошлиғи хонасига кирдик. Генерал қисқа қилиб, асосан, қайси районларда катта талафот бўлганлиги тўғрисида ахборот берди ва деворга тираб қўйилган қўлбола қуролларни кўрсатди. Бизнинг ўша районларга бориш ҳақидаги илтимосимизга мутлақо розилик бермади. «Йўқ, – деди генерал. – У ёқлар ҳали тинчигани йўқ…»
Ўш шаҳри бирмунча осуда бўлиб, воқеалар чекка районларда содир бўлмоқда эди. Биз шаҳарда, Манзура опаларнинг ҳовлисида тўхтадик. Шавкат Раҳмоннинг Ўшдалигини эшитган жафокашлар бирин-кетин оқиб кела бошлашди. Марҳум Муҳаммад Юсуф улар шу кеча-кундузда бошдан кечирган ҳодисаларни ўз тилларидан магнит лентасига ёзиб олди. Бу гуноҳсиз одамларнинг бошига тушган воқеларни тинглаш мумкин эмасди. Тасодиф билан тирик қолган бир аёл шундай мудҳиш воқеани ҳикоя қилди: улар ҳеч нарсани билмаган ҳолда одатдагидек рўзғор юмушлари билан банд бўлишган. Туни билан маҳалла атрофига аллақаердан келтирилган ёш қирғизларга деярли эътибор беришмаган. Ким билади дейсиз, балки ҳашарчилардир, балки талабалардир. Улар, асосан, тоғ томонлардан олиб келинган ва қонли қирғинга сафарбар қилинган жиноий тўдалар эди. Туни билан ишратни авжига миндириб ароқхўрлик ва нашавандлик қилган ёшлар эрта тонгдан ўзбек оилаларига бостириб кирганлар ва бир чеккадан қатли омни бошлаб юборганлар. Одатий турмуш ташвишлари билан банд одамлар туйқусдан ҳовлиларга бостириб кирган бадмаст кимсаларнинг қўлида нажотсиз кийик боласидек типирчилаб қолаверишган. Улар дунёдаги энг мудҳиш ва жирканч номаъқулчиликларни зиғирча тап тортма қилишган. Ота-оналарнинг кўзи ўнгида норасида қизларнинг номусига тажовуз қилишган, бешикдаги болаларгача ўлдиришган, жасадларни анҳорга ташлашган, бурдалашган… Махсус жосус ва мутахассислар томонидан тоғларда тайёрланган бу қотиллар ўзбекларни оёққа турғизиб, Ўрта Осиёни яна олов ҳалқасига тортмоқчи бўлганлар. Миллатнинг энг нозик нуқталарини топтаб, жуда катта фуқаролар урушини бошлаб юборишлари керак эди. Шунинг учун, асосан, аёллар, қизлар ва болаларни нишонга олганлар. Бу ўта кўҳна империяча усул эди. Бу усул кейинча собиқ шўро республикаларда қайта-қайта синаб кўрилди. Баъзи ерларда ўн йилларга чўзилган фуқаролар уруши, айрим минтақаларда ҳали-ҳамон давом этаётган қонли жангларга сабаб бўлди. Ўзбеклар ва қирғизлар, тожиклар ва ўзбеклар ўртасига солинган қутқулар ҳам ўлиб кетган империянинг фитналари эди. Ёвуз ва ғаразгўй кучлар ўз муддаоларига эриша олмадилар. Маҳаллий ўзбеклар жуда катта талафот эвазига ҳам қирғизларнинг ёқасига чанг солишмади. Кўзига қон тўлган минг, икки минг ўргатилган кўппакларнинг қилмиши учун қирғиз миллати гунаҳкор эмаслигини билган маҳаллий ўзбеклар барча мусибатларга тишни тишга босиб чидадилар. Қон йиғлаб жигарбандларини Қорасув сойидан қидира-қидира бурдаланган жасадлар устида кўк кийдилар. Ўшанда Ўшга келган Чингиз Айтматов гувоҳ бўлган воқеаларга дош бера олмади ва телевизор орқали бу мудҳиш воқеалар сабабчиларини «ҳайвонлар» деб ҳақорат қилишга мажбур бўлди. Вазият жуда қалтис эди. Андижон томонда тўзиб ётган халқ чегара оша Ўшга кириб келиши ва натижада фуқаролар уруши содир бўлиши мумкин эди. Аммо ҳушёр одамларнинг саъй-ҳаракатлари оқибатида Марказий Осиёнинг бошига тушиши мумкин бўлган жуда катта офатнинг олди олиб қолинди. Шоир ўша кунларда оғир ва босиқлик билан одамларнинг дард-ҳасратларига қулоқ солди, аҳоли ичида юрди, уларни сабр-бардошга чақирди. У бу қонли воқеаларнинг Бишкек ва Масковдаги дирежёрларини биларди. Узоқ ва атрофлича тайёрланган қонли драма кейинча шоирнинг «Махфия» номли мақоласида батафсил ёритилди.
Ўш воқелари Шавкат Раҳмоннинг қоматини букиб юборди. Ҳассос қалбли шоир, табиийки, бу фожиаларга чидай олмасди. Унинг шеърлари тобора дардли, аламли, ўқилиши ҳам, ёзилиши ҳам оғирлаша бошлади, шеърларига ўткир ва «заҳарли» (шоирнинг ибораси –м.) истиоралар оқими кириб келди.

Халойиқ ишонди,
кўзёшдан ийди,
айбдор болтамас,
айбдор кунда.
Қасосин олмоқдан ўзини тийди
жаллодлар ниқоби йиртилган кунда.
Қон кўлида сузар бедод салтанат,
барча тафсилотин, қани ким ёдлар?
Бу содда халойиқ бунча алданар,
пихиллаб кулади энди жаллодлар.
Ўтар ошкоралик ҳаш-паш дегунча,
келажак кўрсатар ким кулар, йиғлар,
милён айғоқчилар далил тергунча
қайрилиб турса, бас,
исфаҳон тиғлар.

Қайдадир
булбуллар толиқиб сайрар
ҳавода учгандек милён малойик.
Бир четда жаллодлар тиғларин қайрар,
уйқуни уради шўрлик халойиқ.

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:14
Ўшанда «Независмая газета»да «Кремл картографлари қўйган бомба Ўрта Осиёни портлатиб юбориши мумкин» сарлаҳва остида ваҳимали мақола эълон қилинди. Ошкоралик шарофати билан босилган бу мақолада Шўро мафкурачилари Ўрта Осиё халқларини ўзаро доимий низо ва ихтилофда ушлаб туриш учун нотўғри чегара сиёсати ўтказганликлари хусусида сўз юритиларди. Ҳақиқатда, асосан, ўзбеклар яшовчи Ўш вилоятининг Қирғизистон ҳудудига киритилиши ҳам империянинг «Тақсимлаб ташла, ҳукмронлик қил» сиёсатига тўлиқ мос эди.
Халойиқ бу найрангларни қаёқдан билсин? Унинг учун чегара муаммоси етмай турганди. У ишонади. Оғир келса йиғлайди ва аламини кўз ёшдан олади. Ниҳоят, шоир айтганидек «ниқоблар йиртилган кунда жаллодлардан қасос олиш» фикрини хаёлига ҳам келтирмайди. «Қон кўлида қалқиб юрган салтанат» ўзини асраб қолишни истарди. Бунинг учун миллий республикалар ўртасида муросасиз низо чиқариш керак эди. Қирғизлар билан ўзбеклар, тожиклар билан ўзбекларни бир-бирига қарши қўйиш сиёсати охир-оқибат бу минтақада кучли вулқон бўлиб портлаши лозим эди. Империя бошдан кечираётган ўлим талвасасида фақат қон билангина яшаб қолишини англаб етган сўнгги императорлар «тиғларини қайрай бошладилар». Бу тиғ ўзбекларнинг бўйнига тушди. Худди шу халқ:

Кеча ўғри бўлди,
бугун ваҳшийдир,
энди бутун дунё билар бу ҳақда.
Қандай мўмин эди,
қандай яхшийди
анқайиб жимгина терганда пахта.
Қайта қуриш ўзи чиқди қайданам? –
юксак қалълардан боққан ўғрилар
улкан мамлакатнинг бутун айбини
содда ўзбекларга қўйди тўғрилаб.
Шунда буюк денгиз чайқалиб кетди,
майдонларни босди бир ювош зулмат.
Шоирлар уйғота олмаган элни
уйғотиб юборди маломат, туҳмат.
Кеча ўғри бўлди,
бугун ваҳшийдир,
бўҳтонга кўмилиб турар асабий.
Ўзин майдонларга сиғдира олмас,
болалар қонига ўтар ғазаби.
Яхшилик тугади, ёмонлик ҳам гоҳ,
бўлмаса озгина қўйсалар мақтаб,
бугун ҳам саҳардан қаро шомгача
жимгина илжайиб терарди пахта.

Ўзбеклар ҳамиша империянинг томоғидаги сўнгак бўлиб келди. 30,50-йиллардаги қатағонларда энг катта талафот ҳам ўзбеклар бошига тушди. Империя вақт-вақти билан «каллаклаб туриш сиёсати»ни ўтказаркан, миллатимизнинг ёрқин сиймоларини йўқ қилишга ҳаракат қилди. Худди шундай қатағонларнинг энг сўнггиси саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида содир этилди. Бу қатағон империя таназзулини тезлаштирди. Бутирка ва Лефортова қамоқхонларига катта суръатлар билан олиб кетилган ўзбеклар ҳали 30-йиллардаги каби авахтада жон таслим қилмай, империянинг ўзи жон бера бошлади. Бу гал ўзбекларга «босмачи», «халқ душмани» ёрлиқлари эмас, очиқдан-очиқ «ўғри» тамғаси босилди. Улар ўйлаб ҳам ўтиришмади. «Ўғри – ўғри-да!..» Хўш, ўзбеклар нимани ўғирлаган эдилар? Пахтани. Қайси валламатнинг экиб, етиштириб қўйган пахтасини? Шўрлик ўзбеклар ўз ерида ўниб-ўсган ва ўзининг жонидан бино бўлган болалари, қизлари изиллаб қора қишда йиғиштирган пахтасини «ўғирлаган» эканлар. Хайрият, дейсан, баъзан ёқа тутиб, яхшиям оқ қайинларни тунамаган эканмиз!. Шавкат Раҳмон аслида фасоҳатли лирик шоир эди. Аммо, умрининг охирги йилларида у бутун истеъдод ва иқтидорини сиёсий шеърларга қаратди. Рўй бераётган воқеа-ҳодисалар аслида гўзаллик ва нафосатнинг теран шайдоси бўлган шоир тилини аччиқ ва шафқатсиз мажозлар тилига айлантирди. Киноя, гротеск, ошкора норозилик, ўрни-ўрни билан аёвсиз ҳақорат шоир шеърларининг ижтимоий таъсирини ошириб юборди. Шоирнинг пиёз пўстидек юпқа китобларини одамлар қўлма-қўл қилиб ўқий бошладилар. Кутилмаган ташбиҳлар ижодкори саксонинчи йилларда энг оммавий шоирларимиздан бирига айланди. Баёнчилик ва қуруқ сўзамоллик шеърияти табиатига батамом ёт Шавкат Раҳмон китоблари ҳарчанд оғир, мурккаб ва воқеабандликдан иборат бўлса-да, халқимизнинг минбари бўлиб қолди. Шоир «Баттол орзуси» номли шеърида мустабид империячиларнинг жирканч башарасини аёвсиз фош этди.

Халақит беради
ҳамиша бу вақт,
бемалол ишлашга қўймас бизларни.
Қанча чўлпонларни отувдик пақ-пақ,
зўрға яширгандик қонли изларни…
Аммо вақт очворди…
биз гумдон қилган
ҳозирча… ўттиз-қирқ милёнта мурда
содда-гўл халқларга жи-н-ндай тешилган
калла чаноқларин кўрсатиб турар.
Хўш, мунча ваҳима…
ахир сиёсат
вақти-вақти билан қон талаб қилар,
ахир ҳурфикрлик деган риёзат
ҳар қандай давлатни йиқита билар.
Инсонпарварликдан қайтганимиз йўқ,
ҳалиям тошларни кесар болтамиз.
Агар керак бўлса,
Ўқларимиз кўп,
ҳаммани бир бошдан пақ-пақ отамиз…

Аччиқ кинояли тасвирга эътибор бердингизми? Вақт ҳар нечук мустабид империядан ҳам қудратли. Унга бўйсинмайдиган кучнинг ўзи йўқ. Вақт қонхўр сиёсатлар тупроқ қаърига ташлаган тарих сўнгакларини қазиб олади ва нафақат музейларга олиб боради, балки авлодлар хотирасига жон ато этади. «Қон талаб қиладиган сиёсат»лар ҳамиша халқларни каллаклаб келган. Шоир ўткир метафоралар воситасида мустабид тузумнинг жуда пинҳон асрорларини очиб ташлайди. У бир азоб билан «яширган излари»нинг вақт гирдубоди очиб ташлашидан таҳликада. Нима қипти, ахир ўттиз-қирқ милён одам отилган бўлса отилгандир-да. Ахир, дам-бадам «сиёсат қон талаб қилиб туради». Унинг оғзига одамлар жисмини ташлаб туриш керак. Истибдод ўзбеклар бошига катта мусибатлар ёғдирган жирканч тузум бўлди. У халқ тарихини оёқости қилиб ташлади, у тирикларнинг бошига етгани етмагандек, аждодлар хокини ҳам шопириб юборди.

Чўлпон-пўлпон дейсиз,
ишимиз катта,
тарихга сиғмасдан турар ўжарлар,
жаҳолат босган тўрт асрни ҳатлаб
Бобурни олувдик энди мўлжалга.
Аммо сал кечикдик…
чала қолди иш,
вақт ҳам мудраб қолар – ҳали кўрамиз,
Навоий мулла бор, тағин Яссавий,
Нарида Кошғарий,
Бор-ку Тўмарис…

Тарихий ҳақиқат шуки, босқинчи ҳар қанча маданиятли бўлмасин, у ўзга бир маданиятлироқ халқнинг энг аввало маданиятини ва бу маданият чироғини ёқиб ўтирган шахсларни йўқ қилади. Шарқ, кўпчилик ўйлаганчалик, жаҳолат маскани эмас, балки улуғ ва бетакрор зотлар бешигидир. Буни шимолдан келган совуқпараст келгиндилар яхши билишарди. Шу мақсадда улар энг аввало, халқни хотирасизлик балосига гирифтор қилишни исташарди. Шавкат Раҳмонни яқиндан билганлар унинг тарихга ва тарихий хотирага нечоғли масъулият билан ёндашишини билишади. Шоирнинг «Сулаймон тоғи этагида ўйлаганларим» шеъри тарихий ўтмишнинг инсон қисматида тутган ўрни ҳақида. Сулаймон тоғ – тарихнинг бир парчаси. У тошлардангина иборат тоғ эмас, балки неча минг йилдан буён шу муқаддас тупроқда юксалиб турган халқнинг ғурури, шаъни, шукуҳи:

Диёнатли, орли аждодлар
у ҳайбатли тошлар тагида
бирор лаҳза хаёл сурмаган
сохта шуҳрат, таъма ҳақида.

Шоир қалбан «диёнатли, орли» аждодларига чуқур эҳтиром сақлайди. У қачон улар ҳақида сўз юритмасин ҳамиша мавқеини бирдек тута билади. Тарихнинг бемислу монанд қудратини чуқур ҳис қилган шоир ҳамишу шу мавзуга мурожаат қиларкан ундан ибратли хулосалар чиқаради. Аждодлар, шоир таъкидлаганидек бизларга ўхшаб «сохта шуҳрат, таъма ҳақида» ўйлаганларида бу буюк тарихнинг урвоғи ҳам бўлмасди.

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:21
Яшарканлар юртда саргардон,
кезарканлар ғурбатда ёхуд,
Сулаймон тоғ пойида бир кун
Кўмилмакни қилганлар орзу.
Бундан не-не аллома ўтган,
не жаҳонгир, нечалаб шоир.
Бироқ азиз тоғ-тошларига
ёздирмаган ҳеч бири номин.
Сулаймон тоғ юксалиб турар
бир элатнинг буюк ёдидай,
ҳайрон бўлиб пойига бугун
келгувчилар эътиқодидан.

Сулаймон тоғ – ватан тимсоли. Сулаймон тоғ бағридан улоқиб кетган ё бир умр наздидан жилмаган фарзандлар учун бирдек азиз. Бу тоғлар бағрида шоҳ Бобурнинг хотироти тирик яшайди. Сулаймон тоққа қурдирган оппоқ ҳужра буюк жаҳонгирдан қолган зиёратгоҳ. Бу зиёратга саргашта мирзонинг авлодлари ҳам ва унинг бегоналашган набиралари ҳам, шунингдек учраган тоғу тошга номини ёзиб қолдирадиган «Васялар ва Сашкалар» ҳам келиб кетган. Аммо мағрур тоғнинг улар билан иши йўқ. У аллқандай фаросатсиз сайёҳларнинг эмас, улуғ ва жаҳонгир халқининг ёди. Шоир ҳамиша ва ҳар қаерда ўзининг тарихи, ажойиб халқ қаҳрамонлари билан ғурурланиб юрарди. Ана шу ишонч унга ҳамиша қанот бахш этар ва атроф-теварагидаги майдакашликлар, сотқинлик ва хиёнатлардан ўзини чандон баланд қўйишни истарди. Туронга, Туркистонга муҳаббат, энг аввало тарихга ва халққа бўлган шоир муҳаббатининг ёрқин тимсоли эди.

Икки дарё оралиғида
ҳақ-адолат топмади қарор –
бари кетди
юртни соғиниб,
ғурбатларда йиғлагани зор.
Тангри бунёд этгандан буён
қанча олчоқ,
қанча ётларга
қучоқ очган юрт торлик қилди
қанча одил
фозил зотларга…

Икки дарё оралиғи – тарихий ватаннинг қисмати аянчли эди. Унинг шукуҳига соя солган ўзаро ихтилофлар туфайли кўп фарзандлар ватандан бош олиб кетдилар. Шоирнинг алам ва ўкинчи шундан. У ватан бўйлаб кезишни севар, қаерга бормасин, албатта ўша ердан бир мужда билан қайтарди. Шавкат Раҳмоннинг «Аравон кўринишлари» шеъри ватаннинг бетакрор суврати. Шеъриятимизда қарийб таомилга айланаёзган ватанпарварликнинг қайноқ бўсаларидан яралган шеърга кўника бошлаган ўзбек китобхони учун бу мутлақо янгилик эди. Шавкат Раҳмон бирор шеърида ватанга ёхуд халққа яланғоч муҳаббат изҳор этмайди. Унинг барча шеърлари аслида Ватан ҳақида энг гўзал қўшиқлардир. Эҳтимол шеъриятмиз тарихида илк бор Ватан манзаралари Шавкат Раҳмон шеърларида бор улуғворлиги, бор таровати ва гўзаллиги билан намоён бўлган эса, ажаб эмас.

Тоғлар –
нортуялар абадий чўккан,
қуриган йилларни чайнаб, кавшаниб.
Қани ясовуллар,туякашлари,
тиллоли жавҳарли сандиқлар қани?
Бариси таланган,
қароқчиларнинг
изларин яшириб юборган мозий,
яширган йилларнинг чангалзорлари
сарбонни ўлдирган қотил овозин.

Шоир манзара тили, тасвирнинг нозик чизгилари воситасида юртнинг портретини яратади. Аслида насрий асарларнинг вазифаси бўлган лавҳалар шоирнинг сеҳрли қалами билан жон олади ва кўз ўнгингизда «нортуядек абадий чўккан тоғлар» гавдаланади. Шавкат Раҳмоннинг бирор шеъри шунчаки баёндан иборат эмас, унда баъзан ўнлаб, баъзан ундан ҳам зиёд янги ташбиҳларга дуч келасиз. Сўзлар, сатрлар, бандлар ўз-ўзидан қуйилиб келаверади. Сиз тоғ дарёси соҳилида ўтиргандек бўласиз. Нигоҳингиз тиниқ, шаффоф сувда. Оқимнинг бирор бир нуқтасида кесик, ёхуд парчаланишни сезмайсиз. Оқим яхлит ва уйғун, агар бордию кимдир унга туғон ташламоқчи бўлган тақдирда ҳам сув тошқини уни тўнтариб, ғарқ қилиб кетаверади. Шавкат Раҳмоннинг қуйма сатрлари ана шу мавжли дарёни эсга солади. Сиз бу шеърдан бирор ҳарфни, бирор сўзни олиб ташлаёлмайсиз. Шоир нафаси сўзларга айланган ва уни бўлиш ёхуд узиб қўйиш ҳалокатли. У шоирнинг юрагига туташиб кетган. Шоирнинг вафотидан кейин нашр этилган «Сайланма»сини мутолаа қилган кўплаб ўқувчилар унинг шеърлари бир нафасда ёзилганини эътироф этишади. Худди шу хусусият мавлоно Жалолиддин Румийга ҳам хос. Нортуялар шунчаки ҳордиқ олиш учун чўкканлари йўқ. Улар қуриб-қақшаб кетган йилларни саксовулни чайнагандек кавшаниб чўкканлар. Демак, туяга қиёсланаётган тоғлар моҳиятига кўра юқорида айтганимиз Сулаймон тоғдек эмас. Бу тоғлар аслида кечмиш манзараси. Тоғлар – асрий зулм ва ҳақсизликлардан қомати букилган, қақшаган, «қуриган йилларни чайнаб, кавшаниб» яшаётган халқ. Уни нурли ва фарҳбахш манзилларга элтгувчи «ясовуллар, туякашлар» йўқ. Қаёққа кетганини Худонинг ўзи билади. Халқ ҳам шунақа бесоҳиб, қисмати Худойи таолога ҳавола қилинган бўладими? Наҳот унинг давангир сардорлари, жисмини чуқур-чандирлардан олиб чиқувчи халоскорлари, ёв бостириб келганда кўксини қалқон қиладиган эранлари йўқ. Агар эранлари бўлганда, бу кўйга тушмасди. Халқнинг елкасига чиқиб, нуқул унинг ризқини туя қиладиган, унинг ҳисобига роҳат-фароғатда яшайдиган беклар ва бекваччалар, агар ёв келса, думини қисиб қочиб қоладилар. Қочганда яна ҳам унинг нонини оғзидан юлиб олиб қочадилар. Илгари тева ва тулпорларда қочган бўлсалар, энди учоқларда қочадилар. Бу ёғи Швейцария, Австралия, Майама, Янги Зеландия. Сиз ўйлайсизки, буларга «абадий чўккан нортуялар – тоғлар» керакми? Уларга Сурхон ва Қашқада эшак миниб юрган ва ҳаётида Тошкентдаги аллақандай «Ленд»ларни тушида ҳам кўрмаган болалар керакми? Қаёқдадир, Муборакда саксовулзор даштда эчки боқиб юрган манов қақшаган мўйсафид билан уларнинг неча пуллик иши бор? Ватанни ер ютмайдими? Ҳув, аэродромда қантарилган тайёра уларни бир зумда дунёнинг исталган минтақасига элтиб қўяди.

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:24
Музликдан
юҳодек келган шамоллар
туялар жисмини ялаб-ишлаган,
асрлар тоблаган темирчи Қуёш,
ёмғирлар чўқиган,
қорлар қишлаган.
Шу қадар метинки туялар жисми,
чарсиллаб қайтади отилган ўқлар.
минг йиллаб тинимсиз бўкирса ҳамки
метин туяларни йиқолмас тўплар.

