Цитата:
Сообщение от Asror Samad
Бу китобнинг режаси 1974 йилда чизилган эди. У пайтда Ўткир Ҳошимовнинг “Чўл ҳавоси”, “Баҳор қайтмайди”, “Одамлар нима деркин”, “Қалбингга қулоқ сол” қиссалари эл орасида машҳур бўлган, ўнлаб ҳикоялари ва мақолалари билан китобхонларнинг юрагига бирдан кириб борган ёш ёзувчи эди. Дастлабки режа бўйича китобнинг номи “Қиссачиликда янги йўналишнинг қалдирғочи” деб номланган ва унда ёзувчининг қиссаларигина қамраб олиниши керак эди. Ўша йиллари бир қанча саҳифалар қораландию кейин тўхтаб қолди. Орада менга боғлиқ бўлмаган юмушлар ва ташвишлар чиқди.
Эй воҳ! Ўткир Ҳошимовнинг қудаси, адабиётшунос Тамила Ғафуржонова 2013 йилнинг 24 май куни азонлаб мени фожиадан хабардор қилди: хастаҳол Ўткир Ҳошимов юрак хуружидан вафот этибди.
|
Ношир, драматург Асрор Самад оламдан ўтганларига бир неча ой бўлиб қолганлигини эшитиб лол бўлиб қолдим. Дангал, шарттаки, бугунги кунда инсонлар ўртасида камёб бўлиб бораётган фазилат - юксак ЛАФЗли инсон эдилар. Илоҳим, охиратларини обод қилган бўлсин.