|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
07.02.2011 09:34 | #22 |
МВССО
|
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази томонидан “ZiyoNET” ахборот-таълим тармоғи ахборот ресурсларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган Давра суҳбати 2011 йилнинг 5 февраль куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ижтимоий-иқтисодий коллежида ўтказилди. Йиғилишда республика таълим тизимининг мутасадди ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, “UZINFOCOM” Маркази, ОТМлар ва АРМ раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
07.02.2011 12:33 | #23 |
Сообщений: 21
+ 0
27/10
– 0
0/0
|
Каланов номидаги компьютер технологиялари коллежи талабаси Искандархўжаев А. ZiyoNET ахборот таълим порталида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус блог ташкил қилиниши ва уларга имтиёзлар яратилиши хақида фикр билдирди ва албатта бу фикрга жавобан ЎзААА ахборот ресурслапи ва ахборот тизимлари бўлими бошлиғи Ҳабибуллаҳўжа Ш. имконияти чекланган фуқаролар учун ойига 5000 сўм қийматга эга бўлган тариф ишлаб чиқилгани ва ҳар бир оилага интернет кириб бориши учун интернет провайдерлар учун тарифлар 50% арзонлаштирилганлигини билдирди.
|
|
Ответить |
07.02.2011 12:36 | #24 |
Сообщений: 21
+ 0
27/10
– 0
0/0
|
ZiyoNET ахборот таълим порталини ҳар бир оилага кириб бориши учун ҳар янги ўқув йилининг биринчи кунидаёқ 1 марта бўлсада ZiyoNET ахборот таълим портали хақида дарс ўтилиши ва ZiyoNET ахборот таълим маркази ходимлари ёз ойларида бошқа муассасалар ўқитувчиларига ZiyoNET ахборот таълим портали хақида маълумотлар беришларини таклиф қилинди. Келгусида шундай давра сухбатлари бошқа таълим муассасаларда ҳам ўтказилиб юқоридаги муаммоларни хал қилиш учун қўшма буйруқ тузлиши режалаштирилди.
|
|
Ответить |
08.02.2011 18:05 | #25 |
Сообщений: 21
+ 0
27/10
– 0
0/0
|
Чирчиқ академик лицей талабаси Мусаев А.
Юртимизда ёшларнинг билим олиши, қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган ва албатта ёшларимиз булардан унумли фойдаланмоқда. Шу сабабли ZiyoNET ахборот таълим порталида "Иқтидорли талабалар" форумини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир деган таклифни билдирди. Қибрай туман касб-хунар коллежи талабаси Абдужабборов У. Мустақил фикрга эга бўлган шахс эркин шахсдир. Катта ҳаётга қадам қуймоқчи бўлган ёшлар бирон йўлни танлашдан олдин кўп иккиланадилар. Ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиш унинг келажагига катта ёрдам бўлиши мумкин. Ўқишга кирмоқчи бўлган мактаб ўқувчилари учун ҳозирда қайси ўқишга кириш муаммо бўлмоқда. Шу муаммони ҳал қилиш учун ZiyoNET ахборот таълим порталида ўқув муассасалари ҳақида маълумотлар берилишини таклиф қилди. Чирчиқ Ахборот технологиялар ва хизмат кўрсатиш коллежи талабаси Алиев Ш. ZiyoNET ахборот таълим порталидан баъзан хужжатни юклаб олишда қийинчиликлар келиб чиқмоқда, юклаб олинган хужжатларда етарлича маълумот йўқлиги, яъни тўла ёзилмаганлиги кўзга ташланмоқда. Бу борадаги муаммоларни ечимини кўриб чиқишни таклиф қилди. |
|
Ответить |
08.02.2011 18:16 | #26 | ||
|
Цитата:
Цитата:
|
||
|
Ответить |
"+" от:
|
15.02.2012 22:51 | #27 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Цитата:
Зиёнетга алоқадор икки саволим бор эди, қаерда қолдиришни аниқ билмай, шу мавзуни лозим топдим. Хато бўлса, узр... 1. Қизимнинг мактабида айтишларича, бу йилги мактаб битирувчиларининг аттестат номерлари Зиёнетнинг қайсидир бўлимидаги маълумотлар базасига киритилар экан. Шу бўлимни зиёнет, эдунет, эду.уз, коннект.уз, марказ.уз сайтларидан излаб топа олмадим. Агар шундай бўлса, шу бўлимга ҳавола бериб юборишнинг иложиси борми? 2. Аттестат номерини маълумотлар базасига киритиш учун ҳар бир ўқувчидан 1000 сўмдан йиғишармиш;-). "Ҳаражатларни қоплаш учун"... Интернетга бўлса керак-да... Ачинмайман, шунчаки айтиб қўйяпманда... PS: Қаранг-ки, аълочи қизим Зиёнет ҳақида умуман тушунчага эга эмас экан. Албатта, бу учун уни зинҳор айбламайман. Ҳозир иккимиз уйдан уланиб, Зиёнет ва Юфорумни кўздан кечириб чиқдик. Шундай фойдали ресурслар борлигига ҳайрон... Айтишича, мактабда умуман бу ҳақда айтишмаган экан. Зиёнетдан фойдаланишга рухсат бердим, Юфорумга эса таъқиқ қўйганман. |
|
|
Ответить |
7 "+" от:
|
15.02.2012 23:04 | #28 | |
|
Цитата:
http://mb.uzedu.uz/ Жами 560457 нафар ўқувчилар ҳақида маълумот киритилиши режалаштирилган. Фақат тегишли кабинетларга доступингиз йўқ. Киритилаётган маълумотлар: 1.Huhud 2.Tuman 3.Maktab 4.Sinf (masalan: kirril alifbosidagi sinf 9Г ni 9G tanlanadi!) 5.Familiyasi 6.Ismi 7.Sharifi (Otchestva) 8.Tug'ulganlik guvohnomasi seriya raqami(Masalan:WS1234214) 9.Tug'ilgan yili (yil-oy-kun) 10.Kiritilayotgan vaqt(yil-oy-kun soat:daqiqa:soniya) 11.Jinsi(O'g'il/Qiz) 12.O'qitish tili 13.Millati 14.Yashash manzili Бундан кейин йил оҳирларида Maktab o`quvchilari hujjatini AL yoki KHKga topshirilishi to`g`risida ma`lumot O`quvchi shahodatnomasi ma`lumotlari киритилади.
__________________
http://www.matholymp.zn.uz Последний раз редактировалось Shuhrat Ismailov; 15.02.2012 в 23:15. |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
16.02.2012 09:36 | #29 | |
|
Цитата:
Yuqorida bergan savollaringizning ZiyoNET ga umuman aloqasi yo'q. Bu ish bilan XTV Axborot xizmati shug'ullanadi. (8 371)239-42-14, 14-01, 40-83, 40-81 raqamlariga qo'ng'iroq qilib aniqlashingiz mumkin.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Behzod Sulaymonov; 16.02.2012 в 09:39. |
|
|
Ответить |
16.02.2012 11:32 | #30 | |
Цитата:
1) Барча таълим муассасалари факат Зиёнет оркали уланган. 2) uzedu.uz сайтида шу каби маълумотлар мавжудлигини Зиёнет.уз сайтида курсатилиши шарт, имхо. 3) Болалардан пул йигишаётган экан Инетрнетга уланиш учун - шу билан бирга давлатимиз ушбу Интернети учун тулик пул утказмокда - Зиёнетни иши булмасдан кимни иши? 4) Аълочи укувчи Зиёнет хакида хабари йук, мактабда бу хакида умуман гапиришмаяпти - бу хам Сизларни ишларингиз эмасми? Ахири Зиёнет буйича карор кабул килинганига 7 йил булиб колибди. 5) Умуман олганда куп муаммомиз "бу масала бизники эмас, уларники" деб узидан сохид килишдан, имхо. Сиз шу сохада озгина булса хам маъсулсиз, "АКТ булимига телефон килинг" демасдан узингиз тугридан тугри ёки рахбариятиз оркали чикишингиз керак эди. Афсуски хозирча идора ходими телефон килиб муаммони кутарса, ота-оналар (ёки бошка фукаролар) телефон килганидан кура муаммо тезрок ечимини топади (бу ХТВ нинг АКТ булими буйича эмас, балки умумий холат, ХТВ АКТ булимидагиларга ишонаман бу тегишли эмас). Юкоридагиларни барчаси шахсий фикрим, ХТВ ва Зиёнет расмий бошликларидан фойдаланувчи "Маэстро" томонидан кутарилган муаммо буйича фикрларини кутиб коламиз! |
||
|
Ответить |
|