Музлик – шимолдан кўтарилган ва ҳамма нарсани жой-жойида йўқ қиладиган шамол «туялар жисмини ялаб-ишлайди». Бу қандай ибора? Шоир бу билан нима демоқчи? Музли юртлардан келганларга мазлум халқларнинг «жисми» керак, холос. Бўлак нимаси ҳам керак бўларди? Унинг ақли керакми, туйғулари керакми, тарихи керакми? Ҳеч нарсаси керак эмас, фақат ва фақат жисми – қўл-оёқлари, доим эгилган гавдаси, бақувват бели, куракдек-куракдек кафтлари керак! Шамол – келгинди бу жисмни ялайди, ишлайди, ишлатади. Дунёнинг тенг ярми унинг ҳисобига ишрат қилади. Олий қасрларда, баланд кўшкларда, сутли ҳовузларда, хўшбўй қучоқларда, мазали, сархуш қилувчи ичимликлар, тиззалар, қучоқлар… Бу бечора эса, нуқул меҳнат қилади. Эрда эрлик сиёғи қолмаган. Қулда сиёқ нима қилсин? Сув билан тирикчилик қилади, қора нон билан қорнини шиширади. Ўлмаса бўлди. Суяк, кўз, тўкилиб адо бўлган чаноқда илиниб турган сочга ўхшаш алланарса. Хотин ҳам хотинлик суврат ва сийратини йўқотган. Дунёга ер тимдалаб меҳнат қилиш учун келгандек. Тупроқни шопиргани шопирган. Юзлар тортанак уйи, аслида сутлар чайиши лозим бўлган вужуд бўз ичига тиқилган ғўзапоя. Бу туясимон одамнинг жисми «метин»га айланган, унинг ичи ҳам, сирти ҳам бир хил, ҳатто ўқ «чарсиллаб» қайтади. Қаранг, шоирнинг ўхшатишини, куни кеча жисмини ялаб ишлаган зотлар охири минг йиллаб тўпларини «бўкиртириб» отсалар ҳам бу туяларни йиқа олишмайди. Ватан ҳақида ёзилган аксарият шеърларда шоирлар ўзининг яланғоч ишқини ватанларига изҳор қиларкан, унинг бетакрор водийлари, яланг дала-қирларини ё осмонга кўтариб мақтайдилар, ё ерга тўшаб ташлайдилар. Уларнинг ватанпарварлик руҳидаги шеърларидан ҳам ялтоқлик ва тамаъгирликнинг ҳиди келиб туради. Ватан уларнинг назарида нуқул бойлик ва гўзаллик манбаи. Одамлари сахий, меҳнаткаш, қўли очиқ, дастурхонида егани туршаги ҳам бўлмаса-да, меҳмондўст, эчкилари чиройли, бузоқлари малаклардек. Айниқса «оқ олтин»ини айтмайсизми. Менинг назаримда «Аравон кўринишлари» шеъри Шавкат Раҳмон ижодидагина эмас, умуман, ўзбек адабиётида Ватан ҳақидаги шеърларнинг бетакрор намунасидир. Мактаб ўқувчиларига, умуман, китобхонларга ҳар нечук савиясиз, яланғоч, таъсирсиз ватанномаларнинг ўрнига юқоридаги каби теран мазмунли, кескин бадиий воситлар асосига қурилган ва мутлақо янги усулбда яратилган шеърларни ҳам уқмоқларига ёрдам бермоқ керак. «Ватанни сев!» деган билан ҳеч ким уни севиб қўя қолмайди. «Ватаним маним»лаб ҳам ватанни севиш жуда қийин. Ватан бу ҳамиша ва ҳамма замонларда теран инсоний дард билан йўғрилган туйғу эди. Одам боласининг ватандан ўзга улуғроқ бисоти бўлмайди, шунинг учун у ҳамиша юракнинг тўрида туради ва нафсиламрини айтганда, ғоят ҳассос туйғу. У тез оғриниб, тездан тузалавермайдиган жароҳат.

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:26
Сарбонни кўмдилар
сангзор соҳилга
қабридан юксалди сўнгги сўзлари:
«Элимдан ўзга бир дардим йўқ эди,
элим, деб йиқилдим,
эл, деб бўзладим».
Хотинлар соч ёзиб «вой»лаб йиғлади,
мардлар ерга ётиб ойлаб йиғлади,
дўст, ёвни билмаган кўр кечаларда
«булутга яшриниб ойлар йиғлади».

Аммо, сарбон, биз ўйлаганчалик, беному нишон йитмаган экан. Сарбон «сангзор соҳилга» кўмилган. Унинг қабридан эса сўнгги сўзлари янграйди. Сарбон шунчаки тижорат карвонини етакловчи ва аҳён-аҳён ёбон бағрини жаранг-журунгга тўлдириб қўнғироқ чалувчи раҳнамо эмас. У эл-юрт саодати учун ҳамма нарсага тайёр фидоий. Халқ тақдирида, умуман, сарбонлик даъво қилувчиларнинг ўрни беқиёс даражада улуғ бўларкан. Сарбонлар имон ва инсоф, диёнат ва адолат соҳиблари бўлсалар халқнинг бахти. Ривоят қилишларича, халифа Али бин Аби Толиб қуруқ нон ва сув билангина кифояланар экан. Сабаби, албатта, мамлакатнинг қаеридадир қорни нонга тўймайдиган ночор, камбағал, қўли калта одамлар бўлиши табиий. У катта бир халифаликнинг «сарбон»и. Олий қасрлар, баланд кўшклар ва минг-минглаб чўрилар бағрида қорнини қашлаб яшаши ҳам мумкин. Йўқ. Нима учун у – халифа – тўқ, раият эса, ғўзапоя чайнаши керак. Боласининг энг оддий истагини бажаролмаслиги, хотинига оддий кумуш узук ҳам олиб беролмаслиги, ўзи одам бўлиб ҳалолроқ энгил-бош кўрмаслиги керак? Нега? Булар фақат халифалар учун чиқарилганми? Оддий тоғда қалашиб ётган тошдан тикланган қасрда яшашни ва ер қаъридан қазиб олинадиган мармар ҳовузларга калла отишни фақат халифаларга чиқарганми? Шоир шеърларининг замир-замирида яшриниб ётган маънолар юқоридаги фикрларга далолат қилади. Халқпарвар шоирнинг ҳаёти айни ана шу ҳолатнинг тасдиғи эди. Шавкат Раҳмон ўта камтарона, айтиш мумкинки, фақирона умр кечирди. Уни аксарият пайтлар боши эгилган ҳолатда учратиш мумкин эди. У суйган, ғурур билан «бизнинг йигитлар» дегувчи қаламкаш биродарлари тақдир тақозоси билан катта-катта мансаб соҳиблари бўлдилар. Одатда бирмунча юқорироқ мансабга кўтарилган хоҳ қалам аҳли бўлсин, хоҳ жойдори амалдор бўлсин, атрофига ўзининг наслу насаби, эл-уруғи, ҳеч қурса, олдида таъзим бажо келтириб турадиган лаганбардорларини йиғиб олади ва «мухторият» ҳолатида фаолият юрита бошлайди. Атрофга қаранг, ҳеч бир мансабдорнинг яқинида бегоналарни кўрмайсиз. Бу халқимизга хос хусусият. Оддий мутафаккирлар «Ўз юртингда пайғамбар бўлолмайсан» деган ҳикматни ўзларига тасалли қилиб олганлар. Халқнинг қисмати шоир хаёлларини буровга солган эди. У теварак-атрофда юз бераётган ҳодисаларга болаларча соддалик билан нигоҳ ташлар, унинг ана шундай болаларча соддалигидан устамонлик билан фойдаланишарди. Зимдан ҳасад ва ғараз оловида ёнганлар Шавкат Раҳмоннинг ҳеч қачон бўлмаган амали ёхуд давлатига эмас, очиқдан-очиқ баланд одамиятини кўришолмасди. Бир гал давлат раҳбари уни ўз ҳузурига чорлади. Аммо раҳбар айтган пайтда шоир негадир «топилмади!» Умрининг охирги йилларида моддий ва маънавий қийинчиликлар қаттиқ исканжага олди. У ҳеч нарсадан, ҳеч қачон нолимас, мағрур ва тантилиги бунга йўл қўймасди. Ички маданиятининг баландлиги, ҳалоллиги, беғаразлиги, ўзининг қудратига қаттиқ ишонч, дўстларга холис муҳаббат, ватанпарастлик, миллатдўстлик унинг қон-қонига, жон-жонига сингиб кетганди. Ёзувчилар уюшмаси томонидан берилган Дўрмондаги бир шапалоқ ерида саратоннинг қайноқ қозонида қайнаб иморат солмоқчи бўлди. Чилланинг жазирама иссиғида ер қазди, цемент қуйди, ҳансираб-ҳансираб, куйиб-ёниб ишлади, бозор шароитига ўтаётган жамиятда дастлабки йиллар бошланган бошбошдоқликнинг тагига етмаган ва маънавий жиҳатдан хийла толиққан шоир саратон касалига чалинди. Оёқдан йиқилгунга қадар бировга билдирмади. Нолимади. Курортга бораман, деб турли ташкилотларга ариза кўтариб бормади. Аксинча ҳамма нарсани сир сақлагандек, дардини ҳам пинҳон тутмоқчи бўлди. Касалхонага тушишидан атиги бир ой чамаси бурун мен уни эски Билимлар уйи биноси олдида учратдим. Бироз суҳбатлашдик. Эти бориб суягига ёпишган шоир ҳеч нарса бўлмагандек бемалол у ёқдан-бу ёқдан гапириб ўтирди. Мен унинг рангини кўриб кўзларимга ишонмадим. Паҳлавон жусса Шавкат Раҳмондан бир қучоқ устухон қолганди. Нега бу қадар ориқлаб кетганини ангай олмадим. Бари бир соғ эмаслиги, ичига бир бедаво дард аста-секин ўрмалаб кириб бораётганлиги ҳақида фикр мени даҳшатга солди. Дардини яшира-яшира охири оёқдан ҳам қолгач, Манзура опанинг ялиниб-ёлворишлари ва ҳеч ким билмаслиги шарти билан касалхонага боришга розилик берган шоир қаердадир стационарда эмас, балки оддий касалхонада ётишга рози бўлди. Аммо дард духтурлар учун сир эмасди, улар юрак жарроҳлиги институтига йўлланма бердилар. Худди шу ердан буюк ўзбек шоирининг беморлиги ҳақидаги хабар бутун республикага тарқалиб кетди. Юрак жарроҳлиги институти шоирнинг дўстлари, мухлисларининг зиёратгоҳига айланди. Дард секин-аста, аммо ишонч билан зўрайиб бормоқда эди. Манзура опа, қизлар шоирнинг ёстиғига қўшилиб кетдилар. У билан бирга дард чекиб, тунларни тонгларга улашди. Аммо ниҳоят шоирга дунёдаги энг машъум ташхис қўйилди. Саратон. Уни Талабалар шаҳарчасидаги онкология марказига юборишди…

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:31
Ватанфидолик Шавкат Раҳмон шеърияти ва ҳаётининг мазмуни эди. У фақат шеърларида «ватан»лаб мукофот тақсимланадиган айёмларга етиб бориб, ватанини кепаккка сотиб бўлса-да унвон, ё нишон олиш учун куракда турмайдиган шармандаликларни бошлаб юборадиган ва хуржунини кўтариб, диёдиё қиладиган кимсалардан нафратланарди. Унинг ватанфидолиги покиза, одамий эди. Ҳар бир нафасида ватан йўлида шаҳид кетиш ҳақида ўй суриб юргандек туюлаверарди. Шавкат Раҳмон ватан ва миллат тақдирини энг кўп ва хўп қаламга олган, унга фарзандлик муносабатини бор ҳарорат ва муҳаббати, аччиқ-чучуклари билан тикка айта олган ягона шоир эди. Тўғри, ватан ҳақида календарь шеърлар адабиётимизнинг ҳамма бўғинига хос ҳодиса. Бугун бир спортчига, эртага бир тадбиркор ё фермерга, индин теннисчи қизларга, яна бошқа бир кун полвон йигитларга шеър бағишлаб тирикчилик қиладиган «шоир»лар адабиётимизда шу қадар мўлки, баъзан уларнинг мусобақаларини кузатиб туриб даҳшатга тушасиз. Шавкат Раҳмон миллат тараққиётида баъзан салбий рол ўйнаши мумкин бўлган, ёхуд аллақачон салбий таъсирини ўткарган омиллар хусусида баралла айта олар, уларнинг сабаб ва оқибатлари хусусида назарий эмас, балки асл бадиий тилда хулосалар чиқара биларди. Шеърий санъатларни энг баланд мақомда қўллай оладиган, тилимиз хазинасидаги нодир сўзларни шеърий қолипларга усталик билан киритадиган, уни зўрлаб, қийратиб қўлловчилардан фарқли ўлароқ зийнатли, тароватли, хушбўй, баъзан жуда аччиқ ташбиҳларни қалаштириб юборадиган шоирнинг услуби чин маънода адабиётимизда янгилик эди. Яширишнинг ўрни эмас, барча шоирларимизда кимнингдир оҳангини, яна кимнингдир сўз қўллаш услубини, ҳатто бошқа бир устоз шоирнинг, жилла қурса, дашту далаларда кишнаб достонлар айтадиган бахши ва жирчиларнинг овозини эшитиш мумкин. Ҳурматли шоирларимиз ўз салафларини устоз деб эҳтиром қилганлари учун, устоздан шогирдга нималар ўтмайди, дейсиз-да қўяверасиз. Шавкат Раҳмоннинг ижодида бировдан «адашиб» кириб келган ибора, бировдан ўғринча олинган ташбиҳ ёхуд бировнинг «кишнаши»га ўхшаш нағмани мутлақо учратмайсиз. Худди шу боис адабиётшунослик йигирма йилдан буён адабиётимизда том маънода янгилик бўлган бу «зулфиқор шеър»лар хусусида маънодор сукутни ихтиёр этган. Зеро, тақлидий ва анъанавий шеъриятни «тадқиқ» этиш санъатини пухта ўзлаштирган адабиётшунослик бу том маънода бетакрор шеърият ҳақида сўз айтишга заифлик қиларди. Улар ҳамон 30,40,50,60- йиллар шеъриятининг таъсири остида яшашар ва зўр бериб бетакрор Ойбек домланинг «Наъматак» шеърини ва устоз Эркин Воҳидовнинг ўта миллий қасидаларини такрор-такрор инкишоф этардилар. Шавкат Раҳмон шеърлари хусусида эса сукут афзал эди, чоғи. Баъзан қарийб йигирма йилга чўзилган бу сукут нега тасирлаб ёрилиб кетмаганига ҳайрон қоласан…

Қиличин ташлади беклар ниҳоят,
босилди тулпорлар,
тиғлар сурони,
урҳога ўрганган тилларда оят,
туркийлар таниди комил худони.

Шоирнинг «Туркийлар» шеъридаги ушбу тўрт сатр халқимиз тарихидаги фавқулодда ижтимоий воқеликнинг бадиий чизмасидир. Маълумки, туркий халқлар қадимдан ўзининг жангарилиги, мард ва ботирлиги туфайли сурункали юришлар ва суқишлар оқибатида дунёнинг кўп минтақаларини ишғол қилдилар ва бир неча асрлар давомида яшаб қолган салтанатларга асос солдилар. Башарият тарихида камдан-кам халқларга насиб қиладиган бундай шаън қисмат ҳақида тарихий манбалар теран маълумотларни ҳикоя қилади. Аммо қачонки қалблари иймон нури билан мунаввар бўлгач, қаҳру ғазаб, шафқатсизлик ва тааддиларга барҳам берилди, улар иймон-инсофли, диёнатли, сабр-таҳаммулли дарвишсифат зотларга айлана бордилар.

Қиличлар занглади…
фалокат ҳушёр,
туркийлар қувватин берди ерларга.
Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв
комиллик қидирган жасур эрларга.
Илвасин йигитлар,
бобир йигитлар,
саждага бош қўйди ёвга терс қараб,
ғулларни кемириб йиғлади итлар,
буюк бошни кесди қилич ярақлаб.

Манзарага эътибор беринг: қилични тасбиҳ ва кетмонга алмашган туркийлар жанг-жадалларнинг баҳридан ўтиб, осуда турмушни ихтиёр этдилар. Туркий халқларнинг тарихий фожиасини далиллар ва бурҳонлар тилида ҳам таҳлил қилиш, шоҳлар ва шоҳзодаларнинг ўзаро ихтилофлари туфайли тобора заифлаша борган хонликлар, жаҳолат ва бидъатга айланган таълим-тарбия ва ҳоказо хусусида узоқ гапириш мумкин. Аммо бу муаммоларни шеърият бошқача талқин қилади. Шеър тилида тарихий ҳақиқатни баён қилаётган шоир биринчи галда ҳиссиётларга эрк беради. Токи буюк буҳронларнинг фожиаси фожиа эгаларига бориб етсин, токи бу фожиани амалга оширганларнинг номи ва ўлиб кетган санасинигина эсда сақламасдан, уларнинг кимлигини юрак-юракдан туйсин. Нега бу фожиа содир бўлганини фаҳм этсин, ўзини, бола-чақасини қайта найзага илмасликлари учун ҳушёр тортсин, нуқул қорни ва қўнжини эмас, юрак ва ақлини ҳам ишлатсин. Шеър ва шоирнинг биринчи вазифаси – ана шу! Ҳозир бировга шеър нима, шоир ким деб савол берсангиз, у сизга Арасту ва Ҳётедан бошлаб ҳикоягўйлик қила бошлайди. Бундан ҳам осон йўли, сира тушуниш мумкин эмас, бу –илоҳий, деб қўя қолади ва ғаройиб «камтарлик» билан ўзини илоҳийлик супасига чиқариб қўяди. Нафсиламрини айтганда, шеърда ҳеч қандай илоҳийлик йўқ, жигар-бағирнинг қони бор, лахталанган юрак бор. Кейинги йилларда қирқ ёшда юраги ёрилиб ўлаётган жувонмарг ўзбек шоирлари илоҳий бўлганларида ҳали дориломон яшаган бўлардилар. Бугун бу сафсаталар билан ҳеч кимнинг бошини қотириш мумкин эмас. Қалбаки «шеърият» Қуръон каримда ҳам ёлғон дейилган ва кўпчилик мутафаккирлар томонидан «нағмачилик» сифатида эътироф этилган. Енгил-елпи хашаки, жонсиз ва таъсирсиз шеърлар одам боласи, жамият ҳаёти учун ўта хавфли ҳодиса ҳисобланади. Адашиб адабиёт майдонига кириб келган ва кирмоқчи бўлган одамларни ўз вақтида тўхтатиб қолиш, уларни қўлларидан келадиган юмушларга сафарбар қилиш, яширмасдан рост гапни айтиш ҳам жасорат, ҳам савоб иш. Мен ҳаётимда шеър ёзишни ўз вақтида ташлаб кетган кишиларни кўп учратдим, аммо кечаги «шоир»лар бир думалаб ўғри ёхуд қаллоб ҳам бўлиши мумкин эканлигини тасаввуримга сиғдира олмадим. Пора ўралган қоғозга «шеър» ёзиб юрган шоирлар ҳам борлигини эсдан чиқариб бўлмайди. Умуман, шеърият уйи пок бўлмоғи керак. Шундоқ ҳам нопок даргоҳлар жуда кўп. Дунёнинг қаеридадир муқаддас жойлар қолиши керак. Ақалли,эртага дунёга ташриф буюрадиган покиза насллар учун бу жуда керак.
Шавкат Раҳмон шеърияти руҳият ва қалб шеърияти. У хоҳ тарихий, хоҳ ижтимоий, хоҳ ишқий-маиший мавзуда сўз айтишга чоғланмасин, жуда катта масъулият билан ёндашади. Гап «Туркийлар» шеъри хусусида эди. Шундай қилиб, шоир таъкидлашича, туркий халқлар ҳатто салтанатнинг жуғрофиёсини-да унутдилар, дунёпарастлик ўрнини қаноат, жангарилик ўрнини меҳр-мурувват, қиличбозликнинг ўрнини зикру сано ишғол қилди. Ҳар қадамда масжид ва мақбарлар қад ростлади. Хонақохларда дарвиш ва қаландарларнинг ҳаййо-ҳувси, азон садолари янграй бошлади. Тунов кун бўйнини эгиб, қисиниб-қимтиниб турган душманлар ёввош тортиб қолган туркийлар ҳузурига лабда мулойим кулгу, қўйинда чағир тош билан келдилар. Тарихий бурҳонлар шундан далолат берадики, кўп ҳолатларда туркийлар бошига тушган катта талафотлар айни уларнинг намоз адо этаётган пайтларига тўғри келган. Ёв ҳозир ҳам мусулмонларни саждага бош қўйган маҳалда чопади. Халифа Усмон ибн Аффондан ёвқур Анвар пошшогача саждага бош қўйган маҳалларида шаҳодат топганлар. «Илвасин йигитлар, бобир йигитлар»нинг ёв билан иши йўқ, улар қўйнига пичоқ солиб келган ёвга қайрилиб ҳам қарамадилар. Дала-даштларни ларзага солиб юрган бўрибосарлар бўйниларига солинган ғўлларни чайнаб, кўкка боқиб бенажот увлай бошладилар.

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:34
Туркда бош қолмади…
қолмади довлар,
хотин-халаж қолди мотам кўтариб,
«бизга тик қарама» буюрди ёвлар,
ёвларга терс қараб яшади бари.
Таланди самовий тулпор уюри,
таланди зарлари,
зебу забари,
терс қараб ўлинг деб ёвлар буюрди,
ёвларга терс қараб жон берди бари.
Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб,
қолмади арабий,
туркий хатлари,
туғингиз, деди ёв тескари қараб,
ёвларга терс қараб туғилди бари.

