|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
18.11.2008 18:07 | #101 |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
|
Аммо ноширлар орасида узининг ижодий мехнати учун "хак талаб киладиган" муаллифдан кура мумайгина "сокка"ни олдиндан тулаб куйиб, одам укиса энсаси котадиган "асари"ни аъло навли когозда ва киска муддатда чоп эттирадиган муаллифларни куллайдиган ноширлар хам бор! Афсуски, шундай!!! Бу хавфли нарса! Узини хурмат килган ёзувчи ва шоирлар бундай нашриётлардан оёгини тортади. Бу эса уз навбатида "кунгил хуши" учун "асар" ёзадиган муаллифларга дарвозани янаям каттарок очиб беради. Такрор айтаман: бу жуда хатарли нарса! Албатта, хамма жойда хам "самиздат" бор. Бирок нашриётнинг вазифаси нукул "самиздат" эмас. Нашриётлар хакикий истеъдодлар не хасратда яратган чинакам бадиий асарни, халкнинг бадиий хазинасига кушиладиган китобларни чоп этиб, муаллифнинг яратувчанлик мехнатини кадрласа ёмон булмас эди.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
18.11.2008 18:36 | #103 |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
|
Китоб савдоси масаласида хам муаммолар етарли. Албатта, бир катор ноширлар бу масалада тугри ва замонавий йулдан бормокда. Яна уша "Шарк"ни мисол киладиган булсак, "Шарк зиёкори" савдо марказининг бутун мамлакатда, бошка кушни республикаларда хам хам филиаллари бор. Бу ерда энг яхши асарларни яратган истеъдодли адиблар билан мунтазам китобхонлар конференциялари, учрашувлар утказиб турилади. Китобларнинг нархи хам бошка жойлардаги дуконларга нисбатан анча арзон.
Шу билан бирга китоб бозорини "ёввойи бозор"га айлантираётган учарлар хам йук эмас. Бошкаларни ранжитмаслик учун узимдан мисол олиб куя колай. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
18.11.2008 18:59 | #104 |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
|
"Дафтар хошиясидаги битиклар" китоби "Шарк зиёкори" магазинида икки минг сум атрофида, "Суккабош бевагина" бир ярим минг сумдан сотилаётган пайтда шахардан уч чакирим нарида "Дафтар хошиясидаги битиклар" уч минг сум, "Суккабош бевагина" икки минг сумдан сотилаётган экан. Кизик, сотувчи 42 чакирим нарига обориб сотган хар бир китобдан минг сум соф даромад килса, мингта китобдан миллион сум "ишлайди"ми? Бунака "гонорар"ни муаллифнинг узи хам олмайди-ку! Майли, у хам мехнат килаяпти, китобни бир жойдан иккинчи жойга олиб боряпти. Бирок инсоф сари барака деган гап хам бор. Муаллифга эса унинг китобини канча куп одам укиса, шунча яхши! негаки, у узи яратган мулкнинг купчиликка етиб боришидан манфаатдор. Маънавий жихатдан манфаатдор! Демак, китоб савдоси сохасида хам уйлаб курилиши керак булган муаммолар йук эмас.
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
18.11.2008 19:12 | #105 | |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
|
Цитата:
Талабга яраша таклиф деган тушунча бор.. Бугунги китобхонлар орасида уйлашга эмас, "уйламаслик"ка куникаётганлар бор экан, демак укувчини тафаккур килишга эмас, "вакт утказиш"га куниктирадиган "асарлар" хам чикаверади. Сиз айтгандек бу нарса хакикий бадиий асар кимматини сусайтирмайди, аксинча кучайтиради. Ковунполиз пуштасида одамнинг хавасини келтирадиган гарк пишган унта ковун ётибди. Биров келиб уларнинг устига бир коп хашак ташласа, ковунларнинг бир чеккаси беркилади. Бир машина хашак агдарса, ковунлар куринмай кетади! Хашаклар купайган сайин ковунлар бора-бора кумилиб кетмасмикин, нукул атала ичган одамнинг тиши кази ейишга утмай колмасмикин, деган ташвиш мени куп уйлатади. Куполрок ташбех учун узр-ку, аравани от эмас, отни арава тортиб кетмасмикин? |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
18.11.2008 19:19 | #106 |
|
Асарларингизни диккат билан кузатган китобхон бир нарсага эътибор бериши мумкин. Сиз хохласангиз, укувчини йиглатасиз. Хохласангиз, кулдирасиз. Масалан, "Дунёнинг ишлари", "Икки эшик ораси" сингари жиддий асарларда шундай сахифалар борки, одам уларни кулиб-кулиб укийди. Баъзи хажвий хикояларингиз, айникса "Икки карра икки-беш" киссангизни китобхон аввал кулиб укийди-да, охирига борганда изтироб чекади. Бунга кандай килиб эришасиз?
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
18.11.2008 19:26 | #107 |
Филиал ЦРБ АК "Узбектелеком"
коммерческий директор
Сообщений: 113
+ 55
80/44
– 0
0/0
|
Ассалому алайкум
Шогирдларингиз ҳақида гапириб берсангиз. Устоз Саид Ахмаднинг (Аллоҳ рахматига олган бўлсин) сиз ҳақингизда билдирган ва ёзиб қолдирган фикларини ўқиганмиз. Сиз шу йўсинда қайси шогирдларингизни ажрата оласиз? |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
18.11.2008 19:26 | #108 | |
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
19.11.2008 15:10 | #109 |
|
Суз заргари Абдулла Каххор хакида мухтарам ёзувчимиз хакида бирор нарса ёзиб беришларини илтимос килганимда "Устоз сабоклари" деган ёдномани ёзиб бергандилар. Рухсатингиз ила эътиборингизга хавола киламан.
http://qahhor.edunet.uz/utkir.htm |
|
Ответить |
25.11.2008 10:50 | #110 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
|