Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 02.08.2012 14:14   #11  
Real ID Group
Аватар для Nargiza Saidova
Оффлайн
AKA:Zercalo
Сообщений: 2,293
+ 1,575  1,238/680
– 33  60/46

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Суицид келтириб чиқарадиган энг хавфли ёш бу 18 - 29 ёшлар ораси саналади.
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилиш холатлари
18-29 ёшдагиларни вояга етмаган деб булмайди
__________________
Все об ИСО и менеджменте
Ответить 
Старый 02.08.2012 20:12   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nargiza Saidova Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Akmal Посмотреть сообщение
"Яхши фарзанд тарбияламоқчи бўлсанг, унга икки марта кам пул сарфлаб, 2 марта кўп вақтингни ажрат"
менга хам шу фикр ёкиб бир неча кундан бери уйлаб юргандим
Оффтоп:
Оила бюджетини тежашга яна бир асос топилгани, уни оила аъзоларига қандай тушунтириб беришними?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.08.2012 23:44   #13  
Аватар для insider
Оффлайн
Engineer
Сообщений: 509
+ 45  169/112
– 0  12/9

Uzbekistan
Болани яхшилаб укитвориш керак, емон кузлардан асраш керак. Купинча мехрга туймаган болаларда шундай холат куп учрайди. Бунга хатто бир томондан безарар булиб куринган хар хил, узида вахшийлик, террорни, урушни мужассам этган компьютер уйинлари, видео роликлар бунга туртки булиши мумкин. Хар бир ота она психолог булиши шарт, хозирги замонда, турли хил информацион жараенлар даврида. Болани хар бир шубхали холатига бефак булиш керак эмас.
Ответить 
Старый 04.08.2012 14:51   #14  
Аватар для Мухаммад Сохиб
Оффлайн
Қурилиш фирмаси, иш юритувчиси.
қурувчи
AKA:Бобурбек
Сообщений: 84
+ 26  132/53
– 5  4/3

UzbekistanОтправить сообщение для Мухаммад Сохиб с помощью YahooОтправить сообщение для Мухаммад Сохиб с помощью Skype™LiveJournal
Ёшлар ўртасида мазкур ишнинг авж олганига асосий сабаб, ўз тенгдошлари ўртасида ўзини муносиб ўринга эга эмас деб баҳолашидир.
2006 йилда бир 29 ёшлик ва 17 яшар қўшнимизда шунақа ҳолат содир бўлди.
29 ёшлиги ўзи дўхтир эди. Яхшигина таълим кўрган. Лекин оилада бир ўғил. Отаси ёшликдан оғайниларига қўшмаган... Ўша йили бирданига отаси Саратон(рак) касалига чалинди. Ҳамкасблари отасининг умри оз қолганини, бунга имкон йўқлигини айтишади. Шу ондан бошлаб бу йигитда "отам ўлса нима бўлади" деган савол пайдо бўлади. Вазиятдан Шайтон унумлик фойдаланади. Унга "васваса" тушади. Яъни, "отамни ўлигини кўргандан кўра ўлганим яхши" деган. Бола ёшликдан кўчадаги оғайниларига аралашмаган. Оилада исломий тарбия бўлмаган. Инсоннинг бошига ҳар қандай кун келиши мумкинлиги, бу каби ишлар Аллоҳнинг синови бўлиши, синовларнинг сабрига мукофот борлиги уқтирилмаган. Бу боланинг оиласида рўзғор камларини доим ота қилган. Картошкасини ҳам гурунчини ҳам доим ота ўзи олиб келган. Ўз боласига пулини ишонмаган. Уйланиб, бир фарзанднинг отаси бўлган ўғлининг ишлаб топган пули ҳам доим ота томонидан олиб қўйилган. Натижа шуки, фарзандда отадан айрилиш худди рўзғорнинг тўхташи, ҳаётнинг тугаши каби тушунчаларни келтириб чиқарган. Ва яна бир қанча сабаблар...
Таассуф-ки, ўша пайт бизнинг оилада ҳам кичикроқ мусибат бўлиб, қўшнимизнинг ҳолидан бехабар бўлганман. Энг ёмони яқинлари билган, бир икки қўшнилар ҳам йигитнинг ҳолати ғалати бўлиб қолганини сезишган. Лекин тўғри йўлланмани, бу васвасани ҳайдашдаги асосий зарбани ҳеч ким ўргатмаган, айтмаган.
Бу бир кўриниш.
Иккинчи, ҳолатдаги 17 яшар бола доим меҳнат билан пул топса, ичоғич отаси уни пулини алдаб ёки қўполлик билан тортиб олиб, ичиб юборган. Кейин болада шу муаммолардан қутулишга уриниш бошланган. Ва у ўлим муаммонинг ечими деган хулосага келган. Бунда маҳалла кўй қўшниларнинг ичоғич отага ўз вақтида танбеҳ бермагани, бунақа ишлар бола ҳаётига салбий таъсир этишини ўз вақтида тушунтиришмаган.