Туркий халқлар қисматида қоронғу кунлар бошланди. Комиллик ва мўминлик талабида шамширу қалқонни ташлаб, тасбиҳ ва сажжодага юкинган туркийлар босқичма-босқич салтанат ҳудудларини қўлдан бой бера бошладилар. Ниҳоят унинг саҳролари ва шаҳарларига бош суқиб, сўнг оёқларини ҳам киритиб олган ёвлар бошига чиқиб қўр тикдилар. Ёв аёвсиз, аммо жуда маккор эди. У фақат лашкар ва тўплари билан эмас, узоқни кўра билгувчи сиёсатдонлари, жуғрофиюнлари, муаррих ва муаллимлари билан «ташриф буюрди». Бу «ташриф» ниҳоят юз йилларга чўзилди. «Меҳмон» бу ерлардан кетишни хаёлига ҳам келтирмасди. Шу ерларда болалади, шу ерларда «палак ташлаб» кўпайди. Сариқ-суруқ гўдаклар кейинча погон таққан зобитларга айланди, ерга қапишган кўйи зўрға яшаётган лой кулбалар устида қад ростлаган қасру равоқларда аста-секин шаробнигина эмас, ҳўриллатиб чой ичишни ўрганди, зерикиб қолганда, астойидил керишиб, жаҳонгир наслидан ёдгор бўлиб қолган сеҳрли мақбара ва мадрасаларнинг расмини чизди, кошинлардаги арабий ҳарфларни ўқиб-ўрганмоқчи бўлди, аммо зобитлар ва негадир «қозоқ» деб аталгувчи одамхўрлар оддий халқни ахталанган қуллардан баттароқ аҳволга солдилар. Шоирнинг тарихий лавҳалар тасвирига чоғланган ўткир ва бирмунча тиғдор тили фожиалар силсиласини акс эттирар экан, энг қизғин ва мардона сўзларни интихоб этади. Шоирнинг эҳтирослари оқимига тушган сўзлар, аввал, чўғланиб, сўнг ёғдулана боради ва ниҳоят ё буткул ёрилиб кетади ёхуд кул бўлиб сочилади. Шавкат Раҳмон фақат бир маънода аёвсиз шоир. У, аввало, ўзига шафқат қилмайди, вужудидан отилиб чиқаётган сўзлар оқимини тўхтатиб қолиш асло мумкин эмас. Тоғ бошидан қуйилаётган шаршара, тўлқинлар сиртида жимирлаб турган мавжни кузатганмисиз? Жилла қурса, тоғдани қулаётган сангрезаларни-чи? Тошлар қалдироқ отади, гулдирайди, шиддат билан бир-бирига кож тўлқинлардек тўқинади, чарс-чурс, қасар-қусур қилиб ёрилиб кетади. Бу манзара ҳалокатли, даҳшатли ва таъсирлидир. Агар бир четдан кузатиб туган бўлсангиз – хўбу хўб, бордию шаршара деб гумон қилиб остига тушсангиз, майд-чуйдага айланасиз. Сўзни кўтариш қийин. Зотан Пайғамбарга ҳам (с.а.в.) сўз оғирлик қиларди. Ваҳй – хабар у зот туя устида эканларида нозил бўлганда, туя депсинар, қалқиб кетар, ҳансираб, оғзидан кўпик сочарди ва гурсиллаб ерга чўкарди. Сўз оғир нарса. Шунинг учун бугун уни хор қилганларни, эрта кечирмайди. Шавкат Раҳмоннинг сўзи ана шундай залворли, салмоқли, оғир ва таҳликали сўз эди. Бугунги хашаки сўзамоллар ёзаётган гапларини шеър деб гумон қиладилар. Ҳеч замонда Навоий сўзлари ва Мавлоно Жалолиддин Румий сўзлари сеҳрига чалинмаган, тили чучук ва туссиз, дидсиз ва дардсиз «шоир»лар сўз қадрини билганларми? Улар бугун тўрт атрофни қоғозга тўлдириб, қанчадан-қанча яшил ўрмонларга қирғин келтираётганлари етмагандек, не-не ғўра ёшларни ўз дидларига мослаштиришга ҳам улгурдилар.
Шоир ўша оҳангда давом этади:

Туғилди,
туғилди,
туғилди қуллар,
қирқида қирқилган – имдодга муҳтож,
ёвларга терс қараб итлардай ҳурар,
бири-бирига душман, бир-биридан кож.
Жўмардлар қирилган Туронзаминда
дўзахий тажриба палласин кўрдим:
эшшак суврати бор қай бир қавмда,
қай бирида тўнғиз калласин кўрдим.

Бундан бу ёғига туркий қавмлар ҳаётида ҳақиқий фожиалар даври бошланди. Дунёда бир неча қур салтанат тиклаган туркийлар ёввош, қўймижоз, (бу ҳақорат ҳозиргача яшаб келмоқда) халққа айланди. Насллар қумсоатдек алмашинди. Қуллар туғилди, қуллардан қуллар, қуллардан қуллар… Бу интиҳосиз қуллар карвонининг охири кўринмасди. Қулликнинг ўз психологияси бор, бу ўта мураккаб жоҳиллик психологиясидир. Қул – бу одам сиёғидаги ҳайвон. Тўғрироғи, ҳайвонга айлантирилган одам боласи. У ейиш, ичиш ва фармонбардорликдан бошқа ҳеч нарсани тан олмайди. Қулнинг ҳақ-ҳуқуқи йўқ. Уни шу кўйга солганлар бу психологияни асрлар давомида шакллантира олганлар. Бугун ҳам оддий шиорларга алданиб, яхши кунлар келишини хаёл қилиб юрганлар қуллардир. Чунки одамзотнинг қандайдир мавҳум замонларда бахтли яшашга эмас, балки айни дақиқада ҳам бахтли бўлишга батамом ҳаққи бор. Эрталаб ит салқитини еб, далага чиқишгагина эмас, балки худди қуёш энди тоғ оша бош кўтараётган паллада ҳам, чоштгоҳ маҳали тутқаторда қаттиқ нон кавшаб эмас, ҳузур-ҳаловат қилиб, саодатли нафас олишга ҳам ҳаққи бор. Аммо уни ҳар гал, ҳамиша эртага, албатта, бахтли бўласан, деб алдашади. Қул ёлғонга ишонувчан, кўнгилсиз, фаҳм-фаросати йўқ ва ҳеч қачон ўз фикрига эга бўлмайди. Уни бошқариш осон. Айниқса бошқа бир ўзига ўхшаш оч қул билан уруштириш жуда қулай. Қулликнинг самарли таъсири туфайли ўзаро ёвлик, адоват, кўролмаслик, итлик психологияси вужудга келтирилди. Қуллар итларга дўнди ва бир-бирига ириллаб, тиш қайрай бошлади. Бу ириллашлар ва тиш қайрашлар охир-оқибат Туронзаминни тилка-пора қилиб ташлади. Энди:

Жўмардлар қирилган Туронзаминда
дўзахий тажриба палласин кўрдим:
эшшак суврати бор қай бир қавмда,
қай бирида тўнғиз калласин кўрдим.

дейди шоир. Юқорида, қуллик, мутелик, ноодамлик, итоаткорлик психологияси махсус шакллантирилади, дедик. Бу ҳам ўзига хос аёвсиз, зулмкор тажриба. Тарих тажрибаларнинг анвойи хилини билади. Жумладан, бугун ҳам одамлар жисмида ўтказилаётган тажрибаларни (зомбилар, клонлар ва ҳоказа) эслаш кифоя. Тарихий далиллар шундан шаҳодат берадики, японлар жаҳон урушидан олдин ва империя буткул йўқ бўлгунга қадар одамлар жисмида тажриба ўтказадиган махсус қамоқхонага эга бўлганлар. Бу қамоқхоналарда одам ақлига сиғмас даражада ваҳшиёна тажрибалар ўтказилган. Балки японларнинг бугунги илмий тараққиёти замирида шундай ғайриинсоний тажрибалар ҳам йўқ эмасдир. Худди шундай тажрибалар, яъни оддий одамни қулга айлантириш тажрибалари туфайли «эшшак сувратли» ва «тўнғиз каллали» қавмлар дунёга келди. Кейинча қулга дўнган кимсалар ҳам дунёга Фиръавндек чинқираб келган, уни ҳеч ким қул қилиб яратмаган

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:36
Бу ҳолдан буваклар бўғилиб ўлар,
қул Билол эзилиб йиғлар фалакда…
Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган
Бадахшон лаълидай асл малаклар.

Буюк миллий-ижтимоий фожиа манзараси тобора қуюқлаша боради. «Эшшак суврат», «тўнғиз каллали» итфеъл қавмларнинг наҳсли кирдикори наслларга уради ва этник мусибат ирсий фалажлик, ақлий-маънавий-руҳий инқирозни вужудга келтиради. Болаларга қирғин келади. Фарқи йўқ. Улар очликдан ўладими, пестицидлар таъсиридами, бари бир. Далил шуки, улар қирила болшлайдилар. Ҳам маънан, ҳам жисман. «Бадахшон лаълидай малаклар» эса пахта эгатларидан чиқиб, ғўзапоядек ланғиллаб ёнадилар. Бу гўзал оловнинг дудлари еру осмонни қоплайди, булутларга қўшилиб, дунёни кезади, қаергадир ёмғир бўлиб қуйилади, қаердадир майса бўлиб кўкаради. Эҳтимол Бадахшон тоғлари бағрига яшринган жавоҳир ва лаъллар ўша аёлларнинг жонидир? Эҳтимол Тяншон тоғи бошидаги оппоқ қорлар уларнинг жисмидир? Ким билсин.

Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар,
саждага бош қўйиб, жаллод тошига.
Ўгрилиб сал ортга қарайин деса,
бошига урарлар,
фақат бошига.

Мўминликнинг беш шартидан бири ҳар кун беш маҳал саждага бош қўйиш. Агар мўмин шундан бошқани ўйламаса, золимга бундан қулайи йўқ. Аллоҳини ўйласа ўйлайверсин! Аммо фақат ва фақат Аллоҳни! Бошқа нарсани эмас! Жумладан, нега мудом унинг бошига солишлари, кетига тепишлари, ювинди еб, талқон шопириши ҳақида эмас. Аммо зинҳор, энгил-боши, қизларининг битлаган сочи, боласининг ёш тўла кўзлари, отасининг ғижимланган юз-кўзи, онасининг етти букилган қомати, дала-тузда етиштирган неъматлари, маҳаласи, ватани, мазорати ҳақида эмас. Шунинг учун ёвга тикка қаролмайди. Агар бордию бирор «кож» тик боқишга журъат қилса, унда унинг фақат бошига, бошқа ерига эмас, миясига солиш керак! Шавкат Раҳмон шеъриятининг беназирлиги шундаки, у адабиётимиз тарихида илк бор одам психологиясининг ўта нозик нуқталарини шеърий тил билан тадқиқ этди, бадиий-психологик кашфиётлар яратди. Шеър ниҳоясида шоир асл муддаога кўчади:

Борми эр йигитлар,
борми эр қизлар,
борми гул бағрингда жўмард нолалар,
борми бул туфроқда ўзлигин излаб,
осмону фалакка етган болалар.
Бор бўлса,
аларга еткариб қўйинг,
бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
шаҳидлар ўлмайди,
бир қараб тўйинг:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!

Ўзбек адабиётида чинакам воқеа бўлган ва ҳанузгача бирор тадқиқотчининг назарига тушмаган бу шеър туркий халқларнинг асрий фожиаси тугал инкишоф этилган бадиий асардир Беш марта янграган сўнгги сатр марҳум шоирнинг «зулфиқор руҳи»дан сачраган иймон шуълаларидир.

Muhammad Dovud
15.12.2010, 18:43
Шавкат Раҳмон топталган, ҳақоратланган, қон қақшаган Ўшдан қайтганидан сўнг, узоқ вақт ўзига келолмади. Қуюқ сочлари оқиб тушган манглайида ажинларнинг тиғиз сафи кенгая борди, юз-кўзларида ажабтовур ҳаловатсизлик ва хавотир пайдо бўлди. Шоирнинг одам боласи, унинг бу оламдаги ўрни ва қисмати ҳақидаги қарашларига дарз кетди. Кутилмаганда ҳар нечук ғайриодамий қилмишларни бажаришга қодир инсонлар ҳақида тасаввури том маънода ўзгарди. Ҳа, ҳаммаси шеърларда айтилиб, қўшиқларда куйлангандек эмас экан. Шавкат Раҳмоннинг 70-йилларда ёзган шеърлари билан 80-йилларда яратилган шеърлари ўртасидаги тафовут кишини ҳайратга солади. Адабиётимизда илк шеърини қандай усулда ёзган бўлса, қарийб сўнгги шеърларини ҳам ўша усулда ёзаётган шоирлар бир талай. Улар шеърий услубни ҳам догма сифатида қабул қилишга ўрганганлар. Шавкат Раҳмон бу ақидаларни синдириб ташлаб, шеърдан шеърга катта шиддат билан ўсиб борди. Унинг қайсар ва мардона қалами асл мўъжизаларни яратди. Шоир шеърларига ўхшаши йўқ ташбиҳлар оқимини олиб кирди, сатрлари занжир ҳалқаларидек қаттиқ жаранглар, сўзлар сўзларга ана шу занжир орқали боғлана бошлади. У борлиқ оламга муносабатини дадил ва ошкора, бор бўйича, қандай бўлса, шундайлигича айтишга чоғланди. Шеърий назокат ва андишани йиғиштириб қўйган шоирнинг тили шу қадар тўғриландики, энди у билан гаплашиш ҳам, шеърларини мутолаа қилиш ҳам душвор эди. Кўнгилчан, содда, фасоҳатли Шавкат Раҳмон аёвсиз ташбиҳлар қиролига айланди. Мана бу ташбиҳлар оқимига эътибор беринг: «Илондай чиройли кечалари ҳам ўйнатиб бир пудлик босқонларини, тоблар шўх қизларнинг сандонларида минглаб Жалолиддин, Ҳожихонларни…» («Хоразм қишлоқлари»), «Шамолзор дарада чайқалади тун, оқаришиб борар ойнинг палласи. Қонимни қонимга танитиб қўйди қоронғи тунларнинг ўт мусалласи…» («Аравон кўринишлари»), «Туркона ҳовлилар кунга қараган, аччиқ мевасидан ширин боли кўп, кўримсиз эшиклар мангу ёпилмас, терагидан кўра мажнунтоли кўп… Сабр дарахтидай ўсган одамлар – саксовул сингари чидамли, чайир, ерга ботиб кетган баҳодирлардай кунларга қарайди синиқ илжайиб…» («Автобусдаги ўйлар»), «Улуғвор қоялар салтанатида офтобнинг йиғилган шуълаларидай сирқираб ётибсиз тошлар оралаб, бокира сувларим, гўзал сувларим…» («Сувлар ила мулоқот»), «Не кўз билан кўрсин, қалайи нигоҳ ҳам темир совутли қаҳҳор сайёдлар тинсиз арқон ташлар, кўкка сапчийди бир олов оқимдай айланган отлар…» (Офтоб ва офтоб нурлари ҳақида афсона»), «Қанча жасад кўрдим, гўё бир куни ёруғ орзуларнинг баҳридан кечиб – шошилиб кетгандай олий кишилар азобдан буришган либосин ечиб…» («Гуманоидлар»), «Жуда нозик усул, тўғримасми-а, қотиллик қилганинг ҳеч ким сезмаса, сазойи қилмаса эшак миндириб, халойиқ олдида тилинг кесмаса. Ўтган асрларда шўрлик вақтни сўйиб қўйишарди қўзичоқлардай, қозиққа ўтқазиб ё осиб дорга, тириклай кўмишар эди чоҳларга…» («Вақт»), «Юлдузсиз осмондай бу чуқур кўзлар, сўнган юлдузлардай сон-саноғи йўқ. Топилмас, топилмас абадулабад бу очиқ кўзларни ёпадиган қўл». («Очиқ қолган кўзлар»), «Манови қора тош – вақт кафтларида триллион маротаба кичрайтирган тун – жонсиздай ётаркан, ўткир кўзимга тобора шубҳали кўринар ҳар кун…» («Гуллаётган тош»), «Қуршовда юртимнинг қабристонлари, қабрлар оғзида тўхтаган пахта, гўё шўрликларнинг арзон жонларин қутқариб қолгандай милёнлаб лаҳад. Шўрликлар бир умр ёмғир, қор кечиб, фақат қабрлардан ҳаловат топди. Уялдим тунов кун кўйлагим ечиб, пахта экилмаган баданим қопти…» («Қўшимча қўриқ»), «Гўё ким атайлаб сувга босган бир коптокдай балқиди рангин савлати, кўрди юксалганин бир фитна олғир ўзи бўғиб қўйган ўзбек давлатин» («Орзуга айб йўқ»), «Эски ўзанлардан келди гулдираб улкан тўзонларнинг жинни ҳаммоли. Ўйлаб юрган эдик сени ўлди деб, ҳалиям бормисан, Қўқон шамоли…» (Қўқон шамоли ҳақида ўтмишдан ривоят»)
Шавкат Раҳмон ХХ аср ўзбек адабиётида чин маънода инқилоб ясаган мардонавор, ҳақиқатпарвар, миллий шоиримиздир. Унинг бетакрор шеърий кашфиётлари асрлар оша миллатимизнинг бош ғояларига хизмат қилади, Туркистон адабиётининг зарвароғига айланган бу дурдоналар абадият мулкига айланди. Адабиёт ҳам ибодат эканлигини чуқур англаган барҳаёт шоиримизнинг овози мангуга Сулаймон тоғ қадар юксалиб тураверади.

Асқар МАҲКАМ

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:07
Эсдалик

Унутганим йўқдир ҳали
ўрикзорни, асов сойни,
сой бўйида кўздан холи
бақатерак ўсган жойни.

Унутганим йўқдир ҳали
ўйинқароқ зилол сувни,
тол тагида шом маҳали
ғира-шира икки қувни.

Ёдимдадир ўшал дамлар,
кулгуларинг эди сўлим,
ҳали йироқ эди ғамлар,
дунёда йўқ эди ўлим.

Қовжирадим ёз гулидай
соғинганча ўшал жойни,
холи кеча, етим ҳулво,
ярқираган улкан ойни...

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:14
Гоҳ чекасан,
Гоҳ дарғазаб
қаёққадир чопасан,
қурғур уйинг шамол кирган
туйнугини ёпасан.

Атрофингда айтар қушлар
баҳорига шукрона.
Соғинтириб келган баҳор
фақат сенга бегона.

Дўстинг келар:
“Баҳор учун
сатта-сатта қилсак” дер.
Бироқ сенинг хаёлингда
ўтган йилги чала шеър.

Топилмайди бирор фурсат
баҳор завқин туймакка.
Навбаҳорни даст кўтариб
бола каби суймакка.

Вақт ўтар, ўтар шитоб,
табиат ҳам турланар
ва бир кун бошинг узра
йиғлаб учар турналар.

Аланглайсан, юрагингда
аллақандай мунг сезиб
ва баҳорни яна кузда
соғинасан
шеър ёзиб.

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:17
Башорат

Сурилар бу темир пардалар,
истибдоднинг туғлари қулар,
моғор босган қора қаърлардан
милён озод руҳлилар турар.

Тўсиб бўлмас сохта ваҳий-ла,
ёлғон шиор,
сафсата билан,
ҳур фикрни босган ваҳима,
дабдабаю асъаса билан.

Қулар қонда сузган қасрлар,
жудаб йитар сангин салтанат,
сўқир бўлар асрий наҳсдан
бино бўлган ёвуз шайтанат.

Келар,
келар буюк меҳрдан
кифтлар кифтга босилажак кун,
ғамдан фориғ жез каллалар ҳам
кўкракларга осилажак кун.

Порлар тошга дўнган сўзларим,
порлар мангу одамий руҳим,
порлар Ҳакқа ташна кўзларим,
худо берган мангу андуҳим,
ёруғ андуҳим…

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:20
Озодлик

Қорли уваларда қора қўтослар,
темир ҳалқалар бор бурунларида.
Бир жойда айланар буюк чўлларнинг
дарага қамалган қуюнларидай.

Қамчинлар тарсиллар,
ёрилар ҳаво,
қий-чувлар,
ҳуштаклар,
суронлар жўшар, ҳарсиллар,
гулдирар ўжар қўтослар,
жон кириб қутурган тоғларга ўхшаб.

Қорлар қораяди...
орқада қолар
қамчинлар овози,
шавақи саслар.

Энди бирин-кетин кенгликка эмас,
қорли чўққиларга ўрлар қўтослар.
Бу йўл сўнгги йўлдир,
ягона йўлдир,
уларни на шамол,
на қоя тўсар.
Қўтослар ўрлайди тик чўққиларга,
поёнсиз борлиқда чўққилар ўсар...

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:23
Ёш ўзбек шоирларига

Сўзларни қайрайлик,
обдан тоблайлик,
идрок-ла совутиб тағин қайрайлик,
Ўзбекнинг қоракўз болаларига
битта дунё қолсин ҳайратлик.
Битта дунё қолсин мустаҳкам,
эшилган пўлатдай дарёлар қолсин,
чақилмас тошлардай бир тоғлар қолсин,
мусаффо хаёллар,
самолар қолсин.

Сўзларни қайрайлик,
дўстлар, жўралар,
ғафлат тўшагида ётмай, шошайлик:
яшамоқ, курашмоқ, ўлмоқ сирларин
болакайлар учун очайлик.

Битта дунё қолсин мустаҳкам,
унга посбон бўлсин ўткир шеъримиз,
токим бу дарёлар бемалол оқсин,
болаларга қолсин жаннат еримиз.

Сўзларни қайрайлик,
тағин қайрайлик,
токим кескир бўлсин бамисли олмос.
Ўткир сўз қолмаса шоирларидан,
ўткир сўз қолмаса...
ҳеч нарса қолмас.

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:30
Қасам

Шавкат Раҳмон деган
бир ўжар шоир,
бир куни кайтадан яраладими?
Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб,
сайладим сўзларнинг
сараларини.
Ҳар бир сўз
юз сўзнинг ўрнини босар –
Ватан Халқ Жасорат Кураш Озодлик.
Ҳар бир сўз етажак юзта умримга,
ҳар бири бахш этар
руҳимга шодлик.
Ҳозирлик кўраркан буюк сафарга,
пуштиранг пардали минглаб дарчадан
мўралаб ўтирган гўзал сўзларни,
қолдириб кетаман энди барчага.
Аслида атиргул бўйин таратган
бу ўйноқи сўзлар меникимасдир.
Менга нондай зарур,
қиличдай кескир,
заҳардай мард сўзлар бўлсаёқ басдир.
Сайладим сўзларнинг сараларини,
курашлар шамоли кирди назмимга.
Юртимни кезаман,
энди ҳар нарса –
эгилган нарсалар тегар ғашимга.
Энди ишлаш керак бу кенгликларда,
токим сўйламасин ёлғонни ҳеч ким,
токим буюк тоғлар салтанатида
эгилган бошларни
қиличлар кессин.

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:34
Туркийлар

Қиличин ташлади беклар ниҳоят,
босилди тулпорлар,
тиғлар сурони,
урҳога ўрганган тилларда оят,
туркийлар таниди комил худони.
Қиличлар занглади...
фалокат ҳушёр,
туркийлар қувватин берди ерларга.
Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв
комиллик қидирган жасур эрларга.
Илвасин йигитлар,
бобир йигитлар,
саждага бош қўйди ёвга терс қараб,
ғулларни кемириб йиғлади итлар,
буюк бошни кесди қилич ярақлаб.
Туркда бош қолмади...
қолмади довлар,
хотин-халаж қолди мотам кўтариб,
"бизга тик қарама" буюрди ёвлар,
ёвларга терс қараб яшади бари.
Таланди самовий тулпор уюри,
таланди зарлари,
зебу забари,
терс қараб ўлинг деб ёвлар буюрди,
ёвларга терс қараб жон берди бари.
Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб,
қолмади арабий,
туркий хатлари,
туғингиз деди ёв тескари қараб,
ёвларга терс қараб туғилди бари.
Туғилди,
туғилди,
туғилди қуллар,
қирқида қирилган – имдодга муҳтож,
ёвларга терс қараб итлардай ҳурар,
бир-бирига душман,
бир-биридан кож.
Жўмардлар қирилган Туронзаминда
дўзахий тажриба палласин кўрдим:
эшшак суврати бор қай бир қавмда,
қай бирида тўнғиз калласин кўрдим.
Бу ҳолдан буваклар бўғилиб ўлар,
қул Билол эзилиб йиғлар фалакда...
Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган
Бадахшон лаълидай асл малаклар.
Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар
саждага бош қўйиб жаллод тошига.
Ўгрилиб сал ортга қарайин деса,
бошига урарлар,
фақат бошига.
Борми эр йигитлар,
борми эр қизлар,
борми гул бағрингда жўмард нолалар,
борми бул туфроқда ўзлигин излаб,
осмону фалакка етган болалар.
Бор бўлса,
аларга еткариб қўйинг,
бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
шаҳидлар ўлмайди
бир қараб тўйинг:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:36
Иқрор

Рубобий шеър ёзсам...
қайтсам бир нафас...
ҳамиша мусаффо чашмани кўрсам,
қорайган чўққилар қорига қараб,
бир нафас хаёлчан ўсмирга дўнсам.
Воҳ, ўшал лаҳзалар...
ўтдими буткул
гунафша атирли тансиқ туйғулар,
саҳарги боғларни уйғотган булбул,
ойларнинг нурларин элаган сувлар.
Яшил шажар эдим...
Қандоқ, соғиндим...
кўзимни яшнатса рубобий ранглар.
Қайси бир дунёга бунча оғриндим,
дилимни қаритди бесамар жанглар.
Мен жангчи эмасдим,
мен шоир эдим,
ниҳоят шоирдан кўра зобитман,
ҳар нафас мусулмон миллатим дедим,
нафсига куйганлар келди оқибат.
Ҳаромни хуш кўрган маслакфурушлар
зиғирдай ҳимматин қилганда миннат,
япрокдай сарғордим буюк урушда
мусулмон йўқ эди,
йўқ эди миллат.
Бас, қушлар сайроғи,
япроқлари мўл
яшил шажар каби турай мушаккал,
илҳомим ҳақида сўйласинлар хўб,
заҳарли тилимдан тўкилсин шаккар.
Рубобий саболар руҳимдан эсинг,
қайтадан уйғонсин илоҳий туғён.
Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир,
бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон.

Шавкат Раҳмон

OmoN
08.07.2011, 16:18
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмасШавкат Раҳмоннинг мана шу шеърини туркларнинг Mehmet Akif Ersoy ининг шеърларига ўхшатаман.

Nigora Umarova
08.07.2011, 17:17
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмасШавкат Раҳмоннинг мана шу шеърини туркларнинг Mehmet Akif Ersoy ининг шеърларига ўхшатаман.

Mehmet Akif Ersoyning aynan qaysi she'riga? Imkon bo'lsa she'rning matnini qo'ysangiz, qiyoslab ko'rar edik.

OmoN
08.07.2011, 17:35
Mehmet Akif Ersoyning aynan qaysi she'riga? Imkon bo'lsa she'rning matnini qo'ysangiz, qiyoslab ko'rar edik.Мен умумий ҳолда айтган эдим. Меҳмет Акиф Эрсой ҳам ватанпарварлик ҳақида кўп ёзган. Туркия гимни(Istiqlal marshi) ҳам айнан МАЭ нинг ижодига тегишли. "Chanakkale shehitleri", "Uyan" ҳам Шавкат Раҳмон кўп тилга оладиган мавзуда ёзилган.

Nigora Umarova
08.07.2011, 17:40
Меҳмет Акиф Эрсой ҳам ватанпарварлик ҳақида кўп ёзган. Туркия гимни(Istiqlal marshi) ҳам айнан МАЭ нинг ижодига тегишли. "Chanakkale shehitleri", "Uyan" ҳам Шавкат Раҳмон кўп тилга оладиган мавзуда ёзилган.

Balki bu Vatan haqida shunchaki so'z o'yini qilmay, dard bilan yozilganligi uchundir?!..
Qachonki she'r dard bilan yozilsagina ijodkorning tuyg'usi-his qilish darajasi she'rxonga yetib boradi, she'rni o'qiguvchi undan ta'sirlanadi. shavkat Rahmonning she'rlari shunchaki she'rlar emas, insonda kuchli vatanparvarlik tuyg'usini uyg'otuvchi sh'erlar hisoblanadi.

OmoN
08.07.2011, 22:17
Mehmet Akif Ersoyning aynan qaysi she'riga? Imkon bo'lsa she'rning matnini qo'ysangiz, qiyoslab ko'rar edik.
"İstiklâl Marşı" дан мен энг ёқтирган мисра:
Bastığın yerleri "toprak" diyerek geçme, tanı!
Düşün, altındaki binlerce kefensiz yatanı!
Sen şehit oğlusun, incitme, yazıktır atanı;
Verme, dünyaları alsan da bu cennet vatanı.
Таржимаси:
Босган ерларингни "тупроқ" деб ўтма, тани
Ўйла остидаги мингларча кафансиз ётганни
Сен шахид ўғлисан, хафа қилма, айбдир отангни
Берма дунёларни олсанг-да, бу жаннат Ватанни.
ПС: МАЭнинг шеърини ёқтирганим учун пантуркизмда айбламанглар. Мен ҳам Сизлар каби Ўзбекистонни ягона Ватаним деб биламан.
Balki bu Vatan haqida shunchaki so'z o'yini qilmay, dard bilan yozilganligi uchundir?!..
Qachonki she'r dard bilan yozilsagina ijodkorning tuyg'usi-his qilish darajasi she'rxonga yetib boradi, she'rni o'qiguvchi undan ta'sirlanadi.
Мехмет Акиф Эрсойнинг шеърлари содда сўзлар билан, бироз кескинроқ ёзилган. Айниқса "Istiklal marshi" билан "Chanakkale shehitlerine" ни "синдириб" қўйган :) МАЭнинг шеърларидаги соддаликни Мухаммад Юсуф ижодига, кескинликни Шавкат Раҳмонга қиёслаш мумкин. ОФФТОП тамом. Бўлмаса мавзу МАЭга бурилиб кетиши ҳеч гап эмас :)

мафтун
23.01.2012, 00:27
АКАЛАРИМГА

Уч бора айланди ажал қамчиси,
Учта юлдузимни фалакдан узиб,
Бугун жигаримда учта тиғ изи,
Шавкат Раҳмон, Охун, Муҳаммад Юсуф.

Бирови шамширдай тўғри зот эди,
Бири эркатойи шеърият боғин.
Бирисига майда гаплар ёт эди,
Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф, Охун.

Назар ёмон экан, суқ ёмон экан,
Бир ариқдан сув ичиб, бирга ўсиб,
Кўп экан-да жонингга кўзин тиккан...
Шавкат Раҳмон, Охун, Муҳаммад Юсуф.

Ортиқча ҳарорат гулни сўлдирар,
Ортиқча сув бузар дарё қирғоғин.
Эл севгиси аста-секин ўлдирар,
Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф, Охун.

Қулоғимда ҳар бирининг сўзи, оҳанги,
Тобора бу олам қор каби тўзиб,
Нариги дунёга босар посанги,
Шавкат Раҳмон, Охун, Муҳаммад Юсуф.

2001 й. Иқбол Мирзо

мафтун
23.01.2012, 00:28
ШАВКАТ РАҲМОН

Учиб-қўниб, учиб-қўниб шом-саҳарлар
Нафис санъат саҳнасида пойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Капалаклар учмайдиган жойга кетди.

Ким қуёшга солди ердан топиб гавҳар,
Ким кўнглига шуъла истаб ойга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Чироқ ёниб ўчмайдиган жойга кетди.

Чорбозорда сўз ахтарар харидорлар,
Биров катта кетса, биров майда кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Ёлғон қасам ичмайдиган жойга кетди.

Аёлларнинг банди бўлди қайси мардлар,
Қай дарвешлар чоғир ила майга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Туҳмат тоши тушмайдиган жойга кетди.

Нағмаларни бас қилинглар, энди этар,
Қўлларингиз бекор дутор-найга кетди.
Шавкат Раҳмон қайга кетди, биродарлар,
Осойишта ухлайдиган жойга кетди.

1997
Иқбол Мирзо

Nigora Umarova
14.06.2012, 08:56
Адабиётга умид билан кириб келган ҳар қандай ижодкор ўз давридаги бадиий-услубий изланишларга муносиб ҳисса қўша олсагина адабий жамоатчилик томонидан эътироф этилиши мумкин. Бадиий-услубий изланишнинг ўзиёқ бу ижодкорнинг адабий қиёфасини намоён эта бошлайди. Адабиётдаги йўналишлар, оқимлар ана шундай истеъдодларнинг меҳнати эвазига дунёга келади, ривожланади. ХХ асрнинг 80-йиллари шеъриятига шу нуқтаи назардан баҳо берилса, ушбу даврда шоирларнинг бир қанча йўналишларда самарали ижод қилганликларини кўрамиз. Айниқса, ўзбек шеъриятининг мазкур авлоди ўз салафлари анъаналарини давом эттириш баробарида адабиётга даврнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва миллий муаммолари билан боғлиқ ўй-кечинма ҳамда фикрларини ифодалашда ўзига хос шаклий ва услубий янгиликларни ҳам олиб кирди. Бу ўринда собиқ шўро мамлакатида умумадабий жараёнга бевосита дахлдорлик масаласини жаҳон адабиёти намуналарининг томонидан кенг ўрганилиши ва ижод аҳлининг классик асарлардан илҳомланганликларини ҳам назардан қочирмаслик керак.
Шавкат Раҳмон шеърияти айни адабий ҳаётнинг ана шу қайноқ палласида тобланди, камолга етди. Шоирнинг ижодкор сифатида ҳар жиҳатдан ўзини намоён этиши, мухлислар томонидан эътироф этилиши ижодининг муайян тадрижий босқичлари давомида амалга ошди. Шоир ижоди хронологик тартибда ўрганилса, унинг истеъдоди йилдан-йилга шеърдан-шеърга, тўпламдан-тўпламга очилиб, ўзига хос шаклий-услубий изланишлар барқарорлашиб борганлиги кузатилади.
Ўзбек шеърияти тарихида шакл борасидаги янгиланишлар жараёнида ХХ асрга келиб жиддий ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, 80-йиллар поэтик тафаккурини намоён этувчи наср ва назмнинг турли намуналаридаги шаклий ранг-барангликларни пайдо қилувчи бош омил мазмундаги ўзгаришлар ҳисобланади. Чунки бу даврга келиб адабиёт инсон қалбига, ҳаётига сезиларли даражада яқинлашди. Унинг мавзу кўлами янада кенгайди.
Ўзбек адабиётшунослигида шеъриятдаги шакл ва мазмун муносабатлари назарий жиҳатдан ўрганилган . Бироқ шоир Шавкат Раҳмон ижодидаги шаклий изланишлар ва уларнинг мазмун билан алоқадорлиги масалаларини ўрганиш эътиборга молик. Тадқиқотчилар Шавкат Раҳмон шеърларини 80-йилларда анъанага айланган икки асосий вазн – бармоқ ва сарбастда ёзилганлигини қайд этадилар. Ўзбек шеъриятидаги сарбаст вазнини алоҳида ўрганган А.Маматова ушбу вазнда ижод қилган шоирлар рўйхатида Шавкат Раҳмонни ҳам санаб ўтади. Аммо Ҳ.Олимжон, Ғ.Ғулом, Уйғун, Р.Парфи, А.Қутбиддин ва Б.Рўзимуҳаммаднинг ижодидан мисоллар олиб таҳлил этса-да , Шавкат Раҳмоннинг бирор шеърига алоҳида тўхталмайди. Бир қараганда, Шавкат Раҳмоннинг “Очиқ кунлар”, “Гуллаётган тош”, “Ҳулво”, “Сокин исён” китобларидаги аксарият шеърлар шаклан сарбаст вазнида ёзилгандек таассурот уйғотади. Бу тадқиқотчи А.Маматовани диққатини тортган бўлиши керак. Аслида, тадқиқотчи сарбаст, эркин ва оқ шеърлар ўртасидаги фарқли жиҳатлар хусусида тўғри фикрларни баён этиб, “... эркин ва оқ шеър бармоқ тизимига мансуб” , деб ёзган бўлса-да, Шавкат Раҳмон шеърларининг шаклий кўринишига таяниб, уларни сарбаст шеърлар сифатида қабул этади. Сарбаст ва эркин вазн ўзбек шеъриятига йигирманчи асрнинг 30-йилларида Ғарб ва турк шеърияти таъсирида кириб келган. Ушбу фактни адабиётшунослар ҳам қайд этганлар . Ўзбек шеъриятининг бир неча авлоди эркин ва сарбаст вазнида самарали ижод қилдилар. XX аср ўзбек адабиётидаги шеърий система борасида тадқиқотлар олиб борган У.Тўйчиев “Ўзбек совет поэзиясида бармоқ системаси” китобининг “Эркин вазннинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган қисмида эркин вазннинг етакчи хусусиялари борасида фикр юритар экан, шундай ёзади: “Эркин вазндаги шеърларда ритмни вужудга келтирган нарса турли кўринишга эга бўлган туроқ ва вазнларнинг муайян мисралар ва зинапояларда такрорланишидир. Бу ҳол мисра ва зинапояларни бириктирувчи маълум банд ва қофия тартиби элементларини юзага келтиради” . Тадқиқотчининг фикрига эътибор қаратсак, бир шеърий вазн деб қаралаётган намуналарда туроқларнинг маълум мисраларда ҳар хил келиши, мисра ва зинапояларни бириктирувчи маълум банд ва қофия тартибининг бўлишига асосий диққат қаратилмоқда. Бизнинг назаримизда, эркин вазн шаклий кўриниши, бўғинлар сонидаги ҳар хиллик, туроқлар миқдори ва интонация жиҳатидан ҳам бармоқ вазнидан фарқ қилади. Шу ўринда У.Тўйчиев ҳам мисол тариқасида олган намуналардан бир нечасини қараб чиқайлик.
Тонгни кутмай (4)
ўйноқ ел (3)
Ўйнаб елади. (5)
Тонг отар чоқ (4)
Сукут қўйнин (4)
Гудок тилади (5)
Ер юлдузи – (4)
Электрлар (4)
Ҳали ўчган йўқ. (5)
Дадил ушлаб (4)
Иродани (4)
Зарбдорчиликни (5)
Завод сари (4)
Йўл оламан (4)
Кўнгил завққа (4)
тўқ . (1)
(Зулфия, Тонг сезгиси).
Ушбу шеърда дастлабки синдирилган уч мисра аслида ички бирликка эга ва “Тонгни кутмай (4) / ўйноқ ел (3) / Ўйнаб елади. (5)” 4+3+5=12 бўғинни ташкил этади. Шеърнинг қолган қисмини ҳам ушбу тартибда жамлаб чиқсак, қуйидаги шаклга эга бўламиз: 4+4+5=13, 4+4+5=13, 4+4+5=13, 4+4+4+1=13. Маълум бўлмоқдаки, ушбу шеър учун таянч туроқли вазн 4+4+5=13. Шеърдаги 4+3+5=12 мисра ва 4+4+4+1=13 бўғиннинг ички кўриниши уни бармоқ вазнида ёзилган деб хулоса чиқаришимизга имкон бермайди, лекин шеър бармоқ вазнли асосдан тўла узилиб кетган эмас.
Ҳамид Олимжоннинг “Бахтлар водийси” шеърини ҳам ушбу тартибда таҳлил этиб кўрайлик:
Кўм-кўк. (2)
Кўм-кўк. (2)
Кўм-кўк . (2)
Кўклам қуёшидан (6)
Кўкарган қирлар,(5)
Пўлат яғринларни (6)
Кўтарган ерлар (5)
кўм-кўк! (2)
Салқин саҳарларда (6)
Уйқудан турган,(5)
Булоқ сувларига (6)
Юзини ювган, (5)
Мармар ҳаволарнинг (6)
қўйнига чўмган, (5)
зилол бўшлиқларга (6)
кенг қулоч қўйган (5)
Мустақиллик (4)
ишқи билан (4)
ёнган далалар (5)
кўм-кўк (2)
Шеърнинг дастлабки “Кўм-кўк, кўм-кўк, кўм-кўк...” шартли мисраси, аслиятда уч сатр бўлса-да, бир нафаслик оҳанг йўлида туради. Бўғинлар сонини яхлит оҳанг бирлигида қарашда нафақат мазмун, балки оҳангнинг яхлитлигига ҳам таяниб тикланмоқда. Бу ўринда шоир “кўм-кўк”ни уч бор такрорлаш баробарида, уларни алоҳида-алоҳида қаторга жойлаштирар экан, ушбу тартиб билан интонация кучайтирилаётганлигини ўқувчига англатмоқда. Аслида эса улар бир “нафаслик” оҳанг бирлигида туради. Худди шунингдек, навбатдаги “синдирилган” мисраларда ҳам ўзига хос оҳанг бирлиги бор. Биз бўғинлар сони чиқарганда, ушбу бирликни асос қилиб оламиз. Анъанавий вазнда эса бу ҳолат “содда” кўринишда келади ва бўғинлар сонини чиқаришда қийинчилик туғилмайди.
Ҳамид Олимжон шеъридаги “бир нафаслик” оҳангли мисраларни тиклаб чиқамиз. Кўм-кўк. (2) / Кўм-кўк. (2) / Кўм-кўк. (2) Мисрадаги бўғинлар сони 2+2+2=6. Қолган мисраларни ҳам ушбу мезонда умумлаштирсак, қуйидаги тизим намоён бўлади: 6+5=11, 6+5+2=13, 6+5=11, 6+5=11, 6+5=11, 6+5=11, 4+4+5+2=15. “Бахтлар водийси” шеърида биз тиклаган шартли мисраларнинг бўғинлар сони: 6, 11, 13, 15 ни ташкил этмоқда ва ушбу шеърни эркин вазннинг мумтоз намунаси сифатида олиш мумкин.

Nigora Umarova
14.06.2012, 08:58
Ўттизинчи –олтмишинчи йиллар шеъриятининг тажриба ва анъаналарини Шавкат Раҳмон мансуб шоирлар авлоди ижодида ўзига хос равишда ривожлантирди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос оҳанг ва шаклларни танлади. Диққатни тортувчи жиҳат шундаки, Шавкат Раҳмон шеърларини шеърий ўлчов ва қофия нуқтаи назаридан текшириб чиқиб, уларнинг барчаси бармоқ тизимига мансуб эканлигига амин бўлдик. Текширишларимиз Шавкат Раҳмон ижодида сарбаст вазнли шеър йўқ, деб хулоса чиқаришга имкон берди. Фақат шоир шеърда ифодаланган мазмуннинг янада таъсирлироқ чиқиши учун мисраларни табиий равишда “синдириб”, бармоқ вазнининг эркин шаклида ижод этган. Айни хулосани биз алоҳида таъкидлаб айтамиз. Масалан:
Зарбалар ёғилар
бошингга,
Қалбингга михланар зарбалар.
Тиш қайраб юради дошингга
Шарпалар,
Шарпалар,
Шарпалар...
Муштингни қисасан,
Нигоҳни
Санчасан ҳар битта шарпага.
Ўзинг ҳам сезмасдан бир куни
Айланиб қоласан
Зарбага...
Шеърнинг шакли сарбаст вазнига уйғун кўриниш олган. Бу ҳолат уни сарбаст, деб айтишга асос бермайди. Тажриба сифатида шеърдаги шоир “атайлаб синдирган” мисраларни тиклаб, қофия тизимига таяниб, мисраларни алоҳида тўртликларга ажратиб кўрамиз:
Зарбалар ёғилар бошингга, (а) /9 бўғин
Қалбингга михланар зарбалар. (б) / 9 бўғин
Тиш қайраб юради дошингга (а) / 9 бўғин
Шарпалар, шарпалар, шарпалар...(б) / 9 бўғин

Муштингни қисасан, нигоҳни (а) / 9 бўғин
Санчасан ҳар битта шарпага. (б) / 9 бўғин
Ўзинг ҳам сезмасдан бир куни (а) / 9 бўғин
Айланиб қоласан зарбага... (б) / 9 бўғин
Натижада бармоқ вазнининг мумтоз шаклини олган шеърга эга бўлдик. Айни ҳолатни шоирнинг эркин шаклдаги аксарият, 9 ва 11 бўғинли шеърларида ҳам кузатамиз. Бўғинлар сони 11га тенг намунани келтирамиз. Шеърнинг аслият шакли:
Кузатдим –
ҳар олма рангин сайёра,
солланиб турар ҳур шаббодаларда,
лимиллаган анҳор эшилиб оқар –
шамолда тебранган
шалаббо парда.
Тун келар,
қадимий осойишта тун,
ой ҳайдар булутлар –
теваларини,
саноқсиз қорамтир қалқонлар билан
дарахтлар яширар меваларини.
Ердаги коинот парчаси – боғда,
бузила бошлайди тўсатдан сукун,
тинимсиз тўпиллар...
Саҳарга қадар
рангин олмаларни ўйнаб отар тун .
Шеърнинг шартли, анъанавий шаклга солинган ҳолати:
Кузатдим – ҳар олма рангин сайёра, (а) / 11 бўғин
солланиб турар ҳур шаббодаларда, (а*) /11 бўғин
лимиллаган анҳор эшилиб оқар – (б) / 11 бўғин
шамолда тебранган шалаббо парда. (а) / 11 бўғин
Тун келар, қадимий осойишта тун, (в) / 11 бўғин
ой ҳайдар булутлар – теваларини, (в*) / 11 бўғин
саноқсиз қорамтир қалқонлар билан (г) /11 бўғин
дарахтлар яширар меваларини. (в*) /11 бўғин
Ердаги коинот парчаси – боғда, (а) /11 бўғин
бузила бошлайди тўсатдан сукун, (в) /11 бўғин
тинимсиз тўпиллар... саҳарга қадар (д) /11 бўғин
рангин олмаларни ўйнаб отар тун (в) /11 бўғин
Шоир поэтик маънони кучайтириш, мазмунга уйғун оҳангни таъминлаш мақсадида мисраларни “синдиради”. Эътиборли жиҳат шундаки, ҳар бир “синдирилган” мисра икки туроқни ташкил этиб, асосан, 6+5=11, 3+8=11 ёки 4+5=9 бўғинли бармоқ шеър намуналари кўринишига келади. Лекин Шавкат Раҳмон шеърларидаги “синдирилган” мисралар асар композициясининг турли ўринларида келиб, туроқ таркибига кўра қуйидаги вариацияларда учрайди:
1. 4+4=8
Ғижир-ғижир, (4)
ғижир-ғижир, (4)
айланасан / – жонинг ҳалак, (8)
айланасан / кун-тун демай, (8)
чархипалак, (4)
чархипалак . (4)
2. 2+7= 9
... Кунлар – (2)
очиқ ярадай қонли. (7)
тунлар – (2)
ойдин харобазорлар, (7)
жасадларга тўла тонгларни (9)
сирқиратар фарёди борлар. (9)
3. 3+6=9
Табиат – (3)
қўли гул / ҳунарманд, (6)
Табиат – (3)
минг ҳунар / соҳиби – (6)
муз эритиб, / тоғ тошларига (9)
тонгга қадар / лола қоқибди. (9)
4. 4+5=9
Бу гўл ердир, (4)
дангаса эмас, (5)
гўл бўлсаям / ерларнинг зўри, (9)
кузни кузу / қишни қиш демас, (9)
кўзларини / бўлмайди кўриб... (9)
5. 2+9=11
Тоғлар – (2)
нортуялар абадий чўккан, (9)
қуриган йилларни / чайнаб, кавшаниб.(11)
Қани ясовуллар, / туякашлари, (11)
тиллоли, жавҳарли / сандиқлар? (9)
6. 3+8=11
Кузатдим – (3)
ҳар олма / рангин сайёра, (8)
солланиб турар ҳур / шаббодаларда, (11)
лимиллаган анҳор / эшилиб оқар... (11)
7. 6+5=11
Дунё тез ўзгарар, (6)
одам ўзгарар... (5)
Кечагина ҳар хил / эрмак топарди. (11)
Узоқ жим туришдан / гаров ўйнаймиз, (11)
деб гулдай кафти-ла / оғзин ёпарди. (11)