Аллоҳга минг шукур, ҳаётим давомида шунақа оғир ҳолатга тушиб қолган 3-4 та дўст ва яқинларимнинг ҳолини вақтида пайқаб, вазиятдан олиб чиқиб кеттим. Лекин юқоридаги икки ҳолатда бехабар қолганман.
Бу билан нима демоқчиман. Ўз жонига қасд қиладиган одамда бу нарса бирданига рўй бермайди. Аввал васваса бошланади. Ва у кучая бошлайди. Бунда иймон қанчалик мустаҳкам бўлса, одам ўзи ҳам қутулади. Ундай бўлмаса, ташқи куч лозим. Яъни, далда, охиратга умид уйғотувчи шерик, ўлим муаммолардан қутулишнинг энг яхши йўли эмаслиги. Айниқса, ўз жонига қасд қилиш билан муаммолар энди каттароқ бўлишини уқтириш керак.

Ўз жонига қасд қилишларда албатта, доим нимадир муаммо сабаб бўлгани айтилади. Асли муаммо бўлмаса, ҳеч ким жонига қасд ҳам қилмайди. Кўпчилигимиз, эртароқ билмабмиз, вой у бўлибди, вой бу бўлибди деймиз. Лек, беэътибормиз холос. Эртароқ қўшнимизними ёки ўша яқинимизними муаммоси борлигини билганмиз. Фақат кўнгилдан ёрдам қўлини чўзмаганмиз. Аксаримизда муаммоси бор одамга тўғри йўлни кўрсатишга илм ҳам йўқ аслида.
Масалан, қўшнингиз ичоғич. Доим кўчадан келиб аёли билан уришади, болаларини кўчага қувади. Бу муаммони сиз кўрмаяпсизми? Албатта, кўрасиз, лекин ғалвага тоқатингиз йўқ.
Учта фарзанди бор-у, каттасининг битирув кечасига тузукроқ кийим қила олмаётган қўшнингизни муаммосини кўрмаяпсизми? Кўрасиз, лекин бепарвосиз.
Яхши кўрган қизини келинликка олиб бермаётган қўшнингизнинг муаммосидан хабарингиз йўқми? Балким ўғлингиз ўртоғидир. Лекин яна жиммиз!

Тарбия? Албатта, тарбия. Лекин қанақа маънода. Ўша тарбия жараёнларида фарзандга айрим ҳолларда қаттиқ нон ҳам бериш керак ёшлигида. Жойини юмшоқ қилмаслик керак. Токи, фарзанд бизнинг овқатимиз доим нон билан яна бир нима-ю, ётоғимиз юмшоқ бўлади деган хом хаёлда ўсмаслиги керак. Бутун бу ҳаётга инсон синов учун келишини англаши керак бола.

Умуман бу жуда катта мавзу.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 12.08.2012 13:24   #15  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Men qisqacha shunday oylayman...