Эътиборли жиҳат – шоир шеърларида “синдирилган” мисра асосан тўртликнинг дастлабки қаторига тўғри келади. Улар: 9 бўғинли шеърларда 4+5, 9, 9, 9; 3+6, 9, 9, 9; 2+7, 9, 9, 9; 11 бўғинли шеърларда эса 6+5, 11, 11, 11; 3+8, 11, 11, 11; баъзи бир 8 бўғинли намуналар 4+4, 8, 8, 4+4 каби вариантларда учрайди. Мисраларнинг “синдирилиши” нафақат оҳангдорликка, балки мазмуннинг кучайишига ҳам хизмат қилади. Масалан,
Дунё тез ўзгарар, (6)
одам ўзгарар... (5)
ёки:
Кузатдим – (3)
ҳар олма / рангин сайёра, (8)
Дастлабки намунада “ўзгарар” сўзининг такрорланиши оҳанг билан бирга шеърдаги поэтик мазмуннинг ушбу сўзга боғлиқ эканлигини билдиради. Иккинчи мисолда “кузатдим” сўзининг ўзи алоҳида бир мисра сифатида келиши ҳам бежиз эмас. Шоир ушбу сўзни алоҳида ажратар экан, ўқувчи диққатини ўзи шеърда айтмоқчи бўлган фикрга қаратади. Демак, Шавкат Раҳмоннинг анъанавий бармоқ вазнига тегишли шаклини ислоҳ этиб, эркин шаклга келтириши шунчаки шаклбозлик эмас. Аксинча, фикр ва оҳанг уйғунлигини таъминлаш борасидаги изланишларининг ҳосиласидир.
Бу изланишлар натижасида Шавкат Раҳмон асосан бармоқ вазнининг эркин шаклида ижод этилган, деб олмоқдамиз. Эркин шакл истилоҳини эркин вазн билан алмаштирмаслик лозим. Одатда, эркин вазнли шеърларда “... мисралар сони бир хил эмас, яъни шеър бошдан охирига қадар битта ўлчовда ёзилмаган...” бўлади. Шавкат Раҳмоннинг эркин шаклдаги шеърларида туроқларга асосланган бирликларнинг бўғинлари деярли тенг келади (Баъзан бир ёки икки мисрадаги бўғинлар сони фарқ қилиши мумкин. Улар шоир ижодининг сўнгги даврига тегишли).
Шеърларда мисраларнинг “синдирилиши” ва мисраларни анъанавий катта ҳарфлар билан ёзишдан чекиниб, муайян фикр тугамагунича кичик ҳарфлар билан ёзиш Шавкат Раҳмоннинг ўзига хос услубига айланди. Буни шоир ижодига Ғарб шеърияти, хусусан, Лорка ва рус шоирларининг таъсири сифатида баҳолаш ўринли. Бироқ анъанавий бармоқ вазнидан бармоқ вазнининг эркин шаклига ўтиш шоирнинг дастлабки шеърларидаёқ кўринган. Шавкат Раҳмон илк тўпламига сара шеърларини киритган. Матбуот юзини кўрмай, қўлёзмалар ҳолатида қолиб кетган шеърлари ҳақида унинг ўзи шундай ёзади:
Мен кўп шеърлар тўқидим ўсмирлик йилларимда,
Бугун эса уларни куйдираман беаёв.
Муқаддас ўсмирликликнинг сеҳрли йўлларида,
Оч қолган аждаҳодек югурар ёвуз олов.
Заррача ачинмасдан шеърларимни куйдирдим,
Ўсмирлик хаёллари куйиб кетди бир зумда.
Мисраларда яшринган ўксик садо ўйларим,
Бу кун ғоят кулгили кўринади кўзимга.
Ўсмирлигим ўрнида бир ҳовуч кукун қолди...

Nigora Umarova
14.06.2012, 08:58
Шавкат Раҳмон шеърда таъкидлаганидек, уларни шоир олов – аждаҳо домига улоқтиради. Эълон қилинган шеърлар ҳам кейинчалик тўпламлардан жой олмайди. Уларни муайян илмий тадқиқотларда ёки ижодкор асарларининг мукаммал нашрларида ўқишимиз мумкин. Чунки бу асарлар асосан шоирнинг ижод йўлининг маълум босқичларини ёритишда муҳим фактик аҳамиятга эга бўлади, холос. Шу маънода, Шавкат Раҳмоннинг шоир сифатида танилгунгача ёзган “ўқувчилик” шеърлари эътиборга молик. Улар “Ўш садоси” газетаси саҳифаларида 1968 –1971 йиллар давомида чоп этилган. Биз тўплаган йигирмадан ортиқ шеърларда бармоқ ва эркин шаклдаги намуналар миқдори тенг даражада эканлгига диққат сазавор.
Бармоқ вазнидаги шеърларнинг аксарият қисми тўққиз бўғинли. Масалан, “Ожиз табиат”, “Соҳилдаги қайиқ”, “Дейдиларки”, “Сой бўйида”, “Ўйчанлик”, “Хайрлашув”, “Юрагимга”, “Орзуга” каби. Тўққиз бўғинли вазн шоирнинг “Юрак қирралари”(1981), “Очиқ кунлар”(1984) тўпламларида ҳам фаол қўлланганлигини кузатамиз. Лекин “Гуллаётган тош”(1985)даги биргина намуна айтилмаса, “Ҳулво”(1987) каби ушбу китобда эркин шаклдаги шеърлар ўрин олган. Шавкат Раҳмон ижодида бармоқ вазнининг беш, етти, саккиз б 00ўғинли намуналари ҳам учрайди. Аммо уларнинг салмоғи у қадар сезилмайди. Умуман олганда, шоир ижодида анъанавий бармоқ вазнидан эркин шаклга ўтиш ҳолати у қалам тебрата бошлаган дастлабки – ўқувчилик давридан бошланиб, аста-секин етакчи ўринга чиқди. Эркинлик шоир руҳиятидаги туғма хусусият эканлиги унинг шеърий шакл танлашида ҳам намоён бўлади. Бу хусусият кейинчалик унинг ҳаёти, ижоди, тақдирида энг асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Бармоқ вазнининг эркин шакли шоир ижодининг сўнгги босқичида етакчи ўринга чиқиши ҳам ана шу факторлар сабабли рўй берди.

Nigora Umarova
14.06.2012, 09:02
XX асрнинг 80-йилларига келиб собиқ шўро мамлакатида ижтимоий янгиланиш зарурати туғилди ва бу ҳолат жамиятнинг барча бўғинлари, хусусан маънавий ҳаётида ҳам туб ўзгаришларни вужудга келтирди. Ўзбек адабиётида ҳам ана шу ўзгаришлар сезгиси билан туғилиб шаклланаётган янги бир авлоднинг адабий майдондаги фаолияти миллий бадиий тафаккур ривожига ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилди. Шу маънода, 80-йиллар ўзбек шеъриятининг пешқадам вакилларидан бири – Шавкат Раҳмон ижодини авлодлари ва давр қамровида ўрганиш нафақат бир индивидуал шахс, балки ХХ аср ўзбек шеърияти ҳамда 70–80-йиллар авлоди ижодининг мавзу-мундарижаси, услубий-шаклий изланишларини ёритишга, муҳим илмий-назарий хулосалар чиқаришга имкон яратади.
Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади. Ана шу мураккаб ижодий жараёнда бадиий тафаккурнинг авлодлараро тадрижий ривожланиш қонуниятлари намоён бўлади.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан ХХ аср сўнггига қадар яратилган ўзбек шеърияти намуналарини даврлараро жамлаб, ўзаро қиёсланса, уларда бадиий тафаккурнинг қуйидаги йўналишлари бўйича янгиланиш босқичлари рўй берганлигини кузатамиз: 1) ғоя ва мазмундаги янгиликлар; 2) мавзу танлашдаги ранг-барангликлар 3) шакл ва услубдаги янгиликлар.
Ушбу янгиланишлар баробарида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа бир қанча омиллар билан боғлиқ – барча даврларни боғлаб турувчи анъаналар (шакл ва мазмун, оҳанг ва ғоя кабилар) ҳам мавжуд. Лекин бу анъаналар ҳам муайян даврга мос янгиланиш босқичларидан ўтади. Бу улкан даврга хос яна бир жиҳат – шеъриятнинг ижтимоийлашувидир. 80-йиллар шеърияти борасида фикр билдирган кўпчилик мунаққидлар ижтимоий мазмуннинг устувор кўриниш олиш қонуниятини давр билан боғлиқ жараён деб баҳолаганлар.
Барча замонларда куйланган ватан, озодлик, мустақиллик мавзулари бу даврда янада долзарб кўриниш олди. Эътиборлиси, ХХ аср шеъриятида ҳар бир даврга хос хусусий жиҳатлар аниқ кўринса-да, Ватан мавзусидаги асарлар – шеърларнинг мазмун ва моҳиятида ички бир умумийлик, яхлитлик сезилиб туради. Бу моҳият – Ватанни қарийб бир юз ўттиз йил давом этган мустамлакачилик занжирларидан қутқариш, миллатни ҳур, озод кўриш истагининг гоҳ очиқ-ошкор, гоҳида эса яширин ифода топганлигида билинади. Ушбу катта даврнинг ёрқин намояндалари Чўлпон, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон каби шоирларнинг ватан мавзусидаги шеърларини қиёсан ўрганиб, бадиий тафаккурнинг ижтимоий йўналишдаги тадрижийлигини ғоя, мазмун, шакл ва оҳанг мисолида яқиндан кузатиш мумкин.
Чўлпоннинг “Юпанмоқ истаги” (1922) шеърида ошиқ дилнинг ички кечинмалари баёнидан навбатдаги семантик сатҳ – рамзий ижтимоий мазмун юзага чиқади. Лирик қаҳрамоннинг ушалмай сўнган орзулари – маҳбуба тимсоли ботинида халқнинг бой берилган эрки, озодлиги, мустақиллиги маънолари ифодаланган. Шеър оҳанги, мазмуни, маъно жиҳатдан “Билмадим, кўнглимни юпатгай кимлар” мисраси асосига қурилган. Шеърда қўйилган саволнинг жавоби эса сўнгги:
Ўйланган ўйлар-ла кўнгил юпанмас,
Кўнгилнинг истаги ўй билан қонмас,
Айтарлар бу тунда ёруғ шам ёнмас,
Чақмаса гугуртни асл ўғуллар...
тўртлигида акс этади. Шоир ўз орзусининг ушалиши – юртни озодликка олиб чиқиш унинг асл ўғлонлари саъй-ҳаракатига боғлиқ эканлигига очиқ ишора қилади. Х. Даврон орадан олтмиш олти йил ўтиб, Чўлпон шеърига назира (1988 ) битар экан, уни “Билмадим, кўнглимни юпатгай кимлар” мисраси билан бошлайди. Ҳар икки шеърнинг ўхшаш-уйғунлиги улардаги ягона оҳанг, туроқ ва ғоя билангина чегараланмайди. Шеърлардаги образларга ҳам муштарак рамзий маънолар юкланган. Чўлпон шеъриятида бир қанча образлар шеърдан-шеърга ўтиб, ягона рамзий мазмун касб этади. Жумладан:
Чарчаган йўловчи йўлдан адашса,
Текис йўл қолса-да, тоғларни ошса,
Йўлни кўрсаткучи юлдуз-да қочса,
Шундай юпатгайми яланғоч чўллар?–
тўртлигидаги йўл кўрсатувчи ёруғ юлдуз образининг ибтидоси шоирнинг “Гўзал” шеъридаги “энг ёруғ юлдуз”га кўп жиҳатдан боғланган. Унда шоир:
Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен , –
деб, гўзал тимсолидаги мақсадига мурожаат қилади. Аслида “Гўзал” ботиний ифодаланган Ватан ҳақидаги шеърдир. “Юпанмоқ истаги”даги “Йўлни кўрсатувчи юлдуз-да қочса” мисраси мазмунини “Гўзал”даги “ёруғ юлдуз” образининг маъно кўлами янада ойдинлаштиради. Яъни шоир “йўл кўрсатувчи”нинг йўқлигидан шикоят қилади, “Шундай юпатгайми яланғоч чўллар?” дея ёғийларнинг юпанч топишини ўйлаб ўксинади.
Х. Даврон шеърида Чўлпон қўллаган образлар такрор келади ва улар янгича маъно эгаллай бошлайди. Масалан, дастлабки тўртликдаги “Ва ёки қалбимнинг дўсти – юлдузлар?” мисраси ҳамда:
Йўлдан адаштирган маёқлар сўнса,
Балки юпатғуси эркин юлдузлар? –
мисраларидаги юлдуз образига сифатлаш бўлиб келаётган сўзлар Х.Даврон бу образга юклаган поэтик маънога аниқлик киритади. Агар Чўлпон шеърида йўл кўрсатувчи юлдуз “қочса”, “уялиб бошини букиб”, “Мен уни тушда кўрамен, Тушимда кўрамен, шунчалар гўзал, Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!..”, деб шоир армон қилса, Х.Даврон мисраларида юлдузлар унинг “қалб дўстлари”, “юпатғуси эркин юлдузлар”га айланган. Чўлпондаги ёғий “яланғоч чўл” образи Х.Даврон талқинида халқни “адаштирган маёқ”қа эврилади, шоир унинг сўнишидан юпанч топади гўё. Ушбу қиёсларнинг ўзиёқ ўзбек шеъриятидаги олтмиш олти йиллик давр мобайнида бадиий тафаккурнинг замон, ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ тадрижий ривожини аниқ намоён этади. Чўлпон “қизил империя” кучга тўлиб, қатағон қиличини яланғочлаб, юҳодек ўзга халқларни ютиб юборишга киришган ҳолатдаги Ватан ва халқ тақдирини шеърга кўчирган бўлса, Хуршид Даврон унинг кучдан кетиб, эрк бўсағасида турган халқларни қўйиб юбормасликка тиш-тирноғи билан ёпишган, сўнгги кучига таяниб, халқ озодлиги йўлига ўтган авлоднинг орзу-интилишларини бадиий ифодалайди.
Аслида ҳар қандай шеър ёки асар муайян объектга йўналтирилади. Мабодо шеърдаги маъно биргина объект қамровида қолса, фақат шу кечинма ҳосиласи сифатида юзага чиқади. Аксинча, шеърнинг қамрови кенгайса, унда маъно йўналтирилган объектлар ҳам ортиб боради. Чўлпон шеърида биз илғаган объект ҳозирча иккита: бири – муҳаббат кечинмаларига сабабчи маҳбуба бўлса, иккинчиси – асоратда қолган Ватан тақдири. Шеърда поэтик мазмун бир объект чегарасига сиғмайди, шунинг учун кечинмалар қамрови кенгаяди.
Х.Даврон шеърида маъшуқа образи йўқ, ижтимоий объект асосий ўринга чиққан. Шеърдаги ижтимоий маъно муаммолар билан бирга ўз долзарблигини йўқотади. Шеър биргина адабий фактлар қаторидан жой олади. Инсоний кечинмаларга йўғрилган ижтимоий мазмунли шеърни эса ана шу бирламчи кечинма адабиёт майдонида тутиб туради.
ХХ асрнинг 30-йилларига келиб шўро ҳукумати адабиёт жиловини тўлиқ қўлига олди. Адабиётга партиявийлик, синфийлик мезонлари билан ёндашган социалистик реализм қолипи татбиқ этилди, қатағон авжига чиқди. Айнан шу даврда (1939 йили) Ҳамид Олимжоннинг “Ўзбекистон” шеъри ёзилди. Шеърни она юртга қасида деб номлаш мумкин.
...Ўхшаши йўқ бу гўзал бўстон,
Достонларда битган гулистон –
Ўзбекистон дея аталур,
Уни севиб эл тилга олур.
Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин;
Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.
Чор атрофга ёйганда гилам,
Асло йўқдир бундайин кўклам...

Nigora Umarova
14.06.2012, 09:03
Чўлпон ва Х.Даврон шеърларига қиёс этилса, “Ўзбекистон” шеъри мазмунан иккинчи бир қутбни ташкил этади. Гўё миллатнинг 20- ва 80-йиллар ижтимоий ҳаётида долзарб бўлган муаммолари 30–50-йилларда йўқ бўлгандек тасаввур уйғотиши мумкин. Нега истибдод ва зулм авж нуқтага чиққан бир паллада шоир баланд пафосда юрт қасидасини куйламоқда? Наҳотки 30-йиллардан кейин халқнинг озодлик, мустақиллик ҳақидаги орзу-ниятлари бирдан унутилган бўлса? Халқнинг изтироблари, дил яралари шунча тез битган бўлса?.. Бизнингча, бу шеърда аксилифода ҳодисаси воқе бўлмоқда. Аксилифода, бу йиғисини кулгу, кулгусини йиғи билан куйлашдир. Бу даврга келиб, халқ руҳияти, кайфияти, кечинмаларининг бир қутбдаги ифодаси юзага чиққан.
Нақл қилишларича, бир золим босқинчи бегона элни ғорат қилиб, аскарларига уни уч кун талаш имконини берибди. Кейин мағлублар нима қилишмоқда, деб сўрабди. Улар норозилик билдиришаяпти, деган жавобни олгач, яна уч кун талашни буюриб, сўнг аҳволни суриштирибди. Эл йиғлаяпти, деган жавобни эшитиб, тағин уч кун таланглар, дебди. Бу муддатни ҳам ўтказиб, тобеларнинг тақдири билан қизиқибди. Эл қўшиқ айтаяпти дейишганида, талашни тўхтатинг, деган экан. Худди нақлда айтилганидек, Ҳ.Олимжон авлодининг бахтни куйлаши зулмнинг зўридан туғилган мева эди. Бу авлод шоирларининг ижодини оддий мезонлар билан ўлчаш янглиш хулосаларга олиб келади. “Ўзбекистон” шеъри ватанга беғубор муҳаббатнинг поэтик ифодаси сифатида бугуннинг ўқувчисига ҳам қалбан яқин. Бу яқинлик шоир шеъридаги чин ватанпарлик туйғуларини Чўлпон каби салафлари ва А.Орипов, Р.Парфи, Ш.Раҳмон, У.Азим, Х.Даврон каби кейинги авлод вакиллари ижодидаги ватан ҳақида битилган шеърлардаги ғоя билан бир махражга келтиради. Ҳ.Олимжон ўз даврининг фарзанди, замондошларининг типик вакили эди. Наим Каримов таъкидлаганидек: “Шоир ўзининг энг яхши лирик асарларида ўз авлодининг руҳий кечинмаларини, унинг бой ва мусаффо ички дунёсини гавдалантиради. Ҳамид Олимжон поэзиясидаги лирик қаҳрамон аксарият ҳолларда, айни пайтда, ҳам шоирнинг ўзи, унинг реал прототипи сифатида кўринади, ҳам шоир мансуб бўлган авлоднинг биографиясини ўзида элтади ”. Бу авлод куйлаган бахт чуқур мазмунга эгадир. Кўриб турибмизки, бадиий тафаккур тадрижида муайян мавзунинг ифода шакллари, мазмуни, оҳанг йўсини, пафос ва урғуси турлича бўлиши мумкин, лекин уларнинг ғоявий яхлитлиги сақланиб қолмоқда.
ХХ асрнинг 60-йилларига келиб шўролар мамлакатида маълум сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар рўй берди. “Илиқлик” деб номланган даврга келиб, адабиёт, санъат соҳасида қисман эркинликларга йўл очилди. 1937 йили ноҳақ қатағон қилинган кўплаб сиймолар оқланди. Уларнинг асарлари эълон қилина бошлади. ХХ асрнинг 60-йилларида адабиётга кириб келган авлод – А.Орипов, Э.Воҳидов, Р.Парфи ижодида ана шу “илиқлик” нафаси аниқ сезилади. Ҳ.Олимжоннинг 1939 йили ёзилган “Ўзбекистон” шеъридан сўнг орадан ўттиз йил ўтиб, 1969 йили А.Ориповнинг “Ўзбекистон” шеъри эълон қилинди. Ушбу асарлар номланиши ва умумий руҳи билан бир-бирига яқин. А.Орипов асари миллий ифтихор, ғурур, ўзбек халқини улуғлаш, ўтмиш аждодлар ва шонли тарих билан фахрланиш туйғуларининг очиқ ифодаланганлиги билан Ҳ.Олимжон шеъридан ажралиб туради. А.Ориповнинг “Ўзбекистон” шеъри борасида кўп фикрларни айтиш мумкин. Шоир ижоди олтмишинчи йиллар шеъриятининг энг юксак намуналарига хос барча мукаммал жиҳатларни ўзида мужассам этганлиги билан ажралиб туради.
Умуман олганда, 20-, 40-, 60-йиллар ижодкорларининг тажриба ва анъаналари 80-йиллар шеърияти навқирон вакилларининг ижодий парвозига ҳар жиҳатдан замин яратди, уларнинг ғоявий-бадиий юксак асарлар яратишига илҳом ва имкон берди.
70–80-йиллар авлоди шеъриятидаги ижтимоий мавзу бошқа даврларда ифода топган ижтимоийликдан мутлақо фарқ қилади. Бу ҳолатнинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Биринчидан, 70-йилларнинг иккинчи ярми, хусусан 80-йиллар бошларидаги собиқ шўро давлатида ҳукм сурган ижтимоий-сиёсий вазият аввалги даврларга умуман ўхшамасди. Бу давр шўро ҳукуматининг таназзул даври, собиқ иттифоқдош республикаларнинг миллий ўзлигини англаб, халқ озодлиги йўлида собитқадамлик билан интилиш даври бўлди. Халқ онгида мудраб ётган миллий ифтихор туйғуларини уйғотиш, унинг ўзлигини англаб етиши учун курашга чорлаш, бир сўз билан айтганда, халқни миллий мустақилликка тайёрлаш миссиясини бу даврда адабиёт ўз зиммасига олди. 70–80-йиллар авлоди ушбу жабҳада байроқдорлар сафида турди. Бу давр шоирлари шеърияти ҳам асосан давр руҳини акс эттирганлиги билан аввалги шеъриятдан ажралиб турарди.
Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Йўлдош Эшбек ва бошқа шоирларнинг шеърлари турли услуб ва йўналишларда ёзилган бўлса-да, улар ижодида мазмун ва ғояни яхлит тадрижий босқичларда кўрамиз. Уларнинг илк шеърларида ижтимоий мазмундаги шеърлар у қадар кўзга ташланмаса-да, кейинчалик Ватан ва миллат мавзуси асосий ўрин тутди . Хусусан, Ш.Раҳмоннинг 70-йиллардан 80-йилгача бўлган даврдаги ижодида ёш юракнинг соф туйғулари табиат манзараларига қиёсан тасвирланди.
Саҳар турдим, қуёшни кутдим,
Шудрингларга чайдим юзимни.
Булоқларга лабимни тутдим
Ва борлиқда кўрдим ўзимни…

Кўзларимдан тошди шуурим,
Тўлиб кетди бағримга наво.
Мангуликдай туюлди умрим,
Мангуликдай туюлди дунё…
Шоир лирик қаҳрамони мўъжизаларга тўла дунёни бор гўзаллиги билан ўзига сингдирар экан, ундан умрбоқийлик туяди. Дунёнинг мангулиги туганмас куйдек некбин орзулар оламига уни ошно этади. Айни кечинмалар Х.Даврон, У.Азим ва бошқа шоирлар шеърларининг ҳам мавзу-мундарижасини ташкил этарди. Сир тўла дунёнинг шеърга эврилиши бу авлод шоирлари ижодини илк даврида она табиатнинг гўзаллиги-ю бахтли болаликнинг орзулар оламидан олинган беқиёс тимсоллар воситасида куйланишида ёрқин кўринади.
70-80-йиллар авлоди ижодида сохта ватанпарварлик, шиорбозлик, маддоҳлик, ҳамду санолар ўқиш деярли сезилмайди. Чунки бу даврдаги ижтимоий-сиёсий шарт-шароит, жаҳон миқёсида тезкорлик билан қулоч ёзишни бошлаган глобаллашув жараёни, ўз навбатида, ижод аҳлини ҳам янгича фикрлашга ундади, санъат ва адабиёт соҳаларида 70–80-йилларда кечган ўзгаришларнинг моҳиятини шу давр билан боғлиқ янгиланишлар ташкил қилди.
Бу давр шеъриятида ижтимоий мавзу фаол кўриниш олган бўлса, бунга асосий сабаб ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар: воқеаларнинг кескин тус олиши, собиқ шўро давлатининг қайта қуриш ва ошкоралик сиёсати, иттифоқдош республикаларнинг аста-секинлик билан ўз мустақилликлари сари қадам-бақадам бориши ва ушбу мураккаб жараёнда шеъриятнинг, умуман, адабиётнинг жамиятни ҳаракатлантирувчи кучларнинг олдинги сафида бўлишидир.
Хулоса қилиб айтганда, 20-йиллар авлоди шеъриятида қўлдан кетаётган ватан қайғуси қанчалик ўртаниб куйланган бўлса, 70–80-йиллар шеъриятида ватан мустақиллигини, эрк ва озодликни қайта қўлга киритиш ғояси баралла янгради. 20-йилларда зулм қанчалик қасди-бастига олса, шеъриятда айтилмоқчи бўлган фикр рамз ва тимсолларда йўғрилиб, тагмаъно ичига сингдирилиб куйланди. 70–80- йиллар шеъриятида эса тимсол ва мажозлар орқали ифодаланган, тагмаъноларга сингдирилган ватан мавзуси тобора очиқ-ойдин намойишкорона ифода топиб, шеър баъзан бадиий равонликдан кўра оҳангдор нутқ шаклида ҳам намоён бўла бошлади. Ш.Раҳмон ва унинг сафдошлари ижоди бунинг ёрқин мисолидир.

Nigora Umarova
12.09.2012, 09:34
12 sentyabr - Shavkat Rahmonning tavallud kuni.
Soat 15.00 da Yozuvchilar uyushmasida shoir xotirasiga va uning yangi nashr etilgan kitobiga bag'ishlangan tadbir bo'lib o'tadi.
.Shoir muxlislari tadbirda shoirning oila a'zolari yoki do'stlari dastxat chekilgan yangi kitobni xarid qilib olishlari,xotiralar va she'rlar eshitishlari,o'qishlari mumkin.

Nigora Umarova
12.09.2012, 18:10
Bugun O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasida shoir Shavkat Rahmonning "Abadiyat oralab" she'riy to'plamining taqdimoti bo'lib o'tdi. tadbirda xalqimizning ardoqli ijodkorlari, shoirning do'stlari, oila a'zolari, shogirdlari, yosh ijodkorlar ishtirok etishdi.

https://img.uforum.uz/images/zavuqwb4381533.jpg

https://img.uforum.uz/images/tldlocp7568356.jpg

Taqdimot marosimida shoir Sirojiddin Sayyidning bir gapi yoqdi: "Yosh shoirlarimiz hali siyohi qotmay turib she'rlarini kitoblarda chop ettirmoqdalar. She'r daftarda bir-ikki yil yotib uni o'qigan ijodkor o'sha paytdagi dardini qaytadan his qilsa badiiy jozibasi ortadi. Shavkat Rahmon she'rlarida so'z mas'uliyatini chuqur anglagan shoir edi..."

Nigora Umarova
12.09.2012, 18:19
https://img.uforum.uz/images/ooibimf1669176.jpg

Шоирлик касб эмас, шеър ҳам ботмон-ботмон ёзилавермайди. Ёзилиш сабаби бор, вақти-соати бор. Шеър буюк севинчдан ёки буюк фожиадан дунёга келади, танҳоликда яралади, танҳоликда ўқилади.

****
Башар фожиасини, миллат фожиасини билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир.

***
Ишқ бошқа, ҳавас бошқа. Дард бошқа, оғриқ бошқа.
Ишқсизларга ишқингиздан гапирманг, дардсизларга дардингиздан гапирманг. Фойдаси йўқ.

***
Ҳар қандай мамлакатни юксалтирадиган ҳам, ер билан яксон қиладиган ҳам одам эканини унутмайлик. Эътиқодли, имонли кишиларимизни асраб-авайлашни ўрганайлик.

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
15.09.2012, 09:45
...boring, qorli tog'larga:
bir shoir yotibdi, deng
Xudoning hovlisida...
Osmon to'la havolar
faqat menga yetmaydi...

Shavkat Rahmon

Тomchidil

Shаvkаt RAHМON хotirаsigа

Goh yerdаn, goh ko’kdаn nimаdir kutdim,
Nihoyat qutuldim qаyg’u, qo’rqishdаn.
Emrаnib, sog’inib shu kungа etdim,
O’lmаy o’tib oldim yanа bir qishdаn.

Мengа hаm аtаlgаn bir qаtim nur bor,
Hаvo bor – to’ldirdim ko’krаklаrimni.
Yanа etib keldim o’zinggа, bаhor,
Oftobing isitdi suyaklаrimni.

Bo’ldi, аdo bo’ldi tizginsiz quvvаt,
Endi sig’inаrmаn men o’z g’oyamgа.
Endi o’z yog’imdа qovrilgum fаqаt,
Sаlom bergum fаqаt men o’z soyamgа.

Мeni kechiringiz, o’qimаs, mаyli,
Birovgа yoqmаsа g’аmаngiz so’zim.
Bildim, qutqаrolmаs odаmni odаm,
Agаr qo’l cho’zmаsа Allohning o’zi.

Тuproqning хush isi, qushlаr chug’uri,
Маysаlаr shiviri dilimgа yaqin.
Тug’ilgаn hаr kishi dаm o’tgаn sаri
Sekin borаverаr o’limgа yaqin.

Тug’ilmаgаn - o’lmаs, o’lаr – tug’ilgаn,
Тug’ilgаn oningdаn yoy tortdi tаqdir.
Кo’z ochgаn zаhoting bir o’q otilgаn,
Umring – shu o’q kelib topgunchа vаqtdir.

Zаmin ketib borаr sаmodа o’qdаy,
Мen hаm borаyapmаn omonаt, giryon.
Nimаdir kutаrmаn yerdаnmi, ko’kdаn...
Yetib olsаm edi yozgаchа omon.

Abdulkarim Bahriddin

Nigora Umarova
19.09.2012, 11:08
Do'stlarim
ajoyib, mehribon,
aqlli, xushchaqchaq kishilar,
yurakdan kulishar,
kulganda
ko'zlari g'alati qisilar.
O'zimni,
Aybladim o'zimni,
necha bor ularni oqladim.
Ko'nglimda gavharday porlagan
pokiza tuyg'uni saqladim.
Saqladim
ularning zarblari
goh ayrib qo'ysa ham hushimdan,
goh tulki,
goh bo'ri shaklida
sharpalar kirsa ham tushimga.
Sobitman,
qaytmasman yo'limdan,
hali ko'p sinovga yarayman,
har kuni do'stlarni ko'rganda
mo'jiza ko'rganday qarayman.

Shavkat Rahmon

Nigora Umarova
26.02.2013, 18:12
https://img.uforum.uz/images/gqsgsed3001622.jpg

Ушбу китоб Шавкат Раҳмонни эслашлардан, ёдга олишлардан, қўмсашлардан, соғинишлардан туғилган китоб бўлибди. Мириқиб, ҳар бир жумласини "симириб-симириб" ўқидим. Шавкат Раҳмон деганда инсоннинг кўз олдига тоғлар тошини майда-майда қилиб сўзга айлантирган, сўз масъулиятини ўлимдан ҳам кучли деб билган ҳақиқатпараст, сўзни қилич каби тик кўтарган шоир келади. Китоб адабиётнинг чин мухлисларига бағишланган ажойиб туҳфа бўлибди. Туҳфани тайёрлаган ва каминага тақдим этган шоир Турсунбой Адашбоевга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Nigora Umarova
26.02.2013, 18:22
Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш эса ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир. Турли-туман давраларда ёши бир жойга бориб қолган невара-чеварали кишиларнинг муҳаббат тўғрисидаги шеърларидан безганмиз. Тугмачадек оғизларини ўйнатиб, "севгилим мен сени ташлаб кетаман" деб ҳайқирган безбетгина "луччак" ойимқизларнинг фироғидан куйганмиз. Ё тавба! Ҳазрат Навоий ҳам невараси тенг қизалоқларни бир жойга йиғиб, "Муҳаббат боғида судралиб юрдим" деб шеър ўқиганмикин? Ҳамма ёмон кўрган феодализм даврида, аёллар, аёл шоираларимиз "севгилим" сўзини ишлатганмикин?! Бизларнинг шеър тўғрисидаги, шоир тўғрисидаги тасаввуримиз бузилмаганми, шеърий санъат йўқолмаганми, азалдан заҳар ва асал омухтаси бўлган тилимиз кўча тилига, бозор тилига айланиб қолмаганми?

Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
27.02.2013, 17:31
Шоирнинг хотини

Таништирган чоғда, одатга кўра,
Қистиришиб мансаб ёки зотини.
Уни таништириб дерлар:
-Манзура...
Шавкат Раҳмоннинг хотини!

Бағрига ёйилар фахртаъм ҳузур,
Гарчи
Тирноқ қадар келар ёш тўлиб.
Янги танишига боқар у мағрур,
Эркаги бор уйнинг бекаси бўлиб.

То эри эркакдек яшаган экан,
Аёлга бу бахтдир,
Мансаб, мол-дунё...
Лек "Фалон хонимнинг эри шу" деган-
Довруғдан эркакни асрасин Худо!

Анвар Обиджон

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:10
Давр руҳидаги доминант хусусиятлар одатда шу даврда яшаган инсоннинг умумий кайфиятини белгилайди. Зеро, у ёки бу жамиятга тегишли кишининг хаёли ҳар қанча учқур бўлмасин, у ўз даврининг кўринмас ришталаридан батамом узилиб кетолмайди. Шу маънода ХIХ асрнинг қарийб иккинчи ярмидан ХХ асрнинг сўнгги ўн йилига қадар давом этган узун муддат ҳар хил шаклларда турланишига қарамай, моҳиятан истибдод даври бўлди. Ва бу истибдодни англаб етган шоир хоҳ у, хоҳ бу кўринишда бўлсин, қатъи назар, озодликни куйлади, истиқлолга етишни орзу қилди, халқни шунга чорлади. Чунончи, аср аввалида Чўлпон «Кишан кийма бўйин эгма, Ки сен ҳам ҳур туғилғонсен!» деб ҳайқирган бўлса, аср поёнига яқинлашганда Шавкат Раҳмон «Сурилар бу темир пардалар, Истибдоднинг туғлари қулар» деб башорат қилди.
Бугунги кун юксаклигидан нафас олаётган айрим замондош чўлпонлар ва шавкат раҳмонлар ёнган оловни унчалик ҳис қилмас, балки. Агар шундай бўлса, оғир дардга чалинган бемор аҳволи руҳиясини тасаввур қилиш мумкин. Шундай дардга дучор бўлган Шавкат Раҳмон ўзининг энг сўнгги шеърларида:
Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
Кўзимда бир томчи ёш
Сойлар ювса кетмайди,[1] (http://uforum.uz/#_ftn1)
деб ёзди. Чуқурроқ мушоҳада қилиб қарасак, миллатни ўз ҳолига қўймаган истибдод ҳам ана шундай бир дардки, у туфайли пайдо бўлган бутун бошли халқ кўзидаги ёшни уммонлар ювса ҳам кетмайди. Уни бу дунёда ювиб тозалайдиган фақат битта — истиқлол суви бор, холос. Истиқлол сувига етгунга қадар эса шоирнинг дарди аримади, кўнгли тўлмади. Шунинг учун ҳам Шавкат Раҳмон «Шеърларингда бахт сўзи кам учрар деган дўстимга» деган шеърида
Бахтиёрман деган биргина сўзни
айтиш учун керак қанча куч, чидам,
гарчи бахт сўзларнинг энг ёқимлиги,
гарчи турса ҳамки тилнинг учида.
Оғир ботмасмикин
бу сўз кимгадир,
тегиб кетмасмикин оҳ-воҳларига,
қандоқ бардош бериб
яшайман кейин
бахтсиз кимсаларнинг нигоҳларига.
Аввало, бу сўзни ўзгалар айтсин,
айтсинлар кўзлари қувончга тўлиб.
Элнинг бахти учун умрини тиккан
Шоирлар айтмасин биринчи бўлиб.
Бу сўзни бир умр айтмай яшадим.
деб ёзадики, биз англаймиз: «бахтиёрман» деган сўзни айтиш учун ҳали шоирнинг кўнгли тўлган эмас. Бошқа бир шеърида Шавкат Раҳмон «уриниб-суриниб, сира тўлмаган бир кўнгил қолади қолса ҳам мендан» деб битади 1983 йилда.

[1] (http://uforum.uz/#_ftnref1) Шавкат Рахмон. Сайланма. Тошкент.Шарқ.НМАК.1997. Б 372

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:12
Албатта, юқоридаги шеърларни янада кенгроқ маънода, масалан, фақат истиқлол дардигина эмас, балки умуман, дунёга келиб-кетаётган ҳассос кўнгилнинг савоб ва гуноҳ, эзгулик ва ёвузлик, фараҳ ва изтироб ўртасидаги мушоҳадалари ўлароқ ҳам талқин қилса бўлади. Шунга қарамай, Шавкат Раҳмон шеъриятида истиқлол ғояси марказий ўринлардан бирини ташкил этади. Унинг «Шавкат Раҳмон деган бир ўжар шоир, бир куни қайтадан яраладими? Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб, сайладим сўзларнинг сараларини. Ҳар бир сўз юз сўзнинг ўрнини босар — Ватан Халқ Жасорат Кураш Озодлик» [1] (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=796746#_ftn1)деб ёзиши бежиз эмас. Чунки бу сўзларнинг ҳар бири шоир ҳаёти маъносини ташкил этгани ҳақиқат
Хўш, бундай журъаткор шеърият қандай пайдо бўлди, ҳар ҳолда ўз-ўзидан бино бўлмагандир? Ахир Шавкат Раҳмон ёлғиз эмасди. Истиқлол ғояларини, Ҳақиқатни ўзларининг рамзий шеърларига сингдирган бутун бошли авлод шаклланиб улгурганди 80-йилларда: Усмон Азим, Хуршид Даврон, С. Рахмон.
Назаримда, урғуни аввало, масаланинг назарий томонига қаратмоқ керак. Яъники қаердаки, истибдод бор экан, унга қарши исён, норозилик албатта туғилиб, ўсиб келаверади. Истибдод қанча зўрайса, норозилик ҳам шунча кучаяди. Фақат ҳамиша ҳам ошкора эмас, балки шароитга қараб, кўпинча эса пинҳона. Шавкат Раҳмонлар шеърияти ана шундай гизли исённинг бир кўриниши, рамзий шакли эди. Чунончи Шавкат Раҳмон юрт хоинларига тарихий шахс Маҳмуд Торобий тилидан шундай дейди:
Жоним - жигаримсан,
Сен-да одамсан,
лоақал кўзингда бир ёш кўрсайдим,
лоақал қовушиб қолган қўлингда
ёвларга аталган бир тош кўрсайдим.
...Сени алқадилар
кифтингга қоқлаб,
мақтовлар ёғилди оққуш паридай.
Мен эса йиғладим эна-еримнинг
топталган қоронғи оғушларида...(1983)[2] (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=796746#_ftn2)
Қолаверса, 70-80-йилларга келиб сиёсий-мафкуравий иқлимнинг бироз мўътадиллашгани боис собиқ империядаги Умумий Катта Ёлғонга қарши кўзи очиқ, ҳақиқатпарвар зиёлиларнинг, айниқса, ижодкорларнинг адабиёт ва санъатнинг ўзга соҳалари воситасидаги кураши янги босқичга кўтарилди. Шавкат Раҳмонлар авлодининг зўр бериб Ҳақиқат, Ватан, Жасорат, Озодлик ҳақида куйлай бошлаши ана шу Катта Курашнинг бир парчаси ўлароқ намоён бўлди. Бунинг учун тарихий асослар ҳам мавжуд бўлиб, бу асос, аввало, жадидларнинг ватан озодлиги йўлидаги курашлари билан, хусусан, Чўлпон билан, унинг исёнкор шеърияти билан, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Рауф Парфилар анъаналарини давом эттириш билан боғлиқ ҳам эди. Инчунун, Чўлпон ва Шавкат Раҳмонлар шеъриятидаги ҳамоҳанглик айнан шу ердан туғилди. Улар ижтимоий дардни куйлаш нуқтаи назаридан бир-бирига яқинлашиб келади. Бироқ уларда тафовутли жиҳатлар ҳам мавжуд: Чўлпон шеъриятида ҳамма нарса айланиб келиб юрт озодлиги муаммосига тақалаверади. Унда ҳатто гул ва ёр ҳақидаги шеърлар ҳам охир-оқибат Ватан ҳурлиги ҳақидаги орзу-армонларга йўғрилиб кетаверади. Яъни Чўлпон шеърияти ўзининг ибтидосидан интиҳосигача асосан юрт озодлиги қайғусига бағишлангандир. 70-йиллар авлодида, хусусан, Шавкат Раҳмонда ибтидо ҳақиқатдир.

[1] (http://uforum.uz/newreply.php?do=newreply&noquote=1&p=796746#_ftnref1) Шавкат Рахмон. Сайланма. Тошкент.Шарқ.НМАК.1997. Б 203

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:13
Кўзингизни очинг, қўрқманг,
зиёдан қамашсин, оғрисин, майли,
майлига яшамак бўлсин қийинроқ
очиқлиги туфайли,[1] (http://uforum.uz/#_ftn1)
деб ёзади энди-энди катта турмушга кириб келаётган 24 ёшли шоир. Ва у умрнинг охирига довур ана шундай – ҳақиқатни айтиб, унга интилиб, очиқ кўзлар билан яшаш ўгитига содиқ қолди. Ва мана шу очиқ кўзлар – ҳақиқатни кўришга бўлган бетийиқ эҳтиёж шоирга кўрсатдики, у яшаётган мамлакат азим бир Ёлғоннинг чангалида қолган, атрофда эса вабо, бўҳтон ва ҳирсга муккасидан кетган одамлар тўлиб-тошган экан... Шунда очиқ кўзлар яна бир нарсани ғира-шира илғади: шоир мансуб бўлган миллат асоратда, юрт-Ватан истило қилинган эди. 1980 йилда ёзилган бир шеърида Шавкат Раҳмоннинг йиллар қаъридан тошбўрон ва қирғинларга йўлиқиб келаётган минора қисматидан ҳикоя қилади. Ва айтадики, тўплар ўқидан миноранинг бош қисми учиб кетган бўлсада, жони шарқона безаклар битилган исмида омон қолган ҳамда ҳар йили унга лайлаклар ин қуради. Шеър қуйидагича якунланади:
Бу йил ҳам минорда, ҳайрият,
шарқона безаклар сўнмабди.
Минорнинг бошига бу йил ҳам
Ҳайрият, қарғалар қўнмабди.
Адабиётдан, умуман, санъатдан озгина хабари бор кишики бор, ушбу шеър мажозий бўлиб, у ўз тагқатламларида ўзга маъноларни ҳам яшириб турганини ортиқча қийинчиликсиз тушуна олади. Таъбир жоиз бўлса, шеърда акс этган минорани халқ, унинг сўнмаган шарқона безакларини ҳали йўқотилмаган миллат қиёфаси, қарғаларнинг минора бошига қўнмаганлигини озод келажакка бўлган умиднинг рамзи ўлароқ қабул қилса ҳам бўлади. Бундай рамзий шеърни бугун - 2000 йилда ёзиш ва уни талқин этиш шоирдан ҳам, мунаққиддан ҳам ортиқча қаҳрамонликни талаб қилмайди. Бироқ қарийб 20 йил аввал - 1980 йилда, яъни империя айни кучга тўлган маҳалда ёзиш ва ундан-да муҳимроғи, шеърда акс этган маънони англаш даражасига кўтарилиш осон иш эмаслигини тан олиш ҳам мардлик саналади.
Бу каби далиллар шуни исбот қиладики, халқимиз 1991 йил 1 сентябрда расман қўлга киритган муқаддас истиқлол учун ҳақиқий кураш аслида анча олдин - аср аввалидан бошланган бўлиб, 70- ва айниқса, 80-йилларга келганда адабиёт мисолида ўзининг янги босқичига кўтарилган эди. Шавкат Раҳмон шу жараённинг кўзга кўринган энг истеъдодли вакилларидан бири бўлиб майдонга тушди ва умрининг охиригача ана шу миссиясини матонат билан адо этди.