Inson jism va ruhoniyatdan turadi shunday emasmi?
Jism och qolsa ovqat yeymiz ruh och qolsachi?
Mana shu holatda shayton insonni vasvasaga soladi va u orqaga qaytarilib bo'lmaydigan ishlarga qo'l uradi.
Tassavufda inson ruhoniyati ma'rifatdan oziqlanadi deya keltiriladi.
Payg'ambarimizga kelgan birinchi vahiy ham "IQRO" ya'ni "O'QI" degan so'z bo'lgan.
O'zlaringiz hulosa chiqarib olaveringlar...
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 28.08.2012 12:09   #16  
Аватар для uzbabyUz
Оффлайн
Сообщений: 77
+ 20  37/24
– 0  1/1

Uzbekistan
Мени фикримча, узини узини улдириш учун болада ишончсизлик хосил булиши керак. Бу авалламбор узига ва уз кучига булган ишончсизлик. Бу хиссиет эса болалигида ота-онанинг унга булган ишончсизлиги туфайли юзага келади. Болани кичиклигидан узига ишонадиган килиб катта килиш керак шунда унинг синиши кийин булади. Бунинг учун энг биринчи кадам бу ота-онанинг боласига курсатадиган чексиз мехри ва эътиборидир.

Баъзи ота-оналар мехр ва эътибор деб кимматбахо кийим ва уйинчокларни тушунишади. Аслида бола билан бирга уйин уйнаш мультфилм куриш хаттоки гаплашиб утиришга ота-онанинг доим вакти йук. Кир ювиш керак, футбол куриш керак ва хоказо.

Ешлигидан ота-онанги хакикий мехр ва эътиборга туйган бола хаетда бахтли яшаб кетиши осон булади.
__________________
www.uzbaby.uz - O'zbek oilasi uchun...
Ответить 
Старый 31.08.2012 18:37   #17  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Мен бу сохада мутахассис эмасман. Шундай бўлсада, ўз фикримни билдириб ўтсам:

Болалар ўртасидаги суицидларга иқтисодий масалалар ҳам балки сабабдир, лекин асосий эмас. Суицидга қўл урган, бироқ омон қолган болалар ва ўсмирларнинг 70% бу ишга асосий сабаб қилиб мактабдаги муаммоларни кўрсатишган (мактабдошлари билан, ўқитувчилар билан муносабатлар, давомад ва х.к.). Вахоланки, мактабдаги муаммоларнинг бошланиши оилага бориб тақалади.

ИМХО, оилада болага прессингни умуман йўқотиш керак. "Онанг билан иккимиз эшакдек ишлаб, сенларини вояга етказаяпмиз. Яхши ўқиб, кейин институтларга кириб кетинглар. Ахир келажакда бизни боқасизлар, бор умидимиз сизлардан. Ишқилиб, юзимизни ерга қаратманглар. Нақд эл-юрт олдида шарманда бўламиз!" деб болага ультиматум қўйиш керак эмас! Тўғри, бола балки шунда янаям ҳаракат қилар, бироқ "ўхшамай" қолса нима бўлади? "Нима қилиб қўйдим!" деб бир бало қилмайдими ўзини? Шунингдек, "яхши ўқимасанг, олий маълумотли бўлмасанг -одам бўлмайсан" деган тўмтоқ ва умуман асоссиз ғояни сингдириш керак эмас бола миясига. Япония ва Кореяда ўсмирлар ўртасидаги суициднинг "пик" пайти йилнинг қайси вақтига тўғри келишини биласизми? Институтларга кириш имтихонлари натижалари эълон қилингандан кейин экан. Конечно, "энди ҳаммаси томом!". Мияга қуйиб бўлинган! Притом - оилада.

Ёки ўғил болаларга нисбатан "кўчадан калтак еб келсанг, уйга кирмай қўяқол, нақд оғингдан осаман-а!" деган гаплар ҳам керак эмас. Худди шундай дегудек бўлса, боланинг кучи ошиб тошиб кетадигандек. Балки беш киши бўлиб муштлашгандир уни?