[1] (http://uforum.uz/#_ftnref1)

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:14
Кўринадики, истиқлол ғояси шоирнинг ҳақиқат сари сафари асносида туғилиб, вояга етгандир. Чўлпоннинг ҳақиқати юрт озодлиги эди, унинг йўли ҳам, манзили ҳам асосан шундан иборат эди, Шавкат Раҳмонда эса истиқлол қайғуси ҳақиқат томон элтувчи йўлнинг бир бўлаги ўлароқ намоён бўлади.
Шавкат Раҳмон «ҳақиқати»нинг парчаларидан бири Ватандир. У 1975 йилда шундай ёзган эди:
Жойлашгансан шунчалар чуқур...
Ўз тубига яширган юрак.
Сенга етиб бормоқлик учун
Узун умрим етмаса керак.[1] (http://uforum.uz/#_ftn1)
Шоир ўзининг 25 ёшига қарамай, Ватан инсоннинг юрагидан, юрагида бўлгандаям унинг туб-тубидан бошланишини идрок этади. Лекин ҳали Ватанни тўла-тўкис англаб етмаганини ҳам ошкор этишдан тортинмайди: «Сенга етиб бормоқлик учун Узун умрим етмаса керак». Сенга етиб бормоқлик, дегани Ватанни тушуниш деганидир. Шоир камтарлик қилиб Ватанни тушунмоққа узун умрим етмаса керак, деб ёзади. Шоирнинг умри эса афсуски, узун бўлмади. Бироқ у ана шу қисқа умри давомида Ватанни энг теран, энг нозик ва энг яқиндан тушунган, ҳис қилган зиёли шоирларимиздан бири даражасига кўтарилди, дея оламиз.
Шоир 1984 йилда битилган шеърида ҳақли равишда қуйидаги мисраларни битади:
Мен ором борлигин унутиб қўйдим,
Бағримга чақинлар тегди дафъатан.
Сендан-да улуғроқ нарса йўқлигин
сочим оқарганда англадим, Ватан!
Шоирнинг сочи оқарганда у 34 ёшда эди. Бу ҳали навқирон ёш. Лекин шоир уни «сочи оқариш» сифати билан белгилаяпти. Чунки у Ватанни яна-ям аввалроқ англаш керак эди деб билади.
Бунча кеч англадим,
Нега бунча кеч...
англасам лоақал ўттиз йил аввал,
лоақал туғилмай туриб англасам...
Кўрган бўлармидим сени мукаммал.
Қаранг, шоир Ватанни ҳали гўдаклигидан англаб етмаганидан афсусда. У ўттиз тўрт ёшида англаганларини 4 ёшимда англасам нима қиларди, дея ёнмоқда. Бу Шавкат Раҳмон кўксида Ватанга бўлган буюк муҳаббатдан далолат эмасми? Айни пайтда шуни алоҳида қайд этиш керакки, шоирнинг шеър ёзилмасидан олдин ва шеър ёзилган пайтдаги Ватан ҳақидаги тасаввурлари бир-биридан фарқланган бўлиши мумкинми? «Нақадар кечикиб англадим сени» дейди шоир яна қуйироқда. Нега кечикиб? Ахир у ўзининг биринчи китобининг илк шеърини «Ватан» деб номлаганди. Қолаверса, унинг кўплаб шеърлари она-диёрнинг у ёки бу шаклдаги тараннумидан иборат бўлиб келди. Ахир бир марта ҳам «Ватан» сўзи ишлатилмаганига қарамай, шоирнинг қуйидаги шеъри Ватан ҳақидадир.
Унутганим йўқдир ҳали
Ўрикзорни, асов сойни.
Сой бўйида овлоқ, холи
Бақатерак ўсган жойни.
Унутмадим ҳали-ҳали
Муздаккина зилол сувни.
Тол тагида шом маҳали
Унутилган икки кувни.
Ёдимдадир илиқ пичан,
Кулгуларинг эди сўлим.
Бўсаларга тўлган кеча...
Соч силаган титроқ қўлим.
Соғиняпман тўйиб-тўйиб
Бақатерак ўсган жойни,
Оппоқ кеча, ялпиз бўйи,
Ярқираган тўлин ойни... (1972)

[1] (http://uforum.uz/#_ftnref1)

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:15
Шавкат Раҳмоннинг бунинг сингари хотира билан, табиат манзаралари билан боғлиқ жудаям кўп шеърлари борки, уларнинг аксарият қисми моҳият эътибори билан Ватанни куйлайди. Бироқ у 1984 йилда ёзилган «ҳали бирор ишни уддаламадим» деб бошланувчи шеърида Ватанни кечикиб англаганидан куйинади. Хўш, нега? Ахир, шоир бутун умр Ватанни куйлади, унинг оғриқларини, дардларини ошкор этди, уни севишга чорлади-ку? Нега энди сочи оқарганда «Нақадар кечикиб англадим сени» дея ўртанмоқда?..
Гап шундаки, Шавкат Раҳмон шўролар замонида туғилди, шўро манфаатини ҳимоя ва ташвиқ қилган муҳитда ўсди, вояга етди. У ҳаётининг қайси бир паллаларида деярли ҳамма қатори шўро мафкурасини тўғри деб билди, унга самимий ишонди. Бинобарин «Шоиранинг саволи» деган шеъри худди шу ишончнинг меваси сифатида дунёга келган, деса бўлади. Шеърда ҳамма жойда - йўл бўйларида тез-тез учраб турган Ленин ҳайкалига кўзи тушган қизининг «нега шунақа?» деган саволига шоир жавоб бериб айтади:
Қизим, ҳали ёшсан,
Англарсан ҳали,
бу йўллар - мошинлар юргувчи йўлни,
бу кураш йўлидир,
толе йўлидир,
Ленин бу йўлларда турмаса бўлмас...
Бугуннинг имконларидан келиб чиққан ҳолда шоирни юқоридаги каби шеърлари учун танқид қилиш, ҳатто уни қоралаш, айблаш қанчалик осон бўлса, шунчалик жоҳилликдир. Аксинча, бундай вақтларда ўша давр руҳини, шу даврнинг фарзанди – шоирни, унинг ҳолини тушунишгина тарихий ҳақиқатни кўз ўнгимизда қайта тиклаши мумкин. Ҳақиқат шундан иборат эдики, шўро империяси ўз ҳудудини чиқиб бўлмас тўсиқлар билан ўраб ташлаган эди. Унда яшаётган инсон учун дунё гўё совет давлатидан иборат эди. Ташқаридаги ҳаёт эса таҳликали, у ерда инсон бир-бирига душман, одамлар очлик ва қашшоқликдан ўлиб кетмоқда... дея уқтириларди. Бу янглиғ ташвиқот ҳар қандай кишига таъсир қилмай қолмас эди. Ахир Абдулла Ориповнинг ўша машҳур «Тилла балиқча» шеъри бежиз ёзилмаган. Шеър маъноси шундайки, бутун умри ушоқ еб ҳовузда ўтган балиқча ўзи истиқомат қилаётган ҳовузни бутун дунё деб билади. Инсон ҳам худди шундай: шўро даврида туғилиб, унинг мафкураси таъсирида улғайган аксарият одамлар учун гўё дунёда ўзлари мансуб бўлган тузумдан одилроқ бошқа тузум йўқ эди. Бироқ Шавкат Раҳмон сингари оташқалб шоирларнинг хизмати шундаки, улар тузумни бирданига ва бутунлай инкор этмаган бўлсалар-да (бунинг учун тарихий вазият ҳали пишиб етилмаган эди), ундаги қусурларни - бошқалар кўрмаган, кўролмаган, балки кўришни хоҳламаган нуқсонларни кўра билдилар ва ошкор этдилар. Шунинг учун ҳам биз Шавкат Раҳмон шеъриятини моҳиятан ҳар нарсадан олдин Ҳақиқатнинг кўзларига тик қараш шеърияти деб айта оламиз. Агар у ўша вақтда шўролар мафкурасига сидқидилдан ишонмаганда эди, шеърида «Софдиллар Ленинга юзма-юз турар» деб ёзмасди. У ҳаётдаги-амалдаги ноҳақликларни, жирканч ишларни кўргани ҳолида назарияда Ленин ғоялари тўғри деб ишонгани учун ҳам «Шоиранинг саволи» (1983) шеърини ёзган деб айтса бўлади. Бироқ яна таъкидлаб айтиш жоизки, бунинг учун шоирни қоралаш эмас, балки тушуниш йўлидан бориш зарур.

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:16
Энди китобнинг бу юзидаги — 11 саҳифадаги шеърга эътибор беринг:
Елкамда
Қақшаган асрлар юки:
Кишанлар,
Фарёдлар,
Сўнгсиз урушлар...
Мен қадам ташлайман чайқалиб, секин,
Ориқдан юзларим буришар...
Йиқилмак,
тўхтамак мумкинмас!
Қаерга бўлса ҳам юрганим яхши...
Менинг ҳар қадамим муқаддас,
Ўлимга қарши. (1976)[1] (http://uforum.uz/#_ftn1)
А.Михайловга бағишланган бу шеър ҳам ўша йили — 1976 да ёзилган. Лекин унда шоир «Елкамда қақшаган асрлар юки: Кишанлар, Фарёдлар, Урушлар...» демоқда. Демак, у ҳуррият олами — кўнгилдан ер юзига тушиб, унинг ҳолига назар ташламоқда. Ва талай муаммоларга — ҳаётнинг реал зиддиятларига рўбарў келмоқда. Нафсиламрини айтганда, биз таниган, тўғрироғи, бизга ўзини танитган шоир — Шавкат Раҳмон айнан шу ердан бошланади. Яъни Шавкат Раҳмон деб аталган ва ХХ аср ўзбек адабиётида ўзига хос ўрин тута билган шоир ҳар нарсадан олдин жамиятдаги ижтимоий адолатни тиклашга интилган, бу йўлда ёниб-куйиб ижод қилган ҳақиқатпарастдир.
Шоирнинг иккинчи — «Юрак қирралари» тўплами юқоридаги бир фикримизни яхшигина инкор этган каби ўз бағрига кўпроқ табиат лирикасини жо қилган. Юқорида биз Шавкат Раҳмон - ижтимоий адолат куйчиси, деб ёзгандик. Мазкур китобчада эса бу руҳдаги шеърлардан кўра яна фалсафий мушоҳадалар билан тўйинган, ўйчан лирикага ҳам дуч келамиз.
Умуман, шоирнинг ҳамма тўпламларида турли мазмун ва мавзудаги шеърларни истаганча топиш мумкин. Демак, Шавкат Раҳмон кўпқиррали шоир: у — табиат шоири, у — фалсафа сўқийди, у — ижтимоий адолат ҳимоячиси, у — муҳаббат куйчиси...
Шоирнинг ўзига қўйиб берсангиз эса,
Рубобий шеър ёзсам...
Қайтсам бир нафас...
Ҳамиша мусаффо чашмани кўрсам,
Қорайган чўққилар қорига қараб,
бир нафас хаёлчан ўсмирга дўнсам...
дейди. Шоир бу ўринда нафақат ўсмирлигига дўнмоқчи, айни дамда яна у рубобий шеърлар ёзиш имконига — гунафша атирли тансиқ туйғуларига ҳам қайтмоқчи. Чунки аслида шоирнинг табиий ҳолидан — кўнгил истагидан келиб чиқадиган шеърлар айнан рубобий шеърлар эди. Бироқ у
Яшил шажар эдим...
Қандоқ соғиндим...
кўзимни яшнатса рубобий ранглар.
Қайси бир дунёга бунча оғриндим
дилимни қаритди бесамар жанглар, —
дейди азобланиб.
Ҳа, мана Шавкат Раҳмонни бошқа кўйларга судраб кетган Сабаб! Уни ўз ҳолига қўймаган, рубобий шеърлар ёздирмаган куч! Уни шоир «бесамар жанглар» деб атамоқда. Нима эди ўзи бу жанглар?
Мен жангчи эмасдим,
Мен шоир эдим,
ниҳоят шоирдан кўра зобитман,
ҳар нафас мусулмон миллатни дедим,
нафсига куйганлар келди оқибат.
Ҳаромни хуш кўрган маслакфурушлар
зиғирдай ҳимматин қилганда миннат,
япроқдай сарғардим буюк урушда
мусулмон йўқ эди,
йўқ эди миллат.
Дарҳақиқат, Шавкат Раҳмон жангчи бўлиб эмас, шоир бўлиб туғилганди. Лекин ҳаёт уни шундай чиғириқлардан ўтишга мажбур этдики, натижада шоирнинг ўз тили билан айтганда «ниҳоят, шоирдан кўра зобит»роқ бўлиб қолди. Чунки ҳақиқий шоир ўз давридан чекиниб, бутунлай узлатда умргузаронлик қила олмайди. Бунга унинг айнан шоирона қалби, ватанпарварлик туйғулари билан лиммо-лим виждони изн бермайди. Оқибат «атроф билан ёнма-ён юришга» мажбур қолган шоир атрофни бор бўй-басти билан кўра бошлайди. У ҳаромдан ҳазар қилмайдиган маслакфурушларга дуч келади, ёлғон ва фисқу фасодни ҳаётининг аъмолига айлантирган манфаатпарастларни кўради, мақтовни хуш кўрувчи бетайин кимсаларни, Ватанни сотиб кун кўришга ҳозир ватанфурушларни, хоинларни, қўрқоқ иймонсизларни... кўради. Буларнинг ҳаммаси шоирнинг ҳассос қалбини эзади, чўктиради, айни пайтда уни ғалаёнга келтиради. У жимгина қўл қовуштириб ўтира олмайди ва кўпинча рубобий шеърлар ўрнига ижтимоий-ахлоқий мавзуларга қўл уради, сўзни қуролга айлантириб жамиятдаги иллатларга қарши курашади. Шунинг учун ҳам шоир «япроқдай сарғардим буюк урушда» деб ёзади. Айни чоғда ёнимда «мусулмон йўқ эди, йўқ эди миллат» дея чўнг изтиробга берилади.

[1] (http://uforum.uz/#_ftnref1) Ш. Рахмон. Рангин лаҳзалар. Тошкент. .... Б 11.

zbest
28.02.2013, 14:18
"кидайтесь тапками", яъни тошбурон килсангиз килинг. лекин бу темадаги 90% катнашчилар "Синдром Глубинного Смысла (http://lurkmore.to/%D0%A1%D0%B8%D0%BD%D0%B4%D1%80%D0%BE%D0%BC_%D0%9F% D0%BE%D0%B8%D1%81%D0%BA%D0%B0_%D0%93%D0%BB%D1%83%D 0%B1%D0%B8%D0%BD%D0%BD%D0%BE%D0%B3%D0%BE_%D0%A1%D0 %BC%D1%8B%D1%81%D0%BB%D0%B0)" касалига чалинган инсонлар деб уйлайман :)

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:19
Хўш, буни қандоқ қабул қилиш ва талқин этиш мумкин.
Гап шундаки, озми-кўпми тафаккур қилиб, дунё ва инсоннинг чин моҳиятини англамоққа уринган кишики бор, алал-оқибатда тушуниб етадики, олам яратилгандан буён ундан битта буюк уруш кетаяпти - НАФС муҳорабаси! Шоир ҳам шуни назарда тутиб, «ҳар нафас мусулмон миллатим дедим, нафсига куйганлар келди оқибат» деб ёзади. Сўнгсиз давом этаётган урушнинг шафқатсизликларига таҳаммул этолмаган чоғларида эса алам билан «мусулмон йўқ эди, йўқ эди миллат» деб ҳам юборади. Чунки у гоҳ-гоҳ ўзини ана шу буюк урушда ёлғиз ҳис этади, чорасиз ва абгор қолиб эзилади.
Иккинчи ёқдан эса шоирни ҳақиқий шеърий илҳом қистовга олади, уни рубобий, яъни лирик шеърлар ёзишга ундайди. Оқибатда у ҳайқиради:
Рубобий саболар руҳимдан эсинг,
қайтадан уйғонсин илоҳий туғён...
Бироқ не кўз билан кўрсинки, шоирнинг рубобий шеърларга эш бўлиб шивирловчи, ҳатто уни дунёга келтиришда доялик қилувчи япроқлари қолмабди: улар буюк урушда бой берилибди, япроқлар ўрнида энди фақат улуғ жангларгагина яровчи қиличдай кескир шохлар қолибди:
Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир
бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон.
Қаранг, ҳаётнинг шафқатсизлигини: Ш.Раҳмон қандай шоир бўлмоқчи эди-ю ҳақиқатда у қандай шоир бўлиб етишди... Шундан кейин ҳам биз «йўқ, давр шоирга мавзу бермайди, ҳақиқий шоир бундан юқорида туради ва фақат у замонасига мавзу беради» дея оламизми? Йўқ, албатта. Шоир — чинакам шоир ҳам даврдан мутаассир бўлади, ҳам унга ўз таъсирини ўтказади. Ахир улуғ мутасаввифлар ҳам «Ҳақдан олиб халққа бераман» дейди. Ҳақдан олинадиган маърифат айнан ҳаётдан, одамларга аралашиб юришликдан, ижтимоий ва бошқа муносабатлар натижасидан мисқол-мисқол йиғилади-да.
Шавкат Раҳмоннинг навбатдаги тўпламлари «Очиқ кунлар»(1984), «Гуллаётган тош» (1985), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1987) номлари билан нашр этилди. Уларни мутолаа қилар экансиз, хаёлингизга «шоир ўзи ким? Умуман, шоирлик нима? Касбми, қизиқишми ё қисматми?» — деган ўйлар келади. Чунки биргина Шавкат Раҳмон шеърлари шуни кўрсатадики, шоир ўз шахсига алоқадор мавзуларда қалам тебратиб хумордан чиқадиган анчайин бир одам эмас, балки айни чоғда атрофни ҳам худди ўз ҳаётини кузатгандек кузатиб, унинг оғриқларидан дунёни хабардор этгувчи жарчи ҳам экан. Ажаб, унга нега керак бундай бош оғриғи? Бугун, оёғи ХХI асрга етган, ўзига мутакаббир замондош учун шоирнинг олам тўғрисидаги қайғулари бир қадар ғалати ва ҳатто кулгили туюлиши мумкин. Лекин шуни алоҳида урғу билан таъкидлаб айтиш лозимки, ушбу ҳол замондош савиясининг такомиллашиб, шоирникидан ўзиб кетганлиги билан изоҳланмайди. Аксинча, Шавкат Раҳмон деб аталмиш ва умуман, унинг каби жафокаш зиёлилар даражасига бизнинг ҳам яқинлашиб боришимиз айни муддао бўларди.
Бағри ёмон баттолларга бор,
Қаҳри ёмон қаттолларга бор;
Қон ялаган қассобларга бор,
Сўз ўйнаган каззобларга бор;
Иймонидан кечганларга бор,
Бор-йўғини ечганларга бор;
Нега менга келасан, эй дард,
Нега менга келасан, эй ғам!
Ҳа, дунёнинг борлиқ дарду ғамини чекиш шоирнинг зиммасида. Чунки у шунақа — оламнинг бир парчаси бўлиб туғилган, ўзини мудом шундай ҳис этади, бутундан айрилиб кетолмайди. Инчунун, бутуннинг бошқа четида пайдо бўлган оғриқ ҳам бунда акс садо бераверади.
Йигирманчи аср!
Мени ўйлама,
Тумшуғимга тиқма лираларингни,
Муҳтожларга бергин, камингни яма,
Шифола қонталаш яраларингни.
..Ўтинаман, Аср!
Ачинма менга,
Ўйлагин қисматлар ниҳоясини,
Халос эт, йилларнинг ғубори кўмган
Одамзод қалбининг троясини! (1976)

Демак, бу ўринда шоирлик ҳам қисмат, ҳам виждон амридир, Шавкат Раҳмоннинг ўз-ўзини ифода қилиш ва умуман, яшаш усулидир.

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:20
Ижодкорлик хусусида овруполик ёзувчи Жорж Оруэлл «Мен нима учун ёзаман?» номли мақоласида қуйидагиларни ёзади:
«Мен ёзишга мажбур этадиган тўртта асосий мотивни кўрсатиб ўтган бўлардим:
1. Тоза худбинлик. Ақллилик хуружи. Сен ҳақингда гапиришларини, ўлганингдан сўнг эса эслашларини исташлик, болалигингда сени пастга урган катталардан ўзиб кетишга интилишлик.. . Тахминан ўттиз ёшдан кейин шахсий иззат-нафс йўқотилади (кўпинча у индивидуалликка бой берилади) ва асосан бошқалар учун яшайдилар, зерикарли ишдан эса аста-секин бўғила борадилар. Лекин уларнинг орасида ҳамиша қобилиятли, қайсар шундай озчилик одамлар борки, улар охиригача ўз ҳаётларини яшаш иштиёқида ёнадилар. Ёзувчилар айнан мана шу гуруҳга тегишлидир...
2. Эстетик жазава. Олам гўзаллигини қабул қилиш ёки бошқа тарафдан сўз жозибаси, уларни аниқ такомиллаштириш салоҳияти.
3. Тарихий сабаб. Нарса ва воқеаларни қандай бўлса ўшандай кўриш истаги, ҳақиқатга тўғри келадиган далилларни қидириш ва уларни келажак авлодлар учун сақлаш...
4. Сиёсий мақсад. Дунёни муайян томонга йўналтириш, одамлар интилаётган жамиятга нисбатан уларнинг ўз фикрларини ўзгартириш истаги. Ва яна: ҳеч бир китоб сиёсий тамойиллардан батамом озод бўлолмайди, ахир ҳатто санъатнинг сиёсат билан иши йўқ, деган фикрнинг ўзи ҳам сиёсий нуқтаи назардир...»
Юқоридаги Жорж Оруэллнинг қарашларининг баъзилари билан баҳслашиш мумкин, айни пайтда улар асосан ёзувчига нисбатан айтилган бўлишига қарамай, кўп жиҳатдан ижодкорлик, хусусан, шоирлик моҳиятини ҳам очиб беради.
Энди масалани психологик томонига бир қур назар ташласак. Улкан швейцар психиатри ва мутафаккири Карл Густав Юнг инсоннинг оламга муносабатига кўра икки хилини алоҳида таъкидлайди.
Биринчиси — экстраверт тип.
Иккинчиси — интроверт тип.
«Агар инсон фикрлаш, ҳис этиш ва ҳаракатланишда, бир сўз билан айтганда объектив шароит талабларининг яхши ёки ёмон маънода бўлишидан қатъи назар, унга мослашиб яшаса, демак у экстравертдир» деб ёзади Юнг. Буни соддароқ қилиб айтсак ҳам бўлади: экстраверт тип шундай бир инсонки, унинг учун ташқи оламнинг, жамиятда ҳукм сураётган тартиботнинг талаблари бирламчидир. У ана шу талабларга бўйин сунади ва яшайди. Албатта унда ҳам субъектив нуқтаи назар бор, лекин ташқи муҳитнинг талаблари билан тўқнашганда ички фактор орқага чекинади. Экстраверт тип бутун муаммолари ечимини ташқаридан кутади.
«... Интроверт тип экстраверт типдан шуниси билан фарқ қиладики, - деб ёзади Юнг, - у объектга ва объектив факторларга асосланиб мўлжал олмайди, балки унинг учун бирламчи — субъектив факторлар бўлади». Яъни интроверт ўз ички дунёсининг амрларига бўйин эгиб, уларни рўёбга чиқаришига интилиб яшайди. Юнг яна айтадики, интровертга ҳал қилувчи омил объектив фактор бўлишлиги қанчалик тушунарсиз бўлганидек, экстраверт учун субъектив нуқтаи назарнинг объектив шарт-шароитдан устун туриши шунчалик куракда турмайдиган қарашдир.
Хўш, буларнинг Шавкат Раҳмонга нима дахли бор? — деган ҳақли савол туғилади. Гап шундаки, Шавкат Раҳмон — шоир, яъни ижодкор. Эътибор берган бўлсангиз интроверт тип моҳиятан ижодкор сийратига яқинлашиб келади. Ёки буни бошқачароқ айтиш мумкин: ижодкор ўзлигини намоён қилиб яшайдиган инсон бўлганига кўра ўз ички олами билан ҳисоблашиб борадиган зотдир. Бундай кишилар юқорида К.Г.Юнг айтганидек, интроверт типлардир.

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:20
Албатта, экстраверт ва интроверт типлар ўртасидан аниқ-тиниқ чизиқ тортиб қўйиш янглиш бўлар эди. Шунинг учун ҳам Юнг уларнинг ҳар бирини ўз ичида турли хилларга ажратади, яна таъкидлайдики, баъзан улар қоришиқ ҳолда намоён бўладилар.
ХХI асрга кириб келган замондошнинг аксарияти эса кўп жиҳатдан экстраверт типга, яъни ташқи факторларни бирламчи билиб, ҳаётини ана шуларга уйғунлаб яшайдиганлар хилига мансублигига кўра кўпинча Шавкат Раҳмонлар тутуми тушуниксиз, гоҳида ҳатто ғўрлик бўлиб кўринади. Чунки Шавкат Раҳмон ва унинг сингари ижодкорлар ўз ҳаракатларида, айтаётган сўзларида ҳамма вақт — ички, субъектив фактор — виждон амрига қулоқ тутадилар. «Шеър — шоирнинг ижтимоий виждони» деб сарлавҳа қўйганди Асқад Мухтор Рауф Парфининг «Сабр дарахти» номли тўпламига ёзган сўзбошисига. Шавкат Раҳмоннинг охирги китоби — «Сайланма»сига ёзган «Гул қаҳри» исмли сўнгсўзида эса Раҳмон Қўчқор ва Набижон Боқийлар қуйидагиларни таъкидлайдилар: Шавкат Раҳмон (таъкид бизники — У.Ҳ.) «ўзига ва ўзга қалбларга етган неки хўрлик, неки адолатсизлик бор — бефарқ бўлолмайди, мўлтираб туролмайди. У ҳар бир инсонга қалқон бўлгиси, қалбнинг ҳақ-ҳуқуқи учун жангга киргиси келади. У ўзининг нозик руҳини қай ерда кураш, қайси жойда ҳурлик ҳимояси бор — ўша жабҳага сафарбар этади. Ўзига ва маслакдошларига Фаустдан шиор танлайди: уни уйдан чиқаверишга, эшик тепасига михлаб қўяди: «Ҳар куни курашга чиққан инсон яшашга ҳақли!»
Унинг уринишлари нақадар самимий, ўтли бўлса, шунчалар содда ва тажрибасиздир. Ўзи жангга кирмоқчи бўлган майдонда ҳалол ва мард олишув ҳеч қачон бўлмаслигини, бу ердаги ўйин қоидалари — қоидасизликка, ғирромлик ва номардликка асосланганини ҳали англамайди. Унга олий ҳакам деб таништирилган Вақт қачондир фурсат келганда ҳам бу ерда янги олишув бўлаётгани боис чиқаражак ҳукмларга таҳрир киритишга мажбур эканини ўйламайди. Майдондаги қип-қизил тупроқнинг ҳар заррасида «куракка санчилган номард тиғидан» йиқилган баҳодирлар руҳи чинқираётганидан, уни бўлажак фириблардан огоҳ этаётганидан мутлақо бехабар. Қалб, жувонмард қисмат фақат пўлатдай тобланишни, ханжардай ўткирланишни орзу қилади, холос».
Нима, Шавкат Раҳмон дунёнинг ҳолидан, инсоннинг табиатидан бехабар гўлмиди? Йўқ, албатта. Юқорида мунаққид ва ёзувчи сўзнинг қуйилиб келишига эрк бериб, андак муболағага ўрин берганлар. Аслида Шавкат Раҳмондек зиёли шоирлар майдондаги олишув қандай олишув, қайси қоидаларга биноан ўтаётганини жуда теран англаган бўлиши керак. Бунга унинг биргина «Буқаламун билан учрашув» шеърини ўқиш кифоя. Ёхуд «Майдон таърифи» шеърига қулоқ беринг:
Ҳеч қачон ишонма —
Бу майдон маккор,
деб ёзади шоир ва майдонни таърифлай кетади:
Алвонлар — ажойиб,
Ҳаммаси — ёлғон,
Бу ерга инсонмас, келар жонивор,
Майдонлар тошида қорайиб қолғон
Милёнлаб алданган одам қони бор.
Бироқ ҳамма гап шундаки, Шавкат Раҳмон шахслик мақомидаги шоир эди, шахс — шоир эди. Бундай шоирларнинг бўлса — қисмати томонидан зиммасига юкланган ўз вазифаси бўлади. Бундай вазифа шахснинг субъектив дунёси билан чамбарчас боғланиб кетганига кўра, шоир ана шу ботиндагини реал дунёга тадбиқ қилмоққа уринади. Ёки ҳеч бўлмаса ўзини, ўз турмушини ботиннинг измига соламан, дейди. Бунда у ташқи муҳитнинг, темир қоидалари қаршисида титраб қақшамайди ёки ундан нусха кўчирмайди, унга тақлид қилмайди, эргашмайди. Чунки шахснинг ўз ахлоқи бор, у ана шу чегарадан бошига ўлим келсин, четга чиқмайди. Изчиллик билан вазифани адо этишда то ўлимгача давом қилаверади.

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:21
Шу ўринда Шавкат Раҳмон шеъриятига хос бўлган юқоридаги хусусга тағин бир урғу берсак. Шоирнинг талайгина шеърларида мумтоз адабиётдаги ағёр образи ижтимоий маъно касб этиб, бунинг устига турланиб — бўлакланиб келади. Чунончи номланиш ҳам шунга яраша майдалашган: нафсига куйган, маслакфуруш, иғвогар, номард, чумчуқ юрак, эшак суврат, тўнғиз калла, ҳирс ва таъма бандаси, бедил, қалби сўқир, фитначи, туҳматчи, қашқирлар галаси, ғофил, қаттол, баттол, жаллод ва ҳоказо. Тўғри, буларнинг айримлари (ғофил, бедил, жаллод, нафс бандаси кабилар) мумтоз адабиётимизда ҳам етарлича учрайди. Лекин қолган асосий қисми ХХ аср бадиий тафаккур мевасидир. Чунки бу асрга келгандагина тамаддун ўзининг янги, мисли кўрилмаган босқичига қадам босди: техника ривожланди ва ҳаётга тадбиқ этилди, атом кашф этилди, инсон илк марта космосга парвоз қилди, компьютер ихтиро қилинди ва ҳоказо. Буларнинг бари одам билан олам ўртасидаги муносабатга, унинг тафаккурига, дунёқарашига таъсир қилди. Натижада ижтимоийлашув жараёни тезлашди ва ижтимоий муаммо жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун аҳамият касб этди. Шу тарзда шеърият ҳам, хусусан, ХХ аср ўзбек шеърияти ҳам қайсидир маънода ижтимоийлашди. Бинобарин, Шавкат Раҳмон юқорида кўриб ўтганимиздек, рубобий шеърлар ёзишга чоғланса-да ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмай, кўпинча ижтимоий мавзуларга қўл уришга мажбур бўлди. Оқибат шу бўлдики, ҳаётнинг ширин ва адолатли бўлишига халақит бераётган ҳар қандай нарса ва кимсалар шеъриятга кўчиб ўтди, шоирнинг душманлари кўпайди:
Душманим кўпайди,
Ҳатто, ўликлар
Баҳорни соғинган қутлуғ ойлари,
Хилватда йиғилиб юрди шўрликлар
Чангалда бўҳтону иғво лойлари...
Бироқ сирасини айтганда, шеъриятга айнан шу хил кайфиятни кириб келиши поэзия деб аталмиш юксак оламни қайсидир маънода оёғидан тортиб ерга тушириб қўйди. Натижада биз кўпинча шеър ўқиркан, қалбан юксалиш ва покланиш ўрнига турмушнинг деярли ҳар куни ўзимиз дуч келаётган чиркин нуқталарига такрор рўпара келиб қийналамиз. Лекин айни чоғда “бунинг учун шоирдан ўпкалаш ҳам нотўғри бўлар, чунки унда симобдек қайнаб турган ижтимоий мавзуларни қўйиб, гул ва булбул дунёсига шўнғиб кетолмай қийналаётгандир”, деган ўйлар ҳам бошингда айланади. Муҳими, Шавкат Раҳмонга ижтимоий мавзуни шахсий мавзу сифатида ёки бунинг акси: ўз шахсий дардини ижтимоий дард даражасида куйлай олиш бахти насиб этган. Яъни у кўпнинг дардини ўз кўнгил призмасидан ўтказиб, уни шахсийлаштира (персонификация) билган. Натижада умумдард шахс дардига, “мен” дардига айланган. Шунинг учун ҳам у, масалан, туркий халқларнинг аччиқ ўтмишидан ҳикоя қилиб келаркан, шеър ниҳоясида ҳайқиради:
Борми эр йигитлар,
Борми эр қизлар,
Борми гул бағрингда жўмард насллар,
Борми гул туфроқда ўзлигин излаб,
Осмону фалакка етган болалар.
Бор бўлса,
Аларга еткариб қўйинг,
Бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
Шаҳидлар ўлмайди,
Бир қараб қўйиб:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!

Ulugbek Hamdam
28.02.2013, 14:22
Она ватанни ёвга бермасликка даъват ва буни исташлик ҳар қандай миллатнинг ор-номусли фарзанди кўнглидан отилиб чиқадиган нидодир. Демакки, у кўпнинг дарди. Шоир ана шу умумдардни ўз юрагидан ўтказиб, ўзиники қилиб куйлаяптики, ижтимоий дард восита — шеър орқали бизнинг ҳам шахсий дардимизга айланмоқда. Ва биз “Ёвга терс қараган мусулмон эмас!” деган хитобнинг беш марта такрорланишига энсамиз қотиб эмас, балки тушуниб қараймиз. Чунки ҳар бири алоҳида интонацияга эга, демакки, алоҳида маънони ҳам ўзида жо қилган:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Айтилганлардан шундай хулосалар келиб чиқадики, 70-йиллар авлоди ўзининг ёрқин ижтимоий-маънавий мавқеи билан ХХ аср ўзбек шеъриятида алоҳида эътиборга моликдир. Шавкат Раҳмон ана шу истеъдодли авлоднинг битта забардаст вакилигина эмас, балки бутун бошли ўзбек шеърияти осмонининг доимий ўчмас юлдузларидан бири ўлароқ порлаб туришга муваффақ бўлган шоирларимиздандир.

Sparc
28.02.2013, 16:01
Унинг «Шавкат Раҳмон деган бир ўжар шоир, бир куни қайтадан яраладими? Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб, сайладим сўзларнинг сараларини. Ҳар бир сўз юз сўзнинг ўрнини босар — Ватан Халқ Жасорат Кураш Озодлик» [1]деб ёзиши бежиз эмас. Чунки бу сўзларнинг ҳар бири шоир ҳаёти маъносини ташкил этгани ҳақиқат
Бу сўзларни бошқача талқил қилиш ҳам мумкин (мақола муаллифи ўзи келтирган цитата) :
Тоза худбинлик. Ақллилик хуружи. Сен ҳақингда гапиришларини, ўлганингдан сўнг эса эслашларини исташлик, (Ж.Оруэлл)

Ижодкорлик хусусида овруполик ёзувчи Жорж Оруэлл «Мен нима учун ёзаман?» номли мақоласида қуйидагиларни ёзади:
«Мен ёзишга мажбур этадиган тўртта асосий мотивни кўрсатиб ўтган бўлардим:
1. Тоза худбинлик. Ақллилик хуружи. Сен ҳақингда гапиришларини, ўлганингдан сўнг эса эслашларини исташлик, болалигингда сени пастга урган катталардан ўзиб кетишга интилишлик.. . Тахминан ўттиз ёшдан кейин шахсий иззат-нафс йўқотилади (кўпинча у индивидуалликка бой берилади) ва асосан бошқалар учун яшайдилар, зерикарли ишдан эса аста-секин бўғила борадилар. Лекин уларнинг орасида ҳамиша қобилиятли, қайсар шундай озчилик одамлар борки, улар охиригача ўз ҳаётларини яшаш иштиёқида ёнадилар. Ёзувчилар айнан мана шу гуруҳга тегишлидир...
2. Эстетик жазава. Олам гўзаллигини қабул қилиш ёки бошқа тарафдан сўз жозибаси, уларни аниқ такомиллаштириш салоҳияти.
3. Тарихий сабаб. Нарса ва воқеаларни қандай бўлса ўшандай кўриш истаги, ҳақиқатга тўғри келадиган далилларни қидириш ва уларни келажак авлодлар учун сақлаш...
4. Сиёсий мақсад. Дунёни муайян томонга йўналтириш, одамлар интилаётган жамиятга нисбатан уларнинг ўз фикрларини ўзгартириш истаги. Ва яна: ҳеч бир китоб сиёсий тамойиллардан батамом озод бўлолмайди, ахир ҳатто санъатнинг сиёсат билан иши йўқ, деган фикрнинг ўзи ҳам сиёсий нуқтаи назардир...»
Юқоридаги Жорж Оруэллнинг қарашларининг баъзилари билан баҳслашиш мумкин, айни пайтда улар асосан ёзувчига нисбатан айтилган бўлишига қарамай, кўп жиҳатдан ижодкорлик, хусусан, шоирлик моҳиятини ҳам очиб беради.
Энди масалани психологик томонига бир қур назар ташласак. Улкан швейцар психиатри ва мутафаккири Карл Густав Юнг инсоннинг оламга муносабатига кўра икки хилини алоҳида таъкидлайди.
Биринчиси — экстраверт тип.
Иккинчиси — интроверт тип.
«Агар инсон фикрлаш, ҳис этиш ва ҳаракатланишда, бир сўз билан айтганда объектив шароит талабларининг яхши ёки ёмон маънода бўлишидан қатъи назар, унга мослашиб яшаса, демак у экстравертдир» деб ёзади Юнг. Буни соддароқ қилиб айтсак ҳам бўлади: экстраверт тип шундай бир инсонки, унинг учун ташқи оламнинг, жамиятда ҳукм сураётган тартиботнинг талаблари бирламчидир. У ана шу талабларга бўйин сунади ва яшайди. Албатта унда ҳам субъектив нуқтаи назар бор, лекин ташқи муҳитнинг талаблари билан тўқнашганда ички фактор орқага чекинади. Экстраверт тип бутун муаммолари ечимини ташқаридан кутади.
«... Интроверт тип экстраверт типдан шуниси билан фарқ қиладики, - деб ёзади Юнг, - у объектга ва объектив факторларга асосланиб мўлжал олмайди, балки унинг учун бирламчи — субъектив факторлар бўлади». Яъни интроверт ўз ички дунёсининг амрларига бўйин эгиб, уларни рўёбга чиқаришига интилиб яшайди. Юнг яна айтадики, интровертга ҳал қилувчи омил объектив фактор бўлишлиги қанчалик тушунарсиз бўлганидек, экстраверт учун субъектив нуқтаи назарнинг объектив шарт-шароитдан устун туриши шунчалик куракда турмайдиган қарашдир.
Хўш, буларнинг Шавкат Раҳмонга нима дахли бор? — деган ҳақли савол туғилади. Гап шундаки, Шавкат Раҳмон — шоир, яъни ижодкор. Эътибор берган бўлсангиз интроверт тип моҳиятан ижодкор сийратига яқинлашиб келади. Ёки буни бошқачароқ айтиш мумкин: ижодкор ўзлигини намоён қилиб яшайдиган инсон бўлганига кўра ўз ички олами билан ҳисоблашиб борадиган зотдир. Бундай кишилар юқорида К.Г.Юнг айтганидек, интроверт типлардир.
Ҳақиқатан, бу гапларни Шавкат Раҳмонга нима дахли бор? Яъни, интровертлик барча ижодкорларга хос хусусиятми, ёки ушбу методика асосида фақат Шавкат Раҳмон ижодини таҳлил қилиш мумкинми ?
Албатта, экстраверт ва интроверт типлар ўртасидан аниқ-тиниқ чизиқ тортиб қўйиш янглиш бўлар эди.
У ҳолда, муаллифнинг юқоридаги фикрларини лирик чекиниш деб қабул қилиш керак чамаси. Чунки кейинги таҳлилда бу фикрларга қайтиб мурожаат қилинмайди.
Шу ўринда Шавкат Раҳмон шеъриятига хос бўлган юқоридаги хусусга тағин бир урғу берсак. Шоирнинг талайгина шеърларида мумтоз адабиётдаги ағёр образи ижтимоий маъно касб этиб, бунинг устига турланиб — бўлакланиб келади. Чунончи номланиш ҳам шунга яраша майдалашган: нафсига куйган, маслакфуруш, иғвогар, номард, чумчуқ юрак, эшак суврат, тўнғиз калла, ҳирс ва таъма бандаси, бедил, қалби сўқир, фитначи, туҳматчи, қашқирлар галаси, ғофил, қаттол, баттол, жаллод ва ҳоказо. Тўғри, буларнинг айримлари (ғофил, бедил, жаллод, нафс бандаси кабилар) мумтоз адабиётимизда ҳам етарлича учрайди. Лекин қолган асосий қисми ХХ аср бадиий тафаккур мевасидир. Чунки бу асрга келгандагина тамаддун ўзининг янги, мисли кўрилмаган босқичига қадам босди: техника ривожланди ва ҳаётга тадбиқ этилди, атом кашф этилди, инсон илк марта космосга парвоз қилди, компьютер ихтиро қилинди ва ҳоказо. Буларнинг бари одам билан олам ўртасидаги муносабатга, унинг тафаккурига, дунёқарашига таъсир қилди. Натижада ижтимоийлашув жараёни тезлашди ва ижтимоий муаммо жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун аҳамият касб этди. Шу тарзда шеърият ҳам, хусусан, ХХ аср ўзбек шеърияти ҳам қайсидир маънода ижтимоийлашди.
Ўзбек шеъриятининг "қайсидир маънода" ижтимоийлашиши исботи сифатида қуйидаги сатрлар келтирилади
Душманим кўпайди,
Ҳатто, ўликлар
Баҳорни соғинган қутлуғ ойлари,
Хилватда йиғилиб юрди шўрликлар
Чангалда бўҳтону иғво лойлари...
Бу сатрларни шеъриятнинг ижтимоийлашишига қайдай даҳли бор ? Ихтиёрий кўзга кўринган ўзбек шоирини ижодини олинг,
нафсига куйган, маслакфуруш, иғвогар, номард, ... фитначи, туҳматчи лардан нолиш учрайди. Ҳатто 60-70 йилларда майдонга чиққан забардаст шоирларимизнинг сўнгги йиллардаги ижодини кўринг, асосан шу мавзу. Бундай нолишни шеъриятнинг ижтимоийлашишига йўйиш менича нотўғри.

Қўполроқ бўлса ҳам бундай "ижтимоийлашиш" совет комедиясидаги "сен ўз жунинг билан давлат жунини аралаштирма" деган иборасини эслатади.

Nigora Umarova
28.02.2013, 16:09
Ҳатто 60-70 йилларда майдонга чиққан забардаст шоирларимизнинг сўнгги йиллардаги ижодини кўринг, асосан шу мавзу. Бундай нолишни шеъриятнинг ижтимоийлашишига йўйиш менича нотўғри.



Ҳар ким бадиий жараённи, адабий асарларни ўз қарашларидан, дунёқарашидан, ўқиган адабиётлари нуқтаи назаридан турлича талқин қилади. Шунга кўра ўзгаларнинг ҳам қарашларини ўз қарашларимизга ўхшатмай, қиёс қилмаган ҳолда таҳлил қилсак яхши эмасми?

Sparc
28.02.2013, 17:05
Ҳатто 60-70 йилларда майдонга чиққан забардаст шоирларимизнинг сўнгги йиллардаги ижодини кўринг, асосан шу мавзу. Бундай нолишни шеъриятнинг ижтимоийлашишига йўйиш менича нотўғри.



Ҳар ким бадиий жараённи, адабий асарларни ўз қарашларидан, дунёқарашидан, ўқиган адабиётлари нуқтаи назаридан турлича талқин қилади. Шунга кўра ўзгаларнинг ҳам қарашларини ўз қарашларимизга ўхшатмай, қиёс қилмаган ҳолда таҳлил қилсак яхши эмасми?
Бунга қаршилик йўқ, лекин муаллиф томонидан "ХХ аср ўзбек шеърияти ҳам қайсидир маънода ижтимоийлашди" дейилиб, келтирилган парча бу ижтимоий шеърият (feb-web.ru/feb/slt/abc/lt1/lt1-1751.htm) талабларига жавоб бермайди.

Бундан ташқари, муаллифга чуқур ҳурмат изҳор қилган ҳолда, 20 асрда яшаб ижод қилган барча шоирларни сиёсий қарашларини объектив таҳлил қилиш лозим деб ҳисоблайман. Чунончи, "мусулмон миллатни дедим", "Ёвга терс қараган мусулмон эмас!" каби мисралар қайси даврдан бошлаб шоир ижодиди юзага келганини айтиб ўтиш лозим.

Nigora Umarova
28.02.2013, 17:16
Бундан ташқари, муаллифга чуқур ҳурмат изҳор қилган ҳолда, 20 асрда яшаб ижод қилган барча шоирларни сиёсий қарашларини объектив таҳлил қилиш лозим деб ҳисоблайман. Чунончи, "мусулмон миллатни дедим", "Ёвга терс қараган мусулмон эмас!" каби мисралар қайси даврдан бошлаб шоир ижодиди юзага келганини айтиб ўтиш лозим.

"Мусулмончилик"ни инсонпарварлик, иймон, инсоф нуқтаи -назардан маънолари ҳам бор-ку оддий сўзлашув услубида. Бу ерда Шавкат Раҳмон "юртини ҳимоя қила олмаган инсон ҳақаиқий инсон эмас" деган маънони билдирганлигини мунаққид таъкидламоқчилар назаримда.
Яқинда Масъуд Қодирийнинг Абдулла Қодирий ҳақидаги хотираларини ўқидим. Буюк ўзбек ёзувчиси 1937 йилда қамоққа олиниб баъзи қариндош-уруғлари, дўст-ёрлари, қўни-қўшнилар юз ўгириб кетганида рус таржимон аёли гарчи ғайридин бўлса-да, қўрқмай доимо келиб хабар олиб егуликлар, оилага моддий ёрдам сифатида пул ташлаб кетганида "Русларни орасида ҳам мусулмони бор экан-а"-дея адибнинг рафиқаси Раҳбар ая айтган эканлар.

Nigora Umarova
12.09.2013, 15:22
XX аср узбек шеъриятининг узига хос вакили, улкан миллатсевар шоир Шавкат Рахмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Уш шахрида тугилган.
Бугун шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун. Жасоратли шоирнинг шеърлари инсонга доимо кўтаринки руҳ, қатъият бахш этади. Улар доимо ўқувчи томонидан севиб ўқилади.

Nigora Umarova
12.09.2013, 15:33
БИРОВНИНГ ГУЛИ

Девор-ла ўралган ҳовли ичида,
ариқча лабига эгилган кўйи,
атиргул ўртанар кимни ишқида,
эпкиндан қалтирар, тўзғиган ўйи.
Эй, десам, атиргул ёмон титради,
тўкилиб қотдими дедим ҳидлари.
нураган деворнинг берги ёғида
бузилган юрагим нозик титради.
Шундоқ гул... кимсасиз ҳовли ичида,
бегона нигоҳдан титрайди мунча.
Мунчалар хокисор кимнинг ишқида,
авжида очилган, эмасди ғунча...
Шундоқ гул... ҳалиям боқар ҳаёсиз,
ахир, сал яширса дейман дардларин,
эҳ шўрлик,
Тобора қуёш аёвсиз,
ҳадемай тўкилар бахмал барглари.
Бир ўтли нигордан титрайди ёмон,
журъатли бир қўлнинг садқаси, қули.
Ўзиям гулмисан гул эди аммо,
бировнинг гулийди. бировнинг гули...

ШАВКАТ РАХМОН


SHAVKAT RAHMON

A stranger's flower

In a walled up yard,
Bending near the brook,
A rose, which is smart,
In love, with worried look.
Hey, I called,
It trembled,
Maybe lost its smell,
My heart was ruined, humbled
Across the loamy cell.
A free yard,
Such a rose..
is afraid of stranger’s sight.
Why it’s shameful, close,
Fool blossom, not a bud.
Such a rose…
Still looks so shameless,
I wish its grieves it hid,
This poor becomes infamous,
The sun will burn indeed.
I look, it shivers only,
One brave hand, it’s all over.
Such a bloom it is, so bonny,
But not mine, a stranger’s flower.

Transleted by A'zam Abidov