PS: Мактабда қизимга инглиз тили ўқитувчиси дабдурустдан 3 баҳо қўйибди. Сабаб -талаффузи унча эмас экан. "А нега 4 йилдан бери шахсан ўзлари 5 қўярдилар?" дейдиган одам йўқ (асл сабабни мен биламан - тавсия қилинган қўшимча қўлланмани сотиб олишдан бош тортилган). Ишдан келсам, уйда "мотам" - "қизингиз 3 олибди" (9 йил ўқиб, умуман 3 олмаганда, тем более 2 йилдан бери инглиз тилидан репетиторга боради).

Қаҳ-қаҳ отиб кулиб юбордим. Тушкун кайфиятдаги қизимга энди катта бўлиб қолганини, хаётда шунақа нохақликлар бўлиб туришини яхши англаб олиш кераклигини, одам бунга доим тайёр туриб, нормал қабул қилиши лозимлигини ётиғи билан тушунтириб қўйдим. "Қизим, сен инглиз тилини 5га билишингни мен, онанг, репетиторинг ва ўзинг билсанг бўлди". Тамом-вассалом! Бир "зиддият"ли масала ҳал;-).
Ответить 
Старый 03.09.2012 10:49   #18  
Real ID Group Miss uForum 2007 uParty Member
Аватар для Dilya Hasanova
Оффлайн
Cron Telecom
Менеджер
Сообщений: 1,278
+ 1,496  1,247/451
– 16  23/11

UzbekistanОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью MSNОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью Skype™LiveJournal
Менинг фикримча ҳар бир ўсмирнинг миясидан ўз жонига қасд қилиш фикри ўтса керак.. Лекин уни амалга ошириш ёки оширмасликка юқорида айтиб ўтилгандек ота-оналарнинг ва атроф муҳитнинг таъсирига боғлиқ бўлса керак. Масалан, ўзим ҳам оддий оилада яшаганман, ҳар доим ўқишим аъло бўлган, ота-онам истаган нарсамни олиб беришган. Лекин миямда камида юз марталар жонимга қасд қилиш "схемалари"ни уйлаганман. Сабабини ўшандаям билмаганман, ҳозир ҳам билмайман. Балки бу шунчаки ўсмирлик гармонлари билан боғлиқ ҳолатдир...
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
Ответить 
"+" от:
Старый 03.09.2012 12:26   #19  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Dilya Hasanova Посмотреть сообщение
Сабабини ўшандаям билмаганман, ҳозир ҳам билмайман
Оффтоп:
Ҳм. тушунарли.... севги қуриб кетсин-а..... Мен ҳам томдан ташламоқчи бўлгандим. 9 синф атестатимга ҳамма фандан 5 тушиб, чизмачиликдан 4 тушишига бир баҳя қолганида...
Ответить 
Старый 03.09.2012 12:32   #20  
Real ID Group Miss uForum 2007 uParty Member
Аватар для Dilya Hasanova
Оффлайн
Cron Telecom
Менеджер
Сообщений: 1,278
+ 1,496  1,247/451
– 16  23/11

UzbekistanОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью MSNОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью Skype™LiveJournal
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Ҳм. тушунарли.... севги қуриб кетсин-а..... Мен ҳам томдан ташламоқчи бўлгандим. 9 синф атестатимга ҳамма фандан 5 тушиб, чизмачиликдан 4 тушишига бир баҳя қолганида...
қаёқда, севги тут вообще не причем. Менга эса 9 синфда ҳам, 11 синфда ҳам алгебрадан 4 тушган. Ҳаммадан қизиғи айнан шу фандан уч марта мактаб номидан олимпиадада қатнашиб район миқёсида ўрин олганман. Карра жадвалини билмайдиган синфдошларимга беш қўйишган. Лекин бунинг учун жонимга қасд қилиш ҳаёлимга ҳам келмаган. Бошқа усул билан "қасд" олганман, директор ва алгебра ўқитувчисига биринчи курсдан кейин олий математикадан олган бешимни кўрсатгани олиб борганман. ))
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
Ответить 
2 "+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх